nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

Юқоридаги мақолани ўқиб, Элдар ака Асанов ҳам тадқиқотчи сифатида ўз фикрларини ёзибдилар.

Цитата: Аввало, яҳудийларни бу ҳудудга ялпи кўчириш керак эмас эди деб ўйлайман.

БМТ нинг Фаластин бўйича махсус комиссияси UNSCOP нинг докладида келтирилишича, 1947 йил ҳолатига Фаластин ерларида 1.2 млн араблар ва 600 минг яҳудийлар истиқомат қилишган. Ҳар икки халқ ўзининг "кучли миллий интилишлари" га эга бўлган. ИЖУ дан кейин яхудийлар кўчириб келинмаган тақдирда ҳам Фаластинда истиқомат қилувчи "местний" яҳудий ва араблар ўртасидаги муносабатлар кескин фазага кўтарилган бўлган.

Цитата: Ҳудудни икки давлатга бўлмаслик керак эди. Ягона Фаластин давлати бўлиб, унда барча тенг ҳуқуқли бўлиб яшаса, барча гуруҳларга тенг сиёсий ва иқтисодий имкониятлар берилса, балки натижа бўларди. Ким билсин, балки шундаям можаро чиқарди, айтиб бўлмайди.

Бу фикрлар БМТ да ҳам бўлган, турли вариантлардаги режалар ишлаб чиқилган, масалан "Моррисон — Грейди" режаси бўйича ҳар икки миллатдан иборат ягона давлат бўлади, Қуддус британия бошқарувида қолади, мамлакатнинг Марказий бошқаруви Олий Комиссар кўринишида британияликлар қўлида бўлади, араблар ва яхудийлардан эса ижро хокимияти ташкил топади. Кейинчалик бу давлат мустақил федерал давлат бўлишига умид қилинади. Бу режани араблар ҳам яхудийлар ҳам танқид қилиб, рози бўлишмаган.

Ундан ташқари, тарихда турли миллат ва динга эга бўлган кўп сонли халқлардан ташкил топган давлатнинг эффектив эмаслигини мени назаримда, Югославия кейси кўрсатиб бера олади. Броз Титонинг ўта қатиққўл бошқаруви остида турли мииллатчи кайфиятлар бостирилиб, ёпиб турилган бўлса-да, қопқоғи ёпиқ қайнайдиган қозон барибир бир кун портлайди. Болқон уруши ҳам жуда кўплаб қирғинбаротларга сабаб бўлган.

Юқоридаги мақолада тилга олинган кўрсатувда Камолиддин Раббимов Саудия Арабистони томонидан Исроилга яхши таклиф бўлган, Исроил буни рад этган деб айтиб ўтди.

Мана шу таклиф ҳам жуда ажойиб режа асли, 2002 йилда берилган бу (2005 эмас) Лекин, Исроил йўқ деди деган гап ҳам тўлиқ хақиқат эмас. Исроил давлати расмий равишда бу таклифга халигача жавоб бергани йўқ. Таклиф нимадан иборат?

Исроил:

1967 йил 4 июнь холатидаги чегараларга қайтиш, шу жумладан, Сурияга қарашли Голан тепаликлари ва Жанубий Ливаннинг 22кв\км худуди (Мози Шебаа) қайтариш.

Мунозаралар орқали фаластинлик қочқинлар муаммосини БМТ резолюциялари асосида адолатли ҳал қилишга эришиш. Араб Лигасининг олдинги позициясидан фарқли ўлароқ, бу ташаббус фаластинлик қочқинларнинг Исроил худудига қайтишга бўлган ҳуқуқини талаб қилмайди.

Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидаги босиб олинган Фаластин ҳудудларида мустақил ва суверен Фаластин давлатини ташкил этишга розилик бериш, Шарқий Қуддус унинг пойтахти бўлади.

Араб мамлакатлари:

Араб-Исроил можароси расман тугатилади, Исроил билан барча араб мамлакатлари ўртасида тинчлик шартномаси имзоланиб, яқин Шарқдаги барча давлатлар хавфсизлиги таъминланади.
Кенг қамровли тинчлик доирасида Исроил билан нормал муносабатлар ўрнатилади. Ушбу ташаббус доирасидан ташқарига чиқадиган Фаластиннинг барча талаблари рад этилади.

Исроилдаги сўл ва марказчи партиялар бу таклифни яхши қаршилашган, Араб Лигаси давлатлари ҳам қабул қилган. Фаластин мухторияти Лидери Махмуд Аббос ҳам қўшилган. Бироқ, ўртага яна радикаллар чиқяпти, ХАМАС умуман рози бўлмаган, Бенямин Нетаняху ҳам буни танқид қилган. Қаранг, иккала тарафда ҳам ультра кучлар бунга рози эмас. ХАМАС мана шу инициатва қабул қилинишидан бир кун олдин терракт уюштириб 30 та исроилликни ўлдирган. Бунга жавобан Исроил "Химоя девори" операциясинни бошлаб, юзлаб фаластинликларни ўлдирган. Тинчлик режаси олов ичида қолиб кетган...

Бу тинчлик режасининг ягона камчилиги шунда эдики, унда Эрон умуман хисобга олинмаган. ХАМАСни калити ҳам бугун Эронда. Ўша пайда ҳам балки Эрон Араб Лигаси ва Исроил ўртасида тинчлик ўрнатилишини истамагандир.

Халлас мана шу инициатива атрофида яна бир бор уриниб кўриниш керак. Яқин Шарққа тинчлик қачондир қайтиши керак ва бу келажакда минтақадаги экологик инқирозларгача тезроқ рўй бериши керак.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Эндиликда жинсий зўравонлик содир этган шахсларнинг рейестри юритиладиган бўляпти

Бу борада анча аввал ўз фикрларимни улашган эдим. Бундай одамлар ҳамиша назорат остида яшашга мажбурдирлар деб хисоблайман.

Кеча “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги махсус қонун ишлаб чиқилаётгани айтган эдим.

