Ким Чен Ин Россияга нега келди?
КХДР раҳбари Ким Чен Ин 2023 йил 12 сентябр куни расмий ташриф билан Россия Федерациясига ташриф буюрди. Россияга у бобоси, Корея Халқ Демократик Республикасининг асосчиси Ким Ир Сен давридан бери Шимолий Корея "доҳий"лари ҳаракатланиши учун классикага айланган зирҳли поездда етиб келди.
Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, унинг Россияга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги стратегик муносабатларнинг белгисидир. Россия расмийлари уни "рус халқининг энг яқин дўсти сифатида" кутиб олишганини айтди. Ташриф деярли бир ҳафта давом этди.
Ким Чен Иннинг Россияга ташрифи сабаблари турлича бўлиши мумкин. Эҳтимолий сабаблардан бири, Украина билан актив уруш олиб бораётган Россияга қурол яроқ етказиб бериш шартномасидир. Бироқ, ташрифнинг аниқ тафсилотлари ва мақсадлари расман эълон қилинмади.
Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб шу фикрларни айтиш мумкинки, урушни "блицкриг" тариқасида тезда амалга оширмоқчи бўлган Россияда узоқ муддатли режа бўлмаган. Шу сабабли ҳам масалан, анчадан бери Эрондан ҳарбий дронлар экспорт қилинмоқда.
Украинада эса коллектив ғарбнинг кенг кўламли ёрдамлари сабабли қурол яроқ дефицити кузатилгани йўқ. Фронтдан олинаётган сўнгги маълумотларга кўра, рус харбийлари мудофаанинг айрим нуқталарида айнан қурол яроқ дефицитидан қийналмоқда.
Бундай фикрга келишга яна бир сабаблардан бири яқинда КХДР га айнан Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ташриф буюрган эди. Одатда давлатлар ўртасидаги алоқалар, муносабатлар ТИВ орқали трансляция қилинади.
Ундан ташқари, ҳарбий экспертлар фикрига кўра, бугунги кундаги рус қуролларига КХДР да ишлаб чиқариладиган, унинг заҳираларида бор бўлган ўқ дорилар мос тушади. Чунки, Корея уруши вақтида шимолликларни қўллаган СССР уларга жуда кўп миқдорда қурол яроқ қолдирган бўлиб, унинг катта қисми заҳираларда сақланмоқда.
Шимолий Корея бошини арини инига тиқиб бўлган одам кабидир, уни яна бир иккита ари чақиши қўрқитмайди (қўшимча санкциялар) Ким Чен Ин ташқи сиёсатда мустақиллигини ва деярли бутун дунё яккалаётган одам билан кўришиб, у билан шартномалар қилишда мустақиллигини намойиш қилмоқчи бўлди.
Россияга ташрифи давомида у "Восточный" космодромида ҳам бўлиб, космик технологиялар, ракеталар бўйича турли маълумотлар олди. Афтидан, сўнгги пайтдаги Осиё гигантларининг космосдаги мустақиллиги ортидан у ҳам ўз мамлакатида бу соҳани ривожлантирмоқчи кўринади.
Хулоса қиладиган бўлсак, Россияга КХДР дан қурол яроқ, КХДР га Россиядан санкциялар сабабли етишиб бўлмас космик технологиялар. Шу билан бирга, Россия президенти Владимир Путин Россия БМТ нинг КХДР га қарши санкциялар сиёсатига қарши иш қилмаслигини ҳам таъкидлаб ўтди. Аммо бугунги кундаги дунё сиёсати ҳар қачонгидан ҳам айёрроқ ва манфаатпарастроқ бўлиб бормоқда. Кузатамиз.
✅@nurbekalimov
Ўзбекистонда туғилиб, катта бўлдинг дегани шу мамлакатда қолиб, "тоғлар ичида номинг чиқмай" ўтиб кетишинг керак, дегани эмас. Бизнинг меҳнаткаш ва тиришқоқ ўзбек ёшларига дунёдаги любббой топ университетда ўқиш ярашади.
Интернетда машҳур "Ўзбекистонлик" фильмлари сериясидан тақдим этилган свежий спин-офф: O'zbekistonlik.Students жуда сифатли, томошабоп қилиб ишланган. Мусиқий фон, оператор иши ва монтажга ҳам гап йўқ.
Укам, синглим, сен учун "шунча жон куйдиришаяпти, бирор нима десанг-чи". Мен мана зўр таълим бериладиган университетларга имтиҳонсиз кириш, грант билан бепул ўқиш имкониятларини кўриб, ёшларга "ётволиб ўқиб, инглиз тилини чётки ўрганиб, шунақа шанслардан фойдаланишмайсанларми-ей" дегим келади.
✅@nurbekalimov
Янгиликни инжиғи
Тошкент халқаро кино фестивалига легендарный «Такси» франшизасидаги полицияси Эмилиен, яъни актёр Фредерик Дифенталь келяпти экан!😎 Маҳоратли ижодкор фестивалнинг очилиш маросимида бошловчилик ҳам қиларкан 😯
Биз бу братнинг киноларини кўриб катта бўлган авлодмиз, Сами Насери иккиси «Такси» фильмларини жаҳон даражасига олиб чиқишганди. Мана энди болалигимиз афсонасини ўз кўзимиз билан кўришимиз мумкин.
Фестиваль 29 сентябрь - 2 октярь кунлари бўлиб ўтади. Нима қилишни биласлар-а? 😉
✅@nurbekalimov
Россия Федерацияси Давлат Думаси депутати Евгений Фёдоровнинг шу кунларда берган баёнотларини "ғоят оригинал", десак бўлади.
Халқ вакили ўзини геосиёсатнинг етук мутахассиси сифатида кўрсатиб, ҳар хил ҳеч кимга номаълум “назариялар”ни келтирипти.
Унинг айтишича, Совет Иттифоқини барча республикалар ноқонуний тарк этган, аллақандай 14/09-сонли қонунни бузган ҳолда. Афтидан, Фёдоров Конституция барча қонунлардан устун эканлигини тушунмайди. Модомики, СССР Конституциясининг 72-моддасида шундай дейилган эди: “Ҳар бир Иттифоқ республикаси СССРдан эркин чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолади”.
Устига устак, Фёдоровнинг мантиғига амал қилинадиган бўлинса, ўтган шу 32 йил давомида Россия Федерацияси номидан иш тутган Президентлар Ельцин ва Путин, Россия парламенти ва ҳукумати, Россия давлат ҳокимиятининг барча институтлари бу республикалар билан ноқонуний муносабатларда бўлишган. Яъни, икки томонлама (суверен тенглик асосидаги сиёсий-дипломатик, иқтисодий, ҳарбий, маданий ва бошқа соҳалардаги) алоқаларнинг барчаси ҳамда кўп томонлама форматлар, битимлар, шартномалар (МДҲдан бошлаб турли хил Шанхай шартномаларигача) ноқонуний эди. Бу ҳолда, бутун дунёга ишонч билан эълон қилиш мумкинки, бундай ноқонуний ҳуқуқий маконда ишлайдиган Россия ҳокимият институтлари ўз моҳиятига кўра ноқонуний ҳисобланади.
Шундай қилиб, ҳурматли депутат билвосита, аммо нозик тарзда Россия давлатидаги барча давлат ҳокимияти институтларини ноқонуний муносабатлари учун тарқатиб юборишга чақирдими?
У ҳазиллашяпти, ҳойнаҳой.
