Хушнудбек ташкил қилган Лолазор подкастини менга қизиқ туюлган илк сонини кўрдим бугун. Унда атоқли ёзувчи ва Ислом Каримов билан бирга ишлаган Мурод Муҳаммад Дўст меҳмон бўлибди. Айрим эътиборимни тортган тезисларни шу ерда келтириб ўз фикрларимни бериб ўтаман:
Каримовга бирорта хабар олиб киришса шуларни кўпи ёлғон бўлган, исботини топмаган дейиляпти. Шунда Хушнуд
шу олиб келинган хабарларни фактчек қилиб берадиган бошқа канал бўмаганми
деган ичимдаги саволни берди. Бакиров айтдики
бўлган, шу мустақил ОАВ лар бўлиши керак бўлган аммо Каримовни ўзи бундан воз кечган
деди. Дарҳақиқат, агар мамлакатда мустақил ОАВ лар бўғилса шундай иқлим пайдо бўладики, турли кланлар ва миноралар ўртасида бўладиган интригалар ичра ёлғонистон пайдо бўлади.
Яна бир эпизод, жуда кўплб кадрларнинг танланиши турли хитросплетениялар ёрдамида амалга оширилган экан. Масалан, Каримов ички йиғилишда бирор соҳага оид фикр айтади, эртаси куни "Ахборот"да бирорта "ёш умидли кадр" ҳудди ўша фикрларни айтиб чиқади машнақилишимиз керак деб. Каримов эса "Ахборот" дастурини кўради,
ие бу мен билан ҳамфикр экан, каллали болага ўхшаяпти
деб ўзига яқинлаштирган. Албатта, бу "ёш умидли кадр" ўша ёпиқ йиғилишда қатнашганларнинг кимдири бўлганини эҳтимоли юқори. Меритократиянинг қабрига қаланган ғиштлар булар. Аксар юқори лавозимларда шу ишга лойиқлар эмас, шу ишга ўзини лойиқ қилиб кўрсата олганларгина ишлай бошлаган.
Сквердаги дараҳтларнинг қирон қилинишининг сабаби ҳам жуда банально. Бакиров аввалроқ айтяптики
Ислом Каримов ҳашаматга берилмаган, ўзи қурдирган биноларга қарасангизам ҳашам билинмасди
деган фикр беряпти, Сквердаги дараҳтлар масаласига келганда эса аниқ бўляптики, дараҳтларни айнан ўша Форумлар саройини,
ана шундай буюк, маҳобатли иморатни одамларни назаридан тўсиб қўймаслиги учун йўқотишган экан. Рим меъросига қараймиз.
Суҳбат самимий бўлган бўлса-да, жуда бир очиқ ва табусиз бўлгани йўқ, албатта Мурод Муҳаммад Дўстни ҳам айтишга чўчийдиган гаплари бўлиши табиий, кўп гапларни бошлаб қўйиб дальше айтмади, (балки ёзаётган китобини эксклюзивлигини йўқотмаслик сабаблидир деган яхши гумондаям бўлдим) Лекин умуман олганда Каримов шахсиятига баҳо бериш мавзулари очилаётгани яхши.
🧠@nurbekalimov
Айрим ахмоқликлар бизга Римдан мерослиги ҳақида
Шу кунларда Мэри Бирднинг SPQR: Қадимги Рим тарихи деган китобини шиддат билан ётволиб ўқияпман.
Так вот, шунда бир қизиқ маълумот бор. Римликлар Карфагенни аспаласопилин қилишганидан сўнг, ўз эътиборларини Грециянинг энг бой шаҳарларидан бири бўлмиш Коринф шаҳрига қаратишади. Коринфда жуда кўплаб асори атиқалар, тарихий обидалар, турли тарихий буюмлар кўп бўлган. (гап милоддан аввалги 2 аср ҳақида кетяпти ва ўша давр учун тарихий нарсалар янада қадимийроқ бўлиши табиий)
Коринфни эгаллаган Рим харбий қўмондони Луций Муммий Ахаик шаҳарни кулини кўкка совуради. Унга шаҳардаги барча тарихий асори атиқаларни, экспонатларни бус бутун холатда Римга юбориш буюрилган эди. У эса шу даражада таълим тарбиясиз тупица эдики, шу буюмларни Римга олиб кетиш учун кемага ортаётган аскарларга қарата "Хушёр бўлиш, бирортаси синиб нетмасин, йўқолса ё синса ўрнига бошқа оберишасан ўз ёнингдан" дейди. Тупойликни даражасини қаранглар. Бу ерда синган нарса ўрнига янгисини обериш деган тушунча абсолютно мантиқсиз ишлатиляпти. Бу тарихий нарса уни қандай қилиб янгилаб беради? Баҳоси йўқ бу нарсани.
