nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

Мен ҳар доим айтганман, тарбияни болаликдан бошлаш керак. Фарқи йўқ, бу молиявий саводхонлик бўладими или экологик тарбиями, боғчада, мактабда пайтидан миясига жойлаппўйиш жоиз.

Айни пайтда Самарқандда болалар ва ёшлар учун иш бошлаган экологик оромгоҳ ҳозир долзарб бўган иқлим муаммоларига бағишланган.

Лагер иши доирасида ноодатий Заковат ўйини ҳам ташкил қилинаётган экан.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 60 дан ортиқ эко-фаоллар раҳбарлари иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича ҳаракатларни ишлаб чиқиш, таклиф ва эко-ташаббусларни илгари суриш учун битта платформага йиғилган.

Марказий Осиё эко-оромгоҳи Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, “Zamın” халқаро жамоат фонди, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, БМТТД ва ФАО кўмагида ташкил этилмоқда.

У 1 октябрдан 5 октябргача очиқ бўлади.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Кевин Спейси браттиям кутволдик Тошкентда

Икки карра Оскар соҳиби билан ижодий учрашув бўляпти. Пайт пойлаб, братти сухбатини олишга ҳаракат қиламиз. Саволларимиз кўп😎

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл қурилиши лойиҳаси тўхтаб қолдими?

Сентябр ойининг охирги ҳафтасида Россия веб-сайтлари ва Telegram каналларида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл қурилиши лойиҳаси кейинга қолдирилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақдаги маълумотлар турли сарлавҳалар остида "Хитой Марказий Осиёдаги янги темир йўлдан воз кечди." деган мазмунда берилмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирча ушбу маълумотларнинг расмий тасдиғи йўқ. Баъзи Telegram каналлари ўз манбаларига мурожаат қилса, бошқалари Трансевросиё автомобиль ташиш бўйича Халқаро мувофиқлаштирувчи кенгаш бош котиби Геннадий Бессоновнинг баёнотини келтиради (бу кенгаш расмий орган эмас ва у хусусий ташкилотдир). Нашрларнинг асосий хабари шундаки, томонлар пул бўйича келиша олмадилар ёки Бишкек ва Тошкентда темир йўлнинг ўз қисмини қуриш учун пул йўқ.

Масалан, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов ушбу маълумотни расмий равишда рад этдиди. Эдил Байсалов ўзининг Х (Твиттер) саҳифасида ушбу маълумот ҳақиқатга мос келмаслигини айтди.

"Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш лойиҳаси қизғин давом этмоқда", деди Байсалов.

Ушбу проект Европага темир йўл орқали товар етказиб бериш муддатини сезиларли даражада қисқартирувчи лойиҳа бўлиб, мамлакатимизга транзит хисобига жуда яхши фойда олиб келиши мумкин. Айниқса, Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликка ҳаракат қилаётган Ўзбекистон учун бу жуда муҳим.

Ўзбекистон расмийларидан ҳам шу масала бўйича расмий изоҳ берилса яхши бўлар эди. Қурилиш ишлари қайси босқичда давом этмоқда? Ўзбекистон манфаатлари тўлиқ ҳимояланганми? Форс-мажор ҳолатлари кузатилаётгани йўқми? Режа бўйича қандай ўзгаришлар бор? Шу ва бошқа саволларга расмий жавоб берилиши, ахборот оламидаги турли чайқовчиликларни олдини олган бўлар эди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Икки карра Оскар мукофоти совриндори Кевин Спейси Тошкент халқаро кинофестивалида меҳмон бўлади😎

Афсонавий ижодкор, “энг яхши актёр” роли учун Оскар мукофоти совриндори, бизга "Карточный домик" деб номланган сиёсий сериал орқали яхши таниш бўлган Кевин Спейси Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этади. Ҳали тафсилотлар маълум эмас, лекин шу маълумотнинг ўзиёқ мухлисларнинг фестивалга бўлган қизиқишини жуда ошириб юбориши аниқ.

Тез орада батафсил маълумот берилади, мана шу канални тинмай кузатиб ўтирибмиз: @tiffest 👀

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Асахийдаги братларимни бир одатини яхши кўраман. Ҳамма байрамларга қандайдир чегирмалар улашиб туришади. Ўзим ҳам бирор нарса сотиб олмоқчи бўлсам дарахтни орқасига яшириниб, байрамларни пойлаб тураман😁Благо улар бизда кўп.

Так вот, ўқитувчилар кунига атаб ҳам китобларга 15 фоизли чегирмалар эълон қилинибди. Бу чегирмалар душанба куни соат 23:00 гача онлайн ва оффлайн дўконларда бирдай ишлайди.

Байрам арафасида устозларини ёд этиб, кўргани борадиганлар совғаларни қаердан олишни биласиз🫡

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Метро одоби ҳақида

Миллиард йил дарахтни тагида ўтирган донишмандни инжиғи сифатида бугун метро одоби ҳақида ёзгим келди.

Сўнгги бир ойдан бери инсоният ўйлаб топган энг зўр транспорт бўлмиш метродан фойдаланиб келяпман. Ҳаммага ёд бўлиб кетган эшикка суянманг, қариялар, хомиладор аёллар ва ёш болали одамларга жой бўшатинг каби банальность хақида гапирмайман, чунки бу темада муаммолар кўрмадим. Бизни одамларда шунақа инсонларга жой бўшатиш маданияти топ даражада.

