nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

24 ёшида Файзулла Хўжаев Бухоро Республикасида хукумат раҳбари бўлган.

24 ёшли мен: Ая кўк жимпирим қатта?😐

Бугунги кўрсатувимиз Файзулла Хўжаев ҳақида. Бухорода суратга олдик, унда Хўжаевнинг ҳаёт йўли, хато ва ютуқлари тилга олинган. Ундан ташқари унинг уйига ҳам саёҳат қиламиз.

Сценарий ёзишда @ostonovminbari катта ёрдам бергани учун унга миннатдорчилик билдирамиз.

https://youtu.be/qGGA8aO6bR4?si=9cp8ga6OUsb7osg6

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистонда рақамли банк соҳасидаги янгилик

Куни кеча инновацион рақамли “AVO bank” фоизсиз даврга эга бўлган AVO platinum кредит картасини ишга туширди, маҳсулот ҳар бир ўзбекистонлик учун янги имкониятларни тақдим этади ва молиявий операцияларни соддалаштиришга ёрдам беради.

AVO platinum кредит картаси мижозга кундалик харажатлар учун фоизсиз даврга эга кредит лимитини гаровсиз, суғурта ва кафилларсиз олиш имконини тақдим этади. Ушбу кредит лимити сизга имтиёзли даврда картадан фойдаланган ҳолда харидларни йиллик 0% ставка билан амалга ошириш имконини беради, кредит картадан исталган савдо нуқталарида – бозордан тортиб супермаркет ва интернет-дўконларгача, Ўзбекистонда ва бутун дунё бўйлаб фойдаланишингиз мумкин.

AVO platinum кредит картаси қатор афзалликларга эга, масалан, имтиёзли даврда карта орқали амалга оширилган харидлар учун фоизлар олинмайди, индивидуал кредит лимити 50 000 000 сўмгача ҳисобланади, виртуал карта эса бепул чиқарилади.

Шунингдек, AVO platinum кредит картасидан нафақат кредит карта сифатида, балки ундан шахсий маблағлагрни сақлаш ва сарфлаш учун ҳам фойдаланишингиз мумкин. Бундан ташқари, кредит лимити қарздорлик сўндирилиши биланоқ қайта тикланади, яъни кейинги ллимитни олиш учун такрорий сўровлар юборишингиз ҳам шарт эмас.

AVO platinum кредит картасини ишга тушириш билан бирга банк Ўзбекистон бозорида аналоги бўлмаган бонус дастурини тақдим этмоқда. Банкнинг мобиль иловаси орқали рақамли идентификатсиядан ўтган ҳар бир мижоз бепул виртуал картадан ташқари, бонус ҳисобига 250 000 сўм ҳам олади. Ушбу бонуслар коммунал хизматлар, мобиль алоқа ва банк комиссиялари каби кундалик харажатларни қоплаш учун ишлатилиши мумкин.

Иловани юклаб олиш учун ҳаволалар: iOS/Android

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Устма-уст қўйилган 3 миллион дона китобни фараз қилиб биласизми? Унинг баландлиги қанақа бўлишиничи?

Ман ҳам билмасдим. Бугун бизга буни ChatGPT ҳисоблаб берди. 3 миллионта китобни устма-уст терсак дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифадан 72 баробар баланд бўлар экан. 3 миллионта китоб билан космосга чиқса бўлар экан.

Биз космосга чиқмадик, лекин бугун Asaxiy томонидан сотилган китоблар умумий сони 3 миллионтадан ошди. Беш ярим йил олдин “Asaxiy Books” лойиҳасини бошлаганда бу ҳатто тушимизга ҳам кирмасди. Лекин, биз буни уддаладик.

Биз Asaxiy интернет-дўкони ва Asaxiy китоб дўконлари орқали нафақат ўз нашриётимиз тайёрлаган китобларни, шунингдек Ўзбекистоннинг барча расмий нашриётлари чиқарган китобларни сотамиз. Бу бадиий, диний, илмий-оммабоп, бизнес, психология, болалар адабиёти, дарсликлар каби турли йўналишларни қамраб олади. Ундан ташқари Республикадаги беш юздан ортиқ китоб дўконлари билан ҳамкорлик қилиб, уларга ҳам китоб етказиб берамиз. Аниқлик киритиб ўтаман, уч миллионта фақат Asaxiy Books чиқарган китоб эмас, умумий китоблар сотилган.


Ушбу ажойиб натижага эришишимизда ёрдами теккан ҳамкор ва ташкилотларни эслаб ўтмасам бўлмайди. Халқ банки, Оммавий ахборот ва коммуникациялар агентлиги (АОКА), Ёшлар ишлари агентлиги, Ниҳол нашриёти, Корзинка уз тармоғи, DPD ва Fargo каби почта хизматлари, нашриётлар, умуман барча-барча ҳамкорларга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдираман.

Ва бу албатта жамоамизнинг катта ютуғидир. Нашриёт, сотув бўлими, китоб дўконлари, омборхона, курьерлар, катта ва кичиклигидан қатъий назар ҳиссаси қўшилган ҳар бир ходимимизни табриклайман.

Биз сиз билан буни уддаладик!

Ва албатта харидлар орқали бизни қўллаб-қувватлаб турган ҳар бир мижозга ташаккур. Сизлар борки, сиз пул тўламоқдасизки, биз юксалишда давом этамиз. Китоб ўқиб, китоб ҳадя қилиб ҳеч қачон чарчаманг.

Минг бор раҳмат!

Читать полностью…

Alimoff

Келажак ўйинлари ҳақида

Мен кеча кун бўйи шу турнир ҳақида хабарларни ўқиб қанақадир Универсиадага ўхшаган спорт мусобақалари бўлса керак деб ўйлабман. Вақтим бўлиб миндей қизиқиб кўрсам аслида бу киберспорт экан. Dota 2, CS:GO там Warface лардан беллашилинаркан. Бизам қатнашек😁 Дунёни турли минтақаларидан 260 та жамоа беллашаркан. Dota 2 бўйича турнирни ютуғи 1 млн доллар экан.

Президент кеча 2026 йилда “Келажак ўйинлари” халқаро мусобақасини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди. Сўнгги пайтларда бизда ҳам киберспорт анча оммалашган, турли йигитларимиз чет эл командаларида ҳам ўйнаб дунёга танилишяпти. Ундан ташқари геймдев, робототехника, IT ва сунъий интеллект бўйича программистлар "жанги", дронлар пойгаси, роботлар жанги каби дисциплиналар боракан.

Биздаям бўлса шунақа турнирлар жааа қатнашвормасамам* бориб кўрберардим ома😎

* Чунки профессионал киберспортчиларни CS:GO қанақа ўйнашини стримларда кўрганман, памагити дегунингча хедшот уриб кетишади😁


🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Биткоин нархи 100 минг долларга чиқиши мумкин

“Банкир” лойиҳасининг янги сонида мутахассислар криптовалюталар, айниқса, биткоин ҳақида маълумот берибди. Уларнинг айтишича, яқин бир йил ичида унинг нархи 100 минг долларгача чиқиб кетиши мумкин экан.

Агар сиз ҳам криптовалюталар соҳасига қизиқсангиз, биткоин сотиб олмоқчи бўлсангиз, ушбу видеони кўриб чиқишни тавсия қиламиз:

https://youtu.be/tSpBa-RJoNc?si=-_sQw6X2BSs8XRpp

Читать полностью…

Alimoff

Президент: «Мени ҳам ҳаяжон босадиган пайт бўлар экан»

2023 йилнинг февраль ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёевга «Ибрат фарзандлари» лойиҳаси тақдимот қилинган ва давлат раҳбари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланган эди.

Ўтган ҳафтада андижонлик ёшлар билан мулоқотда лойиҳа доирасида энг камида 1 миллион ёшларга хорижий тилларни ўргатилиши ҳақида давлат раҳбари шундай дея таъкидлади: «Мени ҳам ҳаяжон босадиган пайт бўлар экан».

Бепул дарсларни шу ерда кўриш мумкин: ibratfarzandlari" rel="nofollow">https://youtube.com/@ibratfarzandlari

Читать полностью…

Alimoff

"Адолат, тинчлик ва сўз эркинлиги учун курашишимиз керак" — Юлия Навалная

Россиядаги ахлоқ тузатиш колониясида вафот этгани хабар қилинган Алексей Навалнийнинг турмуш ўртоғи Юлия Навальная видеомурожаат билан чиқиб, бундан буён эрининг ишини давом эттиришини маълум қилди.