Ўзимиздаям масалан 2022 йили Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги "Дархон" маҳалласида яшовчи Р.О. масъул идораларнинг бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, ушбу ҳудудда жойлашган «Кунжутлитепа» археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб ташлаган. Ундан чиққан тупроқни сотиб юборган🤯
Ёки Наманган вилоят кадастр ва қурилиш бошқармаси бошлиқлари томонидан ёдгорлик ҳужжатлари ер участкалари беришни кўриб чиқиш комиссиясига қонунга хилоф равишда топширилиб, уй қуриш учун ҳудуд ажратилган. Натижада «Гаистонтепа» археология ёдгорлиги 2020-2021 йиллар давомида фуқаро З.М. томонидан бузиб ташланиб, ўрнига уй-жой қурилган🤯
Шулар ҳам ўша Луций каби абсолютно паросатсиз ва таълимсиз одамлар бўлса не ажаб. Ўзи умуман одамларимизга маданий, тарихий объектларнинг аҳамияти ва бебаҳолигини тушунтириб пропагандалаш вақти давно етиб келган.
🧠@nurbekalimov
У Усмонийилар салтанатининг энг машҳур султонларидан бири эди. Кичик Осиё ва Болқон ярим оролларига ҳарбий юришлар қилиб катта муваффақиятларга эришган саркарда эди. У 1453 йилда Константинополни қўлга киритиб, уни Усмонийлар империясининг пойтахти қилади ва шу тариқа Византиянинг мавжудлигига чек қўяди. Бу Фотиҳ таҳаллуси билан машҳур бўлган Меҳмед II У ким эди?
https://youtu.be/YQg2Yci_0d4
Кучли рақиб дойим бизни тонусда ушлаб туриши ҳақида
Шу кунларда Мэри Бирднинг SPQR: Қадимги Рим тарихи деган китобини шиддат билан ётволиб ўқияпман.
Так вот, қачонлардир буюк бўлган Римнинг қулаши қачондан бошланган деган савол бор. Бунга муаллиф жуда лаконично жавоб беряпти, Карфаген ва Коринф қулатилганидан сўнг.
Яъни, Римнинг энг ашаддий рақиблари Афикадаги катта рақиб Карфаген ва Грециядаги катта рақиб Коринфнинг қулатилганидан сўнг Рим ривожланмай қўяди, чунки дунёда энди унга раҳна сола оладиган куч қолмаган эди. Кейинчалик мамлакатда фуқаролар уруши бошланади, парламентаризм уруғлари сўниб, Цезарьлар диктатурасига йўл очиб беради. Карфагенни вайрон қилиниши ва хавфсизликни абсолют таъминлаш эса тақдирнинг Рим билан "злая шутка"си эди.
🧠@nurbekalimov
Джейк Джилленхол ва Коннор Макгрегор ўйнаган янги "Йўл ёқасидаги уй" фильмининг трейлери чиқди. UFC ихлосмандлари кўрберишса керак 😎
📹 Road House - Official Trailer | Prime Video
🧠@nurbekalimov
Россия бизни Хитойга рашк қиляпти
Сўнгги пайтларда Хитой билан жуда кўплаб шартномалар тузиляпти, Анжанди хокими яқинда ўзи бориб михдан тортиб лифтгача ишлаб чиқариш шартномаларини "ўлдириб" кепти. Кейин Президентни ўзиям Хитойга бориб катта шартномалар тузиб келди.
Бу эса бугунги кундаги Марказий Осиёни ўз доирасида сақлаб туришга ҳаракат қилаётган Панда ва Қўнғир айиқларни ўртасидаги дўстлик сабабли очиқ можарога олиб келмайди. Булар ўша объектга нисбатан ўз маргинал фриклари орқали заҳар соча бошлашади.
