nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

Миянинг электр стимуляцияси синган юракни тузатади

tDCS (транскраниал тўғридан-тўғри оқим стимуляцияси) қопқоғи миянинг префронтал кортексини рағбатлантиради, севгидан қолган травма ва депрессия оғриғини камайтиради.

Бу янгилик синган юракни бутунламоқчи бўлганлар учун айни муддао. Кунига атиги бир неча минут 400 фунт стерлинг нархдаги эшитиш воситасини киясиз ва муваффақиятсиз муносабатлардан кейинги бахтсизлик, негатив ва депрессиядан халос бўласиз.

LTS (севги травмаси синдроми) ҳиссий қайғу, депрессия, ташвиш, уйқусизлик, кайфият ўзгариши, обсессив фикрлар ва суиқасд хавфини оширади, шунингдек, ишончсизлик ва айбдорлик туйғуларини келтириб чиқариши мумкин.

Тадқиқотда севги травмаси синдроми бўлган 36 та кўнгилли мияни енгил электр токи билан рағбатлантирадиган қурилмани кийган. Даволаниш тўхтатилганидан бир ой ўтгач, кўнгиллилар ўзларини яхши ҳис қилишаётгани маълум бўлган.

Сўнгги йилларда tDCS каби техникалар клиник тадқиқотларга киритилди. Хабарларга кўра, NHS тадқиқотлари шунга ўхшаш минигарнитураларни синовдан ўтказмоқда, мақсад — улар енгил депрессияни даволашда ёрдам бериш-бермаслигини аниқлаш.

Севгилиси ташаб кетган братишларга юбориб қўямиз😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ёз келиши билан биз иссиқдан қочиб, дам олишга жой қидиришни бошласак, мактабни тамомлаганлар учун эса олий ўқув юрти қидириш бошланади.

Келажакка қўйиладиган илк қадамларни тўғри босиш, тўғри танлов қилиш ҳар бир ёш учун энг муҳим ва масъулиятли ишдир.

Так вот, UBS — ҳар бир мактаб битирувчиси учун муносиб танлов!

👍 “University of Business and Science” да барча шароитлар мавжуд бўлиб, бугунги ҳамма замонавий талабларга жавоб берувчи университетдир.

UBS — Ҳақиқий билим эгаларининг жамоаси!

👉 UBS да бакалавриат йўналишлари
👉
Магистратура мутахассисликлари

UBS сизни топ мутахассис бўлишингизда кўмаклашувчи билим маскани!

🌐 qabul.ubsu.uz

☎️ +998781132626, +998907894242

📄 Litsenziya (№ 247428, 05.10.2022-y.)

👍 UBS - ўқиворадиган ери🫡

Telegram | Instagram

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Орегон штатининг шимолий қирғоғида фақат жанубий яримшардаги мўътадил сувларда яшайди деб ўйланадиган улкан ноёб балиқ пайдо бўлди.

7,3 фут (2,2 метр) келадиган қуёш балиғи (sunfish) биринчи марта ўтган душанба куни Геархарт соҳилида пайдо бўлган.

Seaside Aquarium томонидан тақдим этилган фотосуратларда қумда ястаниб ётган текис, юмалоқ, кулранг балиқ тасвирланган. Унинг ёнида тиз чўкиб ўтирган одам ва тўхтаб турган яна бир пикап сурати унинг қанчалик катталигини кўрсатиб турибди.

Балиқ қанчалик катта ва даҳшатли бўлмасин, сувсиз у ҳеч ким эмасдек гўё.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

17 июнь Бутун дунё чўллашиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни экан

Ҳозирги кунда чўлланиш, ерларнинг таназзулга учраши ва қурғоқчилик энг долзарб экологик муаммолардан бири. Маълумотларга кўра, бутун дунё бўйлаб ер майдонининг 40% гача қисми деградацияга учраган.

Минде ўйлаб кўриш, соғлом ер овқатимизни деярли 95 фоизини беради. Бундан ташқари бизни кийинтиради, бошпана беради, тирикчиликни таъминлайди. Бизни қурғоқчилик, сув тошқини ва ёнғинлардан ҳимоя қилади.

Аҳоли сони ўсиб боргани сари ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг барқарор бўлмаган шакллари билан бирга табиий ресурсларга талаб кучайиб, ерга ҳаддан ташқари босим тушяпти. Чўлланиш ва қурғоқчилик ҳар йили ўн миллионлаб одамларни мажбурий миграциясига сабаб бўляпти.

Экологияни расвоси чиқяпти, бу кетишда бир кун биз бўлмасак невара-чевараларимиз сувсиз қопкетса, глобал исиш кучайиб кетса, буни тасаввур қилиб одамни эти жунжикади. Ҳеч бўлмаса ўзгаришни ўзимиздан бошлаб, она табиатни асрайлик дўсларим.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Японияда 2 суткада одамни ўлдирадиган “гўшт еювчи бактериялар” тарқалди

48 соат ичида одамларни ўлдириши мумкин бўлган ноёб "гўшт еювчи бактериялар" келтириб чиқарадиган касаллик Японияда Covid давридаги чекловларни юмшатгандан кейин тарқалмоқда.

Стрептококк токсик шок синдроми (STSS) билан касалланиш ҳолатлари жорий йилнинг 2 июнь ҳолатига кўра 977 тага етди, бу ўтган йил давомида қайд этилган рекорд даражадаги 941 та ҳолатдан юқори.

Ассалому алайкум янги фобия😏

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Хайрия маблағлари орқали 50 нафар бемор болага ёрдам кўрсатилди

Эсиларда бўлса, яқинда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан “Инсон учун” хайрия платформаси яратилганди. Так вот, шу платформа ёрдамида 2 ойни ичида 1,3 млрд сўмдан ортиқ пул йиғилибди. Прикинь?

Шу пуллар эвазига 50 нафар туғма патологияси бўлган бола операция қилинибди. Видеода ўша 50-болани аҳволи ҳақида маълумот берилган.

Бу лойиҳанинг энг яхши томони ҳам хайрия маблағлари қандай йўналтирилаётгани, болаларнинг аҳволи, кейинги ҳаёти қандай ўтаётгани ҳақида хабар бериб борилиши бўлса керак.

Айниқса, охирги пайтларда хайрия ниқоби остида одамларни пулларини шилиб кетаётган машенниклар ҳам пайдо бўла бошлаганди. Энди хайрли ишларни қилмоқчи бўлганлар беҳижолат шу платформадан фойдаланселар бўлоради.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистонда жамоат жойларида юзини беркитиб юрган фуқаролар жаримага тортила бошланди

Кеча Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Марҳамат тумани судида иш кўрилган. Ҳуқуқбузар С.И. жорий йил 13 июнь куни Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳудудидаги жамоат жойларининг бирида қора матодан тикилган Бурка, Чиммат билан юзини тўсиб, шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада движ қиган.

Ҳуқуқбузар И.С. судда, айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, ҳозирда қилмишидан пушаймон эканини, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини айтиб, енгиллик беришни сўраган.

Суд ҳукмига кўра, ҳуқуқбузар С.И. МЖтКнинг 184-4-моддаси билан айбли деб топилди ва МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, БҲМнинг 1 бараварида (340 000 сўм) жарима жазосига тортилди.

Жарима 15 кун ичида тўланса енгил 170 минг билан қутилиб кетилинади. Но бу ҳолат яна такрорланса жазони юки оғирлашиб бораверади.

🧠 @nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сергелида Mercedes-Benz автобуси ёниб кетди

15-июн куни соат 11:35 ларда Сергели тумани Лутфикор кўчасида Mercedes-Benz русумли, 132-йўналишдаги автобусда ёнғин келиб чиқди.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан ўчирилган, тан жароҳати олганлар йўқ.

Маълум бўлишича, автобус ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда унинг гидростат қисмида электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 11:38 да етиб бориб уни 11:45 да бартараф этишган.

Энг хавфсиз ва қулай транспорт жамоат транспорти бўлиши керак бўлган бир пайтда, бундай бахтсиз ҳодисалар содир бўлаётгани одамни ташвишга соляпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бугун 14 июнь Дональд Трампни днюхаси экан. Шу муносабат билан у ҳақида озроқ маълумот ёзай дедим.

1. Дональд Жон Трамп 1946 йил 14 июнда Нью-Йоркда кўчмас мулк ишлаб чиқарувчиси Фред Трамп ва Шотландиядан АҚШга кўчиб келган Мери Энн Маклеодлар оиласида туғилган.

2. Ахлоқи ёмонлиги туфайли отаси уни 13 ёшида Нью-Йорк Ҳарбий Академияси мактабига юборади.

3. Пенсильвания университетининг Уортон мактабига ўтишдан олдин Фордҳам университетида ўқиган. 1968 йилда битирган.

4. Трамп беш йил давомида Бруклин ва Квинсдаги қарийб 250 миллион долларлик (2017 йилдаги доллар ҳисобида) турар жой мажмуаларига эгалик қилувчи отаси қўлида ишлаган.

5. У 1977 йилда собиқ олимпия чанғичиси ва модел Ивана Зелниковага уйланади. Иванка, Эрик ва Дональд кичкина исмли уч фарзанди бўлган жуфтлик 1990 йилда ажрашади.

6. 1984 йилда Нью-Йоркнинг Бешинчи авенюсида Трамп минораси қуриб битказилди. 664 футлик ушбу бинода квартиралар, чакана савдо дўконлари, галереялар, ресторан ва офислар бор.

7. Трампнинг бир нечта ўзи ва ҳаммуаллифликда ёзган китоби бор. Илк китоби “Келишув санъати” 1987 йилда нашр этилган.

8. Трамп 1993 йилда Марла Мейплзга уйланган. Тиффани исмли қизи туғилгач, жуфтлик 1999 йилда ажрашишди. 2005 йилда эса словениялик модел Мелания Кнауссга уйланади ва уларнинг Баррон исмли ўғли бор.

9. 2015 йилда у АҚШ президентлигига номзодини қўйишини маълум қилади. Демократ рақиби Ҳиллари Клинтон устидан ғалаба қозонгач, 2017 йил январида Трампнинг президент сифатидаги инаугурацияси эълон қилинди.

10. Трамп АҚШ тарихидаги энг бой президент саналган Жон Кеннедини ортда қолдирган. Forbes маълумотларига кўра, 2024 йил 2 май ҳолатига кўра, Трампнинг бойлиги 7,5 миллиард долларни ташкил этган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тадбиркор - чайқовчи ва спекулянтми?

“Диққат, савол!” подкастининг бу сонида машҳур заковатчи ҳамда тадбиркорлар Саидкамол Абдураззоқов, Рушана Ражабова ҳамда “Пайме” компанияси маркетологи Нодира Султанхожаева билан тадбиркорлик, унинг бизнесдан фарқи, тадбиркорликда шерикчилик мавзуларида сўз юритдик.

👉🏻 Тўлиқ видеони кўриш

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Jo'rayevlar mojarosi hamma joyda muxokama bo'ldi. Kim haq kim nohaqga o'tib kettik. Aslidachi? Mualliflik huquqi nima? Mualliflik huquqi turlari va huquqiy tomoni haqida juda foydali suhbat bo'libdi. Jo'rayevlar oilasi mojarosi jamiyatga rosa foyda bo'ldi deyapti do'stim Bohodir. Nimagaligini podcastni ko'rsela bilvolaslar. Qo'shtirnoq podcastni ko'ringlar, g'ijjalab tushuntirilgan.

https://youtu.be/Jqd_oBzdCoU?si=ER0t9_6NfiFtDBEA

Читать полностью…

Alimoff

Ovqat yeyishga puli bo'lmay yurgan odam bir kuni mashina olib yuborsa, bu qanchalik mantiqqa to'g'ri keladi? Orzu-havasi bordir deyishingiz mumkin, lekin bazoviy talablardan voz kechib nimagadir intilish baxtlilik hissiga salbiy ta'sir qiladi.

O'zi umuman, baxt nima? Unga erishish uchun psixolog Maslou o'zining baxt piramidasini yasagan. O'zbek tilida Maslou piramidasini to'liq tushintiradigan kontent juda kam. Lekin Xuddi shunday Youtube-kanalida bu ancha batafsil tushuntirilgan ekan.

Ko'rvorishli https://youtu.be/hvUhqlMnlfs?si=Ot0mLP_oc6axmazW

Читать полностью…

Alimoff

Ҳаж зиёратига ноқонуний юборишни ваъда қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Чилонзорда ўтказилган тезкор тадбирда 1966 ва 1968 йилда туғилган ака-ука юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали икки кишини ҳаж сафари учун керакли виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш ва уларни зиёратга юбориш эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Терговга қадар текширув давомида бу ишга муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун икки марта судланган турфирма ижрочи директори алоқадор эканлиги маълум бўлди.

Андижон вилояти Избоскан туманида эса сайёҳлик фирмаси ходими шу ерлик фуқаронинг ишончига кириб, уни ва онасини ҳажга юбориш учун 15 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо сўралган маблағдан 7 мингини олаётган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ушланди. У ноқонуний ишни сайёҳлик фирмаси билан келишган ҳолда амалга оширганлиги аниқланди.

Фарғона вилояти Бағдод туманида яшовчи 1990 йилда туғилган шахс ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларни 8700 АҚШ доллари эвазига ҳажга жўнатишини айтиб Бувайда туманида истиқомат қилувчи 1981 йилда туғилган киши ва унинг 1959 йилда туғилган онасини ҳаж сафари учун Саудия Арабистонига юбориш эвазига 17400 доллар талаб қилади. Аммо бу суммадан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва ички ишлар орган ходимлари томонидан ушланди.

Марғилонда фаолият юритувчи турфирма раҳбари эса Қўштепа туманида яшовчи фуқарони ҳажга юбориш эвазига 14 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 10 минг доллар олган пайтида ушланди. Бу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эзгу амаллар қонунга хилоф тарзда бажарилмайди, жиноятчилар қамағда. Бу бошқаларниям кўзини очади, одамлар турли машенникларга кўр-кўрона ишониб кетормеди деган умиддаман.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Номақбул баёнот берадиган
чет элликларнинг Ўзбекистонга кириши тақиқланади


Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи ҳамда Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқаролари (ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар) мамлакатда бўлиши номақбул деб топилади.

Бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, бундай шахсларга беш йил давомида Ўзбекистонга кириш, банкларда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш тақиқланади.

Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда яшаш ва бўлиш ҳуқуқи бекор қилиниб, мазкур шахс депортация қилинади.

Оқлеман и дуолеман.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Навоидан бездириш ҳақида

Алишер Навоий буюк шахс, ижодкор, давлат арбоби, меценат. Ўзбек тилининг асосчи оталаридан бири деб билинади. Бу шахс шу қадар буюкки ҳатто уни ҳаёти ва ижодини ўрганувчи Навоишунос деган олимлар ҳам бор бутун бошли.

Лекин, мен ҳозир 35 ёшимда ўқиб сал-пал тушунадиган мисраларни мактаб давримизда сув қилиб ёдлардик. Тинмай ўқирдик, таҳлил қилган бўлардик. Лекин абсолютно тушунмас эдик. Балки кимлардир тушунгандир ўша 14-15 ёшида ҳам.

Аммо мен тушунмасдим. Нега сўзлар бунақа ғалати деб ўйланардим. "Музайян қилди гардундек жаҳонни ашки ғалтоним." "Анга руҳафзо унунгни доғи ҳамроз айласанг" деган жумлалардан тилларим синиб қолай дерди. Лекин ёдлайверардик.

Коллежда ўқиб юрганимизда Навоихонлик кунида мусобақа бўлган группалар ўртасида. Энг сўнгги шарт "Сардорлар бахси"да ким кўп рубоий айтиш шарти эди. Мен 70 та рубоий ва ғазал ёдлаганман. Финалда дўстим Баҳодир Ахмедовларни группасини сардори 20 та рубоий айтган. Мен эса 21 та айтиб, ютиб ҳам яна 5-6 та айтберганман "бекор кетмасин" деб.

Аммо бундан унчалик хурсанд бўлмаганман, 30 та ёдлайвермаганимдан афсус қилганман. Ҳатто 50 та ёдлаганимда ҳам "у 55 та ёдлаган бўлса-чи" деган хадик бориди. Айнан Сардорлар бахсида бизни группа ютиб кетганмиз дурранг холатидан. Лекин барибир мен маънавий озуқаям олмаганман, нима ёдлаганимни тушунмаганманам. Шунчаки чат гпт режимида эдим...

Бу кажрафтор сўзларға бой бўлғон ғазалларни ёдлашнинг ўзи бир азоб эрди...

Менимча, Навоий бу компьютер ўйинларида келадиган финальный босс, уни энг охирида ўрганишимиз керак. Хронология бўйича, шоиру шуароларимизнинг туғилган йили бўйича эмас, даражасига қараб ўргатишимиз керак болаларга. Навоий каби шер билан қафасга ташланган школотрон қафасдан мен каби Навоидан безиб қайтиб чиқади. Уни панжасига панжа урмоқ тугул тирноғини ҳам тушунмай қолаверамиз.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сўнгги йилларда дунё бўйлаб одамлар орасида янгиликларга қизиқиш пасайган. 47 та давлатда ўтказилган сўров натижаларига кўра, бунга сабаб янгиликларнинг негативлиги, ахборотнинг ҳаддан ташқари кўплиги, фейк хабарлар ва манбаларга ишончсизлик.

Таҳлиллар кўрсатяптики, ўтган йилда барча мамлакатларда фейсбукдан янгиликларни кузатиш мақсадида фойдаланиш 4 фоизга камайган. Текстга қараганда видеоли янгиликлар, айниқса, ёш авлод учун янгилик қабул қилишнинг асосий манбайи бўлиб боряпти.

Сўровнома қатнашчиларининг учдан икки қисми ҳар ҳафта қисқа видеолар (reels, shorts каби) кўради. Узунроқлари эса иштирокчиларнинг тахминан ярмини қизиқтиради. Матнли ахборотни респондентларнинг бешдан бири (22%) янгилик веб-сайтлари ёки иловаларидан олади. 

Интернетдаги янгиликлар ҳақиқий ё ёлғон эканлиги ҳақида иштирокчиларнинг тахминан 59 фоизи ташвишланар экан. Бу кўрсаткич Жанубий Африка (81%) ва АҚШда (72%) сезиларли даражада юқори, ҳар иккала мамлакатда ҳам бу йил ўтказилган сайловларнинг таъсири эканлигини кўриш мумкин. 

Янгиликларга бўлган ишонч 
(40%) ўтган йил барқарор бўлиб қолди, лекин бу Коронавирус пандемияси давридагидан тўрт марта паст. Финляндия бу борада энг юқори ишонч даражасига эга(69%), Греция (23%) ва Венгрия (23%) эса энг паст даражада.

Нега одамлар янгиликлардан узоқлашяпти? Бунинг сабаби фақат янгиликлар одамни депрессияга туширишимас, балки улар ҳаддан ташқари кўплигида. Тадқиқотга кўра, одамларнинг янгиликлардан узоқлашишни хоҳлаётгани Украина ва Яқин Шарқдаги урушлар билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. 

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Bizda oʻtmish oʻtmishdek qabul qilinayotgani yoʻq. Yevropada oʻtmish oʻtmishdek qabul qilinadi. Bizda tirik tarix. Amir Temur ham xuddi tirikdek. Amir Temurni ishlari ham tirikdek”.

Tarixchi olim, tarix fanlari nomzodi Baxtiyor Alimjanov

QURULTOY/featured">QURULTOY podkastining bu sonida tarix tushunchasi, tarixni anglash va professional tarix nima ekanligi borasida juda yaxshi suhbat boʻlgan. Tavsiya qilaman.

👉 QURULTOY/featured" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@QURULTOY/featured

Читать полностью…

Alimoff

Камдан-кам ҳолларда омма олдига чиқадиган Болгария маликаси Калина яқинда турмуш ўртоғи Китин Муноз ва ўғли Симеон Ҳассан Муноз билан кўриниш берди. Оиланинг фотосуратлари вирусга ўхшаб тез тарқалди.

Соцсетлардаги муҳокамаларда маликанинг қўл мушакларига кўп урғу берилипти. Бу ўзгариш сўнгги йилларда унинг фитнесс машғулотларига муккасидан кетгани билан боғлиқ, дейиляпти баъзи манбаларда.

Интернет фойдаланувчиларидан бирини ёзишича, Калина йиқилиб, тишлари синган. Даволаниш пайтида унинг жағида инфекция ривожланиб, бу инфекцияни назорат қилиш учун кўплаб операция ва давомий муолажалар ўтказишга тўғри келган. Бу ҳолат эса унинг ташқи кўринишига ҳам таъсир қилганини юқоридаги суратларда кўриб турибсиз.

Опани асабига тегмаган бўлардим мен😐

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

🍋🌱🍹 Har bir bankada yozning salqin harorati! 🌴

🍋😍"Ochakovo"dan haqiqiy "Moxito" - issiq kunlar uchun maxsus yaratilgan ichimlik

🌱🌞 Tabiiy ingredientlar: yangi uzilgan laym, yalpiz va toza suv - mukammal tetiklik uchun kerak bo'lgan barcha mahsulotlarni o'zida jamlagan.

😋 Chanqoqni bir zumda qondiradi
🧊 Har bir qultumda salqinlik lazzati

‼️ Takrorlashga urinmang - professionallar tomonidan ijro etilgan!

“Ochakovo”dan haqiqiy “Moxito” bilan yozingiz yanada yorqinroq va mazali bo'ladi 😍

Rasmiy Instagram sahifamizga obuna bo'ling: https://www.instagram.com/moxito_uzbekistan/

Reklama

Читать полностью…

Alimoff

Huawei Хитойнинг йирик мол гўшти импортчиси бўлгани ҳақида миш-мишлар юрибди.

Гап шундаки, Америка ва Европа санкциялари туфайли компания маҳсулотлар учун тўловни фақат миллий валютада қабул қилишга мажбур. Аргентина эса ишни еўзини билиб, буюртмаларни мол гўшти билан тўлаяптикан, прикинь😁

Энг қизиғи, Huawei ҳам, Хитойнинг йирик ахборот агентлиги Синхуа ҳам расман бу ҳақида ҳеч нима эълон қилмаган. Фақатгина Phoenix-TV медиа-конгломерати Huawei Хитойнинг энг йирик мол гўшти импортчисига айлангани ҳақида видео хабар тарқатди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойнинг Huawei Mall электрон тижорат сайти "Food Zone" очди. Мижозлар у ерда Аргентина виноси ва мол гўшти, Чили лосослари ва шу каби маҳсулотларни сотиб олишлари мумкин. Хабар қилинишича, Huawei Аргентина мол гўштини улгуржи ҳамда чакана шаклда сотади ва шу билан Жанубий Америка мамлакати таклиф қилиши мумкин бўлган ягона валюта шаклини юанга айлантиради.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Яқинда Хамстер ўйнаган боланинг қамағдалигини кўргандик. Навбатдаги Хамстерчи гўрда.

Россиянинг Самара шаҳрида ушбу ўйинга муккасидан кетган йигит туну кун ўша крисани устига босовриб бойиб кетяпман деб ўйлаб қоган. У ҳатто ванна қабул қилиб ётган ерида телини зарядкага қўйиб Хамстер босган. Бирдан зарядкага уланган тел қўлидан сувга тушиб кетган ва бола бечара аспаласопилинга равона бўлган.

Сув ва токни орасида бўлмасликни бизга 100 йил олдин Томас Эдисон ёки Никола Тесла каби аҳли илмлар айтиб кетган бўлса-да, криса ҳамон ўз домига одамларни тортиб бормоқда ва буни соққасини оляпман деб ўйлайдиган зомберкомманда ҳатто ухлагандаям бекар ётмай деб Хамстерни босиб ётипти.

Бечарани шунча экран тапиллатиб топган миллионлари қопкетти шу дунёда. Пири Туркистон дея Шараф топган Шайхул-машойих Xожа Аҳмад Яссавий деярли ҳар бир ҳикматида бизларни нафс хуружидан огоҳ этади: Қул Xожа Аҳмад, қирққа кирдинг, «нафсингни қирқ, нафсинг сени охир дамда гадо қилғай, Қаҳҳор Эгам, нафсимни қил зеру забар».

Хулоса қилиноради.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Xon Saroy жамоаси аъзоси - Бахшулла Сайфуллаев Гиннеснинг рекодлар китобида!

✨ Бахшулла Сайфуллаев бошчилигидаги жамоа Гиннеснинг рекордлар китобига киришда ҳақиқий муваффақиятга эришди.

Спортчилар 47 сониядан камроқ вақт ичида 13.5 тонналик самолётни 100 метрга тортиб, ажойиб куч ва чидамлиликни намойиш этдилар. Ушбу ажойиб ютуқ нафақат жамоа, балки бутун Ўзбекистон учун янги жаҳон рекорди ва ҳақиқий ғалаба бўлди

💫 Xon Saroy қурилиш компанияси замонавий бинолар ва турар-жой мажмуаларини қуриш билан чекланиб қолмай, юртимиз спорт ва маданияти ривожига ўз ҳиссасини ҳам фаол қўшиб келмоқда

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Глобал исиш “дўзах эшиклари”ни кенгайтиряпти

Россия ва германиялик олимлар Якутиядаги “дўзах эшиклари” деб номланувчи Батагайка термокарсти кенгаяётгани ҳақида хабар беришяпти.

Айтишларича, Еримиз абадий музликлар эриши ва глобал исиш сабабли чўкиб боряпти. 2014 йилда 790 метрни ташкил этган кратернинг кенглиги ҳозир 1 кмга, чуқурлиги эса 100 метрга етиб қопти. Тешик эса кенгайишда давом этяпти. 

Маълумотларга кўра, абадий музликдан атмосферага ҳар йили 5 минг тоннагача углерод чиқарилади. Кратернинг эриши ва кенгайиш тезлиги эса ошиб боряпти: 1990 йилларда у йилига 7–10 метрни ташкил қилган бўлса, ҳозирда йилига 30 метргача боради.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Susambil kanali muallifi Nodir Nishonov mish-mishlarga koʻra Netflix tomonidan suratga olinayotgan “Amir Temur” filmi tafsilotlari haqida video tayyorlabdi. Boʻlajak filmda “Halo” va “The Witcher” kabi mashhur seriallarda rol ijro etgan aktyorlar suratga tushayotganidan xabaringiz bormi? Qolaversa, Amir Temur rolini ijro etayotgan aktyor Kristian Mortensenning “Medal of Honor” oʻyiniga qanday aloqasi bor. Javobni navbatdagi videodan topasiz.

👉 https://youtu.be/IN3oopnItpE

Читать полностью…

Alimoff

Тўйда 200 доллар учун йўл талашганлар жавобгарликка тортилди

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманидаги тўйда ҳайдовчилар йўл талашиб, машиналарини бир-бириникига ургани тасвирланган видео тарқалганди.

Маълум бўлишича, 22 ёшли куёв А.Н. Нукусдаги “Караван сарай” тўйхонасидан Mercedec’да тўй сайлига чиққан. Кортеждаги 9 та машина Нукусдан Кегейлига қараб юрган.

Куёв ўзи ўтирган машина орқасидан ким биринчи бўлиб етиб борса, 200 доллар бераман деган.

Машина ҳайдовчилари Кегейлига етиб келгач, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Нурли қуёш кўчасида куёв ўтирган Mercedec ортидан йўл талашиб, бир-бири билан тўқнашган.

Суриштирув ишлари давомида жароҳатланганлар аниқланмаган. Кортеждаги 9 та машина эса жарима майдончасига қўйилиб, ҳайдовчиларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ҳайдовчиларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича маъмурий иш қўзғатилган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Инстадаги видеода “Сиз ишлаган компания ёки бренднинг қайси секретлари билан бўлишоласиз?” деб сўраган экан бир бола. Комментларда ҳар хил соҳа одамлари ўзи ишлаган жойлар ҳақида биз билган ва билмаган маълумотларни ёзибди. Қизиқлигидан эринме ўқиворибман ҳаммасини. Бир-иккитасини ёзаман хай.

Масалан, оператор билан гаплашганда у сизга “1 минут кутиб туринг” деб музика қўйса, сиз у эшитмаяпти деб ўйлаб гапирорас, лекин у ҳамма гапларизни эшитиб ўтиради, хихи😁

Битта кофейняда ишлайдиган опа ёзипти: ширинлик сотиб олаётганда эътибор берсангиз, улар янгимаслигини пайқайсиз. Аввал эски ширинликлар сотилади, свежий етказиб берилганлари музлаткичга қўйилади. Харидорлар ширинлик янгими-йўқми деб сўрашади, лекин тўғрисини айтолмайман, чунки камералар овозни ёзиб олади, мени кечиринглар, дебди😥

Бир стюардессани ёзишича, самолёт энг ифлос жойлардан бири. У посадка бошланишига 20 минут қолганда максимум пылесосда тозаланади. Шунинг учун ўриндиғиз ёнидаги столчани антибактериал салфетка билан артинг, ким билсин сиздан олдин унга нима қўйишган🥴

Самолётни оқатлариям доим свежий бўмаскан, ҳатто қурти бўлиши мумкин, депти опа. Бизнес классни оқати эконом классникидан зўрмас, просто идиши чиройлироқ, холос. Узоқ вақт тургани учун овқат кўпинча бадбўй бўлади, лекин иситилгач ёқимли ифор тарата бошлайди🤓

Аксарият кафешкалардаги “Картошка” деган ширинлик одатда эскирган маҳсулотлар, ейилмай қопкетган отходлардан қилинаркан🤢

Баъзи косметика магаз ходимлари ўзи сизга нимани нимага тавсия қилаётганиниям чунмаскан, прикинь)

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бу жума куни TBC Bank Туркияда таътил соврини ўйинини ўтказади! ⭐️⭐️

30 июнгача TBC Kredit олинг ва 50 та совриндан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлинг! 🎁

Ўйин совринлари:
Туркияга 2 та саёҳат, iPhone 15 Pro, Смарт ТВ ва 10 000 000 сўмлик пул мукофотлари!

Ва айнан шу жума, 14 июнь куни соат 18:00 да TBC Bank Телеграм-каналида, жонли эфирда биринчи ўйин бўлиб ўтади, унда дастлабки 25 та ғолиб аниқланади! 🎉

TBC Bank Tелеграм-каналига обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!🍀

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

"Qora juma", "Oq juma", "11.11" va yana nima chegirma kunlari bor edi?

O'zimizning bayramga-chi?
Qurbon hayiti munosabati bilan Asaxiydan katta chegirmalar🌙

Bayram munosabati bilan yaqinlarni va oʻzingizni xursand qiling.
Eng ommabop mahsulotlarga 70% gacha chegirmalar!

Kitoblar, smartfonlar, gadjetlar, maishiy texnika vositalari, kompyuterlar, konditsionerlar va boshqalarni uyingizdan chiqmasdan xarid qiling.

Buyurtmalar butun O'zbekiston bo'ylab yetkaziladi.

Chegirmaga tushgan mahsulotlar katalogi: https://asaxiy.uz/u/bayramiyun

Chegirmalar 18-iyungacha amal qiladi.
Mahsulotlar katalogi har kuni boyib boradi.

Chegirma va aksiyalarni o'tkazib yubormang: @asaxiyuz

Читать полностью…

Alimoff

payme'дан ажойиб янгилик! 🎉

Фойдаланувчилар илтимосига кўра, 10 та iPhone 15 Pro дан бирини ютиб олиш имкони !🎁

Ўйинда иштирок учун 6-июлгача payme'да идентификациядан ўтинг.

Агар илгари идентификациядан ўтган бўлсангиз, сиз аллақачон ўйин иштирокчисисиз.

payme'да идентификацияни якунланг ва ўйинда иштирок этинг!

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

2024 йилда юртимизда Қурбон ҳайити байрами 16 июнь куни нишонланаркан

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

3 кун дам ҳуллас.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…
Подписаться на канал