Одилжон Тожиев
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унда Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби тасдиқланди. Аъзолар сони 22 нафардан 30 нафаргача кенгайган бўлиб, улар асосан бизнес соҳаси вакилларидир.
Таркибдан етакчи ишбилармонлар ўрин олгани кишини хурсанд қилди, сабаби соҳа пасту баландликларини улардан яхшироқ биладиган инсонлар йўқ. Эндиликда билдирилган ташаббуслар шунчаки қоғозда қолиб кетмайди ва жамоатчилик кенгаши бизнес эгаларининг энг яқин кўмакчисига айланади деган умиддамиз.
✅@nurbekalimov
Ушбу воқеа кеча Россиянинг Красноярск шаҳрида бўлган.
Қаранг, ўлим ва тириклик ораси нақадар яқин жойлашгана...
✅@nurbekalimov
Кеча Тошкентни қуюқ чанг босди. Бугун экология ҳақида, юртимизда экология соҳасига тупурилаётгани ҳақида пост ёзмоқчи эмасман, чунки қўшни каналларда бу ҳақида жуда кўп гапирилди. Қўллаб қувватлайман.
Чангли об-ҳаво нафақат ноқулайлик, балки соғлиқ учун ҳам хавфлидир. Чанг аллергия, кўз ва нафас йўлларида муаммолар келтириб чиқариши, сурункали касалликларни ҳолатини эса янада ёмонлаштириши мумкин. Ўзингизни чангдан қандай ҳимоя қилиш ва унинг асоратлари хавфини қандай камайтириш керак? Интернет маълумотлари асосида мана шу маслаҳатларни топиб келдим:
Энг чангли вақтларда ташқарида бўлишдан сақланинг. Агар сиз кўчага чиқишингиз керак бўлса, бурун ва оғзингизни ёпадиган ҳимоя ниқоби тақинг. Кўзларингизни ҳимоя қилиш учун эса кўзойнаклардан фойдаланишингиз мумкин.
Шиллиқ пардаларни намлаш ва танадан токсинларни чиқариб ташлаш учун етарли миқдорда сув ичиб юринг. Сувсизланишни кучайтириши мумкин бўлган газланган ичимликлар ёки спиртли ичимликлардан кўра оддий сув ёки ўсимлик чойларини ичиш яхшироқдир.
Уйингизни ва иш жойингизни тоза тутинг. Биноларни мунтазам равишда вентиляция қилинг, ҳавони махсус мосламалар ёки нам сочиқлар билан намланг, нам мато ёки чангютгич билан сиртдаги чангларни тозаланг.
Ҳаводаги чанг зарралари миқдорини камайтирадиган ҳаво тозалагичлар ёки ионизаторлардан ҳам фойдаланишингиз мумкин.
Терингизга ва сочларингизга ғамхўрлик қилинг. Ташқарида бўлганингиздан сўнг, юз ва қўлларингиздаги чангни юмшоқ совун ёки душ гели ёрдамида ювишни унутманг. Сочлар учун шампун ва балзамдан фойдаланиш тавсия этилади, бу уларни қуриши ва мўртликка учрашидан ҳимоя қилади.
Аллергия ёки чанг билан боғлиқ бошқа касалликлар белгилари бўлса, ҳолатингизни кузатиб боринг ва шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Бу аксириш, йўтал, кўзнинг қичиши, бурун оқиши, тери тошмаси, нафас қисилиши, бош оғриғи ва бошқалар бўлиши мумкин.
Умид қиламанки, ушбу маслаҳатлар чангли ҳавода соғлом ҳолатда қолишингизга ёрдам беради. Эҳтиёт бўлинг ва ўзингизга ўзингиз ғамхўрлик қилинг! 🫡
✅@nurbekalimov
11.09.2001
2001 йил 11 сентябр. Шу куни бир гуруҳ террорчилар тўртта йўловчи самолётини ўғирлаб, уларни қўшма Штатлардаги эгизак бинолар ва бошқа рамзий объектлар сари йўналтиришган. Бу деярли уч минг кишини ҳаётига зомин бўлган ва жаҳон сиёсати йўналишини ўзгартириб юборган тарихдаги энг қонли теракт эди.
Ушбу постда сиз ўша куни нима бўлганини, бу жиноятлар ортида кимлар турганини ва улар дунё учун қандай оқибатларга олиб келганини ўқишингиз мумкин.
11 сентябр куни эрталаб соат 8 лар атрофида, Ал-Қоида террор тармоғининг 19 нафар аъзолари томонидан Бостон, Ньюарк ва Вашингтондан учган 4 та самолёт эгаллаб олинади. Террористлар экипаж аъзолари ва йўловчиларга оддий офис пичоқлари билан таҳдид қилиб, самолёт бошқарувини қўлга олишган.
Самолётларнинг иккитаси Ню-Йоркдаги жаҳон савдо марказининг эгизак миноралари томон уча бошлади. Эрталаб соат 8:46 да биринчи самолёт шимолий минорага урилиб, катта ёнғин ва ҳалокатга сабаб бўлди. Соат 9:03 да эса иккинчи самолёт Жанубий минорага урилди ва ҳалокат сценарийсини такрорлади. Иккала минорада ҳам лифт ва зинапояларнинг шикастланиши туфайли қочиб қутула олмаган одамлар юқори қаватларда қолиб кетишган. Баъзи инсонлар деразадан сакраб, оловдан ўлишдан кўра ерпарчин бўлиб ўлишни афзал кўришди.... Соат 9:59 да Жанубий минора ва соат 10: 28 да Шимолий минора қулаб тушди.
Учинчи самолёт, Виржиния штатидаги АҚШ Мудофаа вазирлигининг штаб-квартираси бўлмиш Пентагонга юборилди. Эрталаб соат 9: 37 да у бинонинг ғарбий деворини ёриб ўтиб, катта ёнғин ва вайронагарчиликка сабаб бўлди.
Тўртинчи самолёт Президент қароргоҳи Оқ уйга ёки АҚШ парламентининг Вашингтондаги қароргоҳи бўлмиш Капитолийга ҳужум қилиши керак эди. Бироқ, йўловчилар ва экипаж аъзолари бошқа самолётларнинг тақдири ҳақида мобил телефонлар орқали билиб, террорчиларга қаршилик кўрсатишга қарор қилишди ва самолёт бошқарувини қўлга киритмоқчи бўлишди.
Бортдаги террорчилар ва йўловчилар ўртасидаги кураш натижасида самолёт барқарорликни йўқотади ва соат 10:03 да Пенсилвания штатидаги Шанксвилл шаҳри яқинидаги далага қулаб тушади. Ҳеч ким омон қолмайди, аммо улар бундан ҳам катта фожианинг олдини олишганди.
Ушбу террористик ҳужумлар ортида Афғонистонда Толибон ҳимояси остида бўлган Ал-Қоида раҳбари Усама бин Ладен турган эди. У 2004 йилда ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди ва бу ишлар АҚШнинг мусулмон мамлакатлари ишларига аралашгани ва Исроилни қўллаб-қувватлагани учун қасос эканлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, бин Ладен ўз видеомурожатида ҳужумларнинг асосий ташкилотчиси бўлган Холид Шайх Муҳаммад ва Саудия Арабистони, Миср, Ливан ҳамда БАА фуқаролари бўлган 19 нафар худкушларнинг номларини тилга олади.
