National Geographic журнали ҳар йили йил расмларини эълон қилади. Бу йил ҳам 2023 йилнинг энг зўр 29 та расми эълон қилинибди. Улар 2 млнта расмлар ичидан танлаб олинган.
Энг қизиғи, Ўзбекистондан ҳам расм бор экан. Шу кўриб турган расм, Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида олинган. Нашрнинг ёзишича, ўғлини Тошкентга ўқишга кузатаётган она экан.
Ўзимга ёққан расмларни улашяпман.
🧠@nurbekalimov
«Оддий кўринган имло белгиси бутун бошли давлат ва миллат номининг хато ёзилишига сабаб бўлмоқда». Саида Мирзиёева лотин алифбосида Ўзбекистон сўзининг ёзилишидаги хатоликлар ҳақида гапирди
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева
«Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусида халқаро илмий конференцияда сўзга чиқиб, унда лотин алифбосидаги ислоҳотлар кечикаётгани ва бунинг оқибатлари ҳақида тўхталди. Мирзиёева Ўзбекистон сўзининг лотинчада ёзилиши бўйича 7 хил вариантни кўрсатиб, «қайси бири тўғри» деган савол билан мурожаат қилди. «Кўриб турганингиздек, бир қарашда оддий кўринган имло белгиси бутун бошли Давлат ва Миллатнинг номи хато ёзилишига сабаб бўлмоқда. Мен буни тузатиш зарур бўлган ҳолат деб биламан. Биз бундай масалаларда ҳадеб баҳслашавермай, тезроқ қарор қабул қилишимиз, йўл қўйилган бу жиддий хатони зудлик билан тузатишимиз муҳим деб ҳисоблайман. Чунки, гап бизнинг Миллатимиз, ғуруримиз, юртимиз номи ҳақида кетяпти»,
дея гапириб ўтди Мирзиёева.
🧠@nurbekalimov
Словения ҳукумати Ковид-19 пандемияси пайтида ниқоб кийиш ва ижтимоий масофани сақлаш қоидаларини бузгани учун жаримага тортилган фуқароларга пулларини қайтаришни бошлабди.
2020 йил мартидан 2022 йил майигача чиқарилган жарималарнинг умумий миқдори тахминан 5,7 миллион еврони ташкил этади. Ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, фуқаролар томонидан уже тўлаб бўлинган 1.7 млн евро энди уларга қайтариларкан.
Барча қоидабузарликлар расмий реестрлардан олиб ташланиб, жарималарни йиғиш бўйича даъволар тўхтатиларкан.
Россияда ҳам ўтган йилдан шу штраф пуллари қайтарилаётган эди одамларга.
Бизда нима гап? 🙃
🧠@nurbekalimov
Слово пацана ҳақида
Шу кунларда мана шу номдаги рус сериали тармоқда жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Билишимча, Ўзбекистонда ҳам бу сериални қизиқиб томоша қилишяпти.
Сериални мен ҳам кўряпман, техник томондан саундтреклар, ранг коррекцияси, деталлар ва ҳатто майда деталларгача (масалан бурчакда турган тиш пастаси) жуда кучли даражада совет даври антуражини очиб берган.
Сериал 80 йилларда Татаристондаги ўспирин йигитларнинг бандитизми ҳақида. Барча ота оналарга бу сериални кўришни тавсия қиламан. Фарзанд тарбиясида эътибор бериш керак бўлган нарсаларимиз жуда кўп. Россиядаги ижтимоий тармоқ муҳокамаларида одамлар икки лагерга бўлинишди. Дойимий ҳар қандй муаммони бирор нарсани тақиқлаш билан ечишга (фойдасиз) уринадиганлар ва тўғри хулоса чиқара оладиганлар.
Ўзимиздаги сўнгги кунларда бўлаётган кўчинскийларга қарши қама қамалар фонида, мана шундай одамларни болалиги қандай ўтган бўлиши мумкинлиги, бундай йўлнинг охири войлиги чиройли очиб берилган. Бугунги катта одамларнинг жуда кўплаб муаммолари шубҳасиз болалик онг орқали пайдо бўлади.
Хуллас кўринглар, хулоса қилинглар.
