Қуёшдаги чақнашлар туфайли инсоният тош даврига қайтиши мумкин
Россия ФА Коинот тадқиқотлари институти, қуёш астрономияси лабораторияси бошлиғи Сергей Богачев инсоният барча алоқаларни йўқотиб, тош даврига тушиб қолиши учун қуёш қанчалик кучли чақнаши кераклигини айтди.
Маълум бўлишича, шу ҳафта сайёрамизда ҳамма радио, авиация ва сунъий йўлдош алоқалари узилиш эҳтимоли — 65%.
Богачевга кўра, Қуёш фаоллигини кузатиш бошлангандан бери ушбу улкан юлдузда одамларнинг ҳаётига жиддий таъсир қилиши мумкин бўлган кучли ўзгаришлар ҳеч қачон кузатилмаган.
Шунингдек, эксперт ҳозирги кунларда кузатилаётган Қуёш фаоллиги, у маълум коммуникация турларининг носозлигига олиб келишига қарамай, аянчли эмаслигини айтган.
Богачевнинг таъкидлашича, аянчли қуёш фаоллигининг кўринмаслиги бу ҳолат келажакда рўй бермайди деганимас. У мисол тариқасида метеорит фаоллигини келтирган.
Метеоритлар ҳар куни маълум миқдорда Ер атмосферасига киради, лекин уларнинг деярли ҳаммаси Ер юзасига етиб келмайди. Шундай бўлсаям, Тунгуска метеорити ва Ер тарихида улкан метеоритларнинг қулаши сабабли содир бўлган бошқа глобал ҳалокатлар бор.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, бундай ҳодисаларни кузатиш тарихига ва мос равишда тадқиқот натижаларига эга бўлмасдан туриб, қуёш радиациясининг алоқада жиддий узилишларга олиб келиши ва инсониятни цивилизация афзалликларидан маҳрум қилиши учун қандай кучда бўлиши кераклигини аниқ айтиб бўлмайди.
Айтиш мумкин бўлган ягона нарса — Қуёш ҳозир фаолликнинг кучайиш босқичида, бу жараён йил охиригача давом этади, эҳтимол, кейинги фаолликнинг бир қисмини қоплайди, дея хулоса қилади Богачев.
🧠@nurbekalimov
Умрни узайтирадиган дори пайдо бўлибди😳
Дори лаборатория ҳайвонларининг умрини қарийб 25 фоизга узайтирди, олимлар кашфиётда инсон қаришини ҳам секинлаштиришига умид қиляпти.
Даволанган сичқонлар ёш кўриниши туфайли лабораторияда "супермодел бувижонлар" номи билан танилибди. Улар дориланмаган тенгдошларига қараганда соғломроқ, кучлироқ ва камроқ саратон касаллигига чалинган.
Препарат аллақачон одамларда синовдан ўтказиляптикан, лекин у худди шундай қаришга қарши таъсирга эга бўладими-йўқми, номаълум.
Олимлар қариш жараёни мослашувчан эканлигини анчадан бери билишади — агар сиз лаборатория ҳайвонлари истеъмол қиладиган озиқ-овқат миқдорини сезиларли даражада камайтирсангиз, улар узоқроқ яшайди.
Ҳозирда қариш бўйича тадқиқотлар соҳаси жадал ривожланяпти, чунки тадқиқотчилар қаришнинг молекуляр жараёнларини очишга ва бошқаришга ҳаракат қиляпти.
МRC Тиббиёт фанлари лабораторияси, Лондон Империал коллежи ва Сингапурдаги Duke-NUS тиббиёт мактаби жамоаси интерлейкин-11 деб номланган оқсилни текширган.
Унинг даражаси инсон танасида кексайган сари кўтарилади, бу яллиғланишнинг юқори даражасини оширади ва тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, қариш тезлигини бошқарадиган бир нечта биологик калитларни айлантиради.
Тадқиқотчилар 2 та тажриба ўтказдилар. Биринчиси генетик муҳандислик сичқонлари, шунинг учун улар интерлейкин-11 ишлаб чиқара олмади. Иккинчи тоифа сичқонлар 75 ҳафталик бўлгунча кутиб турилди (тахминан 55 ёшли одамга тенг) ва кейин уларга мунтазам равишда интерлейкин-11 ни таналаридан тозалаш учун дори берилди.
Nature журналида чоп этилган натижалар сичқонларнинг тажрибаси ва жинсига қараб умр кўриш давомийлиги 20-25 фоизга кўпайганини кўрсатди. Одатда лаборатория сичқонлари кўпинча саратон касаллигидан ўлишади, аммо интерлейкин-11 бўлмаган сичқонларда касаллик даражаси анча паст бўлган.
Уларда мушакларнинг фаолияти яхшиланди, ортиқча вазн йўқолди, мўйналари соғлом ва кўплаб заифлик кўрсаткичларида яхши натижаларга эришди.
