nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

1995 йил 20 март. Токио метроси. Кита Сенжу станциясида тиббий ниқоб кийган, қўлида газета ва соябон кўтарган ўрта ёшли эркак поезднинг биринчи вагонига киради ва газеталар билан ниқоблаб қўйган пакетларни олиб, полга қўяди ва уларни қўлидаги соябони билан тешиб чиқади. Бирин кетин метродаги одамлар йиқилиб ўла бошлайдилар. Юзлаб одамлар заҳарли газдан бўғилиб, кўриш қобилиятини йўқота бошлайди. Ана шу воқеа ортидан кўпчилик Японияда “Аум Синрикё” деб номланган тоталитар диний секта ҳақида билиб олади.😱

Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡

Видео ролик: 👉 https://www.youtube.com/watch?v=fg6RRouDauc&ab_channel=Alimoff

Читать полностью…

Alimoff

Олдин қанақа эди...

Энг ёмон кўрганим шу "бизни давримизда мамнақайди" деб ёшларни камситиш. Ҳар даврни ўзини темаси бўлади ва буни тушуниш керак деб ўйлаганман ҳамиша.

Так вот, кеча "Фара Ташкентский" деган сериалча кўриб қолдим. Ўзбекистонликлар олган, тв форматмас канешна. Хуллас, шунда битта 90 йилларда кўчинский бўлиб юрган ёш, умидли, бандит брат нимадир бўлиб комага тушиб қолади ва орадан 23 йил ўтиб, бизни давримизда ўзига келади.

Шу братни ўғли бор, типа вайнер. Шу бола инстаграмга видео жойласа негатив комментарий кўп бўлади. Кўпчилик хақорат қилиб ёзган онаси там отасидан келиб. Шунда ану Фара брат ўғлига сен уларни хақорат қилганмидинг? Алдаганмидинг? Кидать қиганмидинг? Хуллас уларни олдида косякинг бормиди дейди? Йўқ, у шунчаки видео жойлади ва улар бир бирини абсолютно танишмайди.

Шу пайт 90 йилларни боласи бўган братни мияси қисиб қолади бу беспределни кўриб. Уни ҳаёлига, дунёқарашига сиғмайди одамни шунчаки просто так ради забавы ҳақорат қилиш мумкинлиги.

Ўша ҳақорат қиганларни 3-4 тасини тиригини топиб бориб биғиллатиб келади😁 Интернетда ўзидан генгста ясавоган ҳақоратчиларни ҳаммаси ҳаётда духини сандиққа яширган школотрон пацанчалар бўлиб чиқади.

Да замон ўзгарди, дааа бугунгиларни ўзини вайби бор. Лекин мен ҳам ўзидан ўзи хақорат қилувчиларни тушуна олмас эканман. Қонуний давлатда яшаётганлари шу болаларни бахти бугун😇

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бугун Президент администрациясида Ўзбекистондаги турли нодавлат телеканалларнинг раҳбарияти ва Администрациянинг ахборот сиёсати масалалари бўйича департаменти раҳбари Комил Алламжоновлар ўртасида суҳбат бўлиб ўтибди.

Унда сўз эркинлиги, миллий контент ва болалар учун сифатли медиа маҳсулотларни яратиш масалаларини муҳокама қилинган.

Муаммолар кўплиги айтилди, сўз эркинлиги бўйича рейтингда пастлаганимиз ҳам назардан четда қолмаган:

"Эркин матбуотни ҳуқуқий майдонга олиб чиқмас эканмиз, муаммолар судларда ҳал бўлишига эришмас эканмиз, тараққиёт ўрнига хаос пайдо бўлиши, журналист ёки блогерман деб турли ноқонуний ҳаракатлар, шантаж, фирибгарлик ҳолатларига йўл қўйилиши натижасида жабр кўрган фуқаролар сони ортиб кетишига сабабчи бўламиз. Афсуски, бундай ҳолатлар бўлди. Рейтинг тузилишида шу каби ҳодисалар ҳам таъсир қилди деб ўйлайман."


(с) К.Алламжонов

Ортга қайтилмайди деган гаплар яна янгараган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Давлат гранти фақат 1 йилга берилиши ҳақида мен ҳам ўз фикрларимни бўлишмоқчиман.

