nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

Тошкентда “Yandex Taxi” ҳайдовчиси мижозлар томонидан пичағланди

Жорий йилнинг 27 апрель куни соат 23:30 атрофида менимча, кўп кино кўрворган ва Бразилия ё Эквадорда яшайман деб ўйлайдиган М.З. ва М.Д. исмли икки нафар талаба (Оч бўлишган шекл) қасддан одам ўлдириш ва ўзганинг мулкини эгаллаб, мўмай даромад орттириш илинжида ошхона пичоғи билан қуролланиб, Чилонзор туманида жойлашган "Олмазор" метро бекати ёнига келиб, “Yandex Тахи” мобил иловаси орқали такси буюртма беришган.

Уларнинг чақирувига асосан, Gentra автотранспорти ҳайдовчиси А.Ч. етиб келган. Улар таксига ўтириб, олдиндан тузилган режага мувофиқ, Янгийўл тумани ҳудудига боришган. Сўнгра автомашинани тўхтатишиб, атрофда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, олдиндан тузилган режани амалга оширишни бошлашган. Орқа ўриндиқда ўтирган М.Д. ёнида бўлган ошхона пичоғи билан А.Ч.нинг бўйин ўнг орқа соҳасига бир маротаба уриб, бўйнини қўллари билан бўғаётганда ҳайдовчи А.Ч. қаршилик қила бошлаган. Олд ён ўриндиқда ўтирган М.З. эса жабрланувчининг қўлларини ушлаб турган.

Шу кунларда кўплаб рейдлар бўлмоқда, ички ишлар вакиллари фақат одам кўп жойларда юришибди деб хато ўйлаган эканман, айнан анави иккита гнида шоферни бўғизлаётган пайт ашетта юрган туман ИИБнинг тунги навбатчилик гуруҳи аъзолари нимўляпти бетта деб етиб келишган ва 2 йигит қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан М.З. ва М.Д.га айблов эълон қилинган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

"Шоввоз"ларга тегишли жазо берилсин!

Таксистни ҳаётини сақлаб қолган полициядаги братларга медал там премиялар берилсин!🫡

Таксист братга билмадим энди, промо код берилсин қиммат заказларга.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

25-30 ёшдан кейин ҳаёт ўзи шунақа экан, ишхонада вазифалар кўп, буёқда оила, бола, чақа ва яна қайга қарама ҳамма инглиз тилини ўрган деб ётибди.

Бунақа ҳаёт тарзи билан инглиз тили ўрганиш иложсиз, мактабда ўрганишим керагиди😐 деб ўтирганлар жуда кўп бўлса керак.

Так вот, Шунақа братлар ва систерларни дардини такой лёхкий қалб билан тушунган Englify school, айнан шунақа инсонлар учун инглиз тили мактабини очган.

Дарслар сеанси кеч соат 7да, 8да ва хатто 10да ҳам бор, Zoom орқали жонли, тирик тичерлар ҳам бор. Платформадиги видеодарслар ва машқларни ўзимизи инглиш бро Teacher Azam тузиб чиққан, уни ишхонада клиент йўқ пайт кўриб бажарвосезам бўлади.

Барча маълумотлар мана шу ерда👈😎 Бу ерга кириб ҳамма берадиган классик савол
"oka, Ingliz tilini qanchada o'rgansa bo'ladi" деб 10 % чегирмалар оворадиган ери!

Youtube да ҳам ушбу платформа ҳақида батфсил билиб олсангиз бўлади.

Englify телефон рақами: +998781136969

Читать полностью…

Alimoff

Так, Парижга боришимизни нишонлаб отилган салютлар тугадими? Сал ўзларингизни босиб олган бўлсанглар эслатиб қўяй дегандим – апрель тугаяпти. 1 майдан янги энергетик тарифлар кучга кираётганидан хабарларилар бор-а?

Вот мен сизларни ўйлаб, бир нарсани эслатиб қўймоқчиман. 1 майгача электр ва газ учун тўлов олдиндан тўлаб қўйилса, икки ой давомида эски тарифлар амал қилади. Компенсация олиш учун эса ноябрни кутишга тўғри келади. Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган имтиёз учун ўша ойдан бошлаб мурожаат қилиш мумкин.

