InfinBANK Тошкент марказида янги офисини очди
Бугун InfinBANK нинг янги офиси очилиши маросимида қатнашдик. Айтиб ўтиш керакки, бу ерда банк мижозларнинг барча эҳтиёжлари ва талабаларини инобатга олган ҳолда замонавий ва функционал марказ яратилибди. 6 қаватли ушбу янги бинони айланиб чиқдик.
Биринчи қаватида банкнинг операцион маркази жойлашган. Қават икки қисмга — юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлимларига бўлинган. Бинонинг иккинчи қаватида InfinBANK бош офиси ва бешинчи қаватда барча зарур ашёлар билан жиҳозланган кенг мажлис заллари мавжуд бўлган раҳбарият хонаси жойлашган экан.
Олтинчи қават эса, албатта, барча банк ходимлари учун севимли жойга айланади. Чунки, бу ерда шаҳарнинг гўзал манзараси кўриниб турадиган катта ресторан мавжуд. Шунингдек, ходимлар танаффус пайтида дам олишлари мумкин бўлган кенг айвондан ҳам мамнун бўлишади.
Ишдан кейин ззалга бораман деган ходимларга энг замонавий тренажерларга эгаг бўлган спорт зал ҳам бор экан. (Менам ишлаберардим шетта бору😌)
Илгари барча банк бўлимлари кабинетлар бўйича тақсимланган бўлиб, ҳар бир бўлимда қандайдир ёпиқлик муҳити бор эди. InfinBANK нинг янги биносини лойиҳалашда такой голливуд киноларидаги офисларда бўладиган Open Space амалиётини қўллашга қарор қилинибди. Бундай ёндашув ходимлар осонгина мулоқот қилишлари, бир-бирлари билан эркин боғлана олишлари ҳамда ғоя ва фикр алмашишлари мумкин бўлган муҳитни яратади.
Хуллас бу жой ходимлар ва мижозлар учун жуда қулай ва зўр шароитларга эга филиал бўлибди.
Тадбир сўнгида банк юридик ва жисмоний шахслар учун ўз мобил иловаларида янги ўзгаришларни киритаётганлиги, мижозларга масофавий хизмат кўрсатиш максимал даражада қулай ва осон бўлиши, юридик шахслар учун янги хизматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши, аҳоли учун кредит ва депозитлар бўйича янада қулай шартларни ишлаб чиқиш режалаштирилгани хабар қилинди.
InfinBANK нинг ушбу биноси пойтахт марказида, Мустақиллик 17 Б манзилида жойлашган.
22-апрелдан бошлаб ушбу филиал эшиклари барча мижозлар учун очиқ бўлади.
🧠@nurbekalimov
Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди
Самарқанддаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети қошидаги Art-Rezidensiya'да бугун Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди.
Азиз Абдуҳакимов кўргазманинг очилиши икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Шаржадаги Млейха археологик ёдгорлигида сарой, истеҳкомлар, уйлар ва инсонлар ҳамда ҳайвонлар қабрлари топилган. Топилмаларнинг умумий майдони 3 кмга чўзилган. Млейхадан узоқ бўлмаган ҳудудда эса археологлар олтин, кумуш, бронза, темир, фил суяги, алебастр, шиша ва бошқалардан ясалган, безатилган буюмлар ҳам топилган. Бу буюмларда қадимги Миср, Юнон, Рим, Парфия, Ўрта Осиё, Ҳиндистон маданияти изларини кўриш мумкин.
Кўргазма 22 майгача давом этади.
🧠@nurbekalimov
Пабжи мухлислари учун янгиликни бомбаси 💣
UZTELECOM компанияси бизнинг онлайн сарҳадларимизда ўз хизмат вазифасини ўтаётган ҳаваскор ва профи киберспортчиларимизнинг оғирини енгил қилиш мақсадида зўр янгиликка қўл урибди. Компания Ўзбекистонда биринчи бўлиб PUBG MOBILE серверларини маҳаллийлаштирибди.
