nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

😍 50 000 000 limitgacha sovg'alar


🎁 Ramazon oyi davomida sovg'alarni 50 000 000 gacha limiti oshirilgan muddatli to'lov kartasi bilan xarid qiling!

🛍Farzandlaringiz uchun faqat sifatli o‘yinchoqlar xarid qiling, iftor va saharlikga mazali taomlar tayyorlang, o‘zingizni va yaqinlaringizni yangi elektronika, zamonaviy liboslar yoki kosmetika vositalari bilan xursand qiling.

❤️ Bu oy quvonch va yaxshilikka to'lsin, sovg'alaringiz esa g'amxo'rlik va e'tiboringiz ramziga aylansin.





😍 Подарки с лимитом в 50 000 000

🎁 Приобретайте подарки в месяц Ramadan с увеличенным лимитом карты рассрочки до 50.000.000!

🛍Покупайте детям только качественные игрушки, приготовьте вкусные блюда для ифтара и сухура, порадуйте себя и своих близких новыми электронными гаджетами, стильной одеждой или косметикой.

❤️ Пусть этот месяц будет наполнен радостью и добром, а ваши подарки станут символом вашей заботы и внимания.

Читать полностью…

Alimoff

Заковат интеллекутал ўйинидаги жамоамизнинг ўйини Ютюб тармоғига қўйилди. Ўйин жуда ажойиб ўтди. Уни шу ерда томоша қилиш мумкин 👉 https://www.youtube.com/watch?v=FgXLm-BRt1s&ab_channel=Zakovatharakati

Читать полностью…

Alimoff

Ерга ғамхўрлик: 25 март куни электр энергиясини бир соатга ўчириш сўралмоқда

Хабар беришларича, 25март — “Ер соати” куни муносабати билан махсус акция ўтказиларкан. Акция Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан ўтказилмоқда.

Шу куни сайёрамизга ғамхўрлик қилиш, табиий ресурсларни асраш мақсадида барча давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчириларкан. Ушбу акцияда аҳоли ҳам фаол иштирок этиши ва электрдан бир соат давомида фойдаланмаслиги сўралган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Москва шаҳридаги Крокус Сити Холл мажмуасида даҳшатли теракт бўлиб ўтди ва давом этяпти

Бир гуруҳ қуролланган шахслар бинога бостириб кириб, дуч келганки одамни отиб кетишяпти. Ундан ташқари, бино томи ёняпти. Ҳозиргача юзлаб жароҳатланганлар ва 40 та қурбон ҳақида гап кетяпти.

Мен ўша концерт залида қачонлардир бўлганман концертда, у ерда ва ёнидаги Вегас савдо марказида жуда кўплаб ҳамюртларимиз ҳам ишлашар эди. Фаррошлар, грузчиклар итд.

Ташқи ишлар вазирлигимиз зудлик билан қурбонлар ёки жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон ватандошлари бор йўқлиги ҳақида хабар олиб, тақдим қилиши лозим.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Кеча AIR SAMARQAND авиакомпаниясида тарихий кун бўлди. Самарқанд-Истанбул йўналишида биринчи авиарейс учди. Унда мен ҳам учишга муяссар бўлдим. Парвоз ҳақида таассуротларим яхши. Сифатли сервис кўрсатилди деб бемалол айта оламан. Ушбу авиакомпания амбассадори саналмиш Севара Назархон бизга қўшиқ ҳам айтиб берди учиш олдидан. Ушбу аэропортда учишим ҳам биринчи бўлди. Ишқилиб учувчининг ҳам биринчи полетимасми? деб ҳазиллашиб қўйдим. Учувчи мен кўрганлар ичида энг профессионалларидан бири бўлиб чиқди. Учувчининг маҳоратини қўнишдан билса бўлади (видеода қўнганимизни ўзиз кўринг). Турбуленс ҳолатида ҳам сезилмайдиган қилиб олиб чиқди.

