“Бутунжаҳон ёшлар фестивали-2024”нинг очилиш маросими😎
Куни кеча “Бутунжаҳон ёшлар фестивали-2024”нинг тантанали очилиш маросими дунёни пойтахти Самарқанд шаҳридаги туризм марказининг боқий шаҳар мажмуасида бўлиб ўтди.
Фестивал доирасида ўрин олган тадбирлар юртимизнинг 5 диққатга сазовор манзиллари: Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимиз Тошкент шаҳрида давом этади.
Келиб, кўриб, қатанишиб мазза қиворадиган ери 🎉
🧠@nurbekalimov
1925 йил 9-ноябрь куни Германия ва умуман дунё тариҳидаги энг ваҳший ҳарбий қисмлардан бири бўлмиш СС ташкилоти вужудга келади. Бошида 8 кишидан иборат бўлган ва асосан Адольф Гитлернинг шахсий қўриқчиларидан ташкил топган ушбу ҳарбий бўлинма, кун келиб Европа бошига энг қора кунларни солишини ҳеч ким ўйламаганди.
"Тарих ракурси" дастуримизнинг бугунги сони айнан шу ҳақида👇
https://youtu.be/xxUvlC2MnqU?si=lrdDz5s0C0F4fgBl
Тошкент вилоятида нарколаборатория очган хорижликлар қўлга олинибди
Маълум бўлишича, 1998 йилда туғилган Украина ва 2001 йилда туғилган Озарбайжон фуқаролари вақтинча яшаб турган Юқори Чирчиқдаги уйда 411 гр Alfa-PVP синтетик гиёҳвандлик воситаси, 7 кгга яқин яримтайёр наркотик моддалар ва 237 кг прекурсорлар борлиги маълум бўлган.
Айтилишича, улар бу ерда махфий нарколаборатория ташкил қилиб, чет элдан олиб келинган хомашёлар билан синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, “меҳмон”ларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
🧠@nurbekalimov
АҚШ президентлигига номзодлар Жо Байден ва Дональд Трамп теледебатларнинг биринчи раундини ўтказдилар
Айтишларича, Жо Байден шу қадар ёмон чиқиш қилиб, ҳатто ўз ҳамфикрларини ҳам ташвишга солган. Масалан, New York Times таҳлилчиси ва Байден тарафдори бўлган Томас Фридман: "Мен бу дебатларни томоша қилиб йиғладим. Байден четга чиқиши керак" - деб айтган.
Дебат 90 дақиқа давом этган. Ушбу қарама-қаршилик томошабинларсиз телестудияда ўтди. Учрашув бошланишидан олдин номзодлар бир-бирларининг қўлларини сиқишмаган, мунозаралар оралиғидаги танаффусда бир-бирлари билан мулоқот қилишмаган. Байден эса Трампни тез-тез исми билан эммас, "бу йигит" деб атаган.
Сиёсатчилар мамлакатдаги иқтисодий инқироз, тиббий хизмат, ноқонуний миграция, Украина ва Афғонистондаги можароларни ҳам муҳокама қилдилар.
Assosiated Press агентлиги Байден ва Трамп кўплаб фактик хатоларга йўл қўйганини таъкидламоқда. Мисол учун, Байден 15 минг ишчи ўринлари яратганини айтган, аслида эса бу 15 млндан ортиқ эди. Байден инсулин уколлари нархини ҳам чалкаштириб юборди. "Бу инсулин инъекцияси учун 15 доллар, 400 доллар эмас." Аммо аслида бу укол 35 доллар туради, унинг нархи Байден имзолаган 2022 йилги инфляцияни пасайтириш тўғрисидаги қонунда чекланган.
Трампнинг таъкидлашича, Америка иқтисодиёти пандемиядан олдин ҳам давлат қарзини тўлашга тайёр бўлган, бу ҳам нотўғри. Трамп даврида бюджет тақчиллиги ошган, чунки унинг 2017 йилдаги солиқларни камайтириш ислоҳоти ўзини оқламаган. Трамп 585 миллиард долларлик бюджет тақчиллигини мерос қилиб олади ва 2020 йилда пандемия бошланганидан кейин у 3 триллион доллардан ошиб кетган.
Сиёсатчилар ноқонуний миграция мавзусида ҳам тўқнаш келишди. Трампнинг таъкидлашича, унинг даврида мамлакат тарихдаги энг хавфсиз чегарага эга бўлган. Байден бошпана беришни тўхтатиш тўғрисидаги фармонидан сўнг ноқонуний миграция 40 фоизга қисқарганини айтди. Томошабинлар ушбу мавзу номзодлар учун умумий, мамлакат учун эса миллий устувор мавзуга айланганини таъкидлашмоқда.