🧠@nurbekalimov
“Zamin Qurilish” навбатдаги лойихасига СТАРТ берди!
⚡️«QORASUV GAVXARI» лойихасидан, котлован босқичида, хонадонларни катта фойда билан харид қилинг!
❗️Акция
❗️1-боскич сотувида катта чегирмаларга улгуриб қолинг!
💵 1м²: 100% тўловда 9 150 000 сўмдан бошланади
— Бошланғич тўлов: 50%
— Бўлиб тўлаш муддати: 24 ой
📌 Хонадон майдонлари:
1 хона: 41,6 - 55,2м²
2 хона: 57- 80,2 м²
▪️Шифт баландлиги - 3.30 м
▪️Хоналар - бўлинган
▪️Уй деворлари - газабетон
Мажмуа инфратузилмаси:
▪️Ички ишлар вазирлиги академияси
▪️Экологик тоза худуд
▪️Хусусий ва давлат мактаби, боғчалар, университетлар.
🏗 9 қаватли иморатлар 2025-йилнинг 4-чорагида топширилади
Telegram | Instagram
📍Лойиҳа 41.3628005,69.2043885,19.09z?entry=ttu">манзили: Тошкент шахар, Мирзо Улугбек тумани Қорасув кўчаси 4-мавзе 11-уй
📍Сотув офиси: Тошкент шаҳар, Яшнабод тумани Кичик Ҳалқа йўли. Мўлжал: Акфа 7
📞+998555006006
📞+998977777221
📲Онлайн мурожаат: @rohat_residence1
Реклама
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси Америка Қўшма Штатларига ташрифи давомида АҚШ Президентининг халқаро ногиронлик сиёсати бўйича махсус маслаҳатчиси Сара Минкара билан учрашибди.
Сара Минкара ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббусларни илгари суришда, Ўзбекистонда "инклюзив таълим"ни жорий этиш соҳасида биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирибди.
Сара Минкара ногиронлар ҳуқуқларининг таниқли ҳимоячиси бўлиб, ҳозирда Президент Байден томонидан тайинланган Халқаро ногиронлик масалалари бўйича махсус маслаҳатчи бўлиб ишлайди. У АҚШ Давлат департаментининг бутун дунё бўйлаб ногиронлар ҳуқуқларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли стратегиясини бошқаради. Давлат департаментида ишлашидан олдин Сара Минкара инклюзив жамият яратиш йўлидан бориб, ногиронлик атрофидаги ижтимоий стигмага қарши курашувчи Empowerment Through Integration (ETI) нотижорат ташкилотига асос солган.
Минкара халқаро миқёсда ўзига яраша обрўга эга шахс. ИҲМА Минкара билан ҳамкорлик қилиш орқали ижтимоий ҳимоя соҳасида туб бурилишлар ясаши мумкин.
✅@nurbekalimov
Бу видеони кўриб Ўзбекистонда шунақа жойлар бормикан-а деворасиз! Даҳшат. Албатта кўринг:
https://www.youtube.com/watch?v=ulJ866Lv5wU
Норвегиялик Кен Сторнес 40,5 метр баландликдан муздай сувга сакраб дунё рекордини ўрнатибди.
2 метр тепадан қорин билан сувга тушганлар шўттами?🫡 Эсларингдая азоб?😁
🧠@nurbekalimov
Манипуляцияга асосланган овоз беришлар ҳақида
Турли туман маҳалла чатлари там мактабдаги ота-оналар группаларида фалон мактаб директорига овоз беринг, фалон туман хокимига овоз беринг деган танловлар кўпайган.
Агар бирорта вилоятда "Энг намунали туман хокими" танлови бўляпти деб телеграмда хабарлар келса, билингки ташкилотчилар каналига одам тўплаш учун уюштиришяпти буни.
Албатта тщеславный амалдорларни кўзини ёндиради бундай танловлар. Аслида бир тийинга қиммат ва ҳеч қандай расмий мақоми бўлмаган просто битта телеграм канал тадбири.
Лекин шунга овоз бердириш учун траффик хайдаш мақсадида тумандаги барча бюджет ташкилотлари жалб қилинади. Мактаб директорлари ёки намунали мактаб танлови бўлаётган бўлса ўқитувчиларга овоз бердирилади, уларнинг яқинларига ҳам.