Аэропорт замонавий қиёфада ва ташкилий тузилиши ҳам қулай. Ривожланган давлатлардаги даражани кўрдим. Бундай инфраструктура объектлари кўпайгани яхши. Туристлар ҳам келадиган жойига қараб танлаш имконияти туғилади. Биринчи рейсдаёқ жуда кўплаб ватандошларимиз билан учдик. Самарқанд аэропорти дизайни Истамбул аэропортига сифат жиҳатидан ўхшашлиги кўп экан. Мен орқага қайтариб ташлаб кетишдими дебман биринчи кўриб)

👉 @bahodirahmedoff👈

Читать полностью…

Alimoff

Яқинда Нетфликсда топчик режиссёрлардан бири Гай Ричининг "Джентлменлар" деган сериали чиқди. У ўзининг шу номдаги фильмини сериал қилиб ишлади. Тўғриси бугунги кунда сериаллар одамларни эътиборини тортишда кино билан бир хил даражада турибди.

Одам чет элни сериалларини кўргани сари ўзбек сериаллариниям шу даражага чиқишини хоҳлайди. Айнан ўзбек сериалчилигини ривожлантириш учун Кинематография агентлиги томонидан нодавлат телеканаллар учун эълон қилинган сериаллар танлови якунига етибди.

Танловга 11 та лойиҳа келиб тушган ва улар ичидан 4 та сериал лойиҳаси ғолиб деб топилибди. Ғолиб бўлган сериал лойиҳалари Агентлик ва телеканаллар билан ҳамкорлик асосида тенг шерикликда ишлаб чиқариларкан. Тўғриси юқори даражадаги қизиқарли сериаллар кутяпман.

Қайна иплос, қайната гнида, келин хорами деган сериалларни тугатайк энди😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Блогер Холиқжон Самадов 7 суткага, унинг тўрт нафар шериги эса 5 суткага қамалди

Бухоро шаҳрининг Намозгоҳ кўчасида суратга олинган видеолавҳада вайнер ўз бошқарувидаги Нехиа автомашинасида 2 нафар шерикларининг устига ҳайдаган ва охирида йўл белгисига бориб урилиб, қасддан шикаст етказган.

Сенинг еб қўйган дюёстинг😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Буюк Британияда қирол ўлибди.

Яна

Фейк ҳам дейишяпти умри узоқ бўларкан шекл. ББС айтмагунча ишаниш йўқ.

Фейк экан.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бияхкелиларчи, братларим, манетта соққали иш чиқипполди. 💰Долларда движения қиладиган фолловерларим учун Ipak Yo’li Banki’дан зўр таклиф – йиллик 6% ставкали доллардаги омонатлар. Пул кўпайиб, қаёққа қўйишни билмай йўрган бўсаларинг, тайёр имконият. Бекор ётмасдан, йилига 6%дан туғиб турса ёмонми!?🤔

Омонатни нақд пул билан тўлдириш, шунингдек, Ipak Yo‘li Mobile иловаси орқали унинг ҳолатини кузатиб бориш мумкин. Банк билан долларда олди-берди қилганиз учун “Вай! доллар ошиб кетяпти-ю!”, деб сиқилиб юрмесилар. 😁

Мабодога кигадир қизиқ бўлса, омонатни очиш Ipak Yo’li Banki филиалларида амалга оширилади. Батафсил маълумот банк расмий сайтида.

Мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати: @ipaksupport

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

«Синопсис» жамоаси Навоий вилоятининг Хатирчи туманидан қизиқарли материал тайёрлабди. Унда депутат Ўктам Исломов вилоятдаги биргина тоғ кон-металлургия комбинати тўлайдиган солиқ тушуми улуши жами солиқ тушумларининг 25 фоизини ташкил этишини маълум қилибди.

Қизиқарли статистика. Агар 12 та вилоятимизда шунақа йирик заводлар ишлаб турганида, бюджетимизга қанча кўп маблағлар келиб тушган бўларди.

Битта нарсани таъкидлаш лозим — бугун ҳудудларимиз ривожланиши биргина ҳоким ёки вазирга эмас, балки барчамизга боғлиқ.

Видеони охиригача кўришни тавсия қиламан.