11 сентябр ҳужумлари бутун дунёда шок ва ғазабга сабаб бўлди. Кўпгина мамлакатлар АҚШ билан бирдамлигини билдирди ва терроризмни қоралади. АҚШ Президенти Жорж Буш "террорга қарши уруш" эълон қилди ва Толибондан бин Ладенни топширишни талаб қилди.
Бу иш амалга ошмагач, Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Афғонистонда Толибонни ағдариш ва Ал-Қоидани йўқ қилиш учун катта масштабларда ҳарбий операция бошладилар. Бин Ладен 2011 йилда Покистонда ўлдирилган бўлса-да, бу операциянинг давоми жуда кўпга чўзилди.
2003 йилда Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Ироққа ҳам бостириб кириб, унинг раҳбари Саддам Хусайнни терроризмни қўллаб-қувватлаш ва оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқаришда айбладилар. Бу эса ўз навбатида Хусайннинг ағдарилиши билан якунланган узоқ ва қонли урушга олиб келди, аммо минтақада тартибсизлик, зўравонлик ва экстремистик гуруҳларнинг кенг тарқалишига сабаб бўлди.
11 сентябр ҳужумлари бутун дунё бўйлаб хавфсизлик, сиёсат, иқтисодиёт ва маданиятга ҳам катта таъсир кўрсатди. Чегаралар, аеропортлар ва жамоат жойларида назорат чоралари янада кучайтирилишига олиб келди. Бу хужумлар Ғарб ва мусулмон дунёси ўртасидаги кескинликни кучайтирди. Айрим мамлакатларда эса миллатчилик, ўнг популизм ва ксенофобиянинг ўсишига сабаб бўлди.
✅@nurbekalimov
Пиёда юриш ҳақида
Бу жисмоний ва руҳий саломатликни яхшилашнинг энг осон ва энг арзон усулларидан биридир. Мен анчадан бери ҳар куни минимум бир соат пиёда юришни одат қилиб олдим ва любой нарсани бошлаганимда сразу экспертга айланволадиган гнидона одатим сабабли, ушбу постда пиёда юришнинг баъзи афзалликлари ҳақида ёзаман ва уни янада самарали ва қизиқарли қилиш бўйича айрим маслаҳатларимни бераман.
Пиёда юришнинг афзалликлари:
Пиёда юриш калорияларни ёқиш ва вазнни назорат қилишга ёрдам беради. Тадқиқотларга кўра вазни 70 кг бўлган одам 6,5 км/соат тезликда 30 дақиқа юришда тахминан 150 калория ёқиши мумкин.
Пиёда юриш юрак - қон томир фаолиятини яхшилайди, гипертония, инсульт ва юрак касалликлари хавфини камайтиради. Гарвард тиббиёт мактабида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳафтасига беш марта кунига 30 дақиқа пиёда юриш инсульт хавфини 31 фоизга камайтириши мумкин экан.
Пиёда юриш кайфиятни яхшилайди, стресс, ташвишлар ва депрессияни камайтиради. Юриш эйфория ва фаровонлик туйғусини келтириб чиқарадиган "бахт гормонлари" бўлмиш эндорфин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради.
Пиёда юриш учун маслаҳатлар:
Пиёда юриш учун аввало мос поябзал ва кийимларни танланг. Пояфзал қулай бўлиши, оёқни қўллаб-қувватлаши ва зарбаларни ютиши керак. Зарбаларни ютадиган подошвали кроссовкаларда оёқ унча мунчага чарчамайди. Кийимлар эса енгил, нафас оладиган ва об-ҳавога мос бўлиши керак. Мунтазам юриш учун ўзим синаб кўрган ва тавсия қила оладиган кроссовкалар: Asics Gel-Odyssey, Nike Reposto, Adidas ZX Boost.
Пиёда юришни аста-секин бошланг ва жисмоний тайёргарлигингиз яхшиланиши билан юриш интенсивлиги ва давомийлигини оширинг. Агар сиз оғриқ, чарчоқ ёки нафас қисилишини ҳис қилсангиз, секинлашинг ёки танаффус қилинг. Бир нарсани ёдда тутинг, шунчаки кун бўйи эттан бетга юришингиз билан именно хозир 10 км юраман деб кўчага чиққанингиздаги холатлар умумун бошқа-бошқа нарсадир.
Зерикмаслик ва турли мушак гуруҳларини рағбатлантириш учун маршрутларингизни ва юриш тезлигини диверсификация қилинг. Парклар, ўрмонлар, шаҳар ичида ёки қишлоқларда турли жойларга пиёда боришингиз мумкин.
Юрганда аудиокитоб эшитишни одат қилинг. Бу фойдали ва роҳатли нарсани битта қалипга жойлашдай гап. Масалан, ҳар куни бир соат пиёда юриб аудиокитоб эшитсангиз, бир ҳафтада ўртача катталикдаги китобни "еб қўясиз" Бу эса китобга қизиқадиганларни кўпроқ китоб ўқиш эффективлигини каррасига оширади.
Аудиокитоб эшита олмасангиз мусиқа эшитиб юринг ёки просто так юринг. Қийин муаммоларга ечим топиш, кейинги режаларни ўйлаб пишитиш каби ишлар учун узоқ вақт пиёда юришдан-да мақбулроқ вақт йўқ мен сизларга айтсам.
Ўзингизга турли марралар қўйинг ва ривожланишингизни кузатиб боринг. Юриш пайтида масофа, вақт, тезлик ва ёқилган калорияларни ўлчаш учун сиз смартфон, фитнес билагузук ёки педометр каби турли хил иловалар ёки гаджетлардан фойдаланишингиз мумкин. Шунингдек, сиз ўзингиз учун аниқ ва реал мақсадларни қўйишингиз мумкин, масалан, ҳафтасига ёки ойига маълум километр юриш.
Юриш-соғлиғингизни яхшилаш ва ҳаётдан завқланишнинг ажойиб усули. Умид қиламанки, бу пост сизни ташқарига чиқишга ва юришни бошлашга илҳомлантиради.🫡
✅@nurbekalimov
Суровикин линияси ҳақида
Россия ва Украина уруши фонида, айниқса, Украина контр-хужуми даврида тез тез қулоғингизга "Линия Суровикина" деган термин чалинаётган бўлса керак. Бугун шуни тушунтираман.
Суровикин чизиғи - бу рус армияси Украинага бостириб кириш пайтида Жанубий фронтда қурган мудофаа тизимининг номидир. У Россиянинг Жанубий ҳарбий округи қўмондони, Қрим ва Херсон вилояти мудофаасининг бош координатори Генерал-полковник Александр Суровикин шарафига номланган. Гарчи "Вагнер" қўзғолонидан кейин Суровикинни ҳам улар билан тили бир деб ўз лавозимидан олиб ташлашган бўлса-да, ушбу мудофа иншоотларида норасмий равишда унинг номи қолиб кетди.
Суровикин линияси бир-биридан 5-15 километр масофада жойлашган учта мудофаа чизиғидан иборат. Ҳар бир чизиқда мустаҳкам ўқ отиш позициялари, артиллерия ва ракета батареялари, зенит тизимлари, кенг мина майдонлари ва муҳандислик тўсиқлари мавжуд.
Суровикин линияси Қримдан тортиб Запороже вилоятидаги Токмак шаҳригача чўзилади, бундан ташқари, "Жанубий Украина" АЭС тизими, Херсон порти, Новофедоровка ва Белбек аеродромлари каби муҳим стратегик объектларни қамраб олади.
