Россияда истиқомат қилувчи ва ишга борган ватандошларимиз диққатига
Ушбу ҳафта Крокусда теракт содир этишда айбланаётганларни картасига пул ўтқазган бир нечта одамлар ушланган ва улар ҳам терактда иштирок этишда айбланишмоқда.
Шунинг учун интернетда кўриб қолган турли эхсон карталарга пул ўтқазмасликни маслаҳат бераман. Аслида сиз бир қизалоқнинг касалликдан соғайиши учун пул ўтқазяпман деб ўйлаб, машнақа террористларга ташлаётган бўлишингиз ҳам мумкин. Эхсон деб атаб қўйганингизни опа сингилларингиз, яқин қўшниларингизга ўтқазаверинг. Савоби бир ҳил.
Россияда бугун хўлу қуруқ тенг ёнмоқда, айбдор бўлмасангиз ҳам, билмай пул ўтқазиб қўйган бўлсангиз ҳам фарқи йўқ, ўзингизни оқлай олмайсиз, чунки адекват суд ва терговни ўзи йўқ. Так что эҳтиёт бўлинглар. Россиядаги яқинларга юбориб қўямиз.
🧠@nurbekalimov
Туркия нима учун тожикистонликларга визасиз режимни тўхтатди?
Президент Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг қарори билан Тожикистон фуқаролари учун Туркияга киришда амалда бўлган визасиз режим бекор бўлди.
Тожикистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар азалдан яхши бўлиб келган. Агар фақатгина Крокусдаги теракт сабабли ёпилди десак, бу хато бўлар эди. Чунки 2017 йилда ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов бевосита Истанбулда 39 кишини ўлимига сабаб бўлган терактни уюштиргандан кейин ҳам ўзбекистонликларга нисбатан бундай санкция қўлланилмаган эди.
Қолаверса, шу йилнинг январь ойида Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан шахсан Душанбега ташриф буюрган ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан кўришган эди.
Визасиз режим бекор бўлишига қуйида 3 та сабаб келтираман:
Мени фикримча, ўша учрашувларнинг ОАВ га маълум қилинмаган қисмида қандайдир келишмовчилик бўлган. Бу учрашувда Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара масалалари ҳам кун тартибида бўлган. Бундан ташқари, Хоқон Фидан шу йили президент Эрдоғон расмий ташриф билан Тожикистонга келишини айтган. Визасиз режим ўрнатилишини вақтинча деб ўйлайман, Эрдоғон бу билан Тожикистонга келишидан олдин музокаралар учун енгига яхшироқ кузр карта беркитиб олмоқчи назаримда.
Бундан ташқари, энди кўриб турибмизки, Россия мигрантларга қарши аёвсиз рейдлар сиёсатини бошлаган, кўплаб қонунга амал қилувчи тожикистонликлар ҳам РФ ни тарк этишмоқда. Чунки Россияда хўлу қуруқ тенг ёнишини кузатяпмиз. Шу сабабли, асосий даромади мигрантлардан келадиган маблағларга таяниб қолган Тожикистон фуқароларининг энди оммавий равишда визасиз бой мамлакат бўлмиш Туркияга оқиб келиши тенденцияларини кузатишимиз мумкин бўларди.
Сўнгги маҳаллий сайловларда қақшатқич мағлубиятга учраган Эрдоғон партияси эса энди ўзига шу кўринишдаги янги юкни ола олмайди.
Крокус терактида қатнашгани айтилаётган Тожикистоннинг 4 фуқаросидан 2 таси Туркиядан келгани аниқланган. Тожикистоннинг яна бир фуқароси Крокус воқеаларидан олдин, Туркияни ўзида теракт уюштиришга урингани ҳақидаги хабарлар ҳам бор. Янги терактлар олди олиниб, аллақачон мамлакатга кириб бўлган ячейкаларни бирма-бир аниқлаб зарарсизлантирмагунча визасиз режимни тўхтатиб туришга қарор қилинган бўлиши ҳам мумкин.
Ёки умуман ушбу сабабларнинг барчасини йиғиндиси шунга олиб келган бўлиши ҳам мумкин. Кузатамиз.
