nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

Нима учун турклар ўз байроқларини шу даражада қадрлашади? 🇹🇷

Бу қизиқ савол, кўп ўйлантиради. Шу кунларда ўқиётган китобларимдан келиб чиқиб, шахсий фикр аралаш жавоб бермоқчиман.

Хуллас, Туркияга борсангиз кўп қаватли уйларда ҳам, ховли уйларда ҳам байроқни кўриш мумкин. Деразасидан байроқ осилган хонадоннинг ўғли армияда экан деб тушуниб қўяверасиз.

Машиналарида осиб юришади ҳар куни, жуда қадрлашади. Биров бунга кулмайди.

Так вот, Биринчи Жаҳон урушидан кейин Туркия ҳудудини Антанта харбий блоки босиб олади. Қачонлардир Европани титратган салтанат бир томондан Англия, бир томондан Франция, бир томондан Греция мустамлакасида қолади.

Мана шу қийин даврларда осмонда Генерал Мустафо Камолнинг юлдузи порлай бошлайди. У ўз юртини озод қилиш учун Анатолияда янги хукумат тузади, армия йиғади. Истанбулда босқинчиларга қуллуқ қилиб ўтирган Султон Меҳмед VI хокимиятидан мустақил бўлган мамлакатдаги иккиннчи хокимият эди бу.

Мустафо Камол бирин кетин Туркия шаҳарларини босқинчилардан озод қила бошлайди. Смирна шаҳрини грек армияси ишғол қилган эди. Греция қироли Константин шаҳардаги қасри остонасига Туркия байроғини тўшаб қўйиб, унга дойим байроқни тепалаб кирарди.

Мустафо Камол даҳшатли жанглардан кейин ўзининг грекларга нисбатан оз сонли қўшини билан Смирнани озод қилади. Ўша қаср остонасига уни шотирлари Греция байроғини 🇬🇷 тўшаб қўйишади. Шунда у: "Байроқ бу миллатни ғурури ва шарафи, у ерга ташланмайди ва топталмайди" деб Греция байроғини остонадан олдириб ташлаганакан брат🫡

Энди душманнинг байроғига шунча ҳурмат кўрсатган инсон ўз байроғини қанчалик қадрлаши мумкин? Шу сабабли ҳам бугунги Туркияда байроққа нисбатан муҳаббат шундай шаклланган бўлса керак деб ўйлаб қолдим.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

📱 HONOR 90 hamma holatlar uchun yordamchingizdir, chunki bu telefonda keng imkoniyatlar mavjud:

📸 200 megapikselli asosiy kamera batafsil suratga olish va hayotning baxtiyor lahzalarini suratga olish imkonini beradi.

💥 6,7 dyuymli hoshiyasiz AMOLED displey 120 Ghz yangilanish tezligi.

📲 Katta hajmdagi 12GB/512GB RAM va ichki xotira sizga cheksiz media fayllarni saqlashga yordam beradi.

📍HONOR 90 allaqachon ISHONCH, Elmakon, Credit Asia va boshqa brend hamkorlari do‘konlarida sotilmoqda.

🎧 4-avgustdan 30-sentabrgacha ushbu qurilmani xarid qilganingizda sizga HONOR Choice X3 quloqchinlari sovg‘a qilinadi!

🕊 Telegram bot
📱 Instagram
🌐 web-site

Reklama

Читать полностью…

Alimoff

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни иккинчи ўқишда кўриб чиқмоқда.

Унга кўра:

➖миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб бир тоифа фуқароларнинг бошқа тоифа фуқаролардан устунлигини ёки нуқсонли эканлигини тарғиб қилганлик, никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

➖Қонун лойиҳаси билан икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

➖жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик чораси киритилмоқда. Бунда жавобгарликни истисно қилувчи ҳолат сифатида тиббий кўрсатма асосида ёки меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда ёхуд йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош-кийимда ёки спорт ва маданий тадбирлар пайтида уларнинг иштирокчилари томонидан, шунингдек, қонунчиликда рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ҳолати белгиланмоқда.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 77 ёшида вафот этибди. Яқинларига сабр тилаймиз. Ўзбекнинг буюк фарзандларидан бири бизни тарк этди.

Мен буюк юрт ўғлидурман,
Мен башар фарзандиман.
Лекин аввал сенга бўлсам,
Содиқ ўғлон Ўзбегим!🤲😢🫡

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Дўстим Баҳодир Аҳмедовни янги подкастини эшитдим. Унда "Istiqbolli avlod" ННТнинг директор ўринбосари Шоҳида Қосимова билан суҳбат бўлган. Подкастда Ҳиндистон, Туркия, Россия, Қозоғистонда қулликка тушган ҳамюртларимиз, жинсий зўравонликка учраб фоҳишаликка мажбурланган аёллар, аёлларга нисбатан зўравонлик келтириб чиқарувчи энг асосий 5 омил, Стокгольм синдроми, синдром "выгорания" ҳақида сўз борган. Жуда қизиқарли суҳбат бўлибди. Тавсия қиламан.

