Мана бу қўшиқ ва клипни қаранглар. Шартта ўрнингдан туриб, сочингни калга огизиб, армияга кетгинг кеворади.
Бу Қозоғистон қуролли кучлари томонидан ишланган қўшиқ. Мусиқаниям кимсан Грэмми мукофоти соҳиби Иманбек ёзган экан. Такой мощщщный ва дерзкий бит миллий мотивлар билан гўзал уйғунликда.
Машнақа замонавий пропагандалар керак ёшлар орасидаги харбий ватанпарварлик рухини ошириш учун. Қўшиқ номи РУХ.
🧠@nurbekalimov
Эрон президенти ҳалок бўлди. Янги сайловларгача президент вазифасини бажарадиган Моҳаммад Моҳбер ким?
▪️68 ёшли Моҳбер, парламент спикери ва суд ҳокимияти раҳбари билан бирга сайловларни ўтказиш бўйича уч кишидан иборат кенгашга киритилди.
▪️У олий раҳбар Али Хоманаийга яқин деб ҳисобланади ва Эроннинг барча давлат масалаларида сўнгги сўз унда қолади.
▪️Моҳбер 2021 йилда Раисий президент бўлиб сайланганидан кейин биринчи вице-президент бўлган.
▪️Reuters ниннг ёзишича, у 2022 йил октябрида Москвага ташриф буюрган эронлик амалдорлар гуруҳида бўлиб, Россияга "ер-ер" калссидаги ракета ва дронлар етказиб беришга розилик билдирган.
▪️2010 йилда у "ядровий ва баллистик ракета фаолияти"да иштирок этгани учун Европа Иттифоқининг санкция рўйхатига киритилган. Икки йил ўтгач, рўйхатдан чиқарилган.
▪️Аввалроқ Хоманаий билан боғлиқ Setad инвестиция фондини бошқарган.
▪️2013 йилда АҚШ Молия вазирлиги Setad ва уни бошқарган 37 компанияни санкция рўйхатига киритган.
Манба
🧠@nurbekalimov
Журналист Азиза Қурбонова Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёти Эрон-Озарбайжон чегарасидаги Верзеган тоғли ҳудуди атрофида ҳалокатга учрагани хабарини бериб, бу масалада шандай демоқда:
Бу брикингньюслар орасида Президентнинг эҳтимолий ўлимини нишонлаб, эронликларнинг мушакбозлик қилаётган видеолари тарқамоқда.
Менимча сиёсатчилар учун энг даҳшатли якун ҳалокат эмас, шу бўлса керак.
“Xavfsiz hayot uchun birlashaylik” tadbiriga start berildi!
Marafon avvalida qatnashchilar uchun raqs va ashula ansambli xonandalar ishtirokida musiqiy dastur namoyish etildi.
Tadbirda O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Xavfsizlik kengashining kotibi, V.V. Maxmudov, O‘zbekiston Respublikasi Bosh vaziri o‘rinbosari Z. B. Maxkamova, O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vaziri P. R. Bobojonov, O‘zbekiston Milliy media birlashmasi boshqaruvi raisi Sh. T. Qudratxo‘jalar so‘zga chiqib, yurtimizda sog‘lom turmush tarziga, ayniqsa yoshlar tomonidan yugurish sport turi bilan faol qatnashishlari, ularning mahorati kun sayin o‘sib borayotganini, shuningdek, bugun bo‘lib o‘tgan yugurish tadbiri ham ana shunday sportga ishtiyoqi baland yoshlarni bir safda jamlaganini ta’kidlab, sportchilarga omadlar tilashdi.
Shundan so‘ng bir vaqtning o‘zida bosh sovrin 10 mln so‘mni tashkil etuvchi Yangi O‘zbekiston bog‘ida va butun yurtimizning barcha hududlarida bir vaqtning o‘zida 3000 metrga yugurish tadbiriga start berildi.
Marafon jarayonida bulutli, yomg‘irli havo bo‘lishiga qaramay yoshlar faol ishtirok etishdi. Marafonning taqdirlash marosimida esa "Eng yosh sportchi", "Eng chaqqon ishtirokchi", "Eng dovyurak ishtirokchi" kabi turli nominatsiyalar bo‘yicha g‘oliblar aniqlanib, ularga tashkilotchilarning qimmatbaho sovg‘alari va asosiy sovrindorga 10 mln so‘m pul mukofoti tantanali topshirildi.
Bir so‘z bilan aytganda bugungi o‘tkazilgan yugurish tadbirida qatnashgan yoshlarga cheksiz quvonch, shijoat va g‘ayrat, ulkan taassurotlar qoldirdi.
Tadbir yakunida Ichki ishlar vazirligi tomonidan tashkil etilgan “Vatanparvarlik marshi“ namoyishi bo‘lib o‘tdi.
