"Функционал музлаш" ҳақида
Ўзингизни ҳеч пауза қилиб қўйилгандек ҳис қилганмисиз?
Биттаси тиктокдаги 2,7 млнта просмотр бўлган видеода айтипти: "Терапевтим менга "Сиз доим кун бўйи ястаниб ётишингиз, ҳеч кимга СМС ёзмаслигингиз ва уйдан чиқмаслигингизнинг сабаби, сиз ҳаддан ташқари стресс билан яшагач, "функционал музлаш" ҳолатига тушиб қолгансиз, миянгиз танангиздан ажралиб қолгандек гўё. Ҳатто энг оддий вазифалар ҳам сизга ўта оғир туйилади”.
Тўғри клиник ташхис бўлмаса-да, "функционал музлаш" — кўплаб ёшлар ўзлари билан боғлиқ деб айтадиган ҳодиса.
"Мен узоқ вақт давомида функционал музлашда қолиб кетдим ва қандай чиқишни билмайман", деб изоҳ беради бир киши. "Дўконга бориш ҳақида ўйлаш ҳам жуда оғир туюлади", дейди яна биттаси.
Ижтимоий тармоқлардаги руҳий саломатлик бўйича муҳокамаларда "жавобни музлатиш", "автопилот режими" ёки "стресс фалажи" каби атамалар пайдо бўлди — буларнинг бари ҳаракатсизлик каби носоғлом жавобларни қўзғатадиган ташвишли ҳис-туйғуларга ишора қилади.
Одамлар вақти-вақти билан “музлаши” мумкин бўлсаям, экспертлар одамларни эҳтиёт бўлишга ва жиддий нарсалар ҳақидаги огоҳлантиришларга эътибор қилишга ундашяпти.
Ховлида юрган укасини чақириб, ўзидан 2 метр нарида турган пультни овор дейдиганларга юбориб қўямиз😁
🧠@nurbekalimov
Шу йилнинг 3 август куни бўлиб ўтадиган ҳамюртимиз Исроил Мадримов ва афсонавий Теренс Кроуфорд ўртасидаги жангнинг промо ролиги чиқди.
Даҳшат! Танангда чумолилар юрганини ҳис қиласан. Иккаласи ҳам энг пастдан чиққан. Иккаласини ҳам мотивацияси кучли. Боксни тушунмаганлар учун Теренс Кроуфорд бу типа хозирги боксдаги Олтин тўп соҳиби. Вазн тоифасидан қатъий назар дунёни энг кучли боксчиси.
Ҳеч қачон ўзбекистонлик боксчи ҳали бу даражадаги рейтинги баланд боксчи билан рингга чиқмаган.
Исроилга омад тилаймиз. Ролик эса просто супер🫡
🧠@nurbekalimov
Минтақамиз ҳудудига ислом дини кириб келишидан аввал аждодларимиз қандай кун кечирган? Шаҳарларимиз кўриниши, урф-одатларимиз ва ўзи умуман маданиятимиз қандай кўринишда бўлган? Бу саволларнинг жавоби кўпчилик учун қизиқ бўлса керак. Зеро, тан олайлик, биз минтақамизнинг исломгача бўлган даврини чуқур билмаймиз ва ўша давр ҳақидаги тасаввурларимиз етарли эмас. ҚУРУЛТОЙ подкастининг навбатдаги сони айнан мана шу мавзуга бағишланган. Меҳмонлар тарихчи олим, профессор, тарих фанлари доктори Ғайбулла Бобоёров ҳамда фалсафа доктори Мунира Хотамова.
👉 https://youtu.be/E7IyXyRc8lo
Кечаси ухламайдиганларнинг мияси яхши ишларкан
Янги тадқиқот шуни кўрсатадики, тунги “бойқушлар”нинг зеҳни саҳар турволадиган одамларга қараганда ўткирроқ бўлиши мумкин экан.
Тунда фаол ва тетик бўлганлар когнитив тестларда яхшироқ натижаларга эришган.
Лондондаги Imperial College академиклари бошчилигидаги тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, турли тадқиқотлар уйқу ва когнитив қобилиятларни, хусусан, ухлаш давомийлигини ўрганган, аммо ухлаш тартиби ёки хронотиплари ва идрок ҳақида жуда кам нарса маълум.
Улар Буюк Британиянинг Biobank тадқиқотида қатнашган минглаб одамлар ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқиб, уйқунинг давомийлиги, сифати ва хронотипи ўртасидаги "мураккаб муносабатларни" ўрганишди — улар тадқиқотда "эрталаблик", "кечқурунлик" ёки "ўрталик" деб таснифланган.
Тадқиқотда иштирок этган одамларнинг ақл-заковати, фикрлаш қобилиятлари, реакция вақтлари ва хотирасини текширадиган тестлар ўтказилди.
Тадқиқотчилар 27 мингга яқин одам ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, уларнинг ушбу тестларни қанчалик яхши бажарганликларини ўзлари билдирган уйқу давомийлиги, уйқу режими ва уйқу сифати билан солиштиришди.
BMJ Public Health журналида эълон қилинган тадқиқотга кўра, ҳар кеча 7 соатдан 9 соатгача ухлайдиган одамлар тестларда энг яхши натижаларга эришган.
Академиклар, шунингдек, тунги “бойқушлар” ва "ўрталик" деб таснифланганларнинг "юқори когнитив функцияга" эга эканлигини аниқладилар.
Ёшнинг улғайиб бориши, ангина, юқори қон босими ва диабет ташхисига эга бўлиш эса "когнитив қобилиятни ёмонлаштиради".
Кечаси билан ютюбга сценарий ёзиб, абетта туриб, шу тадқиқотни ўқиб қолиб хурсанд бўган мен😇
🧠@nurbekalimov
❤️ Yillik 30% stavkali omonat yutib oling!
TBC Bank 30 ta g'olibni tanlab olib, ularga bir yilda 30% daromad keltiradigan omonat sovg'a qiladi. Omonatni istalgan payt to'ldirish va undan qisman pul yechib olish mumkin bo'ladi. 🎁
Konkursda qatnashish uchun:
- TBC UZ ilovasining "TBC Stars" bo'limiga kirib, qiyin bo'lmagan topshiriqlarni bajaring va yulduzlar to'plang.
- So'ng yulduzlarni TBC Stars'ning "Yutuqlar" bo'limida chiptalarga almashtiring.
Qancha ko'p chiptangiz bo'lsa, shuncha ko'p imkoniyatga egasiz. G'oliblar tasodifiy sonlar generatori orqali jonli efirda aniqlanadi.
Konkurs haqida batafsil
Omadingizni sinab ko'ring! 🍀
Reklama
Жадидлар ва банк ҳақида
Туркистон мусулмон дунёсида банк ва банклар хизмати Россия босиб олингандан кейин пайдо бўлган. Дастлабки пайтда мусулмон мутаассиблари банкка пул қўйишни судхўрлик деб билган. Бу эса мусулмонлар орасида банкка нисбатан ношаръий муносабатни кучайтирган. Шу сабаб жадидлар ҳам бу масалада ўз фикрларини айтишган экан.
Жумладан Махмудхужа Бехбудий “Ойна” журналининг 1925 йилги 19 сонида шундай ёзади:
“Банкларда айб йўқ, айб бизда. Бошқа миллатлар банклар сабаби ила обод бўлур. Давлат ва мулки ортур. Аммо биз, зохиран...барбод ва фақир бўлармиз. Мунинг асл сабаби банка эмас, ўзимизни бехисоблигимиз хамда нафь ва зараримизни билмаслигимиз... жахолат ва нодонлигимиздадир”
UZTELECOM бизнес эгаларига яхши таклиф берябди
Агар сиз корхонаними, заводними эгаси бўлсангиз ёки бошқа қандайдир тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллансангиз UZTELECOM таклиф этаётган “Видеокузатув” хизматидан фойдаланишингиз мумкин.
Видеокузатув хизмати бир қанча афзалликларга эга:
Ҳизмат барча ташриф буюрувчиларни ҳисоблайди, ҳудудга кирган машиналарнинг давлат рақамини аниқлайди, шикастланишлар ҳақида огоҳлантиради, тутун, ёнғин, инсон юзи ва баланд овозни аниқлайди, ҳудудга рухсатсиз кираётган машиналарни қайд қилади ва барча маълумотлари сақланиб қоладиган видео ёзувлар архивини ҳам тақдим этади.
Агар таклиф сизга қизиқ бўлса, 1155 рақамларига қўнғироқ қилсангиз бўлади ва сайт орқали ариза қолдиришингиз мумкин.
Реклама
Молиявий муаммолар деменция касаллигининг симптоми бўлиши мумкин экан
Тадқиқот натижаларига кўра, пул билан боғлиқ муаммолар деменция ёки орттирилган ақли заифликнинг дастлабки белгиси бўлиши мумкин.
Америкалик олимларнинг тадқиқ қилишича, шу ташхис қўйилишидан олдинги йилларда бўлажак беморларнинг кредит рейтинги ёмонлашган ва тўловларни кечиктириш кўпайган.
Симптомлар сирасига тўловларни ўз вақтида тўламаслик, тез-тез ва кунлик нақд пул олиш, ўйламасдан ва тасодифий харидлар, шу жумладан, кредит олишлар ҳам кирар экан.
Шу сабабли ҳам лохозаврларнинг кўплаб қурбонлари асосан қариялар бўлса керак деб ўйлаб қолдим.
🧠@nurbekalimov
“Қор бобожон-қор бобо, жаҳаннамда бор бобо!” қўшиғи билан бошланувчи контент эгаси қамағда🎅🏻
Суд ҳужжатларига кўра, давомийлиги 00:55 дақиқа бўлган ва “Қор бобожон-қор бобо, жаҳаннамда бор бобо” жумлалари билан бошланувчи қўшиқдан иборат видеоматериални инстаграм орқали тарқатган Т.Ж. ЖКнинг 244-1(прим1)-моддаси 3-қисми “г” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган.
Дин ишлари бўйича қўмита хулосасида, юқоридаги қўшиқ ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материаллар туркумига кириши кўрсатилган.
28 ёшли Т.Ж.га нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Биринчи инстанция судининг ҳукми апелляция инстанциясида ўзгармаган.
🤣🤣🤣
🧠@nurbekalimov
Кўп ёшлар уй ҳайвонлари туфайли офисда ишлашни рад этяптикан
Баъзи миллениаллар ва Z-авлодлари уйда уй ҳайвонлари билан кўпроқ қолишни арзирли сабаб деб ҳисобласа, катта маошларни рад этишга ҳам тайёр экан.
Уларнинг офисдан қочиш истагига сабаб бўлаётган нарса узоқ йўл, дангасалик ёки ҳатто ижтимоий тармоқлар эмас. Ёшларни уйдан ишлашни яхши кўришида айблаш учун сабаб қилиб тўрт оёқли дўстларни келтириш мумкин.
Ёшларнинг ⅓ қисми уй ҳайвонлари билан кўпроқ вақт ўтказиш учун юқори маошдан воз кечаётгани тадқиқ қилинибди.
Уларнинг аксарияти (57%) бир хил маош олса, иш жойини ўзгартиради, мушук ёки итни офисга олиб келишга рухсат берилади.
Биздаям кўп бўлса керак бунақалар. Фақат уйда қўй емлаб бақади бизикилар😁
🧠@nurbekalimov
Исроилда бир йигит “мияни еювчи” амёбадан ўлибди😳
Исроилда “мияни еювчи” амёба дейиладиган Naegleria fowleri’га йўлиққан йигит орадан бир неча кун ўтиб энцефалит бўлиб ўлибди. Буни The Times of Israel маълум қилди.
Бу Исроилда ушбу паразит билан иккинчи касалланиш ҳолати экан. 26 ёшдаги фуқаро 2 июль куни иситма, бош оғриғи ва кўнгил айниш билан шифохонага ётқизилади. Маълум бўлишича, у Исроилнинг шимолидаги Киннерет кўлида сузиш пайтида амёба унга кириб олган. У ерда сувнинг ҳарорати ёз пайти 30 градус бўлади, бу бўлса микроорганизмларнинг ривожланиши учун қулай муҳит.
Исроил ССВ инспекторлари эркак сузган пляждан намуналар олган, лекин сувда амёба борлиги белгилари аниқланмаган. Беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шифокорлар ўз ихтиёридаги барча воситалар, дори-дармон ва жарроҳлик амалиётидан ҳам фойдаланган, аммо унинг аҳволи ёмонлашишда давом этган, — дейилади Бэйлинсон шифохонаси баёнотида.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотига кўра, дунё бўйлаб Naegleria fowleri инфекциясининг атиги 400 га яқин ҳолати қайд этилган. Исроилда бу инфекциянинг биринчи ҳолати 2022 йил августда кузатилган, ўшанда ҳам бемор паразит келтириб чиқарадиган энцефалитдан вафот этган. Тиббий муолажаларга қарамай, Naegleria fowleri инфекциясидан ўлим даражаси 97 фоиздан ошиқ. Инфекция бурун йўллари орқали инсон танасига, сўнг мияга киради.
Дарё ва кўлларда сузишдан яна бир фобия
🧠@nurbekalimov
payme ўз иловасидан энг кўп қайси вилоятларда фойдаланилишини эълон қилди
Эътиборлиси, охирги пайтларда Самарқанд ва Қаршида payme'дан фойдаланиш кўрсаткичи ошган. Масалан, апрель ва май ойларида payme'ни танлаган самарқандликлар 29%га ошган.
Қарши аҳолисига ҳам payme орқали пул ўтказиш маъқул келиб қолганга ўхшайди. Чунки икки ой ичида бу ерда P2P ўтказмалар, яъни картадан картага пул ўтказганларнинг сони 70% га ошибди.
Бугун, 10 ёки 15 йил олдингига ўхшаб бир папка тўла қоғозни кўтариб юриш шартмас. payme каби сервислардан бемалол банкка бормасдан ҳамма нарсага шундай телефоннинг ўзидан тўлаб юборса бўлади. Квитанциялар ҳам иловада сақланиб қолади ва ҳеч қачон ўчиб кетмайди. Уни устига илова ўта хавфсиз.
Payme ҳақатта зўр кетяпти. Бу туришда секин бутун Ўзбекистонди "босволади".
Лекин чота рўйхатда Анжан кўринмади ома. 😁
🧠@nurbekalimov
Тошкент шаҳар хокими активистлик қилмоқда
Шу хокимимиз электросетьларга бориб рейд қилса, свет ўчганда авария бўлди деб бошқа умуман маълумот бермайдиган ТЭТК ларга бориб қаерда ростан ҳам авария бўлди қаерда шунчаки тежашяпти деб рейд қилиб юрса бўларди.
Ну албатта чириган ўрик рейди ҳам муҳим, лекин одамларнинг, халқнинг ҳам ўзини калласи бор чириган ўрикни олиш олмасликка етадиган.
Автобусларга чиқиб олиб, жамоат транспортидаги муаммоларни ўргансин. Йўлларда пиёдаларга қандай шароит борлигини билиш учун пиёдага айланиб олиб рейд қилсин.
Жаҳл билан яшикчани ирғитиб, нима бу дейиш эса шахсан менга забавно туюлди. Мойкачилар машинани тоза ювмаётгани ёки сомсапазларнинг пиёзни кўпайтириб юбораётгани бўйича рейдларга чиқиб юрманг. Буям шу категорияда.
🧠@nurbekalimov
Замондошлари Аҳмадшоҳ Масъудни 12-асрда яшаб ўтган буюк ҳарбий саркарда ва мусулмонлар раҳбари бўлган Салоҳиддин Аюбийга ўхшатишарди. Салоҳидинни унга душман бўлган салибчилар ҳурмат қиганидай, Маъсудни ҳам совет зобитлари хурмат қилишарди.
Афғон тожикларининг коммунизм ва диний фундаментализмга қаршилик кўрсатиш раҳбари, Панжшер арслони лақаби билан машҳур бўлган Аҳмад Шох Маъсуд, у ким эди?
Бугунги кўрсатувимиз шу ҳақида👉 https://www.youtube.com/watch?v=lvshS3gxqjU&ab_channel=Alimoff
ҲАМАС Исроил билан сулҳ тузишга рози бўлибди
ҲАМАС ва Миср вакиллари Жо Байден таклиф қилган Ғазо секторида босқичма-босқич ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни маъқуллагани ҳақида маълум қилди.
Вашингтон формуласи бўйича бу келишув босқичма-босқич бўлиб, 6 ҳафтада ўт очишни тўлиқ тўхтатишни ўз ичига олади. Бу бир неча юзлаб ҳибсдаги фаластинликни озод қилиш эвазига, гаровдаги исроиллик аёллар, қария ва ярадорларни қайтариб олиш имконини беради.
Қолаверса, 1-босқичда Исроил армияси Ғазонинг аҳоли зич бўлган ҳудудларидан қўшинларини олиб чиқиб кетиши, жанубга кўчирилганларнинг уйларига қайтишига рухсат бериши керак бўлади. Яна айтилишича, келишувнинг 1-босқичини амалга ошириш мумкин бўлади, чунки ҲАМАС Исроил армиясини Ғазодан тўлиқ олиб чиқиб кетиш талабларидан воз кечган.
ҲАМАС ва Исроил вакиллари келишувнинг 2-босқичи шартлари бўйича музокараларни 6 ҳафталик муддатда давом эттириши кутиляпти.
🧠@nurbekalimov
“Vodiy residence” хонадонлари қулай нархларда!
Xon Saroy’нинг Тошкент шаҳри Яшнобод туманида қад ростлаётган янги “Vodiy residence” лойиҳасидан хонадонларни қулай нархларда харид қилинг
Бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойига 4,5 млн сўмдан тўлаб боринг
Лойиҳа ҳудудида:
✨ Хавфсиз болалар майдончаси
✨ 2-қаватда эко-ҳудуд
✨ Ер ости ва ер усти автотураргоҳлари
✨ 24/7 ишловчи кузатув камералари
Бот орқали боғланиш
📲712007400
📲555017400
Реклама
Нетаньяху Ғазодаги музокаралар тўғрисидаги хабарни сохта дебди
Биньямин Нетаньяху Reuters’нинг Исроил худдики Фаластин анклавидаги музокаралар жараёни доирасида Ғазо—Миср чегарасидан қўшинларини олиб чиқиши мумкинлигини муҳокама қилаётгани ҳақидаги хабарни “абсолютно сохта” депти.
Маълум қилинишича, Reuters ахборот агентлигининг Исроил Филаделфия коридоридан чиқишни муҳокама қилаётгани ҳақидаги хабари мутлақо сохта.
“Бош вазир Исроил Филаделфия коридорида қолишини таъкидлаяпти. У айнан шу позициядан музокара жамоаларга ҳаракат қилишни буюрган”, дейилади матбуот хабарида.
🧠@nurbekalimov
Бўзатов фестивали кашф этган ёшлар халқаро майдонни забт этяпти
“Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танловининг республика босқичида 10-15 ёш тоифасида 1-ўринни қўлга киритган Ясмина Ҳусниддинова Беларусда ўтказилган XXII “ВИТЕБСК–2024” Халқаро болалар мусиқа танловида гран-прини қўлга киритибди. Мукофотни Лукашенко топширган.
Бекорга Бўзатов FEST танлови истеъдодларни кашф этади, дейилмайдида. Мана кашф этилган авлод халқаро майдонниям забт этяпти, истеъдоди билан катта-катта саҳналарни лол қолдиряпти.
🧠@nurbekalimov
Юлия Навальная "террорчилар" ва "экстремистлар" реестрига киритилибди
Росфинмониторинг Алексей Навальнийнинг беваси Юлияни "террорчилар" ва "экстремистлар" рўйхатига киритди, дея хабар беради департамент сайти.
Унинг Россия банкларидаги ҳисоблари блокланади. Сиёсатчининг беваси ҳозир Россиядан ташқарида.
Бир кун аввал Юлия Навальная Москванинг Басман суди томонидан сиртдан ҳибсга олинган эди. Москва судлари матбуот хизматининг хабар беришича, Навальная экстремистик жамиятда иштирок этганликда айбланмоқда (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 282.1-моддаси 2-қисми). Худди шу ишда Навальнийнинг адвокатлари иштирок этмоқда.
Тime журналига берган интервьюсида у эридек "одамларга умид бериш"ни давом эттиришга ваъда берди: “Ва энг муҳими, мен Кремль ва унинг расмийлари тушунишларини хоҳлайман: агар улар Алексейни ўлдирган бўлса, мен унинг ўрнини эгаллайман”.
🧠@nurbekalimov
Тошкентда 3 яшар болани қасддан ўлдиришда гумонланган эркак қамоққа олинди
9 июль куни 30 ёшли бир эркак Яшнобод тумани, Яккатол кўчасидаги кўп қаватли уйда ижарада қонуний никоҳсих бирга яшаб келаётган аёли билан келиб чиққан жанжал оқибатида, аёлнинг биринчи турмушидан 2021 йилда туғилган ўғлига пичоқда бир неча марта жароҳат етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Бола шифохонага олиб келингунга қадар вафот этган.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан Яшнобод тумани прокурорининг Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи эркак С.М.га “қамоққа олиш” эҳтиёт чорасини қўллаш ва суд-психиатрия экпертизаси ўтказиш тўғрисидаги илтимосномалари тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилган.
Суднинг 10 июлдаги ажримлари билан илтимосномалар қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи С.М.га нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланиб, суд-психиатрия экпертизаси ўтказиш белгиланган.
1993 йил Фарғона вилоятида туғилган С.М. оилали ва муқаддам судланган.
Муносабат: Тинмай айниб ачиб сўкинган деб ўйлайверинглар. Бошқа гаплар топа олмадим, хайвонми бу одамми деган банальний гапларам йўқ миямда. Шунчаки кўкрак қафасимда тугун бор холос. Қонун ҳам ҳаёт ҳам бу биомусорни аямайди деган умиддаман.
🧠@nurbekalimov
Японияда ишдан бўшатиш агентлари пайдо бўлибди
Айтилишича, улар сизга ишдан бўшашга ёрдам беради, бошлиқ билан ўртангиздаги низолар ва босимнинг олдини олади.
Япониялик ёшлар ишдан бўшаш, раҳбарият томонидан психологик ҳийла-найрангларни бартараф этиш ва иш ҳақи ушлаб қолинишидан қочиш учун "истеъфо агентлари"га мурожаат қиляптикан.
Мамлакат аҳолисининг камайиши ёш ишчиларни ишга олиш ва ишдан бўшатишни қийинлаштирар экан.
Баъзи компаниялар бўшамоқчи бўлган ходимларни ишда ушлаб қолиш учун психологик манипуляция, иш ҳақини ушлаб қолиш ва маънавий мажбурлаш каби экстремал чораларга мурожаат қилишаркан.
Истеъфога чиқмоқчи бўлган ходимлар кўпинча ҳақорат қилинади, баъзи иш берувчилар ҳатто истеъфога чиқиш ҳақидаги аризани йиртиб ташлашгача боради.
Шундай ҳолатлар бу агентликлар кўпроқ ўсиб-ривожланишига туртки бўляптикан.
Менам машнақа агент бўб ишлаберардим агар сени йиллаб қийнаган бошлиққа пашол на*уй дебериб ишдан кетиш қанчалар тотли😇
🧠@nurbekalimov
Фарғонада 2024 йилнинг бошидан шу кунигача жами 1 млрд. 818 миллион сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотларининг олиб кирилишига чек қўйилибди
Фарғона вилояти божхона бошқармасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказган рейд тадбирларда ва божхона кўриклари натижасида 43 та ҳолатда умумий қиймати 1 млрд. 818 миллион сўмлик 152 минг қутига яқин тамаки маҳсулотларининг четдан ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Ушбу қонунбузарликлар бўйича эса 8 та жиноий ва 35 та маъмурий иш очилган.
Водийдан узоқлашмаймиз, Қўқон шаҳридаги рейд тадбирларида 300 млн сўмлик 25000 қути сигарт оп қўйилган. Статистика бўйича эса, Қўқоннинг ноқонуний тамаки маҳсулотлари бўйича улуши 31,9% ни ташкил этаркан.😳 Наманганнинг Поп туманида эса "Исузу" тўхтатилиб, текширилганда, юкхонасида 67,5 миллионлик 4 турдаги 4500 қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган. Яна битта ҳолат Риштонда бўлган. У ерда Нексия машинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда 60 млн сўмлик 5000 қути, шунингдек, Учкўприк туманида Спарк текширилганда четда ишлаб чиқарилган ва акциз маркаси бўлмаган 59,8 миллион сўмлик 4990 қути тамаки маҳсулотлари мусодара қилинган ва йўқ қилинган.
Ўтган йилнинг ўзида ноқонуний тамаки маҳсулотлари туфайли давлат бюджети 1 триллион 🤯сўм зарар кўрибди. Эххе шунча пулга қанча касалхона ёки мактаб қурса, ёки шунга ўхшаш муаммолармиздан бирини анча ҳал қиворсак бўларди.
🧠@nurbekalimov
Покистонда террорчилар терроризмга қарши кураш қўмитаси раисини ўлдирибди
Покистон жанубидаги Карачи яқинида бўлган терактда 7 июль куни терроризмга қарши кураш қўмитаси раҳбари Али Раза ўлдирилибди.
Айтилишича, номаълум қуролли шахслар ҳужум қилиб Али Раза билан яна бир тинч аҳоли вакилини нобуд қилишган.
Бир нечта манба билдиришича, қўмита раҳбарига суиқасдни ғарбий вилоятлардаги ИШИДга алоқадор кучлар ташкил этган бўлиши мумкин.
Карачидаги тергов инспектори ўринбосари Осиф Эжаз Шайх ҳолат юзасидан матбуотга баёнот қилган. Ҳолат Каримобод тумани ҳудудида юз берган, иккита ҳужумчи давлат ходимига ўқ узган.
Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз бўйнига олмаган. Собиқ ҳарбийнинг жасадини ўрганган жарроҳ Суммайя Саед Arab News телеканалига берган интервьюсида Али Раза кўкрак, бўйин ва бошидан кўплаб ўқ еганини, кўп қон йўқотишдан ҳалок бўлганини билдирган.
Ҳужумда ҳалок бўлган иккинчи инсон хусусий ширкатда қоровул бўлиб ишлаган 38 ёшли Вақар исмли шахс бўлган. У жароҳатланган яқин атрофдаги Жинна касалхонасига олиб кетилган. Кўрсатилган ёрдамга қарамай, касалхонада вафот этган.
Ҳалок бўлган ҳарбий Али Раза Карачининг Ляри ҳудудида ўрнашган наркотик ташувчи тўдалар, “Таҳрики Толибон” ва турли диний мазҳаб гуруҳларига қарши операцияларда фаол иштирок этган. 2013 йилда, собиқ бош вазир Навоз Шариф ҳукумати даврида Али Раза йирик раҳбарлик лавозимларида ишлаган ва Покистоннинг жанубий энг йирик шаҳрида жиноятчилик даражасини кескин туширишга эришган эди.
🧠@nurbekalimov
Уйингиздаги чорва молларининг фойдали томонлари ҳақида ортиқча гапиришга ҳожат йўқ.
Лекин уларнинг глобал исишга таъсири борлигини билармидингиз? "Худди шундай" жамоаси айнан ёзнинг жазирамасига сабаб бўладиган жараёнлар ҳақида қизиқ видео тайёрлабди
Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=HTuu1dkACx4&t=264s
Эммануель Макрон Бош вазир Атталнинг истеъфосини қабул қилмади
Габриель Атталь ўзи ва Макроннинг президентлик блоки кўпчиликни йўқотиб, 2-ўринни эгаллаган Миллий Ассамблеяга сайловлардан сўнг ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди. Лекин президент уни яна ҳайратда қолдириб, “мамлакат барқарорлигини таъминлаш учун ҳукумат раҳбари лавозимида қолишни” сўради.
Ана энди энг қизиғи бошланади. Макрон ўнглар ғалабасининг олдини олишга муваффақ бўлди, лекин сайловда ғалаба қозонган сўллар етакчиси Жан-Люк Меланшон макронистлар билан коалицияда бирлашмоқчи эмаслигини айтди.
Шундай қилиб, ҳеч ким ҳукуматни якка ўзи тузиш учун мутлақ кўпчиликка эга эмас. Эҳтимол, Макроннинг қандайдир режаси бор, Атталь кеча истеъфога чиқишини эълон қилар экан, Макрон буни қабул қилмаслигини билар эди. Дарвоқе, шу ойда мамлакатда Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади, шунинг учун бундай сиёсий тартибсизликларнинг вақти эмас.
Тез орада сўллар Макроннинг ҳийласига қандай жавоб бериши маълум бўлади. Кузатамиз.
🧠@nurbekalimov
Андижон ҳақида айтганимдан кейин payme даги дўстларимиз "воу палехче" деб Анжан статистикаси билан қулағимни тагига қўйворишди😁
Айтишларича, Андижонда payme орқали P2P ўтказмалари 29.8 фоизга ошибди. Коммунал тўловларни тўлаш эса 30.5 фоизга. Андижонда янги рўйхатга олинган payme аъзолари 19.5 фоизга ўсган.
А так Анжан бутун Ўзбекистон бўйича 4 ўринда кетяптика пул ўтқазмалари бўйича. 😎
🧠@nurbekalimov
NASA астронавтларни Марсдаги ҳаётга қандай тайёрлаяпти?
2023 йил 25 июнь куни АҚШдан тўрт кашшоф — Келли Хестон, Росс Броквелл, Натан Жонс ва Анка Селариу “Марсга синов сафари”га “жўнаб” кетишганди.
Ҳозирча, афсус! — Албатта, Марснинг ўзига эмас (ҳали бундай технологиялар ихтиро қилинмаган), балки Хюстондаги (Техас) Жонсон космик маркази, NASA ўқув базасига. У eрда тадқиқотчилар бўлажак Марс саёҳатчилари омон қолиши учун керак бўладиган шароитларни иложи борича кўпайтиришга ҳаракат қилишган.
Ўшандан бери олимлар миссия иштирокчиларини масофадан кузатиб, вақти-вақти билан уларга топшириқлар бериб, уларнинг соғлиғи тўғрисида доимий равишда маълумот тўплашди.
Тажрибанинг дастлабки натижаларини аллақачон умумлаштириш мумкин: якшанба оқшомида виртуал "Марс миссияси" расман якунланди.
Танланган тўртликнинг бир йил давом этган "хулосаси" космик парвозни симуляция қилиш бўйича энг узоқ ва кенг қамровли тажриба бўлди.
Болаларга келинглар Марсга саёҳатга тайёрланамиз ва хоналаримизда китоб ўқиб жим ўтирамиз деб кўрадиган ери😁
🧠@nurbekalimov
Сусамбил YouTube каналида оламшумул “Тахтлар Ўйини” сериалининг приквели ҳисобланган ва Таргариенлар сулоласи вакилларининг тақдиридан сўзловчи “Аждар Хонадони” лойиҳасининг иккинчи мавсум таҳлили чиқибди. Видеода иккинчи мавсумнинг илк учта қисми батафсил ёритилиб, улардаги воқеа ҳамда жараёнлар таҳлил қилинган. Ҳозир кўпчилик фанатлар янги қисмларни томоша қилиш билан овора. Таҳлилни ҳам кўриб қўйиш фойдадан ҳоли эмас.
👉 https://youtu.be/tu5M0ge9WCs?si=AbWnfyrcv-IgV0n5
Пандемия пайтида китлар кўпроқ бахтли яшагани ҳақида
Австралиянинг Квинсленд университети олимлари Брисбен қирғоқлари яқинида сузиб юрган китларнинг ёғ намуналарини олиб, тадқиқот ўтказишибди. Яна, охирги бир неча йил ичидаги китларнинг гормонал профилини ҳам тадқиқот қилишибди.
Маълум бўлишича, денгиз сутемизувчиларидаги кортизол "стресс гормони" одамлар Ковид пайтида уйда қолган 2021 йилдаги даражага нисбатан анча ошган.
Тадқиқот муаллифи Жейк Лински Австралиянинг Marine Environnement Research нашрида ёзишича, "бу ўзгаришлар одамлар пандемияга қарши кураш билан банд бўлган пайтда китларда стресс даражаси сезиларли даражада пасайганини кўрсатади".
Олимнинг фикрича, бунинг 2 та сабаби бор. Биринчиси, китларнинг ўткир эшитиши. Улар шовқинга сезгир — ундан алоқа ва навигация учун фойдаланади. Тижорат кемалари чиқарадиган товушлар денгиз сутемизувчиларини безовта қилади. Ковид даврида кемалар камроқ бўлгани китларнинг мулоқот ва ҳаракат қилишига қулайлик яратган.
Иккинчи сабаб, ҳаракатланиш чекловлари даврида сувдаги ифлослантирувчи моддалар даражаси ҳам пасайган. Сувнинг таркиби яхшиланган.
Буларнинг барчаси, олимларнинг фикрига кўра, “одамови” китларнинг янада бахтли бўлишига сабаб эди.
Менам олдинги ҳаётимда кит бўган бўсам керак😁
🧠@nurbekalimov
Алкоголь билан энергетикни бирга ичиш зарари ҳақида
Каламушлар устида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, ўсмирлик даврида энергетик билан аралашган спиртли ичимликларни истеъмол қилиш миянинг гиппокамп ҳудудида ўзгаришларни келтириб чиқаради.
Бу нарса каламушлар ўртасида ўтқазилган тажрибаларда ўз исботини топгани айтилмоқда. Тадқиқот Neuropharmacology журналида чоп этилди.
Вояга етгач кўплаб ёшлар спиртли ичимликлар ича бошлайди. Кўпинча улар қисқа вақт ичида кўп миқдорда ичади. Бу эса ичкиликбозлик деб аталади. Спиртли ичимликлар ичишнинг расмий таърифи эркаклар учун бир мартада 5 порция ёки ундан ортиқ, аёллар учун 4 ёки ундан ортиқ порция ичимлик истеъмол қилишдир. Дехқончасига тушунтирганда бир ўтиришда бир шиша арағ ичворадиганларни илмий томонлама олкаш деб аташ мумкин экан😁
Спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш соғлиқ учун жиддий хавфларга олиб келиши мумкин. Масалан, алкоголдан заҳарланиш, бахтсиз ҳодисалар, жароҳатлар, жигар касалликлари ва гиёҳвандлик каби узоқ муддатли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Алкогольга мойил бўлган ёшлар кўпинча бундай ичимликларни энергетик билан аралаштиради. Энергетик ичимликлар юқори даражада кофеин, шакар ва таурин, гуарана ва В витамини каби бошқа стимуляторларни ўз ичига олган. У энергия, ҳушёрлик ва жисмоний фаолликни ошириш учун мўлжалланган.
Энергетиклар спиртли ичимлик билан аралаштирилганда унинг баъзи таъсирларини яшириши мумкин, бу эса одамни кўпроқ ичишга олиб келади. Спиртли ичимликларни истеъмол қилишнинг кучайиши фикрлаш қобилиятининг янада ёмонлашишига олиб келади ва алкоголь билан заҳарланиш хавфини оширади.
🧠@nurbekalimov