Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида БАА, Жазоир, Иордания, Кувайт, Миср, Қатар, Фаластин, Саудия Арабистони ва Исроилнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтибди.
Вазир Бахтиёр Саидовнинг қайд этишича, учрашувда «бошқа масалалар қаторида Ғазо секторидаги мавжуд вазият» юзасидан ҳам фикр алмашилган.
«Биз яна бир бор барча томонларни тинч аҳоли орасида минглаб инсонлар, жумладан, болалар қурбон бўлаётган қуролли можарони тўхтатишга, ечим топиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз», — дейилади баёнотда.
Аввалроқ ҳам Ўзбекистон ТИВ Фаластин-Исроил можароси тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келгани ва Яқин Шарқдаги вазиятни мураккаблаштирганидан жиддий хавотир билдирганди. Мамлакат томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатда тугатиш ва инқирозни дипломатик воситалар орқали ҳал қилишга чақирган.
🧠@nurbekalimov
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига эса Одил Қаландарович Абдураҳмонов тайинланди.
45 ёшли Абдураҳмонов Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси, олий таълим кенгаши раиси, Тошкент давлат транспорт университети ректори лавозимларида фаолият юритаётганди. У Президент администрациясида аввал ҳам ишлаган: бу тузилма Президент девони деб аталган вақтда бош консултант лавозимида, кейинроқ девоннинг ижро аппарати собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновнинг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Анча йиллар ректор лавозимида ишлаган, соҳани тушунадиган (тушунса керак деб ўйланадиган) одамнинг соҳага келгани бир томондан яхши. Иккинчи томондан Абдураҳмонов 2022 йил 8 июндан бошлаб Республика олий таълим кенгаши раиси лавозимида ҳам фаолият юритаётганди. Бу тайинловдан кўп ўтмай кенгашга янги ваколатлар берилганди. Шу давр мобайнида бу Кенгаш қандай ишларни амалга оширгани шахсан менга қоронғу.
🧠@nurbekalimov
Тепадаги ўзгаришлар ҳақида
Куни кеча 2022 йил август ойи охиридан буён Қишлоқ хўжалиги вазири бўлиб келаётган Азиз Воитов лавозимидан озод этилди.
Албатта буни ўзига яраша сабаблари бўлса керак. Кўпчилик Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилганидан сўнг у билан бирга ишлаган кўплаб раҳбарлар ўз лавозимларини тарк эта бошлаганини сезган бўлса керак. Улар орасида Суннатилла Бекенов, Фурқат Рахимов, Олимхон Рустамов, Ойбек Ҳамраев ва бошқалар бор.
Албатта буни саройдаги "қалъалар бахси"га қиёсланиши ҳам табиий. Шундай бўлсада, бу йил қишлоқ хўжалигида мисли кўрилмаган муаммоли масалалар бўлди. Кластерлар ва фермерлар "жанги"нинг ҳамон давом этаётгани, пахта теримига белгиланиши керак бўлган пуллар можароси, пахтанинг бозор нарҳи муаммолари ва умуман шу пахта сиёсати бу нарсаларни балки яхши тушунмайдиган ёш кадрни ўз домига тортиб кетди деб ўйлайман.
Азиз Воитов ўзи молия соҳасидан чиққан бўлиб, номинал банкир эди. Унинг бутун меҳнт фаолиятига қаралса, Қишлоқ хўжалиги вазири бўлишдан олдин фақат шу банк соҳасида ишлаган. Яна шу ўзини билган соҳасига қайтса керак. Чунки янги формациядаги қишлоқ хўжалиги вазири бўлган одам ер реформаси ва фермерлар мустақиллигисиз бу соҳада менеджер сифатида бир иш қила олиши даргумон эди.
Воитовни ўрнига эса 2022 йилнинг декабридан буён олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаб келган Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди.
Абдураҳмонов "Умид" жамғармасидан чиққан одам. 2001 йил АҚШ даги Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тамомлаган. Биология соҳасида олим, технократ. Энг қизиғи пахта бўйича 2013 йилда ICAC томонидан йил тадқиқотчиси бўлган. Бу одам нима қилиб Қишлоқ хўжалигини эмас Олий таълимни бошқариб юргани кўпчиликка қоронғу. Унинг даврида хусусий университетларга лицензия берилиб, кейин улар ўзига талабаларни қабул қилиб, ўқишлар бошланиб бўлганда лицензиялари турли сабаблар билан қайтариб олиниб, бу борадаги судлашувлар ҳалиям давом этмоқда.
Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги одами. Профил таълими ҳам шу соҳада. У энди ўз ўрнига тушди ва фаолиятига баҳони буғдой сезон давридаёқ бериш мумкин бўлади. (Ер ислоҳотлари? Бу унга боғлиқмас назаримда)
Кузатишда давом этамиз.
🧠@nurbekalimov
Бу галги “ICTWEEK-2023” ҳафталигида UZTELECOM ҳам яхши лойиҳалар билан қатнашяпти. Шахсан менга маъқул келганлари: уй телефонияси, телевидение, симли интернет, мобил алоқани ягона ҳисоб орқали бошқариш мумкинлиги бўлди. Янги WTTx технологияси эса оптик толали интернет даражасидаги симсиз интернет билан таъминлай олади.
Қишлоқ хўжалигига оид инновацион лойиҳаси мен учун кутилмаган бўлди. Короче, энди фермерлар дала ва ўсимликлар намлиги, ҳаво ҳарорати ва тупроқ сифати каби муҳим маълумотларни масофавий датчиклар ёрдамида кузатишлари мумкин. Биргина Face ID орқали сим-карта очиш имкониятини берадиган “SIMkomat” инновацион хизмати одамларни ортиқча қоғозболиклардан қутқаради.
✅@nurbekalimov
Мактабда юқори синфларда ўқиётганлар борми? ✋🏻
Манейда тенгдошларинг ўқишга кириш масаласини октябрдаёқ ҳал қиппўйишти.
Так вот, куни кеча мактаб ўқувчилари ўртасида "Заковат" турнирини республика босқичи бўлиб ўтди. Ўйинда эмоциялар минг, асаблар таранглашган, кимдир хурсандлигидан, кимдир хапа бўлиб йиғлаган.
1-ўрин – Поп туманидаги 67-ИДУМ жамоаси;
2-ўрин – Ғиждувон туманидаги 47-сонли мактаб жамоаси;
3-ўрин – Иштихон туманидаги 48-сонли мактаб жамоаси.
Маши 3 та жамоани ўқувчилари энди ёзги имтиҳонларда асабийлашиб, ўқишга кироламанми йўқми, деб сиқилиб юрмасдан, имтиҳонсиз хоҳлаган ўқишини эшигини тепиб кироради😎
Қўшимчасига тепадаги учта камандани ҳар битта ўқувчисига биттадан наворот ноутбук берилди. Бир йил "Заковат" стипендияси тўланадиган бўлди.
Мен ўзим ўқиган мактаб туман босқичиданам ўтолмапти 😏 айтмесларми мактабда юз йил синфдан синфга қопкетган ўқувчи бўлиб қатнашбермиманми😁
Турнирда республика бўйича 9 192 та мактабдан 64 мингдан ошиқ ўқувчи қатнашибди. Қамров зўр.
Рақобатни кўряпсилами? Шунча бола "Заковат"да ютаман деб қўлига китоб олиб ўқияпти. Дарсликларини зубрит қиляпти. "Заковат" ўқувчиларни китоб ўқишига, изланишига матвасса беряпти.
Так что, силарам дарсдан кейин кўча чангитиб, контр ўйнаб бекор юрмасдан, "Заковат"га борилар. "Заковат"да куч! Босилиноради.🫡
🧠@nurbekalimov
Аl Monitor нашрининг бир неча манбаларга таяниб ёзишича, ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари, Исмоил Ҳониядан Туркияни тарк этиш сўралган
Исмоил Ҳония асосан Қатарда яшайди, лекин кўп вақтини Туркияда ўтказади — у Хамаснинг Исроилга ҳужуми пайтида ҳам Туркияда бўлган.
Ижтимоий тармоқларда Ҳония ва ҲАМАС нинг бошқа вакиллари ТВ орқали Исроилга қилинган ҳужум ҳақидаги янгиликларни кўриб, "шукр ибодати" қилган видеоси пайдо бўлганидан кейин, Туркия ҳукумати шундай қарор қабул қилган.
Шу билан бирга, Al Monitor нинг таъкидлашича, Туркия ҲАМАСдан узоқлашишга ҳаракат қилса-да, Ғарб мамлакатлари хоҳлагандай бу гуруҳга қарши ўз позициясини кучайтирмоқчи эмас. Газетанинг таъкидлашича, ҲАМАС расмийлари ҳам Туркия расмийларининг реакциясини муаммо деб ҳисобламайди.
Хусусан, 21 октябр куни Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Исмоил Ҳония билан телефон орқали суҳбатлашгани ҳақида хабар берилган эди. Reuters хабарига кўра, Эрдоған Ҳония билан Анқаранинг сулҳга эришиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказиб беришни ташкил этишга уринишлари ҳақида гаплашган. Шунингдек, Туркияда ярадор Фаластинликларни даволаши мумкинлиги ҳақида гапирган.
Эслатиб ўтаман:
7 октябр куни ҲАМАС Исроилга ҳужум қилиб, Ғазо сектори билан чегарадош аҳоли пунктларида юзлаб аҳолини ўлдирди ва 200 дан ортиқ одамни гаровга олди. Ҳаммаси бўлиб, Исроил расмийларига кўра, теракт натижасида мамлакатнинг 1400 га яқин аҳолиси ҳалок бўлган.
Ушбу ҳужумга қарши Исроил Мудофаа кучлари Ғазо секторига авия зарбалар билан жавоб берди ва қуруқликда операция тайёрламоқда. Фаластин маъмурияти вакиллари 23 октябр куни Ғазода икки ҳафта ичида 5,000 киши, шу жумладан сўнгги 24 соат ичида 436 киши ҳалок бўлганини айтди.
🧠@nurbekalimov
“InnoWeek.Uz-2023" ҳафталиги доирасида Ёшлар Академияси бош Ассамблеяси бўлиб ўтди
Ассамблея юртимизнинг турли ҳудудларидан келган жами 83 нафар Ёшлар Академияси лидерлари иштирок этди. Шундан, 66 нафар олий таълим муассасалари, 13 нафар ҳудудлардаги ва 4 нафар Ёшлар Академиясининг платформасидаги Лидерлари ҳисобланади.
Тадбир Олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Абдурахмонов томонидан Ёшлар академияси лидерларидан кутилаётган натижалар, Ёшлар академияси фаолиятини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берилди. Тадбир якунида лидерлар томонидан Ёшлар академиясининг 2030 йилдаги кўриниши бўйича билдирилган фикрлар вақт капсуласига жойлаштирилди.
✅@nurbekalimov
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев тўғри айтяпти. Одамлар ҳаётига зомин бўлаётган ЙТҲларга барҳам бериш учун жазоларни кучайтириш керак.
"Пойтахт вилоятида бирданига 6 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲда, шукрки, инсонлар қурбон бўлмапти. Ачинарлиси, йўллардаги мудҳиш воқеалар бугунги ҳаётимиз воқелигига айланиб улгурди. Шахсий фикримча, бундай вазиятнинг юзага келиши автотранспорт бошқариш “маданият”имиздан далолат. Кенгроқ маънода эса, минг афсус, жамиятимизда цинизм деб аталмиш феноменнинг кенг томир отаётганидан нишон.
Йўлларимиздаги бошбошдоқликка чек қўйиш, одамлар ҳаётига зомин бўлаётган ЙТҲларга барҳам беришни кўзлаб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жазоларни кескин кучайтирсак, жазонинг эса муқаррарлигини (замонавий техник воситалар ёрдамида) қатъий таъминласак мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Қоидабузарлик учун жазони кучайтириш ва унинг муқаррарлигини таъминлаш ҳайдовчиларимиз орасида эҳтиёткорликнинг ошишига ишончим комил.", – деб ёзмоқда Одилжон Тожиев.
✅@nurbekalimov
Машенниклардан янгилик
Дойим айтиб келганман, машенниклар бу ҳар дойим ўз устида тинмай ишлайlиган, креатив одамлар. Улар ҳамиша изланишда ва қандай қилиб сизни пулларингизни шилиб олишнинг янги-янги йўлларини қидириб юришади.
Так вот, мана бу видеода гўёки Ўзбекистондаги катта бизнесменлардан бири Зафар Ҳошимов "яқинда телефон орқали катта соққа қилиш йўлини билволдим, сизга ҳам ўргатаман шуни" - деяпти. Кўриниш ҳам овоз ҳам жуда ўхшаш. Аслида бу дипфейк технологияси ёрдамида қилинган фейкозавр. Яна айтишларича, ҳудди шундай видеоларда президент Мирзиёев, Алишер Юсманов ва яна кўплаб бошқа одамларни учратиш мумкин экан.
Схема классик, шунга ишониб ссилкаларга ўтасиз, картангиздан пуллар ухлайди. Шу сабабли бундай рекламаларга хушёр қаранглар. Яқинларни ҳам огоҳлантиринглар.
🧠@nurbekalimov
Мен бир нарсага тушунмайман. Нима учун мана шундай юрадиганлар айнан шу иши учун қамалмайди? Булар ҳаракат иштирокчиларини ҳаётига қасдан тажовуз қиляптику?
Штраф солиш, правани лишать қилишдан ташқари қамаш керак бундайларни. Урворишини кутиш шарт эмас кимдирни. Бу вопрос времени.
Видео сўнггида пиёдани уриб кетай деди. Қачонгача бундайларни кимдирни боласини урворишини кутиш керак?
🧠@nurbekalimov
Соврин жамғармаси $100 000 бўлган mGovAward танловининг учинчи тўлқинига 1 ноябргача ариза топширишга улгуриб қолинг!
mGovAward — талаба ва ўқувчилар ўртасида давлат хизматлари соҳасида мобил иловаларни ишлаб чиқиш бўйича кенг кўламли танловдир.
Соврин жамғармаси учта энг яхши дастурчилар ўртасида тақсимланади:
1️⃣ ўрин — $50 000
2️⃣ ўрин — $30 000
3️⃣ ўрин — $20 000
Иштирок этиш шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш ва ариза топшириш учун сайтга ташриф буюринг.
🕊 Саволлар бўйича 👉 mGovAwardРеклама
Лондонда «Ўзбекистонлик» III Халқаро форуми бўлиб ўтди.
Шунингдек, “Uzbekistan’s club” томонидан “Ўзбекистонлик” 3-форуми ҳам ташкил қилинган бўлиб, унда турли мамлакатларда истиқомат қилаётган ватандошларимиз, халқаро ташкилотлар вакиллари, ОАВ ходимлари, сиёсатчилар ва жамоатчилик фаоллари иштирок этишибди.
Ушбу форум доирасидаги барча фильмларни мунтазам кўриб бораман. Ундаги қаҳрамонларнинг ҳаёт йўли кўпчиликка ўрнак бўлиши мумкин. Ушбу видеодан кўриниб турибдики тадбир юқори даражада ўтган. Тадбир сўнггида меҳмонларга эсдалик совғалари топширилиб, билишимча кеча шўх куй қўшиқларга уланиб кетган бўлиши керак.
✅@nurbekalimov
Ўзбек тили байрами муборак бўлсин!
Бугун, 21 октябр – Ўзбек тили байрами куни. Она тили – миллатимизнинг улкан бойлиги. Унинг қадрини ошириш эса ҳар биримизнинг бурчимиздир. Бу вазифани ibratfarzandlari?si=kxR59XuuZIhb3ngq">"Ибрат Фарзандлари" лойиҳаси қойилмақом тарзда бажармоқда.
Лойиҳа "Ўзбек тилидан саводхонлик дарслари" ҳамда глобал дунё учун инглиз ва рус тилларида ўзбек тилини ўргатувчи креатив дарсларни тақдим этди. Ишлаб чиқилган видеодарслар ёрдамида ўрганувчи она тилимизда мулоқот қила олиш даражасига етиши мумкин экан. Ҳозиргача саводхонлик дарслари 40 минг кузатувчи томонидан кўрилган бўлса, рус тилидаги ўзбек тили дарсини 266 минг, инглиз тилидаги дарсни эса 107 минг фойдаланувчи томоша қилган.
✅@nurbekalimov
Бугун сизларга Исроил-Фаластин мавзусини тўлиқ тушуниш учун иккита китоб тавсия қиламан
Биламан кўпчилик тил билмаслигидан ёки бошқа сабабларга кўра ўқимайди. Лекин бир киши топиб ўқиса ҳам бу мени фойдам.
Биринчи мен сизга Илан Паппенинг Араб-Исроил можаросига оид энг чуқур ва провокацион асарлардан бири бўлган "Фаластиннинг этник тозаланиши" китоби ҳақида гапириб бермоқчиман. Ушбу китобда Исроил тарихчиси ва фаоли Илан Паппе 1948 йилда бошланган ва шу кунгача давом этаётган Фаластин халқини мунтазам равишда қувиб чиқариш ва йўқ қилиш жараёнини ҳужжатлаштиради ва таҳлил қилади. Паппе ўз хулосаларини архив материаллари, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва шахсий тажрибаси билан асослайди. Унинг таъкидлашича, Исроил ҳукумати ва армиясида этник тозалаш бўйича олдиндан тайёрланган режа бор эди, у "Даалет режаси" деб номланган ва яҳудий кучлари томонидан назорат қилинадиган барча ҳудудларда фаластинликларга қарши кўчириш, қотиллик ёки терроризмни назарда тутган. Паппенинг ҳисоб-китобларига кўра, ушбу режа натижасида 800 000 га яқин фаластинликлар қувиб чиқарилган, 500 дан ортиқ қишлоқ ва шаҳарлар вайрон қилинган, кўплаб оммавий ваҳшийликлар содир этилиб, инсон ҳуқуқлари бузилган. У адолат ва ҳурмат асосида яҳудийлар ва араблар ўртасида тенглик яратишга чақиради.
Ушбу китоб кўплаб тортишувлар ва танқидларга ҳам сабаб бўлган, аммо у кўплаб олимлар, журналистлар ва жамоат арбоблари томонидан жуда кўп мақтов ва эътирофлар ҳам олган. Масалан, таниқли америкалик тилшунос ва сиёсий мутафаккир Ноам Чомский бу китобни "замонамизнинг энг оғир жиноятларидан бирини ҳужжатлаштиришдаги муҳим ҳисса" деб атаган. Фаластинлик таниқли адабиётшунос ва интеллектуал Эдвард Саид Паппенинг бу китобини Исроил ва Фаластиннинг ўтмиши, келажаги ва бугуни учун муҳим деб ҳисоблайди.
Иккинчисига Алан Дершовицнинг "The Case for Israel" китобини ўқиб кўришни ҳам маслаҳат бераман. Бу таниқли америкалик ҳуқуқшунос, Гарвард университети профессори томонидан ёзилган китоб бўлиб, у Исроилнинг мавжуд бўлиш ва хавфсизлик ҳуқуқини ҳимоя қилади, шунингдек, яҳудий давлатига қарши қаратилган кўплаб айбловлар ва нотўғри қарашларни рад этади. Китоб икки қисмдан иборат: биринчисида Дершовиц яҳудийлар ва араблар ўртасидаги зиддиятнинг тарихий, ҳуқуқий ва ахлоқий жиҳатларини таҳлил қилса, иккинчисида танқидчилар томонидан тез-тез сўраладиган ёки билдириладиган 32 та энг кенг тарқалган савол ва эътирозларга жавоб беради.
Бу муаллиф ҳам фактлар, ҳужжатлар ва далилларга таяниб, ўз позициясини асосли ва ишончли тарзда тақдим этади. У Исроилнинг барча ҳаракатларини безашга ёки оқлашга уринмайди, лекин ёлғон ёки адолатсиз айбловларга ҳам йўл қўймайди. Муаллиф Исроилнинг мукаммал эмаслигини, хато ва қонунбузарликларга йўл қўйганлигини ҳам тан олади, аммо у Исроил яқин Шарқдаги тинчлик ва адолатга интиладиган ягона демократия эканлигини ва халқаро ҳамжамият томонидан номутаносиб ва нохолис танқидларга дучор бўлишини таъкидлайди. Шунингдек, фаластинликларнинг кўплаб муаммолари ва азоб-уқубатлари Исроилнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олишдан бош тортадиган, ҳамда терроризм ва зўравонликни қўллаб-қувватлашдан қайтмайдиган ўз раҳбарларининг сиёсати ва ҳаракатлари натижаси эканлигини билдиради.
Китоб кўпинча оммавий ахборот воситаларида бузилган ёки соддалаштирилган шаклда тақдим этиладиган мураккаб ва чалкаш вазиятни тушунишга ёрдам беради. У шунингдек, душманлар билан ўралган мамлакат ва унинг халқини "мавжуд бўлиш учун кураш" нуқтаи назарини тушунишга ҳам ёрдам беради.
Ушбу китобларни нафақат яқин Шарққа, балки бутун дунёга таъсир қиладиган можарони чуқурроқ ва объективроқ тушунишни истаган ҳар бир кишига тавсия қиламан.
🧠@nurbekalimov
Интернетга 200 мингдан ортиқ ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг маълумотлари сиздирилди.
Сиздирилган пароллар – OneID, ДТМ, кўплаб давлат ва таълим ташкилотлари, қидирув ва тўлов тизимларига алоқадор деган хабарлар чиқмоқда.
Маши соҳага яқин бўлган экспертлардан бири, блогер Kurbanoff.net "Бу маълумотлар ичида турли мобил иловаларнинг пароллари, логин\пароллари йўқлигига мен деярли аминман" деб фикр билдирган.
UPD: OneID тизимига ҳеч қандай киберҳужум бўлмаган - Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази
✅@nurbekalimov
Фактчек. ИИБ га ёрдам
Хуллас инфолўттивоз Ислом Иброҳим деганлари қидирувга берилибди. Фирибгарлик билан қидирувга берилгани факт. Лекин айнан нима қилгани бўйича турли гаплар юрипти.
Брат ўзининг телеграм каналида Канадада юрганини айтмоқда. Жуда яхши рофл қиляпти. Машенниклик қилиб мени ушлашгунча Канада чегарасига етиб оламан деган стильда.
Аслида, фактларга мурожаат қиладиган бўлсак, брат Канададаги расмим деб қўйган расмда Дубайнинг "Mushrif park Dubai" деган ерида юрипти. Орқадаги инсталляция сотиб қўйди. Отдан тушсаям эгардай тушай демайди, алдасам охиргача алдай деяпти хуллас.
Катта эҳтимол билан брат Дубайда юрипти. Дубай машнақа машенникларнинг дунёдаги энг йирик Хабларидан бирига айланиб улгурган. Чунки у ерда қиммат машиналарни арзонга арендага олиб ўзимники дейиш ва лакшери ҳаёт иллюзиясини бериш осон. Канада вариантини чиқарворинглар.
🧠@nurbekalimov
Фактчек
Маҳаллла ёки мактабларнинг ота оналар чатларида бир видео тарқалмоқда. Унда айтилишича "Хитойда бола ўғрилари ушланган, улар 300 та болани ўғирлаб, музлатиб, орган учун сотишмоқчи бўлган"
Эмоциялар даҳшат, қарғиш, ҳаяжон, ва ваҳима ота оналар ўртасида. Лекин фактлар эмоцияларга нима қилади? Да, тупуради.
Биринчи ўринда мантиқ билан кўрамиз видеони, унда бола ўғрилари ушланган ҳолатда ҳамма қишки курткаларда, кейин эса муз билан тўлдирилган коробкадан боланинг танаси чиқарилаётган вақтда эса одамлар ёзги енгил кийимларда. Бу видео иккита абсолютно бир бирига алоқаси йўқ воқеалардан монтаж қилинган. Ушбу фейк интернет оламида пайдо бўлганига деярли 7 йил бўляпти.
Хўп боланинг ўлик танаси қаердан келди? Иян шаҳри полицияси баёнотига кўра, ўлган бола қариндошлариникига бориб, чўмилиш жараёнида сув хавзасида чўкиб ўлган, уни уйига жўнатиш пайти ҳаво ўта иссиқ бўлганлиги сабаб музли коробкада жўнатишган. Видеода фақат шу бола кўрсатилади холос. 300 та 3000 та сонлар қаердан келганини худо билади.
Ундан ташқари, орган трансплантацияси учун бутунлигича музлатилган одамдан фойдаланиб бўлмайди.
Айнан шу видео ёлғонлиги болаларга эхтиёт бўлмаслигимизни англатмайди. Уларни ҳамиша асрашимиз, кўз қулоқ бўлишимиз керак. Аммо мана шундай ёлғон видеолар орқали ортиқча ваҳимага берилиш ҳам яхши эмас.
🧠@nurbekalimov
Бу галги “ICTWEEK-2023” ҳафталигида UZTELECOM ҳам яхши лойиҳалар билан қатнашяпти. Шахсан менга маъқул келганлари: уй телефонияси, телевидение, симли интернет, мобил алоқани ягона ҳисоб орқали бошқариш мумкин. Янги WTTx технологияси эса оптик толали интернет даражасидаги симсиз интернет биан таъминлай олади.
Қишлоқ хўжалигига оид инновацион лойиҳаси мен учун кутилмаган бўлди. Короче, энди фермерлар дала ва ўсимликлар намлиги, ҳаво ҳарорати ва тупроқ сифати каби муҳим маълумотларни масофавий датчиклар ёрдамида кузатишлари мумкин. Биргина Face ID орқали сим-карта очиш имкониятини берадиган “SIMkomat” инновацион хизмати одамларни ортиқча қоғозболиклардан қутқаради.
✅@nurbekalimov
Мен авалларии шифокор врачлар маълум бир дориларни пул эвазига тавсия қилишади деган халқ ичида юрадиган гапларни оддий конспирология деб ўйлардим. Наоборот шифокор беморига энг зўр дорилар тавсия қилса керак, чунки беморлар қанча кўп тузалса, шифокорнинг авторитети шунча ошади деб ҳисоблардим эйфорияга берилиб. Мен ҳам жуда содда эканман. Фактлар эса эмоцияларга тупуради.
«Док-1 Макс» иши бўйича суд мажлисида Солиқ қўмитаси вакили сиропни беморларга тавсия қилган ва унинг кўпроқ сотилишига ҳисса қўшган шифокорлар, ҳамширалар, шунингдек, дорихона сотувчилари ва раҳбарларини муокофотлаш учун миллиардлаб пул тўлаб келинганини маълум қилди.
Ўзбекистонда камида 65 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган «Док-1 Макс» сиропини ишлаб чиқарган тадбиркорлар беморларга мазкур дорини тавсия қилиш учун шифокор, ҳамшира ва дорихона ходимларини рағбатлантириб келган. Бу ҳақда суднинг 23 октябрь куни бўлиб ўтган мажлисида маълум бўлди.
Суд мажлисида кўрсатма берган Солиқ қўмитаси вакилига кўра, ишлаб чиқарувчилар «Док-1 Макс» сиропини беморларга тавсия қилган ва унинг кўпроқ сотилишига ҳисса қўшган шифокорларга 5 миллиард 57 миллион сўмлик рағбат пули тўлаган.
Шифохоналарда эмлаш билан шуғулланган ҳамшираларга эса 122 миллион сўмлик мукофот пуллари берилган. Ўз навбатида, улар ҳам сиропни беморларга тавсия қилгани айтилди.
"Док-1 Макс“ сиропини бошқаларга нисбатан кўпроқ сотган дорихона сотувчилари ва раҳбарларини муокофотлаш учун эса 2 миллиард 345 миллион сўм маблағ ажратилган. „Quramax Medikal“ МЧЖ масъуллари корхона фаолиятига ҳисса қўшган ходимларига конверт усулида 13 миллиард сўмлик ойлик маош тўлаб берган.
🧠@nurbekalimov
Бюджет тақчиллиги иқтисодиётга фойдами ёки зарар? Ўзбекистон мисолида унинг сабаб ва ечимлари
Ушбу мавзу бўйича нодавлат ташкилот, Прогрессив ислоҳотлар маркази яхши мақола чиқарипти. Мавзу эса кўриб ва ҳис қилиб турганингиздек жуда долзарб. Бюджет тақчиллигини келтириб чиқарадиган асосий омиллардан бири бу тор доирага бериладиган ҳар хил бало баттар имтиёзлардир. Бизда еса бундай имтиёзлар 40 тадан ошиқ.
Иқтисодчи эмасман-у, лекин бу мақоланинг аҳамиятини яхши биламан. Менимча қандай қилиб давлат харажатлари унинг даромадларидан кўп бўлиши мумкин деган савол барчани бирдек қийнайди ва ўйлантиради.
Хуллас ўртоғлар, ушбу мақолани ўқиб кўринг. Унда бу муаммоларнинг қандай келиб чиқиши ва унинг ечимлари содда тилда тушунтириб берилган. Бизга бундай Прогрессив ислоҳотлар маркази каби ақл марказлари жуда керак.
Мақолани албатта ўқинг. Дўстларингиз ва яқинларингиз билан ҳам улашиб қўйинг. Батафсил:
https://proreforms.uz/uz/publications/budjet-taqchilligi-iqtisodiyotga-foydami-yoki-zarar-ozbekiston-budjeti-taqchilligining-sabab-va-yechimlari-15
✅@nurbekalimov
Уй оламан-сотаман деганлар учун сирли канал топилди
Уй, бино ва офисларни сотиб олиш ёки сотиш, ижарага олиш/бериш бўйича ҳамма излаган канални топдик. Кўплаб маълумотлар, минглаб объектлар базаси интернетга чиқиб кетди.
Билиб олиш учун каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+sfXKqWaSomI2MDhi
Бир ойларча аввал "Ҳалол" машенниклар хақида пост ёзган эдим. Мана бу креатив ҳам шуларни иши экан. Видеода миллиардер Алишер Усманов бу телеграм каналда ўтирадиган қизни танишини унга ишониш мумкинлигини "айтяпти". Албатта бу ҳам дипфейк ёрдамида қилинган монтаж. Овоз ҳам жуда зўр ўхшаган.
Ўша каналларни мен кузатиб тураман яна нималар ўйлаб топди экан деб. Улар юмалоқ видеоларда қўлига Қуръон ктоби ушлаб қасам ичишади машенникмасман пулларингиз кўпаяди деб. Лекин бунга ишониш керак эмас. Булар Ўзбекстонда ҳам эмас. Яқинларни огоҳлантиринг.
🧠@nurbekalimov
🪐 Tashkent International University – билим ва имкониятлар бирлашган маскан!
Tashkent International University ўз фаолиятини бошлади! Университет билан бирга:
☑️ 4 йилда иккита мутахассисликни қўлга киритинг!
☑️ Таълим йўналишингизни иккинчи босқичдан танланг!
☑️ Ўқишни чет элнинг нуфузли университетларидан бирида давом эттиринг!
☑️ 100% гача грант ютиб олинг!
☑️ Дарслар юқори малакали профессор-ўқитувчилар томонидан ташкил этилади!
☑️ Замонавий муҳитда сифатли билим олинг!
📝 Tashkent International University Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 900-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. Лицензия №146186.
