nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

Қулай нархдаги хонадонлар!

✨Xon Saroy нинг қурилиш ишлари давом этаётган “Orzular” лойиҳасидан 2 хонали хонадон харид қилинг ва қолган қисмини ойига 7 млн сўмдан тўлаб боринг.

🔑 Қулай имкониятни қўлдан бой берманг!

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумот учун:

☎️ 712007400
☎️ 555017400

🌐 xonsaroy.uz

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

АҚШнинг, ну нафақат АҚШнинг балки дунёнинг энг йирик банк конгломератларидан бири бу Citigroup. Шуларнинг Citi банкида бир ҳамюртимиз Нозима Хусайнова ишлар эди. Нимага эди? Чунки опа яқинда антисемит руҳдаги пост учун ишдан бўшатилибди. Нозима Ҳусайинова Instagram сторй орқали "Гитлер нега буларни қириб юбормоқчи бўлгани ажабланарли эмас" деб ёзган экан.

Шундан кейин ижтимоий тармоқларда банкга нисбатан хейт ёмғири бошланган.

"Ижтимоий тармоқларда ғалаёнли антисемит изоҳ берган шахсни ишдан бўшатдик. Биз антисемитизм ва ҳар қандай нафратни қоралаймиз ва банкимизда бунга тоқат қилмаймиз", — дейилади банк баёнотида.

Нозиманинг Инстаграм ва Линкедин саҳифалари ҳам ўчирилган. Salary.com маълумотларига кўра, СитиБанкдаги "personal bankers" позициясидаги банк ходимлари ўртача 72 минг доллар маош олади.

Турли анитсемит чақирувлар билан чиққан талабалар ҳам ишга киришда рад жавоби олаётгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. Шу ўринда, АҚШ ва Европадаги қоракўзларга маслаҳат, учишни билмасангиз... ерда юраверган мақул. Ҳар қандай миллат ёмон эмас, бирор миллатга нисбатан ёмон сифат беришдан тийилган мақул.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 15 октябрдан:

- ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари томонидан тасдиқланган жадвал асосида бир йилда камида бир маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади;

- ижтимоий ходимларга фуқаролардан кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича аризаларни қабул қилиш ваколати берилади.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Қорақалпоғистонликларни дангалчи, тўғрисўз бўлади, деб кўп эшитганман. Бу видеони кўриб, улар орасида камтар, самимий инсонлар ҳам кўплигига ишонч ҳосил қbлдим.

Айниқса, пахтани жон-жаҳди билан тераётган депутат опамизнинг бошидаги рўмоллари бу инсоннинг қанчалик оддий, жайдари эканлигини кўрсатиб турибди.

Эҳтимол, кимгадир майда нарсадек кўринар, лекин ўта расман кийинган, кибрли нигоҳларни жойига қўйган депутатларни кўравериб, ўзидан бир "нималарни ясамаган" депутатлар ҳам борлигини кўриш мен учун очиғи янгилик бўлди.

Видеони охиригача кўришни тавсия қиламан. Қорақалпоғистонга нисбатан зўр ўхшатиш айнан охирида бўлган.

Нима дейишарди вайнерчилар, видеони қорақалпоғистонлик танишларга жўнатиб қўямиз 😃

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистоннинг биринчи хоними ва соответственно ХХР президенти рафиқаси бугун Хитой санъат ва ҳунармандчилик миллий музейида бўлишибди.

Ну, аёллар — гўзаллик шайдолари. Маълумот учун, айни пайтда давлатимиз раҳбари ўз рафиқаси билан "Бир макон, бир йўл" халқаро форумида иштирок этиш учун Хитой халқ республикасида бўлиб турибди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Қизиқ, шаҳар марказида «под новостройка» бузиб ташланмаган эски уйлар ҳам бор экан. Ўйлашимча, шаҳар тарихини йўқ қилмаслик, унинг оригиналлигини, руҳини сақлаб қолиш керак. Бу одамларга бугунни кеча билан солиштириш имкониятини, қолаверса, ностальгия кайфиятини беради.

@safarblog

Читать полностью…

Alimoff

Бир шаҳар тарихи...

Машҳур рэп ижрочиси Эминем бош рольни ўйнаган "8 мил" филмини ёдга олинг. Ушбу фильмдаги шаҳар атмосфераси ёдингиздами? Жиноятчилик, қашшоқлик, наркомания каби иллатлар илдиз отган кулранг шаҳар. Бу Мичиган штатидаги Детройт шаҳри эди.

Аслида, Детройт- бу бир вақтлар "Америка орзуси"нинг рамзи бўлган шаҳар, автомобилсозлик пойтахти. Яхши ҳаёт ва фаровонлик излаган миллионлаб одамларни ўзига жалб қилган макон. Аммо кейинчалик арвоҳлар шаҳри, вайронагарчилик ва қашшоқлик шаҳри сифатида танилган бу шаҳарга нима бўлган?