"Окей, зўр иш қилибди, лекин бу нима дегани?", — деб савол беришингиз мумкин ва бунга қисқагина қилиб жаво беришга ҳаракат қиламан.
Серверлар тўлиқ маҳаллийлаштирилгач, Ўзбекистондаги пабжи фанатлари ўйинга тўғридан-тўғри кириши мумкин бўлади, бу эса ping сифатини каррасига яхшилайди. Бундан ташқари, киберспортчиларимиз ўйинга тўлиқ киришиб кетишлари учун Tencent жамоаси ўйинга ўзбек тилини ҳам қўшибди. Энди пабжи ўйнаш учун бошқа тилни билиш ҳам шарт эмас.
Узтелекомнинг анонс қилишича, бу ҳали ҳаммаси эмас ва тез орада яна зўр янгиликлар бўлармиш. Улардан хабардор бўлиб бориш учун эса компаниянинг тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боринг:
MyUZTELECOM| Telegram | Facebook | Instagram | Website
Кино юлдузлари фарғоналиклар билан учрашади
Кинематография агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази «Маърифат» тарғиботчилари жамияти ҳамкорлигида "Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!" шиори остида ўтказилаётган «Кинокарвон» тадбири 18-20 апрель кунлари Фарғона вилоятида бўлиб ўтади.
Тадбирларнинг дастлабки икки кунида Фарғонанинг Тошлоқ, Қўштепа, Қувасой ва Фарғона шаҳри, Бувайда, Учкўприк туманларида таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар ташкил этилади. Бундан ташқари, карвон Бешариқ, Фурқат туманларига ҳам боради.
Мухлисларни хурсанд қиладиган томони улар ўз севимли актёр ва актрисалари билан юзма-юз суҳбатлашиш имконига эга бўлади. Абдуҳалил Мингнаров, Шоҳида Узоқова, Феруза Саидова, Илмира Раҳимжонова, Шоҳруҳ Ҳамдамов, Шавкат Комилов, Али Ниязембетов, Хуршид Тўхтаев, Эгамберди Раҳимов каби таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар режалаштирилган.
Bu kimning avtomobili? Balki, Siznikidir? Orzungizdagi avtomobilni yutib olish imkonini qo‘lga kiriting!
Shaxsiy avtomobil haqida orzu qilasizmi? Endi orzungiz amalga oshishi mumkin!
100 000 so‘m va undan ortiq pul o‘tkazmasini amalga oshiring va sovrinli o‘yinda qatnashish uchun chiptani qo‘lga kiriting. Pul o‘tkazmalari qancha ko‘p bo‘lsa, g‘olib bo‘lish imkoni ham shuncha ortadi! Masalan, 230 000 so‘m pul o‘tkazib, siz 2 ta chiptaga ega bo‘lasiz.
Asosiy sovrinli o‘yindan tashqari siz har oylik o‘yinlarda qatnashib, quyidagi turli sovg‘alarni yutib olishingiz mumkin:
1️⃣ Bosh sovrin — BYD avtomobili.
Va har oy may va iyunda:
2️⃣ IPhone 15 Pro.
3️⃣ Samsung UE65CU8500UXUZ televizori.
4️⃣ Sony PlayStation 5 Slim 2023 1TB.
5️⃣ Xiaomi Pad 6 plansheti 8 GB+128 GB 11.
6️⃣ Yandex Stansiya Mini aqlli kolonkasi, Alisa va soat bilan, 24W.
7️⃣ Xiaomi Mi Band 8 Pro aqlli smart soati.
Payme orqali pul o‘tkazing va ehtimol, BYD avtomobili aynan sizniki bo‘ladi!
Do‘stlar, biz yangi loyiha boshlamoqdamiz!
“Diqqat, savol!” podkastimizning 1-sonini payshanba kuni e‘tiboringizga havola etamiz!
Ushbu sonda nimalar haqida gaplashilgan, deb o‘ylaysiz?
