96-Оскар
Энг яхши фильм — «Оппенгеймер» топилди. Фильм маросимда жами 7 та «Оскар» олди.
Энг яхши актёр- Киллиан Мёрфи. Оппенгеймер фильми
Энг яхши актриса — Эмма Стоунс «Камбағаллар ва бахтсизлар» фильми
Энг яхши режиссёр — Кристофер Нолан, «Оппенгеймер».
Энг яхши анимацион фильм — Ҳаяо Миязакининг «Бола ва қуш» фильми;
Чет тилидаги энг яхши фильм — Жонатан Глейзернинг «Қизиқиш зонаси»;
Иккинчи пландаги энг яхши актёр — кичик Роберт Дауни, «Оппенгеймер»
Иккинчи пландаги энг яхши актриса — Даван Жой Рендолф, «Ташлаб кетилганлар»
Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм — «Уруш тугади!»
Энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм — «Сўнгги таъмирлаш устахонаси»
Энг яхши қисқа метражли жонли фильм — «Генри Шугарнинг ажойиб ҳикояси»
Энг яхши оригинал сценарий — «Қулаш анатомияси»
Энг яхши мослаштирилган сценарий — «Америкача жиноят»
Энг яхши грим ва турмаклар — «Камбағаллар ва бахтсизлар»
Энг яхши костюмлар — «Камбағаллар ва бахтсизлар»
Энг яхши бадиий-постановка иши — «Камбағаллар ва бахтсизлар»
Энг яхши визуал эффектлар — «Godzilla: Minus One»
Энг яхши монтаж — «Оппенгеймер»
Энг яхши оператор иши — «Оппенгеймер»
Энг яхши овоз — «Қизиқиш зонаси»
Энг яхши саундтрек — «Оппенгеймер»
Фильм учун энг яхши мусиқа — Билли Айлиш, «What was I made for» «Барби»
«Энг яхши тўлиқ метражли ҳужжатли фильм» — «Мариуполда 20 кун» фильми
🧠@nurbekalimov
Покистонлик аёл "Ҳалва" (чиройли) деб ёзилган мана бу кўйлакни кийиб юрса бир гала бармалей бу аёл Қуръон оятлари ёзилган кийим кийвопти, ўлдириш керак буни деб ўраб олганини видеосини кўргандим.
Полициячилар келиб қутқарувди ўша аёлни. Шулар ҳатто Қуръонни тушунмайди, ўқимаган, билмайди. Арабча ёзув борми демак бу Қуръон деб ўйлайди. Арабчада масалан сўкиниш сўзлар ҳам ёзиш мумкин.
Агар полиция етиб келмаганда шу аёлни ўлдиришарди харомилар. Кейин буларни тинчлантириш учун Исломий олимлар видео ёзибди, ҳеч қанақа Қуръон оятимас бу деб. Машнақа жоҳил оломонни адолатига тупурганим бор.
Жентлмен қонунлар
Бугун 8 март. Хотин-қизлар байрами куни. Мухтарама аёлларимизни шу кун муносабати билан чин юракдан табриклайман. Шу ўринда қонунчиликда ҳам жентлмен қонунлар аёлларимизга устунликлар берганини айтиб кетсак:
🌹Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлларга тадбиқ қилинмайди (ЖК 51-модда).
🌹Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга ҳамда 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан тайинланаётган жазо муддати Жиноят кодекси тегишли моддасида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш энг кўп муддатининг 3/2 қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
🌹Оила кодекси 39-моддаси бўйича хотин ҳомиладор бўлганда ёки бола туғилганидан кейин 1 йил мобайнида эр ажрашишга ариза беролмайди. Хотин берса бўлади.
🌹Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташда аёлларга махсус колония (энг ёмон колония)да ўташ тақиқланади.
🌹Ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинган аёлларга ҳам ҳаттоки шартли ҳукм қўлланилиши мумкин, эркакларга эса йўқ.
