nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

Сизга 2023 йилда ўқиб чиққан китобларим рўйҳатини тақдим этаман.

Жами 42 та китоб ўқиб чиқибман. Уларга қуйидагича баҳо қўйиб кетаман.

Тавсую 🫡
Ну да қизиқ...🤔
Так себе🥱

Қоғоз китоблар:

1. Питер Ҳопкирк — Катта ўйин 🫡
2. Уолтер Айзексон — Код бузар. Женнифер Даудна, ген таҳрирлаш ва инсоният келажаги 🤔
3. Чарльз Уилан — Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси 🫡

Киндл букридерида ўқилган электрон китоблар:

4. Пол Кеннеди — Буюк империяларнинг юксалиш ва қулашлари 🫡
5. Джон Патрик Бальфур — Усмонлилар империясининг юксалиш ва қулашлари🫡
6. Михаил Зыгарь — Ҳамма бўш🤔
7. Роберт Сапольский — Эзгулик ва ёвузлик биологияси🥱
8. Александр Коржаков — Борис Ельцин: кун чиқишидан ботишигача🤔
9. Александр Коржаков — Иблислар 2.0: Шох ҳақиқийми?🥱
10. Джеф Линн, Гай Гульотта — Кокаин қироллари🤔
11. Фёдор Раззаков — Социализм даври бандитлари🤔
12. Витольд Шабловский — Диктаторни қандай боқиш керак?🥱
13. Роберт Конквист — Катта террор🫡
14. Виктор Савченко — Фуқаролар уруши даври авантюристлари🥱
15. Альберт Манфред — Жан Поль Марат🤔
16. Александр Ушаков — Отатурк: Махсус мақсад🫡
17. Рахат Алиев — Чўқинтирган қайнота🤔
18. Николай Модестов — Бандитлар Москваси🥱
19. Алексей Сульдин — Катта террор. Бир йил хроникаси🫡
20. Серж Лансель — Ганнибал (ҳозир ҳам ўқияпман буни 54% ўқилган)

Эшитилган аудиокитоблар:

21. Леонид Млечин — Генрих Ягода🤔
22. Леонид Млечин — Лаврентий Берия🤔
23. Леонид Млечин — Катта террор машинаси🤔
24. Леонид Млечин — Тарихдаги энг қаттиқ ўқ овозлари🫡
25. Леонид Млечин — Партия ва формали одамлар🤔
26. Леонид Млечин — Чет элдаги махсус операциялар🤔
27. Леонид Млечин — Доҳийлар интиҳоси🥱
28. Леонид Млечин — Троцкий Сталинга қарши🤔
29.Бен Макинтайр — Жосус ва сотқин🫡
30.Илья Журавлев — Шох билан юриш. Замонавий Россияда хокимият учун кураш. Ельциндан Путингача.🫡
31. Наталья Басовская — Тарихларда тарих. Инқилобчилар. 🥱
32. Ася Казанцева — Интернетда кимдир ноҳақ 🥱
33. Василий Голованов — Нестор Махно🤔
34. Брайан Фейган — Кичик музлик даври🫡
35. Ги де Ротшильд — Дунёни Ротшильдлар бошқаради. Менинг оилам тарихи🥱
36. Владислав Вязовский, Марина Карлин — Микроскоп остидаги уйқу🫡
37. Майкл Льюис — Бумеранг🫡
38. Бертран Рассел — Никоҳ ва ахлоқ🫡
39. Екатерина Шульман - Амалий сиёсатшунослик🥱
40. Люк Перино — Нолинчи бемор🫡
41. Николай Эппле — Ноқулай ўтмиш🫡
42. Николас Старгард — Мобилизация қилинган миллат Германия 1939-1945🫡

Ушбу китобларнинг бошидаги 3 тасидан бошқаси ўзбек тилида йўқ.

Саволарингиз бўлса шу ерда беришингиз мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

2023 йил муҳим воқеаларга, ўзгаришларга бой бўлди. Ўзбекистонда жуда кўплаб лойиҳаларга старт берилди. Келажак учун муҳим қадамлар қўйилди.

👉 @nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ютюб каналим 14к бўлишига 80 киши қолди, келинглар подписка бўмаганлар по братский қўллаворинглар ва 2024 йилга 14 минг подписчик билан ўтай🤗

Alimoff" rel="nofollow">https://youtube.com/@Alimoff

Читать полностью…

Alimoff

Кўпчилик учун китобларни ўқишдан кўра тинглаш қулайроқ. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги айнан шундай инсонлар учун аудио форматдаги китобларни ўз ичига олган Зиё таратамиз номли телеграм канални ишга туширибди.

