nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

Ҳамма катта жиноятларни ҳам катта боллар қилавермаслиги ҳақида

Хуллас АҚШ да иккита нонейм школотрон яшаган. Эфраим Дивероли ва Девид Пакуз. Улар майда-чуйда бизнесчалар билан турли движлар қилиб, қора қозонни қайнатишга тирикчилик қилиб юришган. Кейинроқ эса, аниқроғи 2007 йилда тендер орқали АҚШ Мудофаа вазирлигидан афғон армиясига ўқ-дорилар етказиб бериш учун 300 миллон долларлик шартнома ютиб олишган, прикинь🤯

Бироқ, уларнинг бизнеси The New York Times журналистлари томонидан фош қилинади, улар Хитойдан арзон гаровга эскирган ва сифатсиз қурол яроғ ва патронларни сотволиб, уларни афғонларга етқазиб беришган. Натижада, уларнинг "Шох ва туёқ inc." компанияси фаолияти (аслида AEY Inc.) тўхтатилади ва уларнинг ўзлари 71 та фирибгарлик ҳолатларида айбланади.

Дивероли тўрт йилга озодликдан маҳрум этилган, шундан икки ярим йилини қамағда ўтирган. Ҳозир у яна бизнесга қайтган ва криптобиржа соҳасида фаолият юритяпти.

Пакуз бўлса маҳкама билан ҳамкорлик қилиб Диверолига қарши гувоҳлик берган. Бунинг учун у етти ойлик уй қамоғи ва 4 минг доллар жарима олган.

Биздаги айрим тендерларда эса фақат шу бир давлат ташкилотини раиси, ўғлини номига мчж очволиб, тендерни унга бериш билан шуғулланишади бачканаларча😁 Зерикарли шуларни классик схемалари.

Кстати, юқоридаги иккита гнида ҳақида қўшимча материал:

Кинохўрларга: War Dogs (Парни со стволами)

Китобзодаларга: Once a Gun Runner... The Efraim Diveroli Memoir

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

III “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал босқичи бошланди!

Республикамиз бўйлаб тўрт минг нафардан ошиқ шахматчи иштирок этган турнирда бугундан финал беллашувларига старт берилди.

Куннинг биринчи ярмида турнир меҳмонлари сифатида Тошкентга ташриф буюрган жаҳон чемпионлари Владимир Крамник ҳамда Ҳоу Ифан ижросида шахмат сеанси ўтказилди. Сеанс кўплаб ёш шахматчиларимиз учун тажриба мактаби бўлиб хизмат қилди.

Тушдан кейин турнирнинг финал беллашувларига старт берилди. 5 та (A, B, C, D ва E) гуруҳда ўз тоифаларининг энг кучлилари ғолиблик учун баҳсларга киришди.

Мусобақада Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов, Нафиса Мўминова, Ҳумоюн Бекмуротов, Умида Омонова каби машҳур ва иқтидорли шахматчиларимизни ҳам учратиш мумкин.

Шахматни оммалаштиришда ёшларга яхши қизиқиш беряпти шу турнир ҳам.

Крамник билан бир қўл ўйнаворишим керак бориб, епқўйсамам (бу аниғу) Крамникка ютқазганман деб мақтаниб юраман😁

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Манави бир ойда 50 марта жарима олиб фахрланаётган одамни қаранглар, коллекция қиларкан хатларни. 175\km тезликда тушган экан энг баланди. Бу шунчаки мана шу соҳага алоқадор инсонларни устидан кулиш. Кимни жарима тўлашга пули кўп бўлса истаганча бузаверадими қоидани? Қани халиги 12 баллик тизим?

Қонун чиқарувчилар шу масалани ўйлаб кўришса бўларди. Пули кўп одам истаганча қоида бузавермаслиги керак, маълум нуқтада у жиноий жавобгарликка тортилиб ёки праваси лишать бўбкетиши керак. А так штрафлар йўлларни хафвсизлантириш учун эмас фақат давлат бюджетига соққа келиши учун эканда а деган қарашларга ишониб қоламиз бу кетишда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Мен тушунмайдиган нарсалардан бири

Марказий банк 16 та тижорат банкини жаримага тортибди. Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан тижорат банкларининг жойлардаги филиалларида назорат тадбирлари ўтказилган.