🌹Узоқ муддатга (20 йилдан ортиқ, лекин 25 йилдан кўп бўлмаган муддатга) озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлга берилмайди,
🌹Аёлни эрга тегишга ёки никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилиш ёхуд аёлнинг эркига хилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун ўғрилаш, шунингдек, аёлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш бу жиноят. Лекин эркакларга нисбатан эса айнан шунақа норма йўқ😁
Ва ҳоказо.
Шу ўринда айтиб қўяй, бизнинг жамоа юқоридаги аёлларга имтиёзларни доимо қўллаб-қувватлайди. Бахтимизга соғ бўлинглар азиз аёллар!
Бизнинг каналлар👇
Telegram Instagram
⚽️Охирги пайтлар футболда янгилик кўпайиб қолди, шуни силаргаям илиндим. Ўзбек футболи ва футзали ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётгани BMB Holding ПФЛ расмий ҳомийлигини яна бир йилга узайтирибди. ПФЛ яқинда Artel билан ҳам ҳомийлик шартномаси имзолаганди. Кўп ўтмай энди BMB Holding билан янги шартнома тузилибди. Очиғи ўзимизди чемпионатти унча кўрормиман. Лекин охирги пайтлар чемпионат жонланиб қопти анча. Гап бияғдеканда ))
Пул, ресурс йўқлигидан синиб кетган, кейинги двизионга чиқалмаяткан клубларам бор. Давлат бюджетидан эмас, ҳомийлар, реклама ва трансляциялар ҳисобидан бериладиган пуллар қанча кўп бўлса, чепионат, умуман, футболимиз шунча тез ривожланади, сифат ошади, яхши тренерларди таклиф қилса бўлади. Хуллас, кўп нарсаларди тўғирлавоса бўлади.
Ҳомий братлар «💰соққаси биздан, сенлар голди уришор» деб туришса, футболчиларимизгаям мотивация-да! Қачангача бировларди чемпионатини кўриб юрамиз, ўзимизикиям минде ривожлансинда! Так что оқлеман и дуо қиламан. Мен силар билан!🤟
Туркистон истиқлолчилик ҳаракатининг йирик намоёндаларидан бири Мадаминбек 27 ёшида 25 000 кишилик қўшинга бошчилик қилиб, мустақиллик учун курашган.💪😠
27 ёшимда мен:
Яхшиси видеода кўринг👇😁
Инстаграм | Youtube
Payme Business sizga to‘lovlarni qabul qilish va ularni bir zumda bank hisobingizga o‘tkazishga yordam beradi.
Boshqa hollarda ushbu jarayon uch kungacha davom etsa, Payme Bussinesda pullar keyingi ish kunidayoq taqdim etiladi.
Xizmatdan O‘zbekistonning 73 000 dan ortiq kompaniyalari foydalanadi.
Havolaga o'ting😊
Reklama
Ижтимоий тармоқларда “Отасидан қўрқаётган болакай” сарлавҳали хабарлар тарқаган эди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги отасидан қўрқаётгани учун болакайнинг у билан учрашишини вақтинча тўхтатди
Агентликнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ҳолатни ўрганиш ва назоратга олиш мақсадида дарҳол ишчи гуруҳ ташкил этилган.
Келтирилишича, 2018-йилда туғилган бола 2020-йилдан ота-онасининг қарамоғисиз қолиб вақтинча бобоси ва бувисининг уйида яшаган. 2023-йил 15-июндаги қарори билан тоғасига васийликга берилади.
Ўрганиш давомида вояга етмаган шахс психиатор ва невропотолог кўригидан ўтказилди ва унинг руҳий ҳолати яхши экани, атрофдагилар билан мулоқотга осон киришаётгани кузатилди.
Лекин шифокорларнинг хулосаларига кўра, отаси билан учрашган вақтида боланинг руҳиятида салбий ўзгаришлар содир бўлгани қайд этилди. Суд томонидан ота ва боланинг кўришиш ишини вақтинча тўхтатиш таклифи билдирилган.
Яхшиямки ҳолат агентликнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан назоратга олинган. Юзага келган вазият юзасидан комплекс ўрганишлар давом эттирилмоқда.