@zakovatharakati
Амударёда МИБ қизнинг дадаси олиб берган сарполарни собиқ куёвидан ундириб берибди
Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг 2023 йил 15 ноябрдаги ижро ҳужжатига асосан даъвогар М.О.га жавобгар А.Х.дан унинг уйида турган қариб 15 миллион сўмлик 46 хил сеп мол-мулкларни олиб бериш белгиланган.
Ижрони таъминлаш мақсадида МИБ Амударё туман бўлими ходимлари томонидан жавобгарнинг уйига 2024 йилнинг 13 апрел куни борилиб, олиб берилиши лозим бўлган қариб 15 миллион сўмлик 46 хил сеп мол-мулклар даъвогар М.О.га олиб берилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланган.
Қизларни сепига билим, ақл ва ҳунар бериш керак. Шунда агар мабодо ҳаёти ўхшамай кетиб қолса ҳам ҳамма нарса ўзи билан кетади сразу.
🧠@nurbekalimov
Эсингларда бўлса Прилепин кейсидан кейин рус ОАВ ўзидан типа биг бразе ясаволгани, пропаганда тўла тўрвахалтаси билан Марказий Осиё давлатларигаям кириб бораётгани яққол кўриниб қолганди. Шу масалада Комил Алламжонов нодавлат телерадиоканаллар вакиллари билан учрашиб, миллий контент яратиш масаласини муҳокама қилибди.
Ахборот энг кучли қурол бўлган ҳозирги замонда миллий контент масаласини иккинчи планга сурган одам ютқазади. Брат буни тушунганлари ва ўз вақтида ҳаракат қилаётганлари яхши иш бўпти. Биз ҳам қўлдан кеганча Ютюбда миллий контентни кўпайтиришга ҳаракат қиляпмиз.
🧠@nurbekalimov
Мана бу расмга эътибор беринг. Шунақа қарғишларни жуда кўп ерда кўраман. Аммо ерда қарғишдан қўрқмаганларнинг фаросатлари қолдириб кетилганини кўришимиз мумкин.
Бундай қарғишлар ёзиб қўйиш абсолютно ишламайдиган нарса. Камераларни кўпайтириб шармандалаш + отти калласидек жарима. Вот ҳақиқий ишлайдиган нарсалар.
Аксар одамлар Худоданмас одамларни гап сўзи ва молидан айрилишдан қўрқади, шунинг учун видеодаги шармандагарчилик ва жарима ахлат ташламасликка ҳақиқий стимул бўла олади.
Бунақа мақол там қарғишлар эса бугун ишламайди.
🧠@nurbekalimov
Бўзатовга бир қадам қолмоқда!
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказиб келинаётган “Ёшлар овози - Бўзатов FEST” танловининг ҳудудий босқичига 15 апрелдан старт берилмоқда.
Февраль ойидан бугунгача танловнинг маҳалла, сектор ва туман босқичлари ўтказилди. Энди ҳудудий босқичда ютган исдеъдод эгалари май ойининг охирида Қорақалпоғистонда бўлиб ўтадиган республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади.
“Бўзатов FEST” танлови жуда тизимли ташкил этилган. Маҳалладан бошланиб, республика босқичигача, истеъдод эгаларини кашф этишдан тортиб, уларни қўллаб-қувватлашгача давом этади.
Яъни ҳеч ким танимайдиган, лекин куйлашни ёрворадиган ёш-ёш йигит-қизларни мана шу лойиҳа кашф этиб беряпти. Агентлик эса финалда мана сертификатинг, мана пул мукофотинг деб чекланиб қолмасдан, ундан кейинамам уларни қўллаб-қувватлаяпти – бир сўз билан айтганда, охиригача туриб беряпти.
Дарвоқе, ҳудудий босқичларда ҳар бир иштирокчининг чиқиши тўлиқ тасвирга ёзиб олиниб, танловнинг YouTube каналига жойлаб бориларкан.