Аммо, бизда метро вагонига кириш ва ундан чиқиш маданияти яхши шаклланмаганига гувоҳ бўляпман. Одамлар вагондан тўлиқ чиқмасдан туриб, толпаланиб кириб кетиляпти. Аввал хамма чиқиб олишини кутиш керак, кирмоқчи бўлганлар эшикни икки чеккасида кутиши керак. Бу гапларни вагондан чиқишга қийналиб нолиётган одам сифатида эмас, кирмоқчи бўлиб қоганларни чиқишини кутиб турганимда, ортимдан суриб, толпалаб ташлашганидан кейин ёзяпман.

Эскалаторлардан фойдаланишда унинг ўнг томонига туриб олинг, чап томон очиқ турсин. Кимдир ўзига бирор ерга шошаётгани, эскалаторданам югуриб чиқса тезроқ етиб бориши иллюзиясини бермоқчи бўлса уларга ҳалақит қилманг. Майли чап томонда юриб чиқаверсин, аммо ўша чап томонда тўхтаб олиш мумкин эмас.

Кейинги бекат сизнинг станциянгиз бўлсагина эшик ёнига туринг, бўлмаса эшик ёнидан узоқлашинг, эшик олдида хозир тушадиганлар турсин, шунда тушиб чиқиш потокларидаги синхронизация эффекти ошади.

Ҳозир давлат томониданмас, мустақил айтишник братлар томонидан ҳам яхши метро иловалари ишлаб чиқилган экан. Метрода янги бўлсангиз, станцияларни ёддан билмасангиз, ана шундай мобил иловалардан юклаб олинг. Қаердан қаерга қандай боришлар, йўл тизимларини алмаштиришлар жуда яхши тушунтирилган. Полициячи братлардан ҳам йўл сўрашга уялманг. Юртимиз тинч, шу сабаб улар ҳам зерикиб ўтиришади, бажонудил жуда подробно тушинтириб беришар экан сўраган нарсангизни.

Метро залларида, кириш зиналарида "ўнг томонлама ҳаракат" қоидасидан фойдаланинг. Шунда бозорлардаги каби оқимга қарши сузиш эффекти бўлмайди.

Тошкентда метро борлиги бу тасаввур қилиб бўлмас даражадаги катта омадлардан бири. Ўз вақтини пул деб биладиган, элита қатлам фойдаланадиган транспорт тизими шу метро бўлади😎

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

ZOOD вакили Асқарбек Алшанбаевнинг айтишича, компания Yandex Delivery билан ҳамкорликда Тошкентда тезкор етказиб беришни йўлга қўйган.

У ерда алгоритмлар буюртмаларни маршрутлар бўйлаб тақсимлайди ва уларни тирбандлик, об-ҳаво, йўлларнинг ёпилиши ва ҳоказоларни ҳисобга олган ҳолда тузади. Сиз эса буюртмангизни сотиб олганингиздан кейин бир неча соат ичида олишингиз мумкин бўлади.

Тўғриси, бунақасини ҳеч қачон кўрмаганман, онлайн дўконлар одатда бир кун ёки кейинги кун ичида етказиб беришларини айтишарди. Лекин ZoodMall буни амалга тез амалга оширишни йўлга қўйди. Ўқиб чиқинг, буларнинг ҳаммаси қандай ишлаши қизиқарли чиққан.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Журналист Азиза Қурбонова жамиятдаги ёпиқ ва нозик мавзулар бўйича подкаст бошлабди. Илк сон хиёнат мавзуми экан. Сифатли контентлар кўпаяётгани одамни хурсанд қилди.

Ушбу нозик мавзу ҳақидаги суҳбатни қуйидаги линк орқали кўришингиз мумкин.

https://youtu.be/IcwZEJuYFBw?si=8sDdUV2CoI2qFERz

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тошкент кинофест - из зе бест!

Манетта Голливуд фильмларини бир чеккада ухлатиппўядиган атмосфера бўляпти. Машҳур режиссёрлардан мастер-класслар, кино юлдузлари билан ижодий учрашувлар – киноманлар мазза қворадиган муҳит.

Бепул кино намойишлари ҳам ўтказилади. Келиб кўрворадиган жойи а так.😎

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда қабул қилингани айтилмоқда.

Мазкур лойиҳа билан 14 та қонун (жумладан, Сайлов кодекси)га тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланяпти.

🔹 Қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали ва Қонунчилик палатаси сайтига жойлаштирилган.

Таклиф ва мулоҳазаларни қабул қилиш жараёни 28 сентябрдан 14 октябргача давом этаркан. Муҳокамаларда фаол бўлинг ва жамиятга фойда келтиринг!

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Италия киноси деганда нима ҳаёлингизга келади? Болаликни эслатадиган режиссёр Жузеппе Торнаторе ва унинг соҳибжамол «Малена»сими ёки замонавий Паоло Соррентино ва унинг «Ёш папа»сими? Мен булар қаторига ажойиб режиссёр Пьетро Марчеллони ҳам қўшаман. У карьерасини ҳужжатли фильмлар билан бошлаган бўлса ҳам ҳозирда ажойиб бадиий фильмлар суратга олмоқда.

Пьетро Марчелло 2022 йилда ишлаган «Скарлетт» фильми XV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида намойиш этиларкан. Фильмни ҳали кўрмаганим учун кинотеатрга боришни режалаштириб турибман. Намойиш 30 сентябрь куни Киночилар уйи (Панорама)да бўлиб ўтади. Келиноради🫡

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сергелидаги портлаш тафсилотлари

➖28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхонада кучли портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор. Ижтимоий тармоқлардаги видеоларда уй ва бошқа объектларга жиддий зарар етганини кўриш мумкин.