🧠@nurbekalimov
NASA Мисси Эллиоттнинг "Ёмғир" қўшиғини Венерага учирибди
NASA ўзга сайёраликларни Ердаги мусиқа санъати билан сийламоқчи шекилли. Мисси Эллиоттнинг 1997 йилги ушбу дебют сингли ҳозирда чуқур фазога юборилган биринчи хип-хоп қўшиғи бўлиб турибди.
NASA 50 йил аввал Чак Беррининг овозини ўзга сайёраликлар Ердаги ақлли ҳаётдан эшитиши мумкин бўлган илк товушлардан бирига айлантирганди. Шунча вақтдан кейин космик агентлик коинотга унданам замонавий мусиқа намуналарини жўнатмоқчи.
Мисси Эллиоттнинг “Ёмғир” (Supa Dupa Fly) номли дебют сингли 1997 йилда чиқарилгач, радиода жуда кўп эшиттирилган. Ўтган жума куни қўшиқ NASAнинг ўта кучли Deep Space Network трансмиттерига юкланди ва Венера томон йўналтирилди. Бу чуқур фазода эфирга узатилган биринчи хип-хоп қўшиғига айланди.
Венера Ердан 158 млн миля узоқликда жойлашган, яъни қўшиқ ёруғлик тезлигида саёҳат қилиб ўз манзилига етиб бориши учун атиги 14 дақиқа керак. Қуёшга яқин иккинчи сайёра Венера севги маъбудаси шарафига номланган ва афтидан реп афсонасининг севимли сайёраси ҳам бўлса керак.
“Ёмғир” (Supa Dupa Fly) космосга узатилган биринчи хип-хоп қўшиғига айланиб, мен NASA билан Deep Space Network орқали бу дунёдан ташқарига чиқишимга ҳали ҳам ишонмаяпман!"
"Мен Венерани танладим, чунки у куч, гўзаллик ва қудратни англатади. Мен ўз санъатим ҳамда хабаримни коинот билан баҳам кўриш имкониятига эга бўлганимдан жуда бахтиёрман!"
ОИВга қарши 100% самарали дори яратилибди
Жанубий Африка ва Угандада ўтказилган йирик клиник синов натижалари шуни кўрсатадики, янги профилактик дори ҳозирда мавжуд бўлган иккита бошқа дори воситаларига қараганда аёлларда ОИВ инфекциясининг олдини олиши мумкин.
Баҳолаш учун 500 иштирокчини текширилган. 6 ой давомида улар йилига икки марта Lenacapavir инъекцияси қабул қилиб, бу бошқа иккита доридан фарқли ўлароқ 100% муваффақият қозонгани аниқланди, дея хабар бермоқда The Conversation.
Жанубий Африка ва Уганда бўйлаб, шифокор-олим Линда-Гаил Беккер бошчилигидаги Gilead Sciences жамоаси 5000 аёлда учта PrEP дори, ОИВ блокерларининг самарадорлигини ўрганиб чиқди.
Ўтган йили 1,3 млн янги ОИВ инфекцияси қайд этилган. Гарчи бу кўрсаткич сезиларли пасайишни билдирса-да, у ҳали ҳам мақсаддан юқори.
Жанубий Африкада, хусусан, ОИВ 8,45 млнга яқин одамда бор. Угандада 1,2 млнга яқин одам ОИВга чалинган, бу АҚШдагига яқин.
Бироқ, ОИВ Жанубий Африка ва Угандадаги аёллар учун энг юқори хавф туғдиради. Муаммони ҳал қилиш учун тадқиқотчилар учта PrEP препаратини синаб кўрдилар, уларнинг иккитасидан ҳозирда фойдаланиш мумкин.
Янги ечим ОИВ инфекциясини бутун дунё бўйлаб 500 000 кишига камайтириш глобал мақсадига эришишга ёрдам беради, деб умид қилинмоқда.
🧠@nurbekalimov
Соцсетларда челленж ўтказишди бизикилар ёрворишяпти. Қайга қарама #qonimdagalaba хэштеги билан видеолар чиқиб келяпти. Олимпиадага биринчи марта бораётганимиз йўқ, лекин бу сафаргиси бошқача-да! Парижга футболчиларимиз ҳам боради. Бизникилар футболга қанчалик қизиқишини шундан билиб олса ҳам бўлади. Олимпиада тариҳида илк бор футболда ҳам қатнашамиз.
Констани қўшиғига ишланган “Мен ўзбекистонликман – қонимда ғалаба” видеоролиги ростанам зўр чиққан, ҳамма шу қўшиққа видео олиб жойлаяпти. Ўзбекистонлик спортчилар бунақа паддержкадан кейин Парижда рекорд қўйворишсаям ҳайрон қомасдим. Фақат ғалаба! Олға Ўзбекистон!🫡🇺🇿
#qonimdagalaba
Борис Жонсон Трамп Украинани қўллаб-қувватлашига ишоняпти
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Республикачилар партияси қурултойида Дональд Трамп билан учрашиб, агар Трамп президент этиб сайланса, Украинани қўллаб-қувватлашига ишончи комил эканлигини айтди.