20-асрнинг бошларида Детройт АҚШнинг энг тез ривожланаётган шаҳарларидан бири эди. Бу ерда янги технологиялар, инновациялар ва рақобатни олиб келган биринчи автомобил заводлари пайдо бўлган. Илк оммавий ишлаб чиқарилган автомобилларнинг отаси Генри Форд ҳам шу ерда туғилган эди. Бу ерда дунёдаги энг баланд темир йўл вокзали Мичиган-Марказ ҳам қурилган бўлиб, у шаҳарнинг ўзига хос ҳашамати ва қудратининг рамзига айланганди.

Детройт ўз бағрига бутун дунёдан одамларни жалб қиларди. Бу ерга ишлаш учун Европа, Осиё, Лотин Америкасидан кўплаб муҳожирлар келган, шунингдек, яхши ҳаёт ва меҳнат шароитларини қидираётган жанубий Штатлардан келган афроамерикаликлар ҳам бу ғаройиб шаҳарга оқиб келарди. Шаҳар аҳолиси ҳар йили ўсиб, 1950 йилда 1,8 миллион кишини ташкил қилади. Детройт Қўшма Штатлардаги тўртинчи йирик шаҳарга айланади ва унинг аҳолиси автомобил заводларидаги баланд маошлар туфайли юқори турмуш даражасига эга бўлишади.

Аммо бу ёрқинлик ортида тез орада шаҳар келажагига таҳдид соладиган катта муаммолар ҳам бор эди. Улардан бири ирқий камситиш ва ажратишдир. Детройтнинг оқ танли аҳолисининг аксарияти сифатли уй-жой, таълим ва инфратузилма билан яхши таъминланган маҳаллаларда яшаган. Детройтнинг қора танли аҳолиси эса камбағал маҳаллаларда яшаган, ирқий камситиш ва ажратишларга учраган. Бу ирқлар ўртасидаги кескинлик ва зиддиятларни келтириб чиқарган, улар эса бора бора даҳшатли зўравонлик ва катта тартибсизликларга айланиб кетган.

Улардан энг каттаси 1967 йилда, полиция қора танлилар маҳалласидаги ноқонуний барга рейд қилганидан кейин содир бўлган. Бу оммавий тартибсизликлар беш кун давом этган ва 43 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Шунингдек, ушбу хаос катта моддий зарарга ҳам олиб келган. Бу Детройт тарихида бурилиш нуқтаси бўлиб, шундан сўнг унинг кескин пасайиши бошланади.

Детройтнинг кўплаб оқ танли аҳолиси шаҳар атрофига ёки бошқа штатларга кўчиб, шаҳарни тарк этишни бошлайдилар. Бу солиқ тушумларининг пасайишига, давлат хизматларининг ёмонлашишига ва жиноятчиликнинг кўпайишига олиб келади. Автомобилсозлик ҳам хорижий ишлаб чиқарувчилар билан рақобат ва нефт бозоридаги таназзул туфайли юзага келган инқирозга дуч келган. Кўпгина фабрикалар ёпилган ёки ходимлар қисқартирилган, минглаб одамлар ишсиз қолган.

1980-1990 йилларда ҳам Детройт ўз аҳолисини, уй-жой ва саноатни йўқотишда давом этади. Шаҳар гиёҳванд моддалар савдоси, бандитизм ва қотиллик маркази сифатида танилди. Ташландиқ бинолар ва бўш кўчалар Детройтнинг ўзига хос қиёфасига айланди. 2013 йилда шаҳар ўзини банкрот деб эълон қилди. Ўша йили бу хабарни эшитиб ҳайрон бўлганман. АҚШ нинг энг катта шаҳарларидан бири қандай банкрот бўлиши мумкин деб...

Сўнгги йилларда шаҳар ўз шон-шуҳратини тиклашга ва янги аҳоли, бизнес ва сайёҳларни жалб қилишга ҳаракат қилмоқда. Шаҳар федерал ҳукуматдан молиявий ёрдам олиб, қарзларини тўлаган ва 2014 йилда банкротликдан чиққан. Ҳозирда ушбу шаҳар технология, соғлиқни сақлаш ва таълим каби янги соҳаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаяпти. Илмли ёшларни ўзига жалб қилмоқда.

Детройт ҳақида ёзяпману, кўз олдимдан Ангрен, Олмалиқ, Учқудуқ каби шаҳарлар ўтмоқда...АҚШда ирқий муносабатлар аллақачон ўзининг катта-катта ечимларини топган бўлса, бизнинг "детройтлар" экология муаммолари сабаб пастга шўнғиган эди... Биз бу муаммоларни еча олдикми? Савол риторик. Соғ бўлинг.🫡

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Исроил ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизматининг рус нашри ҲАМАС ҳужумлари натижасида 7 нафар Ўзбекистон фуқаросининг 3 нафари ҳалок бўлгани ва қолган 4 нафари бедарак йўқолгани ҳақида хабар берди.

Аммо бу борада Ўзбекистон ТИВ ёки Ҳукумати жим. Расмий хабар йўқ.

Халқаро нашрларнинг бу масаладаги энг янги хабарларини ўқиб чиқдим. Масалан Yahoo News нинг France-Presse га таяниб берган маълумотлари ва The Economic Times берган хабарларда ҳам ўзбекистонликлар ҳақида гап йўқ.