🧠@nurbekalimov
Ўзбекистон тарихий обидаларида ёзилган қадимий битикларни ўрганишга бўлган эътибор ҳақида
WOSCU ташкилоти 8 апрель куни Фанлар академияси ва Шарқшунослик институти билан ҳамкорликда “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидаги китоблар тақдимотини ўтказди. Бундан ташқари, ташкилотлар, вазирликлар ва идораларга 20 жилд китоб-альбомларни олиш имконини тақдим этувчи сертификатларни топширилди.
Бу лойиҳанинг амалга оширилиши Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат маданий-тарихий меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва оммалаштиришга қаратилган ташаббуси доирасида бўлиб ўтди.
Ушбу фаолият мамлакатимиз тарихий обидаларида ёзилган қадимий битикларни ўрганишга қаратилган. Бугунги кунга қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига бағишланган, ўзбек, рус, араб ва инглиз тилларидаги 20 та кўп тилли китоб-альбомлар нашр этилди.
Кўпчилик 5 кун дам экан деб вилоятга, тоққа ва яна бошқа ерларга кетяпти. А так машнақа саёҳатларга янги китоблар ғамлаб оладиган ери чиқиб қолди.
Асахийдаги братлар байрам кунларига барча онлайн ва оффлайн дўконларда 20 фоиз чегирма эълон қиворишибди. Заказингиз 200 мингдан ортса доставкаси текин😎
Шахсан ўзим кўпроқ фойда қилиш учун айниқса қиммат китоблардан оволаман😁
Оқлеман и дуолеман. Маладес брат жуда чиройли тушунтирибди. Ҳамма мачитлар, супермаркетлар ва шуларга ўхшаш жойларда парковка пулли бўлиши керак. 1 соати текин гап йўқ, қоганига эса тўла пулини. Бир соат намоз ўқишгаям, бозорлик қилишгаям етади.
🧠@nurbekalimov
Шунингдек, сизга фойдали шартларда:
- ҳисоб рақами очиш - бепул
- маблағлар ўтказиш ва нақд пул ечиш - комиссия тўловларисиз
- абонент тўловисиз амалга оширилади.
Таклиф Капиталбанкнинг янги мижозлари учун 2024 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Менежер билан учрашиш учун www.business.kapitalbank.uz га ариза қолдиринг ёки (+998) 78–148–11–33 телефон рақамига қўнғироқ қилинг.
Реклама
Enter Engineering бугунги видеолар бўйича баёноти эълон қилинди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган гап-сўзлар муносабати билан компания қуйидагиларни маълум қилади. Ходимларнинг иш ҳақи бевосита буюртмачи олдида бажарилган иш ҳажмини муваффақиятли асослаб берилишига тўғридан-тўғри боғлиқ. Шунга кўра, ҳозирги кунда ходимларнинг февраль ойи учун маошлари тўлиқ тўлаб берилган.
Айни вақтда март ойи учун ҳажмларни асослаш жараёни кетмоқда, уларнинг якунига кўра, бутун иш ҳақи тўлаб берилади.
Компания реал фактларга асосланмаган ушбу лавҳаларни тарқатмасликни сўраган.
Дўстлар янгилик бор😎
Бугун "Диққат савол" деб номланган подкастимизнинг биринчи сони эфирга чиқди. Унда Заковатдаги мухтарам бошловчи Абдурасул ака, Заковат магистрлари Саидкамол ака ва Саидакромлар билан дилдан суҳбат қурдик. Заковат ёшларга нима беради? Ўзгаришлар борми? Яна қанақа янгиликлар бўлади? Шу каби саволларга жавоб изладик. Заковатниг ички кухняларидаги сирлар очилди😉
Ушбу подкастни давомий қилишни мақсад қилганмиз. Меҳмонларимиз ҳам мавзуларимиз ҳам турфа ҳил бўлади. Биринчи сонини кўриб баҳо беринг. Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг.