Марказий банк кўрсатмаларига амал қилмаганлиги ва юклатилган вазифалар ижросини таъминламаганлиги сабабли 1 та тижорат банкига айрим операцияларни амалга оширишга чеклов ўрнатилган. 1 та тўлов ташкилотининг лицензиясини амал қилиш муддати 10 иш кунига тўхтатилган. 5 та тижорат банки ва 1 та микромолия ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликлар учун чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Тижорат банкларининг жойлардаги филиалларида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида аниқланган қоидабузарликлар бўйича 16 та банкка нисбатан жарима чораси қўлланилган.

Хўп, нимага бу қайси банклар ва ташкилотлар эканлигини билмаймиз биз? Нега буларни номма ном айтишмайди ва биз клииентлар шунга қараб иш тутмаймиз? Балки кимдир Марказий Банкни қоидаларини систематик бузиб, эртага лицензияси олиб қўйилиш арафасида турган бирорта банк ёки молиявий компанияга инвестиция ёки депозит қўймоқчидир? Шуларни номи очиқланса одамлар сал фикрларди, банклар бозордаги имиджни ўйлаб бундай хатоларни қилмасликка ҳаракат қиларди.

Ким тушинтириб бера олади шуни? Нега яширилади номлар ёки айтилмайди?

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Мамирова 2024 йил учун таклиф этилган бюджетнома муҳокамасида энергетик ичимликлар учун алоҳида акциз солиғи солишни таклиф қилди. Унинг таклифини тўла қўллаб-қувватлайман.

Энергетик ичимликлар кони зарар. Айниқса, бугунги кунда унга ружу қўйган ёшлар сони талайгина эканлиги хавотирли. Ўзим ҳам деярли 2 йилдан бери умуман энергетик ичмай қўйдим.

ЖССТ ҳам ўсмирлар ўртасида энергетик ичимликлар кўп истеъмол қилинаётгани юзасидан баёнот беришдан чарчамай келади. Сабаби энергетик ичимликлар истеъмоли кўпайиши ортидан дунёнинг турли бурчакларида ўлим ҳолатлари юзага келмоқда. Масалан, бугун Россияда бир бола 15 банка энергетик ичиши ортидан иситмаси кўтарилиб кетиб, вафот этибди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"Тарих ракурси" деб номланган янги лойиҳамизнинг бугунги сонида СССР Бош Котиби Леонид Брежневнинг ҳаётига уюштирилган суиқасдлар ҳақида гаплашамиз. Бу янги рубрика бўлиб, унда тарихдаги турли қизқарли воқеаларни ёритиб борамиз. "У ким эди?" лойиҳаси ҳам давом этади.

Кириб комментарий ёзсангиз хурсанд бўламиз, обуна бўлишни ҳам унутманг🫡

https://youtu.be/9pRzzwNTiLM

Читать полностью…

Alimoff

Франциянинг Париж шаҳрида, ЮНЕСКОнинг бош штаб квартирасида ўтказилаётган ёшлар форумида Алишер Саъдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этиб, мамлакатда ёшларга берилаётган эътибор ва халқаро ҳамкорлик лойиҳалари юзасидан тақдимотлар ўтказишмоқда.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Энди туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани my.gov.uz портали орқали ҳам уйдан чиқмаган ҳолда олиш мумкин экан

Бунинг учун, my.gov.uz порталига кирилади ва қидирув бўлимидан “туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш” сўзлари билан қидирилади. Янги ойнадан хизматдан фойдаланиш тугмасини босиш орқали ариза берилади.

Гувоҳномага ариза берилгач 1 иш кунида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани тақдим этилади.
Хизматдан портал орқали фойдаланилса, 44 минг 550 сўм (0.135 БҲМ). Шунингдек, уйгача етказиб бериш хизмати ҳам мавжуд. Бу учун тўлов эса 25 минг сўмни ташкил қилади.

Хўп, бу жуда яхши, метркаям онлайн олиняпти, болани суюнчи пулиям онлайн тушвораркан. Лекин олдинлари (иккала фарзандимда ҳам) метрка олиш учун қон топшириб келганман донор бўлиб. Бу қоғозсиз иложи йўқ эди. Энди бу масала нима бўлади? Қондиям онлайн сўрволишорами ё? 😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Машнақа видеоларни кўрсам қандайдир қалбим роҳатланади. Инсонлар ҳамма нарсада ҳеппи энд бўлишини истаймиз, миямиз шуни талаб қилиб туради, агар шу нарса унга берилса, у қалбга роҳат импульсларини жўнатса керак.