Аммо бу нашрлар ўша қурбонлар фуқароси бўлган давлатларнинг ҳукуматлари расмий тасдиқлаган ҳолатларни киргазишмоқда. Шунинг учун ҳам ўзбекистонликлар йўқ. Чунки бизда ҳали расмий тасдиқ ёки инкор бўлмади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Исроил-Фаластин: душанба куни эрталабги муҳим хабарлар

Исроил армиясига кўра, Ғазо секторининг шимолини ярим миллионга яқин одам тарк этгани айтилмоқда. Ғазода ҳаво ҳужумлари, артиллерия зарбалари ва қуруқликдаги операцияга тайёргарлик давом этмоқда.

Якшанба куни Исроил Ғазо секторининг Жанубий қисмига сув етказиб беришни давом эттираётгани маълум бўлди.

Исроил армияси 30 минг кишилик Седорот шаҳридаги ўз фуқароларини эвакуация қилмоқда. Ғазо яқинида жойлашган бу шаҳарнинг эвакуация қилиниши, сектордан келадиган ракета зарбаларидан ҳимояланиш ва қуруқликдаги операцияга тайёргарликнинг бир қисми сифатида кўрилмоқда.

БМТнинг гуманитар ишларни мувофиқлаштириш идораси якшанба куни кечқурун Ғазо секторидаги касалхоналарда генераторлар учун ёқилғи тахминан 24 соат ичида тугашини эълон қилди.

Исроил ҳукуматининг сўнгги маълумотларига кўра, 7 октябрдан бери ҲАМАС ҳужуми оқибатида 1,400 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги якшанба куни секторни бомбардимон қилиш натижасида 2,450 киши ҳалок бўлганини айтди.

АҚШ Президенти Жо Байден Американинг CBS телекомпаниясига берган интервюсида ҲАМАС ни бутунлай йўқ қилиш кераклигини, аммо Ғазони Исроил томонидан босиб олиниши катта хато бўлишини айтди.

Исроилнинг БМТдаги элчиси Байденнинг баёнотига жавоб бериб, Исроил Ғазони босиб олишдан манфаатдор эмаслигини билдирди.

Европа Кенгаши (Европа Иттифоқи раҳбарлари) ҲАМАСни қаттиқ қоралади, уни гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишга чақирди ва Исроил ўзини ҳимоя қилишга ҳақли эканлигини айтди. Шу билан бирга Исроилни Ғазонинг тинч аҳолиси хавфсизлигини таъминлашга ва уларга гуманитар ёрдам етказиб беришга чақирди.

БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш баёнот бериб, унда иккита мурожаат қилди: ҲАМАСга – гаровга олинганларни ҳеч қандай шартларсиз озод қилиш ва Исроилга - Ғазо секторига гуманитар ёрдамнинг тўсиқсиз киришини таъминлаш.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси делегацияси айни пайтда Россияда бўлиб турибди.

Қаҳрамон Қуранбоев бошчилигидаги делегация бу гал Самара вилоятига бориб, у ерда ишлаётган ва ўқиётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишди.

“Биздан хабар олиб, кўнгилочар байрамлар ташкил этиб беришаётганидан, давлатимиз эътиборида эканлигимиздан хурсандмиз”, – деди ёшлардан бири.

Учрашувлардан кўзланган мақсад ўзбекистонликларнинг кўплаб муаммоларига ечим топиш ва таклифларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Қайд этилишича, Республика комиссияси хизмат сафари 20 октябрга қадар давом этади.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

ҲАМАС ва ФАТХ: душманларми ёки дўстларми?

Фаластин масаласи яқин Шарқдаги энг мураккаб ва узоқ давом этаётган можаролардан бири. Аммо, Фаластин ичидаги бирлик муаммоси ҳам ўта кескин ҳолатда. Бу икки сиёсий куч - ФАТХ ҳаракати ва ҲАМАС гуруҳи ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли бошланган.

ФАТХ 1959 йилда Ёсир Aрофат бошлиқ Фаластин миллатчилиги томонидан, Фаластин Миллий озодлиги йўлида ташкил этилган сиёсий ҳаракатдир. Улар Исроилнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олади ва можарони музокаралар асосида, тинч йўл билан ҳал қилишни қўллаб-қувватлайди.

Бироқ, ҳар доим ҳам бундай бўлмаган. Аваллари ФАТХ ҳам хозирда ҲАМАС амалга оширилаётган террорчилик ҳаракатларидан кам бўлмаган қонли рейдларга бош қош бўлган. Аммо, улар дунёвий кучлар бўлиб, ўз ҳаракатларини диний мотивлар билан ёпмаган, диний пропагандадан фойдаланмаган. 80 йиллар охирига келиб, ФАТХ нинг минтақадаги обрўси шу даражада ошиб кетган-ки, Исроил махсус хизматлари янги ташкил этилган ҲАМАС ҳаракатини унга қарши қўллаб-қувватлай бошлаган.

Интернетда турли конспирологиялар, масалан, ҲАМАС га Исроил асос солган деган гапда умуман исбот йўқ. Турли сиёсатчиларнинг "ҲАМАСни биз яратганимиз ва бу хато бўлган" деб берган баёнотлари бу тўғридан тўғри тушуниладиган гап эмас. Исроил ташкил қилиб бўлинган янги ташкилотга ростдан ҳам қарши курашмаган. Уни контрол қиляпмиз деб ўйлаган, унга ФАТХ га қарши туришда ёрдам берган, аммо кейинчалик назоратдан чиқиб кетган.

ҲАМАС бу Исломий қаршилик ҳаракати бўлиб, 1987 йил биринчи интифада (қўзғолон) даврида Мисрдаги "Мусулмон биродарлар" диний-сиёсий ташкилотининг мустақил ирмоғи сифатида ташкил топган. ҲАМАС Исроилнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини рад этади ва уни йўқ қилишга чақиради. Исроил, АҚШ, Канада, Япония ва Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатларида террористик ташкилот ҳисобланади. Иордания ва Мисрда ҳам тақиқланган. ҲАМАС 2007 йилда ФАТХ га қарши ҳарбий тўнтариш натижасида қўлга киритган Ғазо секторини назорат қилади.

Демак, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини ФАТХ, Ғазо секторини ҲАМАС назорат қилади. Бу ҳолатга бир давлатда иккита ҳукмдор элита бор деб қараш мумкин.

ФАТХ ва ҲАМАС ўртасидаги муносабатлар ўзаро ишончсизлик, рақобат ва даврий тўқнашувлар билан ажралиб туради. 2006 йилда ҲАМАС сайловларда ғалаба қозонганидан бошлаб, иккала томон ҳам Фаластин Қонунчилик Кенгашида миллий бирлик ҳукуматини тузишга ҳаракат қилишди, аммо ҳар сафар Исроилни тан олиш, ҲАМАС нинг ҳарбий қанотининг тарқатиб юбориш, ҳокимият ва ресурсларни тақсимлаш каби муҳим масалалар бўйича қарама-қаршиликлар туфайли келишувлар муваффақиятиз тугайди.

2020 йилда ФАТХ ва ҲАМАС олти ой ичида Ғарбий соҳил ва Ғазода умумий сайловлар ўтказиш тўғрисида янги келишувга эришдилар. Бунга фаластинликларнинг сиёсий фалажлик, иқтисодий инқироз ва коронавирус пандемияси билан боғлиқ умумий норозилиги сабаб бўлган. Бундан ташқари, иккала томон ҳам Исроилнинг Ғарбий соҳилнинг бир қисмини қўшиб олиш ва Фаластин манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда Араб мамлакатлари билан муносабатларни нормаллаштириш режаларидан хавотирда эдилар.

Бироқ, келишувни амалга ошириш истиқболлари шу пайтгача ноаниқ бўлиб келмоқда. Чунки, ҲАМАС ва ФАТХ ўртасида ҳалигача ҳал қилиб бўлмайдиган фарқлар мавжуд. Бундан ташқари, Исроил сайлов жараёнига аралашиши мумкин ва агарда ҲАМАС ютадиган бўлса, АҚШ ва Европа Иттифоқи уларнинг натижаларини тан олишдан бош тортиши мумкин.

Яна бир муаммолардан бири шундаки, барча сўровларга кўра, халқ бугунги кунда қурол кўтариб Исроилга реал хавф туғдирадиган ҲАМАС ни кўпроқ қўллайди. Дипломатия йўлига ўтган ва ўтмишдаги важоҳатини йўқотган чоллардан ташкил топган ФАТХ бўлса реал сайловларда ютқазишини билиб, сайловларни турли йўллар билан чўзиб юради. Аммо ривожланган дунё ҳамжамияти томонидан диний радикал ҲАМАС дан кўра, келишув столига ўтирадиган ФАТХ қўллаб қувватланади.

Хуллас, Яқин Шарқдаги ушбу муаммо фақатгина ташқи сиёсатдамас, ички сиёсатда ҳам турли қарама-қаршиликларга эга бўлиб, тинчлик деб аталмиш неъматнинг бу диёрларга кириб келмаслигида актив рол ўйнайди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

#Promo_rolik
#Innoweek

📣📣16-20-октябр кунлари энг йирик инновацион тадбир “Innoweek.uz-2023” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтаркан.

Бу йилги ҳафталик “Креатив таълим ва инновациялар – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси” мавзусида ўтказилади.

Аввалари инновация бу устунлик эди. Ҳозир энди зарурият. Бошқа илож йўқ.

Ҳафталик доирасида кўргазмалар тақдимоти, хорижий етакчи компаниялар билан учрашув ва келишувлар, халқаро шартномалар, конференция ва форумлар ташкил этилади.

Батафсил маълумот👉 www.innoweek.uz

Читать полностью…

Alimoff

ЎзЛиДеП: "Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари томонидан Ички ишлар вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимиятига тегишли депутатлик сўровлари юборилди"

Ўзбекистон
Либерал-демократик партияси жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан Жиззахга ўзига тегишли бўлган 60 тонна чигитни олиб чиқишда тақиққа учраганлиги борасидаги хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

Таъкидланишича, ушбу ҳодиса партия фаоллари ва депутатлар томонидан қўшимча равишда ўрганилмоқда. Партия Конституция ва қонунларга асосланмасдан на ички ишлар ходимларининг, на ҳокимият вакилларининг товарларнинг эркин ҳаракатланишини чеклашга ҳеч қандай ваколати йўқлигини эслатиб ўтди.

"Бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари томонидан Ички ишлар вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимиятига тегишли депутатлик сўровлари юборилди", — дея қўшимча қилинади хабарда.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ака Бакироонинг ёзишича, келгусида 30 дан ортиқ умумий, камайтирувчи ва рағбатлантирувчи мезонлар асосида тадбиркорликнинг ишончлилик рейтинги шакллантирилиши мумкин экан.

Инсон омилисиз, ахборотлаштирилган ахборот ресурслари орқали амалга ошиши айтилаётган ушбу рейтингга таянган ҳолда тадбиркорларга қўшимча рағбатлантириш ва преференциялар, қулайликлар тақдим этиш кўзда тутилаётган экан.

Мен бу борада иқтисодчи томонидан билдирилаётган фикрларга тўлиқ қўшиламан. Ҳақиқатанам рейтингидан устувор мақсад рағбатлантириш бўлмаслиги зарур.

Ёки бўлмаса, ушбу рейтингга ишонч шу қадар юқори бўлиши керакки, унга кирган тадбиркорлик субъекти ҳақида бошқа тадбиркорлар, шартли рақобатдошлариям ишониши ва "таниш-билишчилик" бўлмаганини аниқ ҳис этишлари керак. Ва келгусида рейтингга кирмаганлариям ҳаракат қилишади, сервисни яхшилайди, бренд устида ишлашни кучайтиради. Шундай қилиб сифат ошади. Бундан эса жамият ютади.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Таълим муассасаларида болаларни камситувчи муомалада бўлиш қатъий назоратга олинади

“Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинса, таълим муассасаларида болаларга зўравонлик, куч ишлатиш ва уларни камситувчи муомалада бўлиш қатъий назоратга олинади.

Зўравонлик ва буллингни олдини олиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилиши керак. Жуда кўплаб буллингга учраган болалар улғайгач ҳам қийналиб яшашади. Бунинг ортидан турли ҳил руҳий касалликлар ҳам келиб чиқиши мумкин.

Мени болам, мени мулким деб ўйлайдиган ота оналар ҳам кам эмас жамиятимизда. Уларга нисбатан шафқатсизликлар нақақат кўча ва мактабда балки оилаларда ҳам учрайди. Оилалардаги зўравонлик фактларини била туриб ҳам одамлар кўп ҳолларда боланинг тақдирига бефарқ бўлишади.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

АҚШ мусулмонлар дискриминациясига ҳам қарши

Юқоридаги постдан кейин турли одамлар нега шахсий фикр учун бундай қилишади? Қани сўз эркинлиги? Демократия қахқараватти деган гапларни айтишди. Уларни ҳам тушунаман. Чунки бундай савол берувчиларда етарли билим йўқ.

Сўз эркинлиги деструктив ғояларни тарқатиш, маълум бир миллатни дискриминация қилиш холатларини оқламайди. Масалан юқоридаги шахс шу гаплари учун Австрия, Бельгия, Германия, Литва, Люксембург, Молдова, Польша, Россия, Словения, Франция, Швейцария ва Канадада жиноий жавобгарликка тортилар эди. 10 йилгача қамоқ жазолари бор.

АҚШ эса сўз эркинлигида анча илғор. Холокостни инкор қилганлар ҳам қонун томонидан тақиб қилинмайди. Иш берувчига келсак, улар ўз репутацияларини бузмаслик учун бундай фикрдаги ходимларини бўшатиб юборишини тушуниш мумкин.

Агар ўша одам Исроил хукумати томонидан амалга оширилаётган хунрезликларни қоралаганида бундай бўлмасди. У эса бутун бир миллатни 20 асрнинг энг даҳшатли одамлари томонидан қириб юборилишига ажабланмаслигини айтиб буни қўллаяпти.

Сарлавҳадаги мавзуга қайтсак.

Так вот, масалан АҚШда Хэмлайн университетининг санъатшунослик профессори ўз дарсида мусулмонлар пайғамбари расмини кўрсатгани учун ишдан бўшатилган. Мусулмонларда пайғамбар расми йўқ, мумкинмас бу иш. Комиссия ҳам буни исломий дискриминация деб хисоблаган ва профессорни ишдан бўшатиб юборган.

Нью-Джерси штати мактабларидан бирида эса математика ўқитувчиси этник араб болани террорист дегани учун ишдан хайдалган. Ўқувчи "Масалани уйда тугатиб келсам майлими?" деб сўраганига нисбатан у ахмоқ "Биз террористлар билан музокара қилмаймиз" деб хазиллашган. Бу эса уни ишдан тепилишига сабаб бўлган.

Хуллас, одам минг ақлли, гений, профессор бўлмасин унда ижтимоий интеллект ёки оддий қилиб айтганда фаросат ҳам бўлиши керак. Нимани қаерда гапирмасликни билиши керак. Соғ бўласлар.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

«Ўзбекистонлик»ни бу сафарги эпизоди «бомба»

Куни кеча бўлиб ўтган форумнинг асосий воқеаларидан бири айни номдаги “Ўзбекистонлик” фильмнинг 4-эпизоди премьераси бўлди.