Шу кунгача грантга кириволиб ўқишга эътибор бермай қўйган ёки битта имтиҳондан омади келмай, 4 йил контрактда ўқиган билимли ёшларга кўп дуч келардим.

Бу усул тугатилганидан жуда хурсанд бўлдим. Ўзи бу тартиб 2022-йилдан "Янги Ўзбекистон" университетида жорий қилинган ва ўз ижобий натижасини бериб келаётган экан. Котрактга кирган ёшлар ҳозир грантга кўтарилгани ҳақида эшитиб, талабалар орасида ҳақиқий рақобат борлигига амин бўлдим.

Баҳолаш тартиби ҳам шу университетдан кўчирилиб, бошқа давлат ОТМларига жорий қилиниши керак. Чунки талабалардан олинадиган оралиқ ва якуний имтиҳонлар саволлари умумий тузилиб, бирор профессор-ўқитувчи ўзининг ўқувчиларидан имтиҳон олмас экан. Натижаларни текширишда ҳам жавоблар варағида талабаларнинг исм фамилияси ёзилмас экан.

Хуллас, ўқиворадиган жой бўпди. Барча абитуриент укаларимга тавсия қиламан.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Катта тажрибага эга хитойликлар билан навбатдаги ҳамкорлигимиз ҳақида

Пекинда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Хитойнинг Фуқаролик ишлари вазирлиги делегациялари ўртасида учрашув ўтказилди. Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева учрашув ҳақида ўз саҳифасида ёзиб қолдирди.

Унинг сўзларига кўра, қулай муҳит яратиш, ҳаётнинг барча жабҳаларида инклюзивликни рағбатлантириш бу инсонларнинг жамият ҳаётида, маданият ва спортда фаол иштирок этишини таъминлайди, ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Бу борада эса энди Ўзбекистон Хитой билан тажриба алмашади.

"Ишончим комилки, бизнинг хитойлик ҳамкасбларимиз улардан ўрганишимиз мумкин бўлган жуда кўп қимматли тажрибага эга. Самарали тажриба ва билим алмашиш давомли бўлишини кутиб қоламиз", — дейди Шаҳноза Мирзиёева.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Боласини тўгаракларда ўқитаётганларга гап бор

Жуда ҳам кўп дуч келаман, айррим одамлар тўгарак, боғча ва спорт машғулотлари учун ўзини ўзи банд қилган устозларга тўгарак пулларини ойни охирига тақаб беришади.

Бечоралар ойни 15 чи числосидан бошлаб пулларини ташлаб беринглар деб зорланиб ўтиришади. Аслида, шу одамларга пулларини ойни бошидаёқ олдиндан бериш керак. Улар сендан илтимос болангизни ўқитиб берай деб сўраб олгани йўқ.

Ўқитувчини, устозни пул сўраттирмаслик керак. Бу жуда хунук холат. Ўшалар ҳам ўзини ҳалол ҳаққи бўлса-да ийманиб, истиҳола билан худди қарз сўраётгандай сўрашади. Аслида хақдор улар.

Тўғри, ойлик осак берамизми деган гап бор, шу ойлик олсанг, олдиндан бир ойига тўлаб қўй. Кейинги ойлар ҳам шундай қилишга ўрган.

Ўқитувчини болангизни тўловини қилинг деб сўрашидан ўқитувчи эмас, биз уялишимиз керак одамлар. Телефонга, светга олдиндан тўлагандай устозларгаям ойни бошида бериб қўйишни ўрганайлик. Униям оиласи болачақаси бор.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тарихий адолатни тиклаш, мустабид тузум даврида ноҳақ айбланган, мол-мулки мусодара этилиб, ўзлари қувғину қатағонга дучор этилган аждодларимиз номини оқлаш йўлида изчил ишлар амалга оширилмоқда

Куни-кеча Олий судга Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашларининг махсус йиғилишининг 1930-1938 йиллардаги қарорларига кўра ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Хоразм, Бухоро, Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳудудларида аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатлар ва қуролли қўзғолонлар, террорчилик, бандитизм ва шпионаж содир этиш, Туркфронт махсус бўлими ҳайъати ҳамда Бутун Россия фавқулодда комиссияси Президиумининг махсус йиғилишининг 1920-1921 йиллардаги қарорларига кўра ҳозирги Фарғона вилояти ҳудудида босмачилик ҳаракатида иштирок этиш ҳамда ЎзССР Олий судининг 1938 йилдаги ҳукмига кўра партия ташкилотларида аксилшўро фаолиятини амалга оширганликда айбланган 198 нафар шахсга оид 11 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

Бош прокурор ўринбосари томонидан юқорида кўрсатилган жиноят ишлари юзасидан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида протестлар келтирилди.