Қонун лойиҳасига кўра, энди қўлланган жазо, судланганлик ҳолати тугатилган ёки олиб ташлангани, авф ва амнистия қўлланишидан қатъи назар жинсий зўравонлик содир этган шахснинг болалар билан бевосита боғлиқ соҳаларда ишлаши тақиқланади.

Қўшимчасига, жинсий зўравонлик содир этган шахсларнинг рейестри ҳам юритилади. Унга киритилган шахслар иш ва яшаш жойини ўзгартирганда ички ишлар органига хабар берилиши шарт бўлади.

Маълумот учун, шу йилнинг 9 ойида вояга етмаганларга нисбатан 1240 та зўравонлик ҳолатлари қайд этилган бўлса, улардан 417 таси жинсий зўравонлик бўлган. Бу даҳшатли рақамлар.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Депутатлар ишлаб чиққан Конституциявий қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказиш, сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантириш, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштириш ҳамда Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Лойиҳа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали ҳамда Қонунчилик палатаси сайтига муҳокама учун юкланибди. Так вот, агар таклифларингиз бўлса, 24 октябргача ёзиб қолдиринг.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистонда қонунчиликка “буллинг” тушунчаси киритилмоқда

Бугун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги ва UNICEF билан ҳамкорликда Ўзбекистонда болалар учун янада хавфсиз ва қулай муҳитни яратиш бўйича биринчи муҳим қадам сифатида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиш учун миллий давра сухбати бўлиб ўтди.

Сухбатда болалар химояси бўйича жуда актуал муаммолар кўтарилди. Болаларни буллинг қилиш мавзуси ҳам жуда оғир муаммолардан биридир.

"Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра қуйидаги ҳаракатлар буллинг сифатида баҳоланади:

— бир гуруҳ болалар ёки бир боланинг бошқа болага ёки болаларга нисбатан ҳақоратли лақаблардан фойдаланиш;

— бола билан ҳар қандай мулоқотни чеклаб қўйиш;

— унинг мол-мулкини қўлга киритиш ва зарар етказиш;

— унинг ўзига хос жисмоний, психологик ёки интеллектуал хусусиятларини оммавий муҳокама қилиш;

— Медиа ва интернетда боланинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ёки соғлиғи ва ҳаётига зиён етказишда ифодаланган,
муттасил психологик ва жисмоний тажовузкор ҳаракатларни амалга ошириш.

Янги қонун лойиҳаси билан “буллинг” болаларга нисбатан зўравонлик ҳаракати сифатида квалификация қилинади.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўқитувчилар ўртасидаги “Заковат” турнирининг республика босқичи бўлиб ўтди!

Куни кеча “Заковат” бўйича йирик турнир ниҳоясига етди. Турнирнинг саралаш босқичида республикамиз бўйлаб жами 605 та жамоа ҳамда 4 235 нафар ўқитувчилар иштирок этган бўлса, республика босқичида ушбу жамоалардан саралаб олинган энг кучли 46 та жамоа қатнашди.

Тарихда иккинчи бор ўтказилган, шиддатли курашларга ва ҳис-ҳаяжонга бой ўтган ўқитувчилар мусобақаси якунида қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади:

🥇1-ўрин: “Sodiq school” НТМ жамоаси;
🥈2-ўрин: Чирчиқ давлат педагогика университети жамоаси;
🥉3-ўрин: Фарғона давлат университети жамоаси.

💰Ғолиб жамоалар қуйидаги миқдорда тақдирланади:

1-ўрин: 100 млн сўм;
2-ўрин: 60 млн сўм;
3-ўрин: 40 млн сўм.

🏅Шунингдек, ғолиб жамоаларга махсус тайёрланган медаллар топширилди.

Читать полностью…

Alimoff

Озарбайжон ва Исроил муносабатлари ҳақида

Кечаги воқеалардан кейин Озарбайжон Миллий Мажлисининг парламентлараро муносабатлар бўйича ишчи гуруҳи баёнот билан чиқди: "Биз Ғазо сектори ҳудудидан Исроилга қилинган бугунги ҳужумларни қаттиқ қоралаймиз" - дейилади хабарда.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари қурбонларнинг оила аъзолари ва қариндошларига ҳамдардлик билдириб, ярадорларга тезроқ шифо тилашди.

"Биз бу қийин пайтда Исроил халқи билан биргамиз", деб якунланади ушбу баёнот.

Тушунмаган одамни миясига бу нарса триггер бериши мумкин. Ие нега мусулмон озарлар мусулмон Фаластин томонмас деб. Мана бу постда Арманистон-Фаластин муносабатлари ҳақида ёзгандим. Контекстни тўлиқ тушуниш учун уни ҳам ўқивориш фойдадан ҳоли эмас.

Озарбайжон ва Исроил ўртасидаги муносабатлар турли дин, маданият ва географик жойлашувга эга бўлган икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг энг муваффақиятли намуналаридан биридир. Бу муносабатлар ҳар икки томон учун ўзаро ҳурмат, ишонч ва манфаатга асосланган. Ушбу постда бу муносабатларнинг айрим жиҳатлари ҳақида тўхталамиз.

Биринчи жиҳат сиёсий. Озарбайжон ва Исроил дипломатик алоқаларни 1992 йилда, Озарбайжон мустақилликка эришганидан кўп ўтмай ўрнатган. Ўшандан бери улар турли даражаларда, шу жумладан энг юқори даражаларда ҳам мунтазам мулоқотни давом эттирмоқдалар. 2009 йилда Исроил Президенти Шимон Перес Озарбайжонга, 2016 йилда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Исроилга ташриф буюрган. Иккала раҳбар ҳам икки мамлакат ўртасида стратегик шерикликни ривожлантиришга содиқлигини билдирганлар. Озарбайжон ва Исроил БМТ ва ЕХҲТ каби халқаро ташкилотлар доирасида ҳам ҳамкорлик қилиб, миллий манфаатларга оид масалаларда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келади. Масалан, Озарбайжон Исроилнинг ҳудудий яхлитлигини ва терроризмдан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тан олади, Исроил эса Қорабоғ можаросини халқаро ҳуқуқ асосида адолатли ҳал қилинишини қўллаб-қувватлайди. Халқаро тан олинган хужжатларга кўра Қорабоғ Арманистон томонидан окккупация қилинган Озарбайжон худуди эди. Ҳозирда бу масала ёпилиб, Қорабоғ тўлиқ Озарбайжонга қайтди.