Мени қизим ҳам шу Washington Capitals футболкасини яхши кўриб кийиб юради. Мен ҳам яхши ният қилдим, кун келиб бирга шу жамоа ўйинига тушамиз. Кунингиз яхши ўтсин🤗

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди.

Бу президентнинг 10 ноябрдаги фармонида назарда тутилган. Фармонга кўра, рўйхатга яна 19 та фаолият тури киритилган:

қайта ишланган жундан кийим ва бошқа маҳсулотларни тўқиш;

уй шароитда лойдан тандир тайёрлаш;
атлас ва адрас тўқиш;

майда мунчоқ (бисер) ясаш;

уй шароитда дўппидўзлик маҳсулотларини тайёрлаш;

уй шароитда темирчилик маҳсулотларини тайёрлаш;

асаларичилик, шунингдек, асалари уялари ва уларнинг рамкаларини ясаш;

қуроқчилик усулида кўйлак, кўрпа ва ёпинчиқ тикиш;

қўзиқоринларни йиғиш, уйда етиштириш ва сотиш;

пичоқларни ишлаб чиқариш, чархлаш ва сотиш;

қоғоздан қутилар, бандероллар ишлаб чиқариш;

уй шароитда иссиқхона маҳсулотларини етиштириш;
тайёр маҳсулотларга этикетка ёпиштириш;

уй шароитда болалар ўйинчоқларини ясаш;

уй шароитда супурги етиштириш ва тайёрлаш;

ясси оёқли болалар учун пойабзал ясаш;

миллий тақинчоқлар ясаш;

кандакорлик, мискарлик буюмларини уй шароитида тайёрлаш;

дағал жундан гилам, кўрпа, ёстиқ ясаш.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар — ўз ишини ўзи топиб, уни ўзи бажариш орқали даромад кўрадиган жисмоний шахслардир. Репетиторлар, энагалар, сантехниклар, электрчилар, сартарошлар, курьерлар, автомобиль ювувчилари, ҳунармандлар, фаррошлар, тикувчилар, дастурчилар ва яна кўплаб касб эгалари ўзини ўзи банд қилувчилар бўлишлари мумкин.

Ўзини ўзи банд қилганлардан даромад солиғи ёки бошқа йиғимлар олинмайди. Бир йилда БҲМнинг 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлаш кифоя.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Манетта яхши премьера бўларкан

Дунё бўйлаб ўзбек ёшларини халққа танитиш ва уларнинг тажрибалари билан бўлишишда давом этиб келаётган O'zbekistonlik.Students лойиҳасининг 2 эпизоди премьераси, бугун соат 18.00 да Мy5 телеканалида ва Uzbekistan's Club YouTube каналида бўларкан.

Бу сафарги қаҳрамонлар туманли Албион, Буюк Британияда ўқиётган икки ҳамюртларимиз: тошкентлик укамиз Ғайрат Юсупов ва фарғоналик синглимиз Юлдузхон Ғаниева бўпти. Премьера дам олиш кунларига қўйилгани ҳам зўр вариант бўпти. Иссиққина кофени дамлаб олиб, оёғни алмаштириб кўрворадиган ери.

Uzbekistan's Club'га Ucell мобил оператори ва Турин политехника университети ҳамкор экан. Бундан ташқари, команда, лойиҳани поддержка қилиб келаётган Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига од души миннатдорчилик билдириб қоляпти. Uzbekistan's Club жамоасини хорижий сафарларга "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси обориб-опкеляптийкан.

Премьерани ўтказвориш йўқ, бемотивация дўстларга ҳам илининглар.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Отабек Бакировнинг ёзишича, энди фермер пахтани биржада сота бошлайди. Бу узоқ кутилган ажойиб янгилик.

"Фермерлар бир вилоят ичидаги хоҳлаган кластери билан фьючерс шартномаси тузиши мумкин бўлиши яна бир бор таъкидланди. Энг муҳим янгилик эса фьючерс шартномасидан ортган ҳосилни биржа орқали сотишига ҳам имконият яратилиши бўлади.

Келгуси йил ҳосили учун пахта етиштиришга 60 фоиз аванс кўринишидаги имтиёзли кредитлар тўғридан-тўғри фермерларга ажратилиши белгиланмоқда. Бу механизм фермернинг ҳақини каррасига қимматлаштирилган ўғит, ёқилғи аа техника хизматлари билан туя қилиш чекланишига умид беради.

Пахта ҳосилини молиялаштиришнинг янги тартибини ишлаб чиқишда танлов ва эркинликлар энг асосий принципга айланиши керак", – деди иқтисодчи блогер.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC)

Биз икки шахс (фуқаро ёки тадбиркорлик субьектлари) ўртасида низо чиққудек бўлса, буни ечими фақат суд деб миямизга қуйиб олганмиз. Аслида муқобил вариантлар кўп ва суд ҳам тарафларнинг низолашишига қош-қовоғи учиб тургани йўқ. Йўқса Иқтисодий процессуал кодекси 130-моддасида суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади дея белгиланмаган бўларди.

Мамлакатдаги бизнес субъектлари ва хорижий инвесторлар учун қулай муҳит яратиш мақсадида Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC) ташкил этилган. Бу жуда тўғри механизм. Нега?

Судлашмоқчи бўлган икки бизнес субъекти ҳам яхшиси низони иш муомаласи одатлари билан ҳал этганидан манфаатдор. Бутун дунё даражасида машҳур Арбитражлар мавжуд. Лондон халқаро тижорат арбитражи (LCIA), Париж халқаро савдо палатаси қошидаги арбитраж суди (ICC), Стокгольм савдо-саноат палатаси Арбитраж институти (SCC) каби мисоллар етарли. Суддан кўра инвесторлар арбитражларни маъқул кўради. Халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги Қонунимизнинг 44-моддасида ҳам Арбитраж суди ҳал қилув қарорини адолатлилик бўйича ёки «дўстона воситачи» сифатида фақат тарафлар унга тўғридан-тўғри ваколат берган тақдирдагина қабул қилади дея белгиланган. Биз улар хоҳлаган муҳитини яратиб берайлик, иқтисодиётни кўтаришни уларни ўзига қўйиб берамиз кейин.

Диана Байзакова (Тошкент халқаро арбитраж маркази директори)нинг айтишича, кўплаб хорижлик малакали арбитрлар Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC)га жалб этилмоқда экан. Бу ҳақда у Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 5-бизнес форумида айтиб ўтган.

👉 @bahodirahmedoff👈

Читать полностью…

Alimoff

АҚШ да ўлимдан ва солиқдан қочиб қутулиб бўлмаслиги ҳақида

Кеча поездда Самарқанддан Тошкентга келаётиб, афсонавий боксчи, 25 марта супероғир вазн тоифасида ўз чемпионлик камарини ҳимоя қилган Джо Луис ҳақида хужжатли фильм кўрдим.

Так вот, ИЖУ даврида ушбу боксчи турли ҳайрия турнирлар ташкил қилган экан. Улардан тушадиган маблағлар 100 фоиз армия учун сарфланган. Аммо айнан шу маблағлар учун ҳам урушдан кейин уни солиқ полицияси тақиб қилган.

Мана шу пуллардан солиқ тўланмаган деб ундирган. Гитлернинг севимли боксчиси Макс Шмелингни ўта кескин сиёсий даврдда енгган, уруш пайтида армияда хизмат қилиб, турли хайриялар уюштириб гонорарларни давлатга топширган боксчининг умрининг оҳири жуда аянчли якунланган. АҚШ даги ёввойи капитализм қурбони бўлган.

Қизиқволинглар
агар қизиқ бўлса.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистон меъморий эпиграфияси чуқур ўрганилмоқда!

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс асоси” VII Халқаро конгресси доирасида ушбу йўналишда ҳам изланишлар олиб борилаётгани эътиборга лойиқ. Бу йўлда ташаббус кўрсатаётган шахслар эса кам эмас.

Узоқ ўтмишдан заминимизда бунёд этилган нодир меморчилик лойиҳаларимиз ва улардаги битиклар ҳалигача ўрганиб келинмоқда ва бу жараён яна узоқ йиллар давом этса ажаб эмас. Ҳар бир эпиграфик битик чуқур маъноларни англатади. Буни эса тўғри талқин қилмоқ ва келажак авлодга етказмоқ лозим. Бу йўлда эса амалга оширилаётган ташаббусларни эса фақат ва фақат олқишлаб қоламиз!

Ўзбекистон маданий меъроси ҳақидаги янгиликлардан доимий равишда Бутунжаҳон жамиятининг расмий сайти орқали хабардор бўлиб бориш мумкин.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ёшлар учун “Креатив Парк” очилди

Пойтахтдаги “Ёшлар ижод саройи”да ёшларнинг ғоялари, стартаплари ва лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, креатив соҳа тадбиркорларининг мамлакат иқтисодиётидаги улушини янада ошириш мақсадида “Креатив Парк” очилди.

Бу масканда ижодкор ёшлар учун “Book cafe”, коворкинг марказлари, китобхон ёшлар учун 5 мингга яқин турли адабий китоблар, ҳунарманд ва ёш рассомларнинг қобилиятларини рўёбга чиқаришлари учун қўшимча шароитлар яратилди.

Шунингдек, бу марказда 7 та хона — “Шаҳмат клуби”, “Анимация мактаби”, “Ибрат фарзандлари”, “Ёшлар нашриётлари”, “Волонтёрлар мактаби”, “Тасниф медиа”, “Кулолчилик академияси” хоналари ўз фаолятларини бошлашди.

Бир сўз билан айтганда, энди “Ёшлар ижод саройи” бемалол ижодни қилиноради 😎

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Шу йилнинг 22 ноябрь куни машҳур Голливуд режиссёри Ридли Скоттнинг "Наполеон" драмаси катта экранлар юзини кўради. Ушбу фильмни кўришдан олдин, император ҳақидаги базавий маълумотларни билиб қўйиш фойдадан ҳоли эмас албатта.

"У ким эди?" лойиҳасининг бугунги қахрамони Наполеон Бонапарт.

Наполеоннинг ҳаёт йўлини аслида 5-6 сезонли сериалга сиғдириш мумкин, балки ўшандаям яна 1-2 сезон етмай қолар. Қуйида эса 20 минут давомида у ҳақидаги энг муҳим нарсаларни билиб оласиз.

Комментарий ёзиб, лайк босиб, фикрларингизни қолдиришни унутманг, бу каналимиз ривожига ҳисса қўшади ва қилаётган меҳнатимизга янада кўпроқ мотивация беради.

Видео👉 https://youtu.be/5qJiC-DDbYE?si=L3fKlJYdMrssyIRx

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда, яъни:

- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;

- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;

- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.

Барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га ошган ҳолда ҳисобланади.

Базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3% миқдорда (7% эмас) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"Чёрный делфин"даги маньяк ва каннибаллар

Бу видеони қилишга биринчи Гио Пиканинг Чёрный дельфин қўшиғи туртки берди. Қўшиқ баҳона бу жой эътиборимни тортди. Россиядаги энг даҳшатли махсус тартибли колония “Чёрный делфин”да вахший одамхўрлар, маньяклар, террористлар, жиноий уюшма ташкил қилганлар сақланади. Бу ўта оғир жиноят қилган ва умрбод озодликдан маҳрум қилинган вахшийлар учун ташкил қилинган махсус жой. Биз у ернинг “машҳурлари”, у ердаги қаттиқ тартиб ҳақида сўзладик.

Видеода шунингдек умрбод озодликдан маҳрум қилиш ва уларни жазони ўташ тартиби ҳақида қонунчиликка асосланиб фикрлашдик.

Видеони ёш болалар ухлаганда кўринг. Иложи бўлса светларни ўчириб кўринг (агар дух етса😉)

📹👉18+ ВИДЕО

Читать полностью…

Alimoff

Universalbank пластик карталардан пул маблағлари ечиб олиниши борасидаги вазиятни изоҳлади

Пул Unired иловаси орқали турли банкларнинг карталаридан ўғирланганлиги маълум қилинди.

11-ноябрь куни банк фойдаланувчилари карталаридан пул ечиб олинаётганлигини пайқашди. Universalbank воқеани текшираётгани ҳақида хабар қилди ва Unired иловасидаги барча жараёнларни вақтинча тўхтатди.

UPD: сўнгги маълумотларга кўра, банк антифорд тизими томонидан тўхтатиб қўйилган 380 миллион сўмни қайтаришни бошлаган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Манави ҳолатга эътибор беринг, ДХХ кўмиртаъминотнинг худудлардан бирига бошлиқ бўлиш учун 50 минг доллар пора олган мансабдорни ушлабди.