Қўшимча саволлар учун қуйидаги расмий саҳифаларимиз орқали тўлиқ маълумотлар олишингиз мумкин:
☎️ Ахборот-маслаҳат маркази:
+998 95 131 5555, +998 95 383 5555
📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 7-уй.
Сайт | Telegram | Instagram
Таълим рекламаси Лицензия №146186.
Адлия вазирлиги Адвокатлар касб этикаси лойиҳасига муносабат билдириши керак
Вазирлик бир вақтлар Театр арбоблар уюшмасининг хатига муносабат билдирган эди. "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун 4-моддасига таянилганди. Кўпчиликнинг жонига оро кирганди ўшандаги ўрганиш. Мана бу масала бутун Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимига ўта қаттиқ салбий таъсир ўтказади. Ким билан гаплашсам бу тартибдан умидсизликка тушмоқда. КХДРда ҳам йўқ бўлса керак бундай тартиб?!
Бутун дунёда адвокатлар турли қонунларни қўлланилиши, суд амалиёти ҳақида ўз фикрларини билдиради. Қайсидир тартиб ҳақида юридик фикр керак бўлса ҳам журналистлар адвокатга югуради. Чунки улар юридик асослантириб тушунтириб беради. Аммо лойиҳа ўтса, энди бундай бўлмайди.
Сўз эркинлиги Конституцияда ёзилади, аммо амалиётдаги мана бундай ички хужжатларда жамоатчиликнинг энг фаол қатлами бўлган минглаб адвокатларга гапириш ҳуқуқи чекланади ва амалда гапиришга ҳеч кимнинг ҳаққи бўлмайди. Ички хужжатлардаги чеклов билан конституциявий норма амалда сервантдаги биллур идишдек ялтираб тураверади. Ҳеч қачон ишлатилмайди. У меҳмонларга кўз-кўз учун керак.
Келинг бўлғуси вазиятларни тасаввур қилиб кўрайлик: 1) Адвокатлар суддан чиқяпти, журналист фикр сўраяпти. Адвокат апелляцияга бермоқчилигини, суд ҳукмидан норозилигини айтмоқда. Бу ҳолатда ҳам норозилик кайфиятини уйғотган бўлиб қоладими? 2) Ёки биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори (ҳукми) устидан апелляцияда ютди ва мана адолат бўлди апелляция зўр кўрди, биринчи инстанция суди қонунни нотўғри қўллаганди, деди. Бу ҳам ўша бандга тушмайдими? 3) Адвокат судда нутқ ирод қиляпти ва у табиийки айблов билан келишмаяпти. Буёқда ОАВ трансляция қиляпти, жонли эфир кетяпти. Бу ҳолатда қандай бўлади?
Нодавлат ташкилотларни, шунингдек адвокатура институти бўйича Адлия вазирлигидаги масъул бўлимлар буни ўрганиб чиқиши ва сўнгра вазирлик баёноти бериши керак. Малакали юристлар кўп у ерда.
Юқоридаги 2022 йил 10 сентябрда берилган баёнот каби бу сафар ҳам вазирлик ўрганиши керак. Янги Конституция 20-моддасида "Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди", дея қатъий белгиланган.
👉 @bahodirahmedoff👈
Домла яна фейк тарқатишда илғорлик қиляпти.
Сўнгги видеосида домла шундай дейди: "Террорчи исроил армиясининг Ғазо шифохоналаридан бирига берган ракета зарбаси эълон қилинди."
Ва бир видеони юклайди. Халқ эса яна комментларда қарғаб ётипти.
Фактларни қидирамиз, чунки улар эмоцияларга тупуради.
Ушбу видео 2016 йилда Суриянинг Алеппо шаҳридаги Умар ибн Абдул Азиз касалхонасига қилинган хужумлардан олинган. Уни Россия, Эрон ва Хизбуллоҳ томонидан қўллаб қувватланадиган Башар Ассад режими амалга оширган. (Дунё оқ қорадан иборатмаса фақат?) Буни тасдиқловчи ҳаволалар жуда кўп, лекин бу ғарб питнаси деб инкор қилишмасин деган мақсадда БАА янгилик сайтларига ҳавола бердик.
Албатта бу билан биз Исроилга қарши уюштирилган даҳшатли террактдан кейин Исроил амалга ошираётган номутаносиб даражада даҳшатли бомбардимон ортидан нобуд бўлган тинч аҳоли ва болалар йўқ демоқчи эмасмиз. Ҳар икки томондан тинч аҳолининг ўлдирилишини қоралаймиз. Лекин шундоқ ҳам нервлари таранг турган аҳолини асаб толаларини мана шундай ёлғон ахборотлар билан қитиқлаб туришларига ҳам қаршимиз. Соғ бўласлар.
🧠@nurbekalimov
Фактчек
Ўзбек интернет оламида ўзини "илмли" позициясида намойиш қилувчи блогерлардан бири бугун мана бу видеони ўз телеграм каналига жойлаб, уни шу сўзлар билан давом эттирган: "Бир тўп болалар Ғазо шарқидаги сув жамлоғидан ичимлик суви олаётганларида юқоридан кузатиб турган исроил қонхўрлари ёндирувчи бомба ташлашди."
Албатта бу "тушунтириш" билан берилган видеони кўриб эмоциялар жунбушга келиши табиий. Одамлар комментларда бунга ишониб, қарғаниб ётишибди. Аммо, биламизки фактлар эмоцияларга тупуради.