Баҳс-мунозаралар бошланганидан бир соат ўтгач, Трамп "АҚШ президенти Байден Путиннинг ҳурматини қозонмагани учун Россия Украинадаги урушни бошлаган" деб айтди. Байден эса АҚШ Украинани қўллаб-қувватлаш учун 50 та давлатни бирлаштиришга муваффақ бўлганини таъкидлади.
CNN ўтқазган сўровномага кўра, томошабинларнинг 67 фоизи Трамп дебатларда ғалаба қозонган деб ҳисоблайди. Баҳс-мунозаралар давомида Байден бир неча бор фикридан адашиб, далилларни чалкаштириб юборди ва ҳар доим ҳам гапини аниқ якунлай олмади. Охирида унинг овози шу қадар хириллардики, сўзларини тушуниш қийин эди.
Америкалик журналистларнинг ёзишича, мунозаралардан сўнг демократлар ваҳимага тушиб, номзодни алмаштириш ҳақида ўйлай бошладилар. Аммо Байденнинг розилигисиз уни алмаштириш мумкин эмас.
Баҳсларнинг иккинчи босқичи 10 сентябрь куни бўлиб ўтади. Кузатамиз.
🧠@nurbekalimov
Ўзбекистонлик мигрант иккита жинсий тажовуз жиноятида айбдор деб топилди
Сарлавҳани ўқиб оббо Россияда деб ўйлагандирсиз. Йўқ, бу иш Англия пойтахти Лондонда бўлиб ўтган.
Снейрсбрук Қироллик судининг Би-би-сига тасдиқлашича, 26 ёшли ўзбекистонлик эркак бир аёлни жинсий зўрлашга ҳаракат қилиш, ҳамда тана аъзосини ёки жиҳозни танага тиқиш айбларида айбдор, дея қарор чиқарилди.
Суд айбдорга нисбатан жазо ҳукмини 29 августда ўқиши кутиляпти.
Суд ишидан хабардор бўлган манбанинг билдиришича, Лондон шарқидаги мазкур суд иши икки ҳафта давом этган ва 23 июнда ниҳоясига етган. Ўзбекистон фуқароси тўққиз ойдирки ҳибсда ушланмоқда.
Судда жабрланувчи аёл ҳодиса вақтида кўчада маст ҳолда бўлгани, айбдор эса унга ёрдам бериш баҳонасида уни бутазорга тортгани, ҳамда ерга ётқизиб зўрлашга урингани ва бармоқларини унинг жинсий аъзосига тиққанини айтиб кўрсатма берган.
У ёрдам сўраб қичқиришни бошлаши ортидан айбдор қочганини ҳам айтган. Ўзбекистонлик айбдор барча айбларни инкор қилган. Бироқ, полиция кузатув камераларидаги тасвирлар ёрдамида уни топишга ва шахсини аниқлашга муваффақ бўлган.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик йигит Британияга қишлоқ хўжалик ишларида ишлаш учун олти ойлик мавсумий виза асосида келган. Аммо, виза муддати тугагач ҳам Британияни тарк этмай, Лондонда овқат етказиб берувчи бўлиб ишлаган.
Британия қонунларига биноан, жинсий зўрлаш ва жинсий зўрлашга уриниш оғир жиноят деб кўрилади ва икки ҳолда ҳам максимум жазо этиб умрбод қамоқ жазоси белгиланган.
Аммо, охирги йилларда, Британияга Ўзбекистондан миграция даражаси ошар экан, Ўзбекистон фуқароларининг жинсий тажовузда айбдор деб топилиши ҳоллари бот-бот хабар қилинмоқда.
Хусусан, ўтган февраль ойида Британия жануби-ғарбидаги Веллингтон шаҳрида 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўз айбига иқрор бўлгач, саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди.
Судда у виза муддати тугагач кабоб дўконида ишлаб келгани, тунда базмдан қайтаётган ёш аёлга ташлангани ва жинсий тегажоқлик қилгани, аёл қочишга муваффақ бўлиб полицияни хабардор қилгани айтилди.
Веллингтондан қочиб кетган ўзбекистонликни полиция кузатув камералари ёрдамида аниқлаб, бир неча ойдан сўнг Эссекс вилоятида ҳибсга олган.
Шу ташқи миграция агентлиги ва хусусий агентликлар Европага памилдори тергани кетаётган мигрантларимизга яримяланғоч аёл дегани бу тайёр ўлжа дегани эмаслигини, маст аёлни ҳар нарса қилиш мумкин дегани эмаслигини, хуллас умуман одамийликдан, ўзгаларнинг маданиятини ўзини ғор онги билан ўлчаш керакмаслигини тушунтириб жўнатишса яхши бўларди.