🧠@nurbekalimov
Тасаввур қилинг, ҳаётида умуман йўқчилик кўрмаган, фақатгина китоблар ўқиб улғаяётган бир қиз бор, унинг отаси Покистон бош вазири. Харбийлар томонидан қуролли тўнтариш юз бериб ота ўлимга ҳукм қилинади. Қиз эса қалбида ўч олиш илинжи билан сиёсат оламига кириб келади. Бу қиз Покистон халқи томонидан "Қора атиргул" номини олган Беназир Бҳутто. У ким эди? Бугунги ролигимиз шу аёл ҳақида.
Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡
Видео ролик: 👉https://youtu.be/job6iOuKk7s?si=YhxihbEjxQDg7GXE
Ўзбек Википедиячилари, моё почтение🫡
Борис Чепрунов ҳақида Википедияда мақола пайдо бўлди. Рус Википедиясида ҳам йўқ эди у ҳақида мақола. Яшанглар!
🧠@nurbekalimov
Банк чўнтагингизда: Uzum Media банк иловаларидан қандай қилиб хавфсиз фойдаланиш ҳақида айтиб берди
Маблағлар ва пулларни хавфсиз сақлаш ва оқилона сарфлаш ҳақидаги Uzum Media журналининг таҳририяти банклар ва молиявий сервислар иловалари фойдаланувчилари учун хавфсизлик қоидаларини тўплади.
Яқинларингизга пул ўтказиш, коммунал хизматларни тўлаш ёки муддатли тўловни амалга ошириш учун сиз банкка боришингиз шарт эмас — банк ёки тўлов тизимининг иловасини ўрнатиш кифоя. Шу билан бирга, банкларнинг ўзлари ҳам фойдаланувчи хавфсизлигига катта эътибор қаратишади, шубҳали транзакцияларни кузатадилар ва блоклайдилар ва тасдиқлаш кодларини талаб қиладилар. Аммо фирибгарларга қарши курашда асосий қоида ҳали ҳам фойдаланувчиларнинг эҳтиёткорлиги.
— Биз мижозларимизга мураккаб пароллардан, икки факторли аутентификациядан фойдаланиш ва ҳеч қачон смартфонларингизга расмий илова дўконларидан юклаб олинмаган иловаларни ўрнатмаслик муҳимлигини мунтазам эслатиб турамиз, — дейди Uzum Bank бошқарув раисининг ўринбосари Тимур Эмирсалиев. — Хавфсизлик қоидалари билан мақолага ҳаволани Uzum Bank иловасининг бош саҳифасида топишингиз мумкин ва бу эслатма — ҳеч қачон ортиқча бўлмайди. Агар сиз смартфонингизни йўқотиб қўйсангиз ёки шубҳали операцияни кўрсангиз, банк иловаларидаги карталар ва киришларни тезда блокировка қилиш учун имкон қадар тезроқ мижозларга хизмат кўрсатиш хизматига мурожаат қилинг.
Пул ва шахсий маълумотларни қандай қилиб хавфсиз сақлаш ҳақида кўпроқ маълумот Uzum Media мақоласида
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.
Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.
Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.
👉 /channel/addlist/ZfguWo576HwzYjdi
Аллен Каррнинг "Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли" номли китоби қанақадир "иродали бўл" там "бардам бўл биз ёнингдамиз атдуши жигар сен буни эплесан" стилида ёзилмаган.
Бу китоб ростдан ҳам миллионлаб одамларга чекишни ташлашда ёрдам берган. Унда конкрет тавсиялар бор. Бу китоб Ғарб ва Россияда жуда машҳур ва ультрабестселлер даражасида.
Асахий билан Халқ банкини ўзаро манфаатли ака-укачилиги натижасида эса ушбу китоб ниҳоят ўзбек тилига ҳам ўгирилибди. 🫡
Сотволиб чекишни ташлаворадиган ери братлар: http://asaxiy.uz/u/6606b10f8d47e
Эски машиналарни янгиларига алмаштириш учун субсидия берилади
Ҳукумат транспорт воситаларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришга қаратилган қарор қабул қилгани ҳақида ўқигандирсиз? Шу қарорнинг бир эътиборга молик қисми ҳақида пикри ожизимни билдирмоқчиман.
