nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

Ўртамиёна ёзувчи ва так себе сиёсатчи бўлган маргинал Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни босиб олиш кераклиги ҳақидаги гаплари чиқибди.

Захарака сиз Ўзбекистонни босволишнимас ўзизи ҳимоя қилиши ўйланг биринчи. Яқиндагина Россия ҳудудида диверсантлар сизи машинеззи ҳавога учирворишовди. Хайдовчиси ўлган, ўзи эса жуда оғир жароҳатлар олиб тирик қолганди.

Мен бу маргинални гапларини ўша бомба портлашдан кейинги контузияланган миядан чиққан гаплар деб қабул қилдим.

Жирик ўлгандан кейин Кремльга шунақа ручной клоунлар кераклиги табиий албатта.

Бундай тахдидларга эса албатта Ўзбекистон расмийлари томонидан ўрнида қаттиқ муносабат бўлиши керак. Россия элчисини гиламга чақириб хол ахвол сўрейдиган ери ома.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Капалак эффекти ҳақида

Бир қизиқ маълумот ўқиб қолдим, 1981 йилда доктор Майкл Шеннон муддатидан аввал туғилган чақалоқни қутқариб қолиш учун операция столида кечаси билан ҳаракат қилиб чиққан экан.

Орадан 30 йил ўтиб, 2011 йилда доктор Шеннон автоҳалокатга учраб, ўзининг ёнаётган машинасида қамалиб қолади. Уни Ориндж округининг ёнғинга қарши кураш бўлинмасининг фельдшери Крис Токи қутқариб қолади.

Кейин маълум бўлишича, айнан шу Крис Токи доктор 30 йил олдин ўлимдан қутқариб қолган ўша чақалоқ бўлиб чиқади.

Яхшилик албатта яхшилик билан қайтади, буни унутишма.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

НамДУ жамоаси 100 миллион сўмни олиб кетди – кўз ёшларга тўлган ғалаба

Брейн-ринг мусобақасининг финалида Наманган давлат университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети жамоалари ўзаро куч синашди.

Ўта муросасиз кечган баҳсларда Наманган давлат университети жамоаси ғолиб бўлди ва 100 миллион сўмни қўлга киритди.

Иккинчи ўринни қўлга киритган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети жамоаси эса 60 миллион сўмга эга бўлди. Аввалги баҳсларда аниқ бўлган учинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон миллий университети жамаосига 40 миллион сўм берилди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Xon Saroy’дан қайноқ таклиф!

⚡️Хon Saroy’нинг «Orzular» лойиҳасидан 1 хонали хонадон харид қилиб бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойига 4.7 млн сўмдан тўлаб боринг.

Лойиҳа ҳудудида:
• Боғча ва мактаб
• Хавфсиз болалар майдончаси
• Автотураргоҳлар
• 24/7 ишловчи кузатув камералари жойлашади.

Шошилинг акция фақат 7 кун давом этади!

Бот орқали боғланиш

☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00

🌐 xonsaroy.uz

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Грузиянинг қадимий пойтахти Мцхети шаҳри. Лермонтов ўз асарларида опа сингилларга қиёслаган Арагви ва Кура дарёларининг қўшилиш жойи. Казбек чўққиси, Жвари монастири ва ҳалиги гул.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тичер Аъзам ўқувчилар ва ўқитувчиларни ўзаро тил топиштириб қўядиган ажойиб контент ишлабди. Ўзиям ўқитувчи, нима деяётгани яхши билади. Кўрворадиган ери🫡

https://youtu.be/7HmzDJ8bc0w?si=MNcuYTe-7NfiV9nA

Читать полностью…

Alimoff

Афсонавий теннисчилар опа-сингил Серена ва Венус Уильямслар ҳақида кино кўриб келдим самолётда. Менга ёқди.

Отани камчиликлари жуда кўп, лекин у даҳшатли даражада ўз фарзандлари учун туриб бера олади.

Айниқса иккала қизига ҳам алоҳида алоҳида сен энг зўр теннисчи бўласан деб тушунтирган ерларига мазза қивордим иккита қизни отаси сифатида.

Кўрмаганларга абсолютный рекомендасьион.🫡

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Янги йилни ўтказиб, четга сурворса бўлармикан?

Тўй тўйдек бўлсин деганларидек янги йилни ўзказиб, сразу четга бориб дам олиб келишга нима етсин-а. 😁
Locas tour агентлиги шундай имконият тақдим этмоқда. Агентлик ўзказадиган акцияда қатнашиб, бўлажак саёхатингиз учун ажойиб ваучерларни қўлга киритишингиз мумкин.

Акция ғолиби 30 декабр куни Instagram'да жонли эфирда аниқланади. Нимўса газди босўриш керак.

Акция ҳақида батафсил маълумот шу ерда

787777377 | Telegram: @LocasTourbot

Читать полностью…

Alimoff

Савдо-саноат палатасида 100 дан ортиқ умумий овқатланиш шахобчалари вакиллари билан бўлиб ўтаётган учрашувда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев тадбиркорлар томонидан билдирилаётган таклиф ва масалаларни бирма-бир кўриб чиқмоқда.

Таъкидлаш лозимки, бизнес эгалари билан қайта алоқа йўлга қўйилмоқда. Айтилаётган ҳеч бир масала эътибордан четда қолмаяпти, тегишли ҳолда ҳал қилинишига кўрсатмалар берилмоқда.

Читать полностью…

Alimoff

Романтизациялаштирилган криминал: “Слово пацана” (“Йигит сўзи”) сериалида нималар яширин?

Бугунги кунда постсовет минтақалар ва ундан ташқари ҳудудларда ушбу сериал юқори тезликда оммалашмоқда. Айниқса, декабрь ойида Ўзбекистонда ўтказилган “кўча”ларга қарши кураш фонида сериал ўзбек томошабинларига бир қадар жозибадор туюлса ҳам ажаб эмас.

Батафсил: https://uz24.uz/uz/articles/slovo-pasana-yigit-sozi-12-17

Telegram | Facebook | X | Instagram

Читать полностью…

Alimoff

Паросатти қара

Андижонда Labo ҳайдовчиси юкхонадаги тўсинларни ёпишда байроқни ишлатгани учун жазога тортилибди.

1 млн 20 минг. Янги йил дастурхонига бозарлик қилиш мумкин эди шу пулга. Паросат бунга йўл қўймади афсус😔

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Мен бундай "ёлғон"ни ўсмирлик пайтларимда билиб қолганман. Ўша даврларда эсиларда бўса тв да "Ўйла, изла, топ" деган кўрсатув бўларди. Рағбат ва Жарима карточкалари берадиган.

Так вот, шунга қатнашганмиз Боря билан. Ўшанда кўрсатув сёмкаси бошланганда режиссёр ҳаммани ярим соат қарсак чалдирган. Нимага бекордан бекорга қарсак чалаётганимизни абсолютно тушунмаганман.

Албатта кейин кўрсатувни кўриб билдимки, кимдир ёрворган ерида ёки бошловчилар бирорта пафос гап айтганида ўша "қишга консерваланган" қарсаклар монтажлантирилиб чалинвораркан. 😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бугун об-ҳаво жуда совуб кетди. Тошкентда - 16 гача тушди. Аммо бундан роппа росса 112 йил олдин норвегиялик қутбчи Руаль Амундсен ва британиялик зобит Роберт Скоттлар ўртасида бундан беш баттар совуқда Жанубий қутбни забт этиш бўйича ўзига ҳос мусобақа бўлиб ўтган. Бунда тикилган дов у ёки бу жамоанинг ҳаёти эди...

"Тарих ракурси
" деб номланган лойиҳамизнинг бугунги сонида айнан мана шу пойга ҳақида гаплашамиз. Сиз билан Антарктиданинг одам оёғи етмаган сарҳадларидаги икки джентельменнинг саргузаштларига гувоҳ бўламиз. Иссиқ кофе дамланг, адёлга ўраниб кўрворадиган ери.🥶

Ташқарида қандай об-ҳаво бўлишидан қатъий назар, лайк, подписка ва коммент қилган одамларни уйи доимо илиқ ва нурафшон бўлсин🤗 Гоу!👇

https://youtu.be/dFmKn_4KUQc?si=R-DPiC7o1gA9InYu

Читать полностью…

Alimoff

“Билим учун 100 миллион” олимпиадасининг ғолиби аниқланди

Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан ўтказиладиган “Билим учун 100 миллион” олимпиадасининг бу йилги мавсуми онлайн босқичида қарийб 120 минг ўзбекистонлик иштирок этди.

Онлайн босқичда энг юқори ўринни қайд этган ТОП-100 иштирокчи ўртасида 12 декабрь куни олимпиаданинг иккинчи босқичи — финал ўтказилди.

Финалда Жаҳонгир Тўраев энг юқори баллни тўплаб, биринчи ўринни қўлга киритди ва 100 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Шунингдек, 99 нафар финал иштирокчисининг барчасига 1 миллион сўмдан мукофот берилди.

P.S. Бу олимпиаданинг ғояси ҳам жуда зўр ўйланган, назаримда. Бошқа танловлардан кескин фарқ қилади. 1 киши 99 кишидан кўп пул ютади. Шунақа вазият ҳам бўладики, 1 дона тест 1 млн ё 100 млн масаласини ҳал қилади. Финалгача етиб келганлар ҳам қуруқ қайтмайди — 1 млн мукофот билан қайтади. Энг мазза қиладиган жойи эса — мукофот пулини карта қилиб ўтиришмайди, жойида нақд санаб беришади.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Анқара унивеситети профессори: Бу — Учинчи Ренессанс учун пойдевордир

Анқара университети профессори Зайнобиддин Абдурашидов айни вақтда ўтказилаётган анжуманлар, жадидлар фаолиятини ўрганиш ва англаш бугунги кунда қурилаётган учинчи ренессанс пойдевори бўлишини айтиб ўтди.
“Бугунги кунда янги Ўзбекистон пойдевори, учинчи ренессанс пойдевори қурилаётган экан, айни жадидлар ўйлаган фикрлар, ғоялар, мақсадлар, мафкура яна кун тартибига чиқди.”, — дейди профессор.

Жадидалар фаолияти ўрганилиши, уларни кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш, уларнинг фикрлари ҳамда ғояларининг моҳияти халқимизга етказилиши учинчи ренессанс пойдеворини қуриш учун катта тажриба сифатида қаралаётганлигини таъкидлади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тошкентда Туркий дунё учун аҳамиятли конференция бўлиб ўтди

2022 йил 11 ноябрда Самарқандда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан 2023 йил “Туркий цивилизациянинг юксалиш йили” деб эълон қилинган, Шунингдек, жорий йил учун Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотида раислиги концепцияси ва Тадбирлар жадвали қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ “Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни” мавзусида халқаро конференцияни ўтказиш белгиланган эди. Шу муносабат билан, жорий йилнинг 5-6 декабр кунлари Туркий давлатлар географик кенгаши томонидан Туркий давлатлар ташкилоти ҳамкорлигида “Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни” мавзусида халқаро илмий конференцияси бўлиб ўтди.

Батафсил

#Туркийдавлатларгеографиякенгаши #ОйбекНоринбаев

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Қирғизистонда 100 нафар божхона ходими ишдан бўшатилибди. Уларни яқинда мамлакатда йўқ қилинган жиноят олами вакилларига алоқадорлиги учун бўшатишибди.

Бизнинг Хавошкада билетлар қимматлиги сабаб асосан водий аҳолиси Россия, Туркия каби давлатларга Қирғизистоннинг Ўш шаҳри орқали учишади. Бундан асосан ишлашга борувчи мигрантлар фойдаланади. Ватанга қайтиш ҳам Ўш орқали.

Айниқса шу ишлаб қайтаётганлардан пул сўраб хит қилишади қирғиз божхонасидагилар. Ўзига яраша ставкалари ҳам бор...

Вазият ўзгарадими йўқми бир нарса дейиш қийин, аммо коррупционерларни қуритаверган яхши албатта.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тарих ракурси лойиҳамизга ташриф буюрган бугунги меҳмонлар жуда бир гнида одамлар.

Улар ўз қурбонларига конвертда 5 дона апельсин уруғи жўнатиб огоҳлантириб қўйишарди.

Уларнинг номи милтиқ ўқланишидан чиқадиган овоздан олинган деган гаплар ҳам юради.

Уларга қарши ҳатто Супермен ҳам курашган, гап шундаки 1946 йилда ушбу мавзуга бағишланган комикслар серияси ишлаб чиқарилган.

Хуллас бугунги мавзу Ку Клукс Клан ҳақида

Томоша қилинг👇 https://youtu.be/RHpZs1l3ibI?si=cW25ucd0iqTT8cwJ

Читать полностью…

Alimoff

Айтишларича, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида "Сергак" деб номланган "Большой брат" камералар ўрнатиляпти экан.

Бу камералар пиёдаларга йўл бермаганларни эсдаликка расмга оларкан ва 30к тенге (800к сўм) штраф билан мукофотлар экан.

Бизгаям қўек маши камералардан 😇

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Uzum Tezkor ресторанлардан таомларни буюртма қилиш учун Telegram бот ишга туширди

Декабр ойи охиригача Uzum Tezkor Telegram боти орқали берилган буюртмалар бепул етказиб берилади. Сервис боти орқали EVOS, Oqtepa Lavash, KFC, Max Way, Feed Up ва Les Ailes ресторанларидан етказиб беришни буюртма қилиш мумкин, шунингдек Uzum Tezkor боти фойдаланувчиларига 30 дақиқа ичида буюртмаларни тез етказиб бериш ҳам амал қилади.

Ботда
Uzum Tezkor иловасида бўлгани каби, сиз ресторан ёки кафени танлашингиз, буюртма беришингиз, тўлашингиз ва етказиб бериш ҳолатини кузатишингиз мумкин. Аммо сервис сифати ва етказиб бериш тезлиги буюртма қандай берилганидан қатъи назар ўзгаришсиз қолади: бот орқали бўладими ёки иловадан.

Батафсил

Читать полностью…

Alimoff

#MeniEshiting #BolalarniAsraylik

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги оилада фарзандни тарбиялаш, унга асосий эътиборни қаратиш муҳим омиллигини эслатмоқда. Бу мавзу бизнинг жамиятимизда айниқса долзарб ва жуда оғриқлидир. Ота-оналарнинг ўзаро муносабатларидаги совуқлик оқибатида болаларга зарар етказилиши ҳолатлари кўп учрайди.

Боланинг ҳар бир сўзи ва фикри тингланиши ундаги бор қобилиятни очиб бериши мумкин. Болага бепарволик ёмон оқибатларга олиб келади. Шундай экан, бола билан мулоқотни чеклаб қўйиб, буллинг ҳолатларини яратманг.

Азиз ота-оналар, ҳаётий турмуш ва руҳий ҳолатингиздаги салбий жараёнлар сабаб ўз фарзандингизнинг мурғак қалбини синдирманг, аксинча унинг ўсиши ва ривожланиши йўлида унга ғамхўрлик қилинг.

Читать полностью…

Alimoff

“Йил бестселлерлари 2023» рейтингини эълон қилинди.
Ундан йил давомида Asaxiy орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган китоблар ўрин олган.

Йил бестселлерлари 2023:

1. Жеймс Клир: Атом одатлар — 300 бет

2. Дэвид Бах, Жон Дэвид Манн: Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари — 236 бет

3. Жорж Оруелл: Молхона — 100 бет

4. Малкольм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар — 240 бет

5. Кэл Ньюпорт: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари — 230 бет

6. Питер Ҳопкирк: Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви — 744 бет

7. Чарльз Уилан: Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси — 540 бет

8. Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсон: Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари — 676 бет

9. Жорж Оруелл: 1984 — 338 бет

10. Жон Г. Миллер: CОC! Савол ортидаги савол — 104 бет

11. Уолтер Айзексон: Стив Жобс — 624 бет

12. Марк Менсон: Бепарволикнинг нозик санъати — 192 бет

13. Девид Николлс: Бир кун. Бир муҳаббат тарихи — 496 бет

14. Жавлон Жовлиев: Қўрқма — 368 бет

15. Барбара Оукли: Рақамлар учун яралган идрок. Математика ва табиий фанларни қандай қойиллатса бўлади — 352 бет

16. Ҳанс Рослинг: Factfulness- 344 бет

17. Клаус Шваб: Тўртинчи саноат инқилоби — 248 бет

18. Ато Ҳамдам, Леонид Чигрин: Япон зобити. Ютаро Тоданинг асирликда бошдан кечирганлари — 432 бет

19. Теодор Драйзер: Сармоядор — 700 бет

20. Рей Бредбери: Фаренгейт бўйича 451º — 224 бет


Ушбу бестселлерларни фақат 31 декабргача Asaxiy орқали ягона тўпламда 1 059 000 Сўм ўрнига чегирма нархда 699 000 Сўмдан харид қилса бўлади.
Asaxiy буюртмани бутун Ўзбекистон бўйлаб бепул етказади:

Харид қилиш: asaxiy.uz/u/bestseller2023

Читать полностью…

Alimoff

Прикинь, самолёт учишга тайёрланяпти а там моно кино😁

FedEx ходими самолётда ҳалокатга учраб бир ўзи кимсасиз оролда тирик қолишга ҳаракат қилиб яшайди. Впрочем жуда яхши фильм ва Том Хэнкс унда қойилмақом рол ижро этган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Биз мактбадаги муаммолар ҳақида гапирганимизда — ўқитувчилар етишмаслиги ва уларнинг тажрибаси ҳаминқадар бўлиб кетгани, тушунарсиз баҳолаш тизими, йиғди-йиғдилар, ота-оналар ва уларнинг фарзандларига эътиборсизлиги, дарсликлар ва бошқа шу каби масалалар хаёлимиздан ўтади.

Юқорида санаб ўтилган муаммоларнинг барчасини ҳал қилиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида ўзимизча жавоб қидирамиз, аммо калавани учи йўқдек гўё. Блогер Альтер Эго ҳам Ўзбекистонда таълим тизимидаги кун тартибида турган муаммоларга жавоб қидирибди.

Кўтарилган масалалар юзасидан мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев, таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказига директори ўринбосари Юлия Рисюкова ва бир оддий ўқитувчининг мулоҳазалари кўпчиликка қизиқ бўлса керак.

https://www.youtube.com/watch?v=8TapuNTWK54

Читать полностью…

Alimoff

Шу кунларда француз тарихчиси Серж Лансельнинг "Ганнибал" номли китобини ўқияпман.

Так вот, ўша даврларда Карфагендан Римга, Испанияга борадиган хуфялар турли одамларга маҳфий хатларни олиб боришлари учун уларни кал қилиб сочини қириб, хатни элтувчининг бошини терисига ёзишган экан. Йўл узоқлиги сабаб эса йўлда сочлари ўсиб махфий хатлар кўринмай қолган. Бу нарсани қадимий тарихчилар ўша даврлардаги йўлларнинг узоқлигига шаъма сифатида ёзган бўлиши ҳам мумкин албатта.

Кстати, каллик ҳақида, Буюк Рим императори Гай Юлий Цезарьнинг фамилияси лотинча "caesaries" сўзидан олинган бўлиб, жингалаксоч деган маънони берган. Цезарьнинг эса эрта сочлари тўкилиб, тепакал бўлиб қолгач, бошига лавр япроқларидан ўзига ҳос тож кийиб юрган ва бу визуал жиҳатдан тепакаллигини яширган деган маълумотлар ҳам учрайди.

Хуллас, бугун Рим империяси ҳақида ўйламаган бўлсангиз хозир ўйлаворишни айни пайти. "У ким эди?" лойиҳамизнинг бугунги меҳмони Гай Юлий Цезарь.

Кирдим, кўрдим, комментладим🫡😁

https://youtu.be/PLNRuL0gmUc

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистон Президенти 2-3 йилдан бери тадбиркорлар билан жонли мулоқотлар қиляпти. Яхши йўлга қўйилган шу формат. Буни технический уюштирадиган братларам унча мунча нарсаларни ўрганиб олишган бўлса керак.

Так вот, мана шу жонли мулоқотларни умуман халқ биланам ўтказиш пайти кемадимикин? Қанақадир йил якуни там, реал муаммолар ва ечимлар. Турли саволларга жавоблар. Фойда бўлса бўладики зарар бўмайди шу.

Истеблишментга зарар бўлиши мумкин Президентдан яширилган нарсалар ошкор бўлиб.)

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Австралилик моно брат уйида ҳамёнини эсдан чиқариб қолдирганакан, шуни опчиқиш учун кетганида дарахтга даҳшатли яшин келиб урилди. Иккинчи туғилган куниз билан брат. 🎉

Хотира чатоқлиги умрни сақлаб қолиши ҳам мумкин экан😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

БМТ Бош Ассамблеяси Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Уни 153 давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам қўллаб-қувватлади. Исроил ва АҚШ яна қарши чиқди.

Шу Микронезия ва Науру каби давлатчаларни овозини Исроил сотвоса керак деб ўйлораман нимагадир, худони ўзи кечирсину...

Впрочем АҚШ қарши экан бу резолюциядан фойда йўқ, дойимгидай вето қўйилади ва бундай муҳим хужжат оддий қоғозга айланиб қолади.

Бугунги йиғилиш ҳақида тўлиқ шу ердан ўқиш мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

«2023 йилда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари акциз солиғи бўйича Давлат бюджетига тушумларнинг умумий прогнози — 4,4 трлн сўм» — Солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси алкогол ва тамаки маҳсулотлари реализацияси билан шуғулланувчиларда ўтказилаётган солиқ назорати тадбирлари тўғрисида маълумот берди. Таъкидланишича, Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этилган. 2022 йил 13 июнгача (1 йилу 6 ой ) алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотувчиларига маркировкаланмаган маҳсулотларни савдодан олиб ташлаш имконияти берилган.

Шунга қарамай, солиқ органлари томонидан фуқаролар мурожаатлари асосида ўтказилган текширишлар давомида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси қоидаларини кўп миқдорда бузиш ҳолатлари аниқланган. Хусусан, фақат жорий йилнинг октабр-декабрь ойлари давомида рақамли маркировкаланмаган 1,9 млрд сўмлик 168,7 минг дона алкоголь ва 0,9 млрд сўмлик 81,4 минг дона тамаки маҳсулотлари олиб қўйилган.

Солиқ органлари томонидан контрафакт маҳсулотлар реализациясининг олдини олиш, давлат бюджети тушумларини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш, шунингдек, истеъмолчилар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида мурожаатлар асосида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи 572 та субъектда текширувлар ўтказилган. Натижада қонун бузилишларга йўл қўйган 491 та хўжалик субъектларига нисбатан Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасига мувофиқ 49,9 млрд сўмлик молиявий жарималар қўлланилган. 4 та ҳолатда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Амалга оширилган чора-тадбирлар алкоголли маҳсулотларни сотишдан бюджетга ундириладиган солиқ тушумларига ижобий таъсир кўрсатиб, ноябрь ойида ўтган 10 ойдаги солиқ тушумларига нисбатан 189 фоизга ошган (134 млрд сўмга нисбатан 252 млрд сўм). Жорий йилда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари акциз солиғи бўйича Давлат бюджетига тушумларнинг умумий прогнози 4,4 трлн сўм.

Солиқ қўмитаси сотувчиларни алкоголь ва тамаки маҳсулотларини реализация қилишнинг қонуний тартибини бузмасликка чақиради.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Туронбанкнинг бизнес ҳамкорлари йирик брендларга асос солмоқда

Куни кеча Туронбанк томонидан ташкилланган матбуот анжуманида қатнашдим. Маълумот берилишича, банкнинг республика бўйича 21 та Банк хизматлари маркази ва 72 та офиси орқали бугунги кунда 32 мингдан зиёд юридик шахсларга сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиб келяпти.

Банк 2023 йилнинг бошидан буён 925 та ишбилармоннинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб – қувватлаш мақсадида 1,4 трлн сўмлик кредитлар ажратган. Кредитларнинг 225 млрд сўми кичик бизнес вакилларига, 65,4 млрд.сўми аёллар тадбиркорлигига, 184,8 млрд сўми ўзини – ўзи банд қилган ёшлар стартапларига ва 955,8 млрд сўми бошқа турли йўналишларга тўғри келади.

Кўпчиликка “Сирдарё Кафел” номи билан танилган “Peng Sheng” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси, "SAG" бренди остидаги "Xiva Gilam” гиламчилик комбинати, "Lochin” номи билан ўзимизда ишлаб чиқарилаётган юк ташувчи мотоциклларни чиқарадиган “Buxoro Real Moto” корхонаси, "Fazman" текстил корхонаси, шиша толаси ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “Folke Porshe” Ўзбекистон – Германия қўшма корхонаси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб АҚШгача экспорт қилаётган “Berad Agro” компанияси, Ўзбекистонга импорт қилинаётган дизел маҳсулотларини маҳаллийлаштиришни бошлаган “Moxsar” нефтни қайта ишлаш заводи, “Smart” номи остида чиқаётган телевизорларни ишлаб чиқарувчи корхона хуллас яна ўнлаб шундай йирик ташкилотлар Туронбанкнинг кредитлари эвазига йилдан – йилга ривожланиб боришмоқда.

Туронбанк келгуси йилларда ҳам ишбилармонларнинг истиқболли лойиҳалари янада ривож топиши, ташаббус ва ғояларининг рўёбга чиқишида доим кўмакчи ва елкадош бўлиб келади.

@nurbekalimov

Читать полностью…
Подписаться на канал