➖Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланишини маълум қилди. “Моддий зарар 2-3 кун ичида қопланади, бу муаммоларни ҳал қиламиз”, деди фавқулодда ҳодиса жойига етиб келган ҳоким.

➖Ёнғин келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ФВВнинг махсус лабораторияси ҳодиса жойида иш олиб бормоқда. Воқеа жойида ФВВ раҳбарлигида штаб ташкил этилган.

➖Портлаш пойтахт аэропорти фаолиятига таъсир қилмади, деб хабар берди Uzbekistan Airports.

➖Портлаш ҳудудига яқин бўлган метрополитеннинг Ер усти ҳалқа йўлининг "Қурувчилар" бекатининг меъморий қисмига енгил шикаст етган. Бу ҳолат йўловчи ва поездларнинг ҳаракатига таъсир кўрсатмаган.

➖Ёнғинни ўчиришга Мудофаа вазирлиги вертолёти жалб этилди. Воқеа жойига Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам етиб келган. Айни вақтда етказилган зарар ва жабрланганлар сони аниқланмоқда.

➖1 киши ҳалок бўлган. Бу маълумотни «Газета.uz»га Сергели тумани ҳокимлиги матбуот хизмати котиби Шамшода Иброҳимова тасдиқлади. Қайд этилишича, 15 ёшли бола бошига ром тушиб кетиши оқибатида вафот этган.

Матбуот котибининг таъкидлашича, ҳозирча бошқа вафот этганлар ҳақида маълумот йўқ.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

iPhone 15 ҳақида. Мен қачон олмоқчиман?

"Янги Айфон чиққанига уже икки ҳафта бўптию. Но мен айфонни янги модели чиқиши биланоқ югурмайман. 1-2 ой кутса нарҳи тушади, буёқда ҳар ҳил магазинларда бўлиб тўлаш, чегирмалар, гивевейлар чиқиб кетади..." деб ўйлаб турсам, уйдагилардан смс кеп қолди: нимамиш, Express24'да YaponaMama "Пайшанба" сетини буюртма қилса, текинга айфон беришармиш.😏

Бу энди точно лохотрон деб мана бу ҳавола орқали кирсам, ростдан суши сетга iPhone 15 Pro Max текин қўшиб бервориларкан. Бу не мўжиза, деб турсам, эртага ўртоқларга ош ваъда қилганим эсга тушиб қолди. Ош ҳам, суши ҳам турган-битгани гуручку, балки суши айтиб қўёрсаммикин, деб турибман энди.😌

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Саида Мирзиёева XIX Осиё ўйинларига бағишланган Ханчжоу шаҳридаги «Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси»да иштирок этибди

"Халқаро тадбирнинг дунёга машҳур Ипак музейида ўтказилаётгани биз учун айниқса қадрли. Чунки, ҳунармандчиликнинг ушбу йўналиши мамлакатларимизни камида уч минг йиллик тарихи билан бирлаштириб туради", деб ёзган у ўз саҳифасида.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

📱 HONOR 90 билан сиз оилангиз ва яқинларингиз билан алоқада бўласиз:

🔋 HONOR 90 ичига 5000 мАс ҳажмли аккумулятор жойлаштирилган, у бир кун ишлатишга бемалол етади. Бир марта қувват олганда смартфон 19,5 соатгача узлуксиз маҳаллий видеоузатувни таъминлаши мумкин.

☑️ 66 волтли HONOR SuperCharge ёрдамида батареяни атиги 15 дақиқада 45% қувватлантириш имконияти мавжуд.

👍 Тезкор ва тежамли HONOR 90 Qualcomm Snapdragon 7 Gen 1 Accelerated Edition процессори билан жиҳозланган.

Нархлар:
• HONOR 90 – 12+512 GB – 6 669 000 сўм
• HONOR 90 – 8+256 GB – 6 259 000 сўм

🕊 Telegram bot
📱 Instagram
🌐 Web-site

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Медицина бўйича Нобель мукофоти совриндорлари венгриялик Каталин Карико ва америкалик Дрю Вайсманлар бўлишди.

Мукофот РНК ни ўрганиш ва бу билимларни COVID-19 га қарши вакциналарда қўллашдаги илмий ишлари учун топширилмоқда.

Масонлар шўттами🫡

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўқитувчилар ҳақида

Ўқитувчилик бу жуда кўп билим, сабр-тоқат ва ижодкорликни талаб қиладиган ўта муҳим ва ҳурматли ишдир.

Бугунги байрам муносабати билан устозлар ҳақида қизиқарли фактлар:

Устоз дунёдаги энг қадимий касблардан бири.
Биринчи мактаблар Шарқ мамлакатларида - Оссурия, Бобил ва Хитойда милоддан аввалги IV минг йилликда пайдо бўлган.

"Мактаб" сўзи жуда кўп тилларда бир-бирига ўхшаш сўзлар билан келади. Инглиз тилида school, нем. schule, рус, укр. шко́ла, белор. шко́ла, чех, словак. škola, поляк. szkoła. Чунки бу сўз лотин тилидаги "schola" сўзидан пайдо бўлган. Аммо унинг маъноси замонавий мактаб тушунчасидан фарқ қилар эди, бу "дам олиш" ёки ҳатто "бўш вақт"деган маъноларни англатган. Ушбу бўш вақтларда фалсафа ва дин мавзуларидаги суҳбатлар бўлган. Вақт ўтиши билан файласуфлар ўз талабаларига эга бўлишни бошлайдилар ва "мактаб" атамаси айнан таълим жараёнини англатишни бошлайди.