Юз минглаб томошабинларнинг меҳрини қозониб улгурган бадиий-ҳужжатли фильмлар туркуми ўз соҳасида оламшумул натижаларга эришган ватандошларимизнинг ҳикояларини сўзлаб беришда давом этмоқда. Янги, бу сафарги эпизод қаҳрамонлари Европа тикланиш ва тараққиёт банки директори Камола Маҳмудова ва Кембриж университети биологи, фан доктори Темур Юнусовлар бўлди.

Фильм Youtube тармоғи ва MY5 телеканали орқали 19 октябрь куни соат 18:00 да премьера қилинди. Кўп сўзларни ёзиб ўтирмайман, лекин теран фикрлар ва ниҳоятда қизиқарли фактлар лол қолдирди. Масалан, Темур Юнусов минтақамиздаги иқлим ўзгариши натижасида катта ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Фильмни ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин

Читать полностью…

Alimoff

Қизларга маслаҳат

Оббо эркак кишидан нима маслаҳатикин деб ўтиргандирсиз. Бу жуда муҳим.

Кейс:

Андижон туманида яшовчи 18 ёшли қиз ариза билан мурожаат қилиб, бир йигит унинг беҳаё тасвирли видеоларини интернетга тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.

20 ёшли аёл ўзини йигит дея таништириб, 18 ёшли қиз билан Telegram орқали танишган. У қизга келгусида унга уйланиш мақсади борлигини айтиб, ишончига кириш орқали қизнинг турли фотосуратлари ва беҳаё видеотасвирларини қўлга киритган. Қизни видеоларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган ва тарқатмаслик эвазига 1 млн талаб қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, "йигит" пулларни олаётган вақтга ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қўлга олинган шахснинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Так вот, биринчидан, ҳеч кимга интернет орқали бундай расм видеолар юборманглар. Бегоналар тугул ҳаттоки ўз қонуний, никоҳий эрингизга ҳам. Чунки бундай расмлар бошқа ерларга эхтиётсизлик, хакерлик сабаб сизиб чиқиши мумкин. Ўзингиз учун ўзингизни шундай ҳолатларда расмга олиб ҳам у расмларни телефонда сақлашни маслаҳат бермайман.

Агарда шу ахмоқликни содир қилган тақдирингизда, агар кимдир сизни шу нарсалар билан шантаж қила бошласа, катак ташламасдан мелисага ёзиб беринг. Қўрқиш керак эмас. Улар шахсингиз сир қолишини таъминлашлари керак. И умуман, бундай расмлар сўрайдиган йигитларни сизга уйланишига ишониш ҳам так себе иш. Соғ бўлилар.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ижтимоий тармоқлар ва Телеграм мессенжеридаги каналларда Тошкент метросининг "Новза" бекатида поездлар тўқнашиб кетганига оид хабарлар тарқатилмоқда.

Ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени қуйидагиларни маълум қилди:

Тошкент метрополитенида бугунги кунда ҳеч қандай поездлар ўртасида тўқнашув ҳамда бу каби носозлик ҳолатлари кузатилгани йўқ.

Alimoff: Шундай хабарларда "бундай бўлгани йўқ" деб шунчаки айтиб қўймасдан, ўша видеода аслида нима акс этганини ҳам тушунтириш керак. Шунда камроқ саволлар бўлади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Исроил-Фаластин: чоршанба куни эрталабги муҳим хабарлар

Ғазодаги Ал-Аҳли касалхонасига келиб тушган бомба портлаши натижасида юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Фаластин томони қурбонлар сони 800 га етганини айтмоқда. Улар бу воқеада Исроил армиясини айбламоқда.

Исроил армияси видео ва схемалар эълон қилиб, бу билан касалхонага "Исломий жиҳод" гуруҳи томонидан учирилган носоз ракета урилганлигини таъкидлашмоқда.

Ал-Аҳли касалхонасидаги портлашдан кейин Иордания АҚШ Президенти Жо Байденнинг Миср Президенти, Фаластин маъмурияти раҳбари ва Иордания қироли билан режалаштирилган саммитини бекор қилди. Бунгача Фаластин маъмурияти раҳбари Махмуд Аббос бу саммитда қатнашишдан бош тортганди.

АҚШ президенти Жо Байден Исроилга етиб келди. Байден Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ва ҳукумат аъзолари билан музокаралар олиб боради.

Кўплаб мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари Ал-Аҳли касалхонасидаги портлашни қоралаб чиқишди. Араб давлатлари раҳбарлари бу ишда Исроилни айблашади; Ғарб сиёсатчилари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳали айбни ҳеч бир томонга қўйишмади.

Ўзбекистон ТИВ: Ғазо секторидаги “Ал-Аҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.
Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши, деб ҳисоблаймиз. Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирамиз.

Ушбу воқеа ортидан Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг кўплаб мамлакатларида йирик намойишлар бўлиб ўтди ва баъзи жойларда ҳали ҳам давом этмоқда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

🏠🏢 Энди ипотека кредити олиш учун сизда расмий даромад бўлиши шарт эмас!