50 минг доллар... Демак, порага сарфланган пулни чиқариб олиниши кўзда тутилади мансабга ўтириш учун бериладиган бунақа суммаларни ичида. Эртага қиш, балки бугундан уже... Қанчадир одамга кўмир етиб бориши ўрнига, қанақадир брат бошлиқ бўлиш учун берган порасини чиқариш билан банд бўлиши мумкин эди. Олди олинибди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Euronews телеканали миллионлаб томошабинларига ўзбек хоккейининг қайта тикланиши ҳақида ҳикоя қилди

Ўзбекистонда хоккейнинг қайта тикланиши ҳақидаги лавҳа машҳур Euronews телеканали орқали намойиш қилинди. Мавзуда асосий эътибор ёшлар терма жамоасига қаратилган.

Euronews журналисти Галина Полонская хоккей бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси машғулотларида иштирок этиб, ёш спортчиларнинг юксак салоҳиятини таъкидлади.

“Хоккей 30 йилдан бери ривож топмаган янги спорт тури десак, адашмаймиз, - дейди Ўзбекистон хоккей Федерацияси Президенти Бахтиёр Фазилов. – Биз уни қайта тиклаб, янада тарғиб қилмоқчимиз. Федерациямизнинг мақсади – 2025-йилда хоккей бўйича Жаҳон чемпионатига чиқиш”.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Siz ham Toyota BZ4X elektromobilini yutib olishni istaysizmi?

🥳 Agrobankning xalqaro pul o'tkazmalari bo'yicha aksiyasi g'olibi namanganlik Umidjon Tajibayevga Toyota elektromobili tantanali ravishda topshirildi.

Ammo aksiya hali davom etmoqda va ikkinchi elektromobil sohibi aynan siz bo'lishingiz mumkin.

💸 Buning uchun xorijiy davlatlardan 1 million so'mdan yuqori mablag'dagi onlayn pul o'tkazmalarini Agrobank kartalariga muntazam ravishda amalga oshirish kifoya.

🎁 Shuningdek, 20-dekabrga qadar har oy 3 ta Xiaomi Himo C26 velosipedlari va 4 ta iPhone 14 smartfonlari g'oliblari aniqlanib boriladi.

👉 Batafsil

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Шаҳар ҳаёти, унда учраб турадиган турли ҳолатлар ҳақида қизиқ фикрлар, аччиқ ҳақиқатлар, сарказмларга бой постлар бериб борадиган канални сизга тавсия қиламиз.

Обуна бўлинг
канал манзили

Читать полностью…

Alimoff

У ўз даврининг энг бой ва нуфузли одамларидан бири эди. Унинг бойлиги 100 миллион долларга баҳоланган, бу замонавий стандартларга кўра тахминан 1,4 миллиард долларни ташкил этади.

Шунингдек, у сиёсат ва жамоатчилик фикрига катта таъсир кўрсатган, полиция амалдорлари ва судяларни пора билан ўзига оғдирган.

У жазз мухлиси эди ва Луи Армстронг, Фэтс Уоллер ва Бинг Кросби каби кўплаб таниқли мусиқачиларга ҳомийлик қилган.

У уюшган жиноятчилик мавзусига бағишланган кўплаб китоблар, филмлар ва теледастурлар учун илҳом манбаи бўлган. Демак, сезиб турганингиздай бугунги қаҳрамонимиз Ал Капоне. У ким эди?

👉 https://www.youtube.com/watch?v=Z2JbhwWZtIU&t=336s&ab_channel=Alimoff

Кириб, кўриб, лайк, дуо, исириқ ва коммент қиворишиларга ишонаман🫡

Читать полностью…

Alimoff

🫢😁

Просто опа ойнани нотўғри ташлади. Ҳар қандай ойнани физикадан хабари бор одам ерга бир текисда ташласа, ҳаво айланиши равномерно бўлиб, синмай қолиши мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Контрабанда сигареталар сиз ўйлаганингиздан ҳам хавфлироқдир

Фарғоналик болакайни 530 миллион сўмлик акциз маркасиз сигареталар билан ушлаб олдилар. Солиқ органлари ҳамда прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир чоғида гумонланувчининг уйидан умумий қиймати 529,7 миллион сўмга тенг 52 970 қути 25 турдаги тамаки маҳсулотлари топилди. Тасаввур қилинг, 530 миллион сўм мусодара қилингани етмаганидек, энди контрабандачи "қаҳрамонимиз" ўз қонуний жазосини олади.