Россиялик майда-чуйда гнидаларнинг ҳар икки кунда бир Ўзбекистонга тиш қайраб қўйиши ўз ўзидан келиб чиқмаган албатта. РФ расмийлари уларни маргинал гуруҳлар ва шахсий фикрини айтаётган одамлар сифатида кўрсатаётган бўлса-да, аслида юқоридан бериладиган кўрсатмаларсиз дўстона ва нейтрал давлатга қарши бундай гап қилишмас эди.
Шу сабабли ҳам Хитойга яқинлашганимиздан, ундан ташқари Европа билан ҳам алоқаларимиз тикланаётганлиги сабабли руслар банально рашк қиляпти😁 Инжиқ қариётган Путин хокимияти расмий минбардан туриб айта олмайди ўша гапларни. Шунинг учун турли фрикларга айткизилади. Реакция кузатилади, сигналлар берилади. Ўзгариш бўлмаса, кейин расмий минбардаги депутатлар бошлайди шу риторикани.
Ташқи сиёсатда прагматик йўлда кетаверишимиз керак дальше. Биздаям уларга жавоб бериш учун етарли персонажлар бор. Шу депутатларимизни ҳеч бўлмаса ташқи сиёсий хужумларга қарши активроқ бўлишларини тилаб қоламан.
🧠@nurbekalimov
Qanday qilib onlayn to‘lovlar pul va vaqtni tejashga yordam beradi?
Sanjar, ofis menejeri, u hozirgi vaqtgacha hisoblarni to‘lashga qiynalardi. Bir kuni u Payme’da onlayn to‘lovni amalga oshirdi va hayratda qoldi.
Davomini o‘qish
ЧВК Вагнер сафида хизмат қилишга ёлланган ўзбекистонлик қамағда
Ўзбекистонлик Алексей Хаматханов Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 154-моддаси билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилингани айтилмоқда.
Қонунчилигимизга кўра "Ёлланиш" яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши - беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўзбекистон ўз нейтралитетини сақлаган холда, бошқа давлат учун жанг қилишга ёлланганларни қамалтираётгани яхши. Қонун бор все таки.
🧠@nurbekalimov
Тошкент вилоятида икки эркак "жин чиқариш" пайтида бир аёлни ўлдириб қўйди
Оққўрғон туманида 35 ёшли ва 44 ёшли икки эркак жин чиқариш маросимида бир аёлни эҳтиётсизлик оқибатида ўлдириб қўйган.
Судланувчиларнинг сўзларига кўра, улар аёлга бир соат давомида дуолар ўқиган, аммо "иш қийин бўлганлиги сабабли" улар занжир, болға каби буюмлардан фойдаланишга мажбур бўлишган. Маросимда аёлнинг қариндошлари, шу жумладан унинг эри ҳам қатнашган. Жабрланувчи қийноқлардан омон қолмаган ва қовурға синиши, аъзоларнинг ёрилиши ва ички қон кетиши натижасида вафот этган.
Эркакларнинг бирига 3 йил, иккинчисига эса 2,5 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Манашунақа мракобеслар бугунги кунда жуда кўпайиб кетди. Яхши невропатолог ўрнига шунақа жинчиқарар тупицаларга мурожаат қиладиганлар ҳам талайгина.
Барчаси билимсизликдан, сонный паралич ва турли стресс, чарчоқлардан келадиган қисқа галлюцинацияларни ҳам жин кирипти деб хисобловчиларга ишонувчи оми одамлар орамизда юришипти. Бундай жодугарларга қарши хуқуқий инквизиция керак.
🧠@nurbekalimov
Афғонистоннинг Hurriyat радиоси кеча ҳалокатга учраган Россиянинг Falcon 10 самолётида тирик қолган одамларни расмини эълон қилибди.
Кечаги видео ва фотоларни кўриб, бу ҳалокатда одамзоти тирик қомагандир деб ўйлаб қўйгандим. Аммо, ўлим ва тириклик орасида масофа бор барибир. Unbelievable!
Бу самолётда кимлар қандай одамлар бўлганини билмайману, лекин инсоний хурсанд бўбкетдим шу хабардан. Оиласидагиларни хурсандлигиям даҳшат бўса керак. Бировни бошига тушмасин.