🧠@nurbekalimov
“Янги Ўзбекистон” университети президенти Волфганг А.Ҳеррманн ўқишга ҳужжатлар қабули бошланганини эълон қилибди
Сифатли таълим ҳақида гап кетганда доим кўз олдимга ушбу университет келади. Менга энг ёқадигани университетда таълим берувчилар кўпчилиги хорижлик ёки хориждаги нуфузли университетларда ўқигандир.
Университет талабалари учун хорижий университетларда ҳам амалиётлар ташкил қилади. Ҳозир таҳсил олаётган талабалар Германия, Америка ва Жанубий Корея каби давлатларда ташкил қилинаётган амалиётларда қатнашишда қийинчиликларга дуч келишмайди. Чунки дарслар халқаро стандартлар асосида ташкил қилинган.
Ҳозирда қаерда ишончли ва сифатли билим олсам бўлади деб ўйланиб юрган ёшларимизга "Янги Ўзбекистон" университетида ўқишни маслахат бераман.
Ҳар куни ужиндан кейин келин иплос, қайнана гнида, куёв дармаед деган сериалларни кўришдан чарчаган бўлсанг яхши контент келяпти. Uzbekistan’s Club ўз даражасида сифатли фильм билан қайтяпти.
Фильм бирданига 8 та ТВ канал (My5, UzReport TV, Zoʻr TV, Sevimli, Milliy TV, Renessans TV, Ёшлар, Маҳалла) да эфирга кетяпти. Март ойидан лойиҳанинг янги “АҚШ мавсуми” берилади шу каналларда.
Сифат ТОП. Катта меҳнат қилингани билиниб турибти. Ўзим шу тизерда таниган таниқли иқтисодчи ва машҳур пианист братларни ҳаёт йўли шахсан менга жуда қизиқ. Фильмлар ғоясиям анча кучли. Кўрберамиз. 🫡
🧠@nurbekalimov
📄РАСМИЙ МУНОСАБАТ:
🎬Ижтимоий тармоқларда "Tracker" русумли, 60A101GA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу автомобиль 1985 йилда туғилган А.А.га тегишли эканлиги, видеода акс этган қоидабузарликни эса унинг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган жияни, 2004 йилда туғилган А.О. томонидан 2023 йил 24 декабрь куни содир этилганлиги маълум бўлди
Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми ва 135-моддаси иккинчи қисми тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
Праваси йўқ жиян миниб кетган экан. Ўша куниёқ ушланипти. Қаттиқроқ чора кўровриш керак бунақаларга.
🧠@nurbekalimov
Шунақа ақли ва ўпкаси йўқларга қачон пулдан қимматроқ ва жиддийроқ жазо берилади? Нега шунақалар кўчада рухсатсиз автомат кўтариб юрганлардай қамалбермиди? Аҳир бу ҳам потенциал қотил камикадзе-ку?
🧠@nurbekalimov
“Юксалиш” ҳаракати Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари кўмагида Ўзбекистоннинг жамоатчилик фикри етакчилари Топ-40 рейтингини тузибди.
Мени кузатаётган барчага обунасиларга катта раҳмат. Ютюб каналимга ҳам обуна бўлишни унутманг. Қизиқарли контентлар даври бошланган🫡
🧠@nurbekalimov
«Ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизнинг якуний мақсади, шубҳасиз, халқлар фаровонлигини оширишдир» — Марказий Осиё халқаро институти директори
Марказий Осиё халқаро институти директори Жавлон Ваҳабов Ўзбекистон—Хитой ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган конференциядаги нутқида форумнинг мақсади ҳақида тўхталиб ўтди.
«Бизнинг конференциямиз Ўзбекистон президентининг Хитойга тарихий ташрифи ҳамда Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Сзинпин ўртасида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар натижасида кўп қиррали Ўзбекистон-Хитой муносабатларини янада ривожлантириш учун сифат жиҳатидан янги замин яратди», — дейди у.
Шунингдек, конференцияга Ўзбекистондаги 2300 та Хитой компаниясидан етакчилар таклиф қилингани таъкидланди. Қашшоқликка қарши кураш бўйича тажриба алмашиш, касб-ҳунар таълими ривожига кўмаклашиш ва янги иш ўринлари яратиш масалалари олий даражадаги етакчилар музокараларида муҳим ўрин эгаллаган.
