Туркманистон музейида Хива хони хазинасига оид кумуш буюмлар борлиги маълум бўлди
Ўтган аср 20 йилларида ҳукумат қарори билан Ўзбекистондан топилган маданий мерос намуналари қўшни республикалар бўйлаб тақсимланган экан. Ўша пайтда Туркманистон давлат музейи фондига Хива хони хазинасидаги ноёб буюмлар келиб қолган. Экспонатлар орасида аёллар заргарлик буюмларининг тўлиқ тўпламини акс эттирувчи олтин билан қопланган кумуш ашёлар мавжуд.
Биз ҳозиргача бу ҳақда умуман билмасдик, қаерда қанақа бойлигимиз борлигини, маданий меросимиз қайси давлатларда сақланаётганидан бехабар эдик. Яхшиямки Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти хориждаги моддий манбаларимизни топиш бўйича катта ишлар амалга оширди ва биз ҳозир тарихимизнинг муҳим қисмларидан хабардор бўляпмиз.
Маданий мерос конгресси Самарқанддаги туристик марказда бўлиб ўтмоқда. Хорижлик меҳмонлар Боқий шаҳарнинг шайдоси бўлди. Хуллас Ўзбекистон маданияти билан уларда ижобий таассурот қолдирмоқда. Ҳатто айримларининг бу борада шахсан суҳбатини ҳам олдим.
🧠@nurbekalimov
Тўмарис кимники?
Бир-икки йил олдин қозоғистонлик киноижодкорлар томонидан "Тўмарис" фильми суратга олинган эди. Шундан сўнг, интернетда бу тарихий шахс ўзи қайси миллатга тегишли деган бахслар авж олиб кетганди. Бугун Самарқандда давом этаётган «Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси» VII Халқаро конгрессида таниқли актёр, киноарбоблар уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов мана шу бахсларга якун ясаб берадиган чиройли фикрларни айтди:
"Дунёда глобал кескин, инсониятни хавф остида қолдирадиган воқеалар юз бераётган бир вақтда, ҳар бир соҳа миллатлар бирлашишига хизмат қилиши муҳим.
Куннинг биринчи ярмидаги мажлисимизда Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия киночилари ўз лойиҳаларини тақдим қилишди. Ҳозирги даврда тарққиётга фақат бирдамлик етказади. Ана шу бирдамликка киночиларнинг вазифаси жуда катта.
Туркий халқларнинг умумий тарихи учун, умумий бирдамлиги учун хизмат қиладиган фильмлар яратиш керак. Агар ҳар хил ракурсларда, тарихий шахслар тимсолини яратиб, кейин у маники, бу сеники, Тўмарис фалонники деб, тараф-тараф бўладиган бўлсак, биз вазифамизни бажармаган бўламиз.
Қуёш кимники? Қуёш ҳамманики. Ой кимники? Ой ҳамманики. Ҳамманинг ҳаққи бор қуёш остида, ой остида яшашга. Туркий халқларнинг умумий тарихи бор. Ана шу умумий тарихни ёритиш бу халқларни бирлаштиради. Ўзимизнинг асосий томошабинларни ана шу бирдамликка қаратиш учун фильм яратишимиз керакдир."
Бу фикрларга 100 фоиз қўшиламан, ортиқча изоҳга хожат йўқ деб ўйлайман.
🧠@nurbekalimov
Конгресс сенсацияси: "Ўзбекистон қўлёзма мероси дурдоналарида тарихий шахслар" тўплами хорижлик олимларни ҳайратга солди
Айни дамда Самарқанд шаҳрида "Ўзбекистон маданий мероси — янги Ренессанс асоси" VII Халқаро конгресси ўтказилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, конгрессда "Ўзбекистон қўлёзма мероси дурдоналарида тарихий шахслар" китоб-альбоми хорижлик олимларнинг қизиқишига сабаб бўлди. Чунки бугунги кунга қадар шарқ миниатюрасида портрет жанридан фойдаланилмайди, деган қараш мавжуд эди. Ушбу китоб-альбом эса шарқ миниатюрасида портерт жанри мавжуд бўлганлиги ҳамда ўз даврида анча ривожланганлигини исботлади.
Миниатюраларда тасвирланган тарихий шахслар қаторидан Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Абу Али ибн Сино, Жалолиддин Мангуберди, Александр Македонский, Султон Санжар, Ҳурмузд, Ҳусайн Бойқаро, Алишер Навоий кабилар ҳам ўрин олган.
Миниатюра мутахассислари ва мухлислари илк бор тарихий шахсларнинг Ўзбекистон ҳудуди билан боғлиқ портрет асарлари ҳақида мазкур тўплам орқали етарли маълумотга эга бўлишлари мумкин.
Миниатюра намуналари икки йил давомида бутун дунё кутубхоналаридан тўпланиб, ягона эксклюзив нашрга бирлаштирилди.
✅@nurbekalimov
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ҳар йили 300 дан ортиқ хорижлик ва маҳаллий олимлар иштирокида Ўзбекистонда халқаро конгресс ўтказилади.