Ушбу муносабатлар Озарбайжон ва Эрон ўртасидаги яхши бўлмаган алоқалар фонида ҳам ўз аксини топган бўлиб, айрим инсайдерларга кўра, Исроил ва Эрон ўртасида уруш бошланган тақдирда, Озарбайжон Исроил учун асосий ҳарбий-ҳаво базаси ва плацдарм ролини ўйнаб бериши мумкин. Аммо бу хабарлар расман тан олинмаган.

Иккинчи жиҳат иқтисодий. Озарбайжон ва Исроил ўзаро савдо алмашинувининг юқори даражасига эга. Масалан, 2022 йилда бу икки давлат ўртасидаги савдо хажми 1,7 миллиард долларга етган. Озарбайжон Исроилга асосан нефт ва газ экспорт қилса, Исроил Озарбайжонга қурол-яроқ ва юқори технологиялар экспорт қилади. Бундан ташқари, икки мамлакат қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва инновация соҳаларида ҳамкорлик қилмоқда. 2020 йилда қўшма инновацион фонд ташкил этиш тўғрисида битим имзоланиб, 2021 йилда Озарбайжоннинг Исроилда савдо ваколатхонаси очилган.

Учинчи жиҳат маданий. Озарбайжон ва Исроил ўз халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларнинг бой тарихига эга. Озарбайжонда ўзлигини ва маданиятини сақлаб қолган ва ҳеч қачон антисемитизм ёки камситишларга дуч келмаган 30 мингга яқин яҳудийлар яшайди. Озарбайжон, шунингдек, яҳудий ибодатхоналари, яҳудий мактаблари ва маданият марказларига эга бўлган кам сонли мусулмон мамлакатларидан биридир. Исроилда 100 мингга яқин озарлар истиқомат қилади, улар ҳам ўзлигини ва маданиятини сақлаб қолган ҳолда Исроил жамиятининг ривожланишига ҳисса қўшадилар. Озарбайжон ва Исроил биргаликда фестиваллар, кўргазмалар, концертлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш орқали ўз фуқаролари ўртасида маданий алмашинувни қўллаб-қувватлайдилар.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Озарбайжон ва Исроил ўртасидаги муносабатлар икки хил давлат қандай қилиб умумий тил топиб, тинчлик ва фаровонлик йўлида ҳамкорлик қила олишининг ноёб намуналаридан биридир.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Фаластинликлар ва арманлар муносабати ҳақида

Кечаги Исроилда бошланган уруш ҳаракатларидан кейин интернетда жуда кўплаб маҳаллий қоракўз экспертлар билан тортишувлар бошланиб кетди.

Кўпчиликка Фаластин Қорабоғ масаласида ўз диндошлари озарларни эмас арманларни қўллаб қувватлаши, Озарбайжон эса Исроилни қўллаб қувватлаши янгилик ўлароқ кўрилди.

Бугунги постларда шу икки кейс бўйича тушинтирувлар бўлади.

Арманлар ва фаластинликлар узоқ ва мураккаб тарихга эга бўлган икки халқдир. Уларнинг муносабатлари милодий IV асрда арман зиёратчиларининг Қуддусга келиши билан бошланади. Иккала халқ ҳам турли империялар ва давлатлар томонидан геноцид, кўчириш, ишғол қилиш ва камситишлардан азият чеккан. Уларни жафокашлик бирлаштириб туради.

Арманистон-Фаластин муносабатларини икки даражага бўлиш мумкин: давлатлараро ва миллатлараро.

Давлатлараро даражада
Арманистон фаластинликларнинг 1967 йилги чегараларида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил давлат барпо этиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди. Арманистон, шунингдек, Исроилнинг кўчириш сиёсатини, Ғазо секторининг блокадасини ва фаластинликларнинг инсон ҳуқуқлари бузилишини қоралайди. Арманистон Исроил билан тўлиқ, анъанавий шаклдаги дипломатик алоқаларга эга эмас ва расмий Тел-Авивни Қорабоғ масаласида Озарбайжонни ҳарбий ва иқтисодий қўллаб-қувватлашини танқид қилади.

Миллатлараро даражада арманлар ва фаластинликлар умумий манфаатлар ва қадриятларга эга. Иккала халқ ҳам дунёнинг турли мамлакатларида яшовчи насронийлар ва мусулмонлардир. Иккала халқ ҳам маданий ва диний ўзига хослигини сақлашга, шунингдек, тарихий фожиаларини тан олдиришга интилади. Арманлар Усмонли империяси томонидан содир этилган 1915 йилдаги арман геноцидини дунё тан олишини хоҳлашади. Фаластинликлар эса 1948 йилда Исроил томонидан содир этилган фаластинликларнинг геноцидини дунё тан олишини истайдилар.

Арманлар ва фаластинликлар халқлар даражасида дўстона муносабатларга эга. Фаластиндаги арманлар жамоаси тахминан 4000 кишини ташкил қилади, уларнинг аксарияти Вифлеем, Қуддус ва Рамаллаҳда яшайдилар. Фаластиндаги арманлар ўз урф-одатлари, тили ва эътиқодини сақлаб қолишган, шунингдек, жамият ҳаётида фаол қатнашадилар. Арманлар Қуддуснинг эски шаҳарида ҳам ўз кварталига эга, у ерда арманлар черкови, Авлиё Иаков собори ва бошқа зиёратгоҳлар жойлашган. Арманистонда ҳам 4000 га яқин фаластинлик бор, уларнинг аксарияти 1988-1992 йилларда биринчи интифада ва Ливандаги уруш натижасида қочиб келишган. Арманистондаги фаластинликлар арман жамиятига қўшилиб, фуқаролик олишган, айниқса ёшлар тўлиқ интеграциялашган шу билан бирга ўз маданияти ва эътиқодини сақлаб қолишган.