Эслатиб ўтиш жоизки, бугунги кунда Белорусь мухолифатчиси Светлана Тихановская ҳам аслида сиёсатдан узоқ аёл эди. У ҳам сиёсатга ўз эри Сергей Тихановский 18 йилга қамалганидан кейин кириб келган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

5 000 000 сўмни қандай ишлаб топиш мумкин?

Осон пул топишни орзу қиласизми? TBC Банк бу борада ажойиб имкониятни тақдим этади: 3 ойга 100 000 000 сўм маблағ инвестиция қилинг ва ҳеч қандай муаммосиз 5%га, яъни 5 миллион сўмга маблағингизни кўпайтириб олинг.

Ушбу қўшимча маблағлар сизнинг молиявий аҳволингизни қандай яхшилашини тасаввур қилинг! Жамғармаларингизни кўпайтириш учун ушбу ажойиб имкониятни қўлдан бой берманг

👉Батафсил маълумот ҳаволада

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Times Higher Education маълумотларига кўра дунёда 38-ўринни эгаллаган Британиядаги нуфузли Лондон Қироллик Коллежига ўқишга кириш орқали молия ва банк иши соҳасидаги кўникмаларга эга бўлинг🏆!

«Молиявий сиёсат ва бошқарув» бўйича 2 йиллик магистратура дастурига ҳужжат топширинг ва 6 та таълим грантидан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлинг!🤩

Шунингдек, Лондон Қироллик Коллежи қуйидаги 1 йиллик офлайн магистратура дастурлари учун 10 та квотани тақдим этади: «Банк иши ва молия», «Молиявий активларни баҳолаш», «Иқтисодиёт ва молия».

☎️ 97 166 00 08
👉🏻 Ҳозироқ ушбу ҳавола орқали ҳужжатларни топширинг!

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Навбатдаги қалбшуносдан навбатдаги чиқиш. Аёллар эридан яхши томонлама меҳр кўрмаса ёмон томонлама “меҳр” бўлмиш калтакхўрлик билан шуғулланаркан. Яхшиям ўзиям аёл киши шу гапираётган опа. На полном серезе, заррача хижолат бўлмай бундай “илмий” гап айтиш учун ҳам каллада ҳеч вақо бўлмаслиги керагов.

Аёлга урсам ёқаман деб ўйлайдиган индивидларни кўпайтиришга хизмат қиладиган деструктив гаплар.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Россиядаги мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний қамоқхонада ўлгани ҳақида хабарлар чиқмоқда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тепада экварақ катак ташламасдан "вода" ёзилади. Типа азалдан дўстмиз, иқтисодда машинча бирга соққа қилдик, маданий маърифий соҳаларда ҳамкорлик там туда суда.

Охирида эса мана бу ёзилади: «В связи с вышеизложенным совершенно очевидно, что высказывания Шерзода Кудратходжаева являются его личным мнением, которое даже отдалённо не отражает официальную позицию Республики Узбекистан.

Бўлди, шу билан тамом. Агар Қудратхўжага босим бўлса, ишдан бўшатишса ё бир қанақадир ўзига нисбатан хайфсан пайфсан берилса бу уже тармоқдаги жуда катта негативларга олиб келади. Бундай қилиш керакмас. Узр ҳам сўраманглар. Паст кетмайлик.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Xabar.uz сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, «қўқонлик табиб»нинг тан соқчилари жавобгарликка тортилган.

Унга кўра, И. Солиев ўзига мурожаат қилган беморлар ўртасида жамоат тартибини сақлаш мақсадида Қўқон шаҳрида рўйхатдан ўтган «ХХУ» МЧЖ билан шартнома тузиб, ушбу жамиятнинг тўрт нафар ходимини ўзига қўриқчи сифатида ёлланган. Бироқ қўриқчилар қонунга хилоф равишда кийингани учун уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид баённома расмийлаштирилган.

Чунки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209/1-моддасига кўра, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш маъмурий жавобгарлик келтириб чиқаради.

Қўшимча қилинишича, И. Солиевнинг табиблик фаолияти юзасидан назорат тадбирлари давом этмоқда.

Охранлар: Қўрқманглар ҳаммаси бизнинг назоратимиз остида... Ииии Олло рози бўсиииин😐

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бир эмас, иккита депутатимиз долзарб мавзуни кўтариб чиқишибди. Депутатлар Шахноза Холмахматова ва Гулрух Агзамоваларнинг гапларига 100 фоиз қўшиламан.

Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда ижтимоий тармоқда ўзимизни “инфолўттибозларимиз” одамларнинг онгини хоҳлаганича “промывать” қилиб юришибди.