Саҳифадан ҳамма мутлақо бепул фойдалана олади. Муҳими, сизга турли рекламалар халақит қилмайди ва аудио китобларни Телеграмнинг ўзида эшитаверасиз. Айтишларича, энг талабгир китоблар ҳам аудио форматда юклаб бориларкан.

Хуллас, дўстлар, дам олиш кунларида вақтингизни бекор кетказманг ва аудио китобларни тингланг.

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистонда ҳам Financial Times ва Forbes каби бизнесга ихтисослашган нашрлар бор. Ана шундайларни ичидаги топларидан бири бу Spot.uz сайтидир. Биринчи бизнес-нашрлардан бири Spot.uz'нинг ўзбек версияси ҳам ўтган йили қайтадан ишга туширилди. Унда бизнесни йўлга қўймоқчи, ишга кирмоқчи ёки хорижга ўқишга кетмоқчи бўлаётганлар учун фойдали мақолалар бериб борилмоқда.

Бундан ташқари, ўз кучи билан бизнесини 0 дан бошлаган ўзбекистонлик тадбиркорларнинг муваффақият ва қийинчиликлари ҳақида материаллар, содда тилда тушунтирилган видеоқўлланмалар, ҳамда грант дастурларини мунтазам етказиб турибди.

Ушбу соҳага қизиқувчи, ўқиб ўрганиб интилувчилар, ҳамиша бизнес оламида қўлини пульсда ушлаб турувчилар учун тавсовать қиворадиган ерим.

Нашрнинг Telegram-канали шу ерда👉 @spotuz_uz

Реклама | Instagram | SpotOzb">YouTube

Читать полностью…

Alimoff

Ҳозир Туркия Суперкубоги учун Галатасарой ва Фенербахче клублари ўртасидаги ўйин Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. Бу шиддатли турк классикоси уларда ўтиши учун араблар нармални соққа тушишганди.

Аммо араблар туркларга ўйиндан олдинги машғулотга футболкаларида Мастафо Камол Отатуркнинг расмисиз чиқиш талабини қўйишган. Қизиққон турклар эса ўз тарихини, ўз буюкларини соққага алишмасликка қарор қилиб, ўз позициясида қаттиқ турган. Ўйин бекор қлинганини айтишмоқда. Твиттерда Туркиядаги кўплаб футбол клублари ўзига ҳос реакция қилишмоқда.

Таъкидланишича, Фенербахче Отатуркнинг "Уйинг тинчлиги – дунё тинчлиги" сўзлари ёзилган баннер билан чиқишни хоҳлаган. Галатасарой эса илк президентнинг қуйидаги иқтибосидан фойдаланишни режалаштирган: "Мен туркман дея оладиган одам қанчалар бахтли!"

Маълумот учун, бу йил Мустафо Камол томонидан Туркия Республикаси ташкил этилганига 100 йил тўлди.

Yaşa Mustafa Kemal Paşa yaşa
Adın yazılacak mücevher taşa🫡


🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Avtoritet” larga tomoshabinda nafrat uyg‘onmasligi kishini cho‘chitadi. Bahslarga sabab bo‘layotgan “Yigit so‘zi” seriali sirlari

Serial o‘zbek kinomaydonida yoshlarbop o‘z milliy serialimizni zudlik bilan yaratish talabini yana kun tartibiga chiqardi. Va, kerak bo‘lsa katta mablag‘, ijodiy guruhni bir joyga yig‘ib, mafkuraga qarshi mafkura bilan javob berish ustida bosh qotirish kerak.

Batafsil: https://oyina.uz/uz/article/2366

Rasmiy sahifalarimiz👇

Telegram | Facebook | YouTube |X

Читать полностью…

Alimoff

Нукусда Yandex Go ҳамкорлигида Technovation Girls Uzbekistan ҳакатони бўлиб ўтди😎

Technovation Girls Uzbekistan деган ажойиб лойиҳа ҳақида билармидингиз? Номининг ўзидан у ҳақида билса бўлади!

Ҳакатон 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган 50 дан ортиқ иштирокчиларни жалб қилди, улар шаҳар атроф-муҳитининг хавфсизлиги ва қулайлигини ривожлантириш учун 13 та тегишли лойиҳани ишлаб чиқдилар.