Арманистон Фаластин мустақиллигини қўллаб-қувватлайди ва Фаластин аъзоси бўлган Араб давлатлари Лигасининг кузатувчиси ҳисобланади. Президент Серж Саркисян Арманистон Фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгилашини қўллаб-қувватлашини айтган. Фаластин Президенти Махмуд Аббос ҳам Арманистонни қўллаб-қувватлашини билдириб, Арманистонни "Фаластиннинг буюк иттифоқчиси"деб атаган.

Кўриб турганингиздай "не все так однозначно". Ўзи умуман сиёсат оламидаги дўстликларда асосан давлатлар манфаати ётади. Бундан романтик диний мотивлар қидириб юрманг. Адашиб қоласиз.

Кейинги пост Исроил-Озарбайжон муносабатлари ҳақида бўлади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Ғазо секторидаги 17 та ҳарбий иншоот ва 4 та ХАМАС қўмондонлик пунктига зарба берган, дейди Исроил армияси. Ҳамаснинг таъкидлашича, бомбалар турар-жой инфратузилмасига келиб тушмоқда.

ЦАХАЛ ҳали ХАМАС эгаллаб олган Исроил жанубидаги бирон бир ҳудудни ўз назоратига олмаган, жанглар давом этмоқда, — деб хабар бермоқда Исроил нашри Haaretz.

Фаластинликлар Ғазо бўлими қўмондони ЦАХАЛ генерали Нимрод Алонини қўлга олишганини даъво қилишмоқда (расмда). Исроил бу ҳақда ҳали изоҳ бермади.

Исроил ва Фаластин радикал гуруҳлари вакиллари Ғазо сектори яқинидаги Исроил ҳудудида фаластинликлар томонидан гаровга олинганларнинг тақдири бўйича музокараларни бошладилар, деб хабар бермоқда Al-Arabiya телеканали.

Бундан олдин эълон қилинган бино қулаши видеосини (уни бир нечта хурматли нашрлар ҳам бугунги деб беришган эди) бугунги воқеаларга алоқаси йўқ бўлиб, у 2021 йилги воқеалар кадрлари. (У видеони каналдан ўчирдик)

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Исроил шок ҳолатидан чиқмоқда

ХАМАС нинг бугунги рейдлари Исроил аҳолиси орасида хукуматга нисбатан катта эътирозлар билидирилиши ортидан Исроил армияси ўз резервларини сафарбар қилмоқда.

Маълумотларга кўра, 10 та аҳоли пунктларида ХАМАС жангариларига қарши аксилтеррор операциялар бошланган.

Исроил армияси қўмондонлиги Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳарбий-сиёсий ташкилотининг қуролли тузилмаларига ҳам қарши мамлакатнинг Шимолий чегарасида ҳам ҳарбий ҳаракатлар бошланишига тайёргарлик кўрмоқда.

ЦАХАЛ (Исроил армияси) матбуот котиби Даниэль Агари "Яқин соатларда биз Ғазога армиямизнинг барча кучларини йўналтирамиз", — деб айтиб ўтди.

Исроил соғлиқнни сақлаш вазирлигига кўра ХАМАС хужуми оқибатида минимум 22 нафар одам ўлган ва юзлаб жароҳатланганлар бор.

Бир қатор Европа мамлакатлари лидерлари (Германия, Франция, Венгрия) ХАМАСнинг ҳаракатларини қоралади ва Исроил ўзини ҳимоя қилишга хақлилигини билдириб ўтишди. Аввалги постда бу ҳаракатлар Исроил томонидан ўта қаттиқ жавоб зарбаларини легитимлаштириб бериши ҳақида айтгандим, кейин қилинган мана шу баёнотлар шуни ифодалайди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху азалдан "Қирғийлар" (уруш тарафдори бўлган сиёсатчилар) сафида бўлган. Унинг бугунги баёнотида шундай сўзлар ҳам янграган: "Бу уруш. ХАМАС бунинг учун мисли кўрилмаган миқёсда товон тўлайди"

Воқеалар
ривожини каналда кузатиб боринг.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Қон рангидаги Яқин Шарқ

Бугун Ғазо сектори орқали Исроил худудига ХАМАС жангарилари бостириб кирган. Улар Исроил жанубидаги бир қатор аҳоли пунктларини назорат қилишга муваффақ бўлганлиги ҳақида хабарлар бор. Улар харбий базалардаги аскарлар ва тинч аҳоли вакилларини қирғинбарот қилишни бошлаган.

Исроил армияси "Темир қиличлар" аксилтеррор операцияси бошланганини эълон қилди. Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант ХАМАСга қарши жанговар ҳаракатлар бошланишини уруш деб атади ва Исроил бу урушни ютишини ваъда қилди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ҳам Исроил уруш холатида эканлигини айтди.

Исроил қуролли кучлари ЦАХАЛ томонидан Ғазо Секторидаги бир қатор объектларга авиация зарбалари берилмоқда.

Бу холат жуда кўплаб қон тўкилишига олиб келиши аниқ. Чунки, ХАМАС нинг бундай дерзкий харбий ҳаракатлари Исроил учун Фаластинга қарши жуда қаттиқ курашишга легитимлик бериб қўяди. Бомбалар эса бу хамасчи бу оддий косиб деб танлаб ўтирмайди... Воқеалар ривожини каналда кузатиб боринг.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бугун Ўзбекистонда илмга энг катта хисса қўшаётган лойиҳалардан бири “Asaxiy Books” лойиҳаси бошланганига 5 йил тўлибди. Ушбу сана билан Асахийдаги барча ходимларни ва шахсан Фируз Аллевни табриклаймиз. Пост сўнггида ўта фойдали акция бор😌

5 йилда ушбу лойиҳа салмоқли йўлни босиб ўтди. Маълумотларга қарайдиган бўлсак: 

1. www.asaxiy.uz орқали Ўзбекистондаги барча нашриётларнинг  китоблари сотуви йўлга қўйилди. Тошкент шаҳрида тўртта китоб дўкони ишга туширилди. Буюртмалар Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудларига, ҳатто чекка қишлоқларигача етказилишига эришилди.