“Банкир” канали расмий даромадга эга бўлмаганлар учун таклиф этилаётган ипотека кредитларини бир жойга тўплади.

Бундан ташқари каналда иқтисодий таҳлиллар, банк ва молия соҳасига доир энг муҳим янгиликлар билан тезкор танишишингиз мумкин.
👇👇👇

Читать полностью…

Alimoff

15 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Заковат арена” биносида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар ўқувчилари ўртасидаги “Заковат” турнирининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг энг зукко таълим муассасаларидан келган 42 та жамоа (294 нафар ўқувчи) ғолиблик учун беллашди.

Ҳис-ҳаяжонга бой бўлган республика босқичида қуйидаги жамоалар ғолиб бўлди:

1-ўрин - Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби жамоаси;
2-ўрин - Тошкент шаҳридаги Президент мактаби жамоаси;
3-ўрин - Денов туманидаги 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати жамоаси.

Мазкур жамоаларнинг ҳар бир аъзосига ҳамда мураббийига “Заковат интеллектуал клуби” ННТ томонидан қимматбаҳо ноутбуклар совға қилинди.

Эндиликда ушбу жамоалар аъзолари олий таълим муассасаларига базавий тўлов контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади.

Шунингдек, уларнинг ҳар бирига бир ўқув йили давомида ҳар ой қуйидаги миқдорда “Заковат” стипендияси тўлаб борилади:

1-ўрин: БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм);
2-ўрин: БҲМнинг 4 баравари (1 млн 320 минг сўм);
3-ўрин: БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм).

Энг қизиғи, иккинчи ўринни олган жамоа аъзоси Абдулазиз Собировни финалга яқин оёғи лат еган экан, шундаям бу бола қўлтиқтаёқда келиб бўлса-да қатнашиб, ғолиблар сафидан жой олибди. Шу йигит = Uzbek Power💪😎

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тарихда биринчи марта Самарқанд — Урумчи тўғридан-тўғри рейслари йўлга қўйилди

Ўзимизнинг Air Marakanda ва Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси ҳамкорлиги натижасида Самарқанд ва Урумчи ўртасида авиақатнов йўлга қўйилди.

Авиакомпания Хитойдан Самарқандга парвозларни амалга оширадиган илк авиарейсга айланди.

Хитойдан Самарқандга тўғридан-тўғри рейсларнинг очилиши кўп асрлар олдин асос солинган Буюк Ипак йўлининг мантиқий давоми бўлиб хизмат қилади. Рейс вақтлари билан авиакомпания расмий саҳифаларидан билиб олиш мумкин.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Хотите участвовать в акции? Пройдите небольшой опрос и выразите свое мнение:
https://tally.so/r/woRVdx
Siz aksiyada ishtirok etishni xohlaysizmi? Unda quyidagi so'rovnomada qatnashib, o'z fikringizni bildiring:
https://tally.so/r/woRVdx

Читать полностью…

Alimoff

Алимовдан китоб тавсия:

Ronen Bergman: "Rise and Kill First"
(Қўзғал ва биринчи бўлиб сен ўлдир)

Журналист Ронен Бергман Исроил давлати ташкил топганидан бери амалга оширилган «давлат терроризми» каби феноменга эътибор қаратади. Юзлаб юқори мартабали махсус хизмат вакиллари билан интервьюлар асосида ёзилган ушбу китоб орқали ўқувчи, нима учун Исроил ўз душманлари билан компромиссга бормаслигини, нима учун қасосни қиёматга қолдирмаслигининг сабабларини, турли махсус хизматлар фаолиятидаги ғалабалар ва мағлубиятлар анализини ўрганиши ва шу пайтгача махфий сақланган архив материаллари билан танишиши мумкин. Бундан ташқари ушбу китоб билан Яқин шарқ муаммоларининг туб илдизигача етиб бориш мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Уй оламан-сотаман деганлар учун сирли канал топилди

/channel/+sfXKqWaSomI2MDhi

Уй, бино ва офисларни сотиб олиш ёки сотиш, ижарага олиш/бериш бўйича ҳамма излаган канални топдик. Кўплаб маълумотлар, минглаб объектлар базаси интернетда.

Билиб олиш учун каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+sfXKqWaSomI2MDhi

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Нега АҚШ ҳар доим Исроилни дастаклайди? АҚШ ва Исроил муносабатлари ҳақида

Америка Қўшма Штатлари ва Исроил давлати ўртасидаги муносабатлар узоқ ва мураккаб тарихга эга бўлиб, у 1948 йилда Исроилнинг ташкил топиши билан бошланган. Шундан бери АҚШ ва Исроил стратегик ҳамкорларга айланиб, сиёсат, иқтисод, мудофаа ва маданият соҳаларида ҳамкорлик қилиб келади. Бироқ, икки давлат ўртасидаги муносабатларга араб-исроил можароси, Қуддуснинг статуси, Фаластин масаласи ва Эрон ядро дастури каби турли омиллар ҳам таъсир кўрсатади.

Батафсил 👉https://dzen.ru/a/ZSm4xB7PiibAxFIM?share_to=link

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Фаластин-Исроил можароси. Асосий воқеалар.