Шу йилнинг апрель ойида Суданда фуқаролар уруши бошланган. Қуролли кучлар бош қўмондони ва мамлакат президенти генерал Абдул Фаттоҳ ал Бурхонга қарши уни ўринбосари, армиядаги "Махсус кучлар" қўмондони Муҳаммад Ҳамдан Дагало бош кўтарган.
Бу видео Судандаги айнан шу урушдан келган бўлиб, унда Суданни амалдаги ҳукумат армиясини ағдариб ташламоқчи бўлган "Махсус кучлар" армияси аскарлари нефт базадан бензинни талон тарож қилишаётганда ташланган бомба. CNN ўтказган суриштирувларга кўра, бу дронлар хужуми ортида Украин махсус хизматлари турган бўлиши ҳам мумкин. Чунки, манбааларда президентга қарши бош кўтарган махсус кучларни Россиянинг ЧВК "Вагнер" гуруҳи қўллаши айтилади.
Генерал Муҳаммад Ҳамданнинг "жамоа"сини 2003 йилда Дарфурдаги қатлиомларда ҳам айблашади, ўшанда 300 минг одамнинг ёстиғи қуриган эди.
Хуллас бу тарқатилаётган видеони Исроил-Фаластин можаросига алоқаси йўқ. Бу ерда мусулмонлар мусулмонларни қиряпти. Ҳар икки томон ҳарбийлар.
Албатта бу билан биз Исроилга қарши уюштирилган даҳшатли террактдан кейин Исроил амалга ошираётган номутаносиб даражада даҳшатли бомбардимон ортидан нобуд бўлган тинч аҳоли ва болалар йўқ демоқчи эмасмиз. Ҳар икки томондан тинч аҳолининг ўлдирилишини қоралаймиз. Лекин шундоқ ҳам нервлари таранг турган аҳолини асаб толаларини мана шундай ёлғон ахборотлар билан қитиқлаб туришларига ҳам қаршимиз. Соғ бўласлар.
🧠@nurbekalimov
Шавкат Мирзиёев Транспорт вазирига:
«Ёшлар ўляпти, 4000 та, 4200 та одам авариядан ўляпти. Бекордан бекор. Сен ҳам, транспорт вазири бўла туриб, шунга бефарқ бўлмасдан, Президент қабул қилган қарорини, светофорларни жой-жойига қўйишга масъулмисан, йўқми? Нимага одамлар ўлиши керак чорраҳалар тўғирланмагани учун?»
✅@nurbekalimov
Самарқандда халқаро бизнес форум бўлади
2-3 ноябрь кунлари “Silk Road Samarkand” сайёҳлик марказида XVI Верона Евроосиё иқтисодий форуми ўтказилади.
Верона Евроосиё иқтисодий форуми Италиянинг Верона шаҳрида 2007 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. 2022 йилда Озарбайжоннинг Боку шаҳри тадбир мезбони эди. 2023 йилда эса тарихий Самарқанд форум ўтказиладиган жой сифатида танланибди.
Форумни Италиянинг “Евроосиёни англаймиз” нотижорат уюшмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкиллаштирмоқда. Тадбир бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, тадбиркорлар ўртасида мулоқот, бизнес алоқалар ва музокаралар учун кенг имкониятлар яратади.
Форум кунлари Италян киноси фестивали, италиялик “Сан-Ремо юлдузлари” концерти ҳам бўлади. Шунингдек, биродар тарихий шаҳарлар – Флоренция ва Самарқанднинг керамика кўргазмаси ташкил қилинади.
✅@nurbekalimov
Эртага 21 октябрь — "Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун" Турли-туман жаҳонга машхур китобларни ўзбек тилига ўгириб, ҳам тил ривожига ҳам онг ривожига катта ҳисса қўшаётган Асахийдаги оғайниларим дойимгидай тўйга яхши тўёна билан келишяпти.
Ушбу байрам муносабати билан "Асахий Боокс" жиддий чегирма эълон қилади. Фақат бир кун "Asaxiy Books" доирасида 5 йил давомида чиққан барча китобларга 21% чегирма тақдим қилинади. Ҳам пул тежаш, ҳам келажакда яна ўзбек тилида чиқадиган янги-янги китобларни молиялаштириш учун яхши имконият.
21% чегирмадаги китоблар 👉 : https://asaxiy.uz/product/knigi/asaxiybooks-kitoblari
Оффлайн китоб дўконлари манзиллари
Босиб юборилаверади🫡
📱 HONOR 90 билан сиз оилангиз ва яқинларингиз билан алоқада бўласиз:
🔋 HONOR 90 ичига 5000 мАс ҳажмли аккумулятор жойлаштирилган, у бир кун ишлатишга бемалол етади. Бир марта қувват олганда смартфон 19,5 соатгача узлуксиз маҳаллий видеоузатувни таъминлаши мумкин.
☑️ 66 ваттли HONOR SuperCharge ёрдамида батареяни атиги 15 дақиқада 45% қувватлантириш имконияти мавжуд.
👍 Тезкор ва тежамли HONOR 90 Qualcomm Snapdragon 7 Gen 1 Accelerated Edition процессори билан жиҳозланган.
Нархлар:
• HONOR 90 – 12+512 GB – 6 669 000 сўм
• HONOR 90 – 8+256 GB – 6 259 000 сўм
🕊 Telegram bot
📱 Instagram
🌐 Web-site
Реклама