Овоз бериш эса оддий опрос функцияси билан эмас, қандайдир хитросплетенная схемалар билан қилинади ва овоз бериш учун сен албатта қанақадир "Ғишматтепа бозори" "Эшматобод янгиликлари" деган каналларга аъзо бўлишинг керак.
Кулгили ва жиддиймас. Амалдорларга машнақа танловларга просто кулиб қўйишни тавсия қиламан, ортидан қувиш шартмас ютиш учун. Буни тепада ҳеч ким билмайди. Баҳоламайди.
🧠@nurbekalimov
"У ким эди?" лойиҳамизнинг бугунги "меҳмони" Хитой компартияси асосчиси, 20 асрнинг энг мураккаб шахсларидан бири бўлмиш Мао Цзедун.
Унинг босиб ўтган йўли, Хитой ривожига келтирган фойда ва зарарлари, шахсий ҳаёти ҳамда Мао культи ҳақида бугунги кўрсатувимизда билиб оласиз.
Лайк, подписка орқали жигарский поддержкадан хурсанд бўламиз🫡
https://youtu.be/P-TQHdX0m5Q?si=snRv7L4I3g-eUYgX
Пойтахтда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракати учун мўлжалланган ("A" ҳарфи чизилган) тасмаларга сабабсиз ўтиб тўхтаган, ҳаракатланган, автобусларнинг ҳаракатига халақит берган, қолдириб кетилган транспорт воситаларини махсус камералар қайд этишни бошлади. Қоидани бузганларга нисбатан белгиланган тартибда жарима қўлланилмоқда.
✅@nurbekalimov
Ноябрь тугаб, декабрь кириб келмоқда. Ҳар ойнинг охирида, анъанага кўра, янги ўқувчиларни бохабар қилиш учун тавсиялар билан бўлишамиз.
Ўзбек блогосферасининг кўзга кўринган либерал, замонавий фикрли блогерларининг каналларига уланинг. Уларда шахсий мулоҳазалар ва янгиликлардан тортиб илмий-оммабоп мавзулар ва сиёсий таҳлилларгача топасиз.
Қуйидаги линк орқали барча каналларга уланишингиз мумкин: /channel/addlist/lkosm2rYEzxhNDUy
АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжер 100 ёшида вафот этди
Киссинжер президентлар Ричард Никсон ва Жералд Форд даврида ишлаган ва 1973-1977 йилларда Америка ташқи сиёсат департаментини бошқарган.
1973 йилда Киссинжер тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган. Вазифасини тарк этгач, у халқаро маслаҳатчи, ёзувчи ва лекторлик қилган.
У ёзган "Халқаро тартиб" китобини барчага тавсую.
🧠@nurbekalimov
Сифатли ва замонавий хонадонлар қулай нархларда!
✨ Xon Saroy'нинг «Zo'rsan» лойиҳасидан хонадон харид қилиб бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини 0% (фоизсиз) 36 ой давомида тўлаб боринг.
Лойиҳа ҳудудида:
🔹боғча ва мактаб
🔹хавфсиз болалар майдончаси
🔹автотураргоҳлар
🔹24/7 ишловчи кузатув камералари жойлашади.
Бот орқали боғланиш
Қўшимча маълумот учун:
☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00
🌐 xonsaroy.uz
Реклама
Машнақа постчалардан инстаграмда нарса ўқишга эринадиганлар учун рилс видеолар қиляпман. Кириб кўрворадиган ери😁
👉 https://www.instagram.com/reel/C0OhAwaqC3b/
10 декабр - Ўзбекистон Республикаси мадҳияси қабул қилинган кун
Эшитганимизда этимиз жимирлаб, ҳаяжонга тўлдирадиган мадҳиямиз қабул қилинганигаям 31 йил бўпти.
Кеча “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган “Заковат” турнирининг республика босқичида мадҳиямиз қабул қилинган кун муносабати билан қизиқарли савол ўйналди.
Саволдан сўнг мусобақанинг барча иштирокчилари мадҳиямизни биргаликда куйлади. Ажойиб атмосфера.
Савол юқоридаги видеода берилган.