«Хитой донолари шундай дейди: давлатни бошқариш орқали халққа фойда келтириш. Бу давлат раҳбарининг инсон қадр-қимматини таъминлашга қаратилган сиёсатига жуда мос келади (инсон қадрини таъминлаш).
Биз маърузачилардан бизнеснинг ижтимоий масъулияти, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг аҳоли учун Реал фойдаси, мамлакатларимиз ривожига ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг умумий ҳиссаси масалаларига алоҳида эътибор қаратишларини сўрадик.
Ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизнинг якуний мақсади, шубҳасиз, халқлар фаровонлигини оширишдир», — дейди Жавлон Ваҳабов.
🧠@nurbekalimov
Энди харид қилаётган маҳсулотингизни қонунийлигини текширишингиз мумкин
Охирги йилларда республика бўйлаб ноқонуний товарлар кўлами ҳам геометрик прогрессия бўйича ошиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. "Замонавий муаммолар замонавий ечимларни талаб қилади" деган гапни ўзига шиор қилган налогчиларимиз эса бунга чора топишибди. Ҳозир қисқароқ қилиб бу янгилик ҳақида тушунтираман, мисол тариқасида айни дамда бозоримиздаги энг кўп ноқонуний маҳсулот бўлган сигаретларни оламиз.
Сиз дўкондан сигарет сотиб олдингиз, биринчи қиладиган ишингиз унинг маркировкасига қараш. Агар қутида маркировка йўқ бўлса — джекпот, сизнинг қўлингизда ноқоуний маҳсулот. Агар унда маркировка бор бўлса, бу ҳали уни қонуний дегани эмас, уни "Soliq" иловаси орқали текшириб кўринг.
Бунинг учун иловадаги "Умумий хизматлар" бўлимига кириб "Маркировкани текшириш" саҳифасига ўтиб "Datamatrix-сканерлаш" белгисига босин гва маркировкадаги кодни сканерланг. Агар маҳсулот қонуний бўлса у ҳақида маълумотлар чиқади, акс-ҳолда эса "Код ноқонуний" деган ёзувни экранда кўрасиз. Ҳудди мана шундай вазиятда сиз "Солиқ ҳамкор" орқали хабар беришингиз мумкин. Ушбу ҳолатда ҳуқуқбузарлик учун жариманинг 20 фоизи миқдорида (2 миллион атрофида) мукофот эгасига айланасиз. Тепада видео қўлланма ҳам мавжуд.
Солиқни иловасини бу ердан юклаб олишингиз мумкин: (Android, iOS)
«Док-1 Макс» иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди:
Ҳиндистон фуқароси, «Quramax Mediсal» МЧЖ директори Сингҳ Рагвендра Пратар 20 йил;
Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариев 18 йил;
унинг ўринбосарлари бўлган Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаевга 16 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган жазоларни умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Суд қарори билан «Док-1 Макс» дори воситаси истеъмолидан вафот этган болалар қонуний вакилларининг ҳар бирига 1 млрд сўмдан тўлаб бериш белгиланди.
🧠@nurbekalaimov
Дрс (хиштима бўгани йўқ)
- Нима тепяпс брат?
- Ётвоооо ётвооо, дрс, нима ётвомисан тезда😡
🧠@nurbekalimov
Бир пайтлар Маргарет Тэтчер сиёсатига левак лейбористлар аралашиб, "180 градусга бурилиш керак" деган тезисни сўл ОАВ ларда мейнстрим қилишган, Тэтчер: "Керак бўлса ўзингиз бурилинг 180 градусга, бу аёл йўлидан ортга қайрилмайди" деган публично.
Опа ўз реформаларини бошида қабул қилган жуда кўплаб қонун ва қарорлар халққа ёқмаган, лекин оддий халқ ўз призмасидан ва ўзининг бугунги иқтисодий ахволи парадигмаси орқали фикрлайди.