🧠@nurbekalimov
👤Yangi xonadon, yangi orzular
Ko‘p qavatli turar joy binolaridan yangi kvartira sotib olish uchun Ipoteka krediti Sizga o‘z xonadoningizga o‘ylaganingizdanda tezroq ega bo‘lishingizga yordam beradi.
- Imtiyozli davr: 6 oy
- Boshlang‘ich to‘lov: 15%-30%
- Kredit foizi: 17.5%-18%
- Muddati: 20 yilgacha
Yanada batafsil ma’lumot uchun (71) 230-77-77 raqamiga murojaat qiling.
Reklama
⚡️«Қадимда куёв-салом деган урф-одат ҳақиқатдан бўлган. Баъзида ижтимоий тармоқларда бу масала кўтарилса одамларда ғалати кайфият пайдо бўлади. Лекин бу шоу эмас. Мазкур анъана замирида нуроний ёшдаги одамлар ва ота-онага ҳурмат кўрсатиш маъноси яширинган»
Фалсафа доктори Набижон Нарзиев
Саломлашув — мулоқот маданиятининг муҳим қисми. Мулоқот эса ҳаётимизда муҳим ўрин тутади. Ҳар куни саломлашамиз, суҳбатлашамиз, оиламиз, яқинларимиз, ҳамкасбларимиз билан гаплашамиз. Қурултойнинг бу сони айнан шу мавзуга багишланган.
👉 https://www.youtube.com/watch?v=MyJO0IoogPM
Коррупцияга қарши курашиш ҳақида
Эсиларда бўлса, авваллари ЗАГС бўладими, олий таълим, соғлиқни сақлаш ё давлат хизматларими – деярли барча соҳада коррупция бор эди. Соҳаларни рақамлаштириш, қоғозбозликларни камайтириш ва қатъий чоралар билан коррупция анчайин жиловланди. Канешна, коррупция шундай нарсаки, уни бутунлай йўқ қилиб бўлмайди, аммо максимал даражада жамият учун хавфини камайтириш мумкин.
Яқинда шу мақсадда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Унинг қабул қилиниши биринчи навбатда ҳаётимизда бу муаммо борлиги тан олинишини англатади. Масалан, қариндош-уруғ, таниш-билишчилик там, бор товоғим кел товоғим деган динозаврлар давридан бери яшаб келаётган удумлар бор бизда. Айнан ўша мелкий кўринган нарсалар бизни коррупция ботқоғига ботиради, буни унутишма.
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун коррупциянинг ана шунақа кўринишларига ҳам барҳам бериш учун қабул қилинди. Энди шу қонун ишласа, тасаввур қилор қанақа ривожланиб кетишимизни😎
🧠 @nurbekalimov
Наманган вилоятининг Уйчи туманида жамоат жойларида юзини беркитиб юрган фуқаро жаримага тортилди
Жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг қарорига кўра, шу йилнинг апрель ойида туман ҳудудида юзни тўсган ҳамда шахсни идентификация қилиш имконини бермайдиган ҳолда ҳаракатлангани учун фуқаро О.О.га жарима жазоси тайинланган.
Маълумот ўрнида жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган кўринишда бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
🧠 @nurbekalimov
Соққали иш бор яқинроқ келинглар😎
Хуллас, хозир кимдир блогер, кимдир фотограф, ўқитувчи, репититор, психолог ва турли курслар сотиш билан шуғулланади. Так вот, энди Hipolink платформаси ёрдамида бу ишларингиз янада осонлашади.
Ушбу сервис ёрдамида ўз видео дарсларингизни сотишингиз мумкин. Масалан кимгадир сизнинг қайсидир контентингиз керак, у сизга пул тўлайди ва контентга доступ очилади.
Асосийси, сиз чет эллик мижозлар билан ҳам ишлашингиз мумкин. Hipolink Россия ва хорижий карталардан ҳам тўловларни қабул қилади. Муаллифлар эса ўз пулларини ҳар куни олишлари мумкин.
Сайт интерфейси жуда осон ва тушунарли, ундан ҳатто бобонгиз ҳам осон фойдаланиб, чойхона палов рецептини сотиши мумкин😋
Hipolink билан эркин ижод сари қадам ташланг!
Ушбу ҳавола бўйича ўтиб, барчаси билан тинишиб чиқишингиз мумкин.
Nike ва Hyperice массаж қиладиган кроссовкалар яратибди.
Маъломотларга кўра, массаж ҳаво пуфакчалари ва тагликдаги батареядан қувватланадиган иситиш элементлари билан бажарилади. Кроссовкалар товондаги 4 та тугма орқали бошқарилади.
Nike поябзал нафақат югурувчилар, балки ишда узоқ вақт тик турадиганлар учун ҳам фойдали бўлишини таъкидлади.