🧠@nurbekalimov
"Синопсис" жиддий бош қотириш пайти аллақачон етиб келган мавзу юзасидан видео қилиб, омма эътиборини ўзига қаратди.
Видеода айтилишича, январь-июль ойларида Ўзбекистонда 4772 та транспорт ҳодисаси содир этилган. Унда 4564 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатларини олган. 1115 нафар фуқаро эса энди орамизда йўқ...
Йўлларимиз текис ва равон эмас, аммо даҳшатли аварияларга олиб келаётган ўнлаб сабаблардан бири тезликни ошириш билан боғлиқ.
Видеони кўринг ва нега бунчалик авариялар кўплиги, нима учун сиёсий партиялар жимлиги бўйича ўзингиз бир хулосага келинг.
🧠@nurbekalimov
"У ким эди?" деб номланган лойиҳамизнинг бугунги сони Германия империясини бирлаштирган "Темир канцлер" Отто фон Бисмарк ҳақида.
Лайк, патписка коммент босганларни уйида свет ўчмасин😁
👉https://youtu.be/HuaweyRSyhs?si=OeX9fPlvK1jTMkIp
Менталитет ҳақида
Жуда кўп ҳолатларда айрим муаммоларимизга сабаб қилиб кўрсатиладиган нарса шу. Ўзим ҳам қачонлардир фойдаланганман, лекин бундай ёндошиш анти илмийдир.
Менталитет—бу ақлий, ҳиссий ва маданий хусусиятлар, шунингдек, шахс ёки гуруҳнинг, кўпинча бутун миллатнинг қадриятлар тўпламидир. Менталитет тарих, география, иқлим, дин, тил ва бошқалар каби турли омиллар орқали шаклланади. Менталитет бизнинг дунёга бўлган қарашимизни, фикрлаш тарзимизни, хулқ-атвор реакцияларимизни ва бошқа одамлар билан муносабатларимизни белгилайди.
Аслида, менталитет статик ва ўзгармас ҳодиса эмас. Биз бутун умр мана шу шаклланиб қолган менталитет билан яшашга маҳкум эмасмиз. У тарих, ижтимоий ва иқтисодий шароитлар, маданий ўзаро таъсирлар ва шахсий тажрибаларга қараб ривожланиши ва ўзгариши ҳам мумкин.
Менталитетни халқлар ёки гуруҳларнинг бузилган ва соддалаштирилган стереотиплар ва хурофотлар билан аралаштириб юбормаслик керак. Менталитет бу тақдир эмас.
Аслида ўзбек менталитетида йўқ нарсалар шу дабдабали тўйга интилиш, кимгадир бойлик билан ўзини кўрсатиш, зўравонни ҳурмат қилиб, эсли одамни лох деб ўйлаш. Бу нарсаларнинг барчаси менталитет эмас. Халқ ёппасига адашган қавм бўлиб қолиши учун фақатгина зомбилардан иборат бўлиши керак.
Бир кун битта братим айтяпти, ўзбекни чет элда ўғри каззоб деб билишяпти, ҳар куни фалон мамлакатда жиноят бўлса ўзбек бўлиб чиқяпти деб. Ҳа бундай одамлар ҳам йўқ эмас, лекин улар жуда оз. 365 та бўлса ҳам ҳар куни биттаси чиқиши мумкин. Лекин қонунга қулоқ солувчи, бировга халақит қилмай тинчгина ишини қилиб юрган миллионлаган одамлар ҳам бор. Лекин улар ҳақида биз эшитмаймиз ва билмаймиз, чунки, эслилик бу янгилик эмас овоза қилиб ёритиладиган. Классик тирик қолган одам хатоси дейилади шундай қарашлар.
Стереотиплар призмасидан қаралса менталитетимизда анти инсоний нарсалар ҳам бўлиши мумкин, бошқа дин, ирқ, миллат ва ҳаттоки бошқа вилоят вакилига тоқатсизлик каби унсурлар...
Агар бу нарсалар мақсадларимизга эришишимизга, муаммоларимизни ҳал қилишга халақит берса, буни қандай ўзгартиришимиз мумкин? Бунга ёрдам берадиган баъзи маслаҳатлар:
Янги билимларни очинг. Китоб ўқинг, турли жанр ва мавзудаги фильмлар томоша қилинг, мусиқа тингланг, кўргазмаларга ташриф буюринг, саёҳат қилинг ва бошқа маданият ва тилларни ўрганинг. Бу сизнинг фикрлаш уфқингизни кенгайтиради ва дунёни турли хил ранг ва контрастларда кўришга имкон беради.
Янги тажрибаларни синаб кўринг. Янги нарсаларни, севимли машғулотларни, спортни, хоббиларни синаб кўринг. Бу сизнинг ўзингизга бўлган ишончингизни, мослашувчанлигингизни кучайтиради ва ўзингиздаги янги истеъдод ва қобилиятларни кашф этишга имкон беради.
Янги одамларга очилинг. Турли одамлар билан мулоқот қилинг, уларнинг фикрларини, ҳикояларини, маслаҳатларини, танқидларини тингланг. Бу сиздаги мулоқот қобилиятини, ҳамдардлик ва бағрикенгликни яхшилайди ва янги дўстлар топишга имкон беради.
Хулоса қиладиган бўлсам, барча муаммолар асоси бу менталитет эмас, бу биз, одамлар.
🧠@nurbekalimov
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб “9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида белгиланган.
Ушбу сана муносабати билан кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Агробанк томонидан “9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Биз ҳам иштирок этдик ва турли саволлар билан қатнашдик.
“Агробанк” АТБ томонидан ташкил этилган тадбирда банк томонидан коррупцияга қарши курашиш, банк ходимлари ва мижозларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз борди.
Банк раҳбарияти томонидан коррупциявий ҳолатларнинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши курашиш энг устувор вазифа этиб белгилангани, банк тизимида комплаенс назорат соҳасининг ҳуқуқий базаси яратилгани ҳамда ички меъёрий ҳужжатларга қўйилган талаблар такомиллаштирилгани таъкидланди.
Агар сиз мабодо банкдаги коррупцион ҳолатлар юзасидан тезкор хабар бериш мақсадида бўлсангиз, контактлар қолдираман:
24/7 режимида фаолият юритувчи расмий телеграм бот @agrobankcompliancebot
Тезкор ишонч телефони +998712028008 ёки 1216
Электрон почта: compliance@agrobank.uz
✅@nurbekalimov
"Тарих ракурси" деб номланган янги лойиҳамизнинг бугунги сонида Салоҳиддин Аюбий томонидан Қуддуснинг фатҳ қилиниши ҳақида гаплашамиз. Дойимгидек лайк подписка ва жигарский коммент билан қўллаворишларингни сўраб қоламан.🫡
👉 https://youtu.be/wATvuR3MPZw?si=SrR0O9DDpzbN6-76
Aвтомобил харидлари бўйича қизиқ статистика
Research Group Central Asia мутахассислари Ўзбекистонда автомобил сотиб олиш бозори бўйича тадқиқот ўтказган, унда сўнгги икки йил ичида автомобил сотиб олган 700 респондент қатнашган.
Тадқиқот натижаларига кўра, янги сотиб олинган автомобиллар улуши 34%, иккиламчи бозордан олинганлари 66%ни ташкил қилган.
Аниқланишича, мамлакатдаги 5та автомобилдан 4таси қарз эвазига харид қилинган.
Қизиқ томони, автомобил эгаларининг 38 фоизи автомобил учун кредитни асл автомобил эгасига, лизинг компаниясига ёки комиссионер «қўлига» тўлаган, яна 2 фоизи банк ёки ломбарддан микрокредит олиб, машина сотиб олган.
Бу банклар томонидан бериладиган автокредитлар бозори етарли даражада шаклланмагани натижаси бўлиши мумкин. Эҳтимол, одамларни банк маҳсулотлари билан яхшироқ таништириш, автокредит олиш афзалликларини тушунтириш керакдир. Нима бўлганда ҳам, бу соҳада юзага келаётган бўшлиқ сабаблари ўрганишга лойиқ.
🧠 @nurbekalimov
Bankir канали расмий даромадга эга бўлмаганлар учун автокредит олиш шартларини эълон қилибди. Батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.
Банк ва молия соҳасидаги муҳим янгиликлар оддий ва тушунарли тилда.
Обуна бўлинг! 👇👇
BANKIR
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакиллари ҳамда БМТ Бош котиби биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад хоним ўртасида учрашув бўлиб ўтибди. Учрашув мобайнида Президент ташаббуси билан 2024 йилда "Ижтимоий ҳимоя: барқарор ривожланиш йўли" номли жаҳон конференциясини ўтказиш масалалари юзасидан фикр алмашилган.
"Ушбу тадбир БМТнинг 2025 йилги Ижтимоий саммити учун муҳим тайёргарлик платформаси бўлиши мумкин", – дея қайд этган Амина Муҳаммад хоним.
Шунингдек, учрашувда БМТнинг Ўзбекистонга ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ўзгаришларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлиги айтиб ўтилган.
✅@nurbekalimov
2018 йилдан бери ҳар ой бестселлер рўйхатини эълон қиламиз. Унда Asaxiy орқали Ўзбекистон бўйлаб сотилган энг кўп 20та китоб ўрин олади.
Ноябрьда қуйидаги 20та китоб энг кўп сотилибди:
1. Девид Николлс: Бир кун. Бир муҳаббат тарихи
2. Жеймс Клир: Атом одатлар
3. Жорж Оруелл: Молхона
4. Жорж Оруелл: 1984
5. Малколм Гладуелл: Зукколар ва ландавурлар
6. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли
7. Кел Нюпорт: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари
8. Бретт Кинг: Банк 4.0 Доим сиз билан - ҳозир ва шу ерда
9. Жавлон Жовлиев: Қўрқма
10. Ҳенри Марш: Озор берма: Ҳаёт, ўлим ва нейрожарроҳлик
11. Питер Ҳопкирк: Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви
12. Барбара Оукли: Рақамлар учун яралган идрок. Математика ва табиий фанларни қандай қойиллатса бўлади
13. Аллан Диб: Бир варақли маркетинг режа
14. Марк Менсон: Бепарволикнинг нозик санъати
15. Жон Г. Миллер: СОС! Савол ортидаги савол
16. Френк Беттжер: Муваффақият сирлари
17. Чарлз Уилан: Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси
18. Стивен Р. Кови: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси
19. Девид Бах, Жон Девид Манн: Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари
20. Ато Ҳамдам, Леонид Чигрин: Япон зобити. Ютаро Тоданинг асирликда бошдан кечирганлари
Эслатиб ўтаман, Сиз ушбу китобларни ягона тўпламда супер чегирма нархда харид қилишингиз мумкин: asaxiy.uz/u/656b0cb958388
@allaevuzb
Шавкат Мирзиёев БМТ конференциясида нутқ сўзловчилар орасида энг биринчилардан бири бўлади
Бугун Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида нутқ сўзлайди.
140 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этаётган конференциянинг кун тартибига кўра, Ўзбекистон Президенти катта тадбирнинг кириш қисмида, аниқроғи БАА, Саудия Арабистони, Миср, Қатар каби давлат раҳбарларидан кейин ўнинчи тартиб рақами остида чиқиш қилади. Ўзбекистонга Марказий Осиё давлатлари ичидан биринчи бўлиб сўз берилган.
Президент ўз нутқида иқлим бўйича жуда муҳим ва долзарб масалаларга тўхтатилиши кутилмоқда.
✅@nurbekalimov
Назарбоев автобиография китобида иккинчи хотини борлигини тан олди деб ёзишяпти.
Элбоши ўз вақтида Қозоғистоннинг энг чиройли аёли деб топилган Айсел Исабаева унинг иккинчи хотини экани, ундан икки ўғли бўлганини янги китобида ёзибди деб инфоповод яратишяпти.
Элбошини куёви бор эди Раҳат Алиев. Шу братни юзйил олдин чиққан китоби бор, номи "Чўқинтирган қайнота" (Крёстный тесть) Шу китобда бу ҳақида давно ёзилган. Нега куёви бор эди? Чунки у Австрияда қамоқҳонада ўлик ҳолда топилган.