“Биз Украина ҳақида муҳокама қилдик ва мен у бу мамлакатни қўллаб-қувватлаш ва демократияни ҳимоя қилишда кучли ва қатъий бўлишига шубҳа қилмайман”,
"Баъзан танга зарб қилишнинг ўзи етмайди. Сиз айнан Чингиз уруғидан бўлишингиз керак бўлган. Ўзларида Чингиз уруғидан одам етишмай қолса ёки ёш бўлса, борадида Дашти Қипчоқдан қозоқ хонларини олиб келади. Илтимос қилиб, обрўли одамларни юбориб ва ҳоказо. Сизга шунча ақча-пул берамиз, сиз келиб хонлик қилиб берасиз, деб кўндиришади. Хонлар эса мен яхши яшаяпман, кенг дала, қимиз, қази, деб бош тортишган".
Тарихчи олим, тарих фанлари доктори, профессор Ғайбулла Бобоёров. ✨
Бугун танга пуллар орқали биз ўтмишни ўргана оламиз. Танганинг металли, вазни, кўриниши, танга устидаги ёзувлар бизга ўтмиш ҳақида жудаям кўп маълумот беради. Баъзида бутун бошли даврлар, давлатлар тарихини асосан шу тангалар орқали ўрганамиз. Шундай экан, тангалар том маънода ўтмиш даракчиси, тарихий манба ҳисобланади. Тангаларнинг фандаги аҳамияти туфайли ҳатто нумизматика номли соҳа ҳам вужудга келган. Қурултой подкастида Марказий Осиёда танга пулларнинг пайдо бўлиши ҳақида, танга топилмалари ҳақида ва улар бизга нималарни ҳикоя қилиб бериши ҳақида зўр суҳбат бўлган экан. Кўришни тавсия қиламан.
👉 https://www.youtube.com/watch?v=1Oqn4e2MvVY&t=121s
Илон Маск Трампнинг сайловолди кампанияси учун ойига 45 лямдан бермоқчикан
Пулни Аmerica PAC деган сиёcий фаоллик комитети оларкан. Бу ташкилот Трампнинг сайловолди штаби билан бевосита алоқадормас.
Ҳомийлар орасида ҳарбий тузилмалар учун дастурий таъминот ишлаб чиқувчи Palantir Technologies ҳаммуассиси Жо Лонсдейл, АҚШнинг Канададаги собиқ элчиси Келли Крафт ҳам бор.
Аmerica PAC’ни вазифаси овоз беришга иккиланиб турган штатлардаги сайловчиларни рўйхатга олиш ва муддатидан олдин овоз беришга ишонтириш.
РАС Демократлар сайловчиларнинг базасини ошириш бўйича кучли кампаниялар ўтказганини ҳисобга олиб, бунга қарши туришга ҳаракат қиляпти.
Бу ташкилот охирги бир неча ҳафтада Трампни кампаниясига тахминан 15 млн доллар сарфлаган.
🧠@nurbekalimov
“Диққат савол” подкастининг навбатдаги сони чиқди!
Унда заковатчилар — Фурқат Қурбонов, Азиза Ибрагимова, Баҳодир Аноров ва Мадина Мирзараҳматовалар билан Заковат атрофидаги жуда кўплаб мавзуларда суҳбатлашдик.
Подкастнинг энг қизиқ сонларидан бири бўлди. Тавсую.😎
Тўлиқ https://youtu.be/zaX0MnKzcfg
Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россия армиясига қўшилган ўзбекистонлик эркак қамалди
Жорий йилнинг 24 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси ЖИБ Амадурё тумани судида судланувчи Х.Х.га (исми ўзгартирилган, эркак) оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Судланувчи Х.Х. 2023 йилнинг декабрь ойида Москва шаҳрига ишчи бўлиб ишлаш мақсадида чиқиб кетиб, у ерда меҳнат мигранти сифатида турли қурилиш объектларида ишлаб келиб, жорий йил 5 февраль куни бошида 195 000 рубль, кейинчалик ҳар ой 240 000 рубль миқдорида ойлик маош эвазига Россия тарафини олиб, Украина давлатига қарши ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун РФ Мудофаа Вазирлиги Москва шаҳар бўлими билан шартнома тузган.
Шундан сўнг, Х.Х. ва дастлабки терговда шахсига аниқлик киритишнинг имкони бўлмаган меҳнат мигрантлари билан биргаликда Москва вилоятида жойлашган РФ Мудофаа Вазирлигига қарашли "Авангард" номли ҳарбий лагерида ҳарбий ўқув-машғулотларда қатнашиб, жанговар тайёргарликдан ўтиш ва ҳарбий кўникмаларни шакллантириш учун олиб келиниб, Х.Х.га "оддий аскар" махсус ҳарбий унвони берилиб, "ўқчи" лавозими тайинланган. У ҳарбий лагерда махсус ҳарбий жанговар тайёргарликдан ўтган.