Жорий йилги конгресс 5–8 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ташкил бўлиб ўтади. Бир қатор миллий ва халқаро ҳамкор ташкилотчилар иштирокида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг «Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс асоси» VII Халқаро конгрессда «Ўзбекистон маданий мероси» туркумидан 61–70 жилддан иборат 10 та янги китоб тақдим этилади.
Озарбайжон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия (шу жумладан Татаристон), Туркиядаги Ўзбекистон маданий мероси тўпламларига бағишланган китоб-альбомлар шулар жумласидан. Эътиборли жиҳати, ушбу тўплам китоблар кутубхоналарга бепул тақдим этилмоқда.
Шунингдек, Бутунжаҳон жамиятининг бошқа ноширлик лойиҳалари – «Шарқ миниатюрасида тарихий шахслар», «Клавихо: Самарқанддаги Темур саройига саёҳат кундалиги (1403–1406)», «Риштон кулолчилиги», «Ўзбекистон санъати дурдоналари», «Орол ва Аму бўйларида: қорақалпоқ санъати», «Бадиий атамалар энциклопедияси» альбомлари, шунингдек, «Безак энциклопедияси» мавзуларига бағишланган режалардаги нашрлар, «Ўзбекистон гиламлари», «114 Қуръон», «Шарқнинг 100 нодир қўлёзмаси» лойиҳалари ҳам конгресс иштирокчиларига тақдим этилади.
✅@nurbekalimov
Ва ниҳоят Ютюбдаги икки йиллик танаффусдан кейин "У ким эди?" лойиҳаси яна қайтди.
Лойиҳамизнинг бугунги сони АҚШ асосчи оталаридан бири бўлмиш Бенжамин Франклин ҳақида.
Дўстлар, кириб комментарий ёзиб, лайк падписка ва дуо қилиб қўллаб юборишларингизни сўраб қоламан. Яна бошқача қизиқарли, тарихий ва халқаро сиёсат масалаларида параллель лойиҳалар қилиш режада бор. Кузатиб боринг.
Видеони кўриш учун👉 https://youtu.be/LPMACXHaj8k?si=QHHGVk2j_JEnrkkB
🧠@nurbekalimov
Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги бир неча ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда Чиноздаги Республика қизлар ўқув-тарбия муассасасига қизларни қабул қилиниши жараёнини вақтинча тўхтатиб туриш масаласини кўтарибди.
Бундан ташқари, ушбу муассасада ўрганиш ишларини олиб бориш ташаббуси билан чиққан.
"Бир неча ҳолатлар" дейилиши ва бу ҳолатларни ўрганишга Ижтимоий ҳимоя агентлигининг ўзи ташаббус кўрсатгани ҳолатлар қизларга нисбатан муносабат билан боғлиқ деган таҳминни келтириб чиқаради.
Чиноздаги қизлар тарбия мактабида зўровонлик бўлиши ҳақида гаплар юрарди. Назоратга олиш бошлангани яхши бўлибди. Қизларни ўзи балки буни энди қўрқмай айтиб бера олишар...
30 октябрь куни ўрганиш ишлари бошланган, ҳозирда ҳам давом этяпти. Менимча, энг юқоридан назорати олиб бориляпти бу ишларни. Адолат қарор топишига умид қиламиз.
🧠@nurbekalimov
Тошкентда Ўзбекистон-Франция олийгоҳи, Самарқандда эса Франция альянси филиали очилади
Шавкат Мирзиёевнинг Эммануэль Макрон билан ўтган тор доирадаги учрашувида Тошкентда Ўзбекистон-Франция олийгоҳини очишни тезлаштириш ва француз тили ўқитувчиларини тайёрлашда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди. Шунингдек, Франция альянсининг Самарқанддаги филиали очилиши эълон қилинди.
Учрашувда Франция президентининг Ўзбекистонга охирги 30 йилдаги илк ташрифи тарихий аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди. Бундан олдин, Ўзбекистонга 1994 йил апрель ойида Франция Президенти Франсуа Миттеран ташриф буюрган эди.
Яна бир эътиборимни тортган жиҳат шундаки, бугунги учрашувда Франция ва Ўзбекистон ўртасида товар айирбошлаш ва қўшма корхоналар сони каррасига ошгани, жорий ва истиқболли лойиҳалар портфели 10 миллиард евродан ошгани қайд этилди. Бу рақамлар роппа роса бир йил олдин 5 миллиард евродан ошди деб баҳоланганди.
Франция буюк давлат, давлатчилик ва замонавий демократия бешикларидан бири. У билан яқин ҳамкорлик шахсан менга ёқяпти. 😇
🧠@nurbekalimov
Франция Президенти Эмануэль Макрон Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида Университет талабалари билан учрашиб, улар билан селфига тушибди.