Читать полностью…

Alimoff

Алимент тўлашдан қочиб кўрпани тагига яширинган брат қўлга олинибди

Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор эркак ундирувчи собиқ аёли фойдасига вояга етмаган фарзандлари 2 нафар учун алимент ундириш белгилаган. Аммо, эр алимент пулларини ўз вақтида тўлашлиги тўғрисида огоҳлантирилган бўлса-да, тўламасдан келган.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси қарздорнинг яшаш уйига бир неча маротаба борган. Уни топиш имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан 2024 йил 12 январда қидирув эълон қилинган.
Бошқарма Қидирув шўъбаси ходимлари 13 март куни қарздорнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилига боришган.

Қарздорнинг яшаш хонадонидаги барча жойлар кўздан кечирилди, тадбир жараёнида бир ходим уйнинг болохонаси ва томини текшираётган бир пайтда, 2-ходим эрни йиқитилган кўрпалар тагидан олиб чиқди.

Шу куннинг ўзида қарздор мавжуд 28 млн 971 минг сўм алимент қарздорлигини тўламаганлиги сабабли, Жиноят ишлари бўйича Якккабоғ туман суди томонидан эрга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Мибчи братам ҳа йўғаканда деб қайтиб кетормасдан кўрпани тагидан топиб чиққанига қойил😁 Ўла ажаб бўпти. Болаларини хаққини беришдан қочиб юришдек номардлик бўлмаса керак дунёда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

БМТ ҳисоботида айтилишича, 2022 йилда дунёда беш ёшгача бўлган болалар ўлими сони тарихий энг паст даражага етибди.

Ўзи хозирги давр бутун инсоният давридаги энг осон, энг яхши даврдир.

Ха урушлар бор, аммо улар инсоният тарихида ҳамиша бўлиб келган. Аслида бугун трагедиялардан кўра информациялар кўп. Ковид пайтида сезилди шу нарса. Хотя аср бошидаги Испанка грипи Ковиддан бир неча карра кўп одамларни олиб кетган.

Иккинчи жаҳон уруши даврида эса 50 миллион одам нобуд бўлган. Тарихда ерларда меҳнат механизациялашмасидан олдин дехқонлар асосан ўзига қишга етарли нарса экишган. Ери қанча кўп бўлса ўзидан ортиб даромад қилган. Хозир эса 6 сўтих парникчадан ўзи тугул маҳаллага етадиган хосил олинади.

Инсоният ривожлангани сари ҳамма давр олдингисидан яхши бўлган деб ўйлаш ҳам тўғри эмас назаримда. Чунки Қора ўлат бостириб келган ва аномал кичик музлик даври бўлган 14 аср дагидан кўра одамлар Қадимги Римда яхшироқ яшашган. Илм фан ютуқлари ва улардан тўғри фойдаланиш натижасида бугун биз энг нозик ва энг яхши яшаётган одамлармиз. Буни ортга қайтариш ҳам ўз қўлимизда лекин…

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Охирги пайтда оила мавзуси хайп учун нишон бўляпти. Бир томондан бу яхши, жамиятда мавжуд қарашлар, тенденцияларни лакмус қоғозидек юзага чиқариб беради. Бошқа томондан, бу мавзу жиддий ўрганилиши, тадқиқотлар олиб борилиши зарур.

Моно подкастда шунақа жиддий, онгли ёндашувни кўрдим. Экспертнинг оила ва фарзандга ҳам худди лойиҳадек қараш керак, деган гапи ёқди. Кўриб қўйсангиз, фойдали бўлади деган умидда сизларгаям улашяпман:

https://youtu.be/6vkP3Kq87jg?si=GIW0mxL8RJVvWryE

Читать полностью…

Alimoff

Уйдаги ертўла алиментдан бўйин товларлар учун севимли маконга айланмоқда

Ўтган сафар Наманганда алимент тўлашдан қочиб юрган ота Тошкентда уй ертўласидан топилгани ҳақида хабар берилган эди.

Энди бу нарса модага киряптими нима бало, Сурхондарёда фарзандларига алимент тўламаганлиги учун икки йил олдин қидирувга берилган ота ҳам ўз хонадонининг ертўла қисмидан топилибди.