Демак, 1 майдан ҳамма чироқлари билиб-билиб ўчириб юрсин. Тежаб-тежаб босилиноради🫡

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Мана бу видео тарқалгандан кейин Болалар омбудсмани зудлик билан эътибор қаратиб, воқеани назоратга олган эди.

Ушбу воқеа 23 март Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида содир бўлган. Ўғил тоғасининг дўконида бўлганда 43 ёшли отаси келиб, болани ўзи билан олиб кетмоқчи бўлади. Бироқ, бола отаси билан кетишни хоҳламаслигини, уйдаги доимий жанжал сабаб, энди улар билан яшамаслигини айтади. Ота ўғлига нисбатан зўрлик ишлатиб болани барибир олиб кетмоқчи бўлади.

Болалар омбудсманига кўра, ушбу оилада эр-хотин ўртасида ўзаро келишмовчилик ҳолатлари мунтазам кузатилган. Ҳатто шу йилнинг 2 февраль куни Ўртачирчиқ тумани ИИБ томонидан боланинг онасига эр тазйиқларини чеклаш учун ҳимоя ордери ҳам берилган.

Суд 27 апрель куни, фарзандига зўрлик ишлатган отани майда безорилик ҳамда совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юришда айбдор топиб, унга нисбатан 5 сутка қамоқ жазоси тайинлади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

1960 йилнинг 1-май куни, Свердловск осмонида Совет ракетаси Америка разведка самолётини уриб туширади. Учувчи тирик қолади ва у АҚШ разведкаси ходими эканлигини тан олади. Шу дақиқадан бошлаб Совуқ Урушнинг энг машҳур жосуслик эпизодларидан бири бошланади.

Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡

Видео ролик: 👉 https://www.youtube.com/watch?v=f4oDX3lfiPU&ab_channel=Alimoff

Читать полностью…

Alimoff

Энди интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади

2025 йил 1 январдан:

✍️интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади;

✍️лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади.

⚠️Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин.

💲 2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади:

💰лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади;

💵жисмоний шахсларнинг Агентлик томонидан берилган лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади.

⛔️ Лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини мониторинг ва назорат қилиш функциялари Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўз соҳаси етакчилари учун Америкада магистратура босқичи учун тўлиқ грантлар

Кўпчилигимиз бакалаврни битиргандан кейин иш, оила билан бўлиб четда ўқиш орзуларини, олдига қўйган катта мақсадлари, дунёни ўзгартириш хоҳишини унутиб қўямиз.

Аммо айнан
— ўз соҳасида кўзга кўринган натижаларга эришган
камида 2 йиллик тажрибага эга
бакалавр дипломи қўлида бўлган (талаба эмас)
— инглиз тилида эркин мулоқот қилувчи
етакчилик қобилиятига эга
— жамиятдаги ўзгаришларга бефарқ бўлмаган инсонлар учун махсус грант дастурлари бор.

Fulbright ва Humphrey дастурлари бунга ёрқин мисол. Бу грант дастурлари Америкада магистратура ўқиш учун барча ўқиш тўлови, яшаш харажатлари, АҚШ га бориш-келиш ва тиббий суғурта, умуман барча харажатларни тўлиқ қоплаб беради.

Муҳими ҳужжат топшириш текин. Бироз вақт ва эътибор қаратсангиз улардан ҳеч нарса ютқазмайсиз. Албатта шунчаки ҳужжат топшириш ва ҳужжатларни тўғри тайёрлаб топшириш орасида фарқ катта.

GrantGO жамоаси эса бу борада жуда яхши ишларни амалга оширяпти экан. Бу ерда улар дастурлар ҳақида энг асосий маълумотларни кўрсатиб ўтишибди:
ℹ️ Fulbright | Humphrey

Ҳужжат топшираётганларга бепул ёрдам учун:
💬 Инглиз тилида | Ўзбек тилида

Қўшимчасига пайдо бўлган саволларга жавоб бериш учун овозли чат ҳам ташкил қилинган экан:
👥 Овозли чат

Профессионал ёрдам керак бўлганларга эса ўз менторлик курслари орқали ёрдам ҳам беришлари мумкин:
🎓 Fulbright ва Humphrey менторлик курси

Ўқиш ва ўрганишдан тўхтаманг!