Х.Х. жорий йил 9 февраль куни ҳарбий лагердан қочиб, РФдан Ўзбекистонга "Москва-Урганч" авиарейси орқали учиб, ўзининг Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги доимий яшаш манзилига қайтиб келган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Х.Х. ЖКнинг 154-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга шу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 3 йилга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди. Жазони ўташ манзили этиб унинг доимий яшаш жойи белгиланди. Судланувчи Х.Х. яшаш жойидан соат 21:00 дан 06:00 га қадар чиқиб кетиши чекланди.
🧠@nurbekalimov
«Форсаж» – замонамизнинг энг ажойиб ва юқори тезликдаги франшизаларидан бири. Бу франшизанинг тарихи узоқ 2001 йилда бошланди. Айтиш жоизки, туркумнинг биринчи қисми стандарт шаклдаги криминал ва жангари руҳдаги фильм эди. Бу оддий фильм кун келиб бутун бошли эпопея, кўплаб қисмларга эга франшизага айланишини ким ўйлабди дейсиз. Бугун биз «Форсаж» франшизасини ҳеч иккиланмай «Марвел» билан тенглаша оладиган кино-олам деб атай оламиз.
Хуллас, Нодир Нишоновнинг СУСАМБИЛ каналида шу франшизага оид видео чиқибди. Орангизда «Форсаж» фильмларини маза қилиб томоша қилганлар бўлса, бу видеони ҳам кўрворсангиз арзийди. Биринчидан, носталгия учун. Иккинчидан, контент дарҳақиқат чакки эмас.
👉 https://www.youtube.com/watch?v=_z68UCfWbVg
Ўзим фойдаланадиган TBC Bank кўрсаткичлари сезиларли ўсиб бораётгани ҳақидаги статистикани ўқиб қолдим бугун. Демак тўғри танлов қилибман. Ўз очилганига эндигина 4 йил бўлди, лекин кўрсаткичлар кутилганидан анча юқори.
Масалан, Самарқанд ва Қорақалпоғистонда омонатлар ўсиши мос равишда 15% ва 25%га ортган. Қашқадарё вилоятида иккита йўналишда натижалар яхшиланиб, кредитлар 13%, омонатлар 25%га ўсган. Фарғона вилоятида эса кредит ҳажмидаги ўсиш 14 фоиз.
Буни бизга нима фойдаси бор дейдиганлар учун яна бир гап. Банкнинг молия бозоридаги ўрни мустаҳкамланиши унга бўлган ишончни оширади, банк ҳам мижозлари олдидаги репутациясини сақлаб қолиш учун янги маҳсулот ва хизматларни ишга тушира бошлайди. Ҳеч бўлмаганда пулларингиз ишончли қўлларда эканини билиб, хотиржам ухлайсиз. Мен ҳам TBC Bank билан анча хотиржамман. 😇
Реклама
Трампни отган шахс ҳақида
Қўшма Штатлар ФҚБ си Дональд Трампга қилинган ҳужум бўйича суриштирув ишлари олиб боряпти. Трампни ўлдиришга уринишда 20 ёшли Томас Метю айбланяпти. У Крукс қариялар уйида ишлаган.
Томаснинг ижтимоий тармоқларида ҳужум мотивлари акс этувчи ҳеч нима топилмаган. Крукснинг телефони, қурол ва эҳтимолий портловчи мосламаси ФҚБнинг Виржиния штати Квантико шаҳридаги лабораториясига жўнатилган.
Журналистларга кўра, Крукс ота-онаси билан Питсбург четида яшаган. Бу жой қотиллик содир бўлган жойдан 70 кмча узоқликда.
2022 йилда мактабни битирган Томас математика ва табиий фанлар бўйича эришган натижалари учун 500 доллар мукофот ҳам олган. Крукс Республикачилар партияси тарафдори сифатида расман рўйхатга олинган.
3 йил олдин у Демократик партияни қўллаб-қувватлайдиган АctBlue ташкилотига 15 доллар хайрия қилган.
Йигит Bethil Park Skilled Nursing and Rehabilitation Center қариялар уйида диeтолог ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Ҳамширалардан бирининг журналистларга айтишича, у ерда тинтув ўтказилган.
Суиқасд бўлган пайтда Томаснинг эгнида қурол ва портловчи қурилмалар видеоси жойланадиган Demolition Ranch номли миллионлаб обуначилари бор YouTube канали логотипи туширилган футболка бўлган. Унинг шахси отасига тегишли АR-15 автомати ёрдамида аниқланган.
Томас ўқ узган қуролни 6 ойдан кўпроқ аввал отаси қонуний тарзда сотиб олган. Қуролни ўғлига ўзи берганми ёки Крукс уни рухсатсиз олганми, бу аниқмас. Ҳозир унинг оиласи тергов гуруҳи билан ҳамкорлик қиляпти.
Трампни отган шахснинг руҳий саломатлигида муаммо борлиги ҳақида ҳеч нима топилмаган.
🧠@nurbekalimov
Бухорода аёл иккита қиз фарзандини аёвсиз калтаклабди.
Ижтимоий тармоқларда аёл иккита қизини урган видео тарқалди. Маълум бўлишича, бу аёл Жондор туманида яшайди. Унинг турмуш ўртоғи эса бир неча йилдан бери Россияда ишларкан.
Аёл эрининг оиласидан хабар олмаётгани, пул жўнатмаётганидан аламзада бўлгани учун, вояга етмаган қизларини уриб-калтаклаган. Воқеани съемка қилиб эрига жўнатган.
Ҳолат юзасидан ҳозирда Жондор тумани ИИБ терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб боряпти.
🧠@nurbekalimov
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Пенсильвания штатида нутқ сўзлаётганда отишма рўй бергани айтилмоқда.
Номзод яралангани айтилмоқда
🧠@nurbekalimov
Instagram'даги #qonimdagalaba челленжини кузатиб боряпсизми?
Агар бўлажак Олимпиада ўйинларида қатнашадиган Ўзбекистон олимпия футбол жамоаси паддержка қилиш мақсадида ўтказилаётган ушбу челленжни кузатмаётган бўлсангиз катта хатога қўл уряпсиз ома.😁 Челленж учун суратга олинаётган видеороликлар эса просто класс. Шунча кўп талантларимиз бор экан, биз бўлса билмай юрган эканмиз. Улар томонидан ишланаётган роликлар ғояси ҳам анча кучли ва креатив.😎
Эътиборимни тортгани, челленжда бошқа давлатларда яшовчи ўзбекистонликлар ҳам фаол қатнашяпти. Бизга мана шундай барча ватандошларимизни бирлаштирадиган лойиҳалар жуда керак.
Челленж доирасида ўзказилаётган видеороликлар танлови ҳам ўзи 20 куни тугаши керак эди, аммо талаб ва таклифларни ҳисобга олиб, уни 24 июлгача ўзгартиришга қарор қилинибди. Кстати, унда қатанашиб, 50 млн сўм ютвосангиз бўлади.
Менам қатнашвореймикан?😄
Бугун соат 22:10 да “Milliy TV” да “Заковат” кўрсатуви бўлади. Бизни жамоанинг ўйини. Кўрворадиган ўйин бўган ома😌
🧠@nurbekalimov
Сер Уинстон Черчилл. Журналист, рассом ва адабиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати. Лекин қандай қилиб у тарихни ўзгартирган одамга айланди? Нега унинг “ҳеч қачон таслим бўлманг” деган сўзи ҳалигача Европада бот бот такрорланади?
Ушбу саволларга жавобни "Худди шундай" лойиҳасининг мазкур видеосидан олишингиз мумкин
Тавсую: https://www.youtube.com/watch?v=au5fw_9NTaQ
Жо Байден коронавирусга чалинди
Хабар қилинишича, Байденни ковид юқтириб олгани Лас Вегасга ташриф пайтида маълум бўлган. Ундан олинган тест позитив натижа кўрсатган.
Режа бўйича у Лос-Анжелесда сайлов кампаниясини олиб бориши керак эди. Лекин ушбу кутилмаган вазият сабабли дастурлар бекор қилинган.
Байден касалликнинг енгил аломатларини бошдан кечиряптикан. Ҳамма ёмон симптомлар йўқолгандан кейин Байден ишини давом эттираркан.
Оқ Уй матбуот котиби Карин Жан-Пьерга кўра, президент эмланган ва иммунитети юқори. Шунга қарамай ҳозир енгил аломатларни бошдан ўтказяпти.
Президентнинг саломатлигини тиклаш ва вақтинчалик изоляция учун у Делавер штатига олиб кетилган. Уни Лос-Анжелесдан олиб кетиш учун Air Force One махсус самолёти жалб қилинган.
Журналистлар билан охирги учрашувда Байден аҳволи яхши эканини, COVID билан касаллангани сайлов кампаниясига халақит бермаслигини айтган. Лекин Делаверга кетишда самолётга чиқяётган Жо Байденнинг ҳаракатларида чарчоқ ва
ноаниқлик кузатилган.
Байден вакцина олган бўлишига қарамай, экспертлар касалликнинг оғир ўтиш эҳтимоли борлигини айтган. Чунки у 81 га кирган, умумий саломатлигиям яхшимас.
🧠@nurbekalimov
13 ёшли болани занжирлаган эркак 4 йилга қамалди
Эсиларда бўлса, яқинда бир видео тарқалганди. Унда бир бола қандайдир катта ёшли эркак томонидан «Дамас»га занжирлаб қўйилгани акс этган.
Так вот, ўша эркакни ушашиб, 4 йилга кесворишибди. Эркак қамағда, бола эса қонунни ҳимоясида.
Ёш болаларга азоб берадиган шунақа одамларга қонунларни ҳақиқий кучини кўрсатиб, жиноят кодексини статьялари билан биғиллатворириш жоиз.