Ҳар бир жамоа ўз ғояларини тақдим этди: кўзи ожизлар учун мобил илова, такси ҳайдовчилари учун автомобил эҳтиёт қисмлари бозори, шунингдек, сунъий интеллектдан фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳалар. Ҳакатон давомида иштирокчилар ижтимоий ғояларни шакллантириш ва дастурлаш кўникмаларини ривожлантириш бўйича амалий семинарларда ҳам қатнашдилар.😇

Technovation Girls Uzbekistan лойиҳасининг янги мавсумига рўйхатга олиш 2024-йил январ ойида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан иштирокчилар ва мураббийлар учун очилади.

Читать полностью…

Alimoff

Италиялик фотограф Валерио Минато мана шу расмни олиш учун 6 йил кутибди. 6 йилни ой айнан мана шу тоғ ва бино фонига тенг келиши учун кутган кўринади. Ростдан ҳам жуда ажойиб сурат😍

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

❓Омадингизни синаб кўришни ва "Асл Белгиси"дан смартфон ютиб олишни ҳоҳлайсизми?

👨‍💻 Асл Белгиси (iOS ва Android) иловаси орқали Data Matrix кодларини топинг ва сканерланг ҳамда Instagram ва Telegram расмий каналларга обуна бўлинг.

‼️Телеграм каналига обуна бўлишни ва юқоридаги «Иштирок этиш» тугмасини босишни унутманг. Шунда, сиз иштирокчилар рўйхатида кирган бўласиз!

🏆4та совринли ўрин бўлади ва ажойиб смартфонлар тақдим этилади!

Aкция шартлари ва совринлар

@aslbelgisi

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Хуллас ҳаётимда кардинал ўзгариш қилишга қарор қилдим

Бутун умр Андроид ишлатган одам сифатида охир оқибат "олма епкўриш" вақти етганини ҳис қилдим. Как будто имконият ва ҳоҳиш муштарак бўлиб қолгандай эди.

Жуда кўплаб обзорларни кўрдим, нарҳларни ҳамма ерда солиштириб чиқдим. Қулай ништяклари бор жойларни қарадим ва ўз танловимни MacBro дўконидан топдим.

Так вот, бу дўконда олинган махсулот бир йилга суғурта ҳам қилиб бериларкан, бу дегани телефонни чехолсизам ишлатишим мумкин шу бир йилда. Скамейкага ўтирсам дирс этса "ишқилиб белим синган бўсинда" дейишим шартмас, ўзимни айбим билан бир нарса бўлса ҳам суғурта қоплаб бераркан.

Бу завод берган гарантиядан ташқари қўшимча побратский анақа😎

Дўкон ҳам жуда приятний, ёруғ, сотувчилар ҳам хушмуомала. Хуллас, MacBro is my bro🫡

"Олма" керак бўлса машетга келиноради. 👉@macbrouz

Читать полностью…

Alimoff

“Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари қандай ўтди?

Бутун республика бўйлаб 18-23 декабрь кунлари барча вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, 200 дан ортиқ олий таълим муассасалари ректорлари, вилоят ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ёшлар билан шахсан учрашиб, улар билан очиқ мулоқотлар ўтказишибди.

Мазкур учрашувлар барча йигит-қизлар учун очиқ ва самимий руҳда ўтгани яққол кўзга ташланди. Ёшлар раҳбарларга ўз саволларини беришган, талаб ва таклифларини дадил айтишган. Раҳбарлар эса билдирилган таклифларни иш режасига киритган ҳамда 2024 йилда ёшлар учун амалга ошириладиган ишлар тўғрисида маълумот беришган.

Ҳукумат вакиллари ва бошқа раҳбар шахслар янги йил олдидан ҳеч қандай расмиятчиликларсиз ёшлар билан учрашиб, улар билан мулоқот қилгани қувонарли ҳолат. Ёшлардан ҳам кўп яхши фикр ва таклифлар чиқади, уларга қулоқ тутилгани ҳар доим раҳбарларнинг ўзига ҳам, жамият учун ҳам фойдага ишлайди. Шундай мулоқотлар давомли бўлсин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ажрим ҳақида

Бугун оилавий зўравонлик сабабли ажрашмоқчи бўлганларга нисбатан суд турли ҳил муддатлар бермасдан шартта ажратвориши бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши мумкинлиги ҳақида ўқидим.

Ўзи мен умуман мана шу синов муддатларини тушунмайман. Ажрим жараёнлари шу даражада чўзиладики, бу нарса икки томонни душманлигини орттиради. Ажрим жараёни бу гўёки уруш. У қанчалик узоқ чўзилса тарафларга шунчалик ёмон бўлади.

Одамлар асл юзини мана шу жараёнларда кўрсата бошлашади. Айнан ўша ажратмасдан берилган вақтда ярашиб кетганларни танимайман, лекин бошланғич нуқтаданда муносабатлар кескин ёмонлашганларни кузатганман.

Нима учун вояга етган кап катта одамларни кимдир ким билан яшаш яшамаслигини белгилаб бериши керак тушунмайман. Балки янада қарисам тушунарман. Икки тараф ҳам яшамоқчимасми? Ажратворорилар. Кейин афсус қилишади? Бизга нима? Айб ўзларида, танлов ўзларида, кап катта одамлар все таки.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Болалигимизда твдан қўйилган афсунгар Дэвид Копперфильднинг концертлари бизни жуда катта ҳайратга солиб қўярди.

"У ким эди?" деб номланган лойихамизнинг бугунги сонида ушбу буюк иллюзионист ҳақида гаплашамиз. Унинг болалиги қандай ўтган? У қандай қилиб уча оларди? Хозир нималар қиляпти? Барча саволларга ушбу видеода жавоб топасиз.

https://youtu.be/JVRK-o6wbIc

Читать полностью…

Alimoff

‼️ "Payme битта миллий масалани кўтарибди: Сизлар ошга биринчи пиёз соласизларми ёки гўштми?

Бу глобал саволни барчага Payme ўз иловасидаги "Yoki-Yoki" деб номланган мини ўйинда беряптийкан ва овоз беришда томон танлаб ютсангиз мукофотига 10 миллион сўм ҳам оларкансиз. Сразу, шуям саволми деманг ома. Бир қарашда оддий саволга ўхшаши мумкин, аммо фикримча ростдан ҳам бу глобал савол.😁
Шахсан ўзим, Анжандаям, Тошкендаям ош қисам, биринчи пиёз соламан лекин. 🧅

Сиздан нима кетди, битта кириб ўйинни ўйнаб чиқиб, пул ҳам оласиз. Кстати, Payme бундай саволлар билан 1 ой давомида, ҳар ҳафта "баҳс" ўтказиб бораркан ва сиз уларнинг барчасида қатнаша оласиз. Ўйинда очколар йиғиб бориш орқали эса, ғолиб бўлиш имкониятингизни янада оширишингиз мумкин. Если чё секин кириб, уйнаб қўйилиноради!"

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Туркий тилли давлатлар киночилари бир жойга жамланди

Тошкентдаги «Ренессанс» кино уйида Туркий тилли давлатлар кино олами вакилларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Туркий тилли давлатлар Киночилар уюшмаси ташкил этилди.

«Турксой» ташкилоти матбуот котиби Селим Эзер ўзбек кинематографиясининг доимий фикрдоши сифатида, айнан Туркий тилли мамлакатлар киночилари уюшмаси ташкил этилганини алоҳида эътироф қилди:

– Тошкентда тарихий воқелик бўлди! Бундай имкониятни бизга тақдим қилгани учун Давлатингиз раҳбари ҳурматли Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирамиз. Туркий мамлакатлар киноусталари бирлашиб янги кинолойиҳалар билан дунёга чиқамиз.

Читать полностью…

Alimoff

Кириб келаётган янги йилда сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, тотувлик, каръерангизда илдамлаш, молиявий барқарорлик тилаб қоламан. 2024 йил сиз учун бошидан охиригача хурсандчиликларга тўла йил сифатида ёдда қолсин.

2024 йил юртимизга баракали келсин

🧠 @nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

O‘zbekiston Kinoijodkorlari forumi ishtirokchi madaniyat va sanʼat sohasi vakillariga murojaat yo'lladi

"Renessans" kino uyida Respublika kinoijodkorlari forumi bo'lib o'tdi. Unda shu kungacha amalga oshirilgan ishlar muhokama qilindi. Forumda 400ga yaqin kino olami vakillari ishtirok etdi.

Forumning e'tiborga molik jihati shundaki, unda O'zbekistonning ko'zga ko'ringan kino vakillarining madaniyat va san'at sohasi vakillariga murojaati e'lon qilindi.

Читать полностью…

Alimoff

Таркибида шакар бўлган газли ичимликларга акциз солиғини жорий қилиш натижасида нархларда қандай ўзгаришлар бўлиши мумкин? Бу мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир қилади?

Мутахассислар шу саволларга жавоб берибди.

Читать полностью…

Alimoff

АҚШдаги собиқ элчимиз Жавлон Ваҳобов янги лавозимда ишлайди

2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаган дипломат Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди.

Тажрибали дипломат 8 ойлик танаффусдан кейин кутилмаган лавозимга тайинлов олди. Соҳа вакиллари унинг фаолияти Ташқи ишлар вазирлигида давом этишини кутишганди, бироқ амалда бундай бўлиб чиқмади. Абдулазиз Комиловнинг шогирди Ваҳобов жуда кучли аналитик сифатида ном қозонган. Унинг даврида АҚШ билан муносабатлар анча фаоллашган , Президентнинг икки марта АҚШга сафар уюштирганининг ўзиёқ албатта кўп нарсани англатади.

Маълумот учун, Марказий Осиё халқаро институтининг асосий вазифаси минтақада инвестициявий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш истиқболларини таҳлил қилишдир.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"Калтак егач қандай безаниш" ҳақида видео қилган қизни шахсан ўзидан бизга мурожаат келиб тушди. Бу қиз аслида турмушга чиқмаган, шунчаки чет элда чиққан видеога пародия қилиб олган дўконини рекламасини.

Бугунги кунда давлатнинг аёлларга қарши зўравонликка қарши қилаётган ишларини, сиёсатини тушунмаган.

Бизга мурожаат қилиб, ушбу видеони ўчиришимизни илтимос қилди. Ўзи ҳам сиқилиб қолибди бу қилган ишидан. Хатосини тушуниб етибди. Майли инсон адашувчидир. Ҳаммага имкон берилиши керак. Биз ўз каналимиздан ўчирдик.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Мана бу аёл эрдан калтак ебўгач қандай безаниш кераклигини ўргатяпти. Рофл қиляпти деб ўйласам, реально жиддий косметикаларни реклама қиляпти.

Бу жуда ачинарли, бу жуда ғалати. Қизларга фойдали нарсаларни ўргатинглар, уларга эрдан калтак ейиш оддий кунлик ишлардан бири эканлигини сингдирманглар.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Самарқанд деса бутун дунё билади. Самарқанд халқаро аэропорти буни яна бир марта исботлади. Халқаро аэропорт йўловчи оқими ўсиши бўйича Европанинг энг йирик 5 аэропорти қаторига кирди.

Ҳозирда аэропортнинг йўналиш тармоғи кенгайишда давом этмоқда ва жорий йил бошидан буён Самарқанддан 7та маҳаллий ва 20та халқаро йўналишларда парвозлар амалга оширилмоқда.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда уйлар сезиларли қимматлаяпти. Бунга нима сабаб бўлаётгани ҳаммага қизиқ. “Банкир” канали уйлар нархи нега ошаётгани, кўчмас мулкка пул тикиш, “Янги Тошкент” лойиҳаси ва бошқа мавзуларда кўрсатув тайёрлади. Уни қуйидаги линк орқали тўлиқ кўриш мумкин:

https://www.youtube.com/watch?v=mllghpkQCRY

Читать полностью…

Alimoff

Тарих ракурси деб номланган лойиҳамизнинг бугунги сонида икки машҳур хакерлар Кевин Митник ва Цутому Шимомураларнинг ўзига ҳос виртуал жанги ҳақида суҳбатлашамиз.

Умуман хакерлар олами жуда қизиқ мавзу, хуллас компьютерни тушунаслар? 😁

https://youtu.be/AGopMTC2GkE

Читать полностью…

Alimoff

Ёшлар Академияси - ўзбек ёшлари таянчи!

Ўзбекистонга ҳар хил чақириқлар ташланаётган бугунги кунда ёшларнинг илм олишини кўллаб-қувватлаш жуда зарур. Давлат улар билан ҳамнафас ва тиргак бўлиб, уларнинг қизиқиш ва ғояларига доимий эътибор бериши лозим деб ўйлайман. Президент ташаббуси билан қабул қилинган Ёшлар Академияси бу борада асосий платформага айланиб улгурди. Бу ерда ёш ўзбек инноваторлари ва ихтирочилари жамланиб бормоқда.