Суровикин линияси Харков, Донецк, Луганск ва Херсондан рус кучларини қувиб чиқаришга қодир бўлган Украина қўшинлари ҳужумига қарши яратилган. Суровикин линияси украин қўшинининг олдинга силжишини кечиктиришга, кучлар ва воситалар концентрациясига зарба беришга имкон беради.
Суровикин чизиғи Россия мудофасининг рамзи ва Украина армияси билан шиддатли жанглар жойига айланди. 2022 йил сентябрдан 2023 йил апрелгача украиналиклар Суровикин линиясини бир неча бўлимларда бузишга ҳаракат қилишди, аммо муваффақиятга эришмадилар.
Рус қўшинлари катта йўқотишлар бериб бўлса-да, барча ҳужумларни қайтарди. Энг катта жанглардан бири Запороже вилоятининг Вербовое қишлоғида бўлиб ўтганди. Украина қўшинлари Россия мудофаасининг биринчи позицияларини ёриб ўтишга муваффақ бўлди, лекин Россия томонидан танклар ёрдамида уюштирилган қарши ҳужум сабабли тўхтатилди.
Қаттиқ уринишларга қарамай, Суровикин линияси Украина армияси учун ҳозирча ўтиб бўлмас тўсиқ бўлиб қолмоқда.
Тарихдаги урушларда жуда катта аҳамиятга эга бўлган яна шундай линиялар мавжуд бўлган. Масалан, Сталин линияси ва Можино линияси. Қизиқ бўлса, булар ҳақида кейинги сафар сўзлаб бераман.
✅@nurbekalimov
Мессини мухлислари бяхкелиларчи. Силарга қизиқ нарса топиб келдим.
Хуллас Тошкент халқаро кинофестивали доирасида футбол ҳақидаги Аргентина киноси намойиш этиларкан. Охирги вақтларда Аргентина ва футбол сўзлари синонимга айланиб қолганди ўзи. Энди уларни топ фильмини ҳам кўришимиз мумкин.
Так вот мана шу «Муваффақиятга йўл» киноси ўзимиззи кинотеатрларда ўзбекча субтитр билан қўйилади. Қайси кинотеатрдалигини ҳам тез орада айтаман.
Тез кунда Тошкент халқаро кинофестивали бошланади. Бу йилги фестиваль 29 сентябрдан 2 октябргача бўлиб ўтаркан. Фестиваль ташкилотчиларининг маълумотларига кўра, бу йилги дастурга анча ўзгартиришлар киритилган.
✅@nurbekalimov
Усмонли империяси ҳақида
Усмонли империяси инсоният тарихидаги энг қудратли ва узоқ умр кўрган империялардан бири эди. У XIII аср охирида Усмон Ғозий томонидан асос солинган кичик туркий бекликдан пайдо бўлган ва олти аср давомида учта қитъага тарқалиб, кўплаб халқлар ва маданиятларни ўз ҳукмронлиги остида бирлаштирган.
Усмонли империяси XVI асрда Султон Сулаймон ҳукмронлиги остида ўзининг гуллаб-яшнаган даврига етди. Сулаймон уни ҳарбий ва маданий жиҳатдан ўз даврининг энг буюк кучига айлантирди. Усмонли султонлари бир вақтнинг ўзида мусулмон дунёсининг олий раҳбарлари ҳалифалар ҳам бўлиб, Шарқ ва Ғарбнинг қадимий цивилизациялари меросига даъво қилишган.
Бироқ, Усмонли империяси ҳам муаммо ва қийинчиликлардан холи эмас эди. XVIII-XIX асрларда у ўз ҳудудлари ва ресурсларини эгаллаб олишга интилган Европанинг тобора кучайиб бораётган босимига дуч келди. Усмонли ҳукмдорлари ўз давлати ва армиясини модернизация қилиш учун ислоҳотларни амалга оширишга ҳаракат қилишди, аммо империя ичидаги консерватив кучларнинг қаршилигига дуч келишди.
Болқон ва Арабистондаги миллий истиқлол ҳаракатлари империянинг бирлигини бузишда катта рол ўйнади. ХХ асрда эса Усмонли империяси янги ерлар ва шон-шарафга эга бўлишга умид қилиб, Германия ва унинг иттифоқчилари томонида Биринчи Жаҳон урушига кирди. Аммо бу унинг мағлубияти ва урушдан кейинги Севр тинчлик шартномаси натижасида парчаланишига олиб келган ҳалокатли хато бўлиб чиқди.
1923 йилда Туркия Республикаси эълон қилингандан сўнг, Усмонли империяси ниҳоят ўз фаолиятини тўхтатди. Лекин, Усмонли империясининг мероси замонавий Туркияда ва унинг таъсирида бўлган бошқа мамлакатлар маданиятида яшашда давом этмоқда.
Бунинг энг ёрқин мисолларидан бири Усмонли империяси ҳудудида яшаган кўплаб халқларнинг ошхонаси элементларини ўзида мужассам этган турк ошхонасидир. Унинг архитектураси, адабиёти, санъати, ошхонаси хилма-хиллиги ва гўзаллиги билан ҳайратга солади.
Усмонли империясининг таназзули инсоният тарихида чуқур из қолдирган мураккаб ва кўп қиррали жараён эди. Ушбу даврни ўрганиш глобал тарихий воқеаларнинг сабаблари ва оқибатларини яхшироқ тушунишга, шунингдек, халқаро муносабатларда тинчлик ва барқарорликнинг қадр-қимматини англашга имкон беради.
Усмонли империяси жаҳон тарихида ўрганишга ва ҳурмат қилишга лойиқ бўлган ажойиб ҳодиса эди.
✅@nurbekalimov
Фактчекинг учун 5 та оддий қадам: Интернетдаги маълумотларни қандай текшириш мумкин
Бугунги кунда Интернет ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Биз ундан иш, ўқиш, алоқа ва маълумот олиш учун фойдаланамиз. Бироқ, тармоқдаги нотўғри ва бузилган маълумотлар миқдори доимий равишда ўсиб бормоқда. Ушбу қисқа постда биз интернетдаги фактларни қандай текшириш ва нотўғри маълумотлардан қочиш ҳақида гаплашамиз.
1. Бир нечта манбалардан фойдаланинг. Ҳеч қачон битта маълумот манбасига таяниб қолманг. Сиз қанча кўп манбалардан фойдалансангиз, маълумот шунчалик ишончли бўлади.
2. Манбанинг ишончлилигини текширинг. Ахборот манбасига ишонишдан олдин, унинг обрўли ва ишончли эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Бу ташкилотнинг расмий веб-сайти, янгиликлар портали, илмий мақола ёки яхши обрўга ега бўлган бошқа нашр бўлиши мумкин.
3. Нашр саналарига эътибор беринг. Маълумотлар эскирган бўлиши мумкин, шунинг учун ҳар доим мақола ёки янгиликнинг нашр этилган санасини текширинг.
4. Шов-шувли сарлавҳалар ва кликбейтга ишонманг. Айниқса КАПСЛОК БИЛАН КАТТА ҲАРФЛАРДА ЁЗИЛГАН САРЛАВҲАЛАРГА. Кўпинча бундай сарлавҳалар фойдаланувчиларнинг эътиборини тортади, аммо мақоланинг мазмуни нотўғри ёки бузилган бўлиши мумкин.
5. Савол беришдан қўрқманг. Агар сизда шубҳа туғдирадиган маълумотларга дуч келсангиз, иккиланмасдан саволлар беринг ва қўшимча манбаларни қидиринг. Ва энг муҳими тоза ақл билан ишониш қийин бўлган маълумотларни албатта элакдан ўтқазинг.