Эртага бизнинг жонажонга келади Мсье Макрон😇
🧠@nurbekalimov
Ўз соҳасини профессионалларини эшитишни ўзи бир мароқли нарса. Айниқса у ўзимизни братлардан бўлса буни ҳеч бир иккиланишсиз эшитасан. Мисол учун Кембриж университетида фан доктори мақомини олган ўзбекистонлик Темур Юнусов экология ҳақидаги конкрет фикрларини билдирибди. Братни айтиши бўйича, сен ўзинг учун зарур бўлмаган, 1-2 марта кийиб бошқа устингга ташламайдиган кийимларингни сотиб олишинг билан ҳам мамлакат экологиясига зарар етказар экансан. Яъни сен сотиб олиб киймаган кийимларингни тайёрлаш учун ҳам қанчадир пахта экилади, ўша пахталар учун қанча тоннадир сув сарфлайсан. Натижа нима билан тугайди? Натижа сен киймайдиган кийимлар учун экилган пахталарга сарфланган сув қайсидир жойдаги шартли бир дарахтни қуриб қолишига сабаб бўлади.
🧠@nurbekalimov
Ҳар доимгидай, янги ўқувчиларни бохабар қилиш учун ойнинг сўнгги кунида тавсиялар билан бўлишамиз.
Ўзбек блогосферасининг кўзга кўриган либерал, замонавий фикрли блогерларининг каналларига уланинг. Уларда шахсий мулоҳазалар ва янгиликлардан тортиб илмий-оммабоп мавзулар ва сиёсий таҳлилларгача топасиз.
Қуйидаги линк орқали барча каналларга уланишингиз мумкин: /channel/addlist/lkosm2rYEzxhNDUy
Китоб инсонни элда азиз қилиши ҳақида
Бўладиган бола бошидан маълум деб халқимиз жуда билиб айтган.
Кимдир эсласа, ҳўўв икки йиллар олдин "Ёш китобхон" танловида "Спарк" ютиб олган фарғоналик йигитча Муҳаммадфозил ҳақида каналимда ёзгандим. Отасидан 1 ярим ёшида айрилган йигитчанинг таъсирли нутқиниям келтиргандим.
Шу болани ўшанда ҳақиқий китобхон экан деб бекорга мақтамагандим. Мана, яқинда гапимни исботлади.
Куни кеча ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Заковат” турнирида Муҳаммадфозил ва унинг ИИВ Фарғона академик лицейида ўқиёткан курсдошларидан тузилган жамоа республикадаги 522 та лицей, техникум, касб-ҳунар коллежларидан тузилган жамоаларни ортда қолдириб, республика босқичида 1-ўринни эгаллабди.
Шу бола китобхонлик ортидан Спарк ютди. Яна “Заковат”да 1-ўринни олиб, энди ҳохлаган ўқишига киролади. Қўшимчасига ноутбук билан бир йил давомида ҳар ой 1,5 лимондан ошиқ “Заковат” стипендиясини олади.
Бизга бугунги ёшларимизга намуна қиб кўрсатишга машнақа ёшларимиздан янада кўпроқ керак.
Яна ўша гап: Фозил йигит бўлсин!
🧠@nurbekalimov
Яна бошқа бир тоифа фуқароларимизда етарлича тажриба бор, бироқ бундан ўзига наф йўқ. Бу ўзини болшавойлар тоифасига киритилишидан жуда ажабланадиган ўзимизнинг қадимчилардир. Улар аввалги шарт-шароитларга қайтишни истайди, йўқ, ўша шароитлар яхши бўлгани учун эмас, ўша шароитларни яхши биламан деб ўйлагани учун қайтишни истайди.
Бир оломон яхшироқ дунё қурамиз деб, эски дунёни вайрон қилишни хоҳлайди. Бошқаси эса нима бўлсада, чириб кетса ҳам эскисини сақлаб қолмоқчи. Ҳар иккисининг ҳам илдизи бир – кўриш учун кўзни очмаслик. Мавжуд дунёни вайрон қилиш мумкин, аммо янги дунё қуриб бўлмайди. Дунёни олға силжишига қаршилик қилиш мумкин, аммо шундан кейин унинг ортга кетишини, батамом чириб битиши олдини олиб бўлмайди. Ҳаммасини ўзгартирсак, одамлар кунига уч маҳал овқат ейди, деб ўйлаш аҳмоқликдир. Ҳаммасини эскича қолдириб, маблағимдан йилига олти фоиз даромад олишда давом этаман деб кутиш ҳам аҳмоқлик. Энг асосий муаммо шуки, ислоҳотчилар ҳам, қадимчилар ҳам реал воқеликдан қочади – бирламчи вазифаларини унутади.
Эҳтиёткорликнинг талабларидан бири эскиликка қайтишни соғлом ақлга қайтиш билан чалкаштириб юбормаётганимизга амин бўлишдир. Биз ҳар жиҳатдан жозибали даврда яшадик ва идеалистик тараққиёт дастурларига кўмилиб кетдик. Аммо шундан нари кета олганимиз йўқ. Булар бари тантанали намойиш эди, асло олға силжиш эмас.
Бир дунё ажойиб нарсаларни эшитдик, бироқ, уйга қайтсак, ўчоқдаги олов ўчиб қолибди. Қадимчилар одатда ана шундай даврдаги хавотирлардан фойдаланади ва асосан разилликларга тўла «ўтган ажиб даврлар»ни қайтаришга ваъда беради. Узоқни кўра билиш қобилияти ва тасаввурдан мосуво бу одамларни «тажрибали амалиётчилар» сифатида кўрувчилар ҳам топилади. Уларнинг ҳокимиятга қайтиши кўпинча соғлом ақлнинг қайтиши деб талқин қилинади.
© Ҳенри Форднинг «Менинг ҳаётим» китобидан
Мошина оламан деб юрган братлар бўлса, манетта зўр таклиф чиқипполди. @olamavto_uz орқали Nexia R3 (механика) автомобилини без очередь, 140 млн. сўмга олса бўларкан. Қачан чиқаркин деб ойлаб кутиб юрмесилар, соққасини шитр санаб, мошинди миниб кеторасилар.
“Пулди чўғи кам, етмасакан” деб сиқилмелар, ҳалол бўлиб тўлаш имконияти ҳам бор. Айтганча, сака дискалар, монитор, орқани кўрсатадиган камераси, шамол дефлекторлари – ҳаммаси ичида.
Акция октябрь охиригачамиш. Газини босилиноради!🤟
Манзил: Элбек кўчаси 61/3 (мўлжал – Дўстлик 2 метро бекати)
Телефон: (+998) 71-202-13-12, 1312
Реклама
"Пахта плани" ростанам тўлдими?
Очиғи, 2 ҳафта аввал 3,6 миллион тонна пахта терилиб "пахта плани" тўлдирилганига ишончим унча комил эмас.
Бунга бир неча ишоралар мавжуд.
Биринчидан, ажратилган ва молиялаштирилган "терим пули" ҳажмидан келиб чиқилса. Терим пули методидан ёндашилса, терилган пахта 3 миллион тоннадан ошмаган.
Иккинчидан, пахтани қабул қилиб олаётган кластерлар фермерларга қўяётган фактуралардан ҳисоб қилинса. Солиқ органларимизгаям қизиқ бўлса керак, нега кластерлар счет фактура киритишмаяпти? Киритилган фактураларга таянилса, 3,6 миллион тонна пахта чиқадими ё 2,6 миллион тонна?
Учинчидан, водийга қараб юрасизми, воҳага қараб юрасизми, далаларда иккинчи ё учинчи теримини қўя туринг, биринчи теримга ҳам қўл урилмай ётипти. Чунки сўзда бозор, амалда нобозор йўл билан жуда кам миқдорда терим пули белгиланди. Журналист Шокиржоновнинг Пайариқ далаларидан жўнатган видеосига қаранг.
Қизиқ, амалда ва қоғозда терилган пахта фарқи бу йил қандай методичка билан бартараф этиларкин?
Жамоат транспорти ҳақида
Бакиро ёзяпти: "ҳар бир инспекторда йўл ҳақи тўланганини текширадиган валидаторлар бўлиши керак. Мен ҳали шундай валидаторларни Тошкентда ишлатилганини кўрмадим. Масалан, ҳозирда автобусга чиқишим билан йўл ҳақини карта орқали тўлайман, лекин манзилга етгунча кондуктор етти марта йўлкира тўлашни сўрайди."
Мен ўзим ҳам шу нарсани гувоҳи бўлдим. Автобусга чиқишим билан тўлайман картадан. Кейин йўлда атай кондуктордан сўрадим:
- Масалан, мени чиптага пул тўлаган тўламаганимни қаердан биласиз? Чек бермайди апппаратиз шуни кўрсатай десам...
- Яна бир мартта картангизни аппаратга текказишни сўрайман, тўлов қабул қилмаса тўлаган бўласиз.
Мен бундан янада ҳайрятга тушдим, то есть мени Ҳумо картам битта ўзимга тўлаш учун ишлар экан. Аёлим билан автобусга чиқсам унга тўлаб ююбора олмас эканман. Ёки бирорта отахон, онахон ёлғиз пенсионер тангалар санаётганини кўриб, улар учун тўлаб юбора олмас эканман. Жуда ғалати бу. Миллионта одамга тўламиманми барибир пул мендан кетгандан кейин? Бу менимча нақд пул тушумини кўпайтириш учун ёки кимдир автобусда ўтирволиб пластигидаги пулини нақдлаштириб ўтирмаслиги учун қилинган бўлса керак. (Адаўаётган бўлишим ммкин, айтинглар тўғрисини)
Лекин 100 та одамга тўласанг 140 минг нақд пул ечасан. Эринган бўлардим. Банкомат тиқилиб ётибди.
🧠@nurbekalimov
Шавкат Мирзиёев дунё давлатлари етакчилари томонидан алоҳида эътироф этилмоқда.