Опани реформалари орқали ҳозирги Британиянинг топ иқтисодиётини асослари яратилган ва 2008 йилдаги Жахон инқирозигача ўсишдан тўхтамаган.
Опа сўл популистларга қулоқ солмаган, халққа ёқишим керак деб ҳаракат қилмаган, Британияни топ қиламан деб яшаган.
Хуллас, бугунги кўрсатувимиз Темир хоним Маргарет Тетчер ҳақида. У ким эди?
👉 https://youtu.be/ewcR1eK6kg0
Xon Saroy'да баҳорий чегирмалар!
Фаровон ҳаётингиз учун барча қулайликлар мужассам бўлган «Zo'rsan» лойиҳасидан 1 хонали хонадон харид қилинг ва ойига 4.9 млн сўмдан тўлаб боринг.
Лойиҳа ҳудудида
◽️Боғча ва мактаб
◾️Хавфсиз болалар майдончаси
◽️Автотураргоҳлар
◾️24/7 кузатув камералари жойлашади
Бот орқали боғланиш
Қўшимча маълумот учун:
☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00
🌐 xonsaroy.uz
Реклама
Экология учун муҳим қарор! Энди машиналарда «қизил», «сариқ», «яшил» экологик стикерлар бўлади. Бу нимани англатади?
Шавкат Мирзиёев «Файзобод ГАИ» номи билан танилган масканда қурилган замонавий диагностик марказни бориб кўрди. Бу ерда давлат рақам белгиси ва қайд этиш гувоҳномасини бериш жараёни жуда соддалаштирилган, овогарчиликлар ҳам йўқолган. Айтишларича, барча жараён тахминан 15 дақиқа вақт олар экан (илгари камида 2-3 соат кетарди).
Бу каби марказларда нафақат машиналарга «номер» ва «техпаспорт» берилади, балки эндиликда автомобилдан экологияга чиқаётган зарарли моддалар миқдори ҳам текширилади. Экологик текширув натижасидан келиб чиқиб чип ўрнатилган 🔴«қизил» (жуда ёмон), 🟡«сариқ» (ўртача) ёки 🟢«яшил» (экологик тоза) ёрлиқ (стикер) машинанинг олд ойнасига ёпиштирилади.
❓Рангли стикерлар нега керак?
Келгусида жорий экологик вазиятдан келиб чиқиб, шаҳар ҳудуди бир нечта экологик зоналарга ажратилиши мумкин экан. Яъни транспорт воситаларининг ҳавога чиқараётган зарарли моддалари даражасига кўра (стикер рангига қараб) айрим экологик зоналарга кириши чекланади. Масалан, шаҳар марказига ёки тарихий обектлар бор жойга фақат яшил стикерли машиналар киради, дейилиши мумкин (бу менинг тахминим).
❓Агар бу зоналарга қизил ёки сариқ стикерли машиналар кирса нима бўлади?
Ушбу тартибга амал қилиш автоматлаштирилган камералар орқали назорат қилинади ва қоидани бузганларга жарима ёзилади. Тушган жарималар эса ўша ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилашга сарфланади. Келгусида республика бўйлаб 84 та рўйхатга олиш-диагностика марказларини ҳамда ЙҲХХнинг 216 та ҳудудий туман бўлинмаларини машиналарни экологик диагностика қиладиган замонавий ускуналар билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда.
Аҳоли учун электромобилларни харид қилишни рағбатлантириш, бундай тоифадаги автомобиллар учун давлат рақамларини беришда ундириладиган тўлов миқдорларини камайтириш юзасидан чоралар кўрилади.
🧠@nurbekalimov
Манави қонунниям халқниям ҳурмат қилмайдиган шоввозларни қонун ҳимоячилари топиб ушлашибди. Саламалекум, валекумсалам🫡
🧠@nurbekalimov
Электрон ва қоғоз китобнинг плюс ва минуслари:
Электрон китоб плюслари +
Ўзинг билан бир вақтда 1000 та китоб олиб юришинг мумкин.
У жуда ихчам ва абсолютно жой эгалламайди.
Светни ёқиб ўқиш шартмас кечаси. Ухлашга ётишда ўрнингдан туриб светни ўчириш шартмас.
Кеган ерингни белгилаб қўйишинг шартмас бирор нима билан.
Ҳар қанақасига, ёнбошлаб, тепага қараб ётволиб ҳам бир қўлда ўқиш мумкин.
Свет ўчиб қолсаям ўқиш мумкин.
Китобдаги текстни тезда кўчира оласан бирор ерда иқтибослантириш учун.
Электрон китобни кечаси соат 3 да ҳам хозир ва шу ерда сотволиб ўқишинг мумкин.
Минуслари:
Зарядга қўйиш керак.
Қоғоз китобнинг минуслари:
Варақлашинг керак. Баъзан бармоқларингни хўллаб варақлашинг керак.
Бир қўлда ўқиш ноқулай катта китобларни.
Бошинга 1000 та китоби бор электрон китоб тушкетса хиштима бўмиди. Бошинга мингта қоғоз китоб тушкетса ўласан.
Кеган ерингни белгилаб қўйиш керак.
3-4 та китоб ҳам сумкангни ярмидан кўпини эгаллайди.
Саёҳатга кўп китоб опкета олмайсан.
Свет ўчганда ўқий олмайсан.
Ухлашга ётиб ўқиганда ухлаворадиган ерингда туриб светни ўчириш керак, уйқу қочиб кетади унгача, кейин яна ёқиш керак ўқиш учун
Иқтибослантирмоқчи бўлсанг максимум териш керак қўлда, минимум расмга олиб гуглга солиб скан қилиш керак.
Сенга хозир ва шу ерда битта янги китоб керак бўлса, максимум тезлаштириш учун дўконга бориш керак, и то иш вақтида. Минимум эса заказ қилиб келишини кутишинг керак.
Қоғоз китобнинг плюслари:
Хиди бор🗿
⚡️Yangi bilimlar, qiziqarli faktlar, foydali longrid hamda aql bovar qilmas videolarga nima deysiz? Biz siz uchun oʻzbek Telegram segmentining eng faol, eng manfaatli hamda har kuni foydali postlar joylab boradigan blogerlarini birgina, mana shunday qulay havolaga joylab qoʻydik. Aksariyat vaqtingizni Telegramda oʻtkazsangiz, koʻproq postlar oʻqishni xush koʻrsangiz va eng aktual postlardan doimo xabardor boʻlishni istasangiz, unda ushbu havolani bosing hamda havolani doʻstlaringiz bilan oʻrtoqlashing. Bu havola orqali siz eng qiziqarli Telegram kanallarga obuna boʻlishingiz mumkin boʻladi.
👉 /channel/addlist/ZfguWo576HwzYjdi
@insusambil
1966 йилда Ҳиндистоннинг иккинчи бош вазири Лал Баҳодир Шастри Тошкентда бўлиб ўтаётган Ҳиндистон-Покистон тинчлик музокарали пайтида юрак хуружидан вафот этади.
Шунда Ҳиндистонда илк аёл бош вазир Индира Гандининг юлдузи порлайди. Аммо бир қанча ютуқларга эришганига қарамай унинг катта ҳатолари ҳам мавжуд эди... Ана шундай хатолардан бири унинг ҳаётига суиқасд орқали нуқта қўяди...
Тарих ракурси деб номланган лойиҳамизнинг бугунги сонида Индира Ганди нега ва қандай ўлдирилганлиг ҳақида сўз юритамиз.
Канални қўллаб қувватлаётганлардан миннатдорман. Агар лойиҳани сўм билан қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз мана шу ерда "салом" йўллашингиз мумкин😊 https://tirikchilik.uz/alimoff
Агар бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва коммент ёзиб қўйсангиз кифоя🫡
https://youtu.be/q8NPwayWTco
Болалар ҳуқуқининг таъминланишини мустаҳкамлаш сари яна бир қадам
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Лойиҳада болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг иштироки ва уларнинг мажбуриятлари белгилаб қўйилмоқда. Жумладан, ота-оналар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиши, уларга ғамхўрлик кўрсатиши ҳамда зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиши шартлиги, болаларни тарбиялашда уларни жисмоний жазолаш тақиқланиши назарда тутилмоқда.