📹ВИДЕО👉 https://youtu.be/8dmdPGxx-wo

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ака-ука Гриммлар. Инсонни ўзгариши ҳақида

Немис халқининг севимли эртакчи братлари ака-ука Гриммларнинг сеҳргар Мерлин Мерло ҳақидаги бир ажойиб эртаги бор.

Унга кўра бир камбағал, нищеброд ўтинчи нонгаям пул йўқ🥹 деб ўксиниб ўрмонга ўтин қилишга боради. Дарахтда ўтирган қарғани кўриб қолади. Қарғани рождество билан табриклаб қўяди. Шунда у тилга кириб, мени ҳар йили шу ўрмонга келиб рождество билан табриклаб кетасан, эвазига ишларингни чоткий қибераман братиш дейди.

Моддий ва маънавий қашшоқ бўлган ўтинчи уйига қайтади ва уйини полини тагидан хумчада олтин топволиб, бойиб кетади. 🤑

Бундан хурсанд бўлиб, бир икки йил қарғани байрам билан табриклашга холисолиллох бориб юради. Табрикниям қўюқ қилади.

Ишлари эса янада юришиб кетаверади. Шаҳар бургомистирига қизини узатади. Кенг кўламли бизнеслар бошлайди ва омади келаверади. Даҳшатли даражада бойиб кетади. Энди у камбағалларга ўта паст назар билан қарар, ўзидан бошқани одам ўрнида кўрмасди.

Рождество яқинлашгач, уффф қарғани табриклашга бориш керак, мени қиладиган бошқа ишим йўқми деб бу унга ёқмай қолади. Кейин, олтин араваларда ўрмонга бориб, араваданам тушмасдан "эй қарға рождество билан табриклеман анақиса😏, ишим кўп хайр" - деб кетворади.

Қарға вафуе😳

Шундайн кейин заводларига ўт кетади, бургомистирни ўҳлига берган қизи томоғига суяк тиқилиб ўлади. Яна аввалги қашшоғлигига қайтиб қолади банкрот бўлиб.

Яна ўтинчилик қила бошлайди жулдур кийимларни кийиб. Ўрмонга бориб қарғадан узр сўрамоқчи бўлади. Аммо энди ўша дарахтни устида миллиард йил ўтирган қарға йўқ эди...

Қисса хисса - қисса.🙂

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

⚡️Shayboniyxon siymosi nima uchun uzoq yillar davomida parda ortida bo‘lganligining asosiy sababi nimada? Bu savol ko‘pchilikni qiynagan bo‘lsa kerak. Falsafa doktori, Shayboniylar davri mutaxassisi Akbar Zamonov javob beradi.

“QURULTOY” loyihasi doirasida tarixchi olimlar va ekspertlar oʻtovga oʻxshash studiyada yigʻilib mintaqamiz hamda xalqimiz oʻtmishi haqida suhbat qurishadi. Dam olish kunlari nimani koʻrishni bilmayotganlar uchun ayni muddao. ☕️

Podkastni to‘liq ko‘rish uchun havola 👉 https://youtu.be/hNavYgJptIU?si=unNuOK0GbLu5UGwE

@insusambil

Читать полностью…

Alimoff

Большой брат следит за тобой😎

Мана бу видеодаги белгиланмаган жойга чиқиндини ташламоқчи бўлган братни бир икки томчи бўлсаям ақли бор экан. Камерани кўриб, тўккан мусорини қайта челакка жойлатиб, ўзи билан олиб кетди😁

Лекин бу томчи тугайди ва у скорее всего бошқа камера йўқ ерга олиб бориб ташлаб кетса керак ахлатни. Чунки, мана шу сув бўйига мусор ташлаб кетаётиб худоданмас, виждониданмас, камерадан қўрқадиган одамлардан бундан ортиғини кутиш ноўрин назаримда.

Ҳолат Тошкент вилоятида содир бўлган.

Экология вазирлигига кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 200 тадан ортиқ замонавий 360 градусда айланадиган видеокузатув камералари ўрнатилмоқда. Келгусида республика бўйлаб 1000 тадан ортиқ бундай камералар ўрнатиларкан.

Камераданмас Худодан қўрқиш!😡 Ҳа майли камерадан ҳам қўрқавериш😌, секин секин ақл кўпаяр.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистонда дам олиш кунлари финтех компанялари учун байрам бўлмайдиган кўринади

Бугун Марказий банк Brio Groupни (OSON тўлов тизими) тўлов операцияларини амалга оширишда жиноятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузгани айблови билан жаримага тортилганини маълум қилди.