Қадимги Юнонистонда арифметика ўқитувчиларини калкуляторлар (calculus - тошча) деб аташган. Чунки, ўша даврларда ҳисоб-китоблар учун тошлар ишлатилган.

Баъзи мамлакатлардаги мактабларда ўқувчиларга нисбатан жисмоний жазо қўллаш расман рухсат берилган, ҳатто ўша демократик Америкада ҳам кўплаб Штатлар жисмоний жазони бекор қилмаган. Ўзбекистонда эса 1917 йилдан бери расман мактабларда ўқувчиларни жисмонан жазолашга рухсат йўқ.

Совет давридаги "Доживем до понедельника" фильмида Вячеслав Тихонов гавдалантирган ўқитувчи Илья Мельников кўплаб қизлар учун ҳақиқий эркак образи бўлиб туюлган экан. Аксар ўқитувчи аёлларнинг фикрига кўра, ўша пайтда улар бундай одамни учратиб қолиш учун мактабда ўқитувчи бўлиб ишлашга қарор қилишган.

Ғарбда аёл ва эркак ўқитувчилар сони деярли тенг. Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг тахминан 68% фоизи аёллардан 32% эркаклардан иборат. Аммо Японияда шунинг тескариси, ўқитувчиларнинг атиги 30% аёллар 70% эркак ўқитувчилардир.

2013 йилда педагог касбининг ишонч бўйича рейтинги мумкин бўлган беш баллдан 3,72 баллни ташкил этган (фақат олимларгина улардан юқорироқ кўрсаткичга эга - 3,86 балл).

Ўқитувчилик касби дунёдаги энг қийин касблардан бири ҳисобланади. Мактаб ўқитувчиларининг стресс даражаси қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар ва авиадиспетчерларники билан тенг.

Ҳурматли устозлар!

Бугун мен сизни касб байрамингиз - ўқитувчилар куни билан табрикламоқчиман! Сиз бизнинг устозларимиз, илҳомлантирувчиларимиз, қаҳрамонларимизсиз. Сиз нафақат бизга билимлар берасиз, балки истеъдодларимизни кашф қиласиз, уларни ривожлантирасиз, қизиқишларимизни қўллаб-қувватлайсиз, меҳрибон, ҳалол ва масъулиятли бўлишга ўргатасиз.

Меҳнатингиз, муҳаббатингиз ва сабрингиз учун сизга раҳмат айтаман. Соғлик, бахт, муваффақият ва янги ютуқлар тилайман. Ишингиз ҳамиша сизга қувонч ва мамнуният келтирсин. Талабаларингиз ҳар доим сизни ютуқлари ва миннатдорчилиги билан хурсанд қилсин. Ҳамкасбларингиз сизни доимо қўллаб-қувватласин ва сизни қадрласин. Ҳаётингизда доимо тинчлик ва тотувлик ҳукм сурсин.

Ўқитувчилар куни билан! Биз сизни жуда яхши кўрамиз ва ҳурмат қиламиз! 🌹

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сентябрь ойи тугамоқда. Анъанага кўра, замонавий, дунёвий ва либерал қатламга мансуб ижодкорлар, олимлар ва блогерларнинг каналларини тавсия қиламиз.

Қулайлик бўлиши учун барча каналларни битта линкда тўпладик. Линк орқали барча каналларга аъзо бўлишингиз мумкин. Бирма-бир кўриб, саралаб ҳам аъзо бўлишингиз мумкин, буёғини ўзингиз ҳал қиласиз.

Марҳамат хаволага 👉🏽 босинг.

Читать полностью…

Alimoff

Сергели туманидаги портлаш содир бўлган омборда кимёвий воситалар сақланганBAZA

Бирламчи маълумотларга кўра, портлашга кимёвий воситаларни сақлашда хавфсизлик қоидалари қўпол бузилиши сабаб бўлган. Омборда хавфсизлик қоидаларига зид равишда сақланган кимёвий воситалар ўзаро реакцияга киришган. Бунинг оқибатида аввал ёнғин келиб чиққан, сўнг кучли портлаш содир бўлган.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

4,3 миллиард долларлик инвестиция

2027 йил
якунига қадар Ўзбекистонда Германия, Франция, Нидерландия, Япония ва Туркия давлатларининг халқаро тажрибага эга бўлган компаниялари томонидан умумий қиймати 4,3 миллиард АҚШ долларига тенг тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ҳисобига умумий қуввати 6 минг 457 мегаваттга тенг бўлган 10 та замонавий иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Россиядага мигрантларга қарши уюштирилаётган медия кампанияларнинг мақсади нима? Шахсий фикр ва кузатишлар асосида

Сўнгги бир ойдан бери турли телеграм каналларни мониторинг қилиб ўтирибман. Мигрантларга қарши рус халқида нафрат уйғотишга қаратилган жуда кўп каналлар очилган.

Уларда турли маълумотлар бериб борилади ва ҳаммасини олдига оддий рус халқида мигрантларга нисбатан нафрат уйғотиш миссияси қўйилган гўё. Масалан, яқинда бир ўқитувчи Гулчеҳра Каримовани устидан ёлғон маълумотларга таянган қоралаш кампанияси бўлди. Бу аёл 20 йилдан бери Россия шаҳарларидан биридаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган. Шу аёл ёзган деб ишониладиган, саводсизларча ёзилган дафтар расмлари тарқагач, ижтимоий тармоқларда "Маймунлар одамларни ўқитмоқда" қабилидаги изоҳларга тўлди. Комиссия тузилиб, бу расмлар фейклиги, ўқитувчи жуда тажрибали эканлиги аниқланган. Лекин унга қарши хейт операцияси тўхтамаган ва куни кеча бу аёл ишдан бўшашга ариза ёзибди.

У каналларда ҳеч қачон мигрант томонидан қутқариб қолинган қизча ҳақида ёзилмайди. Лекин мигрантлар томонидан содир этилган жиноятлар битта қўймасдан жойлаб борилади.

Қизиқишда бир иккита маълумотларни факт чек қилиб кўрдим, аммо бу инсофсизлар умуман мигрантларга алоқаси бўлмаган, оқ қора форматда видеога оладиган, одамни камерадаги аксидан миллатини ажратиб бўлмайдиган кузатув камераларидан олинган видеолардаги жанжални ҳам мигрантлар русларни уряпти деб беришяпти. Аслида, ўша жанжалларда умуман мигрантлар иштирок этмаган бўлса-да.

Яна жуда кўплаб видеоларда домларни ховлисидги болалар майдончасида руслар кам, бари мигрантларни болалари ўйнаб юрибди деган нарсаларни трансляция қилишмоқда. Каналлар аудиторияси жуда кўп. Ушбу маълумотларга линк бермаяпман, шундай деструктив каналларни реклама бўлиб қолишини истамайман.

Хўш, нега бундай бўлмоқда?

Украина урушида - арини инига бошини тиқиб олгандай - энди нима қиларини билмай қолган хукуматдан сигнал ёки ёрдамсиз бундай катта медиа провакациялар рўй бериши даргумон.

Одамларда "мигрантлар мазза қилиб яшаб юришипти шу юртда ишлаб, пул топиб, сени эса аканг уканг, ўғлинг фронтда уруш қиляпти, жон беряпти" деган қарашлар сингдирилмоқда.

Ҳозирча бунга 2 та сабаб кўряпман:

1. Мигрантларни ҳам урушга жалб қилиш, айниқса Россияда ПМЖ олган ёки фуқаролик олган мигрантларни мобилизация қилиш, бошқаларни эса қамоққа тиқиб, через қамағ мобилизация қилиш истаги.

2. Ҳар қандай узоқ чўзилган, катта талофатлар кўрилган урушлардан кейин айбдорлар қидирила бошланиб, "жодугарлар ови" бошланади. Биринчи Жаҳон урушидан кейинги Германияга қаралсин. Айнан ўша урушнинг сўнггида мамлакатда антисемит кайфиятлар хаддан ошиб, яҳудийлар геноцидигача чўзилган сиёсатга йўл очиб берган эди. Қудратли Германия ўз мағлубиятини Гитлер каби авантюрист популистлар тилидан "Орқадан пичоқ уриш" каби конспирологик қарашлар билан тушинтирарди.

Нима бўлган таққдирда ҳам, тенденция кузатиляпти ва бу жуда хавотирли. Мусофир юртдошларим, турли провакаццияларга учманг, ўзингизни яқинларингиз учун асранг.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

«C5 + АҚШ» дан кейин «C5 + Германия» Нималар бўляпти?

Бугун Берлинда Марказий Осиё раҳбарларининг Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмаер билан тарихий учрашуви бўлиб ўтди. Бу Германия томонидан минтақа ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида бошланган мулоқотнинг биринчи шундай форматидир.

Учрашувда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан Афғонистондаги вазият, Украина атрофидаги инқироз, иқлим ўзгариши ва сув масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари ушбу мавзулар бўйича ўз позицияларини билдириб, низоларни тинч ва конструктив ҳал етиш зарурлигини таъкидладилар.

Бундан бир неча кун илгари мана шундай форматдаги учрашув АҚШ президенти Жо Байден билан ҳам бўлиб ўтган эди.

Бу учрашувлар бугунги кундаги геополитик вазиятда Марказий Осиё лидерларининг фақатгина Россияни оғзига қараб қолмаганини билдиради. Айниқса, Қозоғистон президенти Тоқаев Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлаш ва уларни четлаб ўтишга йўл қўймаслик ҳақида гапирди. Бу жуда катта мустақил қадамдир.

Марказий Осиё лидерлари бу учрашувлар орқали прагматик сиёсат олиб боришаётганини, бирор бир қутбга кўпроқ эътибор қаратиб, гуруҳлашмаётганини, энг муҳими бу Марказий Осиё давлатлари манфаати эканлигини намойиш қилишди.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Германия Президенти билан учрашуви бутун минтақа учун муҳим воқеа бўлиб, шериклик ва дўстлик учун янги уфқларни очади. Бу, шунингдек, ўз халқларининг тинчлиги, барқарорлиги ва фаровонлигига интилаётган Марказий Осиё давлатларининг бирлиги ва ҳамжиҳатлигини кўрсатяпди.

Энди албатта бундай мустақил қадамлар Кремльнинг жавобисиз қолиши мумкин эмас деб ўйлайман. Жавоб эса унчалик жиддий бўлмайди, пропагандачи ОАВ лардаги "енгил едириб кетиш" дан нарига ўтмайдиган жавобдан ортиғига бугунги Россияни кучи ҳам имкониятлари ҳам етмайди. Чунки бугун Россия бизгадан кўра биз Россияга керакроқмиз. Қолганини кузатаверамиз.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"Уч қаҳрамон"😎😎😎 фильми ҳақида

Бугун кинофестивалга старт берилганидан хабарингиз борми!? Кинематография агентлиги буюртмаси билан суратга олинаётган ўша интернетда машҳур бўлган " Уч қаҳрамон" фильмининг бугунги кунда қандай жараёнда эканлиги ҳақида маълумот берилди. Тошкент халқаро кинофестивали доирасида яна 5 та жараёндаги фильмлар ҳақида маълумот берилган.

Қайта тикланганидан кейин 3 маротаба ўтказилаётган кинофестиваль шов-шувли воқеликларга бой ўтиши кутилмоқда.

Тўлиқ маълумот учун фестивалнинг Telegram’даги канали ва Instagram саҳифаларини кузатиб боринг.

Читать полностью…

Alimoff

Рубен Варданян ким?

Бугун дунё ОАВ ларида Ўзбекистондаги портлашдан ташқари яна бир воқеа кенг ёритилди. Озарбайжон махсус хизматлари томонидан тоғли Қорабоғ Республикасининг йирик фигураларидан бири Рубен Варданян хибсга олинди.

Рубен Варданян - арманистонлик тадбиркор, филантроп ва тугатилган тоғли Қорабоғ Республикасининг собиқ давлат вазири. У инвестиция, таълим, маданият ва хайрия соҳаларидаги фаолияти билан танилган.

Варданян 1968 йилда Ереванда туғилган ва МГУ нинг Иқтисодиёт факултетини тамомлаган. 1992 йилда у Россия молия бозорида етакчига айланган «Тройка Диалог» инвестицион компаниясининг асосчиларидан бирига айланди.

Варданян Арманистоннинг маданий меросини сақлаш, фан ва технологияларни ривожлантириш, экология ва соғлиқни сақлашни яхшилаш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватларди.

2022 йил охирида Варданян Россия фуқаролигидан воз кечиб, тоғли Қорабоғга кўчиб ўтди ва у ерда тан олинмаган республика ҳукуматини бошқарди. У Озарбайжон билан урушдан кейин қийин вазиятда қолган арман халқига ёрдам беришни исташини айтганди.

Кеча у Озарбайжон ҳукумати томонидан Қорабоғни Лочин йўлаги орқали тарк этишга уринаётганда ҳибсга олиниб, терроризмни молиялаштириш, ноқонуний қуролли тузилмаларда қатнашиш ва чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбланмоқда.

Кўплаб аналитиклар Варданянни - хокимият тепасига Москванинг рухсатисиз инқилоб ёрдамига келган - Никол Пашинянга қарши Кремль томонидан қўйилган сатрап сифатида кўришади.

У томонидан ташкил қилинган "Тройка Диалог" компанияси Путин ва унинг ёнидаги элиталар учун пул ювганлиги бўйича журналистик суриштирувлар мавжуд.

Варданяннинг хибсга (асирга) олиниши расмий Ереванни унча ташвишлантирмайди деб ўйлайман, чунки, олдин унинг рейтинглари юқори бўлмаган бўлса-да, "кемани сўнгги бўлиб тарк этган капитан" образи унинг тарафдорларини кўпайишига олиб келади ва бу Никол Пашинян учун ички сиёсий курашда янги ташвишлар келтириши мумкин.

Савол эса битта, Кремль уни қутқарадими? Кузатамиз.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тоғли Қорабоғ Республикаси (Арцах) 2024 йил 1 январдан ўз фаолиятини тўхтатади - тан олинмаган ТҚР раҳбарининг Фармони

Вужудга келган мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият муносабати билан, Арцах халқининг жисмоний хавфсизлиги ва ҳаётий манфаатларини таъминлаш устуворлигидан келиб чиққан ҳолда, Россия тинчликпарвар контингенти қўмондонлиги воситачилигида, Тоғли Қорабоғ аҳолиси, шу жумладан қуролларини ташлаган ҳарбий хизматчиларнинг мол-мулки ва транспорт воситалари билан Лочин йўлаги бўйлаб тўсиқсиз ўтиши бўйича Озарбайжон Республикаси вакиллари билан эришилган келишувни ҳисобга олган ҳолда, Тоғли Қорабоғ Конституциясининг 93-моддасига биноан, қарор қабул қилинди:

1. 2024 йил 1 январгача идоравий бўйсунувидаги барча давлат муассасалари ва ташкилотларини тарқатиб юборидади ва Тоғли Қорабоғ Республикаси (Арцах) ўз фаолиятини тўхтатади.

2. Ушбу Фармон кучга киргандан сўнг, Тоғли Қорабоғ аҳолиси, шу жумладан республикадан ташқарида жойлашганлар, Озарбайжон Республикаси томонидан тақдим этилган реинтеграция шартлари билан танишишлари керак, бу бўйича мустақил қарор қабул қилишлари керак.

Бугун яна бир тарихий жараён ўз мантиқий якунига етиб, халқаро ҳуқуқ нормалари бўйича адолат қарор топди.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

⚡️ Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун ажойиб янгилик!

Саноатқурилишбанк "SQB Business" мобил иловасини ишга туширди. Энди сиз ушбу мобил илова орқали корхонангиз маблағларини банкка бормасдан, ўз смартфонингиз орқали бошқара оласиз!

Илова ёрдамида қуйидагиларна амалга ошириш мумкин:
- ҳисоб рақам ҳақида батафсил маълумот олиш;
- корхона реквизитларини осон юбориш;
- тўловлар ҳолатини кузатиш;
- пул тушуми ва чиқимини кузатиб бориш;
- қисқа вақт ичида маълум ҳисоб рақам бўйича кўчирмалар олиш ва жўнатиш;
- намуна ёки исталган реквизитлар бўйича тўловлар яратиш;
- корпоратив карталарни тўлдириш;
- ягона фойдаланувчи орқали бир нечта корхоналарни бошқариш!

"SQB Business" мобил иловасини App Store ёки Google Play орқали юклаб олиш мумкин.

📞 Мурожаат учун: 1180

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

АҚШ даги иккита асосий сиёсий куч бўлмиш Демократлар ва Республикачилар ўртасидаги фарқ нимада?

АҚШда иккита асосий сиёсий партия мавжуд: демократик ва республикачилар партияси. Уларнинг тарихи, мафкуралари, электорати ва ҳар-хил масалалар бўйича позициялари ҳам турличадир. Ушбу постда уларнинг бир-биридан қандай фарқ қилишини тушунтиришга ҳаракат қиламан.

АҚШ Демократик партияси 1828 йилда Қўшма Штатларнинг еттинчи Президенти Эндрю Жексон томонидан ташкил этилган. Унинг норасмий рамзи эшак, ранги - кўк. Демократлар ижтимоий, иқтисодий, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва инсон ҳуқуқлари каби соҳаларда давлатнинг фаолроқ ролини қўллаб-қувватлаб, ижтимоий-либерал ва прогрессив позицияларда туришади.

Шунингдек улар, бепул тиббий ёрдам, ўта кўп фойда олувчилар учун қўшимча солиқлар жорий этиш, бюджет харажатларини кўпайтириш ва ўлим жазосидан фойдаланишга мораторий қўйиш, қурол муомаласини чеклаш тарафдорларидир. Демократлар аҳолининг камбағал қатламини, ирқий ва жинсий озчиликларни, аёллар ташкилотлари ва феминистларни қўллаб-қувватлайди.

Демократик партиядан сайланган таниқли президентлар: Франклин Рузвельт, Жон Кеннеди, Билл Клинтон, Барака Обама ва бошқалар.

Республикачилар партияси 1854 йилда "Виглар партияси" ва "Эркин ерлар партияси" аъзолари томонидан ташкил этилган. Аслида, Республикачилар партиясининг асосини ташкил қилувчи Виглар партияси ҳам Эндрю Жексоннинг демократларига қарши позицияда 1832 йилда ташкил этилган эди. Республикачиларнинг норасмий рамзи фил, ранги - қизил. Республикачилар иқтисодий либерал ва ижтимоий консерватив позицияларда туришади. Улар эркин бозорни қўллаб-қувватлайдилар, ҳукуматнинг иқтисодиёт ва фуқароларнинг шахсий ҳаётига камроқ аралашувини, мудофаа харажатларини кўпайтириш, қурол муомаласидаги эркинлик, ўлим жазосини сақлаш каби позицияларни илгари суришади.

Республикачилар, шунингдек, бойлар учун солиқ юкини камайтиришни, давлат қарзларини озайтиришни ва мажбурий тиббий суғурта тизимини қўллаб-қувватлайдилар. Республикачиларни асосан ўрта синф, бойлар, қишлоқлар аҳолиси, жамиятнинг диний қисми (мормонлар, насронийлар, яҳудийлар), аборт ва феминизмга қарши бўлганлар қўллаб-қувватлайди.

Машҳур Республикачи президентлар: Авраам Линколн, Теодор Рузвелт, Роналд Рейган, Катта ва кичик Жорж Бушлар, Доналд Трамп ва бошқалар.

Шундай қилиб, демократлар ва республикачиларни иқтисодиёт, ижтимоий сиёсат, инсон ҳуқуқлари, солиққа тортиш, мудофаа ва жамиятдаги бошқа мавзулар бўйича қарашларида сезиларли фарқлар бор. Улар, шунингдек, аҳолининг турли гуруҳларининг турли манфаат ва қадриятларини ифодалашади.

Бироқ, иккала томон ҳам ўз йўли билан америкаликларнинг ҳаётини яхшилашга ва АҚШнинг дунёдаги мавқеини мустаҳкамлашга интилади. Охир оқибат, улар орасидаги танлов ҳар бир сайловчининг шахсий қарашларига боғлиқдир.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Айтишларича, Бухорода Спарк машинасига 25 та болани солиб юрган боғча опа воқеасини турли чет эллик аккаунтлар бола савдоси, орган учун сотилаётган болалар деб эълон қилишяпти.

Ўзим бориб текшириб келдим, айримлари узр сўраб фейклигини тан олишибди. Одамлар комментларда қарғаб ётишибди. Албатта бу ғирт ёлғон гап. Опани кўнглида ғараз нияти бўлмаган, шунчаки фаросати етмаган холос. Бу эса қўшилиб, қўшилиб, мана шундай даҳшатли фейкларга айланиб етиб борипти, масалан Японияга.

Информацион гигиена, фактчек масалаларини унутмайлик. Шу ерда Фактчекинг учун 5 та оддий қадам: Интернетдаги маълумотларни қандай текшириш мумкин деб номланган постни ўқиворадиган ери.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"Шимолий оқим"ни ким портлатган? Турли версиялар ва аргументларни кўриб чиқамиз

Nord Stream - Шимолий оқим
, Европа энергетикаси тарихидаги энг мунозарали ва қиммат лойиҳалардан биридир. Бу Болтиқ денгизи туби бўйлаб Россиядан Германияга чўзилган иккита газ қувурлари лойиҳасидир. Ушбу лойиҳа Украина ва бошқа транзит давлатларни четлаб ўтиб, Россия газини Европага ишончли ва арзон етказиб беришни таъминлаши керак эди. Бироқ, 2022 йил сентябр ойида ҳеч ким кутмаган ходиса юз берди: Шимолий оқимининг бир нечта нуқтасида кучли портлашлар юз бериб, қувурларни ёрилиши ва катта миқдорда газ оқиб чиқишига олиб келди.

Бутун қитъа учун жиддий иқтисодий, экологик ва сиёсий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган бу саботаж ортида ким турибди?

Бу саволга ҳали аниқ жавоб йўқ.
Европа расмийлари тергов олиб бормоқда. Бироқ, оммавий ахборот воситаларида ва жамоатчилик орасида кенг тарқалган бир нечта версияларни кўриб чиқиш мумкин.

Биринчи версия - Россиянинг иштироки. Ушбу мантиққа кўра, Украина ва Ғарбга қарши можаронинг кучайиши фонида Европа иқтисодиёти ва энергетика хавфсизлигига зарба бериш мақсадида Кремл "Шимолий оқим"ни йўқ қилишга қарор қилди. Ушбу версия Россия олдин ҳам сиёсий сабабларга кўра Европага газ етказиб беришни бир неча бор тўхтатганлиги, шунингдек ушбу лойиҳа АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан санкцияларнинг асосий нишони бўлганлиги билан қўллаб-қувватланади. Бироқ, ушбу версиянинг заиф томонлари ҳам бор:

1. Россия Европага газ элтувчи энг катта ва энг қиммат газ қувурини йўқотмоқда, бу орқали у миллиардлаб доллар ишлаб топиши мумкин эди.
2. Россия халқаро ҳамжамиятнинг янада катта изоляцияси ва ғазабини келтириб чиқариши мумкин.
3. Россия Болтиқ денгизининг ифлосланиши туфайли ўз экологиясига хавф солмоқда.

Иккинчи версия - АҚШнинг иштироки. Ушбу мантиққа кўра, Вашингтон Россиянинг Европа газ бозоридаги мавқеига путур етказиб, ўзининг Европага фаол равишда тарғиб қилаётган суюлтирилган табиий газини сотиш учун "Шимолий оқим"ни йўқ қилишга қарор қилди. Қўшма Штатлар газ қувурларини портлатиш учун минтақадаги махсус хизматлари ёки иттифоқчиларидан фойдаланган бўлиши мумкин.

Ушбу версияни қўлловчи аргументлар: АҚШ нинг "Шимолий оқим"га узоқ вақтдан бери қарши бўлганлиги, уни Европанинг энергия хавфсизлиги ва геосиёсий мувозанатига таҳдид деб ҳисоблаганлиги, шунингдек, АҚШнинг Россия билан совуқ уруш ҳолатида эканлиги ва урушда Украинани қўллаб-қувватлаши. Бироқ, ушбу версиянинг ҳам заиф томонлари бор:

1. Бу Қўшма Штатларга Германия ва "Шимолий оқим"га сармоя киритган бошқа Европа мамлакатлари билан муносабатларни бузиш хавфини туғдиради.
2. Бу ходиса Россиянинг Украина ёки АҚШ га ҳамкор бошқа минтақалардаги тажовузкорлигини ошириши мумкин.
3. Қўшма Штатлар халқаро ҳуқуқ ва тартиб ҳимоячиси сифатида ўз обрўсига путур етказмоқда.

Учинчи версия - Украина. Ушбу мантиққа кўра, украин ватанпарварларининг маълум бир жамоаси Россияга қарши курашнинг бир қисми сифатида, шунингдек, Европанинг Россия билан ҳамкорлигига қарши норозилик сифатида "Шимолий оқим"ни йўқ қилишга қарор қилган. Ушбу версия лойиҳанинг Украина манфаатларига зидлиги, шунингдек, Украинанинг Россия объектларига қарши саботаж ўтказиш тажрибасига эга эканлиги билан қўллаб-қувватланади. Бироқ, ушбу версиянинг ҳам заиф томонлари бор:

1. Бундай гуруҳ катта чуқурликдаги ва қаттиқ қўриқланадиган ҳудудда қандай қилиб газ қувурларига ета олгани номаълум.
2. Украинанинг Германия билан алоқаларига совуқчилик тушиши мумкинлиги.
3. Бу версияни биринчи бўлиб New York Times газетаси берган, аммо улар бу маълумотни қаердан олганликлари ва қанчалик ишончли эканлиги ҳақида батафсил маълумот бермади.

Кўриб турганингиздек, ушбу версияларнинг ҳар бири ўз далиллари ва қарама-қаршиликларига эга. Эҳтимол, ҳақиқат ўртада ёки бутунлай бошқа йўналишда ётибди. Ҳозирча биз фақат расмий тергов натижаларини кутишимиз ва унинг объектив ва шаффоф бўлишига умид қилишимиз мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Одилжон Тожиевнинг маълум қилишича, парламент палаталарининг ўзини ўзи тарқатиб юбориши ҳақидаги норма парламент сайлови муддатидан илгари ўтказилишини англатмайди.

"Парламентда шу кунларда кўриб чиқилаётган Олий Мажлис палаталари фаолиятига тааллуқли қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик ўртасида қизиқиш уйғотаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Айни пайтда айрим ҳамюртларимизда парламент сайлови муддатига оид ва бошқа мазмундаги саволлар учраб турибди. Аввало айтиш керак, мазкур қонун лойиҳаси билан 14 та қонун (жумладан Сайлов кодекси)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши кутилмоқда.

Иккинчи энг кўп учраган савол — парламент палаталарининг ўзини ўзи тарқатиб юбориши ҳақидаги норма парламент сайлови муддатидан илгари ўтказилишини англатадими? Йўқ. Қонун лойиҳасида ушбу ваколатнинг белгиланаётгани жорий йилда муддатидан илгари парламент сайлови бўлиб ўтишини англатмайди", – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари.

@nurbekalimov

Читать полностью…
Подписаться на канал