Диққат савол! 👉https://www.youtube.com/watch?v=BdRwQw2KNwc&ab_channel=Zakovatharakati
Кимни эсида бор кимда йўқ билмадиму, бундан 5-6 йил аввал самолётларимиздаги Uzbekistan ёзуви иллюминаторни тагида, яъни ўтирган одамларни оёғини тагида ёзилган деган мавзу тармоқларда болалаган эди. Анча дискуссиялар бўлган.
Тепада ўша мавзуда тилга олинган ёзувли самалёт расми. Пастдаги бугунги расм, бу президентни хизмат самолёти. Душанбе аэропортида. Ёзуви тепада экан.
Шуниси мақулроқ шекл?
🧠@nurbekalimov
Тошкентда фуқаро юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 27 000 доллар эвазига эҳтиёжманд оилаларга ажратиладиган имтиёзли уй-жойдан олиб беришини ваъда қилиб, 5 000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланибди.
Ажойиб, мен 30-40 минг доллар билан кемаларга осилиб, тимсоҳ билан рақс тушиб, девор оша Америкага кетадиганларни ҳеч тушуна олмасдим. Тушуна олмайдиган нарсаларим қаторига шу эҳтиёжманд оилаларга бериладиган уйларниям коррупциялаштиришаётгани қўшилди.
🧠@nurbekalimov
Электрокимё соҳаси докторанти ва нефт муҳандиси бўлган Сарвар Талиповдан қизиқарли таҳлил ўқидим
Электр энергияси, нархлари, ва генерация ҳақида
Электр энергияси учун нарх ошганидан ҳамма хабардор. Аммо, бу нархлар нима учун айнан шунча, ўзи "светти" нархи неч пул бўлиши керак?
Аввал, янги тарифлар билан танишиб ўтсак. Газетауз нашрига биноан, кўп қаватлик уйларда 200-1000 кВ*с орасидаги истеъмол учун 1 кВ*с учун 450 сўм. Қолган истеъмолчилар учун айнан ўша миқдор учун 900 сўм белгиланган.
Энди, мени биринчи қизиқтирган савол: қўшниларимизда нархлар қандай? Минтақадаги энг арзон электр энергияси қўшни Қирғиз республикасида экан
- 700 кВ*с гача 142 сўм, ва ундан тепаси 307 сўм.
Тожикистонда 1 кВ*с учун 347 сўм, Қозоғистонда эса 980 сўм.
Хўп, қўшниларимиздаги нархларни билдик, аммо, барчамизни иқтисодий аҳволимиз ҳар хил. Шунинг учун, аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича биз билан бир хил давлатлардаги электр энергияси нархларини кўриб чиқдим. Бизнинг ЯИМ $2670 ташкил қилар экан.
Жон бошига ЯИМ бўйича яқин давлатларда 1 кВ*с учун нархлар (манбаа: globalpetrolprices)
- Кения 2736 сўм
- Нигерия250 сўм (х3 Май ойида)
- Никарагуа 2219 сўм
- Ҳиндистон 979 сўм
- Конго 756 сўм
- Кот-д'Ивуар 1489 сўм
Тепадаги рўйхатдан кўрганимиздек, Ўзбекистондаги нархлар энг арзонлардан бўлиб келган. Янги нархларни ҳисобга олганда, бизда ҳалигача электр нархлари пастки гуруҳда қолади. Албатта, электр энергиясини генерацияси ҳар давлатта ҳар хил, ва барча омилларни ҳисобга олиш қийин. IMF маълумотларига биноан, ўртача дунёдаги кВ*с нархи 2024 йилда 1800 сўмни ташкил қилар экан, яъни бизда электр дунёдаги ўртача нархдан ҳали ҳамон икки баробар арзонроқ
Келинг, халқаро энергетика агентлиги тақдим қилган электр энергияси генерациясининг нархларига мурожаат қилсак:
- Кўмир: кВ*с 1115.11 сўм
- Газ: кВ*с 899.69 сўм
- Ядро: кВ*с 874.35 сўм
- Ядро LTO: кВ*с 418.17 сўм
- Шамол (материктаги): кВ*с 633.58 сўм
- Гидроелектр (дарё): кВ*с 861.67 сўм
Worldometer манбаасига кўра Ўзбекистон 79% электр энергиясини табиий газдан ва 21% гидроелектр станцияларидан олар экан. Юқоридаги нархларни инобатга олиб ҳиссобласак, ўртача бир кВ*с учун таҳминан 891 сўм тўғри келар экан. Демакки, янги ўрнатилган тарифлар адекват ва осмондан олинган эмас (манбааларга ишонсак ҳар ҳолда).
Энди генерация масалисга келсак. Минтақадаги энг кўп генерация қиладиган уч давлатлар:
- Қозоғистон - 115078 ГВ*с
- Ўзбекистон - 71363 ГВ*с
- Озарбайжон - 27887 ГВ*с
Ўртача, 1 миллион жон бошига:
- Қозоғистон 5871 ГВ*с
- Озарбайжон 2750 ГВ*с
- Ўзбекистон 1982 ГВ*с
Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон минтақадаги аҳолиси энг кўп бўлган давлатлигига қарамай, Қозоғистон ва Озарбайжондан кам электр энергияси генерация қиламиз. Ҳозирги кунда, энергетика хавфсизлиги ва барқарорлиги давлатлар иқтисодий ривожининг гаровидир. Ўзбекистон шароитида генерацияни қандай қилиб кўпайтириш мумкин, ва генерацияни ошириш нархларга қанда таъсир кўрсатади?
Бизнинг шароитларда, энг катта ресурс бу қуёш энергияси. Юртимиз қуёш энергияси потенциали бўйича минтақа лидерларидан. Аммо, бу фақат қуёш панеллари билан кифояланадиган тадбир эмас. Қуёш энергиясини сақлаш ва тармоққа тарқатишни ўз спецификаси бор. Унинг учун катта қувватлик литий-ион батареялар керак бўлади. У батареялар ўзига хос парваришни талаб этади.
Унинг устига, минтақамизда шамол энергиясини ривожлантиришга катта потенциал ҳам бор. Юқорида кўрсатилган нархларга асослансак, шамол энергияси бизга арзон ва муқобил электр энергиясини генерация қилишга йўл беради.
Бу ҳисоботдан оладиган хулосаларимиз шуки, биз кўп йиллардан бери давлат томонидан субсидия қилиб келинган арзон электр энергиясини ишлатиб келганмиз. Аммо шу пайтни ўзида аҳоли сонимиз катта темпда ошиб борган. Давлат субсидиялари бу саноатни тўхташига ва ўз зарарига ишлашига олиб келди. Янги белгиланган тарифлар эса анча йил аввал қилиниши керак бўлган ишлардан бўлган. Аммо, янги нархлар билан бизнинг муаммоларимиз ечилиб қолмайди. Генерация маълумотларида кўрганимиздек, биз генерация бўйича қўшниларимиздан анча ортдамиз, аммо аҳолимиз ва иқтисодиётимиз ўсиб бормоқда.
🧠@nurbekalimov
Бугун энди амалга оширилаётган энергетика ислоҳотларини қилиш керак деб иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов бундан 5 йил олдин айтган экан
Тасаввур қилинг, энергетика вазири энди Ўзбекистон аҳолисининг ҳар бири ўз шахсий эхтиёжлари учун давлат бюджетидан нафақа олишини эълон қилди. Лекин бунинг бир шарти бор: одам қанча бой бўлса, у оладиган нафақа миқдори ҳам шунча кўп бўлади ва аксинча, одам қанча камбағал бўлса, унга бериладиган нафақа ҳам шунча оз бўлади. Агар у жуда-жуда камбағал, ҳатто бошпанасиз яшаётган бўлса, у оладиган нафақа миқдори ҳам шунга яраша — амалда нолга тенг бўлади. Башарти одам жуда бой бўлса, нафақа миқдори ойига бир неча миллион сўмга боради.
Бундай эълонга жамоатчилик қандай қарашини тасаввур қилиш қийин эмас. Менда сизлар учун нохуш хабар бор: гарчи ҳеч ким оммавий тарзда бундай эълон қилмаган бўлса ҳам, амалдаги воқелигимизнинг ўзи шундай. Мана бир неча ўн йиллардирки, биз шундай «жамоат шартномаси» асосида яшаяпмиз ва унга кўра мамлакатимизнинг бадавлат кишилари камбағалларга нисбатан қиёслаб бўлмас даражада кўпроқ нафақа олишмоқда.
Эҳтиёжманд оилаларга энергетика тўловлари учун 270 минг сўмдан ёрдам пули берилади
Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 майидан электр энергияси ва табиий газ учун «ижтимоий норма» тизими жорий этиляпгани ҳақида эшитгандирсилар. Содда қилиб айтганда, бу кўп ишлатган кўпроқ тўлайди, дегани. Так вот, сен ойига 200 кВт.соат электр токини ишлатсанг, ойига 12000 кВт.соат ишлатадиган, уйида жакузи, там домашний кинотеатри бор бойвачча қўшнинг сендан кўпроқ тўлайди.
Ҳукумат қарорида яна бир жиҳат яхши ўйланибди – 2024/2025 йилги қиш мавсумида – ноябрь-февраль ойларида аҳолининг эҳтиёжманд қисмига энергетика тўловларини тўлаш учун 270 минг сўмдан бир марталик ёрдам пули ҳам бериларкан.
🧠@nurbekalimov
🚀 "Swift Launch"ga qo'shiling: Birinchi o‘zbek startup kursi! 🚀
Sizning uyga vazifanigiz sarmoya kiritishga arziydigan startap yaratish bo‘ladi!
Swift Launch sizga nima beradi:
–Top xalqaro murabbiylar, shu jumladan bosh direktorlar va investorlarning ekspert ko'rsatmalari!
–Ijodkorligingiz va mahsuldorligingizni oshirish uchun bepul Co-Working maydoni.
–Bepul hosting va AI resurslari sizning texnologiyangizni kuchaytirish uchun.
–Bundan tashqari, yana ko'p qo‘shimchalar mavjud.
Грузия парламентининг мухолифатдаги "Фуқаролар" партияси раҳбари Алеко Элисашвили "чет эл агентлари" тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш пайтида ҳукмрон "Грузия орзуси" партиясининг раҳбарларидан бири Мамука Мдинарадзени чикитиб қўйипти🫢
Бир ёқадан бош чиқариб, тепадан кеган любой қонунни босворишормедия шулар бир овоздан😏
🧠@nurbekalimov
АҚШ нинг собиқ президенти Барак Обаманинг мана бу асарини ниҳоят ўқиб чиқдим. Дунё тарихида муҳим роль ўйнаган сиёсатчилардан бири бўлмиш Обаманинг ҳаёт йўли жуда қизиқарли.
Оилага бўлган муносабатига қойил қолдим. Шунча иши бўлатуриб фарзандларига вақт топа олган, ҳатто улар билан бирга ўтқазиш вақтларини иши билан бирлаштирган эпизодлар ҳам бор. Ташқи сиёсат масалалари яхши ёритилган.
Лекин, китобни суви жуда кўп. Бу китобни 2 баробар қисқартириб ёзиш ҳам мумкин эди. Нонейм персонажлар жуда кўп ва уларни барчасини эслаб қолиш қийин. Мени назаримда унчалик муҳим бўлмаган ходисалар ҳам ипидан игнасигача ёритилган. Балки муаллиф учун албатта бу нарсалар муҳимдир.
Барчага ўқишни тавсия қилмайман. Фақат ушбу шахс ҳаётига ўта қизиқадиганлар бўлса маслаҳат бераман.
🧠 @nurbekalimov
Усмонлилар Империяси даврида жуда кўп жангу жадаллар бўлиб ўтган. Бугун бевосита ўша Империянинг юрагидан туриб ушбу сулола тарихидаги 4 та буюк жанг ҳақида сўзлаймиз.
Сценари муаллифи @ostonovminbari
Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡
Видео ролик: 👉 https://youtu.be/wYIjlujL3SU?si=NINrX9k3xECfTCN2
Жорий йилнинг 9 апрель куни Истанбул вилояти Фотиҳ туманида вақтинчалик ишлаш учун келган икки нафар Ўзбекистон фуқаролари Instagram тармоғида ўзидан гэнгста ясаволиш учун пистолет билан видео олиб жойламоқчи бўлган.
22 ёшли С.Г. хонадоши ва ўртоғи У.Р. томонидан отиб қўйилган.
Унга кўра, С.Г. бош қисмига отилган ўқ натижасида воқеа жойида вафот этган. У.Р. эса маҳаллий полиция томонидан ушланган.
"У.Р.нинг кўрсатмасига кўра, икки ўртоқ арафа куни биргаликда ифтор қилиб, гаплашиб ўтиришган. С.Г. тўппонча билан видео олмоқчи бўлган. У.Р. тўппончани ўқсиз деб ўйлаб билмасдан отиб қўйган", - дейилади хабарда.
🧠@nurbekalimov
Instagramda ba’zi avtoblogerlar monopoliyani qo’llab quvvatlamaydigan o’zbekistonliklarni “kaltafahm” va shu kabi haqoratli so’zlar bilan yerga urib chiqqan ekan. Bu voqeani e’tiborsiz qoldira olmadim.
Shu kabi xalqni haqorat qiladigan, saviyasiz kontent bilan obunachi to’plab olgan odamlar o’zlarini hammadan aqlli hisoblab yuborishadi odatda. Kasalni yashirsang, isitmasi oshkor qiladi deb bekorga aytishmadi. Xalqni o’zi har kimni o’z o’rniga tushirib qo’yadi. Biz ularga umuman mikrafon tutqazmasligimiz kerak, katta auditoriya - bu mas’uliyat, biroq saviya degani emas. Undan turib hech kim xalqni haqorat qilishga haqli emas.
Instagramda kontent qilishga jiddiy kirishmoqchiman, obuna bo’ling va adekvat kontentga xissa qo’shing:
https://www.instagram.com/reel/C5gM75_qPxb/?igsh=MThuYjN1bnNkMGFnbg==
@xoshimovuz
🏦 Бизнесни ривожлантириш банкидан тадбиркорлар учун ажойиб имкониятлар!
🚀 Режаларингизни биз билан амалга оширинг.
Мақсадингизга қараб ўзингизга қулай кредит турини танланг 👇
➡️ 100 млн. гача гаровсиз кредит
➡️ 150 млн. гача гаров талаби 50%га пасайтирилган кредит
➡️ 500 млн. гача кредит
➡️ 1 млрд. гача кредит
➡️ 1,5 млрд. гача кредит
➡️ 1,5 млрд. гача лизинг
Бундай имкониятни қўлдан бой берманг.
📲 Батафсил маълумот учун 1254 рақами ёки @brbsupport га мурожаат етинг.
Тошкентда диний экстремизм ва терроризмга қарши тезкор тадбирлар ўтказилмоқда
Сўнгги 3 ой давомида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 50 та жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент шаҳрида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш мақсадида қатор тезкор тадбирлар олиб борилмоқда, дея хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати.
Куни кеча Тошкент шаҳрида экстремистик радикал гуруҳларга қўшилган фуқароларнинг хонадонларида 45 та тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилган. Гумондор шахслар қўлга олинмоқда.
Жорий йилнинг 3 ойи давомида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 50 та жиноят иши қўзғатилган, 188 та ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 264 нафар шахсларга нисбатан нисбатан қонуний чоралар кўрилган.
🧠@nurbekalimov