2. Ўзбек тилига турли жанр ва мавзулардаги янги китоблар таржимаси йўлга қўйилди. Ўзбек китобхонлари 40д ан ортиқ китобни илк маротаба ўз она тилида ўқиш имконига эга бўлди. 

3. “Asaxiy Books” иловаси ёрдамида электрон китоблар сотуви йўлга қўйилди. У орқали бутун дунёдан ўзбекзабонлар китоблар харид қилиб ўқишлари мумкин.

4. Аудио китоблар тайёрланиб, илова орқали сотуви йўлга қўйилди. Йил охиригача яна 10 дан ортиқ аудио китоб қўшилади. 

5. Лойиҳа доирасида ўзбек адабиётида янги номлар кашф этилди. 

Бу ушбу лойиҳа амалга оширган ишларнинг бир қисми холос. Келажакда ҳам халққа зиё тарқатишда чарчамасликларини тилаб қоламиз.

Тўйга тўёна дегандай лойиҳа беш йиллигига ажойиб акцияни эълон қилди. 6-7-8 октябрь кунлари Asaxiy.uz ва китоб дўконлари орқали харид қилинган ҳар икки китобга битта китоб қўшиб совға қилинади. 10 та китоб олсангиз, 5 та китоб совға бўлади.😎 Бунақаси ҳали ҳеч қачон бўлмаган. Босворадиган ери🫡

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бугундан Қатар ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилибди.

Шу ўринда Ўзбекистон фуқаролари яна қаерларга визасиз боришлари, қаерларга соддалаштирилган виза тартибида боришлари мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни сақлаб олинг.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"Сувчилар мактаби" дастлабки натижаларини маълум қилди

Сўнгги вақтларда қишлоқ хўжалигига илм қўшиб, иқлим ўзгаришлари шароитида фақат инновациялар орқалигина яхши натижаларга эришишимиз мумкинлигини кўплар тушуняпти. Жорий йил 29 майида Давлат раҳбарининг ташаббуси билан Агробанк, Сув хўжалиги вазирлиги, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ҳамкорликда “Сувчилар мактаби” ташкил этилган эди.

Мактаб эришган дастлабки натижаларини маълум қилиш учун ўтган ҳафта якунида матбуот анжумани ва пресс-тур ўтказди.

Так вот, 1-босқичда "Сувчилар мактаби" республиканинг 154 та туманини қамраб олди, жумладан 60 мингдан зиёд сувчи ва фермерни сувдан оқилона фойдаланиш бўйича билим ва тажрибаларини оширди. Мактаб ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фермерларни сув борасида қийнаётган масалалар инобатга олинди, бунда Туркия, Испания ва Хитой тажрибасини жорий қилишга эътибор қаратилди. Ҳозирда курсларга 50 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар, соҳа мутахассислари (ш.ж., 15 нафар туркиялик, 2 нафар испаниялик) жалб қилинган.

"Сувчилар мактаби" ишларни давом эттиради, 2030 йилгача ҳар йили 8,5 мингга яқин мутахассисни қайта тайёрлашни йўлга қўяди. Бунда республика бўйлаб тажриба майдонлари, махсус онлайн ўқув дастурлари ва онлайн кредит бериш платформасини ишга туширишни режалаштирган.

Ўзимиз ҳам мана шу тадбирда қатнашдик, статистикага кўра Ўзбекистондаги сувсизлик муаммолари айрим Африка давлатларидан ҳам ёмонроқ бўлиб бораётгани ҳайратга солди. Шундай шароитда сувни тежаш, томчилатиб суғориш, ундан оқилона фойдаланиш тарғиботлари керак. Келажакда мана шу мактаб битирувчиларини ушбу соҳада катта муваффақиятлар қозонишларини тилаб қоламиз.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

The New York Times: Россия ядровий қурилмага эга бўлган экспериментал қанотли ракетани синовдан ўтказишни режалаштираётган бўлиши мумкин

Нашр журналистларининг таъкидлашларича, улар Новая Землядаги полигоннинг сунъий йўлдош ва авиация тасвирларини ўрганишган. Ўрганишлар Россия Федерацияси "Буревестник" деб номланган, ядровий қурилмага эга бўлган экспериментал қанотли ракетани синовдан ўтказишга тайёргарлик кўраётганини ёки яқиндагина уни синовдан ўтказганлигини кўрсатади.

Агентлик маълумотларига кўра, Арктика базасида ва унинг яқинидаги самолётлар ва транспорт ҳаракати Буревестник ракетасини синовдан ўтказишга тайёргарликка ўхшайди.

NYT Новая Земля архипелаги полигонидаги ҳарбий техникани 20 сентябрдан бошлаб Planet Labs расмларида кўриш мумкинлигини ёзади — хусусан, ушбу суратларда ўлчамлари "Буревестник" ҳажмига мос келадиган оғир транспортни кўриш мумкин.

Бундан ташқари, нашр Норвегиянинг Bellona экологик ташкилоти маълумотларини келтиради, у сунъий йўлдош тасвирларини ўргангач, август ойи бошида Рогачево авиабазасидан 160 км масофада жойлашган иккита Росатом самолётини пайқаганини таъкидлайди. Ракета учирилиши бўйича маълумотларни тўплаш учун фойдаланиладиган бу самолётлар камида 26 сентябргача ушбу базада қолган.

Шу билан бирга, август ойи охирида Россия ҳукумати самолётларга бу полигон зонасига кирмаслик бўйича тавсиянома берган ва уни вақтинча хавфли зона деб эълон қилган.

Синовларнинг юқори даражадаги махфийлиги ва жуда узоқда бўлаётгани сабабли, синовлар аллақачон ўтказилганми ёки энди ўтказиладими деган саволларга аниқ жавоб бериш қийинлигини NYT журналистлари ҳам тан олишмоқда. Журналистларнинг айтишича, Россия ракета двигателини ҳам, ракетанинг алоҳида қисмларини ҳам синовдан ўтказаётган бўлиши мумкин.

Ядровий қурилмаларга эга бўлган "Буревестник" қанотли ракетаси ҳақида биринчи марта 2018 йил март ойида, Владимир Путиннинг Федерал Мажлисга мурожаати пайтида эълон қилинган эди. Президентнинг сўзларига кўра, бу қурол "деярли чексиз масофага уча оладиган, олдиндан айтиб бўлмайдиган парвоз йўлига эга бўлган, тутиб олиш линияларини четлаб ўтадиган, ўзи билан ядровий каллак олиб юрадиган, қанотли ракетадир.”

АҚШнинг Nuclear Threat Initiative таҳлилий марказининг хабарларига кўра, 2017 йилдан 2019 йилгача Россия Буревестникнинг камида 13 та синовини ўтказган, аммо уларнинг барчаси муваффақиятсиз якунланган.

Тинчлик бўлаверсин ишқилиб...

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Кимё бўйича 2023 йилги Нобель мукофотига квант нуқталари кашфиёти ва уларнинг синтези учун Алексей Екимов, Луис Брюс ва Мунги Бавендилар лойиқ кўрилди.

Аҳли илмлар🫡

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бугун сиёсатшунослар иштирок этган бир кўрсатувни ташлашди. Унда бошловчи яхши саволлар берди. Экспертлардан бири, ўзим хурмат қиладиган инсон Камолиддин Раббимовнинг айрим тезисларига кичик эътирозлар бор эди. Шуларни баён қилиб, бу қўшимчалар ушбу мураккаб картинанинг аниқроқ кўринишига оз бўлса-да хисса қўшади деган умиддаман.

👉 https://dzen.ru/a/ZSasjF8TwTi1Uado?share_to=link

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Яна бир зўр янгилик!

"Ўзбекистонлик" фильмининг 4-эпизоди яқинда премьера қилинаркан.

Интернетда кўпчилик, айниқса, прогрессив ёшлар, талабалар, фаол блогер ва инфлюенсерлар орасида яхши танилган, севиб кўрилган "Ўзбекистонлик" фильми 2022 йил баҳорида бир чиқиб, кейин йўқ бўлиб кетмади.

Иккинчи, учинчи, ваниҳоят мана тўртинчи "сиквел"и омма эътиборига ҳавола қилинаяпти.Унинг 100-эпизодини ҳам кўришни хоҳлардим. Чунки халқ ўз қаҳрамонларини таниши керак!

Укаларим, сингилларим, шундай ўзбекистонликларга ҳавас қилинг, уларнинг йўлидан боринг.

Албатта, премьерани эфирда томоша қилинг!

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

❗️Қишда яна светсиз қоламизми?

Ўтган йили қишда кузатилган аномал совуқ туфайли энергетика тизимида узилишлар кузатилганди. Бу йил нима бўлади? Маълумотларга кўра, буни олдини олиш учун 2023 йилнинг биринчи ярмида республика миқёсида 748 та трансформатор алмаштирилди, 7548 та трансформатор таъмирдан чиқарилди, 2 минг 940 километр ўтказиш линиялари янгиланди, 22 минг 112 километр электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланди. 1257 та подстанция эса юқори технологик усулда қайта жиҳозланди.

Демак, бугун кўрилаётган самарали чоралар рост бўлса, келаётган қишда ўша пайтлардаги каби чуқур энергетик инқирозга дуч келмаслигимиз керак.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Исроил Фаластин муаммоси аксар ўзбекларни тасаввурида бундай:

Фаластин деган давлат бўлган, кейин бу ерларга Гитлердан қочиб келаётган еврейлар келган. Меҳрибон фаластинликлар уларни очиқ юз билан кутиб олиб, оқ ювиб оқ тараб қарашган. Икиинчи Жаҳон уруши тугагандан кейин, булар энди бу ерлар бизга деб эгаллаб олган. Бора бора бу ерлардан фаластинликларни қувиб чиқарган.

Классик оқ ва қора жанги, яхшиликка ёмонлик қилган манфур кимсалар ҳақида эртак. Фактлар эса эмоцияларга тупуради.

Так вот, Фаластин деган давлат Исроил деган давлат билан бир пайтда пайдо бўлган. Фаластин деган терминга давлатмас ер номи сифатида қараш керак буни яхшироқ тушуниш учун. Фаластин сўзини ўзиям еврейларни тили ивритдан келиб чиққан. Яҳудийларга ерни Британия берган, бу ерларни улар БЖУ дан кейин Сан Ремо конференциясига кўра Усмонлилардан тортволган мандат асосида. Энг қизиғи, ўша урушларда фаластинлик араблар Усмонлиларга қарши Британия сафида туриб урушишган. Усмонлиларга қарши пистирма, қудуқ заҳарлаш каби диверсиялар қилиб юришган.

Британия мандати бу ерда Иккита мустақил давлат ташкил қилишмоқчи бўлган.

Яхудийлар ва араблар давлатини. Иккаласи деярли бир пайтда пайдо бўлган давлат сифатида. Исроил пайдо бўлишига унга қарши араблар уруш бошлашган. Йўқ қивориш учун. (Меҳмондорчилик?) Шу-шу мана шу урушларни (ўртада 6 кунлик уруш ва Қиёмат қойим урушлари) Исроил ютавериб худуди кенгайиб борган. Бирортасини Исроил бошламаган бу урушларни.

Уже янги даврга келиб, Секторни ҳам ўзига бўйсундириб олиш мақсадида адолатсиз рейдлар бошлаган Исроил. Шундаям масалан битта фаластинлик битта автобусни портлатворади, Исроил кириб битта квартални йўқ қиворади, уйларни бузиб ташлаб ўзига қўшволади.

Фаластин худудида мустақил Фаластин давлатини яратилишига Миср, Сурия, Трансиордания қарши чиққан. Масалан хозирги Ғазо Сектори ерларини Миср ўзига қўшволган, хозирги Фаластинни пойтахти жойлашган асосий қисми бўлмиш Иордан дарёсини ғарбий соҳилини Трансиордания ўзига қўшиб олган.