✅@nurbekalimov
Солидарность
Шу русча сўзни ўзбекчаси "Бирдамлик" бўлса керак. Лекин назаримда ушбу ўзбекча сўз бу сўзни бутун моҳиятини очиб бера олмайдиганга ўхшайди. Балки мен билимсиз омига шундай туюлар.
Так вот, Хит Леджер деган актёр ўтган қадимда. Жокер деганда хозирги ёшларни ҳаёлига Хоакин Фениксни Жокери келса бизни авлоднинг тру Жокери бу албатта Хит Леджер эди. (расмда)
Севимли тарихчи блогерим Сергей Минаевнинг "Кумирлар тарихи" туркум видеоларида бугун шу инсон ҳақида сўз борибди.
"The Imaginarium of Doctor Parnassus" фильми бу Хит Леджернинг сўнгги фильми эди. Актёр 28 ёшида оламдан ўтган. Бу фильм эса чала қолган. Шунда Голливуднинг мастадонтлари Джуд Лоу, Коллин Фаррел ва Джонни Депплар Хит Леджер бошлаган рольни давом эттириб, фильмни якунлаб қўйишган экан. Сценарий ҳам шунга яраша қайта тузилган, типа бош қаҳрамон кўринишларини ўзгартиради.
Мен учун янгилик бўлган нарса шундан иборатки, ушбу ўта қиммат актёрлар бу фильмдан пул ишлашмаган, тўғрироғи фильм учун олган гонорарларини Хит Леджернинг етим қолган 3 ёшли қизини хисобига ўтқазиб беришган экан.🫡
Шунақа воқеалар мени руҳлантиради. Одамларга нисбатан меҳр уйғотади яна.
✅@nurbekalimov
Тадбиркорлик соҳасига қизиққан киши борки, у албатта ижтимоий тармоқлар, айниқса YouTube`дан нимадир ўрганган ва ўрганиб бориши зарур. Хоҳ хориж, хоҳ ўзбек тадбиркорлари бўлсинки, уларнинг бизнес тарихлари барчага қизиқ. Сўнгги йилларда ЎзНетда ривожланган ана шундай кўрсатувлардан бири — MFaktor лойиҳаси бўлди. Унинг асосчиларидан бири Ҳасан Мамасаидов Президент ҳузуридаги Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг таркибига киритилибди.
Бу янгилик кўп хурсанд қилди. Ҳасан ака кўп йиллар мобайнида, эҳтимол минглаб тадбиркорлар билан суҳбатлар уюштирган ва бу орқали бизнесга қизиқувчи ёшларни ўзига жалб қила билди. Шундай инсон эндиликда кенгаш аъзоси сифатида янада кўпроқ ёшлар, айниқса, чекка ҳудудлардаги ёш бизнес эгалари ёки тадбиркорликка қизиқувчиларни тўплаб, қўллаб-қувватлаши мумкин.
Янгиланган кенгаш таркибида деярли барча соҳадан вакиллар бор. Мамлакатда тадбиркорлик ривожланса, рақобат муҳити кучайса — бундан фақатгина халқ манфаатдор бўлади.
✅@nurbekalimov
Бугун биз Ўзбекистоннинг энг обрўли ва ҳурматли олим ва ёзувчиларидан бири - академик Наим Фотиҳович Каримовдан айрилдик. Унинг ҳаёти ва ижоди ўзбек адабиётини, хусусан, ХХ аср бошларида халқнинг маърифати ва янгиланиши учун курашган Жадид адиблари ижодини ўрганиш ва ривожлантиришга бағишланган эди.
Наим Каримов 1932 йилда Тошкентда туғилган ва бу ерда умрининг кўп қисмини ўтказган. Ўрта Осиё Давлат университетининг филология факултетини, сўнгра аспирантурани тамомлаган. Менинг бувим, халқ таълими аълочиси Ҳанифа Алимовалар ҳам ушбу буюк олим билан бирга ўқишган экан.
1958 йилдан Фанлар Академиясининг тил ва адабиёт институтида ишлаган ва у ерда сектор раҳбари бўлган. Докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, профессор унвонини олган.
Наим Каримов ХХ аср ўзбек адабиётига бағишланган кўплаб илмий-оммабоп китоблар, мақолалар ва монографиялар муаллифи бўлган. У Ойбек, Ғофур Ғулом, Ҳамид Олимжон ва Хамза каби атоқли ёзувчиларнинг тўпланган асарларини нашрга тайёрлаган. Шунингдек, у 30-йилларда қатағон қурбонига айланган Усмон Носир, Чўлпон, Фитрат ва бошқа жадидларнинг ҳаёти ва ижодини ўрганган.
Наим Каримов нафақат илм-фан билан шуғулланган, балки жамоат ҳаётида ҳам фаол иштирок этган. У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси бош таҳририяти, қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш жамоат комиссиялари аъзоси эди. Тошкентда Қатағон қурбонлари хотираси музейини ташкил этишда муҳим рол ўйнаган. Уни ҳамкасблари, талабалари ва ўқувчилари жуда ҳурмат қилишган ва севишган.
Академик Наим Каримовнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Унинг номи ва мероси Ўзбекистон халқи хотирасида абадий сақланиб қолади.🫡 F
✅@nurbekalimov
Asaxiy дан «Бепул етказиб бериш акцияси»!
Маши братлардан бирор нима заказ қилмоқчи бўлсам асосан дам олиш кунлари заказ қиламан. Чунки, бу кунлари www.asaxiy.uz орқали қилинган барча буюртмаларга Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати БEПУЛ! 😜
Китоблар, маиший техника, гаджетлар, телефонлар, спорт товарлари ва бошқа ўн минглаб маҳсулотлар сизни Асахийда кутмоқда.
www.asaxiy.uz - 8 йилдан бери хизматингизда!🫡
"Ҳалол" машенниклар хақида
Аввал ҳам бир неча марта айтганман, машенниклар бу энг креатив, тинмай ўзини устида ишлайдиган, янги-янги режалар ва ишланмалар тузиб, замон билан ҳамнафас юрадиган қатламдир.
Албатта, улар ўзларининг бу яхши фазилатларини жиноят қилиш, асосан ўзганинг пул моддий бойликларини алдов йўли билан ўзлаштириш йўлида ишлатадилар.
Сўнгги тенденциялар бўйича энди ўзига динни, айнан Ислом динини ниқоб қилиб олган машенниклар учраяпти.
Финансист Kurbanoff.net канали ана шундай тўдалар ҳақида яхши нарса ёзибди. Айтяптики, бу инсонлар ўзларининг турли "лицензия"ларини фотошопда чизиб олиб сиздан ўз проектига инвестиция киритишни сўрайди. Пулларингиз халол кўпаяди деб ишонтиришади. Одамлар эса ўзлари шунга рози бўлиб буларга ўз пулларини топширадилар.
Ўртада ҳеч қандай юридик шартнома имзоланмайди. Тем более бу одамларнинг Ўзбекистон худудида эмаслиги ҳам 100 фоиз аниқ.
Бу "халол" машенникларнинг каналларини ўзим ҳам кириб кўриб, кузатиб чиқдим. Ҳаммасида диний атрибут, хижоб, дўппи ва сақал. Ҳар гапида иншоллох алхамдулиллох.
Ҳаттоки, бир опача қўлига Қуръон китобини ушлаб қасам ичяпти алдамаяпман деб. Рус тилида деярли акцентсиз гапиришади.