Аниқланишича, Ангор туманида яшовчи фуқаро Ф.М. турмуш ўртоғи билан ажрашгандан сўнг, 2019 йил январь ойидаги суд буйруғига асосан вояга етмаган 3 нафар фарзандига алимент тўлаши белгиланган. Ҳозирги кунга қадар қарздор ота алимент тўлашдан бош тортиб келган.

МИБ Ангор туман бўлими давлат ижрочиси қарздорнинг яшаш манзилига бориб, яқинларига ижро иши ҳақида тушунтириш берган. Хонадондаги қорамолни хатловга олиш жараёнида қорамолдан айрилишни истамаган хонадон эгалари қарздор уйнинг ертўласига яшириниб олганини айтишган.

Қарздор ота иши жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида кўриб чиқилиб, унга 51 млн сўмдан ортиқ алимент қарздорлиги сабаб 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Молди қадри етим қолган, пулга мухтож болаларидан баландроқми шунда?

Кейинги сафар МИБ чиларга наводка. Бирарта алимент қарзни қидириб борсангиз, тўғри ертўлани қарайверинглар. Мард бўлиб алиментини тўлаб қўйиш ўрнига криса каби ертўлада яшашни афзал билаётганлар кўпайиши ачинарли.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Вазирлик боғча опа эмас” — Озодбек Назарбеков санъаткорларнинг номаъқул чиқишлари ҳақида

“Вазирлик кимдир, нимадир деса бориб суриштирадиган боғча опа эмас. Ким қандай ҳолатда чиқиш қилаётгани ўзининг ички маданиятга боғлиқ. Шуни ҳам унутмаслик керакки, маданиятнинг аниқ чегараси йўқ”.

Озодбек Назарбеков ҳам жиддий сиёсатчига айланяпти. 🫡

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Нега тижоратда қонуний ишлаш кераклигини сабабларидан бири чиқиб қолди

Ўтган йили эсингизда бўлса Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги буюм бозори ёниб кетган. Гувоҳлар фикрича бунга сабаб ўша ердаги ошхона эгаси ёнғин хавфсизлигига риоя қилмагани кўрсатилган. Ёнғиндан зарар кўрганлардан мулкларини қопланиши учун товар накладнойлари, чеклари там терминал айланмаси сўраляпти экан.

Сотувчилар эса товарларни Қўқон бозоридан нақд пулга олиб келишган. Энди қонун шунақада, ким келиб мени палон суммалик товарим ёниб кетди, чин сўзим там қасам ичаман десаям ишонмайди. Хужжат керак. Хужжат бўлиши учун солиқдан қочмаслик, фаолиятни соядан чиқариш керак.

Бу тадбиркорлар катта бойлар эмас, оддий майда савдогарлар. Масала тупикда. Жабрдийдалар ўша ошхоначини мулкларини хатлаб буларни зарари қопланишини сўрашмоқда, бир томондан адолатли талаб, лекин мулклар қандай хисобланади? Мушкуллари осон бўлишини тилаб қоламан. Шунчаки қизиқ кейс. Нима қилмоқ керак? Ўйлаб ўйимга етмадим.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Совет даврида турли ҳил кино, мультфильм ва шунга ўхшаш медия махсулотларида бойлар абизательна қанақадир аблах, гнида қилиб тасвирланган.

Лекин халқ ичида маърифатпарвар, халқ учун, мустақиллик учун курашган бойлар ҳам жуда кўп эди.

Бугунги сонимиз қаҳрамони ана шундай бойлардан бири, андижонлик Миркомилбой ҳақид. У ким эди?

Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчи жгарларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡

Видео ролик: 👉 https://youtu.be/bvCmtWkE_yA?si=dZmTProm_CHFiDu_

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Москва вилоятидаги «Крокус сити ҳолл» биносида рўй берган портлаш ва отишмада жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаганини маълум қилди.

Қайд этилишича, элчихона ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқин алоқада бўлиб турибди, ҳозирда жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаган.

«Ўзбекистон фуқароларини хотиржамликка ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирамиз», — дейилади баёнотда.

Фуқаролардан зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг Call марказига (+7 499 238-36-20; +7−499 230−00−76) қўнғироқ қилиш сўралди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бугун соат 22:10 да Миллий Тв каналида бизнинг жамоани Заковат интеллектуал ўйинидаги навбатдаги “жанг”ини кўришингиз мумкин.

Бир нарсани айта оламан, ўйин жуда шиддатли кечди. 🫡

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Уйдаги томорқадан канча соққа қилиш мумкинлигини биласми?

Ишаноринг катта соққа қилса бўларкан бундан. Буни Агробанк томонидан йўлга қўйилган "Менинг томорқам" лойиҳасини томоша қилиб, билиб олишингиз мумкин. Фақат нимани ва қачон экиш кераклигини билсангиз бўлди, ўйингиздаги ўша томорқадан яхшигина даромад олишингиз мумкин. Албатта, бунинг учун уйда аяғди чўзиб ёёёётмаслик керак, ерга тушволиб меҳнатти қилиш керак. Мана, бунга Агробанк ҳам ёрдам бераман деб турипти.

Ушбу сонларда ўз томорқасидан унумли фойдаланиб, катта пул ишлаётган юртдошларимиздан қимматли маълумотлар ва лайфҳакларни оласиз. Ўзимам битта акани топган даромадини эшитиб, ҳамма ишти йиғиштирвориб, кетмонди олиб огородга тушвореймикан девордим.😁

Агробанкдаги акаларга ҳам лойиҳа учун катта раҳмат айтиб қўйиш керак, яхши ишга қўл уришипти. Лойиҳа шу билан тўхтаб қолмоқчимасакан ва унинг қўламини кенгайтириш план қилинган. Кстати, агар сиз ҳам томорқангиздан яхши даромад топяптурган бўлсангиз, лойиҳани кейинги сонларида бемалол иштирок этўрасиз. Ажовмас, шепларга ўхшаб интервью бериб турсангиз. 😎

Уйида томорқаси туриб, нима иш қилишти билмей боши айланиб турган яқинларингиз билан ҳам улашиб қўёрасиз.

Реал кейслар билан суратга олинган контентларни кўриш учун қуйидаги линкни босинг.

Читать полностью…

Alimoff

Логопед Дилором Жабборованинг дудуқланган болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга уринган ҳолати ўрганилиб, усул «илмий асосланмаган ва педагогика қоидаларига зид» деб топилди. Шунингдек, у алдаш ва одамлар ишончини суиистеъмол қилишда айбланиб, фирибгарлик бўйича жиноий иш очилди.

Дефектолог, логопед Дилором Жабборовага нисбатан дудуқланган болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани ортидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда болалар омбудсмани хабар берди.

Ўтган йилнинг декабрь ойида у Жиззах шаҳрида ўтказилган семинар давомида бир болани даволаётгани акс этган видео тарқалган ва ҳолат омбудсман назоратига олинганди.

Қайд этилишича, Дилором Жабборованинг иш услубига илмий ва касбий баҳо бериш учун киритган сўров асосида дефектолог ва логопедлардан иборат ишчи гуруҳ ўрганиш ўтказган.

Натижада педагогнинг иш усули мутлақо илмий асосланмаган, мураккаб дудуқланиш муаммосига тор ва ибтидоий ёндашувда экани, Жабборованинг дудуқланишни бартараф этишда қўллаётган руҳий ва жисмоний зўравонлик усуллари болаларнинг соғлиғи ва тарбиясига жиддий зарар келтириши ҳамда педагогика қоидаларига бутунлай зидлиги тўғрисида хулоса берилган, дейилади омбудсман хабарида.

Экспертлар ишчи гуруҳи хулосаси ва аниқланган бошқа ҳолатлар асосида унинг ҳаракатларида алдаш ва одамлар ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ва унинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишда ифодаланган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланган.