Интернетда тарқаётган маълумотларга кўра, ХАМАС нинг Исроилга ҳужуми оқибатида 1 нафар ўзбекистонлик вафот этган, яна 4 нафари йўқолган. Лекин бу маълумот Ўзбекистон расмийлари томонидан тасдиқланмаган. Ўзим қидириб кўрган маълумотлар базасида халқаро авторитетга эга бўлган нашрлар ушбу воқеада фуқаролари жабр кўрган мамлакатларни санаб ўтган, уларнинг бирортасида ўзбекистонликлар йўқ. BBC, The Times of Israel ва The Washington Post маълумотлари билан танишишингиз мумкин.

Россия президенти Владимир Путин пойтахти шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини яратиш зарурлигини эълон қилди. (БМТ томонидан тан олинадиган ушбу режа ҳақида шу ерда ўқинг) Бундан ташқари, агар Ғазо секторида қуруқлик операцияси ўтказиладиган бўлса, ҳар икки тарафдан қурбонлар кўп бўлишидан огоҳлантирди.Исроилга нисбатан шафқатсиз хужум бўлганини ва Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалигини таъкидлаб, буни тинч йўллар билан амалга оширишга чақирди. Россия Фаластин ва Исроил ўртасида воситачи бўлишга тайёр.

АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбари Ллойд Остин Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ва Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант билан учрашиш учун Исроилга етиб келди.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Иорданияда Фаластин автономияси раҳбари Махмуд Аббос билан учрашди.

Хамас Исроилнинг Ашкелон шаҳрига 100 дан ортиқ ракеталар отди. Ҳизбуллоҳ гуруҳи Ливандан Тел-Авивдаги Бен Гурион аэропортига ракеталарни учирганини даъво қилмоқда.

Эрон, Ироқ ва бир қатор Араб мамлакатларида Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун намойишлар бўлмоқда.

ХАМАС Ғаазоликларни ўз уйларини тарк этмасликка чақириб, Исроилнинг эвакуация қилишга чақириғи психологик урушнинг бир қисмилигини таъкидлашмоқда.

ХАМАС нинг таъкидлашича, Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида гаровга олинган 13 нафар асир ўлдирилган. Улар орасида чет элликлар ҳам бор.

Фаластин ва Иордания чегарасида Исроил хавфсизлик кучлари Иорданиялик намойишчиларни "ёруғлик-шовқинли" гранаталар билан тарқатишмоқда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Эрон-Исроил муносабатлари: тарих, зиддият ва истиқболлар

Эрон ва Исроил яқин Шарқдаги узоқ ва мураккаб муносабатлар тарихига эга бўлган икки нуфузли давлатдир. Бир томондан, Эрон Туркиядан кейин Исроилни иккинчи бўлиб тан олган исломий давлат бўлса, бошқа томондан, 1979 йилда Эронда Ислом инқилоби рўй берганидан кейин азалий рақибга айланишди. Ўшандан бери улар минтақада ўз манфаатлари ва таъсири учун сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий кураш олиб боришмоқда. Бугун шу ҳақида👇

https://dzen.ru/a/ZSfwzYkB4hzHjm_E?share_to=link

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Исроил-Фаластин можаросининг кучайиши фонида ижтимоий тармоқларда ҳар икки томондан турли фейклар авж ола бошлайди. Кеча мана бу сурат бўйича фикр сўрашганди. Хўп, фактлар эмоцияларга тупуради, таҳлил:

Бу суратда ростдан ҳам Фаластин худудига кемада Европадан келаётган яхудийлар тасвирланган. Лекин, у бизни қоракўзлар тарқатаётган контекстга эга эмас. У пайтларда бу ерларни "эга"си Усмонли турклардан БЖУ да тортиб олган Британия бўлган. Фаластин давлати деган нарса йўқ эди у пайтлар.

Плакатда ростдан ҳам шу сўзлар ёзилган: "Немислар уйларимизни бузишди сиз умидларимизни бузманг" Лекин бу плакат билан яхудийлар арабларга мурожаат қилмаган, британияликларга мурожаат қилган. Ерларни эгаси сифатида британлар уларни ноқонуний иммигрант сифатида бу ерларга киритмаган. Бу кемалар қирғоқда сузиб юраверган.

1947 йил 13 апрел куни кема инглиз аскарлари томонидан назоратга олинади. Қуролли тўқнашув натижасида бортдаги ўнга яқин яҳудий жароҳат олади, иккитаси жойида вафот этади, яна бири кейинчалик жароҳатларидан вафот этади. Кема тўлиқ қўлга олингандан сўнг, ярадор ва касаллар ҳибсга олинган қочқинлар учун қурилган Атлит лагерига жўнатилган, қолганлари 1947 йил 24 апрелда Кипрга депортация қилинган.

Хуллас, ушбу расм бизни интернетда тарқаётгандай "Урушдан қочиб келятган еврейлар фаластинликларга ялиниб келишган, уларни раҳми келиб ватанига киритган, кейин ўзларини хайдаворган булар" деяётган одамлар шунчаки дангасалар. Чунки улар ўқимайди, изланмайди. Бор гап шу.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…
Подписаться на канал