Аслида бу ҳали ҳолва экан. Маълум бўлишича, 5 сентябрдан бошлаб барча финтех компанялари халқаро операциялардан фойдаланиш тақиқланмоқда. Оддий айтганда энди Россияда юрган муҳожир ҳеч қайси тўлов тизимларимиз орқали уйига пул жўната олмайди.

Саллани опкеламан деб, каллани опкелишни яхши кўрадиган бизникилар, қайси мантиққа кўра, бундай қарорга келишгани қизиқ. Чет элда юрган миллионлаб муҳожирларимиз учун ўта соддалашган тизим пайдо бўлганди. Улар кўчада чиқмасдан, телефонида битта иккита кнопкани босиб уйига пул жўнатаётганди. Энди шунданам маҳрум қилишмоқчи, шекилли.

Манба

Бу ҳудди кимдир кимнидир пичоқлаб қўйгани учун бутун мамлакатда пичоқ ишлатиш тақиқланганидай гап. Картишкани қўлда арчимизми?

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Шавкат Мирзиёев:

Ўтмишга назар ташлар эканмиз, аччиқ бир ҳақиқатни тан олишга мажбурмиз: “ўзбек” деганда, фақат эртаю кеч пахта даласида меҳнат қиладиган заҳматкаш инсонлар тасаввур қилинар эди. Афсуски, шу даражага тушиб қолган эдик.

Пахта ҳукмронлиги ўзбекнинг пешонасига ёзилган бало бўлди. Пахта сиёсати Оролни қуритди, экологиямизни инқирозга олиб келди, иқтисодиётимизни, таълим тизимини издан чиқарди. Оқибатда бир неча авлод чаласавод бўлиб вояга етди. Биз бунинг асоратлари билан ҳалигача курашяпмиз.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Жиддий. Постни охиригича ўқисанг, охирида текинга пул тарқатиладиган ерни қаердалигини айтаман.

Бошида Фируз Аллаев ёшлар китоб ўқинг деб турли китобларни таржима қилдирди.

Кейин Фируз Аллаев китоб ўқинг деб интернет орқали шу китобларни сотувини ташкиллаштирди

Фируз Аллаев китоб ўқинг деб уч ва ундан ортиқ китобга етказиб беришни бепул қилибам қўйди ана.

Фируз Аллаев китоб ўқинг деб стипендиясидан тўлар деб муддатли тўлов хизматини ҳам қилиб қўйди.

Бўпти, китоб сотиб олишинг учун яна бир имконит бор.
1-2-3-сентябр кунлари Асахий Букс китоб-дўконларида меҳмон бўлган ҳар бир китобхонга 20 000 сўмдан пул берилади. Бу пулни байрамга совға сифатида қабул қилиб дўконнинг ўзида севимли китобларингиз харидига фойдаланишингиз мумкин.

Дўконлар манзили, иш вақти ва рақами: /channel/asaxiybooks/5914

*Панорама филиали 1-сентябр куни ишламайди
**таклиф 1-2-3-сентябрь кунлари фақат Асахий китоб дўконлари учун амал қилади.

Энди шундаям китоб олмасанг, сен одам подам бўмесан 😁 Босилиноради🫡

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

🎓 Ҳам ўқиб, ҳам ишлашни хоҳлайсизми? Унда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига марҳамат!

Давлат раҳбари ташаббуси билан янги ўқув йилидан бошлаб мазкур институтда “Касб эгаси” дуал таълим тизими тажриба тариқасида йўлга қўйилмоқда.

📌 Дуал таълим нима дегани? Бу – бир пайтнинг ўзида ҳам ўқиб, ҳам ишлаш имконияти, дегани.

Демак, ТТЕСИда таҳсил олсангиз, талабалик пайтидаёқ ҳеч кимга оғирлигингиз тушмайди ва молиявий жиҳатдан мустақил бўласиз. Ўқишни тамомлаган пайтда эса таппа-тайёр мутахассисга айланасиз!

Энг асосийси – талабалар иш ҳақининг 2 миллион сўмгача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

Шундай экан, ўйланиб ўтирмасдан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини танланг!

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Qishloq xo'jaligi sohasida o'z biznesingizni boshlang!

"Fermerlar maktabi" bilan bu yanada oson ✔️

1 oylik kurs davomida quyidagi yo'nalishlardan birida ta'lim olib, o'z biznes loyihangizni yarating va "Agrobank" ATB tomonidan moliyalashtirilish imkonini qo'lga kiriting:

-Chorvachilik
-Parrandachilik
-Issiqxona xo'jaligi
-Uzumchilik
-Bogʻdorchilik
-Asalarichilik
-Baliqchilik
-Biznes, moliya va huquqiy savodxonlik

🎓 Hujjatlar @fermerlar_maktabi_bot va fermermaktab.uz sayti orqali qabul qilinadi.

📱Ma'lumot uchun:
+998955008010
+998955008001

Telegram | Instagram | Facebook| Sayt

Reklama

Читать полностью…

Alimoff

АҚШ да ўлим ва солиқдан қочиб бўлмаслиги ҳақида

Барчага маълум что АҚШ дунёдаги энг қаттиқ солиқ сиёсатига эга мамлакатлардан бири эканлиги. Буни сабаби оддий, ҳар қандай "файлед стейт" бўлмаган давлат солиқ сиёсатини жуда яхши тизимлаб олган бўлади.

Машҳур чикаголик гангстер Аль Капоне ҳақидаги гаплар банально ва буни ҳамма билади. Что брат шунча одамни қириб, бутлегер, рекет, қиморхона, фохшахоналар билан шуғулланган бўлса-да, уни айнан солиқдан қочгани учун қўлга олишган. Мен сизларга бугун бошқа, ҳамма ҳам билавермайдиган воқеа ҳақида ҳикоя қилиб бермоқчиман.

Так вот, бугун Бен Маккинтайрнинг "The Spy and the Traitor: The Greatest Espionage Story of the Cold War" (Жосус ва сотқин: Совуқ урушнинг буюк жосуслик тарихи") китобини ўқиб тугатдим.

80 - йилларда АҚШ нинг Марказий Разведка Бошқармасининг (ЦРУ) юқори мансабли агентларидан бири Олдрич Эймс КГБ томонидан оғдириб олинади. Бу шахс КГБ фойдаси учун ЦРУ даги "криса🐀" сифатида ишлай бошлайди.

Уни Ким Филби ёки Борис Гордиевскийлардан фарқли тарафи шундаки, у ғоявий тарафдор эмасди, Олдрич фақатгина моддий бойликлар учун СССР га ишларди.

Ўзининг анча йиллар олиб борган крисалик фаолияти учун Олдрич КГБ дан умумий хисобда 4.6 млн доллар пул олган. Бу орада у КГБ га АҚШнинг юзлаб агентларини фош қилиб берган ва АҚШ мудофа тизимига мислсиз зарар келтирган.

Энг қизиғи, у ва хотинига нисбатан ватанга хиёнат там чет эл разведкасига ишлаш каби айбловлардан ташқари, солиқдан қочиш айблови ҳам қўйилган. Прикинь, жосуслиги учун КГБ дан олган пулларини солиқ декларациясига киритмасдан яширгани учун айблов😁

Биз холос юрибмиз бир поиз кэшбек солиқ қийнаворяпти😔 деб.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Айни дамда Киночилар уйида «Абдулла Орипов» фильмининг катта премьераси бўляпти.

Бизам машеттамиз😎

Фильмни томоша қила туриб Абдулла Орипов, Шукур Холмирзаев, Озод Шарофиддинов, Абдулла Қаҳҳорларнинг худди ўзини кўргандек бўлдим.

Яқин ўтмишимиздаги интеллигенция вакиллари ҳақилаги фильмлар шахсан мен учун жуда қизиқарли.

Режиссёр анча меҳнат қилган кўринади, кўрворадиган ери ома!🫡

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Марказий банк халқаро пул ўтказмалари билан боғлиқ ҳолатга муносабат билдирди

Муносабатда маълум қилинишича, Oson халқаро ўтказмаларнинг олувчиси ва жўнатувчиси ҳақида маълумотларни акс эттирмаган. Бу эса Ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) 31¹-банди талабларига зид.

“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, резидент юридик шахсларга чет элда ҳисобварақлар очиш ва ундаги валюта маблағларини тасарруф этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорлари доирасида амалга оширилиши мумкин.

Бироқ, амалиётда “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилоти хорижий банкда ҳисобварақ очиб, мазкур банк ҳисобварағи орқали юқоридаги Қонун талабларига зид равишда амалиётлар ўтказган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасига асосан тўлов ташкилоти – банк ҳисобланмайдиган, тўлов хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсдир. Шунингдек, тўлов ташкилотлари Марказий банк лицензияси асосида республика ҳудудида тўлов хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга.

Шу билан бирга, тўлов хизматлари – тўлов етказиб берувчининг (тўлов ташкилоти) тўлов хизматларидан фойдаланувчига (мижозга) кўрсатадиган хизмати бўлиб, бунда тўлов ташкилотлари бевосита товарларни (хизматларни) сотиб олувчи ёки сотувчи сифатида иштирок этмайди ва тўловларини чет элдаги бенефициарларга етказиб бериш ҳамда улардан қабул қилиш хизмати улар учун ташқи савдо операцияси ҳисобланмайди.

Шу муносабат билан, тўлов ташкилотлари ўз мижозларининг тўловларини чет элдаги бенефициарга етказиб бериш амалиётларини ташқи савдо операцияси сифатида таснифлаб, қабул қилинган маблағларни бошқа валюталарга айирбошлашлари, шунингдек, трансчегаравий ва давлатлараро транзит ташкилоти сифатидаги операцияларда иштирок этишлари қонунчиликка мувофиқ эмас.

Ўзбекистон Республикасида халқаро тўлов хизматлари ва трансчегаравий пул ўтказмалари, шунингдек, халқаро онлайн хизматларга тўловлар бўйича ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган бўлиб, тижорат банкларининг платформалари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бундан кейин ҳам тўлов ташкилотлари фаолиятида қонунчилик бузилиши ҳолатларини мунтазам равишда назорат қилиб, тўлов ташкилотлари қонунчилик доирасида фаолият юритишлари борасида барча чораларни кўради.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Oson ҳамда Payway тўлов ташкилотлари трансчегаравий пул ўтказмаларини вақтинча тўхтатган.

Манба

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Машҳур киноижодкорлардан иборат жамоаси деярли бутун Ўзбекистонни айланиб чиқиб, энди Қорақалпоғистон Республикасигача етиб борибди. Улар мамлакат бўйлаб «Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» шиори остида ўтказилаётган кинокарвон доирасида ижодий сафарлар уйиштиряпти.

Так вот шу тадбирлар доирасида Анвар Азимов, Фотима Режаметова Зухритдин Режаметов, Дилшодбек Каттабеков, Анжелика Эсимбетова каби эл суйган машҳур актёр ва актрисалар мактаб ўқувчилари, ҳарбийлар каби қорақалпоғистонлик аҳоли билан учрашиб, уларга қувонч улашибди.

Киноижодкорлар бунгача Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Бухорода бўлиб ҳар хил кинога оид ижодий учрашувлар ўтказганди. Бунақа тадбирлар 15 сентябргача бутун Ўзбекистон бўйлаб давом этади

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Давлат олийгоҳларининг барча босқич талабалари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди!

2023/2024-ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдори давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган олийгоҳларда ҳам базавий тўлов-контракт қиймати 2022/2023-ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.

2023/2024-ўқув йили супер-контракт миқдорлари ҳам ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Аҳли илмлар Россия ва Украина уруши ҳақида

Жон Миршаймер. Политолог. Чикаго университети профессори. 1993 йилда:
"Украина ва Россия ўртасидаги хозирги ҳолат улар ўртасидаги хавфсизлик мусобақасининг ибтидоси етиб келишига олиб келади. Украина ва Россияга ўхшаб ҳимоясиз ва узун чегаралар билан қопланган буюк кучлар кўпинча хавфсизлик ҳавотиридан келиб чиқадиган мусобақа вазиятига тушиб қолади. Россия ва Украина бу динамикага ечим топиши ва тинч-осуда яшашга келишиб олиши мумкин, аммо буни амалга ошиши эхтимолдан жуда йироқ."

Жон Миршаймер Будапешт меморандуми орқали Украина ўзининг ядро қуролларидан воз кечганини шундай таърифлайди. Бу нарса келажакда албатта Россия билан тўғридан тўғри урушга олиб келишини башорат қилади. Энг қизиғи, ушбу меморандум 1994 йилда имзоланган. Миршаймер эса шу музокаралар бўлаётганда бунинг оқибатлари нималарга олиб келишини айтиб ўтган эди.

Яқинда профессор ўз интервьюларининг бирида ушбу уруш 2025 йилда Россиянинг хунук ҳалабаси билан тугашини айтиб ўтганди. Бу башоратнинг натижасини келажакда кўрамиз.

Самуэль Хантингтон. Америкалик политолог ва социолог. 1996 йилда: "Статистик ёндашув Россия-Украин уруши эҳтимоллигига урғу берган тақдирда ҳам, цивилизациявий ёндашув буни кичрайтириб, Украинанинг иккига бўлиниш эҳтимоллигига урғу беради, маданий омиллар сабабли юз берувчи бўлинишдан таҳмин қилиш мумкинки, бўлиниш Югославияга қараганда бироз қонли кечади, аммо Чехословакияга қараганда анча дахшатли бўлиши мумкин."

Сўнгги жумлаларга қаранг, "Югославияга қараганда қонлироқ, Чехословакияга қараганда анча даҳшатлироқ..." Худди Хантингтон бугун яшаётгандай аниқ тасвир берилган.

Бу гапларни Хантингтон ўзининг "Цивилизациялар тўқнашуви" китобида айтиб ўтганди. Биз Alimoff Team жамоаси билан ушбу китобни ўзбек тилига таржима қилганмиз кимга қизиқ бўлса шу ердан электрон олиб ўқиб кўриши мумкин.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ёзувчилар уюшмасини тугатиш кераклиги ҳақида фикр

Бизда шундай ташкилот бор. Республикадаги барча ёзувчиларни бирлаштириб туради. Функционал вазифалари нималардан иборат эканлигини билмайман, лекин ўзларининг дачалари, уйлари, санаториялари бор.

1934 йилда ташкил топган бу ташкилот адабиётни ҳам давлат монополиясга айлантириш учун узоқ йиллар хизмат қилган.

Бугунги капитализм замонида давлат ёзувчиларни асраши шарт эмас деб ўйлайман. Шунчаки уларга ижодий эркинлик бериш керак ва бозорни бағрига улоқтириш керак. Ёзган китоблари ўқилса, сотиб олинса хўп, бўлмаса ташланг бу ишни.

Уларда ҳам турли ҳил ғийбатлар, интригалар, бир бирини тагига сув қуйиш там "гадони душмани гадо" каби классик оғишма жанжаллар ҳам бўлиб турса керак деб ўйлайман.

СССР даврида бу ёзувчилар идеология учун хизмат қилишган, давлат мукофотлари, дачалар, машиналар берилган. То есть, бу системани танқид қилмоқчи эмасман хозир, менга ёқмаса-да уни мантиқий, системалашган функциялари бўлган.

Хозирги уюшма нима иқляпти? Қандай идеология бўйича сўнгги пайтларда ёрворилган романлар бор?

Фақат олди қочди, детектив, диги-диги жанридаги бульварная литература тўлиб ётибди. Ўзи умуман нима учун давлат қўллаб қувватлаши керак ёзувчи шоирларни? Ҳеч қачон тушунмаганман шу мавзуни.

Давлат идеологиясини ёритиб, тарғиб қилишга хисса қўшадиган интеллигенция деб қаралса, қани идеология? Қани асарлар? Просто ўзи иқтисодий қийналиб турган давлат елкасида ортиқча балласт бу. Ижодкорларга эркинлик берайлик ва аравасини ўзи тортсин.

Давлат молиялаштирадиган ҳамма уюшмаларни тугатиш керак ёки даалат молиялаштирмаслиги керак. Тамом.

Фикрларингиз бўлса, шу ерга ёзинг

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Наркомания ҳақида

Кеча тунда ёшлигимизнинг энг машҳур рус рэперларидан бири Guf нинг Доктор Лазаревга берган интервьюсини кўрдим.

Даҳшат... Умуман бу офатнинг сабабларига ҳар қанча чуқур кириб бориш мумкин экан. Бизнинг болалигимиз ва ўсмирлигимиз жуда катта антинаркотик пропаганда билан ўтган.

Наркоманияга қарши кунни мактабда тадбирлар қилиб ўтказардик, деворий газеталар қилинарди ёнида шприц билан одам бош суякларини расмларини чизиб.

Лекин, бу пропаганда қанчалик кучли бўлмасин, Guf нинг ҳолатида инсоннинг оиласидаги ижтимоий муносабатлар бу йўлга кириб кетмасликдаги энг асосий факторлардан бири эканлигини тушундим.

Меҳр берилмаган болалар, эътибордан четда қолган болалар, вақт ажратиб дардлашилинмаган болаларнинг ўсмирликка ўтиш даври бу дунёдаги энг опасный давр экан.

Бундай инсонларни ҳар қандай радикал, деструктив, антисоциал ғоялар билан қамраб олиш мумкин экан. Наркоманияга қадам ҳам айнан мана шундай оилаларнинг фарзандларида кўпроқ учраркан.

Минг мартта фарзандингизга бу ёмон буни қилма дегандан кўра, аввало ўзингиз қилманг ўша ёмон ишни, кейин уни ҳамиша севишингизни сўзлар ва ҳаракатлар билан билдириб туринг.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Фактчек

Ўтган ҳафта "Тошкентлик аёл, турк актёри Бурак Озчивит билан бир кеча қолиш эвазига 100 минг АҚШ доллари пулни фирибгарга бериб юборгани" ҳақида хабарлар тарқалди.

Мусор Ютюб каналлар эса бундан сенсация яратиб, миллионлаб просмотрларини ҳам олишди, аслида йўқ бўлган аёл эса минглаб ўзбекларнинг сочини юлиб, ерга думалаб, тиззаларига уриб бақириб ёзган қарғишларини ҳам қабул қилиб олди. (Кстати йўқ одамни қарғашса қарғиш қаерга бораркина?🥱)

Ўша хабарларни ўқиб, мийиғимда кулиб қўйгандим кимдир троллинг қипти деб. Аслида, фирибгарлик домига тушганларнинг бунданда аянчли реал воқеиликлари бўлиб туради. Шунчаки ҳикоядаги нестиковкалар буни фейк эканлигини яққол айтиб турарди.

Тарқатилаётган хабарга кўра, инстаграмда актёрнинг сохта саҳифасида администратор аёлга Бурак билан учрашув ташкил қилинишини ваъда бериб, ўзига тегишли VISA картага 100 минг АҚШ доллари ўтказиши кераклигини айтади.

Аёл ўзининг тилла тақинчоқларини сотиб, яна эри йиғиб қуйган пулларни ҳам олиб, ҳеч кимга билдирмай банкка боради ва сохта администратор айтган карта рақамга пулларни ўтказиб юборади.

Стоп. Бирорта банкка бориб, чет элга кимнидир шахсий Виза картасига 100 минг доллар солишга ҳаракат қилиб кўргинда, қизиқ саргузаштларни ўтказасан бошингдан😁 Бу ҳам ёлғонни исботи.

Аёл ўзининг тилла тақинчоқларини сотиб, яна эри йиғиб қуйган пулларни ҳам олиб, ҳеч кимга билдирмай банкка боради ва сохта администратор айтган карта рақамга пулларни ўтказиб юборади. “Буракнинг Администратори” аёлга қўнғироқ қилиб, “яна 50 минг доллар ўтказинг, яқин кунларда Истанбулдаги қимматбаҳо меҳмонхонанинг энг люкс хонасида актёр билан бирга бўласиз” дейди. Аёл чув тушганини фаҳмлайди ва дарҳол Шайҳонтоҳур туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, фирибгарларга алданганидан шикоят қилади.

Энг асосий исбот айнан бизда шу хабарлар тарқатилаётган кунлари Россияда таниқли актёр, сўнгги пайтларда ҳаммани оғзида бўлган "Барби" фильмида роль ўйнаган Райан Гослинг билан учрашиш учун 300 минг рубль (3 минг доллар) пул тўлаган қиз ҳақидаги хабарлар чиқди.

Бу рост. Қизни машенниклар алдашган ва югуриб бориб банкдан 300 минг рубль микрозайм олиб пулни бериб юборган. Кейин машенник яна 200 минг сўраган. Бу ҳам ўша бизни "ўзбек аёл" кейсида ҳам такрорланади типа 100 мингдлан кейин яна 50 минг доллар сўрашган деб.

Шайҳонтоҳур туман ИИБга ҳам ҳеч ким бундай ариза билан мурожаат қилмаган.

Хуллас бу ўта қўпол ва вульгарный фейк эди. Бўлди, энди ану йўқ ўзбек аёлни оғиздан тупук сачратиб қарғашдан тўхтанглар. 😁

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

1-сентябрь ҳақида

Болаликда бу кунни интиқиб кутардик. Август оида оилавий паркларга ўйнашга бориб, кейин бозорлардан мактабга кийимлар олдирардик.

Бир йили ёзда ўзим ишлаб, чоткий чоткий кимлар олганим эсимда. Қўл соат ҳам сотиб олганман, наушникли, кнопкали радиоча ҳам олганман.

Ҳар куни ухлашга ётиб, 1-сентябрь куни туман марказида бўладиган байрамда қандей крутой бўлиб юрберишимни ўйлаб ётардим😁

Бир нарсани кутиш хисси, ўша кунни ўзидан кўра ёқимлироқ бўлишини шунда тушунган бўлсам керак.

Нимагадир олдин ҳаётимиз хозиргиндан қийинроқ бўлса-да ўша олдинни соғинаверамиз. Чунки, бола эдик, умуман ташвишларимиз йўқ эди. Хозир эса отамиз. Масъулиятларимиз бор елкада. Болаларимизда эса беташвиш ҳаёт. Энди улар бизни ўрнимиздаги сентябрьни орзиқиб кутувчилар ролида. Чархпалак. Сансара.

Барчага байрам муборак бўлсин!🇺🇿

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Август тугамоқда. Анъанага кўра сизларга замонавий, дунёвий ва либерал қатламга мансуб ижодкорлар, олимлар ва блогерларнинг каналларини тавсия қиламиз.

Олдинроқ форматни бироз ўзгартиргандик, бу ой ҳам шу анъанага содиқ қоламиз.

Қулайлик бўлиши учун барча каналларни битта линкда тўпладик. Линк орқали барча каналларга аъзо бўлишингиз мумкин. Бирма-бир кўриб, саралаб ҳам аъзо бўлишингиз мумкин, буёғини ўзингиз ҳал қиласиз.

Марҳамат хаволага 👉🏽 босинг.

Читать полностью…

Alimoff

Ҳалол рассрочка васвасаси

Иқтисодчи дўстимиз Давронбек ёзяпти:

"Чет эллик инвестор билан гаплашдим, тикмоқчи ва ўргангар секторлар ичида Ўзбекистондаги BNPL (ҳалол рассрочка) бизнеслари.

Умуман олганда ушбу соҳада ўзимизда жуда юқори тренд авжига олиб, рақамлаштириладиган стартапларнинг катта қисми айнан шу сектор атрофида айланаябди, конформистик тарзда кўпчилик ҳалол тамғаси остида васваса (лихорадка) билан одамларни бозор ставкаларидан бир неча баробар юқори, кейсларда қаралса 3.5 маротаба кўпроқ қарз ботқоғига олиб боради. Марказий банк ва унинг устига қўйилган банклар маржаси макроиқтисодий бир қатор рискларни ўз ичига олади, аммо қоронғу бозорда, рассрочка бизнесини тартибга келтириш қийин масала, ҳатто ҳалол рассрочка фоизини ичида банк киритган инвестициялар ётиб, фойда ўртада тақсимланади.

Бир томондан, аҳоли орасида ушбу трендга таъсир кўрсатадиган молиявий саводхонлик, солиштириш ва унинг натижасида иқтисодий хулқ-атвор фактори шаклланиши мумкин.

Бозорга ташланаётган инвестицияларнинг катта қисми чет эл капитали бўлади. Гап миллиард долларларлик потенциал пуфаклар ҳақида.
Креативроқ ва очкўзликдар ҳоли, адолатлироқ бўлган диверсификацияни шакллантириш учун эса калкулятор, арифметика ва кредит калкуляторлар ишлатинг ёки дўстингиздан сўранг.

Шаҳсан менда бу қарашда ҳалол ёки харом деган ўлчов йўқ, молиявий афзалроқ танловни амалга ошираман. Қадрияти ётган қатламга эса берилаётган танловлар ҳар доим ҳам адолатли бўлмайди, тагини ковласанг квази исломий, бенчмаркланмаган.

Молиявий томондан олиб қаралса, оддий халқни устидан пул қилаётган бўриларгаям жим туриш иложсиз, виждонимам қийналади.
Инвесторга эса, "it's not fair, somebody must anti-PR BNPL market" дедим."

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Яхши таомларни ейиш яхши. Асосийси семиртирвормаса бўлди. Тошкентда шунақа семиртирвормайдиган мазали таомларни одатда доставка орқали опкелтириб ейман.

Яқинда оилам билан Самарқандга айлангани бордик. Меҳмонхонага қайтиб келганимиздан кейин ужинга қаерга чиқишни билмадик. Тошкентда одат бўлиб қолгандай, доставка учун Yandex Eats иловасига киргандим. Илова мени Самарқандда эканимни тезда топволдида, Самарқанддаги энг яхши ресторанларни улардаги овқатларни таклиф қилди. Самарқанддаям овқат борасидаги масалани шу йўл билан тез ҳал қивордик.

Обуначиларим орасида самарқандлик братлар кўп биламан, агар сиз ҳали Yandex Eats хизматидан фойдаланмаган бўлсангиз, бу хатони тезда тўғрилаворадиган ери. Асосийси промокод билан 37 минг сўмгача чегирмага эга бўлинг. Уч тўрт киши йиғилиб, 130 минг сўмдан кўпроқ буюртма берасиз, samarkand37 промокодини киритасиз и сизга моментально 37 минг минус қиберишади.

Дунё брендининг фақат Тошкентда қолиб кетмагани хурсанд қилди. Ўзбекистонда овқат темасида потенциал қанақалигини мен айтмасам биласиз. Буни Yandex Eats яхши хитлаб қолди. Газига босорасила.

Обуна бўламиз:
/channel/yandex_eats_uz

Читать полностью…

Alimoff

Братлар савол беришяпти

Нега Қатағон қурбонлари куни 31 август Мустақиллик куни эса 1 сентябр? Мотам ва байрам ёнма ён деб.

Шу масалага шахсий фикримча, аксар Совет даври қатағони қурбонлари миллиятчи интеллигенциядан иборат эди.

Улар бутун умр мамлакатимизни мустақил бўлишини орзу қилишган, Туркистон Мухториятини Ленин қонга ботирмагунча бунга эришишган ҳам.

Шунинг учун бундай бўлишида ҳам ўзига яраша чиройли рамзийлик бор. Биз мустақилликка қон тўкиб етишмаган бўлсак-да, бунгача тўкилган қонларнинг хисоби йўқ эди... Барчага байрам муборак дўстлар. 🫡

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ҳар қандай уруш чўзилгани сари чўзилиши ҳақида

Нима учун Россия ва Украина ўртасидаги уруш тугамаяпти деган саволлар кўп ва уларга битта фактор билан жавоб бериб бўлмайди. Аниқ жавоблар албатта бир қанча комплекс факторлардан келиб чиқади.

Аммо, бир нарсани тасаввур қилинг, одам қанча кўп муддатга чекишни ташласа шунча бу ишини қадрлайди. Чекишни ташлаб, бир йилдан кейин росса чеккиси келсаям ўтган бир йили "куйиб кетиши"ни ўйлай ва енгилмайди.

Диетадаги одам ҳам шу. Наркоман ҳам шу. Юқорила келтирилган ҳамма холатларда асосий актор инсон бўлганлиги сабабли урушда ҳам шундай бўлади...

Тушунтираман. