nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

Никита Макаренко 9 ёшли бола сунъий интеллект орқали ишлайдиган бот ишлаб чиқди деб айтганди. Ўша @GENT_GPT_UZ_bot ни мен ҳам ишлатиб кўрдим. Бу тайёр ёрдамчи экан. Таржима ишларинни ҳам телеграмни ўзидан чиқмасдан ишлатиш мумкин. Умуман ботнинг имкониятлари жуда кенг. Ишлаши ҳам тез. Энг муҳими бугунги кундаги любой рандом СИ каби пул сўрамаяпти 😁

Менга ўхшаган эринчоқлар учун айни муддао. Ишлатиб кўринглар.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"Ишнинг ҳиди" нима? Хитой ёшлари эксплуатация ҳидини тасвирлаш учун янги термин ўйлаб топишибди

Ҳаммамиз биламиз, оғир ўтган иш куни охирида руҳий ва жисмоний чарчоқ қўшилиб бизни қуршаб олади. У қандай ҳидга ўхшайди?

Бан вэй” ёки "иш ҳиди" атамаси Хитой ижтимоий тармоқларида уни тасвирлаш учун ихтиро қилинган.

Айтишларича, бан вэй айс-американо қаҳвасининг аччиқ таъми, тернинг бадбўй, сигарет тутунининг ўтириб қолган ҳидини ва хўжайиннинг бўш ваъдаларини англатувчи "қулоққа осилган лағмон" ҳидини уйғотиши мумкин.

Бу ибора Weibo’даги вирусли постда пайдо бўлган, унда шундай дейилган: “Бир кун ишлаганингиздан сўнг, сиз аллақачон иркит бўлиб қолган бўласиз. Бу ҳаётда ҳеч қачон “иш ҳидини” ювиб кетказолмайсиз”.

Бу Хитойнинг ёш авлоди ўртасида машаққатли меҳнатга муносабат ўзгарганини кўрсатди. Энди улар меҳнатни эзгу саъй-ҳаракат сифатида эмас, иш ва ҳаёт мувозанатига эришиш учун жиддий эътибор қаратиш деб ҳисоблайдилар.

Лекин сантехник Ғоппоракани Жекдаги хонасида турадиган тўлиқ ецилмаган килькани банкасидан қилинган пепельницани хидига етмейди🤣

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбек киночиларидан навбатдаги тарихий-бадиий фильм

Киноиндустриямизда тарихий фильмларга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бунинг натижаси сифатида яқинда премьера қилинган "Баҳодир Ялангтўш" фильмини кўрсатиш мумкин. Қисқа фурсатда томошабинлар қалбидан жой олишга улгурди.

Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази "Туркманфильм" билан ҳамкорликда яна бир тарихий фильмга қўл урди. Фильм буюк шоир ва мутафаккир Маҳтумқули Фироғий ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилади.

Режиссёр Музаффархон Эркиновнинг таъкидлашича, "Махтумқули" фильмининг Туркманистондаги саҳналари суратга олиб бўлинган. Эндиликда яна бир қанча ҳудудларда, жумладан, тоғлар ва павильонда тасвирга олиш ишлари бўлиб ўтади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Илм аҳли Давлат раҳбарига мурожаат йўллади

500 дан ортиқ етук олимлар, фан арбоблари, экспертлар, ёш тадқиқотчилар, шунингдек, диний соҳа вакиллари иштирокида “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” Форуми бўлиб ўтди.

Ислом цивилизация маркази томонидан ташкил этилган тадбирда Марказнинг илмий-тарихий концепцияси ҳамда унинг таркибидаги музей экспозициясини шакллантиришга бағишланган 50 дан ортиқ маърузалар тингланиб, 600 га яқин таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга «Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори» мавзусидаги республика форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ қабул қилинди.

“Юртимиз тарихида биринчи марта амалга оширилаётган ноёб мегалойиҳа сифатида баҳоланаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини барпо этиш тўғрисидаги ташаббусингиз муқаддас динимизнинг тинчлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик ғояларини улуғлаш, халқимизнинг буюк тарихи, бой маданий-маърифий меросини тиклаш ва дунёга тарғиб этиш борасидаги доимий эътибор ва ғамхўрлигингизнинг юксак амалий намунаси сифатида айниқса таҳсинга сазовордир.” — дейилади мурожаатда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Навбатдаги шов-шувли очилиш!

✨ 1-июль куни Хon Saroy навбатдаги "Salom Qo'yliq" лойиҳасини ўз эгаларига тантанали очилиш маросими билан топширди

🎙 Халқимизнинг севимли хонандалари ва блогерлари шўх тароналари маросимдаги меҳмонларга кўтаринки кайфият улашди

Xon Saroy қурилиш компанияси лойиҳаларини вақтида топшириши, ишончлилиги билан халқимиз қалбидан жой олиб келмоқда!

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Politico: Риши Сунакдан бошқа ҳамма унинг омадсизликка учраганини билади

Бугун Буюк Британияда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда, шундан сўнг мамлакатда янги бош вазир пайдо бўлиши мумкин - амалдаги вазирлар маҳкамаси раҳбари Риши Сунак ва унинг тори партияси ғалаба қозониш учун деярли имкониятга эга эмас.

2010 йилдан бери мухолифатда бўлган Лейбористлар партияси кўпчилик овозни олиши мумкин дейишмоқда билгичлар.

Сўнгги саккиз йил ичида Сунак консерваторлар учун бешинчи бош вазир бўлди, улар учун 2022 йил айниқса жуда қийин кечди. Дастлаб Борис Жонсон ковид чекловлари вақтида халққа " сиз уйда қолинг" деб, ўзи шотирлари билан маишат қилиб, винка ичиб ўтиргани ортидан келиб чиққан "Қани адолат? Маҳалла қаҳқаравотти?", "Журналистлар чидаб туролмади, барчасини айтиб ташлади!" деган кипишлар фонида истеъфога кетганди, орадан етти ҳафта ўтгач, унинг ўрнини эгаллаган Лиз Трасс опа ҳам ўз курсисини бўшатиб қўйди.

Шундан сўнг, ўнгларни бирлаштиришга муваффақ бўлган Риши Сунак бошини сарак сарак қилиб катта сиёсий саҳнага кириб келди. Даунинг стрит кўчасида иримини қилиб исириқ писириқ тутатиб олгач унинг юлдузи порлай бошлади. Аммо сўровлар ва маҳаллий экспертларнинг айтишича, бир неча кундан кейин Сунакнинг юлдузи ҳам сўнади.

Биз Францияда ўнглар муваффақиятини кузатаётган бир даврда Британияда марказ сўллар ниҳоят 14 йил деганда ҳокимиятга келишлари мумкин. Дунё сиёсатида тектоник плиталар силжиши кузатилмоқда деса ҳам бўлаверади чамам.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ижтимоий тармоқларда “сэдфишинг” авж олиб кетди

“Сэдфишинг” — ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг бошқаларнинг раҳмини келтириш учун ўзи ҳақида турли постлар жойлаши, шахсиятини бўрттириб кўрсатишга мойиллиги.

Ижтимоий медианинг бу тенденцияси кўплаб муҳокамаларга сабаб бўляпти, чунки “эътибор изловчилар” фойдаланувчиларни тобора ўзига тортяпти.

Journal of American College да 2021 йили чоп этилган тадқиқотга кўра, кўплаб “сэдфишерлар” ўзларини ташвишли ҳолатда намоён қилишади. Бу эса “ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг кескин етишмаслиги билан юзага келмаслиги, аксинча, ташвишли яқинликнинг доимий хусусияти билан кучлироқ боғлиқ бўлиши мумкин” деган хулосани келтириб чиқаради.

Лос-Анжелесдаги Newport Healthcare компаниясининг маслаҳатчиси Дон Грант (PhD) Fox News Digital’га бу ҳодиса янгилик эмаслигини айтди.

Таъкидлашларича, бу тенденция 2019 йилда Кендалл Женнер қатнашган кампанияда ҳам акс этган. У Проактив билан ҳамкорликнинг бир қисми сифатида акне (ҳуснбузар) билан курашаётгани ҳақида эълон қилганида омма эътиборини тортган эди.

Сэдфишингни айниқса, ёш Z-авлодда кўп кузатиляпти. Ота-онасидан, атрофдаги яқинларидан, хуллас, унга эътибор бериши, вақт ажратиши керак бўлган одамлардан ололмаган меҳрни интернетдан излаш машнақа жиддий психологик ҳолатларни келтириб чиқараркан.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Sovrin jamg'armasi 300 mln. so'm bo'lgan "BRB Fintech Hackcelerator"da ishtirok eting!

Biznesni rivojlantirish banki sizni dolzarb masalalarini hal qilish va qimmatbaho sovrinlarga ega bo'lish uchun tanlovda qatnashishga taklif etadi.

Axborot texnologiyalari sohasidagi ko'nikmalaringizni namoyish eting!

Ishtirok etishning afzalliklari:

🌟 Sovrinlar: 1-o‘rin — 150 000 000 so‘m, 2-o‘rin — 100 000 000 so‘m, 3-o‘rin — 50 000 000 so‘m.
🌟 Yetakchi ekspertlar bilan ishlash.
🌟 Kuchli jamoa yaratish va yangi do‘stlar topish imkoniyati.

O'zingizni sinab ko'rishga tayyormisiz? Havola orqali ro'yxatdan o'ting
https://brb.uz/hackcelerator 🔙

Reklama

Читать полностью…

Alimoff

«Мусулмон жамияти бошқа, ислом бошқа, мусулмон жамияти тамоман бошқа нарса. Чунки мусулмон жамиятига қарасак, дунёда бугун исломни амалиётга жорий қилган жамиятлар бор. Ўша жамиятларни солиштирганда кўпчилик мусулмон жамиятлар фарқли бўлиб чиқмоқда».

Фарҳод Мақсудов
⚜️

Қурултойнинг «Ўзбеклар тарихими ёки Ўзбекистон тарихими?» деб номланган қуйидаги сонида тарих тушунчаси, тарихни даврлаштириш ҳамда Ўзбекистон тарихини қандай тушуниш борасида зўр суҳбат қурилган.

👉 https://www.youtube.com/watch?v=HMSKFS6lLs0&t=1s

Читать полностью…

Alimoff

Макрон партияси мағлуб бўлган Франциядаги парламент сайловларидан сўнг мамлакат бошқариб бўлмас ҳолга келиши мумкин

New York Times Макрон даврининг эҳтимолий якуни ҳақида ёзмоқда ва бу якунда уни ўзи айбланмоқда.

Макрон ва унинг партияси, ўта ўнгчи Миллий фронт ва сўллардан иборат “Енгилмас Франция” партиялари томонидан сиқиб чиқарилгач, парламент назоратини йўқотмоқда.

Биринчи турдаги мағлубият унинг мамлакат ички сиёсатидаги етти йиллик ҳукмронлигига барҳам берди. Бундан олдин у нафақат муддатидан олдин сайлов ўтказишга мажбур бўлди, балки "Макронизм" деб номланувчи марказчилар ҳаракатини ҳам амалда тарқатиб юборди.

Марин Ле Пен партияси ҳали парламентдаги мутлақ кўпчиликни кафолатлагани йўқ, лекин бунга яқинлашиб қолди. Макрон эса ҳамма нарсани хавф остига қўйиб, муддатидан аввал сайловларни эълон қилган ҳолда, катта эҳтимол билан якунда мандатларнинг атиги 1/3 қисмига эга чиқиши мумкин.

Собиқ бош вазир Эдуард Филиппнинг фикрича, Миллий ассамблеяни тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарор 2017 йилги президентлик сайловларидан кейин пайдо бўлган сиёсий конфигурацияга амалда чек қўяди.

Ўшанда 39 ёшли Макрон прагматик марказ атрофидаги ғоялари билан урушдан кейинги Франциянинг устунлари бўлган голлизм тарафдорлари ва социалистларни мағлуб этиб, ҳокимият тепасига келганди.

Бу юриш бир мунча вақт ишлади, лекин президент ишончли мўътадил сиёсий партия туза олмагани сабабли, натижада у ёлғиз қолди ва иттифоқчилар доираси қисқара бошлади.

Материалда айтилишича, Макроннинг муваффақиятсизлиги унинг Европадаги сиёсатининг оқибати бўлиб, аввал унга яхши хизмат қилган позицияси бугунги кунга келиб қулаган.

Хозир Макрон учун “Миллий фронт”ни парламентдаги мутлақ кўпчиликдан маҳрум қилишни ўзи ғалаба бўларди. Бу Франциядаг сўл ҳаракатнинг қанчалик умидсиз аҳволда эканлигидан далолат беради.

Италия ёки Белгиядан фарқли ўлароқ, Францияда узоқ вақт давомида тайинланган ҳукуматсиз яшаш маданияти йўқ. Аммо энди бундай имконият пайдо бўладиганга ўхшайди.

Гап шундаки, агар Марин Ле Пеннинг партияси мутлақ кўпчиликни қўлга киритса, Макрон бош вазир сифатида Ле Пеннинг шотири ёш Жордан Барделлага чидашига тўғри келади.

Бу эса мамлакатда умуман бошқа бошқа идеологияларга эга бўлган Президент ва Бош Вазирнинг бирга ишлашларини англатади.

Оддий дехқонча тушунтирадиган бўлсам, бу уканг ҳам уйлангандан кейин ўзини катта одам деб ўйлаб, оилавий масалаларда ўз сўзига эга бўбқолиб ғашинга тегишига ўхшайди😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Қачон ўзбеклар бир-бирини қўллаб-қувватлайди?

Халқ, ёшлар, мана шундай имконият: #qonimdagalaba челленжида қатнашиб, футболчиларимизга мотивация берайлик! Видеони кўринг, миллатни бирлаштирувчи челленжда қатнашишга ундамоқда!

Бундай прецедент уларни нафақат ҳозир, нафақат энг яқиндаги Олимпиада, балки келажакда ҳам руҳлантиради. "Биз учун туриб берадиганлар бор" деган туйғуни беради.

Челленж шарти: 20 июлгача "O‘zbekistonlik" трекидан фойдаланиб, футбол мавзусида суратга олинган 1 дақиқали видеони Instagram'га #qonimdagalaba хештеги билан жойлаш. Соврин: 10 та энг яхши видео учун 50 миллион сўмдан!

Ўзингизни Парижга кетишга тайёрланаётган футболчиларимиз ўрнига қўйиб кўринг. Лойиҳа уларга зўр стимул беради.

Читать полностью…

Alimoff

⚡️Сусамбил лойиҳасининг муаллифи Нодир Нишонов «Гарри Поттер» франшизасининг энг қизиқ ва муҳим образларидан бири саналган Албус Дамбдор ҳақида видео тайёрлабди.

«Гарри Поттер» ҳақидаги фильмларни ҳаммамиз кўрганмиз, туркумга оид китобларни ҳам ўқиганмиз. Лекин Дамбдорнинг биографияси шу даражада катта ва қизиқки, унинг таржимаи ҳолига оид баъзи тафсилотларда экранда ҳам, асар саҳифаларида ҳам акс этмаган. Хуллас Сусамбил'нинг бу видеоси шу ҳақда. Поттерман бўлсангиз кўриш шарт. Каналда бошқа фильм ва сериалларга оид видеоларни ҳам топсангиз бўлади.

👉 https://www.youtube.com/watch?v=J4OoRe-3v58

Читать полностью…

Alimoff

Бойлар камбағалларга қараганда генетик жиҳатдан кўпроқ саратонга чалиниши мумкин экан

Хелсинки университетида ўтказилган янги тадқиқот ижтимоий-иқтисодий статус ва бир қатор касалликлар ўртасидаги муносабатни ўрганиб чиқди.

Юқори даражадаги ижтимоий-иқтисодий статусга эга бўлганлар кўкрак, простата ва бошқа саратон турлари учун юқори генетик хавф остида.

Кам таъминланганлар эса депрессия, ичкиликбозлик ва ўпка саратони билан бирга диабет ва артритга генетик жиҳатдан кўпроқ мойил бўлади, дейди мутахассислар.

Ўзбекларни юз йилдан бери айтиб юрадиган гапи боридию, "Сахар бу бойларни касали" деган. Шу ривоят хорам бўпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 /channel/addlist/XV-Lp2nMTPtkOWVi

Читать полностью…

Alimoff

Францияда муддатидан олдин парламент сайловлари бошланди

Францияда Миллий ассамблеяга муддатидан олдин сайловларнинг биринчи босқичи бошланди. Натижада мамлакатда II жаҳон урушидан кейин биринчи марта ўта ўнг ҳукумат тузилиши мумкин.

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан эрталаб 8 да очилди, турли аҳоли пунктларида овоз беришнинг тугаш вақти фарқ қилиши мумкин, аммо йирик шаҳарларда 20:00 гача овоз бериш мумкин. Айни вақтда парламентдаги ўринлар тақсимоти бўйича биринчи exit-poll ва прогнозлар кутилмоқда ва якуний натижалар 7 июль куни бўлиб ўтадиган иккинчи турдан кейин маълум бўлади.

Навбатдан ташқари сайловлар президент Эммануел Макроннинг Европа парламенти сайловларида марказлашган иттифоқи мағлубиятга учрагани ва Марин Ле Пен партиясининг ғалабаси фонида парламентни тарқатиб юбориши ортидан тайинланган эди.

Охирги ижтимоий сўровларга кўра, бугун Марин Ле Пеннинг ўта ўнгчи Миллий фронт партияси биринчи ўринни эгаллаши мумкин, бироқ парламентни назорат қилиш учун зарур бўлган мутлақ кўпчиликни ололмайди.

Ле Пеннинг ўзига кўра, агар Миллий фронт 577 ўринли Миллий ассамблеяда мутлақ кўпчиликни қўлга киритса, Макрон унинг 28 ёшли шагирти Жордан Барделлани бош вазир этиб тайинлашдан бошқа чораси қолмайди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Заковатни "Дўстлик кубоги" ҳақидаги ролигини кўрдиларми? Тасаввур қил такой кўчада кетяпсан ўйланиб, бирдан шовқин сурон бўбкетиб сен Заковат столида пайдо бўбқоляпсан😁 Ўзим медия соҳасида фаолият юритиб сездимки шу икки минутлик ролик учун анча меҳнат қилинган. Жуда креатив ва динамичо😎

Кстати ушбу мусобақа совринлар учун жиддий курашиш эмас, балки Клуб аъзолари бир-бирлари билан танишиши, дўст орттириши учун ташкил этилмоқда. Мусобақада исталган иштирокчи турли жамоаларда қатнашиб, Заковатнинг тажрибали ва машҳур билимдонлари билан бир жамоада ўйнаш ва яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.

Агар сиз ҳам мусобақада қатнашмоқчи бўлсангиз мана бу ерда рўйхатдан ўтиб қўйинг. Унда барча хоҳловчилар қатнашиши мумкин.🫡

Видеонитўлиғини эса бу ерда кўриш мумкин https://youtu.be/KKEbvkFaSx4

Читать полностью…

Alimoff

Parda Podcast’нинг навбатдаги сонида рақс санъати, меросий рақслар ва жамият босими ҳақида бўлибди.

“Ўйинчи футболда бўлади. Рақс бу тан олинган соҳа.Тарихдан ҳозиргача профессионал касб соҳасида шаклланган”- профессионал раққоса Aҳмаджонова Гулсанам.

Томоша қилиш учун: https://youtu.be/vxUROpAN7KA?si=CRWhBxb5CeSt7NFl

Читать полностью…

Alimoff

Австралияда тимсоҳ дарёда сузаётган 12 ёшли қизни ўлдирибди

Австралия шимолида тимсоҳ 12 ёшли қизга ҳужум қилди - 36 соатдан кейин қутқарувчилар унинг қолдиқларини дарё тубидан топишга муваффақ бўлишди.

Воқеа Дарвиндан 350 км жануби-ғарбда жойлашган Нганмарриянга аборигенлар жамоаси яқинида содир бўлган. У ерда қизалоқ оиласи билан дам олаётган бўлган.

Полиция матбуот котиби Эрика Гибсоннинг айтишича, боланинг ота-онаси ҳали ҳам ҳайратда ва нима бўлганига ишонмаяпти.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Австралиянинг бу ҳудудида чучук сув тимсоҳлари яшайди - улар одатда одамларга хавф остида қолгандагина ҳужум қилишади.

Австралия ҳукуматига кўра, мамлакат шимолида 100 мингдан ортиқ тимсоҳ яшайди. Австралияда йилига ўртача икки марта тимсоҳ ҳужуми содир бўлади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бухорода тўйи бўлган вояга етмаган ёшларнинг ота-онаси жаримага тортилди

Бухорода 29 июнь куни 2008 йилда туғилган А.А. (ўғил бола) ва 2007 йилда туғилган Р.Н. (қиз бола) ўртасида оилаларнинг ўзаро келишуви асосида никоҳ тўйи бўлиб ўтган.

Ҳолат юзасидан Қоракўл туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. 2 июль куни вояга етмаганларнинг ота-оналари Н.С. ва Н.Қ.га нисбатан МЖтКнинг 47-3-моддаси (Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш) билан маъмурий иш қўзғатилган.

А.А.нинг отаси Н.С. ҳамда Н.Р.нинг онаси Қ.Н. никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш (уйлантирганлик) учун МЖтКнинг 47-3-моддаси 2-қисми билан маъмурий жавобгар бўлиб, белгиланган жаримага тортилган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Аввалги театримиз ва киномиз ҳақида

Сигма подкастни яқиндан бери кузатишни бошладим. Ойбек Вейсалўғли Копадзе билан суҳбат олишган экан, жуда ёқди.

Ойбек акани олдинлари телевизорда кўрардим. Кўрсатувлари бўларди. Ҳозир дарс бериш билан банд эканлар.

Анча ёқимли ва қизиқарли ҳикояларга бой подкаст бўлибди. Тавсия қиламан:

https://youtu.be/SchLwj70BYE?si=tEbpQja1hFUS4ToN

Читать полностью…

Alimoff

Камдан-кам учрайдиган касалликлар ҳақида

Дунёда турет синдроми, шарко касаллиги, кистик фиброз, акромегалия каби жуда камёб, генетик касалликлар бор. Буларнинг баъзиларини “Доктор Ҳаус” сериалида ҳам эшитган бўлсангиз керак.

Так вот, бунақа дардга чалиниш эҳтимоли 10 минг ёки 100 мингдан бир бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам бундай касалликлар учун бериладиган “Орфан” дори воситалари жуда кам ва қиммат бўлади. Юқоридаги видеода гапирган опа шу масалани кўтариб чиқибдилар.

Унинг айтишича, шундай дориларни чет элдан олиб келиш маҳаллий компанияларимизга жуда қимматга тушаркан. Ишлаб чиқарувчилар савоб учун қўшимча дориларни текинга беришгаям тайёр, но импортчи компания уни олиб келиш учун миллиардлаб фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи тўлашига тўғри келади. Шунга, уларга ортиқча дорини олиб келиш невигодно бўлиб қолади.

Агар давлат томонидан айнан шу турдаги дориларни олиб киришга солиқ имтиёзлари берилса, камёб хасталикка чалинган кўплаб болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин бўлади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

3 июль Кондиционерларни қадрлаш куникан.

Бу кун нафақат кондиционер ихтиросини тан олиш, балки унинг бугунги ҳаётимиздаги аҳамиятини тан олиш учун ўйлаб топилган. Шу куни кондиционер технологияси қанчалик ривожланганини ва унинг бизга тақдим этаётган барча афзалликларини - ёзнинг жазирама кунларида бизни салқин сақлашдан тортиб, хонадаги ҳаво сифатини яхшилашгача бўлган барча афзалликларини қадрлашимиз керак экан.

Кароче, ҳаётимизни озгина бўлсаям осонлаштиришга ёрдам берадиган бу ажойиб ихтирони ҳурмат қиладиган кунакан бу.

Кондиционер яратилиши хронологиясига бирров кўз югуртирсак. 1758 йилда Бенжамин Франклин ва Жон Хедли буғланиш билан боғлиқ тажрибалар ўтказиб, келажакда совутиш технологияси учун асос яратади.

1842 йилда Доктор Жон Горри замонавий кондиционер тизимлари сари муҳим қадам бўлган сиқиш ёрдамида муз ҳосил қилувчи машина яратади.

1876 ​​йилда Николай Лвов хусусий уйлар учун кондиционерни лойиҳалаштириб, бугунги турар жой биноларининг асосчисига айланди.

1902 йилда Уиллис Карриер босмахонада намликни назорат қилиш учун биринчи замонавий электр кондиционерни ихтиро қилди.

1931 йилда Х.Х.Шульц ва Ж.К. Шерман дераза токчасида жойлашган биринчи хона кондиционерини ихтиро қилиб, кондиционерни оммага қулайроқ қилади.

2000-йилларга келиб технологиядаги ютуқлар дастурлаштириладиган термостатлар, Wi-Fi бошқаруви ва ақлли уй интеграцияси каби хусусиятларга эга энергия тежовчи кондиционер қурилмаларига олиб келди.

Бу кунни кансанер тагида ётволиб қайноқ кўк чойдан ҳўплаб кино кўриб нишонлаш керак🙂‍↕️

Бу ерда кондиционер рекламаси бўлиши мумкин эди😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

NYT: Исроил ҳарбийлари Ғазода ўт очишни тўхтатишни истаяпти, гарчи бу ҲАМАСга ҳозирча ҳокимиятда қолиш имконини берса ҳам. Нетаняху эса ўзи ва генераллар ўртасидаги келишмовчиликни чуқурлаштираётган бундай сулҳга қарши

Агар Ливанда кенг кўламли уруш бошланса, Исроил ҳарбий раҳбарияти Ғазо секторида сулҳ тузиш тарафдори бўлади, деб ёзади The New York Times разведка хизматларидаги манбаларга таяниб.

Бундан ташқари, генералларнинг фикрича, ўт очишни тўхтатиш ҳали ҳам ҲАМАС қўлида бўлиб турган асирларни озод қилишнинг энг тезкор йўлидир. Ўз навбатида, Бенямин Нетаняху сулҳ ғоясини қўллаб-қувватламайди, чунки бу, унинг фикрича, ҲАМАСга "урушдан омон қолишга" имкон беради.

Исроилнинг юқори мартабали ҳарбий амалдорларига кўра, Ливандаги Ҳизбуллоҳига қарши қуруқликда уруш бошланса, армия тикланиши учун вақт керак бўлади. Шу билан бирга, ҲАМАС билан сулҳ Ҳизбуллоҳ билан “нозик хавфсизлик масалалари” бўйича келишувга эришишни осонлаштириши мумкин. Гап шундаки, Ҳизбуллоҳ аввалроқ ЦАХАЛ Ғазо секторидаги жангларни тўхтатмагунча Исроил шимолига зарба беришда давом этишини маълум қилган эди.

Генштабда 30 га яқин генерал бор, жумладан, унга штаб бошлиғи Херци Ҳа-Леви, армия, ҳаво кучлари ва денгиз флоти қўмондонлари, шунингдек, ҳарбий разведка бошлиқлари киради.

New York Times ҳарбий стратегиянинг бундай ўзгаришини сўнгги ойларда Нетаняху урушдан кейинги режаларни тузишдан қочаётгани билан изоҳлайди. Бу анклавда ҳокимият бўшлиғи пайдо бўлишига олиб келади - ҳарбийлар қайтиб, Ғазонинг аввал эгалланган қисмларида яна жанг қилишга мажбур бўлишади.

Ҳарбийлар ҳар доим секторга қайтиши ва операцияни давом эттириши мумкин,, Ғазодаги танаффус эса Ливандаги кескинликни камайтиради,

дейди Исроилнингг миллий хавфсизлик бўйича собиқ расмийси Эял Хулата. Уларнинг фикрича, ЦАХАЛнинг ўқ-дорилари, ресурслари ва қуввати камайган бир пайтда Ҳизбуллоҳ билан бўладиган катта урушга тайёргарлик учун вақт керак.

Бош вазирга келсак, у сулҳга нисбатан "шубҳада", чунки бу ҲАМАСга ҳокимиятни сақлаб қолиш имконини беради ва бундай натижа Нетаняхунинг коалицияси қулаши билан тугайди. Бундан ташқари, юқори мартабали ҳарбий раҳбарлар бир вақтнинг ўзида ҲАМАСни мағлуб қилиш ва гаровдагиларни қутқариш мумкин эмас деган хулосага келишди.

Армия ресурслари камайиб бораётган бир вақтда Нетаняхунинг секторни келгусида бошқариш режаларини ошкор қилишни рад этаётгани харбийар орасида "абадий уруш"" хадигини келтириб чиқармоқда.

Айни пайтда бундай сценарийда улар гаровга олинганлар озод қилиниши эвазига ҲАМАСни ҳокимиятда сақлаб қолишни афзал кўришади, бу эса Исроил учун энг ёмон вариант эмас,

деб тушунтиради Эял Хулата.

Тўртта ҳарбий амалдор ва бешта офицернинг айтишича, хизматга тобора камайиб бораётган захирадаги аскарлар қўшилмоқда ва раҳбариятга бўлган ишонч инқирози шароитида офицерлар ўз қўмондонларига тобора камроқ ишонмоқда. Исроил режалаштирмаган уруш бошланганидан деярли 9 ой ўтиб, армияда ўқ-дорилар, мотивация ва ҳатто аскарлар етишмаяпти.

Бенямин Нетаняху маъмурияти ушбу мақола учун NYTга изоҳ беришдан бош тортибди, аммо Исроил "Террорчи армияси ҲАМАСни йўқ қилишга" яқин эканини таъкидлаган. Шу билан бирга, улар бу Исроилга Ғазодаги урушни тугатиш имконини беради, деган баёнотлардан қочишган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Транспортнинг аҳамияти ҳақида

Бирор ерга дам олгани борган одам борки транспортга иши тушади. Мошинни орқасига еб-ичарни сообразит қилиш учун нарсаларни тахт қилиб, сокин жойда китоб ўқишга киндлни олиб, оиланг билан тоғ-поғга чикетасан. Или ҳамма оғайниларнинг билан Самарқанд-Бухоро қилиб келмоқчи бўлсанг, автобус гаплашасан.

Вот автобус ё бирор транспорт бўлмаса, мен тасаввурам қилолмайман қанақа қилиб дам олгани боришни. Моно брат ҳам жуда тўғри таклифни беряпти ома. Так вот, шу йилгача туристик компанияларга четдан транспорт воситаларини олиб кириш учун имтиёз берилган эди.

Бу йилдан шу имтиёз бекор қилинибди. Энди туркомпаниялар хориждан транспорт олиб кириш учун 60-70 фоиз бож тўлаяптикан.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тошкентда ёш болани бир экак калтаклаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 30 июнь куни Мирзо-Улуғбек туманида яшовчи нафақадаги М.А. 2020 йилда туғилган набираси А.А. (ўғил бола) билан сайр қилиш учун кўчага чиққан вақтида набираси А.А. югуриб узоққа кетиб қолган, бобоси эса набирасидан хавотир олиб, болани қидирган.

Сўнг, набирасини уйидан олисроқ бўлган мактаб олдида топиб, жаҳл устида уни бир неча бор қаттиқ урган.

"Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув доирасида болага етказилган жароҳатнинг даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. Бу борада қўшимча ахборот берилади", - дейилади хабарда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Демократлар Байденни 21 июлдаёқ президентликка номзод сифатида кўрсатиши мумкин

АҚШ Демократик партиясини Дональд Трамп билан дебатдаги муваффақиятсиз чиқишдан сўнг Байден ўрнини партия ичидан бошқа бир номзод эгаллаши ҳақидаги суҳбатларни тўхтатиш мақсадида Жо Байденни сайловда муддатидан олдин номзод қилиб кўрсатиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзипти Bloomberg

Ёзилишича, бу 21 июл куни, партия қўмитаси Чикагода бошланадиган асосий қурултой олдидан жараёнларни якунлаш учун йиғилганда содир бўлиши мумкин.

Демократлар 7 августда рўйхатга олиш тугайдиган Огайо штатидаги сайлов бюллетенида Байденнинг иштирокини таъминлашмоқчи.

Лекин ҳозирги режалар бошқа мақсадга ҳам хизмат қилиши мумкин, яъни ўтган ҳафтадаги баҳслардан сўнг Байденни алмаштириш ҳақидаги гапларни бостиришга ёрдам бериш. Шу билан бирга, мунозарадан олдин ҳам сўровлар Байденнинг қайта сайланиши сайловчиларнинг унинг ёши ва иккинчи муддат давомида ўз вазифаларини бажариш қобилияти ҳақидаги хавотирлари билан мураккаблашишини кўрсатди.

11 июль куни Манхеттенда 2016 йилги сайловлар олдидан Дональд Трампнинг порно актриса Сторми Дениелсга пул тўлаганлик иши бўйича ҳукм чиқарилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, 15-18 июль кунлари Милуокида Республикачиларнинг миллий қурултойи бўлиб ўтади, унда Трампнинг президентликка номзод сифатида расман кўрсатилиши кутилмоқда.

Зарилми шунча иш? Чоллар чойхонада ош қип ўтиришса бўмасмикина…😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Олим мени исмим (нет)

Ўша видеони кўрмаган одам қомади. Шахсан ўзим бундан 2 йилча олдин кўргандим шекилли. Хозир эса инста ва комментларда трендга айланиб кетди.

Қайсидур уддабуронлар шу Олим билан шартнома қилиб, блогер қиламиз там реклама оламиз дебам юришибдикан.

Одfмларга нима бўляпти? Минде опқараганда бировни хотинини бошини айлантириб юрган ёки ўзини бировни хотинига боши айланган, мени назаримдаги типичний паскудани нега одамлар қаҳрамонга айлантириб юборишяпти?

Ҳа вазият кулгили, репликалари ҳам жуда кулгили, базара нет. Лекин, бу қанақадир инсоний туйғулар ва бир оиланинг фожеасику? Ҳиёнаткор аёлни шу йўлга етаклаган ёки аёл еталаган бўлса шу йўлга еталанган эркакнинг қилмиши қачон қандайдир монетизация қилса бўладиган контентга айланиб қолди?

Сал ғурури бор-ки одам бундай олимларни олқишлаш тугул юзига тупуради. Уни томоша қилишдан кўра бундайларни кенсл қилади. Сиз этта нима бўганини билмайсиз дейишлари мумкин да. Лекин ҳеч қачон "ебқўймаган" эркак бировни уйидаги шкафни ичида яшириниб ўтирмайди. Яна қаранглар. Я так вижу.

🧠 @nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

АҚШнинг Европадаги бир нечта ҳарбий базаси эҳтимолий террорчилик таҳдиди туфайли юқори шай ҳолатга келтирилди

АҚШнинг икки расмийсига кўра, Америкаданинг Европадаги маъмурий бинолари ёки ҳарбий хизматчилари террор ҳужуми нишонига айланиши мумкинлиги хавфи бўлгани учун, дам олиш кунлари Европадаги бир неча АҚШ ҳарбий базаси юқори даражадаги шай ҳолатга келтирилди, уларнинг хавфсизлик даражаси иккинчи энг юқори даражага кўтарилган.

АҚШ армиясининг Европа қўмондонлиги штаб-квартираси жойлашган Штутгарт гарнизони ва Германиядаги базалари ўзларининг огоҳлантириш даражасини “Чарли” даражасига кўтарган, дейди манбалар.

Ушбу статус "ҳодисалар содир бўлганда, ё террорчилик ҳаракати, ё ходимлар, ёхуд объектларга ҳужум қилиш эҳтимолини кўрсатувчи разведка маълумотлари олинганда амал қилади".

Европадаги базада жойлашган манбалардан бири CNNга "камида 10 йил давомида" бундай даражадаги таҳдидни кўрмаганлигини айтди ва бу одатда ҳарбийлар "фаол ва жиддий таҳдид" олганлигини англатади.

Хавфсизлик чораларини кучайтиришга нима сабаб бўлганлиги номаълум, лекин Европа расмийлари қитъада, айниқса Париж олимпиадаси арафасида эҳтимолий террорчилик таҳдиди ҳақида огоҳлантирмоқда.

Агар АҚШ кимнидир террорчилик таҳдидидан огоҳлантирса бунга ишанориш керак. Крокус тасдиқлайди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Билселар, шу ҳафта Павел Дуров бизга меҳмон бўпкетти. Қайтганидан кейин Ўзбекистон ҳақидаги таассуротларини ёзипти каналида.

Братни ёзишича, Ўзбекистондаги 37 миллион аҳолининг 70 фоиздан ортиғи Телеграм’да ва мамлакатнинг бутун иқтисодиёти ушбу платформа орқали бошқарилади (ҳар бир бизнесда Телеграм боти ёки канали бор).

Яна Ўзбекистонга сафар давомида тез ривожланаётган Тошкентнинг замонавий инфратузилмаси, Шарқий Ўзбекистоннинг тоғли ландшафтлари, Бухоро ва Самарқанднинг бой тарихи уни ҳайратда қолдирганини алоҳида таъкидлабди.

“Мен жуда кўп ёш ва иқтидорли, қалби тоза инсонларни учратдим. Самимий қабул учун миннатдорман ва бу йил қуёшли Тошкентда кўпроқ қолишга умид қиламан”, деган Дуров постида.

Велкам ту Узбекистан братим🫡

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

6 ёшли болани камар билан калтаклаган шахсга жиноят иши қўзғатилибди

Самарқанднинг Тойлоқ туманида 6 ёшли ўгай ўғлини калтаклаган эркак руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилганди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилибди.

36 ёшли Ш.Н. ўзи билан бирга 2024 йилдан шаръий никоҳда бўлган Т.Д.нинг 6 яшар ўғлини ўз ҳовлисида камар билан урган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а” банди (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов олиб борилмоқда.

Ўзидан ожиз бегуноҳ гўдакни қийнаган бундай кимсалар албатта жазосини тортиши керак.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…
Подписаться на канал