Мингта фақат илмий, илмий оммабоп китобларни таржимаси бошланган. Жуда зўр китоблар бор орасида турли соҳаларга оид. Ноябрь ойида илк 50 та китоб ўзбек тилида дунё юзини кўради. Шу лойиҳани отдуши қўллаб қувватлайман.
Читать полностью…Бошқа байрамларни билмадим-у, мен айнан шу кунни жон деб нишонлаган бўлардим
Бундан роппа роса 1 йил аввал 11 апрел куни аёллар ва болаларни ҳуқуқлари, шахс сифатидаги эркинкикларини мустаҳкамлайдиган қонун имзоланганди. Бу аёл-қизлар, болаларга нисбатан номаъқул ҳаракат қилганлар қатъий жазоланишини кафолатлайдиган қонун эди.
Бу "уйдаги гап уйда қосин" деб ёпиладиган жиноятларга барҳам берадиган қонун.
Бу вояга етмаган боласини қаровсиз, васийсиз ташлаб кетадиганларга маъмурий жазо қўллашни тартибга соладиган қонун.
Бу ўзидан "кўча эгаси"ни ясаб, аёлларга шилқимлик қиладиганлар, қизларни, ёш болаларни тақиб қилиб қўрқитадиганлар, умуман, уларни сиз-у биздек эркин юришга қўймайдиганларни тийиб қўядиган қонун.
Бу жамиятга аёл-қизлар ўз ҳаёти учун ўзи қарор қила олишини, болалар катталарга тегишли буюм, ўйинчоқ ёки охирги даражали предмет эмас, инсон эканини эслатиб турадиган қонун.
Энг ачинарлиси, яқин-яқингача ҳам аксарият одамлар юқоридаги ҳолатлар ҳатто жиноят эканлигини ҳис қилмаган. Бу ҳолатларга "стоп" чизиғини тортиш вақти келди. Энди қонун бор, аниқ тартиб бор. Бизга эса уларга амал қилиш қолди холос.
🧠@nurbekalimov
Дўстлар! "Диққат савол!" деб номланган подкастимизнинг навбатдаги сони чиқди. Унда интернетдаги кибербуллинг, хейтерлик мавзулари ҳақида суҳбатлашганмиз. Кимдир сени интернетда хақорат қилса нима қилиш керак? Бу муаммоларнинг илдизи қаерда? каби саволларга жавоб берамиз. Хейт қимасдан ха бўпти деб кўрворадиган ери😁
Тўлиқ шу ерда👉 https://youtu.be/R59jWZIe1zM
Тарихий фильмлар суратга олиш ҳақида
Кеча Президент Шавкат Мирзиёев Миллий эстрада санъати институти ҳамда Кино саройига ташриф буюриб, ватанимиз тарихи ва маданиятига муҳаббат туйғуларини уйғотадиган фильмларни суратга олиш муҳим эканини таъкидлади.
Замонавий жамиятларда тарихий фильмлар муҳим роль ўйнайди. Улар нафақат кўнгилочар функциясини бажаради, балки таълимий аҳамиятга ҳам эга бўлиб, ўтмишни ва унинг бугунги кунга таъсирини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
Бундай фильмлар тарихни кенг аудитория учун, айниқса, дарсликлар ёки академик матнларни ўқишни ёқтирмайдиганлар учун қизиқарли ва тушунарли қилади. Визуал образлар ва драматизация маълумотни яхшироқ ўзлаштиришга ва муҳим фактларни эслаб қолишга ёрдам беради. Кейин мавзуга чуқурроқ киришни истаган одамларни китоб ўқишга ҳам қизиқтиради.
Тарихий мавзуларга бағишланган фильмлар маданий меросни сақлаш ва етказишга ёрдам бериб, томошабинларни турли воқеаларнинг сабаблари ва оқибатлари ҳақида ўйлашга, тарихий шахсларнинг ҳаракатларини таҳлил қилишга ундайди.
Тарих кўпинча такрорланади ва тарихий мавзулардаги фильмлар бизга ўтмишдаги хатолар ва ютуқлар ҳақида эслатиб туради. Улар тарихни ўрганишнинг муҳимлигини англашга ёрдам беради, шундаки биз олдинги хатоларни такрорламаслик ва яхшироқ келажакни қуриш учун сабоқ олишимиз мумкин.
🧠@nurbekalimov
Тўқимачилик, электротехника ва чарм-поябзал: Тадбиркорлардан ташкил топган ишчи гуруҳлар таркиби эълон қилинди
Республикада тўқимачилик, чарм-поябзал ва электротехника маҳсулотлари экспортини тартибга солиш юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш ўтказилибди.
Мазкур йиғилиш баёнига мувофиқ учта соҳа: тўқимачилик, электротехника, чарм-поябзал бўйича минимал экспорт нархларини белгилаш бўйича ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқланди.
Гуруҳлар таркибида йирик корхоналар раҳбарлари, уюшма раиси ўрин олган. Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов эса ишчи гуруҳлар раҳбари бўлибди.
🧠@nurbekalimov
Aniq va ijtimoiy fanlar universitetida 2024-2025-oʻquv yilgi qabul uchun ro‘yxatga olish boshlandi!
AIFU Sizga 100% lik ilmiy darajaga ega professorlar-oʻqituvchilar jamoasidan qulay shart-sharoitlarda zamonaviy sifatli taʼlim olish imkoniyatini taqdim etadi!
Eng asosiysi, Biz bilan ham diplom, ham zamonaviy kasblar va xorijiy tillarni BEPUL o‘rganish imkoniga ega bo‘ling!
Taʼlim tili: oʻzbek, rus va ingliz
Taʼlim shakli: kunduzgi, kechki, sirtqi
Qabul imtihoni shakli: onlayn, oflayn
Shuningdek, Sizda universitetimizga o‘qishni ko‘chirish va 2-mutaxassislik bo‘yicha kunduzgi, sirtqi va kechki ta’lim shakllarida tahsil olish imkoniyati ham mavjud!
👉Professor-o‘qituvchilarimiz tarkibi bilan tanishing
👉 Kontrakt narxlari bilan tanishing
🎁 Bundan tashqari, shartnoma toʻlovini 4️⃣ ga boʻlib toʻlash imkoniyatiga egasiz!
AIFU - Aql, Ilm, Fidokorlik Uyg'unligi!
💻 Onlayn hujjat topshirish: aifu.uz/Admission
☎️ Call markaz: +998951502222, +998785552121
✈️ Telegram orqali murojaat: @aifu_admin
📍 Manzil: Toshkent katta halqa yo‘li ko‘chasi
🗺 Mo‘ljal: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Qoraqamish dahasi ro‘parasi
(Litsenziya 055982-son, 28.12.2022y)
✈️Telegram | 🌐 Sayt | 📷Instagram | 🖤 AIFU_offical">Youtube | 🌐 Facebook
🇺🇿“XAVFSIZ HAYOT UCHUN BIRLASHAYLIK”
🟡 🌳Hurmatli mushtariylar! 2024-yil 19-may yakshanba kuni barchangizni “XAVFSIZ HAYOT UCHUN BIRLASHAYLIK” Respublika yoshlar marafoniga taklif qilamiz. Tadbir Ichki ishlar vazirligi tashabbusi bilan “Yangi O‘zbekiston” bog‘ida o‘tkaziladi.
💰 3000 metrga yugurish marafonida Bosh sovrin 10 000 000 so‘m.
Shuningdek, Yoshlar marafoni ishtirokchilarini qo‘llab-quvvatlash maqsadida DJ King Macarella musiqiy chiqishlarini taqdim etadi.
👨👩👦 Keling va biz bilan yorqin yakshanbani o‘tkazing!
Eslatma: Tadbir soat 7:00 da boshlanadi, respublika bo‘ylab 8:00 da marafonga start beriladi.
Reklama
Бу кахетиялик Георгий Чхвадзе эмас ўзимизнинг самарқандлик Маматқулов Абдураҳим😎. Ана талант, ана овоз, ана харизма.
Грузияда юрган даврларни ёдга солди. Грузин қўшиқларида ҳам битмас туганмас дард бор. Ўшани хис қилдира олди бу брат. Бўзатов Фест Суперфиналда ғолибликка асосий даъвогарлардан бири.
Кнопкани босвордим уаълекум уаъссалайм деб😁
🧠@nurbekalimov
Машнақа 40-50 та қоида бузиб, пулини тўласа бўлди, қутулиб дальше кеторади деган система бўлса, штрафларни тартиб учун эмас фақат соққа қилиш учун киритяптикан давлат деб ўйлайверади одамлар ва норози бўлаверади.
Демак мен миллиардер бўлсам қоидаларга систематик тупуриб юрсам бўлорарканда а жаримасини тўлаб қўйиб?
Ярамайди бундай тизим.
🧠@nurbekalimov
Хотинлар чойхонага қаршими?
Кеча кун бўйи вайн қарадим. Шу прикол вайнларни жуда кўп қисми "хотинга духни берган ва чойхонага бора олмайдиган братлар" темасида.
Нимага жуда кўпчилик шунақа вайн ишлайди? Мен умримда бирорта эркак зотини кўрмаганман хотинидан қўрқиб чойхонага бормайдиган, или чойхонага боришга хотинидан рухсат сўрайдиган. Ёки чойхонада ўтирганида хотини тел қилиб қайда юрибсан бияхке тез деган бирорта одамни реал ҳаётда учратмаганман.
Шахсан ўзимда чойхонага борадиган бўсам квадрат добро. Чунки ужинга оқат қилиш шартмас, убу тансиқ нарса опкеламан уйдагиларгаям собой қилиб.
Бошқа шаблон топинглар. Маши тема абсолютно кулгили туюлмайди менга. Чунки хақиқатдан жуда узоқ темага ўхшайди. Энди топган тутганини уйига ташимай чойхонага ташийдиган, ёки этта ичиб келиб хотинини урадиганлар бўлса билмадиму, асосан аёллар чойхонага боришимизга қаршимас.
🧠@nurbekalimov
Бу йил Халқ банки ташкил қилинганига бир йили кам 1,5 аср бўлади прикинь. 😎
Бу туғилган кунини банк такой рестикларда тизза бўйи ебичар ташкил қилиб нишонлаш ўрнига бу кунни бўлажак банкирлар, эртанги кун келажаклари бўлган ёшлар билан нишонлашди.
Унда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари Агентлиги тизимидаги Олмазор туман ихтисослаштирилган мактаби, аниқ фанлар йўналиши ўқувчилари ва банк ходимларининг фарзандлари иштирок этишди.
Тадбир бош офис биносига экскурсия билан бошланиб, интерактив ўйинлар, саҳна кўринишлари, молиявий саводхонликни оширишга хизмат қиладиган конкурслар ва мусиқий чиқишлар билан давом этти.
Банкнинг энг муҳим кунини соҳанинг эртанги эгалари билан нишонлашида яхши ижтимоий
сигналлар кўрдим.
Ижтимоий масъулият бўйича Банк ҳомийлигида таржима қилинган китоблар ва Мутолаа лойиҳаси учун ҳам Press F🫡
🧠@nurbekalimov
Пссс, бияққа қаравориларда.😜
Телеграмда битта зўр канал тоффолдим, номи Баёнотуз. Полний цитаталар бериб бораркан. Цитата деганда фақатгина тарихий шахсларни галарини эмас. Ҳозирда ҳам қайсидир сиёсий ёки машҳур шахс эътиборга арзийдигон гап гапирган бўлса, бериб бораркан. Канал менга ёқди. Маслаҳатим, обуна бўволилар.
Мениям бирорта гапим чиқиб қолса, бехабар қолсам айтворораслар.😁
👉 t.me/bayonotuz
Авиафалокатлар, фожиали воқеа сифатида, ҳеч кимни аямайди, жумладан сиёсатчиларни ҳам, уларнинг қарорлари ва ҳаракатлари кўпинча бутун мамлакатлар ва халқларга катта таъсир кўрсатади. Келинг бугун авиаҳалокатлар натижасида ҳалок бўлган сиёсий арбоблар ҳақида бир неча мисолларни кўриб чиқайлик.
1. Даг Ҳаммаршёльд (1961)
Даг Ҳаммаршёльд, БМТнинг иккинчи Бош котиби эди, 1961 йилнинг 18 сентябрида Самолёт ҳалокати натижасида Шимолий Родезия (ҳозирги Замбия)да ҳалок бўлган. Ҳаммаршёльд Конго можаросини ҳал қилиш бўйича музокараларга йўл олган эди. Фалокат сабаблари ҳали ҳам турли баҳслар мавзусига айланиб, конспирологияга жуда бой.
2. Омар Торрихос (1981)
Омар Торрихос, Панама раҳбари, 1981 йилнинг 31 июлида унинг самолёти Панаманинг тоғли ҳудудида ҳалокатга учрайди. Расмий версияга кўра фалокат тасодифий деб ҳисобланади, аммо теракт ҳақида ҳам кўплаб назариялар мавжуд. Торрихос Панама канали устидан назоратни АҚШ дан Панамага қайтариш бўйича Торрихос-Картер битимларини имзолашдаги роли билан танилган ва унинг ўлими мамлакатда катта сиёсий тангликка сабаб бўлган.
3. Самора Машел (1986)
Мозамбикнинг биринчи президенти Самора Машел 1986 йилнинг 19 октябрида Жанубий Африка Республикасида ҳалокатга учрайди. Расмий тергов хулосасига кўра, самолет навигациясида хато бўлган, аммо кўпчилик бу воқеани ҳам теракт бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Машел Мозамбик мустақиллиги учун курашда муҳим роль ўйнаган сиёсатчи эди.
4. Зиё ул-Ҳақ (1988)
Покистон президенти Зиё ул-Ҳақнинг самолёти 1988 йилнинг 17 августида Баҳавалпур яқинида ҳалокатга учрайди. Фалокат сабаблари ҳалигача тўлиқ аниқланмаган ва турли хил назариялар мавжуд, жумладан теракт ва механик носозлик. Зиё ул-Ҳақ Покистонда ҳарбий диктатурани бошқарган ва ўзидан олдинги раҳбар, Беназир Бҳуттонинг отаси Зулфиқор Али Бҳуттони осиб ўлдирган. Унинг ўлими мамлакатдаги сиёсий ландшафтни ўзгартирган.
5. Жон Ҳайнц (1991)
1991 йилнинг 4 апрелида америкалик сенатор Жон Ҳайнцнинг вертолёти Пенсилваниянинг Мерриллвилл шаҳри устида кичик самолёт билан тўқнашиб кетади ва натижада сиёсатчи ҳалок бўлади. Ҳайнц ўзининг ижтимоий сиёсат ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ишлари билан танилган обрўли сиёсатчи эди. Унинг ўлими АҚШ сиёсати учун катта йўқотиш бўлган.
6. Руанда ва Бурунди президентлари (1994)
1994 йилнинг 6 апрелида Руанда президенти Жувенал Хабияримана ва Бурунди президенти Сиприен Нтарьямира учган самолёт Кигали яқинида осмонда ўққа тутилади. Бу фалокат Руандадаги даҳшатли геноцид бошланишига сабаб бўлади ва уларнинг ўлими бутун минтақа учун фожиали ва ҳалокатли оқибатларга олиб келади.
7. Борис Трайковский (2004)
Македониянинг президенти Борис Трайковский 2004 йилнинг 26 февралида Босния ва Герцеговинада содир бўлган авиаҳалокатда нобуд бўлган. Трайковский мамлакатнинг Европа Иттифоқи йўлидаги ислоҳотларини амалга оширган сиёсатчи сифатида танилган.
8. Лех Качиньский (2010)
2010 йилнинг 10 апрелида Польша президенти Лех Качиньский ўз рафиқаси ва юқори лавозимли шахслардан иборат делегацияси билан бирга Россиянинг Смоленск шаҳри яқинида ҳалокатга учрайди. Делегация Катынь қатлиоми қурбонларини хотирлаш маросимига йўл олган эди. Фалокат натижасида самолётдаги 96 кишининг бари ҳалок бўлади.
9. Иброҳим Раисий.... (2024)
Авиаҳалокатлар кўплаб таъсирли сиёсатчиларнинг ҳаётига зомин бўлиб, уларнинг мамлакатлари ва халқаро майдонда чуқур из қолдирган. Бу фожиалар бизга ҳаётнинг нозиклигини ва ҳатто энг буюк карьералар ҳам кутилмаган ҳолда тугаши мумкинлигини эслатади...
🧠@nurbekalimov
Ўзбекистон кино санъати музейи ҳақида эшитганмисиз?
Ушбу музей собиқ "Панорама" кинотеатри ичида жойлашган бўлиб, XVI Тошкент халқаро кинофестивалига тайёргарлик кўриш олдидан кўргазмалар ва экспозициялар билан бойитилди, унда 9 қисмдан иборат экспозиция бурчаклари ташкил этилди.
Бежизга музей ҳақида сўз очмадим. Яқинда, 16 май куни Шавкат Мирзиёев собиқ Киночилар уйига ташриф буюриб, музейдаги экспонатлар, тарихий бурчакларни кўздан кечириб, киноижодкорлар билан учрашув ўтказибди.
Сўнгги йилларда кинога алоҳида ёндашув ва эътибор қаратилмоқда. "Панорама" кинотеатри эндиликда "Миллий кино санъати саройи"га айлантирилди.
🧠@nurbekalimov
Иосиф Сталиннинг ўғли Василий жуда шўх ва ўйинқароқ йигит бўлган. Дўстларига "Мен отам тириклиги учунгина тирикман" деб кўп айтар эди.
Бугунги видеоролигимиз қаҳрамони Сталиннинг ўғли Василий Сталин. У ким эди?
Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡
Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/en00p0Uw9yU?si=Y7rC-JcHCE2SIMoK
Хўжа Насриддин ҳақидаги мультфильмни Ўзбекистон биринчи қўллаб-қувватлаган
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги анимация мактабига борди. У ерда мамлакатимиз Хўжа Насриддин ҳақидаги муҳим лойиҳани қўллаб-қувватлаган биринчи давлат бўлгани ҳақида сўз борди.
Лойиҳани Ўзбекистонда ишлаб чиқариш тўғрисида Тошкент халқаро кинофестивали доирасида қарор қабул қилинган.
Ҳамкорликнинг бир қисми Тошкентда биринчи анимация мактабининг очилиши бўлган. У ерда актёрлик мактабларининг битирувчилари аниматорлик касбини эгаллашлари ва анимацион лойиҳа устида ишлашлари мумкин.
🧠@nurbekalimov
Бўзатов FEST танловининг бошқа мусиқий лойиҳалардан нима устунлиги бор?
Охирги вақтларда мусиқий лойиҳалар ҳам кўпайиб қолди. Аммо Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказиб келинадиган “Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танлови ҳам борки, бу лойиҳани бошқалардан нима фарқи бор, деган савол туғилиши табиий.
Бўзатов FEST’нинг ҳар мавсумини, айниқса, республика босқичини шахсан кузатиб бораман.
Аввало, бу танловда саралаш маҳалладан бошланади. Яъни ҳар битта маҳалла кесимида ўтказилади. Истеъдодини кўрсатишни хоҳлаган йигит-қизлар, айниқса, чекка жойларда яшайдиган талантлар вақт ва харажат қилиб Тошкентга ёки бошқа олис манзилга келиши шартмас. Ҳаммаси уйининг олдидан бошланади деса ҳам бўлади)
Кейин бунда ёш тоифаси ва йўналишлар кесими аниқ. Мисол учун, 15 ёшли бола 30 ёшли йигит билан рақобат қилмайди, ёки операчи қиз бахши йигит билан рақиб бўлмайди – ҳамма ўз йўналишида ва тенгдошлари билан беллашади. Адолат ва тенглик принциплари зўр ишлайди.
Ёш талантларни баҳолашга мусиқий билими бор, узоқ йиллик тажрибага эга ҳакамлар ҳайъати шакллантирилган.
Ёшлар ишлари агентлиги финалга чиққан иштирокчиларнинг келишини тўлиқ таъминлайди. Яъни чекка бир қишлоқдаги қайсидир истеъдодли йигит ёки қиз финалга чиқса, унинг етиб келолмаслигига иқтисодий муаммолари тўсиқ бўлолмайди, агентлик туриб беради))
Республика босқичи Президент ташаббуси билан Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманида ўтказилади. Бу орқали ушбу туманнинг нуфузини ошириш, Қорақалпоғистон аҳлига юқори кайфият улашиш учун ҳам айни муддао бўляпти.
Ва ниҳоят, агентлик Бўзатов FEST орқали бутун республикадан таланлатларни ҳар бир маҳалла кесимида топиб, катта саҳнага олиб чиқяпти, шароити ва имкониятини қилиб беряпти, охирида муносиб тақдирлаб, секин халқаро майдонга чиқишига замин яратяпти.
🧠@nurbekalimov
Аҳоли сонининг кўпайиши туфайли чекланган ресурслар, биологик хилма-хилликни сақлаш: асосий экологик масалалар айтилди
15-май куни “Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Ўзбекистондаги асосий экологик муаммолар, бу муаммоларни ёритишда юзага келадиган қийинчиликлар, бу борада ҳукуматнинг фуқаролик жамияти билан янада самарали ҳамкорлик қилиши каби масалалар муҳокама қилинди.
Ахборот асосий воситага айланган бугунги даврда оммавий ахборот воситаларининг роли ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётгани, жамоатчилик орасида экологик масъулият ва дахлдорлик ҳиссини оширишда айнан ОАВ асосий воситага айлангани таъкидланди.
"Aral Wetlands" лойиҳасининг 4-компоненти раҳбари Мурод Насиров оммавий ахборот воситаларида ёритиш ва жамоатчилик муҳокамаси учун зарур бўлган асосий экологик масалаларни айтиб ўтибди. Буларга аҳоли сонининг кўпайиши туфайли чекланган ресурслар, саноатнинг ўсиши натижасида атроф-муҳитнинг ифлосланиши, биологик хилма-хилликни сақлаш киради.
🧠@nurbekalimov
⚡️ “Ёшлар овози” – Бўзатов Фестнинг ғолиблари аниқланди!
Бахшичилик йўналиши бўйича
10-15 ёш тоифаси:
1-ўрин Аяпова Умида (Қорақалпоғистон Республикаси)
2-ўрин Тошмуротов Дониёр (Сурхондарё вилояти)
3-ўрин Соатов Муҳаммадали (Тошкент шаҳри)
16-22 ёш тоифаси:
1-ўрин Юсупов Темурбек (Тошкент шаҳри)
2-ўрин Ашуров Аҳмад (Сурхондарё вилояти)
3-ўрин Элишбаева Зулхумар (Қорақалпоғистон Республикаси)
23-30 ёш тоифаси:
1-ўрин Сеитимбетов Куанишбай (Қорақалпоғистон Республикаси)
2-ўрин Нуралиев Фаррух (Сурхондарё вилояти)
3-ўрин Юсубов Бобурбек (Хоразм вилояти)
Анъанавий ижрочилик йўналиши бўйича
10-15 ёш тоифаси:
1-ўрин Бердиев Алхофиз (Хоразм вилояти)
2-ўрин Муҳаммадиев Исломбек (Қашқадарё вилояти)
3-ўрин Акбаралиева Муслимахон (Фарғона вилояти)
16-22 ёш тоифаси:
1-ўрин Ҳалилова Лайлохон (Фарғона вилояти)
2-ўрин Усубжонова Мадина (Наманган вилояти)
3-ўрин Абдуллаев Отабек (Самарқанд вилояти)
23-30 ёш тоифаси:
1-ўрин Хожихонова Гуласал (Хоразм вилояти)
2-ўрин Норов Ферузбек (Сурхондарё вилояти)
3-ўрин Исақов Отабек (Наманган вилояти)
Опера йўналиши бўйича
10-15 ёш тоифаси:
1-ўрин Таганов Сайтмурат (Қорақалпоғистон Республикаси)
2-ўрин Абдураимова Садоқат (Сурхондарё вилояти)
3-ўрин Умурзоков Жавоҳир (Тошкент шаҳри)
16-22 ёш тоифаси:
1-ўрин Усмонов Азизбек (Сирдарё вилояти)
2-ўрин Нуруллаев Мироншох (Навоий вилояти)
3-ўрин Каримбаева Сарбиназ (Қорақалпоғистон Республикаси)
23-30 ёш тоифаси:
1-ўрин Назиров Отабек (Хоразм вилояти)
2-ўрин Чориев Тоҳир (Сурхондарё вилояти)
3-ўрин Йигиталиев Саидасрор (Фарғона вилояти)
Эстрада йўналиши бўйича
10-15 ёш тоифаси:
1-ўрин Ҳусниддинова Ясмина (Тошкент шаҳри)
2-ўрин Акимов Нуржигит (Навоий вилояти)
3-ўрин Уракова Асемай (Қорақалпоғистон Республикаси)
16-22 ёш тоифаси:
1-ўрин Халимхонов Шохруххон (Наманган вилояти)
2-ўрин Жиенбаева Оразбийке (Қорақалпоғистон Республикаси)
3-ўрин Джалолова Фарангиз (Тошкент вилояти)
23-30 ёш тоифаси:
1-ўрин Нуратдинов Тимур (Қорақалпоғистон Республикаси)
2-ўрин Махамаджанова Наврўза (Тошкент вилояти)
3-ўрин Шавкатов Сардор (Тошкент шаҳри)
3-ўрин 20 млн
2-ўрин 30 млн
1-ўрин 50 млн пул мукофотлари билан тақдирландилар
🧠@nurbekalimov
❗️Ҳурматли юртдошлар
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳудудида бола ўғрилари аниқлангани тўғрисидаги турли хабарлар тарқалмоқда.
Мазкур хабарлар вилоят ИИБ томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилди.
Натижада ушбу хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ эканлиги маълум бўлмоқда. Айтишларича, Фарғонада ёш болани машинанинг орқасига солиб олиб кетмоқчи бўлибди мазмунидаги хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
2024 йилнинг 14 май куни Қўқон шаҳар Ободюрт кўчасида яшовчи вояга етмаган М.М. ушбу маҳаллада турар жойга эга бўлган қўшниси М.А.га тегишли уйнинг девор ва ойнасига тош отиб синдирган. Буни кўрган М.А. вояга етмаган шахсни қўрқитиб қўйиш мақсадида ўзига тегишли бўлган “Нексия 2” русумли автомашинасининг юкхонасига солиб автомашинани ҳаракатлантирган пайтда М.М.нинг онаси В.Т. кўчага чиқиб, машинани тўхтатиб, фарзандини машинадан тушириб олган ҳамда ўртада ўзаро жанжал келиб чиққан.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.А.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юбориш чораси кўрилган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
🧠@nurbekalimov
Тиланчилар ҳақида
Ижтимоий тармоқларда бир тиланчи йигитча ва хайдовчи аёл ўртасидаги "жанг" видеоси айланди. Бу ҳатто чет эл ОАВ ларида ҳам кўрсатилди.
Твиттер фойдаланувчиси бўлган бир аёл ёзяпти:
Бу тиланчиларни ким назорат қилади?
Шу даражада кўпайиб кетишдики,пул бермасак қўлимиздаги еб ичаётганимизни сўрайди.Уни хам бермасак қўл кўтаришни бошлашади! Бошимдан жуда кўп ўтади ва доим жанжал билан тугайди! Видеодаги аёлни ураётган бола эртага катта бўлса ўлдирибам қўядику.
Ижтимоий ҳимоя агентлиги тадбиркорларга ҳамкорлик таклиф қилмоқда
Тадбиркор братларим, бяхкелиларчи, манетта Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги эзгу иш бошлашяптикан. Так вот, агентлик UZUM Market билан ҳамкорликда янги тизим ишга туширибди.
Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилиш техник воситалари ишлаб чиқарадиган тадбиркорлар шу платформага ўз маҳсулотларини жойлаштирса, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги уларга махсус имтиёзлар бераркан.
Бунинг учун шунчаки my.ihma.uz сайтида рўйхатдан ўтиш керак. Рўйхатдан ўтиш тартиби билан моно ҳавола орқали танишселар бўлади. Мабодо қўшимча маълумотлар керак бўлиб қолса, агентликни 1140 ёки +998909295734 рақамларига телефон қилорасилар.
Шунақа савобли ишларни қилаётганлар учун Press F 🫡
🧠@nurbekalimov
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣
Бу кимнинг совғалари? Балки сизникидир?
Ўйиннинг иккинчи тўлқини бошланди, унда барча қимматбаҳо совғалар эгаси бўлиши мумкин! 🎁
🚀 Биринчи босқичдаги барча чипталар кейинги босқичга ўтади.
Бунинг учун нима қилиш керак?
1. Payme орқали 100 000 сўмдан ортиқ пул ўтказинг. Ҳар 100 000 сўм учун сиз битта олтин чипта оласиз.
2. Пул ўтказмалари қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш имконияти шунчалик юқори бўлади!
3-босқич якуни яъни июл ойида барча чипталар бош соврин - BYD автомобили ўйинида иштирок этади! Эҳтимол, бу сизнинг бўлажак мукофотингиздир! 🏆
Имкониятингизни қўлдан бой берманг! Payme орқали пул ўтказинг ва совринлар ютиб олинг!🔥
Реклама
Бўзатов Фест қизигандан қизиб бормоқда. Кеча биз ҳам Нукусга етиб келиб ёш ижодкорларнинг санъатларидан баҳраманд бўлдик.
Эстрада йўналиши бўйича чиққан болаларнинг ҳар бири ғолибликка муносиб эди. Яхшиям мен ҳакам эмасман деворасан шунақа пайтлар.
Эртага барча йўналишларда суперфиналлар бўлиб ўтиб 50 млн сўм тақдири ҳам хал бўлади. Барча болаларга омад тилайман🫡
Жюрилик қийинлигини кўриб, Фаррух Зокировни ўрнида уалекум уассалаъам деб ўтирсаму деган орзудан воз кечдим😁
🧠@nurbekalimov
Алишер Қодиров энди ўзини ҳақиқий амплуасида дона суришни бошлапти
Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин Россияга ишлаш учун келаётганлар рус тилини билиши ва мамлакат анъаналарини, маданиятини ҳурмат қилиши керак дея фикр билдирганди.
Унга жавобан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, "Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров муносабат билдирди.
"Сўзсиз, Россияга ишга бораётганлар рус тилини билишлари шарт, лекин бу Ўзбекистонда яшаётган русларни ўзбек тилини билишлари шарт эмас дегани эмас! Ўзбекистонда яшаётган барча миллатли ватандошлар ўзбек тилини билишлари шарт", - деб ёзган Алишер Қодиров ўзининг Telegram'даги шахсий саҳифасида.
Унинг айтишича, қонунларимизда босқичма-босқич боғча ва бошланғич таълимда бошқа миллатли ватандошларга ўз она тили ва қадриятларини ўрганишига шароит яратиш билан бир қаторда, ўзбек тили мажбурий ўрганадиган тил сифатида белгиланиши керак. Ўзбек тилини билмайдиган инсон нафақат давлат хизматида ишлаши, балки давлат хизматларидан фойдаланиши ҳам мумкин бўлмай қолишига эришишимиз керак.
Манба
Alimoff: F🫡
🧠@nurbekalimov
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Хитой тажрибасини ўрганмоқда
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси бир неча кундан буён Хитойда ушбу мамлакатнинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги тажрибасини ўрганмоқда.
Ташриф давомида делегация Шанхай шаҳридаги учта муассага бориб, уларнинг фаолияти билан танишибди. Хусусан, Шанхай болалар тиббиёт маркази, Вояга етмаган болаларни ҳимоя қилиш маркази ва Шанхай реабилитация ускуналари кўргазмаси марказида бўлиб, уларнинг тажрибаси ўрганилган.
Ҳар қандай соҳада хорижий давлатлар билан ҳамкорликни кучайтириш ва ҳудудларда халқаро стандартларни жорий қилавериш керак, деб ўйлайман.
🧠@nurbekalimov