Буларга абсолютно ишонмасликни, болаларингизни ризқини қийиб шу иттан тарқаганларни бойитмасликни сўраб қоламан.
Кейин яна бир гап.
Ўзингиз дойим бизни канални ўқиб бориб, миянгизда шунақа лохозаврларга қарши яхшигин иммунитет шакллантириб олган бўлишингиз мумкин. Лекин, уйдаги ёши катталар, соддароқ одамлар, ишонувчан, таъсирчан оила аъзоларини ҳам огоҳлантириб туринг. Шундай маълумотларни оилавий ва қариндоший телеграм гуруҳларга бўлишинг. Ўз пулингни ўзинг асра. 🫡
✅@nurbekalimov
Уйқу ва тушлар ҳақида
Шу кунларда кечки пиёда сайрларимнинг хомийси Оксфорд университети профессори Владимир Вязовский ва швейцариялик тадқиқотчи Марина Карлинларнинг биргаликда ёзган "Уйқу микроскоп остида" деб номланган китоби бўлиб турибди.
Уйқу - бу бутун ҳаётимизнинг учдан бир қисмини ташкил қлувчи ажойиб ва сирли ҳодиса. Уйқу соғлигимиз, кайфиятимиз, хотирамиз, ижодимиз ва ҳаётимиздаги кўплаб бошқа факторларга таъсир қилади.
Уйқу нафақат реалликдан узилиш, балки турли физиологик ва психологик ўзгаришлар содир бўладиган фаол жараёндир. Масалан, уйқу пайтида ўсиш гормони ишлаб чиқариш кучаяди, иммунитет яхшиланади, энергия тикланади ва хотира мустаҳкамланади.
Уйқу тун бўйи такрорланадиган бир неча босқичлардан иборат экан. Энг машҳур босқич - бу тез уйқу, унда биз энг ёрқин ва унутилмас тушларни кўрамиз.
Тушлар эса шунчаки тасодифий тасвирлар ва товушлар эмас, балки кун давомида оладиган маълумот ва ҳиссиётларни қайта ишлаш усулидир.
Ҳамма одамлар ҳам рангли тушлар кўрмайди. Дунё аҳолисининг тахминан 12% фақат оқ ва қора рангда туш кўрар экан. Бу генетика ёки телевизорнинг болалар идрокига таъсири билан боғлиқ бўлиши мумкин дейилмоқда.
Баъзи одамлар ухлаётганларини ва туш кўраётганларини англаган ҳолда бошқариладиган тушлар кўриши мумкин экан. Бу одамга ўз тушларида ўзи хоҳлаган нарсани қилишга имкон беради. Бошқариладиган туш кўриш ижодкорлик ва креативликни оширар экан.
Мени ҳайратга солган фактлардан бири шу бўлдики, инсон уйқуда ҳам хушидан кетиб қолиши мумкин экан🤯 Бу дегани ҳаттоки қаттиқ уйқу жараёнида ҳам миямиз тотал равишда ўчирилмас экан.
Ундан ташқари "уйқу параличи" деган нарса бор. Бунда миянг уйқудан уйғониб қолади тананг эса мияга коннект бўла олмай ухлашда давом этади. Шунда сен ўзингга атрофдан назар солишинг, хона бўйлаб айланиб юришинг мумкин. Аслида тананг жойингда ётган бўлади. Қийналиб кетасан. Мана шу ҳолатни айрим ақлсизлар ғайриоддий кучлар там шайтон пайтон жин синларга боғлайди. Аслида буни илмий тушунтириши бор.
Бу сиз ўрганишингиз мумкин бўлган уйқу ҳақидаги кўплаб маълумотларнинг баъзилари. Уйқу - бу бизнинг эътиборимиз ва ҳурматимизга лойиқ бўлган ҳаётимизнинг ажойиб ва сирли қисми. Шундай қилиб, етарлича ухлашни ва тушларингизни таҳлил қилишни унутманг! 😴 Машойихлар айтганидай, уйқу муқаддасдир.
Ўйлаб юриш учун мавзу: Прикинь, аслида биз ҳаёт дейдиган нарса ўзи шу уйқудаги холатимиз бўлсая? Шунчаки озиқланиш ва насл қолдириш йўлида уйғонишга мажбур бўлсак? Организм ухлашга мажбур қилади куч тўплашимиз учун деймизку хозир, аслида организм уйғонишга мажбур қилсая озиқланиб олиш учун? 😁
✅@nurbekalimov
Энди Россияда таксистлик қилиш учун Ўзбекистон томонидан берилган хайдовчилик гувоҳномалари ўтмаслиги мумкин
Россия Давлат Думасига янги қонун лойиҳаси тақдим этилди, унга кўра чет эллик ҳайдовчилар Россия ҳайдовчилик гувоҳномаларисиз транспорт соҳасида ишлай олмайдилар.
ЛДПР партияси сенаторлари ва депутатларининг ташаббусига кўра, чет эллик ҳайдовчиларга автомобилда тадбиркорлик ва меҳнат фаолиятини фақат Россия ҳайдовчилик гувоҳномаси асосида амалга оширишга рухсат берилади.
"Чет эллик ҳайдовчининг йўловчи ташиш соҳасида ишлаш учун етарли даражада рус тилида гапира олиши ва ўз ватанида берилган "права"нинг мавжудлиги унда йўл ҳаракати қоидалари учун зарур билимларни кафолатламайди" деб тушунтирди қонун лойиҳаси ташаббускори, Давлат Думаси депутати Ярослав Нилов.
Тушунтириш хатига кўра, сўнгги йилларда йўловчи ва юк ташишни амалга оширадиган ва айни пайтда хорижий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ҳайдовчилар томонидан содир этиган бахтсиз ҳодисалар бўйича салбий тенденциялар кузатилмоқда.
Муаллифлар ички ишлар вазирлигининг маълумотларини келтирдилар, унга кўра кўпинча йўл-транспорт ҳодисаларининг айбдорлари Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон ва Озарбайжон фуқаролари ҳисобланади.
✅@nurbekalimov
Экология масаласида фильм...
3 йил олдин дунёга машҳур фотограф Ян Артюс Бертран ва Люк Бессоннинг "Уй" (Home) деб номланган хужжатли фильмини инглиз тилидан ўзбек тилига ўгирганмиз.
Дўстим Фурқат Усмонов уни профессионал дубляж қилган. Ушбу фильм бизнинг уйимиз бўлмиш Ер сайёрасининг турли муаммоларига бағишланган.
Фильм муаллифлари билан боғланиб, унинг оригинал кадр орти овозисиз вариантини қўлга киритиб таржима қилганмиз. Бу ишимиз ушбу фильм эгаси GoodPlanet Fondation нинг расмий ютюб каналида эълон қилинган. Дунёнинг халқаро 6 тили қаторида ушбу фильм 7-бўлиб ЎЗБЕК тилига таржима қилиниб, расмий саҳифадан ўрин олган.
Бу барча ишлар ҳолис билим улашиш йўлида қилинган, юқоридаги ҳаволалар орқали кириб, бепул ўзбек тилида кўришингиз мумкин.
✅@nurbekalimov
Қалесан братиш, ўқиш нима бўлди?😏 Деган саволлардан зериккандирсан. Балки, қайси ОТМ га киришни ўйлаб юргандирсан? Замонавий олий таълим даргоҳига марҳамат: UBS даям қабул тугашига оз қопти!