Ўтган йиллар мобайнида Академия томонидан бир неча салмоқли ишлар амалга оширилди ва ташкилот ёшларнинг инновацион ғояларини руёбга чиқаришда асосий майдонга айланиб улгурди.

Қадрли укаларим, ўзбек ёшлари, ватанимиз ривожига ҳисса қўшиб, инновацияларингизни ва ғояларингизни реалликка айлантирмоқчи бўлсангиз, отни ҳозирдан қамчилайверинг. Ёшлар Академияси сизни ўз сафига чорлайди!

Ушбу ҳавола орқали ариза топшириб сиз ҳам Академия аъзосига айланишингиз мумкин.

Читать полностью…

Alimoff

Ташаббускор ишбилармонлар эътиборда

Тадбиркорлик йўналиши шиддат билан ривожланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Мамлакатда тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони кўпайиб, турли бизнеслар йўлга қўйилмоқда.

Қонунга хилоф иш қилмаган ҳолда, бизнесига янги техника ва ғояларни олиб кираётган, фақат ривожланиш йўлидан бораётган ишбиланмонлар талайгина. Савдо-саноат палатаси ана шундай тадбиркорларни оммага таништириш мақсадида янги лойиҳа ишлаб чиқибди.

Маълум қилинишича, тез орада МТРК билан ҳамкорликда янги теледастур "ТАДБИРКОРЛИК –ТАҚДИРИМДА" туркум кўрсатувлари омма эътиборига ҳавола қилинади. "Ўзбекистон 24" телеканалида узатиладиган кўрсатувларда тадбиркорлики янги босқичга кўтараётган шахсларнинг ҳикояси тингланади.

Тадбиркор ишини қандай бошлагани, шу пайтга қадар қандай йўлларни босиб ўтгани ва нималарга эришгани ўзимга ҳам қизиқ бўларди, кўрамиз.

Читать полностью…

Alimoff

Картадан кредит ва бошқа тўловларга эгасининг розилигисиз пул ечиб олиш қатъий тақиқланмоқда

Марказий банк "мижознинг розилигисиз ва уни огоҳлантирмаган ҳолда унинг картасидан кредит ва бошқа қарз тўловлари учун маблағ ечиб олиш" амалиётига чек қўйишни талаб қилмоқда.

Марказий банк бу борадаги қонунбузилиш ҳолатларини танқид қилиб, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов тизимларига кўрсатма хат юборган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Ижтимоий тармоқларда Конституция ва қонунларимизга қарши ғоялар илгари сурилмоқда? Лекин қалам аҳлининг овози сезилмаяпти.

Диний қарашлар, инсоний ғояларни камситиб аёл уйда ўтириб, дунёвий тушунчалардан маҳрум қилиш деган ғоялар тарғиб этилмоқда. Бу жуда жирканч фикр”.

"Бундай вазиятда жамиятимизда жаҳолатга қарши маърифат билан курашишни кучайтириш, эҳтиёткорлик ва огоҳликни ошириш лозим"...

Шавкат Мирзиёев

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси О.Мальгинов Ташқи ишлар вазирлигига таклиф этилди

2023 йил 21 декабрь куни Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Малгинов таклиф этилди. Учрашув давомида Россия вакилига «Россия сегодня» матбуот-марказида бўлиб ўтган анжуманда «Справедливая Россия – за правду» партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи мамлакатимизда чуқур ташвиш ҳисси билан қабул қилингани қатъий тарзда етказилди.

Россия Федерацияси каби дўст мамлакат партия раҳбарларининг бундай ўйламай билдираётган муносабатлари, афсуски, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳига мос келмаслиги маълум қилинди. 
Россия оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалган бу каби баёнотлар атайлаб провокацион руҳда бўлиб, халқларимиз ўртасида ўрнатилган тарихий дўстона муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўз навбатида, О.Малгинов тўлиқ масъулият билан З.Прилепиннинг баёнотлари Россия Федерацияси раҳбариятининг дўст ва мустақил Ўзбекистон тўғрисидаги расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги вакили сифатида Элчи «Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги унинг мамлакатида ҳеч қачон шубҳага олинмаган»лигини таъкидлади.

О.Мальгинов, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги яқин вақт ичида ушбу ҳодиса бўйича изоҳ беришни режалаштираётганини таъкидлади.

Ташқи ишлар вазирлиги

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…
Подписаться на канал