🧠@nurbekalimov
Toyota офис ишчилари учун тренажерга ўхшаш махсус ўриндиқ яратибди
Бу Toyota компаниясининг автомобилсозликдан ташқари бошқа соҳалардаги тадқиқотлари ҳам борлигини кўрсатади.
Бу ўриндиққа шунчаки ўтирсангиз ҳам, у сизни машқ қилдираркан. Унинг тагига қарасангиз, 3 та таянч устундан бири бошқаларга қараганда калтароқ, шунинг учун одам ўтирганда ўриндиқ бироз эгилади. Тақдимот видеосида кўрсатилганидек, 3 та таянч айланади ва доимий равишда эгилиш йўналишини 360 даражага ўзгартиради.
Айланиш аста-секин содир бўлади, бир дақиқадан кўпроқ вақт олади. Одамларда онгсиз равишда тананинг ҳолатини сақлайдиган туғма "постурал рефлекслар" бўлганлиги сабабли, бош ҳаракатсиз турганда тос суяги табиий равишда ҳаракат қилади.
Аслида, ўтирганингизда ҳам мушаклар қайта-қайта таранглашиб, бўшашади.
20 дақиқа ўтиргандан сўнг бироз чарчоқни ҳис қиласиз. Бу одатда кўп эътибор бермайдиган мушаклардан фойдаланаётганингизни билдиради. Эътибордан четда қолган ушбу мушаклар аслида жуда муҳим ҳисобланади.
Лойиҳа менежери Тадаши Одашимага кўра, японияликлар бир замонлар 100 кг гуруч қопини бемалол кўтара олишган. Бу ўтмишдаги одамларнинг ақл бовар қилмас даражада кучли бўлганлигинимас, балки ҳозирги одамларнинг қобилиятлари йўқолганини англатади.
Йўқотилган қобилиятларни қандай тиклаймиз? Бу савол ERIA концепциясининг пайдо бўлишига олиб келди — туғма қобилиятларни тиклаш орқали яхшилаш. Бу одатда мушакларни машқ қилдириш, мия машғулотлари, кўзойнак ёки эшитиш воситаларидан фойдаланишдан иборат, ERIA ёндашуви эса тубдан фарқ қилади.
Қандай фарқ қилади? Бу жуда қизиқарли жараён. Машғулот ёки қурилмалар орқали мия, мушаклар ва сезги аъзоларини мустаҳкамлаш ўрнига, асосий эътибор ушбу элементлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ривожлантиришга қаратилган.
🧠@nurbekalimov
Ўқишга киришда аввалги даврга қайтиляптими ёки бу бошқа нарсами?
Кечадан бери тинмасдан ўқишга киритиб қўяман деб соққа олган шахслар қўлга тушиб қамағлантирилятгани ҳақидаги хабарлар келяпти.
Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларида фуқароларни пора эвазига ўқишга киритиб қўйишга уринган шахсларни қўлга олиб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Мени ўйлантирган нарса шундаки, сўнги йилларда имтихон тизимидаги ислоҳотлардан кейин биров бировни ўқишга пул билан олиб кириб қўя олмаётганди. По крайней мере бу ҳақида атрофимдаям бировдан эшитмадим.
Лекин анави тинмай қамалаётганлар кимлар? Фирибгарларми? Типа ўқишга киритолмаслигини англаган холда, ёки олдиндан алдов йўли билан ўқишга киритаман деб одамларни лох қилиб, пулини олаётган одамларми? Ёки қамағлантирилмай турилса чиндан ҳам ўша порачани эвазига ўқишга киритиб қўйиши мумкин бўлган одамларми булар?
Мана шу савол ўйлантирди. Олдинги даврдаю билардик бу схемалар қандай ишлашини, биров яширмасдиям ҳатто юридикага палонча билан кирдим танкам моно одам деб айтиш гўёки бир крутойликка қўшимча балл берадиган холатдай эди.
Хозир нималар бўляпти?
🧠@nurbekalimov
UZTELECOM бизнес-классдаги янги таърифларни тақдим этади
Компания бизнесмен ва тадбиркор братлар учун янги корпоратив "Business Class" тарифларини ишга туширди.😎 Максимал тезлик ва қулай мобил алоқага эга 5 та қулай тариф бир қатор имкониятларни тақдим этади. Масалан:
• Юқори тезликдаги интрнет ва мобил алоқангиз учун қулай имкониятлар;
• MyHIT: Қўнғироқ пайтида гудок ўрнига компания мадҳияси ёки рекламаси;
• Telecom TV: 30 дан ортиқ телеканалларни кўриш;
• Ёқимли бонуслар;
• Рестарт хизмати.
Маши манзил орқали боғланиб, тарифлардан бири танлорасиз:
📞 1155
MyUZTELECOM | Telegram | Facebook | Instagram | Website
Реклама
Маҳбусларга қурбоннинг оғриқларини ҳис эттирадиган қамоқхона лойиҳаси намойиш қилинибди
Ҳошим Ал-Гайли исмли олим келажакдаги қамоқхона концепциясини эълон қилибди. Унинг айтишича, бу лойиҳа жиноятчининг қамоқ муддатини бир неча йил ёки ўнйиллик ўрнига бир неча дақиқага айлантиради.