Telegram | grantgouz">YouTube | Mentorlik

Читать полностью…

Alimoff

Бугунги кунда интернетда кўплаб кино кўрадиган ресурслар бор. Уларнинг аксариятида хориж фильмлари. Шунингдек, фильмларнинг катта қисми рус тилида. Ўзбек тилида фильмлар камроқ. Интернет имконияти чеккароқ ҳудудларда бироз чекланган. Бунда кўпчиликнинг эҳтиёжини миллий телеканаллар қондириши керак бўлади.

Ренессанс кино уйида ўтган тадбирда бир яхши янгилик ҳақида маълумот берилди. Энди ҳафтанинг шанба куни телеканалларда "Миллий кино куни" бўлади. Шу куни барча каналлар ўзбек фильмларини намойиш этади. Иш ҳафтасини тугатиб, бемалол оила даврасида севимли миллий фильмларимизни томоша қилиб, дам олиш кунларини мароқли ўтказамиз энди.

Читать полностью…

Alimoff

Аёллар ва уларнинг либосларини ҳақоратлаган шахс 15 суткага қамалди

Қайд этилишича, 20 апрель куни «Замонавий аёллар» клуби томонидан Atlas Party номли миллий либослар тарғибот тадбири ўтказилган ва ундан лавҳалар ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган.

Дилмурод Маллаев исмли шахс бу тадбирга ўз муносабатини бера туриб, ундаги барча аёлларни ҳақорат қилган. Яхшиямки Маллаеп судга берилипти, ўша аёлларнинг ака укалари ё эрларини қўлига эмас.

Кейинроқ Пўлат Аламдар мусиқаларини на полном серезе қўйиб видео қиладиган брат (не брат ты мне) Дилмурод Маллаевнинг ўзи аёлларни ҳақорат қилгани учун такой лёхкий ва хоксор вид билан узр сўраб чиқди. «Мен қилган ишларим оқибатларини тушуниб етдим. Худо хоҳласа, бу ишни бошқа қайтармайман.», — деди у.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати тадбир иштирокчилари 36 ёшли эркакка нисбатан қонуний чора кўриш учун ариза билан мурожаат қилганини хабар қилди.

23 апрель куни Дилмурод Маллаев Шайхонтоҳур тумани ИИОга лутфан таклиф этилган ҳамда ўзининг шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда атлас тарғиботини олиб борган аёлларга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатганини айтган.

Тадбир сўнгида жиноят ишлари бўйича туман суди эркакни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси асосида 15 сутка билан мукофотлаган.

Ушбу воқеадан кейин қарға ва бўри ҳақидаги латоифнинг дунё фонд биржасидаги котировкалари юқорилаб, кунни фойда билан якунлаган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ботир Қодиров ва Жўраевлар суди бўйича фикрларим

Мен ушбу кейсда даъвогар Ботир Қодировни тўлиқ қўллаб қувватлайман. Уни ҳақиқатни билишга, онасини номини оқлашга, истаган нарсасини исботлашга ва хоҳласа буни элга овоза қилишга ҳаққи бор.

Турли санъаткорлар ўзича ўлган одамниям тинч қўйишма деб постлар ёзиб, йигитларга дакки беришяпти. Ҳатто санъаткорларни шепи Озод ака ҳам. Мен уларни фикрига қўшилмайман. Бўладиган иш узил-кесил ҳал бўлиши керак.

Кўплар Шерали Жўраев тириклигида қимаптида шу ишларни демоқда. Аслида, Ботир Қодировнинг адвокати шу ДНК жараёнини 2023 йилнинг август ойидаёқ бошлашганини айтган эди. Ўшандан бир ой ўтиб 4 сентябрь куни Шер ака ўтиб қолдилар. Жараён қолиб кетди.

Турли ҳил яраштирув комиссиялари там маҳалла комитети, инсофга келиш улларим дейдиган отахонларни жойимас бу кейс. Раз раз суд, илм фан (днк) ҳуқуқ, тартибида кетиб ҳал бўлсин. Мерос деса меросини ҳам, Шер акани қўшиқларига ҳам ҳуқуқларни олсин агар фарзанди бўлиб чиққани исботланса. Чунки уни бунга абсолютно тўлиқ ҳаққи бор. Тортишадиган мавзумас.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бугун силарга ўзим кузатиб борадиган «Пик Скартариса» канали муаллифи Тимурмаликни тавсия қилмоқчиман. Кучли кадр, пайтида Spot.uz’ни очган шу одам. Ўзини каналида Ўзбекистонда бизнес, молия бўйича қизиқарли постлар қўйиб боради.

“Ока, у-бу бизнес очиб соққа қилилу”, деган билан бойиб қомесан.😁 Ундан кўра, шу братни кузатиб борсен, анча нарса ўрганасан. Бу акамиз русча ёзаркан, мен рус тилини билмеманда, деб баҳона қиладиганларга худди шу канални ўзбекча версиясиям бор – @beshtorr.

Так что, кириб кўрилар, ўқилар. Мени дуо қиппойселар бўлди, братларим!😇

Читать полностью…

Alimoff

Сўнги янгиликлар

Бугун, 23 апрель 10:00 дан Дамас автомобиллари учун онлайн шартнома бериш бошланди. Салкам 1 соат ичида 24 мингта Дамас учун шартнома тузилди.

Бойсунда Damas жарга қулаши оқибатида 6 киши вафот этди

Бойсун туманининг Паданг қишлоғида ичида 9 киши бўлган Damas машинаси жарликка тушиб кетди. Kun.uz манбасига кўра, 6 киши, жумладан 3 нафар бола воқеа жойида вафот этган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"Овоз" лойиҳасини қизиқ сонларини қараб ўтирибман Ютюбда

Жюриларга бир қаранглар, мазза қилишяпти. Айниқса Озод акамни қаранглар, кўзларидаги қувончни қаранглар, кўзлардан чақнаётган учқунларни қарангларе😇

Шу одамни ҳам вазирлик деган расмиятчилик ва бюрократия ғоридан озод қилиш керак. Озод ака санъат осмонидаги бургут эди аммо уни гўёки қапасга солиб қўйишгандай туюляпти. Оддий санъаткорлар орасида, азамат қўшиқчилар даврасида ўтириб қаранглар қандай яйраяпти, ўзини ўрмони, ўзини денгизи ва ўзини осмонида энди бу жой. Кўзларига қаранглар кўзларига🥲

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Манетта iPhone 15 pro max ютвоса бўладиган танлов бўляптикан

Oyina.uz ижодкорлари "Эзгулик" туркумидаги видеороликлар танловига старт берипти. Ғолибга эса Айпон 15 pro maxni берворишаркан. Танловда иштирок этиш учун номзодлар олинган видеоролик, ўзлари ҳақида маълумотлар ва телефон рақамларини 20 май соат 18:00 гача @oyinauz_bot манзилига жўнатишлари керак экан. Нимўса газди босўраслар, кейин хабарди видео графика соҳасидаги танишлар биланам улашиб қўйилоради.

Батафсил: https://oyina.uz/uz/announcement/99

Читать полностью…

Alimoff

Бозор қонуниятларига қарши чиқиш ҳақида

Мактабда элементар иқтисодий билимларни олган одам борки, «бозорнинг кўринмас қўли» деган ибора ҳеч бўлмаса қулоғига чалинган. Содда қилиб тушунтирганда, бу талаб ва таклифни бозорнинг ўзи шакллантиради дегани. Нархлар ҳам талаб ва таклифга, маҳсулот таннархига кўра белгиланиши керак.

Бозор қонуниятларини ҳисобга олмай, нархларни сунъий ушлаб туриш яхшиликка олиб келмаслиги тарихда кўп бор исботини топган. Олдлар совет даврини ёқлаш учун келтирадиган «СССРда гугурт бир тийин эди» деган аргумент ҳам бозор иқтисодиётига тупурган ҳолда олиб борилган сиёсатга мисол бўлади. Масалан, Россиянинг бир чеккаси, Сахалинда яшайдиган брат билан ўзимизнинг қоракўз Ғишмат гугуртни бир хил – 1 тийинга сотиб олса, ишлаб чиқаришга кетган таннарх, транспортировка харажатлари ва бошқа омиллар ҳисобга олинмайди, ҳамма товарларнинг устига катта қилиб нархи ёзиб қўйилади. Натижада зарарига сотилган маҳсулотни ишлаб чиқаришдан манфаатдорлик бўлмайди.

Ҳозир бизда энергетика тизимига бозор механизмлари жорий қилиниши эҳтиёжи ҳам шунда. Биз шу пайтгача таннархи деярли 1000 сўм бўлган электрга 290 сўмдан тўлаб келдик. Прикинь?

Энергетика тизими модернизация қилинишига ажратилиши мумкин бўлган маблағлар ўша камомадни қоплаш учун ҳар йили субсидия қилиб бериляпти. Шу туфайли ҳам электр ўчиб қолиши, газ босимини пастлаб кетиши тинмаяпти. Чунки тармоқ эски, ҳамон 40 йиллик инфратузилма билан яшамоқдамиз.

Шундай экан, бозор қонуниятларига амал қилиб яшориш керак. Ҳеч қайси инвестор маҳсулотини таннархидан тўрт баравар арзонга сотадиган ерга пул билан кемайди. Буни унутишма.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

My.gov.uz портали янги қулайлик ҳақида хабар берди

Ягона порталда энди сиз энг талабгир бўлган «Руҳий касалликлар» ёки «Наркология» диспансерларидан маълумотномаларни ҳеч қандай ариза тўлдирмасдан олишингиз мумкин.

Жараён жуда оддий экан! My.gov.uz орқали керакли хизматни танлаб, тўловни амалга ошириш кифоя. Қолган ишни my.gov.uz нинг ўзи бажаради. Автоматик равишда аризангизни тўлдиради ва барча керакли текширувларни амалга оширади.

Bақтингизни беҳуда сарфламанг ва my.gov.uz қулайликларидан бугуноқ фойдаланинг!

Видео | Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Onalar mavzusidagi o'zbek multfilmi xalqaro festivalda g'olib bo'ldi

Yaqinda qirg'iz kinoijodkorlari tomonidan ishlangan onalar mavzusidagi film MDH davlatlari tomoshabinlarining yuragiga kirib bordi. Aynan shu mavzuda ishlangan o'zbek multfilmi kecha xalqaro mukofotni qo'lga kiritibdi.

"Sog'inch" deb nomlangan film rejissori O'zbekiston davlat san'at va madaniyat instituti talabasi Jamshid Atambayev. Animatsion film Qozog'istonda o'tkazilgan birinchi "Farabi Film Festival"da bosh sovrin bilan mukofotlangan.

Читать полностью…

Alimoff

Бундан юз йил олдин Германияга ўқишга борган 70 ўзбек талаба қисмати ҳақидаги "Қўрқма" асари асосида айни номли ҳужжатли фильм ишлашибди.

31 дақиқали фильм давомида яқин ўтмишимиз, унда қаҳрамонлик кўрсатган маърифатпарварлар, илмга чанқоқ ва интилувчан, аммо афсуски золим советлар қатағони қурбонига айланган талабалар ҳақида гап боради. Яна асар қаҳрамонлари ва ровий тилидан бугунги ёшлар, талабаларга мурожаат қилинади.

Жумладан, қатлга ҳукм қилинган Лоланинг шу гапларини эшитиб, этингиз жуншикиб кетади:

– Миллат қизлари, келажак оналари, эрларингизни тик қўйманг уйқуда, мудрашда, токи мард фарзандлар туғилгунича... Қаршимда ўқ! У ҳали мард бир йигитнинг қўли тегмаган кўксимга тегади. Мен шу ўқ каби ширин тушларингизни бузиб кираман.

Албатта кўринг!
https://www.youtube.com/watch?v=PYNopQErSuQ

Читать полностью…

Alimoff

Бяхкелиларчи, силарга фойдали таклиф топиб келдим. Алоқабанкдаги братлар корпоратив мижозлар билан кичик бизнес субъектлари учун 340 🍋 сўмгача 26 фоизлик микрокредит беряптикан. Шунчаки беришмайди, 36 ойга, 3 ойлик имтиёзли давр билан тақдим этишаркан. Қўшимча иш ўрни яратган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга фоизини пасайтириб ҳам беришаркан. Маъқул келган бўлса босилиноради🫡

Telegram | Facebook | Instagram | Sayt | JSCAloqaBank?si=J5gWArY-BHJBHyVw">YouTube

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги яхши ишга қўл урибди.

Тошкентдаги «Ўзекспомарказ»да 1-2 май кунлари ногиронлиги бўлган тадбиркор ва ҳунармандлар учун савдо кўргазмаси ташкил қилинаркан.

Кўргазмада ногиронлиги бўлган тадбиркор ва ҳунармандлар, ногиронлиги бўлганларни иш билан таъминлаганлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини намойиш қилишлари мумкинакан.

Менимча, бунақа кўргазмаларни тез-тез ва кўпроқ ўтказиб туриш керак. Қатнашишни истовчилар бўлса, беҳижолат борорасилар.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Куни кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Халқ банкида 2023-йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби, 2024-йил учун белгиланган режалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда биз ҳам қатнашиб ўз саволларимиз билан қатнашдик.

Халқ банки Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов йиғилганларга мавзу доирасида батафсил маълумот берди.

2023-йил Халқ банкини трансформация қилиш жараёнининг муҳим даври сифатида эътироф этилди. Бу борада Осиё тараққиёт банки билан стратегияни жорий қилиш бўйича битим имзоланиб, 10 та халқаро экспертлар жалб этилди ҳамда 17 та стратегик йўналишда ҳамкорлик қилиш келишиб олинди.

Қолаверса, 2023-йилнинг май ойида Халқ банки биринчилардан бўлиб, HUMO ва UzCARD банкоматларини интеграциялашни якунига етказди. Эндиликда молия муассасига қарашли битта банкомат орқали HUMO ва UzCARD тўлов тизимидаги банк карталаридан нақд пул ечиш имкони яратилди.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахсларга “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида онлайн тарзда, “xazna” мобил иловаси орқали 2 йил муддатгача 5 млн. сўмгача кредит маблағи ажратилмоқда, илова 20 дан ортиқ давлат ташкилотлари маълумотлар базаси билан интеграция қилинган. Яна ушбу илова орқали “Халқаро имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш” тизимидан фойдаланиш мумкин. Мазкур хизматдан фойдаланиб, исталган вақтда, банкка келмасдан маблағни банк картасига юклаб олиш мумкин.

Халқ банки Ахборот хизмати раҳбари Гулноза Алимова ўз нутқида банк хизматлари истеъмолчиларининг Халқ банки фаолиятига бўлган ишончи ҳамда содиқлиги йилдан йилга ортиб бораётганлиги, хусусан, мижозларнинг Халқ банкига лояллик индекси ўтган 2 йил ичида 5 баробарга ошгани, фаолиятда очиқликни таъминлашда барча тижорат банклари орасида биринчи ўринга чиққани ҳақида маълумот берди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бизга етиб келган маълумотларган қараганда Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани Ўртаовул мфй, Ҳамдўстлик кўчаси 168-уйда яшовчи М. Ҳ мазкур уй-жойни хотини ва фарзандларидан тортиб олиш ва уларни ҳайдаб чиқариш ниятида турмуш ўртоғи 1982 й.т. С . М ни доимий равишда ўлдираман деб, шавқатсизлик билан уриб дўппослаб келмоқда. Сўнгги маротаба С.М ни уриб, пичоқлаб ташлаган ва онасини ҳимоя қилмоқчи бўлган ўғлини уриб, қочиб кўчага чиқиб йўловчи машинага ўтирганида уни кўчада шавқатсизларча уриб дўппослаган.

Видеода калтакланаётган боланинг "Яшамайман сиз билан" деган гапларини эшитишимиз мумкин.

Барча масъул идоралардан ушбу ҳолатга эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ботир Қодировни сабри тоқатига, одобига, инсонийлик фазилатларига қойил. У ҳамма гапни айтибди. Уни бунга ҳаққи бор албатта. Тўлиқ гаплар бу ерда

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ҳақида қатиқ солинган мастава ичиб ўтирганимда кеган пикрлар

Политологияни аҳли илмларидан бири ҳисобланувчи Збигнев Бжезинский ўзининг ташриф қоғозига айланган «Буюк шахмат тахтаси» китобида аҳолининг турли қатламлари орасидан ёшлар ва эҳтиёжманд аҳолини жуда таъсирчан, яъни, экстремизм ғояларини тез қабул қилувчи ҳамда уларнинг сафини тўлдирувчи қатлам деб баҳолаган.

Нима учун у бундай деган? Тарихни ўқиган одам осон жавоб топиши мумкин бунга. Так вот, шу пайтгача қайси ҳокимият аҳолисини ижтимоий ҳимоялашга эътибор бермаган бўлса, ўша ерда барқарорлик издан чиқади. Бу катта норозилик авж олиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. (Буюк француз буржуа инқилоби, АҚШда ХIХ асрнинг 80 йилларидаги шахта ишчиларининг намойишлари мавзуларига қаралсин).

Норозилик намойишларининг энг олдинги сафларида эса бойлар ва имтиёзли табақалар бўлмаган, канешна. Асосан қизиққон ёшлар билан жонидан тўйган қашшоғлар чиқишлар қилиб келган.

Иккита Жаҳон уруши тугаб, демократик тузумлар ўрнатилиб, ҳарбий форма кийган раҳбар братлар ҳокимият тепасидан кета бошлагач, дунёда янги мустамлакаларни эгаллаш ёки ҳарбий қудратни ошириш эмас, асосан ижтимоий сиёсат биринчи планга чиқа бошлади.

Янги даврга келиб, ишчиларга ҳафтада беш кунлик иш куни, кўп болали аёллар ёки ишсизларга бериладиган нафақалар, ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимояловчи касаба уюшмалари пайдо бўлди. Энди ҳеч қайси ҳукмдор халқи нон йўқ, деса, унда пирожний енглар демайди. Аксинча, ҳар бир ислоҳотнинг фуқаролар ҳаётига таъсири обдан таҳлил қилинади, нархлар ёки солиқлар ошишининг биринчи навбатда эҳтиёжманд қатламга таъсирини юмшатишга ҳаракат қилинади.

Эътибор қилинг, Ўзбекистонда янги энергетик тарифлар жорий қилиниши шароитида ҳам биринчи навбатда эҳтиёжманд аҳолининг ҳолати ҳисобга олиниб, ўзгараётган тарафларнинг таъсирини максимал даражада юмшатишга ҳаракат қилишяпти. Тарифларни ҳаммага бирдек қилиб қўйиш ўрнига табақалаштирилиши, эҳтиёжманд аҳолига компенсация ажратилиши ва бошқа имтиёзлардан мақсад айнан шу. Ҳукумат ўзининг ижтимоий давлат сифатидаги вазифаларини бажаряпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки билан тадбиркорликни бошланг ва ривожлантиринг!

🎥 Биз янги видео лойиҳамизни эълон қилишдан мамнунмиз, унда етакчи экспертлар ва муваффақиятли тадбиркорлар турли бизнесларни юритиш бўйича ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Сиз нимага эга бўласиз❔

🔹Турли соҳаларда муваффақиятли бизнесни қандай бошлаш ва ривожлантиришни кўриш;
🔹Стратегия, маркетинг, молия ва менежмент бўйича профессионал маслаҳатлар;
🔹Хатоларни олдини олишга ёрдам берадиган муваффақиятли тадбиркорларнинг фикрлари.

🔗 Бугундан биринчи видеони кўришни бошлаш учун havolaga o'ting ва You tube каналимизга аъзо бўлинг!

Читать полностью…

Alimoff

Учтепа туманлараро фуқаролик судида бугун қизиқ суд иши борми дейман. Даъвогар Ботир Қодиров Шералиевич ва жавобгар Зохиршох Жураев Шерали ўғли.

Даъво предмети: оталикни белгилаш.

Қизиқ ким экан булар?

Бизнинг каналлар👇
Telegram Instagram

Читать полностью…

Alimoff

Қайсидир куни YouTube лойиҳамга видео монтаж қилиб ўтиргандим. Иш тиғиз. Шунда аптекага чиқиб гриппга порошок олиб келишим кераклиги эсимга тушиб қолди. Бироқ ҳаётини ҳар бир дақиқасини қадрлайдиган режали инсон сифатида бу ишни бажаришнинг осон, дори қидириб аптекаларни кезишга вақт сарфламайдиган йўлини изладим😌

Братларим бир Телеграм-ботни (/channel/DavoDelivery_bot) тавсия қилиб қолишди. Шунчаки унга кириб, керакли дори номи ва миқдори ёзилса бўлди – бот сиз сўраган дорини Тошкентдаги барча аптекалардан қидириб, эшигингизни тагигача доставка қилдириб бераркан. (Сезяпсиларми, ҳаётимиз борган сари осонлашиб кетяпти😎)

Ҳозирча бу хизмат фақат Тошкентда ишлаяпти.