🧠@nurbekalimov
Россияда Усмон Баратов деган брат бўларди. Ўзидан "ўзбеквоши" ясаб оган. Так вот, шу брат қамалберипти.
Тергов маълумотларига кўра, 2023 йил декабрида Баратов ва бошқа шахслар Москва вилоятида бўлганларида ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаларида бир гуруҳ Россия фуқаролари, жумладан, махсус ҳарбий операция иштирокчилари шаънини камситувчи нашрни жойлаштирган.
Терговнинг илтимосига биноан Усмон Баратовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланди. Сўроқ пайтида Баратов ўз айбини тан олмади. Жиноят иши юзасидан бир қатор суд-тиббий экспертизалар, жумладан, лингвистик ва компьютер-техник экспертизалар тайинланган.
Ҳудди шу модда билан Бошқирдистонлик биттасини 4.5 йилга қамашганди.
Ўзбекистонданам ёрдам ололмайди чунки у Россия фуқароси. Аслида, шу одамга қўйилган айбловлар бармоқдан сўрволинган айблов. Чунки шу қамалишидан бир ҳафта олдин "Россия халқи руслармас россияликлар дейилиши керак" деган гап айтганди. Типа биз кўп халқли Россияликлармиз деб. Йўқ, бунақа қарашлар бугунги Россия учун утопия. Ҳар қандай урушда кўп қолиб кетган давлат бу омадсизликларга айбдор қидира бошлайди. Ўзиданмас, атрофдан. Кимнидир айбдор қивориш эса ўзидан айб соқит қилишда қўл келади.
🧠@nurbekalimov
Яшаш ҳуқуқимни поймол қилманг!
Хўш, бизни секинлик билан ўлдириб бораётганлар нега жавобгарликка тортилмаяпти? Нима сабабдан уларнинг хатти-ҳаракати жиноят деб баҳоланмаяпти? Нима учун бирор-бир кучишлатар тизим бу жараённи тўхтатиб қолмайди?
Батафсил: https://uz24.uz/uz/articles/yashash-huquqi-1-18
Telegram | Facebook | X | Instagram
Qanday qilib butun oila bilan Turkiyada 55 foizgacha tejamkorlik bilan dam olish mumkin
Yozgi dam olish foyda bilan! Erta band qilish aksiyasining ikkinchi bosqichi yakunlanishiga 14 kun qoldi.
🇹🇷Antaliya, Alaniya, Bodrum, Dalaman (Marmaris, Fetxiye) “Uzbekistan Airways”da toʻgʻridan toʻgʻri uchish bilan.
MEHMONXONALAR ROʻYXATI VA NARXLAR BU YERDA
📞Bogʻlanish:
+998712017777
Zulfiya | Bekzod | Sitora | Shirin
🌐 Telegram
🌐 Instagram
Реклама
❓Омадингизни синаб кўришни ва "Асл Белгиси"дан смартфон ютиб олишни ҳоҳлайсизми?
👨💻 Асл Белгиси (iOS ва Android) иловаси орқали Data Matrix кодларини топинг ва сканерланг ҳамда Instagram ва Telegram расмий каналларга обуна бўлинг.
‼️Телеграм каналига обуна бўлишни ва юқоридаги «Иштирок этиш» тугмасини босишни унутманг. Шунда, сиз иштирокчилар рўйхатида кирган бўласиз!
🏆4та совринли ўрин бўлади ва ажойиб смартфонлар тақдим этилади!
Aкция шартлари ва совринлар
@aslbelgisi
Реклама
Билишимча, Yandex тадбиркорларга сармоя кирита бошлаган ва умуман одамларнинг ўзини ўзи англашига ёрдам берадиган лойиҳаларни қўллаб-қувватламоқда.
Компания ҳомийлик қилган Technovation - IT соҳасида қизларни ривожлантиришга қаратилган танлов ёдимда ва шу кунларда Coozin e-com платформаси ишга туширилганини кўрдим. Бу платформа Yandex Delivery билан ҳамкорликда ишлайди ва Ўзбекистондаги тадбиркорларга ўз бизнесини жуда осон йўлга қўйиш ҳамда исталган товарларни етказиб бериш билан сотиш имконини беради.🤑 Лойиҳа ўз аудиторияси сифатида биринчи навбатда уй бекаларини кўради, лекин барибир, улар билан чекланиб қолмайди, албатта.