Тармоқ фойдаланувчилари иккига бўлингандек: бири “курс сотувчилар” ва иккинчиси “курс олувчилар”.

Эркинликнинг тескари таъсириям борлигини шу “инфолўттибозлар” мисолида кўрсак бўлади. Чунки одамлар эркин бўлиб, бўлар-бўлмас ғоясини миллионлаб одамларга сингдира олаяпти, бунинг учун ҳеч ким мушугини “пишт” қилолмаслигини билади.

Қаёққа қарама, “пул топишни ўргатаман”, “генни тозаласанг, ҳаётинг ўнгланади, буни мандан бошқаси ўргатмайди”, “ҳамма нарса еб туриб, озишни ўргатаман” дейдиганлар ва энг ачинарлиси, уларга чиппа-чин ишонадиганлар босиб кетди.

Одамларга фойдали маълумот бериб, уларни тўғри йўлга бошлаётганлари ҳам йўқ эмас. Лекин 100 тадан 10 таси ўз ишини устаси бўлса, одамларга ҳаққоний маълумот берса, қолган 90 таси нимани ўргатаётгани фақатгина Ўзига маълум.

Хуллас, “марафонизм”ни тартибга солиш вақти келди.

Ўз вақтида диний ҳужралар ташкил қилиб, динни ўргатмоқчи бўлганлар фаолиятини тартибга солдик-ку кучли қонунларимиз ёрдамида.

Депутатларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлайман: “Инфолўттибозлар”ниям фаолиятини назорат қилиш, элакдан ўтказиш керак.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ортиқхўжаевни Лолазорда қатнашган подкасти бўйича

Бугун Лолазорни боғбонлари ўша машҳур подкастдан кейин "Разбор полета" қилишибди. Албатта ўша подкаст қандайдир мақсадлар билан уюштирилган бўлганда ортидан бунақа "ҳато ва камчиликларни тан олиш" бўйича гапирилмаган бўларди. Тезроқ унутилишига ҳаракат қилинарди. Йигитлар эса адекват ёндошиб, барча нарсаларни муҳокама қилишибди. Эътирозларга нисбатан ҳам фикрларини беришибди.

Ўша подкастда мақсад Ортиқхўжаевни мақташ ёки уни едириш бўлмаган. Подкаст шунчаки халққа унинг портретини очиб берган деган фикрлар янгради.

Аммо, Ортиқхўжаев портрети бунгача ҳам тўлиқ очиб бўлинган эди. Аммо унинг портрети бутун полотно билан эмас турли мозайкалар орқали фреска шаклида очиб бўлинганди. Донишманд Давлетовнинг яна бир фикри ёқди. Агар ҳар бир келган зиддиятли ва машҳур сиёсий арбобларни едиришга ҳаракат қилаверилса ҳеч ким келмайди юрак ютиб. Дарҳақиқат бу фикрларга қўшилмаслик мумкинмас.

Лойҳага келган амалдор ё бирор зиддиятли бўлган нуфузли шахсни лойқа сувда юрган балиқ деб оладиган бўлсак, уни гарпунлаб ташлаб қовуриб евориш шарт эмас. Шунчаки йигитлар тўрт тарафдан қувиб, уни тоза сувга чиқаришлари керак. Биз эса томошабин ва халқ ўлароқ бу қандай балиқлигини яхшироқ кўриб олиш имконига эга бўламиз.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистонда 2024 йил учун транспорт бошқаришдаги жарималар қанча?

Жарималар системаси анча қизиқарли бўлиб бормоқда. Белгиланган тезликдан 20 километргача оширилганда жарима 340 минг сўм.

Йил давомида иккинчи марта шу қоидани бузсангиз 1 млн 700 минг сўм.

Учинчи марта бузсангиз 5 млн 100 минг сўм ёки бир йилга правани ухлатилиши.

Бир йилда 3 мартадан ортиқ бузсангиз 8,5 млн сўм ёки правани икки йилга лишать қилиниши экан.

20 дан 40 километргача тезлик ошириш. Масалан 70 дейилган ерда 95 да ўтдингиз.

Йил давомида биринчи мартаси 1.7 млн сўм, иккинчиси 5.1 млн сўм, учинчисида 8.5 млн ёки правангиз икки йил "қамағ"да.