2024 йил 6 май куни Олий суд раисининг ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисларида ушбу протестлар кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 11 та жиноят иши бўйича 198 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг оқлов ҳукмлари чиқарилди.

ССРИ Олий суди жиноят судлов ҳайъатининг 1930 йил 21 июндаги ҳукми билан Ўзбекистон ССР Олий суди раиси лавозимида ишлаган Саъдулла Қосимов ва бошқалар (жами 7 киши) Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 63-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга мол-мулкини мусодара қилган ҳолда ўлим ва озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг бугунги суд мажлисида С. Қосимовнинг набираси Ф. Саъдуллаев томонидан ушбу ҳукм устидан берилган кассация шикояти ҳамда Бош прокурор ўринбосари томонидан ушбу жиноят иши юзасидан келтирилган кассация протести ҳам кўриб чиқилди. Натижада С. Қосимов ва бошқаларга нисбатан чиқарилган айблов ҳукми бекор қилиниб, уларнинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ҳамда жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли айбсиз деб топилиб, оқланди.

Шу аснода адолат қарор топди, йиллар мобайнида юзага чиқмай келган ҳақиқат тантана қилди.

Мустақиллик йўлида фидокорона кураш олиб борган, ҳатто ўз жонини фидо қилган қатағон қурбонларининг пок номлари халқимиз қалбида мангу яшайди.🫡

Оқланганларнинг тўлиқ рўйхати билан шу ерда танишиб чиқиш мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Инстаграмдаги рилз ўғриси ушланибди

Москва вилояти ҳакамлик суди эҳтимол дунёда биринчи марта Instagram-да рилз видео ғоясини ўғирланганлик факти билан иш кўриб чиқиб, айбланувчини жавобгарликка тортибди.

Битта тадбиркор брат Инстаграмдаги кўчмас мулк бўйича мутахассис блогерни видеосидан ғоя ва матнни ухлатиб, ўша блогер опа билан бир ҳил видео рилз ишлабди.

Опа судга берипти, брат эса жавобгар деб топилиб 300 минг рубль штраф (41 млн сўм) тўлабди опа фойдасига. Бу роликда ипотекани тўлаб бўлгандан кейин нима қилиш кераклиги ҳақида гапирилади. Блогер опа буни маслаҳат, лайфхак сифатида ёзган, тадбиркор брат эса шу ипотека тўлаб бўлгандан кейин давлатдан олиш мумкин бўлган пулларни обераман шу ишларни қибераман деб ҳудди ўша опани видеодаги гапларини бир ҳил қилиб айтиб видео олган.

Биздаги инстачилар бу хабарни кўриб: 😐

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Дўстлар! "Диққат савол!" деб номланган подкастимизнинг навбатдаги сони чиқди. Унда блогер Аъзам Қаҳрамоний, ҳуқуқшунос Мадина Турсунова, дизайнер ва тадбиркор Лазиз Ҳамидовлар билан рақамли этикет, фактчекинг, интернетда хулқ-атвор қоидалари ва тармоқда ҳақорат қилишнинг оқибатлари ҳақида сўз юритдик. Жуда қизиқ подкаст бўлди, кўрворадиган ери🫡

Шу ерда кўриш мумкин 👉 https://www.youtube.com/watch?v=iCIOT4qQqHs&ab_channel=Zakovatharakati

Читать полностью…

Alimoff

Дўстлар, "Диққат, савол!" подкастининг жуда қизиқ 2-сони тайёр!

Эртага соат 18:00 да zakovatharakati?si=P1C5RmmdC0V6edZv">Youtube саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.

Эътиборингизга ҳавола этишдан олдин топиб кўринг-чи, қайси мавзу устида суҳбат қурилган?

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

InfinBANK'дан автокредит!

Эндиликда банк томонидан тақдим қилинаётган автокредитни расмийлаштириш учун, автомобил нархининг 15 фоизини тўлашингиз етарли бўлади. Ҳозирда банк томонидан қуйидаги автомобилларга кредит ажратилмоқда: Onix, Malibu, Captiva, Equinox, Traverse, Tahoe.

Кредитнинг самарали фоизини эса, бошланғич тўлов ҳамда кредитлаш муддатидан келиб чиқиб танлаш имкониятингиз бор:

24 ойгача: дастлабки тўлов 65%, фоиз устамаси 16,99%
➖ 30 ойгача: дастлабки тўлов 50%, фоиз устамаси 17,99%
➖ 36 ойгача: дастлабки тўлов 30%, фоиз устамаси 21,99%
➖ 48 ойгача: дастлабки тўлов 15%, фоиз устамаси 24,99%


Кредит ажратиш муддати: ариза берилган кундан бошлаб максимал 3 кунгача.
Керакли ҳужжатлар: шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси, автомобил олди-сотди шартномаси.

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистоликлар ҳам Россияга киритилмаяптими?

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг Россияга киритилмаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан мазкур ҳолатни ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш давомида Москва шаҳридаги "Внуково", "Шереметьево", "Домодедово" аерпортларининг масъул ходимлари билан боғланилиб, ҳолатга аниқлик киритилган. Натижада Москва шаҳридаги "Внуково", "Шереметьево", "Домодедово" аэропортларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудига қўйилмаётганлиги ёки узоқ вақт давомида ушлаб туриш ҳолатлари кузатилмаётганлиги аниқланган.
Бундан ташқари автомашиналар орқали Россия Федерациясига кириб келинадиган Оренбург, Самара, Саратов вилоятларидаги "Озинки", "Маштаково", "Сагарчин" божхона чегара постларидаги ҳолатлар ҳам ўрганилган.

"Ушбу чегара постлари доимий иш тартибида ишлаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бирон-бир тўсиқларсиз Россия Федерацияси ҳудудига кираётганлиги маълум бўлди",- дейилади хабарда.

Читать полностью…

Alimoff

Хоn Saroy компанияси навбатдаги лойиҳани қуриб битказди! 🎉

⚡️Хоn Saroy компанияси ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолатда яна бир тантанали очилиш маросими ўтказди

✨ Эстрадамиз ёрқин юлдузлари ва блогерларнинг чиқишлари очилиш маросимига ўзгача шукуҳ бағишлашди. 

Батафсил маълумот учун:

☎️ 712007400
☎️ 555017400

🌐 xonsaroy.uz

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Шуҳрат Қурбонов ёзмоқда:

“Майли, обналчиларнинг лоббиси дейишса ҳам, нимага P2P (картадан картага ўтказма) ларни бундай тарзда назорат қилиш ёмонлиги ҳақида бир ёзай.

Биринчидан, P2P ўзи ёмон нарса эмас, бу иккита одам ўртасидаги ҳисоб-китобларни осонлаштирувчи замонавий бир имконият. Яъни олдин оиламиздагиларга, яқинларимизга банкоматга бориб нақд пул ечиб берадиган бўлсак – ҳозир картасига ўтказиб қўя қоляпмиз. Бу албатта яхши. Бундан ташқари олдин ота-оналар талаба болаларига ёки болалар ота-онасига пулни «пятак»ка чиқиб такси орқали нақд шаклида бериб юборишарди. Ҳозир эса картасига ўтказади қўяди. Яхши эмасми?!

Иккинчидан, нимага ҳамма шуни назорат қилайлик демоқда? Сабаб сифатида – тадбиркорлар ўз маҳсулотини касса ёки терминал орқали ўтказмасдан P2P қилиб қабул қилиб даромадларини яширяпти, солиқдан қочяпти деб тушунтиришмоқда. Бу қанчалик рост? Тўғри, шунақа жойлар кам эмас – мисол Малика, Ўрикзор, Абу Сахий каби бозорларда кўп бўлади, баъзида дўкончичилар ҳам сўрашади. Лекин P2P ўтказиб чек олмайдиган одам, нақд пул тўлаб ҳам чек олмаслиги мумкинку, тўғрими – демак нақд пул қабул қилиш ҳам даромадни яширишга, солиқдан кочишга ёрдам бераркан. Лекин P2Pни нақд пулга нисбатан битта плюси бор – бу нақдсиз рақамли тўлов бўлиб, қонуний эҳтиёж туғилганда бу тўлов занжирини аниқласа булади. Нақдда бундай имконият йўқ.