Ҳужжатда таълим ташкилотларида болаларга нисбатан зўравонликка йўл қўйилмаслиги, таълим муассасаларида интизомий жазо чораси сифатида зўравонликнинг ҳар қандай шакли, шу жумладан жисмоний жазо ва бошқа шафқациз хатти-ҳаракатларни амалга ошириш ёки қадр-қимматни камситувчи муомалани қўллашга йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланмоқда.
«Қонуннинг жорий қилиниши профилактика ҳамда зўравонлик қурбонларига комплекс ёрдам кўрсатиш тизимини яратишга ёрдам беради. Бунда, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоялашда ҳар бир боланинг ҳуқуқларини таъминловчи ваколатли орган этиб белгиланди.
Биз билан биргаликда ушбу муҳим ҳужжат устида иш олиб борган барча кўнгилли одамлар, ҳамкорлар ва ҳамкасбларга миннатдорлик билдираман. Яна бир марта барчани болаларга нисбатан зўравонлик барҳам топиши учун кучларни бирлаштиришга ундаб қоламан!», — дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева
🧠@nurbekalimov
Тавбааа... Шу одамлар халқниям, қонунларниям ярим чақага омаслигини сабаби нима экана? Шунақа одамлар хитой электричкамас бир Феррари-меррари миниб қоса одамниям атей босиб кетишорса керак.
Қонунни ҳимоячилари бор эди юртимзда. Ҳалиям бор деб умид қиламиз🫡
🧠@nurbekalimov
Метан заправкадаги воқеа тафсилотларини журналист укамиз Нурзодбек Воҳидов тўлиқ ёритибди.
🧠@nurbekalimov
АҚШда профессор тиббиёт мактабида бепул ўқиш учун $1 млрд хайрия қилди
93 ёшли профессор Рут Готтесман Алберт Эйнштейн тиббиёт коллежига $1 млрд хайрия қилиб, бундан барча ҳозирги ва бўлажак талабаларнинг ўқиш харажатларини қоплаш мақсадида фойдаланиш кўрсатмасини берибди.
Энди маҳаллий янгиликларга ўтамиз, бизда аслида заҳар бўлган Док-1 Макс "дори"си дан 60 дан ортиқ болалар ўлгачгина, бунга рухсат берганларни қамадик.
🧠@nurbekalimov
Ижтимоий тармоқларда “Метан газ қуйиш шохобчасида навбат талашиб катта жанжал бўлгани айтилмоқда” изоҳи билан видео хабарлар тарқалмоқда.
Аниқланишича, мазкур ҳолат кеча 26 февраль куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.
Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олиниб, ҳудудий ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов-суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Натижаси бўйича қонуний чора кўрилиши таъминланади ва жамоатчиликка ахборот берилади.
ИИБ
🧠@nurbekalimov
"Энди аёлларга қандай кийим кийишни Саудия аёлларини ўзлари белгилашади" дебди Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон крутой
🧠@nurbekalimov
Zor TV журналистлари ажойиб эксперимент ўтқазишибди. Унга кўра Қўйлиқ бозорида тиланчи бир соатда 80 минг сўм пул ишлаб топиши мумкин экан. Агар 5 кун 8 соатдан ишласа бир ойда 13 млн сўм топиши мумкин дейишмоқда.
Жуда қизиқ, ўқитувчининг ўртача ойлиги 3 млн сўм бўлса, тиланчи ҳар қанақасига ундан кўп пул топиши аниқ. Баъзан кўринишидан абсолютно нормал, соғлом одамларни ҳам тиланчилик қилиб юрганига кўзим тушиб қолади. Касб бозори тенденцияларини шундай ўзгариши натижасида яхши ўқитувчилар кутиш хато бўлади. Мен тиланчиларга пул бермайман. Сизга ҳам буни маслаҳат бера оламанми? Йўқ, ўзингиз қаранг.
🧠@nurbekalimov