Маълум бўлишича, ҳар қандай тадбиркор, ҳатто энди иш бошлаган тадбиркор ҳам йирик супермаркетлар тармоғида қўлланиладиган кучли электрон технологиялардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Қизиқарли давр!😌
🧠@nurbekalimov
РАСМИЙ АХБОРОТ
Аёл кишини калтаклаш ҳақида олинган мана бу видео юзасидан
2024 йил 27 январь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Ш. О. (1991 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган) ва Р. А. (1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаган) оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, суднинг қарори эълон қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси Т. Обидов томонидан чиқарилган суд қарорига мувофиқ Ш. О. ва Р. А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-1-моддаси (тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш), 189-2-моддаси (жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми ва 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Қамағдан ибратли вайн кутамиз
🧠@nurbekalimov
MUSOFIRLAR UCHUN Yangilik
Rossiyadan O‘zbekistonga pul o‘tkazish uchun yana bir imkoniyat
KWIKPAY
Yangi to'lov tizimi - KwikPay Qulay dastur interfeysi, pul bir zumda keladi va istalgan bankdan o'tkazmalar 0% komissiya bilan.
Reklama
📢 Соғлиқни сақлаш ва таълим тизимидаги ислоҳотлар бўйича Лойиҳа офисларига ишга таклиф этамиз!
Агар сиз соғлиқни сақлаш ёки таълим тизими ривожланишига ўз хиссангизни қўшиш, келгуси йилларда миллатнинг саломатлиги ва билимини шакллантириш ислоҳоти билан шуғулланадиган жамоа аъзоси бўлиш истагида бўлсангиз, ушбу имконият айнан сиз учун!
Асосий вазифалар:
• Таълим ва тиббиёт соҳасидаги амалдаги ёндашувлар ва тажрибалар таҳлили;
• Ушбу соҳаларни ислоҳ қилиш бўйича янги ғоя ва ечимлар ишлаб чиқиш;
• Халқаро экспертлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш.
Лойиҳа офисига тиббиёт ёки таълим тизимида чет элда ўқиган ёки ишлаган мутахассислар зарур. Агар сиз ушбу соҳаларга хисса қўшиш ниятида бўлсангиз резюме (CV) ва ушбу соҳаларни қандай ислоҳ қилиш тўғрисида фикрингизни ёзиб, @projectofficevacancybot ботига жўнатинг.
❗️Диққат: ботни ишга туширгандан сўнг, резюмени юклаб, юборишингиз сўралади.
Тиббиёт ва таълимда тарихий ислоҳотларни амалга ошириш учун жамоага қўшилинг!
Кечаги Россия бизни рашк қиляпти деган постимга Элдар Асанов жавоб ёзибди. Шунга мен ҳам ўз муносабатимни бермоқчиман.
Россия ТИВнинг ўзи ҳам галварс зиёлиларимиз ортиқча гапириб қўймасин деб хавотирланиб ўтирса керак. Ҳар сафар митти давлатчалардан узр сўраб ўтириш ёқмаса керак ҳарқалай.
Россия ТИВ ҳеч қанақа дипломатик узр сўрагани йўқ ҳар иккала ҳолат учун ҳам. Шунчаки комментировать қилди. Иккита бошқа бошқа тушунчалар бу. Масалан Сербия президенти Александр Вучичга нисбатан Мария Захарова ўз заҳарини сочганда расмий узр сўралган. Путинни ўзи ҳам ҳатто узр сўраган. Чунки бунда масала юқори истеблишментни ичидан чиқмоқда. Захарова все таки РФ ТИВ нинг расмийси. Сербия эса Болқондаги кам сонли дўстона давлат. А бизга гапираётган майда гнидалар учун эса давлат узр сўрамайди, ҳамма гап шунда. Бу шунчаки қитиқлаш, такой енгил жиғига тегишдир. Балки уларни ҳаммасига ҳам юқоридан кўрсатма тушмас Ўзбекистонга ташлан деб, лекин Ўзбекистонга ташланма деб ҳам кўрсатма тушмайди. Дўстона давлат бизга бу, бунақа қилишма демайди, ну қани деб пойлаб туради қандай реакция бўлишини.