Сўнгги пайтларда бизда бу каби хабарлар кўп бўлди. Миллиардлаб ноқонуний товарлар мусодара қилинади ва яна кўплаб миқдорда йўқ қилинади. Аслини олганда, бу сигареталар божхонадан тўғри ўтса ва сертификатланган бўлса, жорий қийматидан анча қимматроққа сотилган бўлар эди. Бироқ, бюджетга тушиши керак бўлган устама солиғидан қочиш натижасида триллионлаб сўмлар бюджетга келиб тушмаяпти. Лекин сифатсиз товар бозорга кириб келмоқда! Агар бугун кимдир ушбу сигаретларни олиб чекса ва эртага бирор кор-ҳол юз берса, ҳеч ким жавобгарликка тортилмайди. Чунки бу сигареталарни Ўзбекистонда сотишга ҳеч ким рухсат бермаган ва ҳеч кимдан сифат сертификати олинмаган.

Контрабанда сигареталар истеъмолчилар саломатлигига ҳам, давлат бюджетига ҳам хавф туғдиради. Аммо истеъмолчи ушбу вазият билан кураша олади. Сигарет сотиб олаётганда шунчаки унинг ёрлиғига эътибор беринг. Агарда ўзбек ёзуви, акциз маркаси ва маркировкаси бўлмаса, демак сигареталар мамлакат ҳудудига ноқонуний тарзда олиб кирилган. Уларни асло сотиб олманг, яхшиси бу дўкон ҳақида солиқ органларига хабар беринг. Бу чора сизнинг саломатлигингизга, бюджетингизга, ўзингизга ҳамда яқинларингизга ҳам фойда келтиради.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Лондонда ажойиб кўргазма бўляпти. Ўзимизнинг қоракўзлар ўша ёқда ҳам Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини намойиш қиляпти экан. Бош-қош бўлаётганлар эса Silk Road Samarkand сайёҳлик маркази ва Rocket DMC Uzbekistan туристик компанияси экан.

Бундай кўргазмалар ҳамма давлатларда қилиниши керак. World Travel Market кўргазмасининг Ўзбекистон стендига биринчи куни 500дан ортиқ киши ташриф буюрибди. Уларга юртимизнинг барқарор ривожланаётган туризм соҳасинининг кенг имкониятлари ҳақида сўзлаб берилган.

World Travel Market (WTM) дунёдаги саёҳат ва туризм соҳасидаги энг нуфузли тадбирдир. Кўргазма халқаро сайёҳлар ҳамжамиятини бирлаштиради.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

ИҲТ XVI саммити доирасида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 5-бизнес форуми бошланди.

Мазкур бизнес-форумда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия давлатларидан 300 дан зиёд делегат ва мамлакатимиздан 500 дан ортиқ вакиллар иштирок этмоқда.

Форумнинг асосий вазифалари Ўзбекистон вилоятлари ва соҳаларининг салоҳиятини намойиш этиш, ИҲТ аъзо-мамлакатлари компанияларини Ўзбекистондаги янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш, Ўзбекистон ва ИҲТ аъзо-давлатлари Савдо-саноат палаталари ўртасида институционал алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат. Тадбир якуни бўйича эса бир қатор йирик келишувларга эришилиши кутилмоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ИҲТ ҳамкорликдаги ишлар соҳасида катта тажриба орттириб, бу тажриба узоқ муддатли истиқболда самарали ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратади. Президент Шавкат Мирзиеев раҳбарлигида мамлакатимиз ҳар томонлама шерикликни кенгайтиришга муносиб ҳисса қўшган ҳолда, ИҲТ аъзо-давлатлари билан муносабатларни муваффақиятли давом эттирмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон ташқи савдосида ИҲТ улуши 24,7 фоизни ташкил этади. Эътиборли жиҳати, 5,75 миллиард долларлик экспорт ҳажми 2021 йилга нисбатан 6,3 фоиз юқори.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Болалигимдан битта нарсани ҳеч қилолмаганман.

Уйимизда Рубик куби (халқ орасида кубик рубик) бўларди. Йиғаман деб ҳеч эплолмаганман, ҳатто битта томонини йиғолмаганман.

Куни кеча шуни йиғиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтибди.

Энди уларни профилигини кўрсанг борми. Биттаси кубларни олдига қўйволиб, рангларини жойлашувини битта-битта эслаб қолиб, кейин кўзини бойлаб, кетма-кет 10тасини бехато териб берди. Орада кўзини очиб қараб қўйганиям йўқ. 10 та кубни ёддан йиғиб берди, прикинь.

Ўзимизни Ўзбекистондаям машнақа мастерлар боракан. Қойил.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…
Подписаться на канал