27 февраль куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги неварасини Россиядан қайтара омаётган бувига ёрдам берди

Ғалати ҳолат ҳақида ўқиб қолдим. Тошкентда яшайдиган аёл неварасини Россиядан олиб келолмаяптикан. Сабаби қизи ўша неварасини энагага ташлаб келган, энага эса полицияга топширворган. Полиция болани ташландиқ деб ўйлаб васийлик органига берган. Аёл неварасининг Ўзбекистонга қайтарилишида амалий ёрдам сўраган.

Айтилишича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда мазкур ҳолат юзасидан комплекс ўрганиш ишлари бошланган. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан фуқаронинг вояга етмаган набирасини унинг васийлигига ўтказиш учун зарур ҳужжатлар Россиянинг васийлик ва ҳомийлик органларига юборилибди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тошкент вилоятида “Қабристонларни сақлаш” бўлими бошлиғи пора билан ушланипти

Маълум қилинишича, “Қабристонларни сақлаш” бўлими бошлиғи Ж.А. тадбиркор И.Т.дан дафн маросимларини ўтказиш хизматини кўрсатишга рухсат бериши эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 200 АҚШ долларини қўлга киритган. У яна 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Энди роддомдан биттаямта бошлиқ пора билан ушланса, бешикдан то қабргача коррупция ичида яшаберган бўламиз😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сиз бугун Рим империяси ҳақида ўйладингизми?

Римликлар Британияни босиб олгач, унга маҳаллий халқлар ичидан чиққан йўлбошчи Парасутагни раҳбар қилиб қўйишади. Парасутагнинг ўғиллари бўлмаган, 4 та қизи бўлган. Унинг қазои қадари етганда, тинчлик балансини сақлаб қолиш мақсадида ўз ерларини ярмини Рим империясига ярмини катта қизи Боудиккага меърос қилиб қолдиради.

Аммо гнида Римликлар бунга рози бўлишмайди ва бутун меъросни олиш мақсадида яна Британияга юриш қилишади. Боудиккани сингилларини зўрлаб, онасиниям уришади. Шунда қиз катта қўзғолон бошлайди ва Римликларни энасини кўрсатиб қўяди жангларда.

Аммо Рим бу Рим, қўшимча легионлар чақириб, қизнинг қўшинини тор мор қилишади. Боудикка эса заҳар ичиб ўзини ўлдиради. Унинг қабрига эса “Вақти келиб Цезарьлар умуман борлигини билмаган жойларни ҳам сенинг авлодларинг эгаллайди” деб ёзиб қўйишади …

Дарҳақиқат, кейинчалик дунёда Британия империяси эгаллаган худудлар Римликларни тушигаям кирмайдиган даражада катта эди…

Бугун ушбу хайкал Лондондаги Темза дарёсини бўйида қад кўтариб турибди. Унда мағрур Боудикка жанг сари кетмоқда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

СССР давлати ташкил топганидан бери дунёдаги энг ёпиқ мамлакатлардан бири бўлган. Ҳаттоки чет элга чиқиш учун фуқаролар партия ва КГБнинг бир нечта чиғириқларидан ўтишлари керак эди.

Бугунги видеоролигимизда СССР дан қочиб кетган одамлар тарихидаги энг машҳур учта эпизодни кўриб чиқамиз. Улар ер, осмон орқали ва ҳатто океанни "пиёда" сузиб ўтиб қочган одамлар эди.

Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчи жгарларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡

Видео ролик: 👉 https://youtu.be/QF3HXhduFmE?si=ngw-sNOdqyziU7k_

Читать полностью…

Alimoff

Бизда твда кетаётган любой битта сериални олсанг қиз бой бола камбағал ёки қайнана гнида қайната латта образлари гавдаланади. Улар орасида қанақадир илмий гаплар, сиёсий дунёқарашлар конфликти бўлмайди. Бўладигани шу хотин эрини ўйнаши билан ушлавогандаги эрнинг психологик сурати. Сен буни бошқача тушундинг Гули... (Ага аслида бу бошқа нарсайди, ишандик😁)

Так вот, хиндларни "Communist Girlfriend Capitalist Boyfriend" деган фильми бор экан. Унда фильм бўйи Коммунизм ва Капитализмнинг одамлар онгидаги, бу ерда севишганлар ўртасидаги конфликтига гувоҳ бўлиш мумкин. Жа тавсия қивормайманку, лекин қанақадир забавний фильм. Ўзим ҳам Файбнинг каналида кўриб қолдим. Бундаги асос қилиб олинган идеянинг ўзи ажойиб.