Бу китобда эътиборимни тортгани Назарбоев бизнинг биринчи президент Ислом Каримовни ўзига рақиб кўрган экан ҳамма нарсада. Самолёти каттароқлигидан тортиб кийинишгача солиштирардикан ўзини. Катта диктаторнинг кичик комплекслари.
Раҳат Алиевни ўзи ҳам паришта одам бўмагани аниқ. Китобда ўзи ҳақида фақат ижобий гапиришиданам маълум бу. Ички сиёсий кухня, олигархат ўртасида мулклар бўлиниши, сиёсий қотилликлар ва Қозоғистондаги 90 йиллар бандитизми ҳақида кўп нарсалар ёзилган. Мавзуга қизиққанларга тавсияланади бу китобни ўқиб кўриш.
🧠@nurbekalimov
Нонни қандай қадрласак, сувни ҳам шундай қадрлашимиз керак – Одилжон Тожиев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиев “Дарё” интернет нашрига берган интервьюсида сув ресурсларини тежаш ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашипти.
“Давлатимиз қанчалик ҳаракат қилмасин, улкан маблағлар сарфлаб сув тежовчи технологияларнинг энг замонавийларини ўрнатмасин, уйларимиз, маҳаллаларимиз, ишхоналаримизда сувга муносабатимиз ўзгармас экан, ушбу беқиёс неъматни асраб-авайламас эканмиз, узоққа боролмаймиз,” деди ёш депутатимиз.
Суҳбат чоғида ҳатто “хиёнат” сўзи ҳам ишлатилипти. “Кундалик маиший ҳаётимизда сувга бамайлихотир муносабатда бўлиш, назаримда, ҳозирги ва келажак авлодларга хиёнат қилиш билан баробар. Минг афсус, фуқаролар ва масъуллар томонидан сувдан фойдаланиш бўйича қонун-қоидаларни менсимаслик, билиб туриб амал қилмаслик ҳолатлари тез-тез кузатиляпти. Тоза ичимлик сувини тартибсиз ва меъёридан ортиқча сарфлаш (масалан, ҳовлига ва кўчага сепиш), ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш, ундан томорқа ерларни суғориш, маиший хизмат соҳасида (автомобиллар ювиш шохобчалари, умумий овқатланиш жойлари, дам олиш масканлари ва ҳ.к.) фойдаланиш ҳолатлари ҳали ҳам учраб турибди. Қанчалик ачинарли бўлмасин, бундай вазият ҳаётимиз воқелигига айланиб улгурди.”
✅@nurbekalimov
❗️Ўзбекистонликларнинг пластик карталаридан 300 млрд сўмдан ортиқ маблағлар "ўғирланган" бўлиши мумкин
Ўзбекистон фуқароларининг пластик карталаридан камида 300 млрд сўм ўғирланган бўлиши мумкин. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб, блогер Никита Макаренко хабар берди.
Н.Макаренконинг айтишича, 2023 йилда маблағларини ўғирлаш бўйича 5 мингдан ортиқ жиноят иши қўзғатилган. Жиноятларнинг аксарияти хорижий давлатлардан содир этилган. Нисбатан кўпроқ ҳолатлар қаерда содир бўлгани ҳақида ҳам айтилган.
Батафсил
🧠@nurbekalimov
Узтелеком энди ҳаммамизники бўлиши мумкин
"Узбектелеком" АК ўз акцияларини сотувга чиқараётганини эълон қилди. Ушбу жараёнда Компаниянинг 5 542 046 дона оддий акциялари IPO орқали кенг оммага таклиф этилиши маълум қилинган.
Бу дегани энди исталган одам (аниқроғи Ўзбекистон фуқаролари ва нафақат) компания акциядорига айланиши мумкин. Бунинг учун MyUZTELECOM иловасини юклаб олиб у ерда бир нечта амалларни бажариш етарли. Компания веб-сайтидаги маълумотларга кўра бир дона акциянинг нархи 6 000 - 10 000 сўм диапазонида таклиф этилмоқда. Батафсил маълумот бу ерда.
Бизда ҳам давлатга қарашли гигант компанияларни акциялари халққа сотила бошлангани қувонарли. Бу биринчи галда компанияни ривожланишига ва ўз акциядорлари олдида шаффоф бўлишига олиб келади.
🧠@nurbekalimov