Анаққиса, лойиҳани Telegram ва Instagram саҳифалариям боракан.

🐎🚿 Тавсую

Читать полностью…

Alimoff

Солиқлар ҳақида

Бизда жуда кўп кузатаман, любой иш берувчидан ойлик қанчалигини сўралса қўлга тегадиган суммани айтади.

Масалан мактабга ўқитувчи бўлиб ишга киряпсан, ойлик қанча? 3 млн сўм. Аслида ойлигинг 3 млн 360 минг сўм. Просто 12 фоиз солиққа кетади но сен буни биласан или аксар одамлар билмайдиям. Ойлигим 3 млн деб ўйлайди. Йўқ аслида ойлигинг 3 млн 360 минг.

Шунинг учун любой ерда ойлик қанча деган саволга, 5 млн демасдан 5 млн 600 минг дейиш керак. 10 млн демасдан 11 млн 200 минг дейиш керак. Қўлига 5 млн ойлик олиб ие 600 минг сўмим қани дейди, солиққа кетти 12 фоизи дейилади.

Шунда анави одамни бошида лампочка ёнади. Солиқлари қаерга ва нимага кетаётганига қизиқа бошлайди, ўзини солиқ тўловчи деб билади. Буни қалбида ҳис қила бошлайди.

Кейин турли титрлардаги “маҳалла фаоли” “уй бекаси” “фуқаро” деган беўхшов сифатлар ўрнига просто “Ғишмат Тошматов, солиқ тўловчи” деб ёзиш керак.

Бу ишлар давлатгаям одамларгаям фойдали вин-вин тизими. Давлат намунали солиқ тўловчиларга эга бўлади, халқ эса тўлаган солиқларини қаерга кетаётганига қизиқволади, халқни қизиқиши солиқ тизимини мустаҳкамлайди, мустаҳкам солиқ тизими солиқдан қочувчиларни камайтиради. Машнақа гаплар хуллас.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тарихимизда яшаб ўтган, мустақиллик учун Чор Россияси ва Советларга қарши курашган энг муваффақиятли қўрбошилардан бири бу шубҳасиз Жунайдхон эди.

"У ким эди?" лойиҳасининг бугунги меҳмони Қорақум бўриси Жунайдхон🐺

Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡

Видео ролик: 👉 https://www.youtube.com/watch?v=WkD7nRXQB7Q&ab_channel=Alimoff

Читать полностью…

Alimoff

Тавба тавба

Бир гуруҳ ниқобли шахслар деб бошланган хабарни ўқиб қолдим… Сразу ҳаёлимга бандитлар нимадир қилдимикин деган нарса келди, балки полицияни махсус кучлари қанақадир операция қилдимикин дебам ўйладим.

Аслида, Юнусобод туманидаги Мингчинор маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли 16-уйнинг орқа қисмида бир гуруҳ ниқобли шахслар 1 туп сафора дарахтини давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида илдиз қисми билан олиб ташлаган. Улар ҳаракатини видеотасвирга олиш бошланганидан сўнг қуёнди расмини чизишган.

Дарахтларни шу даражада ёмон кўрадиган одамлар бўладимие🤣

Кулгили ва шу билан бир вақтда қайғули холат. Прокуратура бу шахслар қўлга тушганини айтмоқда.

«Ҳозирда ҳуқуқбузарларнинг шахси тўлиқ аниқланиб, тегишли процессуал чора-тадбирлар амалга оширилмоқда», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Ашетта қурилиш қилятганлардан бошлаш керак текширувни. Булар ўзидан ўзи болаликда дарахтдан травма огани учун қасос олишган ё просто дарахт уларга сўкингани учун қўпоришмагани аниқ.

He is the worst😏

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…
Подписаться на канал