Тасаввур қил бизда фильм олинсада, реалликдан қочмаган ҳолда иккита қуда свет ўчиб лифтда қамалиб қолса. Бири иқтисодий неолиберализм юлдузи Милтон Фридманни фанати иккинчиси Джон Мейнард Кейнс ёки Славой Жижекни муриди бўлса. Уссохот тортишиб ўтиришса лифтни ичида илмий бахслар билан😁

Нималар деяпман ўзи, хўш кейин ану ўзини дадасига ўзини қиморда ютқазиб қўйган қизди тақдири нима бўлди? Билдими ўша одам аслида уни отасилигини?

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Payme жамоаси #AyolTadbirkorligiTarafida лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридаги турли корхоналарга эга бўлган тадбиркор аёлларни уларга қарашли муассасаларнинг кириш эшикларини махсус стикерлар билан безаган ҳолда қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, Payme барча ишбилармон аёллар учун эксклюзив сувенир маҳсулотлар — нафис рангли футболкалар, функционал шопперлар ва мотивацион ёзувли стикерларни ишлаб чиқди. Стикерлар учун иллюстрациялар моҳир рассом Аббос Шарифзода томонидан яратилди.

Payme компанияси бизнес соҳасидаги аёлларни қўллаб-қувватлаш орқали ҳар бир аёл ўзини намоён қилиш ва ўз бизнесида ривожланиш имкониятига эга бўлган кучли жамиятни шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшиш ниятида.

Читать полностью…

Alimoff

bi1 супермаркетлар тармоғи #AyolTadbirkorligiTarafida

Payme ташаббуси доирасида Франциянинг арзон нархлардаги дўконлар тармоғи bi1 тадбиркор аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни пештахталарда визуал тарзда ажратиб кўрсатишга имкон берувчи технологияси орқали аёллар бизнесини қўллаб-қувватлашга қарор қилди.

Бу мижозларга аёлларнинг бизнес лойиҳаларини ривожлантиришга ҳисса қўшган ҳолда маҳсулотларни онгли равишда танлаш имконини беради.

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Машина нархлари ўзгармайди. Нарх ошиши ҳақида қарор қабул қилинмаган

UzAutoMotors Damas, Labo ва Cobalt нархлари оширилишига изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда UzAutoMotors Cobalt, Damas ва Labo нархларини оширгани ҳақида хабарлар тарқалди. Компания мазкур хабарлар юзасидан тушунтириш берди.

Контрактация учун очиладиган қўшимча ҳажм 2024-йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқарилиши ҳисобга олган ҳолда, Damas, Labo ва Cobalt автомобилларининг нархи 3,5-6,7 фоизгача бўлган оралиқда қайта кўриб чиқилиши айтилган.

Ҳозирда контрактация жараёнлари олиб борилмаётганини инобатга олган ҳолда, Chevrolet.uz сайтида кўрсатилган нархлар 2024-йилнинг 4-чораги учун прогноз кўрсаткичлари асосида ҳисоблаб чиқилган.

Нархларни ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“TBC Bank Uzbekistan” va O‘zbekiston regbi federatsiyasi o‘rtasida hamkorlik memorandumi imzolandi. Kelishuv, jumladan, ayollar regbisini ommalashtirishga qaratilgan

O‘zaro hamkorlik doirasida videorolik yaratildi. U atrofimizdagi ayollar haqida: ular oddiy hayot kechirishadi, biroq ularni go’zallik, ijodkorlik, g‘amxo‘rlik, do‘stona munosabatlar va, albatta, sport birlashtirib turadi. Qahramonlarimizning har biri shunday shijoatga egaki, bu kuch ularni o‘yin maydonida haqiqiy jangchilarga aylantiradi. “Biz siz ko‘rib turganingizdanda ziyodamiz” – deyiladi rolikda.

Читать полностью…
Подписаться на канал