Бугунги кундаги антиуотопик Россияда ҳар бир сўз, ҳар бир чиқиш Бастрыкиннинг лупаси остида турган пайтда, Россия манфаатларига зид фикр юритаётганларни оёғи ерга тегмасдан қамағлантирилаётган пайтда рус шовинист зиёлилари тийилмаяпти. Шуни ўзи шубҳали эрур.
Марказий Осиё давлатлари ҳали Россияга кескин бўлишга бирор сабаб бермади - бари жуда лоял ва эҳтиёткор
Қозоғистонда анти Россия кайфиятлари урчимоқда, турли русча номлар қозоқлантирилмоқда, ўнг движ кучайиб бормоқда. Ундан ташқари, бизда ҳам сўнгги пайтларда Жадидлар темасига энг юқори минбардан мурожаат қилинмоқда. НКВД ни меросхўри бўлган ФСБ даги товарищ майорларни "Жадид" деган сўзга аллергияси борлигини мендан яхши тушунсангиз керак. Ҳар қандай пост совет респубикасида мустабид тузум "басмачлар" "реакционерлар" "ўнг шовинистлар" ва "миллатчилар" деб атаган одамларни миллий озодлик ҳаракати етакчилари сифатида кўрилиши бугунги Россияга триггер беради. Жадидлар, СССР томонидан ватан хоини дейилганларнинг оқланиши ва тем более улуғланиши Кремльда ўтирган ва инжиқ қариётган чолнинг ғашига тегади. Чол эса қаердан келганини унутмаслик керак. Ишхонасининг деразасидан Темир Феликс Дзержинскийнинг ҳайкали кўриниб турарди. Think about it.
🧠@nurbekalimov
Бундан бир ойча олдин Ютюбда стрим қилган эдим тўғридан тўғри эфир. Шунда кимдир тарихчи олим Бахтиёр Алимжанов ҳақида сўраб қолди. Ушбу видеода бунга жавобим бор. У пайтда ҳали унинг сўнгги кунларда шов-шув бўлаётган мақолалари чиқмаган эди. Сувга қарагандай тиниқ билган эканмане😏
🧠@nurbekalimov
❗️Копирайтер ва видео муҳаррирлик лавозимларига вакансия эълон қилинди
"Lightman PR" агентлиги икки нафар копирайтер ва бир нафар видео муҳаррирлик лавозимларига вакансия эълон қилмоқда. Копирайтерлар учун талаблар:
— матн билан ишлаш тажрибаси;
— офисдан ишлаш;
— тезкорлик;
— ишга масъулиятли бўлиш.
Видео муҳаррирга қўйиладиган талаблар:
— видео лойиҳалар устида ишлаш тажрибаси;
— ташкилотчилик ва ишга масъулият;
— тармоқлардаги трендларни кузатган ҳолда, улар асосида ишни олиб бориш.
Агентлик томонидан яратиладиган қулайликлар:
— Тошкент шаҳри марказидан шинам офис;
— аҳил ва қувноқ жамоа;
— вақтида тўланадиган маош (иш ҳақи суҳбат жараёнида келишилади).
Мурожаат учун: @lightman_murojaat
Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни тарғиб қилувчи ролик бўлибди. Виктимблейминг. Аёл калтак еса ўзинг айбдорсан, урсаям чидашинг керак деган ижтимоий конструктлар билан яшаб келдик ва бутун оила руҳий травмалар билан ўсяпмиз.
Мен ажраштирворсин эди ота демоқчимасман. Бориб урсинам демоқчимасман. Биз фақат иккита йўлни кўришдан чекинишимиз керак. Оилани сақлаб қолиш, психологик ечимлар мавжуд. Лекин зулмга учраган аёлни ўзини айбдор қилиш ожиз эркакларга хос тутумдир.
Бизнинг каналлар👇
BohoHuquqiy">Youtube Instagram
“Бўзатов ФЕСТ” иқтидорларни кашф этади
Ижодкор ёшларни топиб, уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги танловлар орасида энг чиройли ва самимийси, шахсан мен астойдил кузатадиганим “Бўзатов ФЕСТ” эди.
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган ушбу танловда ясама ёки танлаб олинган ёшлар йўқ. Ўзига ишонган ва истеъдодини кўрсатишга интилган барча ёшларга тенг имконият берилган.