"Cognify" деб номланган дизайн инсоннинг миясига жиноят ҳақидаги синтетик хотираларни жойлаштиради, лекин уларни қурбоннинг нуқтаи назаридан кўрсатади. Яъни жиноятчи ўзини қурбон ўрнида кўради.
Тизимда сунъий идрок томонидан яратилган жиноят тасвирларини акс эттирувчи VRга ўхшаш қурилма пушаймонлик ва шунга ўхшаш ҳиссий ҳолатларни келтириб чиқарадиган мия импланти билан бирга бўлиши мумкин.
Ҳозирда АҚШда 1,7 млндан ортиқ одам қамоқда экан. Расмийлар қамалиш жиноятчиларни келажакдаги жиноятлардан қайтаради деб минг йилдан бери айтишади. Лекин 2021 йилда ўтказилган 100 дан ортиқ тадқиқотларга қараганда, бундай жазо одамларнинг қайта жиноят содир этишига тўсқинлик қилмас экан.
Ушбу мураккаб, жонли ва ҳаётий хотиралар СИ томонидан яратилган контентдан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида яратилган. Реабилитация бир неча минут давом этсаям, жиноятчи учун бу йиллардек туюлади.
Маҳбуслар юқори аниқликдаги мия сканерлашдан ўтадилар, бу улардаги нерв йўлларининг батафсил харитасини яратади. Визуал эффектлардан ташқари, тизим жисмоний реакцияни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Масалан, маҳкум жабрланувчини қандай оғриқ ва азоб-уқубатларга дучор қилганини ўз танасида ҳис қилади. Жиноят ва ҳукмнинг жиддийлигига қараб, кадрларни муайян маҳбусга мослаштириш мумкин.
Ал-Гайлининг ихтироси жиноятчиларга ўз қилмишларидан сабоқ олишга ёрдам беради, деб умид қилсак бўлади.
Тақдимотни мана бу видеода кўриш мумкин.
🧠 @nurbekalimov
UzAuto motors да қандаш уруғчилик
Nexia 2 автомобилларига бутловчи қисмлар сотиб олиш мақсадида компания тендер ўтказган. Бошланғич сумма 1,5 миллиард сўм этиб белгиланган.
Тендерда шартли А ва Б компаниялар қатнашган. А компания тендерни ютган. Энг қизиғи Б компанияни эгаси А компаниянини эгасини ўғликан🤣
Ота хурмати ютқазиберган бўса керак деган яхши гумондамиз😇
Нет. Тендер бекор қилиняпти. Шулар куппа кундузи машнақа бугунги кунда любой одам тушунадиган қинғир ишни қилишга эринишмасмикина. Сал ақллироқ схемалар қилиш, қойил қолейлик ваууу каллани қара деб🥱
🧠@nurbekalimov
Фарзандларни кўпроқ қучоқлаш ҳақида
Фарзандларни қучоқлаш глобал куни ҳар июль ойининг учинчи душанбасида нишонланаркан. Бу кун 2024 йилнинг 15 июли, яъни бугунга тўғри келаркан. Фарзандларни қучоқлаш куни ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга бағишланган.
Унинг мақсади оддий — фарзандларингизни қанчалик севишингизни билдириш учун уларни қучоқланг. Қучоқлаш — бу қулайлик, хавфсизлик ва ишончни тиклашнинг оддий ҳаракати. Ҳамма қучоқлолади, темболее, болалар. Фарзандларингизни қучоқлаганингизда эса бу сизни ҳам хурсанд қилишини тушунасиз! Севгининг табиий ифодаси ва стрессдан халос бўлиш воситаси бу.
Бутунжаҳон фарзандларни қучоқлаш кунини нишонлаш Мишель Николс томонидан 2008 йилда бошланган. Бу пайтда унинг ўғли Марк 8 ёшида мия саратони туфайли вафот этганидан кейин 10 йил ўтган эди. Николс бу кунни ота-оналар, айниқса, ишда ва оиласидан кўпинча узоқда бўлганларга, қучоқ орқали меҳрни изҳор қилиш учун эслатма сифатида нишонлай бошлаган.
Қучоқлашиш одамзоднинг ўзи каби қадимий. Бу деярли барча маданиятлар томонидан сўзларни ишлатмасдан меҳр ва ҳамдардлик ҳаракати сифатида қўлланади. Одамлар сон-саноқсиз хабарларни етказиш, саломлашиш ёки хайрлашиш, ҳамдардлик билдириш ёки табриклаш, миннатдорчилик, қўллаб-қувватлаш ва меҳрни билдириш учун қучоқлашади.