40 километрдан оширсангиз. Масалан 70 лик жойдан 115 тезликда ўтдингиз. Йил давомида биринчисидаёқ 3 млн 60 минг. Иккинчисида 8.5 млн ёки права икки йилга дамолади.

Қизилдан бир марта ўтсангиз 680 минг. Йил давомида иккинчи марта ўтсангиз 1 млн 700 минг сўм. Учинчиси пучинчиси, пулли штраф йўқ тўғри правангиз 1 йилга лишать қилинади.

Рульда телда гаплашиш

Биринчиси 1 млн 20 минг штраф. Иккинчиси 1 млн 360 минг сўм ёки ярим йиллик права бекор қилиниши.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Turkiston armiyasi: Buxoro va Xiva respublikalari armiyasi
23 февральга зўр темани танлабтилар Элдар Энверович😎
https://www.youtube.com/watch?v=y9RLu1MJd2g&ab_channel=QURULTOY

Читать полностью…

Alimoff

АҚШда олти фарзандни онаси ва бола тарбияси ҳақида блог юритган блогер Руби Франке опани болаларга нисбатан зўравонлик учун 60 йилга қамаберишипти.

У болаларини оч қолдирган ва уларни иссиқда соатлаб сувсиз туришга мажбур қилган. 2.3 млн падпишиги бўган.

Ўғилларидан бири уйдан қочиб кетган, уни ҳолсиз ва кўкарган таналари билан топишган. Шундан сўнг суриштирувлар натижасида аёл фарзандларига даҳшатли садизм даражасида қатиққўл бўлгани аниқланган.

Баъзан қизларим билан турли блогларни бирга кўраман қани нималар кўришяпти булар деб. Влад ва Ники деган болалар бор. Шуларни кўриб мазза қилишади болаларим. Мени эса ўша Владларга раҳмим келади. Чунки озми кўпми видеопродакшндан ҳабарим бор. Бу жараённи қийинчиликларини биламан. Бу болалар айни болалик пайтида ота оналарини амбициялари сабаб ҳар куни ролик олишлари керак. Баъзида юзиданам тушунаман памагити дейишаётганини...

Хуллас миллион долдр топишни ўргатаман там эрди гах деса қўлга қўнадиган қиволиш сирлари деб юрган қалбшунос ва пулшуносларгаям ишанворманглар.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Россиянинг Қозон шаҳрида бошланаётган “Келажак ўйинлари” биринчи халқаро мусобақасида Ўрта Осиё лидерлари ўз тилларида нутқ сўзлашибди

Ўзбекистон раҳбари 2026 йилда “Келажак ўйинлари” мусобақасига мезбонлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Яхши сигнал

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Исталган банкнинг Visa ва Mastercard карталарини тўлдириш энди сизга муаммо бўлмайди, бунга Ipak Yo'li Banki кафолат бермоқда.

Дам олиш куними, ёки қанақадир байрам бу муҳим эмас, шунчаки Ipak Yo'li Banki’нинг исталган банкоматини топинг ва у ерда ўзингизнинг Visa ва Mastercard карталарингизни бемалол тўлдиринг. Энг муҳими картангиз қайси банкники эканлиги аҳамиятсиз, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бўлса етарли.

Шунингдек Ipak Yo’li Mobile иловасига кириб ўзингизга такой , индивидуальный дизайндаги карта буюртма қилишингиз мумкин экан.

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Икки қарға ҳақида

Хуллас, Юлий Цезарь ўлдирилгандан кейин уни братишкаси Октавиан Август ўз братани учун қасос олиш йўлида Цезарьнинг шотирларидан бири Марк Антоний билан бирлашади.

Улар биргаликда юришлар қилиб, Цезарьни ўлдирган Брут ва Кассийлар қўшинини тор мор қилиб, ўзларини биғиллатишади.

Том ва Джерри мультфильмида иккаласи бирорта ташқи душманга қарши бирлашиб, уни енгиб, кейин яна ўзаро душманлашиши ҳам қадимги Римдан меърос нарса. Ўзи умуман ҳозирги бирор нарсага тушунмасанг фолбинга бормай, кутубхонага кириб Рим тарихини ўқи жавоб топасан.

Ўтлаб кетдим, хуллас, Октавиан Август ва Марк Антонийлар энди хокимият учун ўзаро уриш олиб боришарди. Октавианда ақл, Антонийда эса куч бор эди.

Ақл кучни любой қанақасига биғиллатишини олдиндан тушуниш учун минг йил дарахтни тагида нос чекиб ўтирган донишманд бўлиш шарт эмас албатта.

Октавиан ғалаба қозониб, Римга қайтиб келганда унга бир қушвоз ўз қарғасини кўрсатади. Қарға императорга қараб “Ғолиб Октавианга шон-шарафлар бўлсин” дейди. Шунда император хурсанд бўлиб, ҳалиги қушвозга бошдан оёқ сарпа суруқ там латта путта… А биз ҳозир Римдамиз, қушвозга катта пул беради.

Аммо қушвознинг қарғани гапиртиришга бирга ўргатган шериги ҳам бўлади. У соққадан қуруқ қоганидан алами келиб, Августни ҳузурига келади ва қушвоздан иккинчи қарғани ҳам кўрсатишни сўранг шепим дейди.

Қушвоз чақирилиб, иккинчи қарғани кўрсат дейди, брат минг ҳижолатта яяя қўйинг шеп бу унча анақамас… деб турган ерида император: Жаллод! деворади.

Иккинчи қарғани кўрсатишга мажбур бўлади қушвоз. У қарға эса “Ғолиб Антонийга шон-шарафлар бўлсин!” дерди…

То есть, анави иккала криса иккита қарғага гап ўргатиб, ким ютсаям уларга қизиғи йўқ, сарпа суруқ осак бўлди деб юришган эди.

Энди энг ажабланарли ери шундаки, Август жа бир гнида бола бўмаган Нерон ва Калигулалар каби. У росса қотиб кулади ва олдин берилган соққани шеригинг билан бўлишволиш деб дальше имперский ишларини қилишга кетади.

Қиссадан хиссани ўзилар чиқарволарслар миндеее прикидовать қилиб.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Солиқдан қочадиган тадбиркорлар учун зўр ролик олишибди

Солиқдан тушган пуллар ижтимоий ҳаражатларга, қариялар нафақасига, йўллар таъминотига, аҳоли фаровонлиги ва давлатнинг бошқа ҳаражатларига ишлатилиши кўрсатиб берилган. Умид қиламанки, ушбу видеодан кейин улар ўзлари учун яхши хулоса чиқариб олади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бухоро Амири қуриб берган кема ҳақида

Мана бу харбий кеманинг номи «Эмир Бухарский» эди. у 1904 йилда Бухоро амири Абдул Ахад хон Рус подшосига "эхсон" қилган маблағлар эвазига қурилган бўлиб, Биринчи Жаҳон уруши ва февраль инқилобидан кейинги фуқаролар урушидаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган.

1919 йилда уни номи "Яков Свердлов" деб ўзгартирилган.1925 йилда ўз фаолиятини якунлаб металломга топшириб юборилган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Вот это я понимаю😎Тез кунда 📹 Bahodir Yalangtosh бадиий фильми чиқаркан. Трейлер прям қалбларни жунбушга келтирди. Байроқ кўтариб мадҳия куйлаворгим кепкетти🫡

Фильмни ўзи ҳам яхши бўлсин ишқлиб. Бўларкану!

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Барчага маълумки Бухоро амирлиги тугатилгач, сўнги ҳукмдор Амир Олимхон ўз яқинлари билан Афғонистонга ўтиб кетган ва ўша ерда яна узоқ йиллар умр кечирган. Аммо бу борада Хива хонларининг тақдири аянчли кечган.

Хива хонлиги тугатилгач, сўнгги хон Саид Абдуллахон ва унинг яқинлари тақдири қандай кечган? Бугунги ролигимизда шу саволга жавоб топишга уриндик.

https://youtu.be/EI-u_2EMlYw

Читать полностью…

Alimoff

Шайтанат сериали ҳақида

Бугунги "кап-катта" одам кўзи билан қарасам Шайтанат сериали оддий бир криминал сериаллардан бири эди. Россия каналларининг ярмида ҳар куни бўладиган "стоять, руки на капот!" стилидаги сериаллар сирасида.

Сериалда китобдан фарқли ўлароқ Асадбек образи ижобий гавдаланган. Кўплаб одамлар китобни ҳам сериалдан кейин ўқиганлари сабабли ҳаёлда ҳам ўша сериалдаги образлар гавдаланиб, когнитив бузилиш орқали китобда ҳам қаҳрамонни ижобий қабул қилишган.