Ёш талантлар саҳнага чиқиб, ёрворишарди. Буларнинг ижодидан баҳраманд бўлиб, одам мазза қиворарди ома лекин.
Танловнинг 2021 ва 2022 йиллардаги финалида шахсан қатнашиб, кузатиб боргандим. Зўр танлов эди. 2024 йилгиси қачон бошланаркан-а? Халқ кутяпти, акалар.
🧠@nurbekalimov
Ўзбекистонда тўй учун биргина рестораннинг ўзига ўртача 10-15 минг доллар сарфлашаётган экан. Бу ҳали ўртачаси. Пулни ҳидидан безор бўлган бой акаларнинг тўйига бунданам кўпроқ кетади. Қизиқ, бу нима учун? Шунчаки понт ва кимўзарга мусобақами? Яхшиси шу пулни ярмини ярмига Малдив оролларигами, Грециями Кипрми қилиб мазза қилиб асал ойи ўтказиб қайтса бўмедими?
Так вот, сўнгги пайтларда қизиқ қизиқ саволларни ўртага ташлаётган Payme иловасида бу сафар шу масала кўтарилибди? Понт учун дабдали тўйми или тўйдан кейин кайф қилиб дам олишми? Сиз қайси томондасиз. Иловага кириб Yoki Yoki ўйинида овоз беринг. Овоз бериб, ўйинда иштирок этиш имкониятини қўлга киритасиз ва бунинг эвазига 10 млн сўмгача пул ҳам ютиб олишингиз мумкин бўлади.
✅@nurbekalimov
11 асрда Салжуқийлар мулкига қарашли Нишопур шаҳрининг мадрасасида учта дўст бирга ўқигани айтилади. Уларнинг исмлари Умар, Низом ва Ҳасан эди.
Бу мадрасада асосан салтантнинг бўлажак элитаси шаклланарди. Юқорида тилга олинган йигитлар ҳам улғайиб, нуфузли шахслар бўлиб етишишади. Умар Ҳайём шарқ поэзиясининг бутун дунёга машҳур бўлган гултожларидан бири бўлса, Низом ал Мулк салжуқий султонлар саройида бош вазир бўлиб етишади. Ҳасан ибн Саббоҳ эса турли воқеалардан кейин, тоғларда жойлашган Аламут қалъасида Исмоилий шиаларнинг оқими бўлган Низорийлар давлатига асос солиш билан бирга, энг сирли ташкилотлардан бири, ёлланма қотиллар гуруҳи бўлган ассасинлар жамоасига ҳам асос солади.
"Тарих ракурси" деб номланган дастуримизнинг бугунги сонида айнан ушбу секта тарихи ва бугуни ҳақида сўз юритамиз. Ҳа адашмадингиз, уларнинг бугуни ҳам бор... Кўрворадиган ери. Фикр мулоҳазалар комментга🫡
https://youtu.be/v3aRNdIdVXk
"Chipland" МЖЧ раҳбари, "Дўстлик" ордени соҳиби Миртоҳир Мирзиятов давлат томонидан фаол қўллаб-қувватлангач, тадбиркорлик фаолияти гуркираб бораётганини таъкидлади. У охирги қилган ишлари ҳақида тўхталаркан, халқимиз учун манфаатли мактаб, боғча, университет ва подстанциялар қуриб берганини айтди.
Чэт элда бизнес бошлаб, ватанимизга қайтган ва ўзимизда бизнесини ривожлантираётган тадбиркорлар ҳар қанча мақтовга лойиқ деб ўйлайман. Мирзиятов ҳам бизнесини Россияда йўлга қўйган, кейинчалик эса Ўзбекистонга қайтган. Бугунги кунда эса кўп тармоқли бизнес эгаси саналади. Унинг ҳикоясини тинглаб, Ўзбекистонда бизнес муҳити жозибадор кўринишга келганини билиш мумкин.
Юртимизга нафи тегаётган тадбиркорлар фаолияти ҳақидаги дастур, Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан йўлга қўйилган "Тадбиркорлик – тақдиримда" кўрсатуви жуда яхши лойиҳа бўлди. У орқали кўплаб муваффақиятли тадбиркорлар ҳақида билмаган маълумотларимизга эга бўляпмиз.
https://www.youtube.com/watch?v=bWJ3VM78Zvg&t=66s
Бошқирдистон ва қора халқ
Россиянинг Бошқирдистон Республикасида 4.5 йилга қамалган йигит бўйича қизиқ ишлар бўляпти. У қандайдир йиғилишда бизни республикамизда олтин қазиб чиқарувчилар келади кетади қора халқ эса қолади ва қийналади деган.
Энг қизиғи лингвистлар уни "қора халқ" деган сўзини миллатчиликка йўйиб тавсифлабди. Биз туркий тиллиларга жуда тушунарли ибора бу. Оддий халқ, қора халқ деган тушунча бизда ҳам бор. Ушбу видеода эса мана шу воқеалардан кейин орқасига "Қора халқ деган ёзувни ёпиштириб олган қизни қўлга олишяпти. Дунёни ишлари қизиқ.
🧠@nurbekalimov
Artel компанияси ёзяпти:
«Kun.uz нинг Youtube каналидаги «Maishiy texnika narxlari oshadimi?» номли видеолавҳасига Ўзбекистондаги барча маиший техника ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялари номидан таҳририятга мурожаат:
Биз таҳририятдан иқтисодчи Отабек Бакиров (Bakiroo) ва Kun.uz таҳририяти ўзи истаган мутахасис ҳамда соҳадаги ишлаб чиқарувчи компаниялар вакиллари иштирокида очиқ суҳбат қуриш учун минбар сўраймиз.»
Жуда қизиқ, “сенлар хиштимани билишмисан биз хақмиз” деб игнор қилмасдан цивилизованный одамларга ўхшаб минбар сўрашяптикан. Бу жуда яхши. Кунуз ҳам раз шу мавзуни кўтарган экан, иккинчи томонга ҳам минбар бериши керак. Бундай бахслардан эса биз истеъмолчилар ютамиз.
🧠@nurbekalimov
Уруш ривожланиш гаровими?
Хуллас Серж Лансельнинг "Ганнибал" деб номланган китобини ўқиб тугатдим. Энг қизиқ эпизодлардан бири шундаки, Карфаген ҳамиша Рим билан урушишдан олдин жуда иқтисодий ривожланиб, бойиган. Уруш бошлаб епқўйган ва бўйнига фитфилион талант солиқ солиниб яна ривожланишда давом этган.
Иқтисодий ривожланиб, қарзларидан қутулиб яна урушга киришган ва яна епқўйиб, камбағаллашган. Ганнибалнинг мағлубиятидан кейин (ома унгача Ганнибал ҳам Римликларни росса қийратган, шу китобни ўқиб билдимки, Ганнибал римликларни енгган жанг бўлган ерларга менинг ҳам қутлуғ қадамим етган экан😌 Европага борганимда) ҳам Карфагенни бўйнига катта қарз илинган, 10 йил давомида жуда ривожланиб кетган. Қарзлардан қутулиб учинчи Пуний урушларини бошлашган.
Умуман олганда айнан урушлар бўлмаган даврларда Карфаген иқтисодиёти даҳшатли даражада ўсган. Урушиб бўлгач эса қулаган. Урушмай мазза қилиб яшашормаганмикин шулар деб ўйлаб қолдим. Лекин уруш бўлмаганида иққтисодий ривожланиш маълум даражага етиб тўхтаб қолармиди? Бунисини энди Худо ва иқтисодчилар билади.
🧠@nurbekalimov
"Open" kartasi bilan istaganingizni bo'lib to'lash evaziga xarid qiling!
🤔 Anchadan buyon maishiy texnika, qurilish mollari, uy jihozlari xarid qilishni rejalashtirib yuribsizmi yoki davolanish hamda o'quv kurslarda ta'lim olishga imkon topa olmayapsizmi?!
🙂 "Open" muddatli to'lov kartasi bilan rejalaringizni bugunoq amalga oshirish mumkin.
Siz uchun yanada ko'proq, yanada qulay va foizsiz!
Miqdori: 68 000 000 so'mgacha
Muddati: 3 yilga (har 12 oyda so'ndirish sharti bilan)
👉 Kartani Open card ilovasida onlayn tarzda qulay rasmiylashtiring va hamkor do'konlardan xaridlarni amalga oshiring — IOS | Android
Batafsil ma'lumot Agrobank.uz saytida.