Қучоқ соғлиқ учун ҳам фойдали. У қон оқимига окситоцин деган гормонни чиқаради. Окситоцин гипофиз безида ишлаб чиқарилади ва у қон босимини, юрак тезлигини ва стресс гормони кортизолини тартибга солишга ёрдам беради. Қучоқлаш ҳам ташвишни камайтиради, ҳам кайфият ва хотирани яхшилайди, боғланиш ва яқинликни оширади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қучоқлайдиганлар кўпинча бошқаларга нисбатан ҳамдардроқ бўлишади. Болани қучоқлаш улардаги кислород даражасини ошириши, нафас олишни нормаллаштириши ва оғриқ сигналларини енгиллаштириши мумкин. Шунингдек, у миянинг ўсишига ёрдам беради, инфекция ва бошқа касалликларни, масалан, гипогликемия ёки гипотермия эҳтимолини камайтиради.
Қучоқлаш соғлом мияни ривожлантириш учун зарур бўлган энг муҳим стимуллардан биридир. Шунингдек, тадқиқотларга кўра, қучоқлар одамнинг экзистенсиал қўрқувини сезиларли даражада камайтиради. Яхши қучоқланган чақалоқлар камроқ стрессга дуч келишади. Шунингдек, қучоқлаш ижтимоий ташвишларни камайтиради. Окситоцин ижобий фикрлашни илҳомлантиради ва бизни дунёга оптимистик қарашга ундайди.
Шунча маълумотни эринмай ўқиган бўлсангиз, телефонни қўлдан қўйинг-да, ўрнингиздан туриб фарзандингизни маҳкам бағрингизга босиб, яхши кўришингизни айтинг🤗
🧠@nurbekalimov
Туркистон тарихида юрт озодлиги ва мустакиллиги учун курашган мард ва фидойи ўғлонлар кўпчиликни ташкил қилади. Ҳарбий саркардалар, лашкарбошилар ва ҳукмдорлар билан бир қаторда халқнинг турли табақалари орасидан чиққан оддий, бироқ жасур ва довюрак кишиларнинг номлари Ватанимиз миллий озодлик ҳаракати тарихи саҳифаларига зархал ҳарфлар билан битилган.
Туркистон истиқлоли учун курашган ана шундай жўмард шахслар ўртасида марғилонлик саркарда Муҳаммад Аминбек ажралиб туради. Демак бугунги қағрамонимиз Мадаминбек қурбоши, у ким эди?
Миллий қаҳрамонларимиз ҳақидаги видеолар учун материал топиш жуда қийин иш, бу сонини суратга олиш учун Марғилонга ҳам бориб келдик. Бизни қўллаб қувватлаб, лайк, подписка ва коммент қолдирасиз деган умидимиз бор🫡
Тўлиқ видео 👉https://youtu.be/b0k5pMzXOos?si=hoI-MmfW08NVFp0v&t=2
"Молиявий мустақиллиги бўлмаган аёллар зўравонликка учраганда чидайди. Ҳар қандай аёл зўравонликка учрайди"- Зебунисо Муҳаммадийева.
Парда Подcаст - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.
Aлбатта кўринглар: https://www.youtube.com/channel/UCZ5Xv8UVg83hrpyOzL3yJIw
Лукашенко Украина билан чегарадаги "кескинликни бартараф этиш"ни эълон қилди
Беларус президенти Александр Лукашенко шанба куни Украина чегараси яқинида йиғилиш ўтказди ва Беларус қўшинларини олиб чиқиб кетишга буйруқ бераётганини, чунки “кескинлик бартараф этилгани”ни айтди.
Унинг сўзларига кўра, Минск бирмунча вақт олдин юзага келган кескинликка “чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш, жумладан, нафақат чегарачилар, балки армия бўлинмаларини ҳам жалб қилиш орқали муносабат билдиришга мажбур бўлган”.
"Бизнинг аниқ ишимиздан сўнг украиналиклар ўзларининг қуролли кучларини ва чегарамизга жойлаштирган қўшимча қўшинларини чегарадан олиб чиқиб кетишди ва умуман Беларус-Украина чегара зонасидан чиқиб кетишди", деди Лукашенко, БелТА давлат агентлигидан иқтибос келтирган ҳолда.
"Ҳозир бизда украиналиклар билан ҳеч қандай муаммо йўқ ва умид қиламанки, бўлмайди", — дея қўшимча қилди Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, у “кескинлик бартараф этилгандан ва Украина томонидан қўшинлар олиб чиқиб кетилгандан сўнг” қўшинларни мамлакат жанубий чегараларидан доимий жойлаштириш жойларига олиб чиқишни буюрган.
🧠@nurbekalimov
Misrliklar 365 kundan iborat taqvim tuzganini bilarmidingiz?
Ular yerdagi ilk sivilizatsiya vakillari bo'lgan. Zaxiradagi 5 kun nima uchun kerak bo'lganini bilasizmi? Misrliklar somon yo'lini Nut ilohasining yalang'och tanasi ko'rinishida tasavvur qilgan.
Youtubeda videoni to’lig’ini ko’rishni tavsiya qilaman: https://youtu.be/bpFxEW7a2NQ?si=Dax8gtVtxvqcjhem