Лекин тан олиш кераккки, Шайтанат чин маънода "культовый сериал" Бутун халқни ичида бу сериални кўрмаган одамлар йўқ деярли. Янги авлодни ичидан чиқар кўрмаганлар балки.

1999 йил 16 февраль кунги Тошкентдаги портлашлар пайтида қаерда эдинг деб сўраб кўринг атрофингиздаги одамлардан. Ярмидан кўпи Шайтанат сериалини кўриб ўтиришган бўлган ва бирдан эфир узилиб, тв муҳбири шу воқеа ҳақида айтган.

Мен ҳам мактабдан келиб, Шайтанатни кундузги повторини кўриб ётгандим, 10 ёшдаман. Зелимхон академик билан Элчин Челябинскдаги турмада бирга гаплашиб туришган эпизодида бўлган узилиш.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Посол Узбекистана был вызван в среду в МИД РФ, ему выражен протест в связи с высказываниями ректора Университета журналистики Кудратходжаева — МИД РФ

Россиядаги Ўзбекистон Элчиси чақирилибди РФ Ташқи Ишлар вазирлигига. Таклиф қилинмапти, чақирилибди. Фарқни сезинглар. Қудратхўжан гаплари ҳам ўша турли исқирт Прилепинларга тутилган кўзгудай гап эди. Лекин Россия бу одамни "персона нон грата" деб эълон қиляпти. Бизникилар эса Прилепинларга киришни тақиқлашганми йўқми билмайман.

Бизникилар РФ элчисини таклиф қилишганди. Булар эса чақиришибди. Энди бизникиларга яна бир лайфхак, буям кўзгу. Бу гаплар просто частное мнение господина Қудратхўжаева денглар тамом.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Моно сеҳргар табиб братти ўзини соғлиги анақа бўбқогани учун фаолиятини тўхтатибди. Аслида, братга тегишли идоралар ва ниҳоят ўз эътиборларини қаратишган кўринади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

14 февраль куни арафасида биздаги виртуал оламда катта-катта тортишувлар бошланади. Бобурнинг таваллуд куни ва Севишганлар куни тарафдорлари ўз киберқиличларини яланғочлайдилар😁

А так 14 февральда “Халқаро китоб совға қилиш куни” ҳам нишонланади.

Байрам тарихи 2012 йилда Буюк Британияда бошланади. Байрамга Эми Бродмур исмли аёл ва унинг ўғли асос солишади. Улар кам таъминланган ҳудудларда китобга эҳтиёж борлигини ва бу учун етарли маблағ мавжуд эмаслигини
англашади. Она-ўғил томонидан кичик масштабда китоб совға қилиш аксияси бошланади, кейин кўнгиллилар ва жамоатчилик сабаб бу кенг тарқалади. Ташаббус кўпчиликка ёқиб, бирма-бир кўнгиллилар сони ортиб боради.

Ҳозирда байрам дунёнинг олти қитъасида, 44 мамлакатда нишонланади. Бу кунда инсонлар ўзлари ёқтирган, ўқиган ёки ўқимаган китобларни бошқаларга совға қилишади. Китоб нафақат дўст ва яқинларга, балки нотанишларга ҳам совға қилинади.

Asaxiy.uz даги братларим шу байрамни оммалаштириш учун ҳар йили ажойиб аксиялар уюштиришпди. Так вот, 12-13-14 февраль кунлари харид қилинган ҳар уч китобга битта китоб Асахийдан қўшиб бериларкан😎

Китоб харид қилинг ва байрамда ўз совғангизга ҳам эга бўлинг.

Китоблар: https://asaxiy.uz/product/knigi

Постни китоб совға қилиши зарур бўлган инсонга жўнатинг 😉😊

*Акция чегирмадаги китоб тўпламларига амал қилмайди.

Читать полностью…

Alimoff

“Ular” лойиҳасининг навбатдаги сони жуда қизиқ мавзуда бўлибди.

Бу галги меҳмон Грузия аллергия ва иммунология маркази ва Вена тиббиёт университети билан ҳамкорликда ташкил этилган халқаро аллергия маркази аллергологи — Моҳигул Исматова.

Подкаст давомида аллергия аслида нималиги, уни келтириб чиқарувчи муаммолар ва даво усуллари ҳақида суҳбатлашилибди.

Аҳли илмлар иштирок этган жуда фойдали контент бўлибди.

👉 Тўлиқ подкастни кўриш учун: https://youtu.be/Ns8hfYn-kls

Читать полностью…
Подписаться на канал