Так вот, 2031 йилгача ҳамма ҳудудларда машиналар диагностик текширувдан ўтказилиб, экологик стикерлар олиши керак экан. Аммо дастлабки босқичда стикер олиш учун бир тийинам сарфланмасакан. Қўшимчасига аҳолига эски машиналарини янгисига алмаштириб олиш учун имтиёз ҳам берилармиш.
Айтайлик қайсидир Ғишматни мошинаси СССРни легендаларидан бири бўлиши мумкину, но экологияга кўпроқ зарар етказгани учун «яшил» стикер ололмаса, ҳукумат ўша Ғишматга машинасини «тоза» тоифадагисига алмаштириб олиши учун субсидия бераркан. Шу жойида дунёнинг бошқа демократик давлатларидагидек иш тутилиб, аҳолининг янги мошина олишга имконияти ҳисобга олингани яхши бўлибди.
🧠@nurbekalimov
Ўзбек сериаллари мавзуси ҳақида гап кетганда кўпчиликнинг хаёлига оиладаги маиший мавзуларнинг ипидан игнасигача ёритилиши келади. Кейинги йилларда бу мавзулар актуаллашдими, ёки ҳаддан ортиқ шу масалалар қизиқ туюлдими, билмадим. Аввалги айрим сериаллар ҳам бу мавзуларда суратга олинмаса-да, ҳозиргиларидан қизиқлик жиҳатидан қолишмас эди.
Бугун Ренессанс кино уйида Кинематография агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, бир қатор Республика ҳарбий олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланибди.
Миллий кинематографияда ҳам кўплаб ҳарбий сериаллар ва фильмлар тилга олиниб, бу борадаги ишларни давом эттириш мақсадида 10 га яқин Республикадаги ҳарбий олий ўқув юртлари масъуллари билан қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинибди.
Яхши, эътибор қаратилибди, эндиликда юқоридагилардан фарқли равишда ҳарбий мавзулардаги “Ҳаёт академияси бадиий фильми, “Қутқарувчи” (ишчи номи) каби кинолойиҳалар суратга олинар экан. Камида “Остона” ва “Сардор” сериалларидек севимли бўлади, деган умиддаман.
Нонни чиройи ҳақида
Бир ерда нонвойхонани тепасига “Қуда патир” деб ёзиб қўйибди. Типа ўта кушли, элитний патир бўса керак қудаларни ёнида уялиб қомидиган. Умримда нонни чиройли чиройлимаслигига эътибор қимаганман. Уни чиройини тушунмайманам. Бўлка, тандир нон осам биринчи учраганини оламан. Томоша қимайман чиройлими бу йўқми деб.
Аям болаликда уф нонларим чиройли чиқмади бу сафар деб қўярди. Мен эса абсолютно тушунмасдим нонни чиройини. Ўша мазали ва тотли онам ёпган нон эди ҳар сафар.
Болаликда каникулда нонвойхонага шагит тушиб, бозорга нон таширдим великда. Нонларни олиб чиқсам баъзан сотувчи опа урушберарди чиройлироқ ёпсин деб. Как будто мен ёпгандай мени сўкарди😁
Ўшанда ҳам тушунмасдим нонни чиройини. Балки менда художник взгляди йўқдир. Шунинг учун тушунмасман нон чиройини… Чиройли ва хунук нондан кўра мени ақлим мазали ва бемаза нон деган парадигмада ишлайди.
🧠@nurbekalimov
Бугунги кунда мен уже ҳаётимни нақд пулсиз ҳам тасаввур қила оладиган даражага етиб келдим. Лекин бу нарса инсоният тарихида янгилик эмас. Масалан, биринчи нақд пулсиз тўловларни ҳаттоки рицарлик даврига боғлаш мумкин. Рицарлар кўп саёҳат қилишган, талончилик хавфини олдини олиш учун ўзлари билан кўп нақд пул олиб юришмаган ва меҳмонхона там қовоқхоналардаги ҳисоб-китоблар учун шахсий муҳри бўлган узукларидан фойдаланганлар. Муҳрни босасан, бизнес эгаси эса ўз шотирини жўнатиб қасрингдан пулни олиб кетаверади. 😎
Ҳар бир қоғоз банкнот, қайси валюталигидан қатъи назар, 4000 марта букилишга яраркан холос. Йиртилган пулни кўрдингми, демак у скорее всего 4001 марта букилган.