✅@nurbekalimov
Бугунги кунда жуда кўп ёшлар бир-биридан зўр ғояларни ўйлаб топишадида аммо уни реализация қилиш учун инвестор топа олишмайди. Чунки, бундай ишларни бошлаганларда инвестиция жалб қилиш учун ҳам керакли билим ва кўникмалар бўлиши керак.
Так вот, SwiftLaunch курслари орқали ўз стартапингизни яратиш учун бошланишига $1000, кейинчалик уни ривожлантиришга $100К гача сармоя жалб қилишингиз мумкин.
Асосийси Swift Lauch да сизга стартапларни қандай яратиш ва ривожлантириш бўйича билим ва кўрсатмалар беришади.
Ушбу курснинг спикерлари орасида ўз ишининг усталари, бировни алдаб бўличка цех қурганман там фитфилионта қурилиш фирмам бор демайдиган реал мутахассислар йиғилган. Масалан:
Акмал Пайзиев - Impact.t, Express24, MyTaxi компаниялари асосчиси
Дилмурод Ҳодиев - C Space асосчиси ва бошлиғи
Жан Карсыбаев - HBS (Harvard Business School) битирувчиси, Big Sky Capital Venchur фонди бошқарувчиси
Лиам Жулиен Лин - UC Berkley битирувчиси, Matrix Asset Management компанияси инвестициялар бўлими директори
Энтони Транкем - Tinder компаниясининг Digital Marketing бўлими бошлиғи
Ренато Лима - Meta корпорациясида Security Engineer
Хуллас, ўйлаб юрган катта ғояларингизни реал бизнесга айлантириш учун бу билимлар сизга ас қотиши аниқ.
Swift Launch да таҳсил олиш ойига 450 000 сўм ва бу маблағлар стартапингизга сармоя кўринишида қайтарилади.
Alimoff брат жўнатди деб борселар енгил 50 долдр чегирма қиберишади.😎 Ўқишингни биринчи ойини мен тўлаб бераман, эндиям ўқимасанг бўлмайдиёв😁
Бунинг учун swiftlaunch.co сайтида Alimoff промокодини киритинг.
Айтгандай, Impact.т ва C-Space co-working жойларидан бепул фойлананишингиз ҳам мумкин.
7-ноябрь куни очиқ эшиклар куни ва биринчи бепул дарс бўлади, Курьерлар орасидаги инсайдерларимга кўра, ўша кунга шу компания офисига жуда кўп пицца заказ қилишибди, Pizza Party бўладиганга ўхшайди. Бировга индаманглар😜
P/S Ўқиш инглиз тилида бўлади. Жамоангизда камида бир киши инглиз тилини билиши керак.
Veb-sayt | Telegram | Instagram |
Болажонларни тарбиясини қаранг😇 Хақиқий инсон бўлиш миллат, дин ва ирқга боғлиқмас. Ҳамма одам ўзи фитратида яхши одам, у ҳаётида қандай муносабат кўришига қараб шаклланади. Шу болаларни ота оналари ҳам уларни меҳр муҳаббат билан ўстираётган яхши одамлар бўлса керак.
Читать полностью…2023 йил мавсумида амалда қанча пахта терилгани ҳамон сўроқ остида. Топширилган пахта бўйича электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш муддати 3 кун олдин тугаганди, солиқчилар томонидан эса умумий маълумотлар очиқланмади.
"Пахта иши даврида шунақа латифа бўларди, 5 миллион тонна пахтани 6 миллион қилиш жуда осон: 5 нинг очиқ қолган тагини ёпасан, шапкасини тўғирлайсан. Бўлди. 5 6 га айланади.
Норасмий олинган маълумотларга қараганда терим учун 3,6 триллион сўм берилган. Машина терими (243 минг тонна) билан ҳисоблаганда бу жами 2 564 000 тонна пахтага чўт беради.
Шунчаки қизиқ, терилган ва қоғозда кўрсатилган фарқ 40 кун бўлмасаям, 6 ойда билиниб қолади-ку. Келаси йилга июндаёқ тола тугаб қолса, текстилчилар октябргача нима иш қилади? Калава, тайёр мато экспорти-чи? Экспорт 500 миллион долларга тушиб кетса, буни қандай тушунтиришади? Пахта ёғи дефицит бўладими?", – дея таъкидламоқда Отабек Бакиров.
✅@nurbekalimov
Нима учун Саудия Исроилни "ҳимоя қилмоқчи" эканлиги ва Яман уруши ҳақида
"Яқин Шарқдаги можаролар" деганда биз албатта бугун Исроил-Фаластин муносабатларини кўз олдимизга келтирамиз. Аммо, Ямандаги уруш ҳам яқин Шарқда тўққиз йилдан ортиқ давом этаётган энг узун ва қонли тўқнашувлардан биридир.
Ямандаги урушнинг сабаблари
Ямандаги уруш чуқур тарихий, сиёсий, диний ва минтақавий илдизларга эга. Бу 1990 йилда икки давлат - Шимолий ва Жанубий Яман бирлашгандан бери давом этаётган ҳокимият ва таъсир учун курашдир. Ўшандан бери, Яманда бир неча қўзғолонлар, ҳарбий тўнтаришлар, сепаратистик ҳаракатлар ва терактлар юз берган.
2014 йилдаги уруш бошланишининг асосий сабаби эса 2012 йилда диктатор Али Абдуллоҳ Солиҳ истеъфосидан кейин ҳокимиятга келган президент Абд Раббу Мансур Хадининг сиёсатидан аҳолининг норозилиги эди. Ҳади ваъда қилинган ислоҳотларни амалга ошира олмади, фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволини яхшиламади, коррупцияга қарши кураш ва хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича берган ваъдаларини бажармади.
Марказий ҳукуматнинг заифлигидан фойдаланиб, 2014 йил сентябр ойида мамлакат пойтахти Сана шаҳрига шиалардан иборат "Ансор Аллоҳ" ҳаракатининг Хусий исёнчилари кириб келади. Ҳусийлар Хадининг бир қатор қарорларини бекор қилишни талаб қиладилар. Чунки, уларнинг фикрига кўра, бу қарорлар Хусийларнинг манфаатларига путур етказарди. Шунингдек, улар Хадини Саудия Арабистони билан ҳамкорликда айблашади. Саудия Арабистони эса Ҳусийларни қўллаб-қувватлайдиган Эроннинг асосий рақиби ва суннийларнинг минтақавий лидери ҳисобланади.
Кутилмаганда, Ҳусийлар Солиҳ ва унинг армия ва Халқ Конгрессидаги тарафдорлари томонидан қўллаб-қувватланади, улар Хадига қарши вақтинчалик иттифоқ тузишга қарор қилишади. Ушбу коалиция биргаликда Яманнинг ғарби ва шимолидаги аксарият шаҳарларни, шу жумладан Сана, Таиз, Хадейда ва Саада каби йирик шаҳарларни ҳам эгаллаб олишади. Ҳади 2015 йилнинг март ойида Санадан Аден шаҳрига қочади. Кейин эса Саудия Арабистонига қочишга мажбур бўлади. Саудия Арабистони Ҳусийлар ва уларнинг иттифоқчиларига қарши ҳарбий харакатлар бошлайди. Ушбу коалиция таркибига БАА, Қувайт, Баҳрайн, Миср, Судан ва Марокаш каби бошқа Араб давлатлари ҳам киради. Улар АҚШ, Буюк Британия ва Франциядан разведка, моддий-техник ва қуролли ёрдам оладилар.
Ямандаги урушнинг бориши ва оқибатлари
Ямандаги уруш жуда даҳшатли можарога айланган, унда ҳам асосан тинч аҳоли азоб чекмоқда. Саудия коалицияси Ҳусийлар назоратидаги ҳудудларга йирик ҳаво ҳужумларини амалга ошириб, инфратузилма ва турар жойларга ҳам ҳалокатли зарар етказмоқда. Ҳусийлар, ўз навбатида, Саудия Арабистони ҳудудига баллистик ракеталар ва дронларни учирмоқда.
Харитага қарасангиз, Исроил ва Яман ўртасида Саудия Арабистонининг катта ҳудуди ястаниб ётади. Айнан шу сабабли ҳам Саудия "Исроилни ҳимоя" қилмоқда. Аслида, шу кунгача Ҳусийлар Саудия худудига ракеталар учириб келишган ва бу уруш давом этмоқда. Демак, Саудия биринчи навбатда ўзини ҳимоя қилмоқда. Унинг устидан учган ракета ўзигами ёки Исроилга буни билиб бўлмайди.
БМТ маълумотларига кўра, Ямандаги бу уруш натижасида 233 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, уларнинг 131 мингга яқини очлик, касаллик ва тиббий ёрдам етишмаслигидан вафот этган. 20 миллиондан ортиқ одам гуманитар ёрдамга муҳтож, шундан 16 миллиони озиқ-овқатга муҳтож. 4 миллиондан ортиқ одам ички қочқинларга айланган, яна 280 минг киши мамлакатни тарк этган.
Яманда вабо, қизамиқ, дифтерия ва бошқа юқумли касалликлар авж олган. Уруш, шунингдек, Яманнинг атроф-муҳитига, маданий меросига ва иқтисодиётига катта зарар етказди.
Хуллас, бу ҳам классик диний ва сиёсий мотивларга тақаладиган урушлардан биридир. Шунинг учун ҳам бугун Исроилга қарши фақатгина Эрон қўлловидаги проксилар - Ҳизбуллоҳ ва Яман Хусийлари каби шиалар армияси курашмоқда.
🧠@nurbekalimov
Биласизми нима учун молиявий машенникларнинг қурбонлари кўп? Чунки аксар одамларда оддий элементар молиявий саводхонлик йўқ. Бу соҳа бизда жуда ҳам оқсайди, ишончли маълумотлар топиш қийин.
Базавий иқтисодий билимлари бор одамлар турли пирамидаларга алданмайди, пулларини қандай сақлаш, кўпайтириш, валюта курсларига қараб қандай ҳаракат қилиш тушунчаларига эга бўлади.
Так вот, телеграмда шундай лойиҳага ихтисослашган "Пулли гап" номли канал очилган. У ерда иқтисодий маслаҳатлар, фойдали таҳлиллар бор. Масалан, сўмда депозит қўйган фойдалими ёки долларда?
Пул жамғараётганда уни долларда сақлаш керакми, сўмдами, ёстиқ/кўрпани остидами ёки банкдами?)
Имтиёзли таълим кредитлари қайси банкларда бериляпти, қандай ҳужжатлар керак. Ёки ипотека кредити нима, қандай субсидия олинади?
Қайси банклар паст фоизда ипотека, автокредит ва шу кабилар ажратади?
Шу ва шу каби саволларга жавоб топишни истаганлар маши каналга аъзо бўворадиган ери. Ўз пулингни ўзинг асра🫡
Иложи бўса асраб ўтиравермай, кўпайтириб бойиб кет ва при этом куйиб қолма. Бунда шу каналдаги маълумотлар анча ёрдам беради.😎
Қўнғироқни чал, эшикни тақиллат 👉 /channel/+1VmprHpOc7EwNTUy
Франция ва Ўзбекистон муносабатлари ҳақида
Бу йил икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил бўлди. 1992 йил 1 мартда Тошкентда дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги протокол имзоланган бўлса, "Дўстлик ва ҳамкорлик" шартномаси 1993 йил 27 октябрда имзоланган.
Кейинги йилларда Франция компаниялари иштирокидаги қўшма корхона ва лойиҳалар сони уч баробар кўпайган. Ўзбекистонда амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг жорий портфели 5 миллиард евродан ошган.
Французлар асосан энергетика, геология-қидирув, озиқ-овқат саноати ва савдо соҳаларида фаолият юритишади. «Total Eren», «Veolia», «EDF», «Orano», «Lactalis», «Carrefour» ва «Shiever» каби халқаро миқёсдаги компанияларнинг ўзаро манфаатли фаолияти бор.
2022 йил 22 ноябр куни Парижда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Президенти Эммануэл Макрон ўртасида учрашув бўлиб ўтганди. Ўша учрашувда Ўзбекистон ва Франция Президентлари юксак даражадаги ҳар томонлама шерикликни ривожлантиришга келишиб олганлари ҳақида ўқигандик.
Дипломатия тилидан одам тилига ўгирсак, "Юқори даражадаги кенг қамровли шериклик" - бу икки ёки ундан ортиқ мамлакатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий, гуманитар ва бошқа жиҳатларни ўз ичига олган ҳамкорлик шакли. Бундай ҳамкорлик ишонч, ҳурмат, тенглик ва ўзаро манфаат тамойилларига асосланади. Олий даражадаги кенг қамровли шериклик ҳамкорликнинг бошқа шаклларидан яқин алоқалар, олий даражадаги мунтазам мулоқотлар, асосий халқаро масалалар бўйича позицияларни мувофиқлаштириб туриш, биргаликда қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш билан ажралиб туради.
Ўша учрашув якунида Ш. Мирзиёев Э.Макронни ўзи учун қулай вақтда ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этганди. Макрон эса ваъда берганди. Ваъдага вафо деганларидай, Франция президенти Ўзбекистонда. Янги манфаатли ҳамкорликлар кутиб қоламиз.
🧠@nurbekalimov
Samarqandda italyan filmlari festivali start oldi!
Bugun, 1-noyabr kuni Samarqand shahridagi “Sharq yulduzi” kinoteatrida Italiya filmlari festivalining ochilish marosimi bo‘lib o‘tmoqda. O’zi Toshkent XV xalqaro kinofestivali o’tkazilganiga ham hech qancha vaqt o’tmasdan yana bir katta va nufuzli kino tadbirining tashkil etilishi e’tiborga molikdir. Yaqin vaqtlar ichida milliy kinematografiyamiz yanada rivoj topishiga, uzoq yillar davomida esdan chiqmaydigan o’zbek filmlari yaratilishiga umid qilib qolamiz. Darvoqe, Italiya filmlar festivali 4-noyabrga qadar davom etar ekan. Uning asosiy maqsadi madaniy almashinuvlar tashkil etish orqali chet elda yangi italyan filmlarini targ‘ib qilish hamda o’zbek kinoijodkorlari uchun ham qaysidir ma’noda tajriba maydoni tashkil etishdir.
✅@nurbekalimov
Жамоат жойларида юзини беркитиб юрганлик учун жазо белгиланди. Бундан ташқари, аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилигини инкор этишни тарғиб қилувчи видео материаллар тарқатиш ҳам тақиқланди.
Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш 3 млн 300 минг сўмдан 4 млн 950 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш, шу жумладан хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, худди шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни омма олдида оқлаш ва (ёки) рағбатлантириш: 3 млн 300 минг сўмдан 6 млн 600 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Айрим вайнерлар ва фаолиятини аёлларни камситиш устига қурган блогерларам энди эхтият бўлиноради☝️😁
🧠@nurbekalimov
Исроилдаги айрим ўзбекистонликлар ватанга қайтишни хоҳламаяпти — ТИВ вакили
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Исроилдаги 10,5 мингдан зиёд ўзбекистонликларнинг аксарияти кекса ёшдагиларга хизмат кўрсатишини ва улар Ўзбекистонга қайтишни хоҳламаётганини билдирди. У фуқароларниг моддий қийинчиликлар сабаб ўша шароитда қолиб ишлашга мажбур бўлаётганини айтди.
Баҳромжон Аълоев ҳозирги кунда Исроилда 10 минг 500 нафардан зиёд Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилиши, бироқ Фаластинда улар борлиги ҳақида ҳозирча маълумот йўқлигини билдирди.
«Можаро бошланганидан кейин Исроилдаги элчихонамиз фуқароларимиз билан яқиндан алоқада бўлиб туришибди. Исроилда таҳсил олаётган 70 нафар талабаларимиз ватанга қайтарилди. Самарқанд давлат университетидан борган 6 нафар талабамиз қайтишни хоҳламаган. Ҳозир улар билан ҳам ишлар олиб боряпмиз, имкон бўлса уларни ҳам қайтарамиз», — деди ТИВ вакили.
Баҳромжон Аълоев Uzbekistan Airways қатновларни камайтирмаган ҳолда ҳафтасига 3 марта рейс амалга ошираётганини қўшимча қилди.
Alimoff: Одамлар ҳатто уруш бўлаётган жойлардан ҳам қайтгиси келмаётган экан, бу жуда бир ўйлантирадиган ҳолатдир
🧠@nurbekalimov
Ўзбекистонда туризм ривожланмоқда. Euronews шу ҳақда ролик чиқарди
“Euronews” телеканалини Rosket DMC Uzbekistan туристик компанияси кўмагида тайёрланган Ўзбекистон ҳақида видеоролик тайёрлади. Туризмни ривожлантиришга қаратилган видеони бир ой давомида телеканалда кўриш мумкин.
Янги видеоролик кенг қамровли аудитория учун яратилган. Ўзбекистоннинг шарқона муҳити лавҳада тўлақонли акс этган бўлиб, асосан Самарқандга катта урғу берилган.
Бизнинг жамиятдаги аксар инсонлар шу даражада тупойлашиб кетишяптики, яққол фейклиги, яққол манипуляция учун чиқарилганлиги билиниб турадиган нарсаларга ҳам ишониб кетаверишади. Қуйида Барселона, Месси ва яҳудийлар, Роналду, Фаластин ва мусулмонлар ҳақида👇
https://telegra.ph/Barselona-Messi-va-ya%D2%B3udijlar-Ronaldu-Falastin-va-musulmonlar-%D2%B3a%D2%9Bida-05-15
@nurbekalimov
Болалар нафақасини олаётган оилада кейинги фарзанд туғилса, фуқаролардан ариза талаб қилмаган ҳолда автоматлаштирилган тарзда нафақа миқдорини қайта ҳисоблаш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг муҳокамага қўйилган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза беришни жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтирилган.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилади.
2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг ходимларига фуқароларнинг бевосита розилиги билан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза бериш ҳуқуқи берилади.
✅@nurbekalimov
Мана шу резолюцияга Канада қўшимча киритишни таклиф қилганди кеча. БМТ Бош Ассамблеяси Канада томонидан ҲАМАС ни Исроилга қарши хужумини ҳам қоралаш бўйича киритган тузатишини қабул қилмади. Чунки, бу тузатиш қабул қилиниши учун унга 3 дан 2 қисм давлатлар ёқлаб овоз беришлари керак эди. Овозлар эса етмади.
Қизиқ кузатувлар
⬛️ Исроилнинг иттифоқчиси бўлган Озарбайжон овоз бермасликни маъқул топди,
🟩Арманистон эса ёқлаб овоз берди.
🟥Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон қарши овоз берган бўлса,
⬛️Афғонистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳам умуман овоз бермади.
🟩Сингапур ва Жанубий Суданнинг ҳам ёқлаб овоз бергани қизиқ.
🧠@nurbekalimov
БМТ Бош Ассамблеясининг Ғазо секторида гуманитар сулҳ тузиш ва ҳарбий ҳаракатларни барқарор тўхтатишга чақирувчи махсус резолюцияси қабул қилинди.
Ўзбекистон ушбу резолюцияни қўллаб-қувватлаб овоз берди.
Жами 120 та мамлакат қўллаган, 14 та мамлакат қарши овоз берган, 45 та мамлакат бетараф бўлган.
Қизиқ жиҳати Жанубий Судан, Ироқ ва Тунис бетараф қолган, Туркманистон овоз бермаган.
🧠@nurbekalimov