"Тарих ракурси" деб номланган янги лойиҳамизнинг бугунги сонида Болқондаги Босния уруши давридаги энг қонли эпиизодлардан бири "Сребреница қатлиоми" ҳақида гаплашамиз
https://www.youtube.com/watch?v=KzynE1v7la8&t=6s&ab_channel=Alimoff
Тошпўлатовлар оиласи (қизил сумка кўтарган Шерзодбек ва ёнидаги рўмолли аёл турмуш ўртоғи) ижтимоий ҳимояга муҳтож оила, бир неча йиллардан бери Тошкентда ётоқҳонада яшашади.
Отанинг ногиронлиги бор, фарзанди оғир бемор. Қолаверса, она навбатдаги фарзандига ҳомиладор. Бу оиланинг энг асосий муаммоси уй-жой масаласи. Бироқ, Чилонзор тумани ҳокимлиги уларнинг турар-жой ажратиш ва рўйҳатга олиш тўғрисидаги мурожаатларига рад жавоби бериб келишган.
“Юристкадр” адвокатлик фирмаси адвокатлари Элёр Абдуллаев, Ҳайрулло Қосимов ва Баходир Ахмедовлар Тошпўлатовларнинг оилавий шароитини ўрганиб, уларга бепул юридик ёрдам кўрсатишга қарор қилишди.
Натижада, Чилонзор тумани ҳокимлигига нисбатан Тошкент туманлараро маъмурий судига ариза киритилди.
Бугун судья Хакимов раислигида ўтган судда туман ҳокимлигининг ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилиб, Тошпўлатовлар оиласини турар-жой учун рўйҳатга киритиш ҳақида адолатли суд қарори чиқарилди.
“Бепул юридик ёрдам” лойиҳаси давом этади.
👉@yuristkadr
Россияда нолегал мигрантларга машина ҳайдаш ва пул ўтказмалари юбориш тақиқланиши мумкин экан
Россия ички ишлар вазирлиги ноқонуний муҳожирларнинг назорат остида қолиш режимини жорий этишни таклиф қилмоқда.
Ҳужжатда бундай тоифадаги шахслар учун бир қатор тақиқлар ва чекловлар, хусусан, ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни тақиқлаш ва юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишни тақиқлаш кўзда тутилган.
Қўшимча:
- Машина хайдашни чеклаш;
- Лицензия олиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун имтиҳонларга киришни рад этиш;
- Банк ҳисоб рақамларини очиш, пул ўтказиш ва қонуний никоҳ қайд этишни рад қилиш.
Ҳужжатда айтилишича, чет эл фуқароси у ҳақидаги маълумотларни тегишли реестрга киритган кундан бошлаб назорат остида қолиш режимида ҳисобланади.
Хуллас, нолегал мигрантларни ҳар томонлама қисувга олиш бошланган кўринади. Бу ҳам бўлса урушга юбориш учун бўлса керак.
🧠@nurbekalimov
⚡️ $500 mln dollarlik kompaniya egasi bo'lishingiz uchun oxirgi imkoniyat!
Swift Launch startapperlar uchun so'nggi ochiq darsini o'tkazmoqda.
📆Seshanba (28-noyabr)
⏰18:00-20:00
📍C-Space Yunusabad, Akhmad Donish, 12A
Sizni nimalar kutmoqda?
• Networking
• Bepul Pizza Party
• Ochiq Dars
• Turli xil startuplar uchun g'oyalar
• Yuqori tajribalik mutahassislardan workshoplar
• Interaktiv O'yinlar va Sovg'alar
🤔SwiftLaunch haqida eshitganmisiz?
Bizni Markaziy Osiyodagi eng yirik VClar (Sturgeon, Aloqa Ventures va Big Sky Capital) qo‘llab-quvvatlamoqda va bizning maqsadimiz dastur oxirigacha sizni muvaffaqiyatli startap egasiga aylantirish – $500 mln dollardan 10% ga egalik qilishni tasavvur qiling.
🚀Biz sizga kerakli resurslarni olish uchun ajoyib kompaniyalar bilan ham hamkorlik qilamiz -bizning Swifterlar C-space va Impact co-working ishlash zonalaridan, shuningdek Fibo hostingidan va Udev tomonidan backend xizmatlaridan bepul foydalanish imkoniyatiga ega.
Bularning o'zi oyiga yuzlab dollarga teng - biz sizdan shunchaki ko'p mehnat qilishga tayyor turishingizni so'raymiz!
📣Do'stlaringizni ham olib keling va loyihalaringiz uchun potentsial jamoadoshlarni topish imkoniyatidan maksimal darajada foydalaning!
Qiziqarli va foydali kechada ko'rishguncha!
Register | Telegram | Instagram
PS: "ALIMOFFO" promokodi bilan $50 chegirmaga ega bo'ling😇
Эҳтиёт бўлинг, айрим инсонларни кўзлари ёшланиши мумкин.
Кеча 26 ноябрь куни ушбу кўрсатув 60 ёшга тўлибди. Мана шу заставка эса 1981 йилдан ишлатила бошлаган экан.
Соат 20:10 да ўзимизда "Оқшом эртаклари" бошланар эди. Кейин соат 21 да "Спокойной ночи, малыши!" Ота оналаримиз Оқшом эртакларидан кейин бўлди, хонанга кириб ухлаш дейишарди. Биз эса русчасиниям кўрволееек🥹 деб турардик. Умр ўтяпти ўртағлар.
Ушбу қўшиқ она алласи каби такой қалбга яқин, энг соф ва тоза болалик ҳисларини эслатадиган мўжизавий қўшиқ.
🧠@nurbekalimov
Якшанбага кино тавсия
Биламизки оила муқаддас, ҳамма ўз оиласини бир команда деб ўйлайди. Сен учун оилангдагилардай ҳеч ким қайғурмайди, сен учун улар каби биров туриб бермайди ҳам... Лекин, ҳаммани оиласи ҳам шунақами? Балки одамлар бордир что оиласи уни фақат орқага тортадиган, юксалишга йўл қўймайдиган ва постоянно муаммолар гирдобида ушлаб турадиган?
Так вот, Марк Уолберг ва Кристиан Бэйл ўйнаган "The Fighter" (Боец) фильмини тавсую. Афсонавий боксчи Микки Уорд ҳаётидан олинган, реал воқеаларга асосланган фильм. Бокс ихлосмандлари бу братни янада афсонавийроқ Артуро Гатти билан бўлган трилогиясини билишади.
Спорт жанридаги кинолар ҳамиша динамикаси кучли ва одамга турли ҳил ажойиб эмоциялар бера олади. Бу фильм ҳам бундан мустасно эмас.
Одамни ортга тортадиган оила ҳам унга ёмонлик қилиш учун қилмайди бу ишларни, унга яхши бўлсин деб нотўғри ишлар қилади ақлсизлигидан. Лекин ҳар қандай оила бўлмасин, охирги марра остонасида улар сенга кераклигини тушунасан...
Хуллас кўрворадиган ери🫡
Бу кинони кўриб бўлгач, уни мантиқий давоми сифатида шуни кўринглар.
🧠@nurbekalimov
Энди Humo карталаридан тўлов амалга оширилганида картангизга 1 % кэшбек реал пул бўлиб қайтаркан 🤑
Бугун HUMO BONUS содиқлик дастурининг ишга туширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда қатнашдим. Мен Тошкон билан гаплашдим, яхши янгиликлар бор😎
HUMO BONUS содиқлик дастури HUMO миллий карталарининг асосида ташкил этилган кешбэк тизими сифатида тақдим этилади.
Бу бизнес учун янги имкониятлар очади ва компанияларга янги мижозларни жалб қилишда ва доимий мижозларни сақлаб қолишда ёрдам беради. HUMO картаси орқали тўланган ҳар бир харид кешбэк билан рағбатлантиради. Шундай қилиб, ушбу дастур компаниялар ва мижозлар учун ҳаётни осонлаштириш, харид қилиш тажрибасини яхшилаш ва уни янада даромадли қилишга қаратилган.
HUMO BONUS жамоаси дастур бизнес учун ажралмас воситага айланишига ишонади, негаки у тақдим этадиган имтиёзлар ва ҳар бир харид учун кешбэк олиш имконияти орқали кўпроқ мижозларни жалб қилиш ва уларни сақлаб қолишга қодир.
Хуллас, энди нарса ҳарид қилганда солиқдан 1 фоиз и харидимизни HUMO карта билан тўлаб унданам 1 фоиз кэшбек оламиз. Уже 2 фоиз профит.🫡
HUMO BONUS дастури ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун расмий веб-сайта ташриф буюринг ёки кўрсатилган алоқа воситалари орқали улар билан боғланинг.
Боғланиш учун маълумот:
Телеграм: @humobonus
Расмий веб-сайт: humobonus.uz
Instagram: instagram.com/humobonus/
Электрон почта: humobonus@gmail.com
Телефон: +998 93 111 57 57
Sizga chet eldan pul jo'natishdimi?
O'tkazmani uydan turib olishni va qo'shimchasiga 200 000 so'm yutib olishni xohlaysizmi? Ushbu imkoniyatni sizga TBC Bank taqdim etadi.
31-dekabrgacha TBC UZ ilovasi orqali olingan har beshta xalqaro o'tkazmadan biri yutuqli hisoblanadi. Ya'ni, agar sizning o'tkazmangiz beshinchisi bo'lib chiqsa, siz shu zahoti kartangizga 200 000 so'm qabul qilib olasiz.
Saytga kirib, ilovani yuklab oling va Ria yoki MoneyGram orqali chet eldan yuborilgan o'tkazmalarni istasangiz dollarda, istasangiz so'mda qo'lga kiriting.
Reklama
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига респект! Кеча тармоқларда тарқалган бир видео асабимни бузганди. Унда гул дўконидан гул сўраган қизини онаси кириб ҳақоратлайди ва уришиб дўкондан олиб чиқиб кетади. Ҳалиги онанинг ҳаракатлари эс-ҳуши жойида одамникинига ўхшамаганди.
Агентлик шу ҳолат бўйича ўрганиш ўтказибди. Ўрганишлардаги дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро В.А. турмуш ўртоғи билан бирга яшамайди, доимий равишда спиртли ичимлик истеъмол қилади, доимий иш жойига эга бўлмаган, шу боис пойтахтдаги бир қатор туманларда кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг эгалари билан келишиб, уй йўлакларини тозалаб кунлик даромад топиб келади.
Ҳозирги вақтда фуқаро В.А аёлларни реабилитация ва мослаштириш марказига жойлаштирилган бўлса, вояга етмаган В.И Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиб, психолог ва педагоглар томонидан унинг руҳий ҳолатини яхшилаш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳолат юзасидан Ижтимоий химоя миллий агентлиги Тошкент шахар бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб «Ижтимоий иш» очилган бўлиб, оиланинг оғир вазиятга тушганлик сабаблари тўлиқ ўрганилади ва болани мактабда таълим олиши юзасидан амалий ёрдам бериш ишлари олиб борилади.
🧠@nurbekalimov
10 йиллардан бери Ўзбекистонда ишлаб келаётган сайт, яна бутунлай янгича форматда, қизиқарли маълумотлар, муҳим хабарлар, энг қизиқ видеоларни телеграмда ҳам улашишни бошлабди.
Энг қизиқ мавзулар ҳақида ўқиш учун каналга обуна бўлинг — @uz24uzb
Кеча “Айрим саноат тармоқларида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинибди.
Ушбу соҳага оид таклифлар давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида берилганди. Улар Фармонда ўз аксини топгани албатта эътироф этса бўладиган жиҳатдир.
Фармон билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Жумладан, 2024 йил 31 декабргача ип-калавани экспорт қилишда ундириладиган йиғимнинг амалдаги миқдори 5 бараварга камайтирилиши, бўялган мато ва бўялган газламани реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларни ички бозорда сотиш улуши камида 50 фоизни ташкил қилган корхоналарга ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш ҳамда уч йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳуқуқи бериладиган бўлибди.
🧠@nurbekalimov
Навоида порно кўрмоқчи бўлган 405 нафар фуқаро чув тушибди
Улар порно кўриш учун сайтга кирган вақтда экранда ИИВ номидан огоҳлантириш пайдо бўлган ва улардан карта рақамга 350 минг сўм пул ўтказиб бериш талаб қилинган. Кўпчилик бунга чув тушиб пулни ўтказиб берган.
Бундай схема ҳақида 100 йил олдин 3 йил олдин ёзгандим.
🧠@nurbekalimov
Мен кеча бир нарсани тушундим, ижтимоий тармоқда қанақадир треш гапни ёзиб, қовун туширмаслик учунам одамга билим керак.
Ўқувчи-ёшларимиз билим олиш биринчи навбатда уларнинг фойдасига хизмат қилишини тушуниб етиши шарт. Бугун якунланган “Zakovat Gambit” шахмат турнирига ўхшаш тадбирларнинг асосий ғояси шу. Ғолиб бўлганларни кўриб, мени фарзандларимгаям насиб қилсин, дедим. Ва менимча, ҳаммада шундай бўлса керак. Так что, босиш керак, го го го!😎
✅ @nurbekalimov
Инсон ўз устида тинимсиз ишласа, бир кун, албатта, юксалади
Маши гап одночиларни статусидай банально кўриниб, кўпчиликни энсасини қотириши мумкин. Лекин амалиётда фитфилён марта ўз исботини топган.
Так вот, ўтган йили “Заковат-Гамбит”да Д гуруҳида қатнашиб, ғолиблик учун муддатидан олдин курашдан чиқиб, кўз ёшларини тиёлмаган Акобирхон Сайдалиев (расмда ўнгдан биринчи) бу йил бирданига C гуруҳда (бу гуруҳ рейтинг бўйича Д гуруҳдан устун туради) 2-ўринни олибди. Қойил.
Аслида, ҳаммамиз маши болага ўхшаб мағлубиятдан кейин бўлди деб ҳаммасини ташавормасдан, ўз устимизда ишлашимиз керак. Ғалабалар бирданига кеб қомайди.
Машнақа талантли ёшларни кашф қиляпти “Заковат-Гамбит” турнири.🫡
🧠@nurbekalimov
🏆Хоn Saroy жамоаси аъзоси Бахшулла Сайфуллаев жаҳон чемпиони бўлди!
Жорий йилнинг 6-12 ноябр кунлари Жанубий Кореянинг Вонжу шаҳрида бодибилдинг ва фитнес бўйича ўтказилган 14-жаҳон чемпионатида 50 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди.
🥇Спортчимиз Бахшулла Сайфуллаев ушбу чемпионатда иштирок этиб бодибилдинг устаси йўналишида 1-ўринни қўлга киритди.
Бахшулла Сайфуллаевга жаҳон чемпиони бўлгани муносабати билан Хоn Saroy компанияси томонидан 4 хонали хонадон совға қилинди.
Қўшимча маьлумот учун:
☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00
🌐 xonsaroy.uz
Реклама
Самарқанддаги IT мактаби учун қабул бошланди
Самарқанддаги School 21 бепул дастурлаш мактаби учун қабул қилиш бошланди. Мактаб сайти орқали ўқиш учун аризаларни топшириш мумкин.
Мактабда ўқиш истаги бўлган тингловчилар аввало интенсив босқичдан ўтишлари мумкин бўлади. Интенсив - бу C дастурлаш тилининг ихчам курсидир. Иштирокчилар курс давомида шахсий ва жамоавий лойиҳаларни амалга оширадилар. Интенсивнинг натижаларга кўра, қатнашчилар асосий машғулотларга йўлланма оладилар.
Умумий 1,5-2 йиллик курсдан кейин улар малакали IT-муҳандислари бўлиб етишадилар ва ўз ихтисосликлари бўйича фаолият юритишни бошлайдилар.
Таълим турлари ва бошқа маълумотларни мактабнинг расмий сайтидан билиб олинг 👉🏻 https://21-school.uz/
🇺🇿🇺🇿 Konstitutsiya kuni munosabati bilan aksiya!
1,5,8,12,15 va 19-dekabr kunlaridagi toʻgʻridan-toʻgʻri parvozlar uchun Phuketga maxsus narxlar.
BEL AIRE PATONG RESORT 4* 616 USD’dan boshlab
SUN SHINE PATONG 3* 659 USD’dan boshlab
77 BANGLA HOTEL 3* 673 USD’dan boshlab
OAKWOOD HOTEL JOURNEYHUB PHUKET 4* 678 USD’dan boshlab
💸 Narxga “O‘zbekiston havo yo‘llari”da to‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, mehmonxonada yashash, ovqatlanish (nonushta), transfer va tibbiy sug‘urta kiradi.
Batafsil:
📞 +998712112222
🌐Telegram
🌐 Instagram
Mavjuda | Aygerim | Mushtariy | Diyora
Reklama
Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектининг ишончлилик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Унга кўра, тадбиркорлик субъектларининг ишончлилик рейтинги тузилиши режалаштирилган.
Бундан мақсад – бизнес юритишни соддалаштириш, солиқ юкини камайтириш, лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизими ва инфратузилма яратиш ҳамда хусусий мулкнинг дахлсизлигини таъминлаш.
Ишончлилик рейтингидаги очиқ ва ошкораликни таъминланишини назорат қилиш Савдо-саноат палатаси ва бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилади ва бу бўйича аллақачон амалий ишларга киришилган. Ишончлилик рейтингини юритиш соҳа рақобатбардош бўлишини таъминлайди ва хуфёна равишда бизнес юритадиганларга тўсиқ вазифасини ўтаб беради.
✅@nurbekalimov
Джентри (инглизча gentry) - бойлар ва қашшоғлар ўртасида оралиқ позицияни эгаллаган инглиз майда зодагонлари экан.
Бу атама 16 аср охирида пайдо бўлган ва "бастард феодализм" деб аталадиган воқеликни акс эттирган. Инқилобдан кейин джентрилар ўз ерларида бошқарувнинг янги усулларини фаол қўллайди - улар конлар (темир ва қалай) очадилар, ёғоч заводлари, мато фабрикалари, тери заводлари очиб, соққани қилиб катта болларга айланишганакан.
🧠@nurbekalimov
Open hamkoriga aylaning va o'rta chekni ilk oylardan 80% ga oshiring!
🏪 Open muddatli to'lov kartasini rasmiylashtirgan mijozlarimizga o'z xizmat va tovarlaringizni taklif eting.
Buning uchun hamkorlik shartnomasini tuzish va tranzit hisob raqamini ochish kifoya, qolganini o'z zimmamizga olamiz.
📢 Hamkorlar reklama tomondan ham qo'llab-quvvatlanadi: sayt, ilova va ijtimoiy tarmoqlarda mahsulotlar targ'ib qilinadi, mijozlarni jalb qilish uchun aksiya va tanlovlar uyushtiriladi.
Biz savdoyingiz o'sishidan manfaatdormiz. Shu bois xodimlaringiz uchun muntazam ravishda oflayn treninglar va vebinarlar o'tkazib turamiz.
👉 Batafsil opencard.uz saytida
Reklama
"У ким эди?" деб номланган лойиҳамизнинг бугунги сони дунё автоспортида ёрқин из қолдирган Формула-1 афсонаси Махаэль Шумахер ҳақида.
У ким? Қандай қилиб у пойга юлдузига айланди? 2013 йилда унга нима бўлганди? Ва у ҳозир қандай яшамоқда? Сиз буни ва яна кўп нарсаларни ушбу видеодан билиб оласиз. Демак, Қизил Барон Михаель Шумахер у ким эди? (Охиргача кўришни тавсия қиламан, балки сиз ҳам ўзингизни болалигингизни эсларсиз)
Видео 👉https://youtu.be/-SVCouht7wk
Бугунги кундаги фарзандларимиз ўйнаётган ўйинлар ва биз ўзимиз ўйнаган ўйинларни солиштириб тушиндимки, биз бирор нарса ўйнашимиз учун абсолютно пул керак бўмаган. Қанд қоғоз, ёнғоқ, чикка (бутилкани қопқоғи) топтош, зувиллаш, санчқи ва яна бир қатор ўйинлар.
Хозиргилар UNO, Lego, телефон, монополия, ва телефондаги турли ўйинларни ўйнашади ва булар учун пул керак.
Биз эса пул бўлмаса ҳам бахтли болалик ўйинларини ўйнаган авлодлигимиз учун ҳам бугун қийинчиликларга учрасак, унчалик қайғурмаймиз, нолимаймиз ва йўқдан бор қилишга ҳаракат қиламиз.
Бизни давримизда яхши эди деган гапларни бошлаган одамлар уже қариётган бўлади. Хассамни оберчи...
🧠@nurbekalimov
Агар кимнидир машинасини туртиб олган бўлсангу шунга сиқилиб ўтирган бўлсанг, Тошкент аэропортида Airbus A320 самолётини туртиб олган автобус хайдовчисини эсла ва тинчлан.
🧠 @nurbekalimov
Шу кунларда Андрей Сульдиннинг "Катта террор — бир йил хроникаси" деган китобини ўқияпман.
Унда муаллиф бутун 1937 йилни кунма кун ёзган. Қайси куни ким қамоққа олинган, қандай айблов қўйилган, қандай суд қилинган ва ким отиб ташланган ҳаммасини фактлар билан келтирган.
Китобни 71 фоизини ўқиб бўлдим, унда энг кўп учрайдиган жумла шу экан: "Фалон куни суд қилиб хукм чиқарилди ваўша куни отиб ташланди."
Нафақат бизда балки Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон раҳбарлари ва ойдинлари ҳам отиб ташланган.
Китобдан қизиқ бир эпизод: Александр Муралов ва Осип Пятницкийлар ғарбий Сибирь крайкоми раҳбари бўлган Роберт Эйхени ҳаётига суиқасд қилишда айблаб, отувга хукм қилинган экан. Эйхени ўзини эса бир йилдан кейин хибсга олиб, хоинликда айблаб отворишган. Бу Сталинча юмор бўлса керак.
🧠@nurbekalimov
"Тарих ракурси" деб номланган янги лойиҳамизнинг бугунги сонида 19 аср сўнггида Америкада бошланган Клондайк олтин васвасаси ҳақида гаплашамиз.
https://www.youtube.com/watch?v=pji5m1G1ZxA&ab_channel=Alimoff
🧠@nurbekalimov
Менимча бундай лохлар худоданмас одамлардан, шарманда бўлишдан қўрқишади. Тасаввур қил просто браузерни обновить қиворсанг йўқоладиган нарса анави хабар дегани. Булар шошиб қолишади, на исм ва на бир ташкилот хисоб рақами бор, просто оддий картага пул ўтказиш йўли билан тўлаворишади.😁
Чунки, уйимга мелиса кеса шарманда бўламан деб ўйлайди. Дадамни, хотинимни юзига қандай қарайман там тудим судим деган ўй ҳаёллар рационал мияни ишлаш йўлларини ўчириб қўяди.
Бундан эса одамий инстинктлар ва хис туйғулар инженерлари бўлган супермашенниклар усталик билан фойдаланишади. Улар ҳамиша ўз устида ишлашади, китобларам ўқишса керак лохдан фарқли ўлароқ бу жиноятчилар. Лох ва дух эса ёнма ён яшайди.
🧠@nurbekalimov
"Армон" - Жадидчилик Ҳаракати ҳақида фильм
Яқинда Тошкентда ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтган "Армон" фильми, Жадидчилик ҳаракати тарихини, унинг намоёндалари тақдирини ва 1917 йил сиёсий воқеаларининг таъсирини ёритади. Руслан Солиев режиссёрлик қилган бу фильм Марказий Осиёдаги ислоҳотчилар ҳаракатларини кўрсатади.
Икки йил давом этган бу лойиҳани суратга олиш ишлари Ўзбекистон, Россия, ва Туркияда амалга оширилган. Жадидлар тарихи эса дунёнинг етакчи олимлари томонидан ҳикоя қилинади.
Ҳуллас, тарихимиз ва маданиятимизни қадрлайдиган ҳар бир инсонга фильмни кўришни тавсия қиламан.
Қуйидаги ҳаволалар орқали ўтиб фильмни томоша қилишингиз мумкин👇
Ўзбек тилида : https://youtu.be/ZM6asRgEfZU?si=JzZwSotMAWqi--2Z
Рус тилида : https://youtu.be/ze7UeuFAozc?si=eM_HGt2h2mXp44y5
🧠@nurbekalimov
Сиз ҳам KFCнинг қарсилдоқ, аччиққина товуқ гўштини яхши кўрасизми?😋
Шунинг учун ҳам KFCнинг Yandex Eats’га қайтиши мен учун ажойиб янгилик — кўплар Eats’нинг етказиб бериш хизмати ва қарсилдоқ товуқни жуда яхши кўради.
Ҳа, айтганча, хизматнинг барча янги фойдаланувчилари учун, яъни умуман хизмат бўйича биринчи буюртма бераётганларга Yandex Eats орқали KFCнинг дастлабки 2 та буюртмаси учун 20 минг сўм чегирма эълон қилган.😌
Чегирма 30 ноябргача амал қилади.
👉 Буюртма учун илова
Бир жудда ёмон воқеа ҳақида мурожаат бўлди. Мурожаатчи ўзим шахсан танийдиган аёл, университетда дарс беради, хорижий тиллар бўйича PhD қилмоқчи, олима. Ёлғиз она, ўғлини ўзи катта қиляпти. Ўғли ҳали гўдак.
Шу пайшанба — 16 ноябрдан 17 чига ўтар кечаси тоби қочган, тезёрдам чақирган. Ёлғиз ўзи ёш боласи билан яшагани ва кечқурун бўлгани учун иложи бўлса аел шифокор сўраган. Лекин икки соатда ҳам аёл шифокор топилмагани учун тунги соат 00:15 да эркак шифокор бир ўзи кириб келган. Учта шприцда укол қилган. Охиргисини қилаётган пайтдаёқ аёл ўзини ғалати ҳис қила бошлаган. “Миям бирдан маст одамникидай гаранг бўлиб қолди, осмонга учаётгандек бўлдим. Эс-ҳушим жойида, лекин оёқ-қўлим бўшашиб ўзимга бўйсунмай қолди” деди.
Хуллас, тезёрдам шифокори аёлнинг ожизлигидан фойдаланиб унга ножўя қилиқлар қилган, қўли билан жинсий зўрлаган. Яна кўпроқ ишлар қилмоқчи бўлгану, аёл ҳоли борича қаршилик қилавергач, ниҳоят кетган.
Аёл эртаси кечгача хаёли ўзида бўлмаган, кечга бориб нима бўлганини англаб бонг ура бошлаган. Лекин 102 га қўнғироқ қилингач етиб келган участка нозири етарли тезкорлик кўрсатмаган, аёлга “барибир исботлашингиз қийин” деб мурожаатидан воз кечишга ундаган. Аёл қатъият кўрсатгач, судмедэкспертизага йўлланма берган. Бу жума кечқурунги гап.
Аёл судмедэкспертизага борган, иш куни тугаб қолгани учун иши битмаган. Эртаси шанба ҳам шу аҳвол. Судмедэкспертиза, наркологияга бориб вақти зое кетган (қизиқ, улар ҳафтада 5 кун соат 4 гача ишласа, бошқа вақтларда қилинган жиноят излари душанбагача кутииб ўтирадими?) Участковой эса ҳамон “барибир исботлай олмайсиз” позициясида шекилли, етарли ҳаракат қилмай, аксинча, аризани қайтариб олиш ҳақида гап очяпти нуқул. Тезёрдам қолдириб кетган шприцлардаги модда қолдиқларини ҳам ҳеч ким эътиборга олмаяпти. Порталга қилинган қўнғироқлар, мурожаатлар охиригача эшитилмай қўйиб қўйиляпти. Аёл ишонмаяпти адолатга, лекин уни топмоқчи, шундан жуда жонсарак.
Аёлнинг аҳволи жуда ёмон, ҳам ўша “шифокор”нинг ифлос ишидан хўрланган, ҳам бу сусткашлик ва эшикма эшик тўпдек тепилишлардан чарчаган.
Ўзи жинсий жиноятлар кўпда очилмай қолиши ва давом этаверишининг сабаби ҳам шуки, қурбонга жуда қийин бўлади ниманидир исботлаш ва айни пайтда бу хўрлик ва сарсонликларга чидаш.
Ҳурматли Ички ишлар вазирлиги масъуллари. Бу ишни шундай қолдириб бўлмайди. У аёл эс-ҳуши жойида, зиёли оиланинг фарзанди, ўзича воқеалар ўйлаб топишдан манфаати йўқ. Бу ишга жиддий қарашингизни сўрайман. Ўша “шифокор” жазосиз қолишига ишониб ифлос ишни қиляпти экан, демак сизлардан ҳеч ким қўрқмай қўйган, жазо муқаррарлигига ишонмай қўйган. Агар юзта, ҳатто мингта ёлғон мурожаатга битта рости тўғри келса ҳам, у етарлича ва тезкор ўрганилиши керакмасми? Аввал бошданоқ ходимларингиз “ҳеч нимани исботлай олмайсиз” деб ўтирса, зўравонлар арқони баттар ечилмайдими?
Ҳурматли соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов. 103 да қўнғироқларни қабул қилганингизни кўрдик. Одамлар жонидан ўтганидан шифокор чақиришади, биласиз. Тизимдаги ўн, юз минглаб одамларни миясига кириб чиқиш ва ахлоқига жавоб бериш қийин бўлса ҳам, бунга мажбурсиз. Ҳеч бўлмаса, шундай рискларнинг олдини олиш учун беморнинг уйига шифокорларингиз ёлғиз кирмаслигини таъминлаш мумкин-ку.
Шифокор чақирсанг ёрдам сўраб, у зўрласа. Ички ишларга айтсанг, у “барибир бефойда” деб ўтирса. Нима қилсин одамлар, беморлар? Дори ичиришга қўрқиб қолдик, энди тезёрдам ҳам чақирмайликми? Индамай ўлиб берақолайлик!
Узр. Жуда жаҳлим чиқяпти, алам қиляпти, бечора ҳимоясиз у аёл учун ачиняпман. Қаердадир бир палид юрибди шифокор оқ халатига доғ тушириб. Бу қачонгача давом этади???
@shahnozxon
Финал ўйинида баҳсли ҳолат юз берди
«Б» гуруҳдаги сўнгги ўйинни ҳакам тўхтатишни сўрамоқда, лекин ўйинчилар эса ўйинни давом эттиришларини айтмоқда.
ФИДE қоидасига кўра, пиёда сурилмаса ёки дона урилмаса 50 та юришдан кейин ўйин дурранг билан тугатилиши керак.
Жараённи кузатиб борамиз.
✅@nurbekalimov