6 кунлик урушда Миср, Иордания, Сурия ва Ироқни енгиб, Секторниям Мисрдан, Иордан дарёсини ғарбий сохилиниям Иорданиядан босвоган Исроил. Иордания давлати шарқий соҳилда қопкетган. Сурия дойим йиғлайдиган Голан тепаликлариниям опқўйган шу урушда. Сенга уруш билан бостириб кирган давлатларни енгиб, уларниям ерини тортволяпсан нормалми бу?

Бу ерларда тинчлик бўлиши учун ХАМАС ўзини "Исроилни мавжуд бўлишга ҳаққи йўқ" доктринасидан кечиши керак. Бундан кечмагунча тинчлик бўмайди. Осло келишувларини ўқиб чиқинг, ўшанда Арафат воз кечган шундан Исроилам кўп уступкалар қилган. Тинчлик бўйича Нобел мукофоти олишган. Просто йўқ биз умуман келишмаймиз, Исроил давлати йўқолиши керак ер юзидан деб турса тем более кучсиз тараф, бундан бир иш чиқмайди. Фақат уруш, фақат вахшат.

ХАМАС да Исломий Хартия деган нарса бор, улар умуман 1948 йилги худудларда Фаластин давлати бўлишини исташади. Бундай бўлса Исроил давлати йўқ бўлиб кетиши керак абсолютно. Исроил эса бунга йўл қўймаслиги аниқ. Хамас бу идеядан кечмайдиям. Машнақа даҳшатли мураккаб вазият Яқин шарқда. Бировни уйини эгаллавоган айиқ эртаги каби содда эмас.

Читать полностью…

Alimoff

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” жорий этилиши ортидан кам таъминланган оилаларга бериладиган бола пули анча йўлга тушиб қолди, чунки уни тайинлаш ваколати маҳалла раисларидан олиниб, автоматик равишда дастур доирасида ҳал қилинмоқда.

Аммо билишимча, жараён ҳали 100% рақамлаштирилмаган, сабаби аризани дастурга киритиш учун пенсия бўлимларига ҳужжатларни олиб бориш маҳалла раисларига юклатилган экан. Маҳалла раиси хоҳламаса, аризани топширмаслиги ёки унинг қўли эгрироқ бўлса, ишламайдиган оила аъзосини мигрант деб белгилаш орқали бола пули тайинлашга кўмаклашиши мумкин. Масалан, эл орасида юриб эшитамизки, баъзи маҳаллаларда бола пулини ўзига тўқ, тагида машинаси бор оила олади, мухтож оилалар бўлса оломайди.

Айрим холатларда бола пули олиш учун "Биринчи ойлиги тушиб қолади" деган термин бор. Бу ғирт коррупция, шу ишни ҳал қилиб бергани учун масъул одамларни чўнтагига тушиб қолади у биринчи ойлик.

Менимча, бола пулини тайинлаш жараёни мутахассислар томонидан доимий равишда назорат остида бўлиши лозим. Шунингдек, аҳоли орасида тарғибот ишларини олиб бориш, нафақа фақат кам таъминланган муҳтож оилалар учун эканлигини тушунтириш керак. Маълумотларни яшириш ёки сохталаштириш орқали нафақага эга чиқиш ҳам давлат пулига, соответственно шунга мухтож болалар пулига хиёнат қилиш демакдир.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистонлик қизлар рулит! 😎

Яқинда Калифорнияда бўлиб ўтган Pitch Day якунларига кўра, ижтимоий муаммолар ечимига ҳисса қўшган энг яхши лойиҳа — “Social Impact Award” номинациясида Ўзбекистоннинг Tecnas жамоаси ғолиб бўлибди.

Сизни билмадим, лекин мен ичимдан фахр ҳиссини туйдим. Бу нафақат жамоа учун, балки Ўзбекистондаги Technovation Girls ҳамжамияти учун ҳам муҳим ғалаба. Technovation Girls Uzbekistan лойиҳаси Yandex Go кўмагида ташкил этилган.

Қизларимизни ўқитиб, потенциалини намоён қилишга кўмаклашадиган лойиҳалар кўпаяверсин!

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Так, уруш темасидан зерикканлар яқинроқ кеволинглар. Аҳмадбой ва у тузган молиявий пирамида ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. У билан боғлиқ реал воқеаларга асосланган “Пирамида” сериали эса “MY5” телеаканлида эфирга узатилмоқда.

Сериални YouTube ёки бошқа сайтлардан тополмайсиз. Аммо сизлар учун шунақасини топиб келдим. Пастда линк қолдираман, дам олиш кунлари попкорнни ғамлаб олиб, сериални нафақат эфирга узатилган қисмларини, балки ҳали ТВда ҳам қўйилмаган янги сонларини SD, HD ва Full HD сифатларда томоша қилинг. 🍿

Линк: /channel/biztvuz/10305

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Исроил армияси томонидан ХАМАС жангариларига қарши кенг кўламли ҳаво хужумлари бошланган. ЦАХАЛ тарқатган ушбу видеода жангариларга қарши зарбалар берилаётгани акс этган.

Яна бир қизиқ кузатув, ҳамиша Фаластин тараф бўлиб келган Туркия президенти Эрдоган бугун "урушмай ўйнанглар" стилида баёнот берди. Саудия Арабистони ва Миср ҳам. (Саудия кейинги баёнотида Исроилни қоралаб чиқди) Эрон ўзининг доимий антиисроил риторикасида Фаластинни ҳамиша қўллашини айтиб ўтди.

Эрдоганнинг нейтрал баёноти дўстинг айб қилиб қўйганда омма олдида уни оқламай, қораламай жим туриш ёки вазиятни юмшатишга уринишга ўхшайди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ботаника боғи Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилмайди ва ҳокимлик мазкур қарор ташаббускори эмас. Ҳокимлик ушбу илмий даргоҳнинг мамлакат экотизимини асраш, ўсимликлар генофондини сақлаш ва кўпайтиришдаги аҳамиятини эътироф этади ва уни истироҳат боғига айлантиришга йўл қўймайди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ботаника боғи ҳақида

Тошкентдаги ягона тирик қолган табиат бурчаги. Мен у ерда айланишни яхши кўраман. У ерни ўз аураси бор. Пиёда юриш каби тез-тез юриб кетилмайди. Қадамингда турли ҳил ўсимликлар уларни кузатиш одамга илҳом беради.

Так вот, агар бу боғ Тошкент ҳокимияти қўлига ўтиб кетса энг аввало мени парклардаги энг ёмон кўрган нарсам турли мусиқали, светли поездчалар пайдо бўлса керак. Ўзи умуман бу боғни хокимият қўлига ўтиши шу пайтгача қилинган хатолар, яраларни устига туз сепиш каби бўлади. Бу паркда атракцион, поездлар қўйингки бошқа парклардаги антуражни бўлишига қаршиман.

Мен Ботаника боғини Фанлар академиясидан хокимиятга олиб берилишига абсолютно қаршиман. Унга олимлар, илм одамлари қарагани яхши, чиновниклар эмас!

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Нобел мукофоти илм-фан, адабиёт ва тинчлик ўрнатишдаги улкан ютуқлари учун бериладиган дунёдаги энг нуфузли мукофотлардан биридир. Каналда барча йўналишлардаги ғолиблар ҳақида маълумотлар бердик. Бугун Норвегия Нобел қўмитаси Тинчлик йўналиши бўйича ғолибни эълон қилиши керак. Ушбу мукофотнинг тинчлик йўналиши тарихи ҳақида қизиқарли фактлар:

Нобел мукофотини швед ихтирочиси Алфред Нобел таъсис қилган бўлиб, у ўз бойлигини инсониятга энг катта фойда келтирганларни мукофотлаш учун ишлатилишини хоҳлаган.

Алфред Нобел австриялик ёзувчи ва пацифист Берта фон Суттнердан илҳомланган, Берта уни халқлар ўртасидаги тинчлик ва ҳамкорликнинг муҳимлигига ишонтирган.

Биринчи Нобел мукофотлари 1901 йилда берилган. Ўшандан бери тинчлик мукофоти 19 марта ҳеч кимга берилмаган. Чунки, Норвегия Нобел қўмитаси муносиб номзодларни топма олмаган. Нега бундайлигини тушунгандирсиз, 20 аср бу энг даҳшатли урушлар асри эди...

Тинчлик учун Нобел мукофотининг энг ёш соҳиби покистонлик фаол Малала Юсуфзай бўлиб, у мукофотни 2014 йилда 17 ёшида қизларнинг таълим олиш ҳуқуқи учун курашгани учун қўлга киритган.

Тинчлик учун Нобел мукофотининг энг кекса ғолиби эса америкалик иқтисодчи ва файласуф Жон Ричард Хикс эди. У 2007 йилда, 90 ёшида қашшоқлик ва очликни камайтириш бўйича ишлари учун мукофотланган.

Тинчлик учун Нобел мукофотидан фақат икки киши воз кечган: 1964 йилда француз файласуфи Жан-Пол Сартр ва 1973 йилда ветнамлик сиёсатчи Ле Дюк То. Сартр мукофотни қабул қилиш ўз эркинлиги ва мустақиллигини йўқотишини англатади деб ишонган. (ҳақиқий тру файласуф) Ле Дюк То эса мукофот у ва америкалик дипломат Генри Киссенжерга эрта, муддатидан олдин берилган деб ишонган, чунки Ветнамда тинчликка ҳали эришилмаган эди..

Ушбу постни ёзаётганимда...

2023 йилда тинчлик бўйича Нобель мукофотига эронлик аёллар ҳуқуқи фаоли, журналист Наргиз Мухаммади сазовор бўлди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти норвегиялик ёзувчи Юн Фоссега топширилади.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Миллат бошидаги энг даҳшатли кун

Бугун миллатимиз дур-у гавҳарлари битта-битта терилиб шафқатсизларча ўлдириб ташланган кун. Суд ҳукми эса эртанги сана билан чиқарилган. Аслида ҳақиқий суд бўлмаган ҳам. Судьялар “қўғирчоқ” бўлган. Ҳуқуқ сиёсий интригаларда оёқости бўладиган юртда бу рутбадан виждонлилар қочади.

Бир даҳо ўлдириш учун бошқа даҳони кўрсатма беришга мажбурлаб, бошига итни куни солинган давр бўлган. Беайб отилганнинг қони ҳаводан ҳиди кетмай туриб, уни қамаган терговчи-ю судьяларнинг ўзи ҳам милтиқ “таъмини тотиб кўрган”. “Аксилинқилобий қарашлар эгаси” тамғаси ёпиштирилиб исталган одам жисмонан йўқ қилинган.

Кўпчилик ўзини айбини билмай отилиб кетган. Энг ачинарлиси, ўлганларнинг кўмилган жойи ҳам аниқмас. Набижон Боқий “Қатлнома”сида ёқиб юборилганлик тахмини ҳақида келтириб ўтилган. Оила аъзоларига отилгани ҳақида ҳам маълумотлар берилмаган. Қодирийнинг ўғли Сталин ўлганидан кейин ёзган арзларидан ҳам буни билса бўлади. Буларнинг бари СССР “ўлим машинаси” НКВД топшириғи билан қилинган.

Аслида мана шу кунни “Хотира ва қадрлаш” куни деб аташ керак

👉 @bahodirahmedoff👈

Читать полностью…

Alimoff

Икки ҳафта олдин Экваториал Гвинея вице-президенти ва 44 йилдан бери ушбу давлатни бошқараётган Президентнинг ўғли Теодоро Обианг БМТ Ассамблеясида қатнашди ва у ерда Африкада ривожланишнинг сустлиги ҳақида гапирди.

Айтишларича, ташриф мобайнида брат Нью-Йоркдаги бир суткаси $75,000 турадиган пентхаусда яшабди. 🙂

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Энди йўллардаги камералар ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчи ва йўловчиларни қайд этади

Қоидаларга кўра, конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.

@nurbekalimov

Читать полностью…
Подписаться на канал