Битта бўлса кийберардим ома😎
🧠@nurbekalimov
Iskander Buildings'дан акция!
Mavrid Mavzesi лойиҳасидан 2 хонали хонадонларни бошланғич 20% тўлов билан харид қилинг.
Бошланғич тўлов: 98 миллион
Бўлиб тўлаш муддати: 36 ой
Лойиҳа қулайликлари:
- 14 қаватдан иборат
- 2 м² дан 21 м² гача бўлган терассалар
- Баскетбол стадиони, вело йўлаклар, wоркоут зонаси
- Ерости ва ерусти автотураргоҳлари
📲 Бот орқали биз билан боғланинг!
📍Манзил: Тошкент шаҳри, Қўйлиқ Массив 5 (Мўлжал: Daniel Hill мехмонхонаси)
Телеграм канал
☎️+998787770011
Реклама
Ажрашиш маданияти
Бизда ажрашиш маданияти йўқ. Номидан кулгили туюлар, лекин буни ҳам ўз маданияти бор. Бундай маданият йўқлигидан фақат ва фақат болалар азият чекишади.
Ажрашиш жараёни бошланди дегани бизда бу оила икки фронтга ажралди дегани. Келин ва куёв томон бир-бирига қарши уруш эълон қилади. Икки томондан ҳам барча қариндошлар сафга тизилади. Урушқоқ қариндошлар махсус гуруҳи, амма-холалар десантураси сафарбар қилинади. Ултиматумлар оғир қўйилади, дипломатик миссиялар кор қилмай қолади. Судга лашкар тортиб боришади. Иложи борича томонлар бир-бирини айбларини охирги қисмигача очиб ташлашга ҳаракат қилишади. Икки томон ҳам ғалабага интилади. Аммо бунда ғалаба йўқ. Оиладан парда кўтарилган, энди у тикланмас даражага келган.
Эр-хотинларнинг аксарияти шундай пайтларда энг разил ишлардан фойдаланишади. Болаларнинг ишончини суистеъмол қилиш ва рақибга қарши қайраш... Она отани ёмонлайди, ота эса онани... Ўртада ҳали гўдак бўлган, дунёқараши тўлиқ шаклланмаган, психикаси мўрт болага кўтаролмайдиган юкни ташлашади. Руҳий махинациялар қўллашади.
Мен ривожланган жамиятларда эр-хотин ажрашиб ҳам оилавий кўришиб туришларни, болаларни отаси (онаси) билан монеликсиз учрашишларини кўрдим. Албатта собиқ эр-хотинлар орасида меҳр қочган, лекин болалар учун улар бир-бирига кўнишади ва муҳим кунларда ёнма-ён туришади. Брюс Уиллис ва Деми Мур тинчгина ажрашишди. Ҳаттоки собиқ эрида деменция диагнози қўйилганда Деми Мур оиласини тиклади ҳам. Актёр Тоби Магуайр ва дизайнер Женнифер Мейер ажрашишдан сўнг фарзандлари учун дўстона алоқалар сақланиб қолишини эълон қилишди.
Бизда эса ажрашаётганларда ур-тўполон, олатасир.... Шунинг учун ажрашиш ўлимдан ҳам қўрқинчли туюлади.
👉@bahodirahmedoff👈
“Бир ойлик масалани ҳал қилишга икки ой кетади”
Тадбиркорлар учун ўтказилган очиқ мулоқотда “Fonon” бренди раҳбари асосий муаммолардан бири бўлган қоғозбозлик ва бундан тадбиркорлар вақт ютқазаётгани ҳақида гапирибди.
Бу нафақат тадбиркорлар, балки, барчанинг муаммоси, назаримда. Қоғозбозликка қарши аниқ чоралар кўрилиши керак. Энг қимматли ресурсимиз — вақтимиз шу қоғозбозлик сабаб беҳуда кетади доим.
Вақт бу Money 💵 , дўстларим)
🧠@nurbekalimov
Уй ҳайвонлари энг яхши молиявий маслаҳатчилар ва мотиваторлар ҳисобланар экан. Улар сизни расходларингиз ва ўқишингиз ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур қилади,
Ҳозирги кунда уй ҳайвонлари фарзанд кўришнинг асосий алтернативига айланяптикан. Pew тадқиқот маркази маълумотларига кўра, аслида уйида ҳайвон боқадиганларнинг ярмидан кўпи ўзининг уй ҳайвонларини оиланинг эт ва тирноқдек ажралмас қисми деб билишар экан.
Тадқиқ қилинишича, мушук ва итлар молиявий интизомни ўргатади ва сизни молиявий мақсадларга эришишга, ўқишга ундайди.
Деярли 40% эгалар уларнинг ҳаётида уй ҳайвонлари пайдо бўлиши билан масъулиятлари кучайганини айтишди – улар нафақат уй ҳайвонларини парвариш қилиш ва овқатлантириш, балки ўзлари учун ҳам бюджетни яхшироқ режалаштиришни бошладилар.
Тадқиқотда аниқ бўлган яна битта қизиқ маълумот шуки, думи бор ҳайвонлар баъзи одамларга ҳатто ўзига уй сотиб олиш қарорини қабул қилиш учун ёрдам берган.
Аббос тўғри айтган, итлар ростан яхши дўст😌
🧠@nurbekalimov
Ilm olish uchun Oʻzbekistondan Shvetsariyaga
Sigma Podcast mening sevimli podkastlarimdan biri hisoblanadi. Asosan turli sohalardagi olimlar bilan suhbatlardan iborat.
Bu safar ancha noodatiy qahramon chiqibdi. Yangi Zelandiya, Daniya va Shvetsariyada molekulyar biologiya va biotexnologiya sohasida ta’lim olgan oʻzbek qizi, Surayyo Akramxanova.
Qiziq tomoni, Surayyo dastlab Westminsterga oʻqishga kirib, keyin u yerni tashlab Yangi Zelandiyaga ketgan ekan.
Umuman biotexnologiya va akademik sohani toʻliq ochib bergan yaxshi suhbat boʻlibdi.
Aytgancha, Surayyo ta’lim olayotgan ETH Zurich dunyodagi nufuzli oliygohlardan biri hisoblanadi. Juda koʻp Nobel laureatlari chiqqan va hatto Eynshteyn ham ishlagan shu universitetda.
Tavsiya qilaman:
https://youtu.be/s1LjqdMwmKA?si=UD8msBr5bnGZ0ski
SpaceX Халқаро космик станцияни орбитадан олиб чиқадиган қурилма яратмоқчи экан
NASA SpaceX’ни Халқаро космик станциянинг иш муддати тугагач, уни орбитадан чиқариб ташлайдиган қурилма яратувчиси сифатида танлаганини маълум қилди.
Айтишларича, икки гигант ўртасида тузилган шартнома суммаси 843 миллион доллар экан. Калифорниядаги компаниянинг бўйнига фақат космик кемани ишлаб чиқариш вазифаси қўйилган. Жараён тугаганидан кейин қурилма миссия давомида АҚШ космик агентлигининг мулкига айланади.
Қурилма NASA ва унинг халқаро ҳамкорларига 2030 йилда Халқаро космик станциянинг орбитадан “хавфсиз ва масъулиятли” олиб чиқилишини таъминлаш ва аҳоли яшайдиган ерларга қулаш хавфининг олдини олиш имконини беради.
Тахмин қилинишича, қурилма худди станциядек Ер атмосферасига қулаб тушади. станция вайроналари Тинч океанига тушиши режа қилинган.
Сен твиттерда бекорчилик қимасдан ишларингни қилсанг битаямта китоб ўқисан, Илон Маск твиттерда бекарчилик қилавермаса машнақа ишлар қилади😁
🧠@nurbekalimov
🥳😀😌🤌👍😱🤔✨
Aksiya tugashiga 3 kun qoldi!
30-iyungacha TBC Kredit’ga ariza topshiring va sovrinlardan birini yutib olish imkoniyatini qo‘lga kiriting! 🎁
O‘yinda quyidagi yutuqlar o‘ynaladi:
Ikki kishilik Turkiyaga sayohat, iPhone 15 Pro, Smart TV va 10 000 000 so‘m miqdoridagi pul mukofotlari!
So‘nggi o‘yin 5-iyul kuni soat 18:00 da TBC Bank’ning Telegram kanalida o‘tkaziladi va 25 nafar g‘olib aniqlanadi! 🎉
Veb-saytga o‘ting, ilovani yuklab oling va aksiyada ishtirok eting.
Reklama
Қуёшда турган баклажкали сувлар хавфи ҳақида
Кўчадаги кетятганда кўп магазларда кўрасларми, баклажкадаги сувлар кўчада туради қалашиб. Ёзми, қишми, фарқи йўқ. Ҳаммаям тушуниб-тушунмай, шу туриб қолган сувни сотволоради. Билмайдики, соғлиққа энг зарарли нарса шу. Так вот, четелда қуёш нурида туриб қолган пластик идишлар зарари ҳақида тадқиқот қилинибди.
Унга кўра, қуёш нури таъсирида пластик сув идишларидан чиқадиган учувчи органик бирикмалар (VОC) соғлиқ учун хавфли. Тадқиқот ультрабинафша-А ва қуёш радиациясида чиқариладиган VOCʼларнинг турлари ва токcиклигини чуқур ўрганиб чиқди ва ичимлик суви хавфсизлигини кафолатлаш учун такомиллаштирилган сақлаш усулларининг муҳимлигини таъкидлади.
Пластик сув идишлари қулай ва ҳамма жойда бор, лекин уларда потенциал хавфлар ҳам йўқ эмас. Қуёш нури идиш таркибининг бузилишига ва инсон саломатлигига потенциал зарар етказадиган учувчан органик бирикмаларни чиқаришига олиб келиши мумкин. Бутилкаланган сув бозори ривожланиб борган сари, янада хавфсизроқ альтернативаларга эҳтиёж туғиляпти.
Олимлар ультрабинафша-А ва қуёш нурлари таъсирида олти турдаги пластик сув идишларидан чиқарилган VОCʼларни таҳлил қилишди. Натижалар кўрсатдики, барча синовдан ўтган баклажкалар алкан, алкен, спирт, алдегид ва кислоталарнинг мураккаб аралашмасини ишлаб чиқаради. Жуда заҳарли VOCʼлар, шу жумладан, н-гексадекан каби кансерогенлар соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради.
Полиетилен терефталат (PЕТ) идишлар жамият саломатлиги ва хавфсизлигига дахл қилади. Ушбу VОCʼлар ҳақида маълумотга эга бўлиш ишлаб чиқариш амалиётини такомиллаштириш ва сув идишлари учун зарарсиз материал танлашга ёрдам беради. Қолаверса, бу потенциал зарарли бирикмалар таъсирини камайтириш учун истеъмолчиларнинг хабардорлигини ошириш ва саноатда қатъий қоидалар ўрнатишга эҳтиёж бор.
Сув обиҳаёт, лекин пластикдаги қуёшда кўп туриб қолган сув ўлимга яқинлаштирувчи йўл экан, буни унутишма🫡
🧠@nurbekalimov
Ўзбекистонда ёшларга мўлжалланган Основа номли карьера платформа ишга туширилди
Ўзбекистоннинг таълим бозорига суперлойиҳа кириб келмоқда. Бу "Osnova" компанияси.😎
Так вот, масалан сен ёш умидли такой мияси ишледиган одамсан, сенга бир ерни ўзида ҳам ўқиб, ҳунар ўрганиб бир йўла ашетти ўзида ишга кириб кетиш керак. Ушбу компания айнан шу бўйича асқотади. Компания ўзини карьера бошлаш учун платформа сифатида наиоён қилмоқда, бу ерда касбга йўналтириш, замонавий касблар бўйича курсларни ўтиш ва иш берувчини топиш мумкин.
"Бизнинг мақсадимиз - ёшларга иш топиш ва биринчи иш тажрибасини олишга ёрдам бериш. Биз янги карьера бошлаган мутахассислар ва иш берувчилар ўртасида кўприк вазифасини бажарамиз. — дейди "Osnova" ҳаммуассиси ва CEO си Камила Узакова.
Компаниянинг сайтида «Карьерага биринчи қадам» деб номланган курсга бепул кириш очилган, у касб танлаш ва Ўзбекистонда иш топишга ёрдам беради. Платформани кўриш ва бепул курсдан ўтиш учун ҳавола: https://osnovaedu.uz/
Келажак пойдеворини қуришни бошлайдиган ери🤘
Техасда аборт тақиқланганидан кейин чақалоқлар ўлими кўпайибди
Штатда индукцион абортни тақиқловчи қонун лойиҳаси 2021 йил сентябрь ойида қабул қилинган эди. Туғма аномалиялар, шу жумладан, боланинг ҳаётига таҳдид солувчи ҳолатлар учун истиснолар назарда тутилмаган.
Оқибатлари эса жуда ёмон. Техас ва бошқа 28 та штатдаги чақалоқлар ўлими ҳақидаги маълумотларни қиёсий ўрганиш натижасида, касалланишлар сони 13 фоизга, туғма аномалиялар билан туғилган болалар сони эса 23 фоизга ошганлиги аниқ бўлди.
Тадқиқотчилар қабул қилинган қонун ва ишларнинг кўпайиши ўртасидаги аниқ боғлиқликни қайд этдилар. Келажакда бу нарса аборт тақиқланган қолган 14 штатга ҳам таъсир қилиши кутилмоқда.
Тадқиқот муаллифлари айтишича, бола ўлими ёки касаллигидан келиб чиқадиган аниқ психологик муаммолардан ташқари, тақиқ тиббий ёрдамга сарфланадиган харажатларнинг ошишига олиб келади. Кам таъминланган оилалар туғма касалликлардан азият чекаётган болалари учун қиммат даволанишга мажбур бўлиб, вазият қурбонига айланади.
Аборт бўйича қанчалик парадоксал туюлмасин Ўзбекистон қонунлари АҚШнинг тенг ярмини ташкил этувчи ушбу штатлардан кўра прогрессив ва либералроқдир.
🧠@nurbekalimov
Россияда АҚШга жосуслик қилишда гумон қилинган журналист 20 йилга қамалиши мумкинлиги айтиляпти.
Маълум бўлишича, The Wall Street Journal мухбири Эван Гершкович устидан суд жараёни бошланган. Бунгача у жосуслик билан айбланиб, 15 ойдан кўпроқ вақт ҳибсда бўлган.
Журналист анча олдин ўзи ишлайдиган ОАВ учун репортаж тайёрлаётган пайтида Екатеринбургда ҳибсга олинган эди. Кейинчалик Москвага олиб кетилган.
Гершковичнинг иши Свердловск судида кўрилган. Жараёнларни бевосита кузатишга бир нечта нашр ходимларига рухсат берилган.
Прокурорларга кўра, америкалик журналист АҚШ Марказий разведка бошқармаси топшириғи билан Екатеринбург яқинидаги Россия танк ишлаб чиқариш бирлашмалари ҳақида махфий маълумотларни тўплаган. Сўнг уларни мунтазам равишда Ғарбга бериб келган.
Гершкович, унинг бошлиғи ва АҚШ ҳукумати айбловни кескин рад этган. Агар журналист айбдор деб топилса, 20 йилга қамалиши мумкин.
Россия расмийлари журналистни айблашга етарли далиллар борлигини билдирган. Далил сифатида журналист тайёрлаган видеоларда стратегик муҳим бино ва объектлар кўрингани, ҳарбий бинолар тасвирга олингани келтирилган.
🧠@nurbekalimov
Исроил ва Ливанда нима гап?
Исроил Мудофаа вазирлиги Ҳизбуллоҳнинг Ливандаги инфратузилмаси вайрон қилинганлиги ҳақидаги кадрларни эълон қилди. Ҳарбий зарбалар кузатув пунктлари, ракеталар, камикадзе УАВ учириш жойлари, жангари гуруҳлар ва гуруҳ фойдаланадиган биноларга қаратилган.
460-зирҳли бригада қўмондони бўлинмалар Ливандаги операцияга фаол тайёргарлик кўраётганини айтди. Унда Ғазо секторига бостириб киришда тажриба орттирган ҳарбий хизматчилар иштирок этади.
Исроил хавфсизлик кабинетининг собиқ аъзоси ва Бенямин Нетаняхунинг асосий сиёсий рақиби Бени Ганцнинг айтишича, Исроил қўшинлари бир неча кун ичида Ҳизбуллоҳнинг ҳарбий салоҳиятини йўқ қилишга қодир.
Истеъфодаги Исроил Қуролли кучларигенерал майори Исхоқ Брик Ҳизбуллоҳга қарши варатилган ҳарбий кампанияга унчалик оптимистик ёндошмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар анклавда жанг қилишдан чарчаган шароитда Ливандаги операция жамоавий ўз жонига қасд қилишдир.
Пентагон раҳбари Ллойд Остин эса исроиллик ҳамкасби Йоав Галант билан суҳбатда Ҳизбуллоҳ билан музокаралар олиб боришни талаб қилмоқда, чунки можаро АҚШ ҳам жалб қилинадиган минтақавий урушга айланиб кетиши мумкин.
🧠@nurbekalimov
Тошкентда гул дўконидаги сотувчи қизни бўғиб, яна икки йигит билан жанжаллашган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Маълум бўлишича, 23 июнь куни соат 19:30 ларда Шайхонтоҳурда яшовчи 40 ёшли Х.А. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, гул дўконида сотувчи 21 ёшли Х.Т. билан ўзаро жанжаллашган. Ўша ерда уни тинчлантиришга ҳаракат қилган 21 ёшли А.Т. ва 22 ёшли Т.И. ни ҳам уриб тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ Тергов бўлими Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “Г” банди (безорилик ҳаракатини олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этиш) билан жиноят иши қўзғатган.
Жанжалга нима сабаб бўлгани аниқмас, лекин аёл кишига зўравонлик қилишни кескин қоралеман и налатлеман.
🧠@nurbekalimov
Фарзандга диний сабоқ бериш чекланяптими?
Қонунчилик палатасида бола ҳуқуқлари кафолатларини кучайтиришга оид қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Кўпчиликка бу динга қарши курашдай туюляпти, аммо бу ерда бошқа масала бор.
Ноқонуний диний таълим беришга жалб қилиш деганда, асосан ота-оналар ташаббуси билан “ҳужра” шароитида ташкил этилиши ҳақида гап бормоқда.
Масалан, охирги 5 йилда “ҳужра”да диний таълим олган 9 705 нафар бола аниқланган.
Жавобгарлик болани “ҳужра”га юбориш учун белгиланмоқда. Ота-онанинг ўз фарзандига диний сабоқ, таълим тарбия беришига умуман алоқаси йўқ.
Чунки бу ҳар қандай ота-онанинг ўз фарзандини шахсан ўзи тарбия қилиш бўйича дахлсиз ҳуқуқи ҳисобланади.
🧠@nurbekalimov
😎 Неймар кўчада футболка сотиб ўтирган братлардан футболка олгани тўхтабди. Сотувчиларни реакциясини қаранг😁
Машнақа душевний видеоларни яхши кўраман.
🧠@nurbekalimov
Болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Ота-оналарга фарзандини рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотларга ёки тегишли маълумотга эга бўлмаган шахсларга ўқишга юборишни тақиқловчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқишди.
Қонун лойиҳаси билан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш, бунда МЖтКнинг 47-моддасини қўшимча бандлар билан тўлдириш таклиф этилмоқда.
Яъни, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан бола қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилинса, БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жаримага тортилади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини тайинлаш белгиланмоқда.
Шунингдек, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилишга, яъни болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотлар ёхуд махсус диний маълумоти бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълим бераётган шахслар ихтиёрига диний таълим олиши учун топширишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилмоқда.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
🧠@nurbekalimov
Янги хонадон харид қилмоқчи бўлганлар учун фойдали акция
Энди сиз Yunusabad Residence ТЖМ дан хонадон харид қилсангиз автоматик равишда Bosch компаниясининг илғор ошхона техникаси эгасига айланасиз.
Yunusabad Residence 2,4 ва 9 қаватли бинолардан иборат бўлиб, 2023 йилда қуриб битказилган. Уйлар хайтек услубда бўлиб таййор кадастрга эга.
Сотувда 38 дан 126 кв.мгача бўлган хонадонлав ва 85 та коттеджлар мавжуд.
✅ Акция муддати чекланган! Шартлар ва тўлиқ маълумот олиш учун сотув бўлимига мурожаат қилинг.
📲+998555122222
Телеграм | Инстаграм | Локация
Реклама
Буюк Британияда қамоқда ётган Жулиан Ассанж 24 июнь куни озодликка чиқибди. Брат уёқда 1901 кун ўтказибди.
Лондон Олий суди уни гаров эвазига озод қилди, шу куни Wikileaks асосчиси Австралияга учиб кетди.
Аввалроқ Ассанж АҚШ прокуратураси билан келишув доирасида айбини қисман тан олиши мумкинлиги хабар қилинганди. Бу келишув Ассанжни озод қилиш имконини бериши керак эди.
Жулиан Ассанж юқори мартабали амалдорлар орасидаги коррупция ва АҚШ ҳарбий жиноятлари ҳақидаги ҳужжатларни нашр қилгани билан машҳур. Америка ҳукумати уни Лондондан экстрадиция қилишни талаб қилди. Америкада Ассанжни 175 йиллик қамағ кутяпти.
Неча марта яшабериш керак энди бу жазони ўташ учун?😐
🧠@nurbekalimov
ЖСТга киришимиздан ким кўпроқ ютади?
Ўзбекистон ЖСТга кириш учун ҳаракатни бошлаганига бу йил 30 йил тўлди. 2005 йилда ташкилотга аъзо бўлиш жараёни маълум сабабларга кўра тўхтаб қолганди. Айни пайтга келиб эса бу мавзу яна актуал бўлмоқда.
Хўш, нега давлатлар бу ташкилотга қўшилишга интилади? Унга кириш бизга нима беради?
Биринчи навбатда, ташкилотга қўшилиш протекционистик сиёсатдан чекинганимизни англатади. Иқтисодчиларнинг фикрича, ЖСТга қўшилсак, ўртача ўзбекистонлик дастлаб буни сезмаслиги ҳам мумкин, аммо ташкилотга киришимизга қарши бўлган гуруҳларга бунинг таъсири сезиларли бўлади. Чунки улар аввалдан эга бўлиб келган имтиёзларидан қуруқ қолиши мумкин.
Кстати, вой-дод, ЖСТга кирсак, ўзимизни тадбиркорлар рақобатга дош беролмай касод бўлади деган гаплар нотўғрикан. Аксинча, импортга тўсиқлар олиб ташланса, ҳақиқий даромадимиз ҳам ошади.
Канешна давлат иқтисодиётдаги энг мўрт сегментларни ёввойи рақобат қозонига шундоқлигича ташлавормайди. Шунинг учунам, ташкилотга қўшилиш учун узун ва мураккаб йўл танланган.
Бу вақт давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар ЖСТга кирганимиздан кейин улар рўпара келиши мумкин бўлган чақириқларга тайёрлаб борилади.
🧠@nurbekalimov