Умаман ҳаммасиданам ташқари нақд пул бу микроблар манбаи.😷 Бугун шунчаки нонвойдан нон олишга тушсанг ҳам Пейми қивороринг брат деб карта рақамини осиб қўйишади. Таксиларда картадан тўлашда кўп муаммолар ҳақида гапиришади. Масалан Uklon таксига Payme орқали пул тўлашда абсолютно қийинчилик кўрмадим. Айрим хайдовчилар “ака нақ беруринг😌” дейишгаям улгурмай қолади, чунки иккала илова бир бирига интеграция қилинган ва манзилинга етишинг билан пулни ечиб қолаверади.
Ўта крайний случайларни хисобга олмаганда бугун нақд пулсиз бемалол яшаш мумкин экан мен сизга айтсам.
🧠@nurbekalimov
Психолог қабулига бир неча маротаба бориб, натижа кўрмаган инсонлар вақти ва маблағи бекор сарф бўлганини ачиниш билан гапиришади.
📌 +1 podcast'нинг навбатдаги сонида бу ҳолатнинг сабаблари тушунтирилган.
Психотерапевт, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Гавҳар Дарвиш билан суҳбатда бугунги кунда долзарб бўлган депрессия, уйқусизлик, ҳавотир каби ҳолатлар ҳақида батафсил маълумот берилган.
2024 йил 21 март куни Air Samarkand авиакомпанияси А321neo самолётида Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналиши бўйича биринчи мунтазам тижорат парвозини амалга оширди.
Ушбу рейс авиакомпания фаолиятидаги янги босқичдир.
Наврўз байрами арафасида амалга оширилган рейс Самарқанд ва Туркиянинг йирик шаҳри ва аеропорти ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйиш учун янги имконият яратди. Биз ҳам шу рейс билан Истанбул шаҳрига учдик.
Бугундан бошлаб авиакомпания ҳар душанба ва пайшанба кунлари ушбу йўналиш бўйича парвозларни йўлга қўяди. Яқин келажакда авиакомпания Тблиси, Дубай, Жидда ва Туркиянинг бир қатор йўналишларига парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бундан ташқари, апрель ойидан бошлаб чартер дастури ҳам режалаштирилган.
Air Samarkand мунтазам рейсларига чипталарни easybooking.uz веб-сайтидан, шунингдек, EasyBooking тизимига уланган агентликлар тармоғидан ва biletbank.com веб-сайтидан сотиб олиш мумкин. Яқин келажакда чипталар янгиланган airsamarkand.com веб-сайтида, машҳур онлайн касса ва агрегаторларда ҳам сотувга қўйилади.
Air Samarkand - Самарқанд халқаро аеропортида жойлашган Ўзбекистон авиакомпаниясидир. 2022 йил апрель ойида ташкил этилган. Авиакомпания флоти замонавий хавфсиз Airbus А330, А321 ва А321neo самолётларидан иборат.
Авиакомпаниянинг асосий мақсади Самарқанд ва қўшни вилоятлар аҳолисига турли йўналишларга тўғридан-тўғри саёҳат қилиш, меҳмонларга эса оралиқ манзилларни четлаб ўтиб, Самарқандга ташриф буюриш имкониятини беришдир.
Кетишда ҳам келишда ҳам самолётга барча чипталар тўлиқ сотилган. Бу йўналишда талаб катта экан. Айни пайтда Самарқанддан Истанбулга парвозлар частотасини ошириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Келгуси ойларда Дубай, Жидда, Тбилиси йўналишларини очиш режалаштирилган.
🧠@nurbekalimov
Тошкентда одамларнинг 6 млрд сўмдан кўп пулларини ўзлаштириб юборган автосалон эгалари қамалди
My-Cars номи билан очилган автосалон одамларга GM машиналарини олиб беришни айтиб, пулларни ўзлаштирган. Аммо, охирида одамлар алданиб қолган.
Жорий йилнинг январь ойида ижтимоий тармоқларда Тошкентда My-Cars номи билан очилган автосалон бир нечта фуқароларнинг пулларини қўлга киритиб, машина учун тўланган пулларни ўзлаштириб, юборгани ҳақида хабар берилганди.
Шундан сўнг, ҳолат юзасидан жиноят иши очилганди. ЎзАнинг хабар беришича, айбдорларга суд ҳукми ўқилган.
Маълум бўлишича, олдиндан жиноий тил бириктирган 3 нафар шахс томонидан пойтахтнинг Алишер Навоий кўчасида My-Cars номи билан автосалон очилган.
2022 йил 16 январдан 2023 йилнинг 2 август кунига қадар бўлган вақт оралиғида ушбу жиноий шериклар “автомашиналарни 3 ой муддат ичида автосалондан чиқариб, етказиб бериш”ни айтиб, жами 74 нафар фуқаронинг 40 млн сўмдан то 200 млн сўмгача бўлган жуда кўп миқдордаги, жами — 6 млрд 155 млн сўмлик пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган.
Харидорларни қабул қилишда эса улар гўёки GM— Uzbekistan билан шартнома тузганликларини айтиб алдашган. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ЖКнинг 168-моддасининг тегишли бандлари билан айбланувчиларга 8-9 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.
Ҳеч кимга ачинмадим🙂
🧠@nurbekalimov
«Ўзбекистон дунёнинг энг олди, энг илғор давлатларидан бирига айлансин. Тутган рўзаларимиз, дуоларимиз даргоҳида қабул бўлсин» — Президент Шавкат Мирзиёев ифторлик дастурхонида дуога қўл очди.
🧠@nurbekalimov
Силарам эшитгандирсилар, кўп-қаватли бинолар фасадларига туширилган мозаика ва паннолар моддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилгач, Тошкентда уларни тўсиб қўяётган реклама баннерларини ёппасига ечволишяпти.
Так вот, Payme ҳам шу кампанияни кўллаб-қувватлаяптикан, приложениясига “Табрикномалар” разделини қўшиппўйибти. Ҳалиги мозаикаларди чизганлардан расмларини сотволиб, шу разделга қўйишяптикан, типа выставкага ўхшатиб. Ҳар бир мозаикани тагига адресларигача ёзилган. Деворий расмларга қизиқадиганлар, туристлар кўрмоқчи бўлишса, бемалол шеттан топиб борилиноради.
Payme ўзи анчадан бери шунақа ишларга аралашиб юрибти. Адашмасам, ўтган йилиям многоэтажкалардан рекламаларини обташашганди, мозаикаларни тўсиб кўйяптикан деб. Лично менга бу идея ёқди, оқлеман и дуо қиламан🤲
🧠@nurbekalimov
Ўтган йил ҳам Кинокарвон тадбирлари ҳақида ёзиб, маълумотлар бериб борилганди. Вилоятлардаги кичик шаҳарчаларда машҳур актёр ва актрисалар билан бўладиган учрашувлар ҳар қандай одамга қувонч бағишлашидан ташқари мотивация ҳам бериши мумкин.
Кинематография агентлиги ташаббуси билан "Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!" шиори остида бўлиб ўтаётган Кинокарвон тадбирлари Сирдарё вилоятидан бошланди. Режаларга кўра вилоятнинг чекка ҳудудларига ҳам кириб бориш режалаштирилган.
Хурсанд қиладиган томони Кинокарвон тадбирлари Тошкент ёки унинг атрофидаги ҳудудларда қолиб кетмайди ва мамлакатимизнинг барча ҳудудларига етиб боради.
Рамазон ойи учун махсус таклиф!
Қурилиш ишлари қизғин давом этаётган Хon Saroy'нинг «Orzular» лойиҳасидан 2 хонали хонадони рамазон ойи муносабати билан ойига 6,3 млн сўмдан харид қилинг
Бот орқали боғланиш
Қўшимча маълумот учун:
☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00
🌐 xonsaroy.uz
Реклама
Унутилган қаҳрамон ҳақида
1891 йил 25 январьда ҳозирги Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида Борис Чепрунов исмли ёзувчи туғилган.
Ушбу ҳамюртимиз ўз даврида Чўлпон, Абдулла Қодирий ва Фитратлларнинг яқин сафдоши бўлган.
Унинг "Жунаидхон" деб номланган романи совет мафкураси остида босмачиларга қарши курашган большевиклар ҳақида бўлсада, романда муаллиф Жунаидхонни ақлли ва довюрак дегани учун танқидлар остида қолиб, кейинроқ қатағон қилинган. Ҳозир бир ерда унинг масаласи кўрилган жараён протоколини ўқиб қолдим:
Рус ёзувчиси Евгений Павлович Плетнев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг V пленумида Чепруновнинг "Жунаидхон"романининг характеристикаси ҳақида тўхталиб ўтади.
Плетнев:
Айтишим керакки, ўртоқ Чепрунов бу йил иккита китоб нашр этди. Лекин фақат ёзишни ўзи етарли эмас. Сиз яхши ёзишингиз керак. Мен ўртоқ Чепруновнинг "Жунаидхон"романига эътибор қаратмоқчиман. Китоб бизнинг ёзма доираларимизда мақтовга сазовор бўлди. Мен таътилга чиқдим, бу китобни олдим ва қўлимда қалам билан жуда диққат билан ўқидим. Айтишим керакки, бу китобда жуда кўп носоғлом нарсалар бор. Сиёсий хатолар кўп. Хусусан, энг асосий нарса Жадидизм мавзуси. Жадидлар шунчалик оппоқ, бегуноҳ тасвирланган. Буларнинг барчаси кичик савдогарлар, ўз халқининг маданиятини сақлаб қолиш учун курашган ҳунармандлар ва бошқалар. Бу Жадидизмнинг моҳиятини очиб бермайди. Мен бу таълимот ортида яширинган акулаларни кўрмадим. Бу тўғри эмас, ўртоқ Чепрунов!
Ўз асарларида Чепрунов Ўзбекистон тарихига аксилинқилобий, буржуа қарашларини судраб келган."Жунаидхон" романида Босмачи ҳаракати раҳбари Жунайд Хоннинг идеаллаштирилган тасвири ва большевик Раҳматнинг содда ва камситилган тасвири берилган. Жунайд Хон эса туркман қабилаларининг кучли, ақлли ва иродали раҳбари—Чепрунов уни шундай кўрсатади.
Шавкат Умурзоқов расман Тошкент шаҳар ҳокими этиб тасдиқланибди.
Менга қизиқ нарса яна расмий столларга "Тошкент суви" ни қайтгани бўлди. Олдинги хоким даврида шу сувларам ҳатто "ўзимизники"га алмаштирилган эди.
🧠@nurbekalimov
Солихон домла рўзани қоганини қамағда тутадиган кўринади
Солихон Ортиқхўжаев майда безорилик ва ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаганликда айбланиб, 15 суткага қамалди.
2024 йил 30 март Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судида Солихон домла тахаллуси билан танилган Солихон Ортиқхўжаев устидан суд бўлиб ўтди. «Газета.uz» cуд қарори ҳужжатини ўрганибди.
Қайд этилишича, 2024 йил 30 март куни Сергели тумани ИИО ФМБ ходимлари ва ДХХ ходимлари жиноятда гумон қилиниб, қидирувда бўлган фуқаро бўйича қидирув ишлари олиб бориш давомида, тинтув ўтказиш тўғрисидаги қарорга асосан Солихон Ортиқҳўжаевнинг уйига борган.
Аниқланишича, у ходимларга нисбатан самимий бўлмаган муносабатда бўлиб, бақир-чақир қилиб, баланд овозда «террорчи эмасман, сиёсатга қарши эмасман, жиноятчи эмасман» деб шовқин қилиб, шу ердан ўтиб кетаётган фуқароларнинг тинчилигини бузиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.
Суд мажлисида Солихон Ортиқхўжаев ҳуқуқбузарлик ҳаракатига қисман иқрорлик билдириб, лекин бақир-чақир қилмаганини айтиб суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради.
Суд Солихон Ортиқхўжаевга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, яъни 340 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Бундан ташқари, сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун маъмурий қамоқнинг ҳар бир суткаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида, яъни 765 000 сўм ундирилиши белгиланди.
Домла ўзининг ғайри илмий чиқишлари билан интернет тармоғида анча танилган эди. 2021 йилда ўзининг чиқишларида амалдаги қонун талабларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка ҳам тортилган эди.
🧠@nurbekalimov
Ўзбекистон Хитой билан биргаликда кино ишлайди
Охирги пайтларда дунёда маданий соҳада шарқий дунё трендда. Хурсанд қиладиган томони биз ҳам улар билан маданий алоқалар ўрнатяпмиз.
Кеча Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов ва киномизнинг бошқа вакиллари Хитой кино ассоциацияси Халқаро алоқалар қўмитаси раиси билан учрашибди. Унда икки давлат ўртасида суратга олинадиган "Мени кут" фильми ҳақида суҳбатлашишибди.
Хитойдек давлат билан биргаликда кино олаётганимиз қувонарли ҳолат. Чунки бу, албатта, сифатни белгилаб беради. Ҳа, яна айтишларича кинода 1911 йилдан ҳозирги кунгача бўлган Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги алоқалар ва воқеликлар тасвирланади.
1979 йил Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Ал Ҳарам масжидида даҳшатли теракт содир бўлган. Бугунги сонимизда ўша воқеалар таҳлили, сабаблари ва натижалари ҳақида сўз юритамиз.
Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Ушбу донатлардан яқинда зўр микрофон сотиб олдик. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡
Видео ролик: 👉 https://youtu.be/GAn2g8vKKmw?si=Vgw7SH-3q70Wg4sQ
Россиядаги президентлик сайловларида иштирок этган Владислав Даванков Ўзбекистонга куёв бўларкан
У ўзбекистонлик Қувондиқова Юля Абдусалимовнага уйланган экан.
Мен яна битта Ўзбекистонга куёв бўлган россиялик каттаконни биламан. Но уни ҳамма билади😁
🧠@nurbekalimov
Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Алан Хэмсон автобусда юраркан
Бу видеони кўриб автобусда юрадиганлар янада кўпайса керак.
Йўқ, ўрнак бўлди дебмас, просто элчини шахсан автобусда учратиб қолиб виза беринг брат дегани😁
🧠@nurbekalimov
Туркияга кириш учун чекловлар кучайтирилмоқда
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.
Терроризм, одам савдоси ва бошқа жиноятларда гумонланганлар ҳамда тақиқланган товарларни олиб ўтишга уринган шахслар “Туркияга кириши исталмаган йўловчи” сифатида баҳоланиб, мамлакатига қайтариб юборилмоқда.
Истанбул халқаро аэропортида текширувлар асосан 20-35 ёшдаги хорижликларга нисбатан кучайтирилган.
Жумладан, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида 163 нафар ўзбекистонлик ушбу давлатга киритилмаган. Шулардан 54 нафари аввал Туркияга келиб, қонунбузарлик содир этган.
Консулхона фуқароларимизга маҳаллий қонунларни ҳурмат қилиб уларга тўлиқ риоя этишларини, олдин қонунбузарлик содир этиб депорт қилинганларга эса Туркияга кириш тақиқи бор ёки йўқлигини Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги Туркия дипломатик ваколатхоналаридан ўрганган ҳолда боришларини тавсия қилган.
Расмда қонунга риоя қилувчи мен 4 кун олдин Туркияда😌
🧠@nurbekalimov
Минде битта приложения бўсада, ўша орқали любой дорини сохтами ё ҳақиқийми текшира олсанг, нафақат дори бошқа махсулотларни ҳам куар код орқали текшириб кўнгил хотиржам бўса деб ўйлаб юрардим.
Так вот, 27 март куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикасида “Дори воситаларини маркировкалаш – Ўзбекистон дори бозоридаги муаммоларни ҳал этишнинг биринчи қадами” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда “Асл Белгиси” рақамли маркировка тизими, Солиқ қўмитасининг Маҳсулотларни маркировкалашни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси, Ўзбекистон Республикаси Фармасевтика маҳсулотлари маркази раҳбарияти ва бошқалар иштирок этишди.
Бугунги кунга қадар “Асл Белгиси” рақамли маркировка тизимида 2400 дан ортиқ иштирокчи рўйхатдан ўтган, жумладан, 679 та ишлаб чиқарувчи, жумладан 600 дан ортиқ хорижий фармацевтика ишлаб чиқарувчилари, 740 таси дори воситалари импорт қилувчи ва дистрибюторлари, 1053 таси чакана савдо корхоналари. Маркировкаланадиган маҳсулотлар реeстрига 11 мингдан ортиқ номдаги дори воситалари киритилган. Дори воситалари бозорининг асосий қисмини хорижда ишлаб чиқарилган дори воситалари ташкил этишини ҳам таъкидлаймиз. Ишлаб чиқарувчиларнинг қарийб 90 фоизи хорижлик, республика бозорига кираётган дори воситаларининг 63,4 фоиздан ортиғи хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларидир.
Рақамли маркировка - бу дори воситаларининг қадоғига, асосан, ишлаб чиқариш жараёнида ихтисослаштирилган кодни қўллаш жараёни бўлиб, унинг мақсади маҳсулот айланмасининг барча иштирокчилари ўртасидаги, тўғридан-тўғри дорихоналарда сотилишигача бўлган ҳаракатни кузатиш ва истеъмолчига маҳсулотнинг ҳақиқийлигини кафолатлашдан иборат. Уни хақиқийдигини бепул “Асл Белгиси” мобиль иловаси ёрдамида сканерлаш орқали текшириш мумкин. Эндиликда оператор давлат идоралари билан биргаликда истеъмолчилар шифохона ёки поликлиникалар учун мўлжалланган дори воситаларини мобиль илова ёрдамида осонгина аниқлашлари учун иш олиб бормоқда.
🧠@nurbekalimov
Ipak Yo’li Banki’дан яна бир қулайлик
25 мартдан 30 сентябргача Ўзбекистондаги любой банкти Visa ва Mastercard халқаро карталарини Ipak Yo’li Banki’нинг банкоматларида 0,5 % комиссия билан тўлдирорасла. Ipak Yo’li Banki одамларга қулайликлар яратишда давом этяпти.
Батафсил маълумотти банк сайтидан олиноради.
Мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳам хизматингизда: @ipaksupport
Instagram | Telegram | Ilova
Реклама
Uzum ёрворяпти
Uzum экотизим қанақа ишлаши борасида мастер-класс ўтиб бераяпти деб айтсак унчалик ҳам ошириб юбормаган бўламиз. Сабаби оддий, компания яратилганига 2 йил бўлганига қарамай Ўзбекистондаги стратап лойиҳалар ичида тарих яратмоқда. Масалан, компания томонидан шу пайтгача соҳага $100 млн инвестиция жалб қилинган. Бунинг ортидан компаниянинг қиймати $1 млрддан ошибди.
Экотизимнинг директори Жасур Жумаевнинг сўзларига кўра, ҳар ойда Ўзбекистоннинг 10 миллиондан ортиқ аҳолиси Uzum хизматларидан фойдаланади. 2023 йилнинг ўзида компания $100 млн тоза фойда кўрган. Ҳозирда компания таркибида маркетплейс, экспресс-етказиб бериш сервиси, классик ва рақамли банклар, BNPL-сервис, автомобил сотиб олиш платформаси бор ва бу хизматлар сони жуда тез ортиб бормоқда.
Нима ҳам дердик, рақобат яхши нарса. Ўзбекистон бозори учун янгилик бўлаётган экотизимларни ривожланишидан албатта истеъмолчи ҳам манфаатдор бўлади.
🧠@nurbekalimov
АҚШда бензинда юрадиган машиналар учун экологик стандартлар кучайтирилади
Америкада бензинда юрадиган мошиналар учун янги стандартлар жорий қилиняптикан. Так вот, АҚШ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги (EPA) тасдиқлаган қоидага кўра, 2027-2032 йилларда ишлаб чиқарилган енгил ва тижорат автомобилларида (юк машиналари бундан мустасно) ифлослантирувчи моддалар эмиссияси ҳозирги билан солиштирганда қарийб икки баравар кам бўлиши керак.
Амалдаги стандарт билан солиштирганда эмиссия чегаралари 2026 йилдаги моделлар учун 50 фоизга ва ўрта юк автомобиллари учун 44 фоизга камаяди. Мисол учун, Ғишматни компанияси ишлаб чиқарган мошина ҳавога белгиланган стандартдан кўпроқ заҳарли газ чиқарса, уни компаниясига катта штраф солинади.
Бу қонундан 2032 йилгача бўлган муддатда автомобиль сотувининг 56 фоизини электр транспортига ўтказиш мақсад қилинган. Янги нормалар ҳавога 7 млрд тоннадан ортиқ карбонат ангидрид чиқиндилари чиқишининг олдини олиб, иқтисодиётга ҳар йили қарийб 100 млрд доллар фойда келтиради.
Оқлемиз и дуо қиламиз 🫡
🧠@nurbekalimov