⁉️ Кўпчилик ““University of Business and Science’ да қабул жараёнлари тугадими?” деган саволлар билан мурожаат қилмоқда.
✅ Жавоб: Сиртқи таълим ва ўқишни кўчириш бўйича қабул жараёнлари давом этмоқда. Бу дегани, ҳали ҳаммада талаба бўлиш учун имконият бор!🫡
Олийгоҳга UzBMB (DTM)) тест синови натижаси билан ҳам ҳужжат топшириш мумкин.
Контракт нархлари атиги 9.2 млн сўмдан бошланади.
🎉 Контракт арзон, аммо таълим сифати юқори университет қидиряпсизми, узоққа борманг!
◽️ UBS ни танланг!😎
📥 Ҳужжат топшириш: qabul.ubsu.uz
☎️ Мурожаат учун: +998781132626, +998907894242
📍Манзил: Наманган шаҳри, Зарбдор МФЙ Бешкапа кўчаси, 111-уй
🗺Қабул офиси: Наманган шаҳри Оби-ҳаёт МФЙ, Нодим Номонгоний кўчаси, 15-уй (Вилоят кўп тармоқли шифохонаси ва НТД биноси орқаси)
📌 Локация
Telegram: @ubsuzbekistan
Таълим рекламаси. Лицензия № L-4409484
Ўзбекистон тарихидаги энг йирик авиаҳалокат ҳақида
1985 йил 10 июлда Ўзбекистон тарихидаги энг фожиали авиаҳалокатлардан бири содир бўлган. Қарши-Уфа-Ленинград йўналиши бўйича учаётган Ту-154 лайнери парвоздан 46 дақиқа ўтиб ўз тезлигини йўқотади ва текис айланишга тушиб қолиб, Қизилқум чўли ҳудудида ерга қулайди. Бортдаги 200 кишининг ҳаммаси ҳалок бўлган. Бу нафақат Ўзбекистон балки Марказий Осиё тарихидаги энг йирик авиаҳалокат эди.
Ушбу даҳшатли фожианинг сабаби нима эди?
Расмий версияга кўра, асосий сабаб самолётни юқори ҳаво ҳарорати ва паст босимда бошқара олмаган экипажнинг хатолари эди. Норасмий версияларга кўра, двигател портлаши, баландликка кўтарилишни автоматик бошқариш тизимининг ишдан чиқиши ва учувчиларнинг самолёт бошқарувига 24 сат ухламасдан ўтиришлари каби сабаблар кўрсатилади. Қулашнинг аниқ сабабларини "қора қути"лар орқали аниқлашнинг иложи бўлмаган, чунки қулаш пайтида самолётнинг "қора қути"лари жиддий шикастланган.
Ўлганлар орасида Ленинградга таътилга учаётган турли ёшдаги 52 нафар болалар бор эди. Уларнинг ўлими, айниқса, ота-оналари учун катта йўқотиш эди.
Учқудуқ яқинидаги Ту-154 ҳалокати Совет авиацияси учун энг аччиқ сабоқлардан бирига айланди, ушбу воқеа кейинчалик СССР да учиш хавфсизлиги ва парвозларни бошқариш қоидаларини яхшилади. Бироқ, ўша машъум кунда вафот этганларнинг ҳаётини ҳеч нарса қайтара олмайди. Улар бизнинг қалбимизда ва фикрларимизда абадий қолади.🙏
✅@nurbekalimov
Заковатнинг Вазирлик ва идоралар ўртасидаги Мустақиллик кубоги якунига етди!
Илк бор ўтказилган Мустақиллик кубоги кескин курашларга бой ўтди. Буни ҳар учала совринли ўрин эгаларининг қўшимча саволлар орқали аниқланганидан ҳам кўриш мумкин.
Элликка яқин жамоа қатнашган мусобақада қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади:
🥇1-ўрин: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси;
🥈2-ўрин: АОКА Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази;
🥉3-ўрин: Республика Маънавият ва маърифат маркази.
🎁 Ғолиб жамоалар диплом ва медаллар ҳамда смарт телевизорлар билан тақдирланди!
🏆Шунингдек, мусобақада 1-ўринни эгаллаган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси жамоасига махсус тайёрланган Мустақиллик кубоги топширилди! Бу жамоа сафида мен тузган Заковат жамоаси аъзоси дўстимиз Жаҳонгир Остон ҳам "тўп сурипти". Жаҳонгирни ҳам чир юракдан табриклайман!
Яна бир янгилик биз яна Заковатга қайтдик. Шу ой охирларида тилвизорда кўришамиз😜😎
✅@nurbekalimov
Хon Saroy компаниясининг аъзоси Бахшулла Сайфуллаев Катманду шаҳрида ўтказилган 55-Осиё чемпионатида олтин медалини қўлга киритди
2023 йил 1-7 сентябрда Непалнинг Катманду шаҳрида Бодибилдинг ва фитнесс бойича ўтказилган 55-Осиё чемпионатида Хon Saroy компаниясининг аъзоси Бахшулла Сайфуллаев олтин медални қўлга киритди. Чемпионимизга Хоn Saroy компанияси тамонидан Тракер 2 тантанавий равишда совға қилинди!
Хоn Saroy компанияси ташкил топгандан буён Юртимиз спортчиларини фаол қўллаб қувватлаб, уларнинг янада юксак натижаларга эришишларига кўмаклашмоқда.
Қўшимча маълумот учун:
☎️71 200 74 00
☎️55 501 74 00
🌐 хonsaroy.uz
Электр энергияси ва газ учун тарифларни эркинлаштириш ва уни бозор тамойилларига асосан белгилаш ишлари бошланмоқда. Тўрт йил давомида бу ҳақда кўп гапирдик, аммо қарор қабул ортда сурилиб келди. Қачондир бу ишларни бошламасак бўлмайди, акс ҳолда қиш совуқ кунларини электрсиз, газсиз ўтказишимиз тайин.
Бу ишларнинг биринчи босқичи сифатида 1 октябрдан корхона ва ташкилотлар, юридик шахслар учун энергетика тарифлари нархи оширилмоқда.
Аҳоли учун тарифлар ўзгаришсиз қолади.
Ҳозирча шундай. Аммо қачондир ҳамма учун бир хилда нархларни бозор тамойилларига мослашимиз керак бўлади. Бутун дунёда мутахассислари иқтисодчилари таъкидлаганидек "сувтекин", субсидияга ўтириб қолган ресурслар билан тизимни ривожлантириб бўлмайди. Электр энергияси, газ узлуксиз бўлиши учун уни нархига яраша сотиб олиш керак бўлади.
✅@nurbekalimov
Фактчекинг
Бугун турли телеграм каналлар Ўзбекистонда нефт чиқибди деб мана бу видеони тарқатишяпти.
Видео фонида бирорта Ғишмат "Вай жа..." ёки "Алҳамдулиллах етказганнга шукр" деб гапириб тургани ҳам йўқ. Умуман инсон овозисиз видео.
Хўп, бу ростан ҳам биздами?
Биринчидан, мантиқни ишга соламиз. Агар бизда шунақа нефть отилиб чиққанида дарров шов шув бўлиб кетарди. Ишончли манбалар ёзарди. Балки бир иккита чиновник бориб юзига суртиб видео қиларди.
Энди фактларга мурожаат қиламиз. Португал тилида юритиладиган сиёсий телеграм каналлар бу видеони фалсафий контекстга боғлаб пост қилишибди. Оёғимиз тагида жарлик, кун келиб бунга тушиб кетамиз деб...
Араблар бўлса албатта бу видео устига бақир чақир овозларни монтажини қўйиб, дўзахда қийналаётган одамлар контекстида mysteryusa03/video/7274346083235417390">улашмоқда😁 Улар ҳам 3 сентябрь санасида эълон қилишган.
Энди 8 ой илгари юкланган видеога қараймиз. Хитойликларни ўзлари учун "ички тик ток" деган нарса бор. Ўша ерда пропаганда учун қилинган видеода, оқ бошли бургут (АҚШ) мана шу нефть чиқаётганини кўриб қолади ва тезда армия йиғиб уруш бошлайди😁Қизиқ жуда.
Хуллас изланишлар натижасида бу видео энг камида 8 ой илгари пайдо бўлганлигини аниқладим. Айнан қаердалиги аниқмас. Лекин мантиғим Яқин шарқ, Қувайт, Қатар минтақаларида бўлса керак деяпти, ўша ерларда нефть машнақа ер юзасида сизиб ётади, бизга ўхшаган ерларда уни бир неча юз ёки минг метрдан кавлаб олиш керак.
Шу мазмунда тарқатилаётган яна бир видео эса 2021 йилда, 2 йил олдин тармоқларда пайдо бўлганини кўришимиз мумкин.
✅@nurbekalimov
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда гендер тенгликка эътибор кучайтирилгани ҳеч кимга сир эмас. Бу нарса, айниқса, аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий соҳада эркаклар билан тенг ҳуқуқ ва имтиёзлар асосида фаолият олиб боришида яққол намоён бўлади.
Давлат раҳбарининг аёллар тадбиркорлиги ва ишбилармонлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор қарор ва фармонлари, тадбиркор аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ортидан Ўзбекистонда ташаббускор, жонкуяр ва тадбиркор аёллар жамияти шаклланиб улгурди. Ўзбекистонлик аёл тадбиркорларнинг эркаклардан кам жойи йўқ. Мана, масалан, куни кеча Минск шаҳрида ўзбек ва беларус тадбиркор аёллари 92 млн долларлик шартнома имзолади.
Қайд этилишича, Беларусда ташкил қилинган тадбиркор аёллар бизнес-форумида бир қанча келишувларга эришилди. Ҳужжатда савдо-иқтисодий, инвестиция, илмий-техникавий, ижтимоий-маданий, таълим, гуманитар, туризм ва ўзаро манфаатли бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига урғу қаратилган. Гендер тенглигига эътибор кучайиши ортидан хусусий сектор ҳам ривож топиб бораётгани кишини хурсанд қилади, албатта.
✅@nurbekalimov
Душманлар ва хоинлар ҳақида
"Вагнер" етакчиси Евгений Пригожин ўлдирилгач, В.Путиннинг бир интервьюда хоинларни кечира олмаслигини гапиргани жуда кўп тарқалди. Бу интервью нисбатан яқинда чиққан гап эди.
Аслида, Путин ўзининг хокимиятга келиши билан ҳам мана шунга ўхшаш гапни айтган экан. Шу кунларда кечки сайримнинг хомийси журналист Илья Жегулевнинг "Ход царем: Тайная борьба за власть и влияние в современной России. От Ельцина до Путина" ("Шох билан юриш: Замонавий Россияда хокимият ва таъсир учун яширин кураш. Ельциндан Путингача") китоби бўлиб турибди. Кечки сайр хомийси деб сайр давомида эшитиб юрадиган аудиокитобларни назарда тутаман.
Так вот, ушбу китобда Эхо Москвы радиосининг собиқ бош муҳаррири Алексей Венедиктов ва Владимир Путиннинг суҳбатидан парча келтирилган.
Путин шундай дейди: “Душманлар бор, хоинлар ҳам бор. Душманлар - сиз улар билан урушиб, кейин келишув тузасиз, кейин тинчлик сулҳи тузасиз, кейин эса ўлжани бўлишасиз. Хоинлар ҳақида гапирадиган бўлсак, булар сиз билан бирга битта жамоада бўлган, кейин эса кутилмаганда орқангизга пичоқ урган одамлардир. Мен уларга раҳм шафқат қилмайман, афсусланмайман."
Бу гаплар Борис Березовскийнинг Путинга нисбатан бўлган ҳиёнатидан кейин янграган. Путинни хокимиятга келтиргани айтиладиган олигарх Борис Березовский ёш Владимир Путинни ўзининг одами деб билар эди.
Путин расман президент бўлгач эса, мамлакатни 7 та федерал округга бўлишни бошлайди ва хокимият вертикалини тузишга киришиб кетади. Унинг якка хокимликка интилаётганидан хавотирланган Березовский ўз эътирозларини билдиради. Лекин Путин унга қулоқ солмайди.
Ўша пайтларда мамлакатнинг биринчи канали бўлмиш ОРТ ни эгаси бўлган Борис Абрамович ўзининг "бульдог"и, "Телекиллер" лақаби билан машхур бўлган журналист Сергей Доренкони ишга солиб, "Курск" сув ости кемаси халокати бўйича Путинни "мочить" қилган ўша машҳур эфирни тайёрлайди.
Бу эса Путинга портлаган бомба мисол таъсир қилади. Шундан сўнг Березовский ва Путин муносабатларига қора мушук оралайди. Путин уни хоин деб била бошлайди. Березовский устидан турли жиноий ишлар қўзғатилади, аммо у Лондонга қочиб кетишга муваффақ бўлади.
Березовский ҳаётининг сўнгги ҳам сирли ўлим билан якун топган. Ким билади дейсиз...
Ана шунинг учу ҳам Россия элитаси максимал тарзда Путинга нисбатан садоқатини сақлаб қолмоқда. Янги кейс бўлган Пригожиннинг тақдири эса Путин ўз принципларига содиқлигини кўрсатиб турибди. Уруш бошлангач чет элга чиқиб кетган Анатолий Чубайсни хисобга олмаганда элиталар ўртасида ҳали хоинлик содир бўлгани йўқ. Чубайснинг кейинги тақдирини ҳам кузатамиз...
✅@nurbekalimov
Ёшларни ўқишидан иқтисод қиладиган замонмас ҳозир. Шунинг учун давлат ҳам олий таълимга эътиборни кучайтирган. Хусусан тижорат банклари орқали имтиёзли шартларда таълим кредити ажратилмоқда. Хотин қизларга эса фоизсиз шартларда берилмоқда. Бу ҳақида олдин ҳам ёзгандим. Кредитни таннархиниям ўқишларни битириб, орадан ярим йил ўтиб тўланаркан. Бу аёлларни ўқитиш учун супер имконият.
Лекин яна бир муаммо бор. Кўпчилик ишлайди ва иш кунлари банкка бориб шу масалаларни ҳал қилишга вақт топа олмаслиги мумкин. Банклар эса одатда шанба ва якшанба кунлари ишламайди...
Лекин Халқ банки мижозларга қўшимча қулайлик яратиш учун келаётган 2 хафта давомида шанба ва якшанба кунлари ҳам таълим кредит учун аризалар кабул қилиш бошлабти😎
2 кун дам экан деб томга термулиииб ётмасдан, туман ва шаҳарлардаги банкнинг любой филиалига бориб контракт кредитларини расмийлаштиришингиз мумкин. Ростанам халқ ичида юрибизлар экан, муаммони кўряпсизлар экан братлар🫡
Оқлайман ва дуолеман!
✅@nurbekalimov