Майли, чекладик ҳам дейлик, солиққа маълумот берадиган ҳам қилдик, кейин нима бўлади, тадбиркор, «вой, энди иложимиз йўқ, солиққа тушарканмиз, жарима тўларканмиз, бу ёғига терминал орқали қабул қиламиз» дейдими? Сиз шунга ишонасизми? Менимча, «ака, мана бу бурчакда банкомат бор, шундан пул ечиб келсангиз, ман сизга 1% (5%,10%) чегирма қилиб бераман» деса керак. Ёки, «ака беринг ўзим пул ечиб келаман» деб ўзи ғирр этиб югуриб бориб ечиб келади. Бунақаси олдин хам бўлган, ўзимга ҳам неччи марта шундай таклиф қилишган.

Муаммо картадан картага ўтказмадами? Менимча, йўқ, сотувчилар картага ўтказиб беринг дейишига сабаб аслида бошқа жойда бўлиши керак. Ўтказма бу бор-йўғи оқибат. Шу сабабни йўқотиш устида ишланса – ўзи камаяди бу нарса. Ёки бошқа йўли бор – Қозоғистонда 3 ой давомида 100 ва ундан ортиқ ҳар хил одамдан картадан картага ўтказма келиб тушса – бундай тушумлар тадбиркорлик ҳисобланиб, пул қабул қилган одамлар солиққа тортилади. Яъни ёппасига ҳамма маълумот берилмайди, фақат шундай кўп тўловлар қабул қилган одамлар тўғрисида маълумот берилади. Менимча, шу тўғрироқ йўл.

Нима бўлганда ҳам, ўзи нақдсиз тўловларни ривожлантирамиз деб қийналиб юрган бир вақтда, филни идиш-товоқ дўконига (слон в посудной лавке) қўйвормасак бўлди.

Буларнинг барчаси ИМҲО”.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Халқ буюк ижодкор

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Истеъдодли ёшларнинг энг севимли танлови – Бўзатов FEST’нинг республика босқичига старт берилди

10 май куни Нукус шаҳрида “Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танлови республика босқичининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бугундан эса ҳар бир ҳудуддан учта ёш тоифасида бахшичилик, анъанавий ижро, опера ва эстрада йўналишларида сараланиб чиққан энг истеъдодли ёшлар ўртасида республика босқичи бошланди.

Бўзатов FEST – истеъдодларни кашф этади. Бу танлов Ёшлар ишлари агентлигининг энг зўр лойиҳаларидан бири экани, шаффоф ўтиши, истеъдодли ёшларнинг энг севимли танлов экани ва асосийси катта тажрибага эга ҳакамлар ҳайъати ёшларга баҳо беришини аввал ҳам ёзгандим.

Маълумот учун, танловнинг республика босқичида 1-ўринга 50 млн сўм, 2-ўринга 30 млн сўм ва 3-ўринга 20 млн сўм пул мукофоти бор. Қолган барча республика босқичи иштирокчилари эса 10 млн сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Биламан, янгиликлар берадиган сайтлар, телеграм каналлар жуда кўп. Ҳар минутда хабар келиб телефонингиз тинмиди. Уларни қайси бирига ишониш керак, қайси бири ёлғон ажратиш ҳам муаммо. Лекин, сизларга битта интернет нашрини тавсия қилмоқчиман. Муҳими бу сайтда ҳар беш минутда хабар келиб, телефонни портлатмиди.

Кейин, қолган интернет нашрлардан ажралиб турадиган томони хабарларни батафсил беради. Ўзим ҳам кўпроқ таҳлилий мақола ёки бирор бир чиққан хабар ҳақида батафсил маълумот керак бўлса шу сайтдан фойдаланаман.

Маслаҳат)
t.me/uz24uzb

Читать полностью…

Alimoff

Бияхкелиларчи, манейда соққали иш чиқипполдию! Короче, уйда сандиққа босиппўйган пулларинг бўлса, InfinBANK’да омонат очворадиган жойи ери кепти!

Банк 2 та янги омонат турларини ишга туширибди, процентлариям баланд экан. “Дўсим сўминг бўса тўлавор, менда долдир бор холос”, “...ака “калга” майдез борми?”, дейдиганлар бўлса, хорижий валютада ҳам омонат очишлари мумкин.😁

InFin-Sharqona–23% омонати:
• Омонат муддати – 24 ой
• Омонатнинг минимал миқдори – 1 000 000 сўм
• Фоиз ставкаси – 23%

InFin-Premium–7,5% омонати:
• Омонат муддати – 24 ой
• Омонатнинг минимал ҳажми – 1 000,0 АҚШ доллари
• Фоиз ставкаси – 7,5%

💰Омонатни InfinBANK мобил иловаси орқали ёки банкнинг исталган филиалида очиш мумкин. Так что, беҳижолат рисксиз соққа қилиноради😎

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Бугунги сана ҳақида бундан ортиқ нарса йўқ

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди

Тошкент шаҳрида талаба йигит Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонасини ёқиб юборишга уринди. Суд ҳужжатида келтирилишича, 2004 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети 2-босқич талабаси бўлган А.А. 2023 йилнинг 19 октябр куни эрта тонгда Исроил элчихонасини ёқиб юбормоқчи бўлган.

Йигит ўша куни соат 4:30 лар атрофида ўз мақсадини амалга ошириш учун спорт сумкасига керосин солинган шиша идиш, гантел, икки қути гугурт ва мато бўлакларини солиб, велосипедда элчихона ёнига келиб тўхтаган. Шунда унинг ҳаракатлари элчихона ёнида жойлашган Яккасарой тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ходимларининг эътиборини тортган.

ИИБ ходимлари йигитдан тўхташни сўраган, у эса эса велосипедини бошқарган ҳолда қочишни бошлаган. Ходимлар хизмат машинасида уни кузатиб бориб, тўхтатган ва ИИБ биноси ёнига олиб келишган ҳамда елкасидаги сумкани очиб кўрсатишни сўрашган. Талаба йигит шунда ҳам ўз мақсадига етишиш учун ИИБ ходимларини чалғитиб, сумкасидаги керосин солинган шиша идишни ва бир дона гантел тошини қўлига олиб, элчихона биноси томонга югурган. ИИБ ва элчихона биносини қўриқлаётган Миллий гвардия ходимлари йигитни элчихона эшиги ёнида ушлашган. Бу орада у қўлидаги шишани ва гантел тошини девор устидан элчихона ҳовлиси ичига улоқтиришга эришган.

А.А. судда берган кўрсатмасида 2023 йил октябр ойининг ўрталарида Ғазо секторида Исроил ва Фаластин ўртасида бўлаётган қуролли тўқнашувлар акс этган видеоларни кўра бошлаганини, оқибатда Исроил давлатини ёмон кўриб қолганлигини, ўч олиш мақсадида ушбу давлатнинг Тошкентдаги элчихонасини ёқиб юборишни мақсад қилганини билдирган.

“Аввал керосин солинган бутилкаларни девор орқали элчихона ички ҳовлисига улоқтирмоқчи эдим. Кейин унинг ортидан мато бўлакларини гантел тошларига ўраган ҳолда керосин билан тўйинтириб, уларни ҳам ёққан ҳолда керосинли шиша синган ҳудудга отиб, бу орқали элчихонага ўт қўйишни режа қилдим.

Одамларга ёки элчихонага зарар етказиш ниятим бўлмаган, фақатгина Исроил давлати Фаластиндаги шифохонага бомба ташлагани учун норозилик билдирмоқчи бўлдим. Содир этган ҳаракатларим нотўғри эканини тушуниб етдим”, деган суддаги кўрсатмасида.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг шу йил 19 апрелдаги ҳукми билан А.А. Жиноят кодексининг 155-моддаси (терроризм) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тасаввур қилинг, шунақа нарса Германияда Мерседес билан ё АҚШда Форд билан юз берса, ёки шу Шевролени ўзи билан АҚШ да рўй берса шунақа холат. Судма суд торториб яқасини йиртворишса керак одамлар. Каттагина компенсацияларни олиб там.

Бугун 4500 та Жентра овоганлар, текширволинглар😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Кўпчилигимиз афғонистонлик ўзбеклар деган жумлани эшитганимизда, кўз олдимизга биринчи навбатда машҳур генерал ва ҳозирда Маршалл унвонига эга бўлган Абдулрашид Дўстум келса керак. Афғонистондаги энг машҳур ҳарбий қўмондонлардан бири бўлган Абдулрашид Дўстум ушбу мамлакатнинг энг янги тарихида жуда катта роль ўйнаган сиймолардан биридир. Деярли бутун умри жангу жадалларда ўтган бу миллатдошимизнинг ҳаёт йўли қандай ўтган? Демак бугунги қаҳрамонимиз Абдулрашид Дўстум, у ким эди?

Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡

Видео ролик: 👉 https://www.youtube.com/watch?v=OPkeftCGFyE&ab_channel=Alimoff

Читать полностью…

Alimoff

Xon Saroy'да баҳорий чегирмалар!

Қулай планировкаларга эга Xon Saroy'нинг «Zo'rsan» лойиҳасидан хонадон харид қилиб бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойига 5.7 млн сўмдан тўлаб боринг

Лойиҳа ҳудудида

• Боғча ва мактаб
• Хавфсиз болалар майдончаси
• Автотураргоҳлар
• 24/7 кузатув камералари жойлашади

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумот учун:

☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00

🌐xonsaroy.uz

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистонда ҳам сайёҳлик поезди ишга туширилади

Эътибор берган бўлсанглар, Инстаграмда чиқадиган рилсларда Швейцарияни гўзал манзарали жойларида ёки Хитойни қайсидир тоғларида одамларни табиатдан кайф олиб поездда кетаётгани тасвирланган видеолар жуда кўп.

Так вот, бу поездлар аслида йўловчи ташишга эмас, туристларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлади. Йўналишлар атайин мамлакатнинг энг машҳур жойларига олиб борадиган қилиб тузилади, поезд ҳам сайёҳлар маза қилиб атрофни томоша қилиб кетиши ёки Инстаграмга сторис олиши учун секин ҳаракатланади.

Шунақа рилсларни кўриб, ҳавас қилган бўлсанглар, туризмга масъул братлар ўзимизда ҳам шунақа лойиҳани бошлашяптикан. Лойиҳа унча-мунча давлат эмас, туризм гигантларидан бири бўлган Италия билан ҳамкорликда амалга ошириларкан.

Поезд ишга тушса, Хивага яна бир марта бориберардим😎

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси қошида «Аёллар медиа клуби» ташкил этилди

Бугун Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан «Миллий медиа маҳсулот яратишда аёллар сиймоси» мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди.

Конференция давомида ЎзММБ Бошқарув раиси, профессор Шерзодхон Қудратхўжа «Аёллар медиа клуби» тузишни таклиф этди ва бу таклиф конференцияга ташриф буюрган иштирокчилар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Клубнинг асосий вазифаси миллий медиа маҳсулотларда аёллар сиймосини яратиш юзасидан нодавлат телерадиоканаллар учун таклифлар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Бу орқали Клуб мамлакатимизнинг гендер тенглик соҳасидаги сиёсатига муносиб хисса қўшишига умид билдирилди.
Аёллар медиа клуби раиси этиб Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева, Клуб котиби Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори – Нозима Муратова тайинланди.

Читать полностью…

Alimoff

Италянча иш ташлаш ҳақида эшитганмисиз?

Ходимларнинг ўз ижтимоий ҳолати, ойлиги ва яна бошқа сабаблар туфайли иш ташлашлари ҳақида кўп эшитганмиз биздамас фақат😁

Так вот, шундай иш ташлашларни Италянча варианти ҳам бўлиб, унда сиз фақатгина ўзингизга бириктирилган функционал вазифаларнигина қиласиз.

Масалан, ишга вақтида келиб вақтида кетасиз, бир дақиқа ҳам ушланиб қолмайсиз. Ҳамма нарсани инструкцияда ёзилганидай қиласиз. Сиз маркетинг ходими бўлсангиз тез битта реклама пости ёзиб бер ёняпти дейишганида копирайтерлик сизнинг ишингиз эмаслигини айтасиз. Нонвойхонада нон чекиб берувчи бўлсангиз нонларингизни ясаб бўлиб, у пишгач чиқ ёғлаб тур нонларни, нонларни ёғлаб, тахлаб, бозорга ташувчи ҳали бозордан келмади дейишса пафол нафуй мени ишиммас бу дейсиз🤣

Хуллас тушундингиз, фақатгина ўзингизга тегишли ишни қиласиз. Қанчалик ғалати бўлмасин, мана шундай иш ташлаш ҳар қандай сохада тизимнинг узилишига, секинлашишига олиб келар экан.

Аям ишдан келгунча, мактабдан келган опам иккаламизни вазифаларимиз бор эди. Мени ишим конкрет формулировка қилинган бўлиб, полларни артишдан иборат эди, лекин опамни вазифалари ноаниқ ва ғалати формулировкада: “Уй йиғиштириш” эди. бунга супуриш, идиш ювиш, чанг артиш, бор ана ерда ётган ўйинчоқларни ҳам олиб қўйиш кирарди. Аям мободо ўзи уйда бўлиб тур энди ҳамманг билиб билиб ишларингни қилиш дейишса мен гнидаларча Италянская забастовка қилиб полларни артибўлиб қочардим. 😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff



Бу кимнинг автомобили? Балки Сизникидир?

Payme орқали пул ўтказиб, автомобил ҳамда бошқа кўплаб қимматбаҳо совринлар ўйинида қатнашинг!

Ўйиннинг биринчи босқичи 10-май куни бўлиб ўтади. Ўйин шартларини бажарган ҳар бир фойдаланувчи iPhone, PlayStation, телевизор ҳамда бошқа кўплаб совринларни ютиб олиш имкониятини қўлга киритади!

Шунингдек, омадли чипталар бош соврин — BYD Han учун бўлиб ўтадиган учинчи ўйинда ҳам иштирок этади. Эҳтимол, бу айнан сизнинг мукофотингиздир! Имкониятни қўлдан бой берманг — омад тилаймиз!

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон уч мамлакатнинг энергия тизимларини бирлаштириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзолади

Ҳужжат уч мамлакатнинг иқтисодиёт ва энергетика вазирларининг бугун Тошкентда бўлиб ўтган учрашувидан сўнг имзоланди, дейди Озарбайжон Иқтисодиёт вазири Микоил Жабборов.

Жабборов ижтимоий тармоқларда ушбу келишув уч томонга "яшил" энергия ишлаб чиқариш ва уни Озарбайжон орқали Европага экспорт қилишни ташкил этиш, энергия тизимларининг интеграция қилиш имконини беришини ёзди.

Менимча бу жуда яхши қадам.

Ҳамма бир бирига брат, бошлиқ давлат йўқ

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Technovation Girls Uzbekistan 2024 танловининг асосий босқичи якунланди

Бу йил мамлакат бўйлаб 1300 дан ортиқ иштирокчилар 83 лойиҳани тақдим этишди, бу лойиҳалар ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган. Улар ўқишга ёрдам берувчи онлайн-ёрдамчи, ўсмирлар орасидаги буллингга қарши илова ва бошқаларни ишлаб чиқишди. Муҳими шуки, бундай ташаббуслар давлат томонидан ҳам, йирик технологик компаниялар томонидан ҳам, масалан, Yandex томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Эътиборлиси, компания ушбу йўналишда фаол иш олиб бормоқда, жумладан, очиқ маърузалар ва маслаҳатлар орқали ўзининг энг яхши мутахассислари тажрибасини алмашиш, ёки мактаб ўқувчилари учун халқаро спорт дастурлари танловларини ўтказиш каби.

Менимча, бундай инвестициялар бизнеснинг ижтимоий масъулиятини ҳақиқатан ҳам жамиятга фойда келтирадиган, ижобий ўзгаришлар кучи бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 /channel/addlist/ZfguWo576HwzYjdi

Читать полностью…
Подписаться на канал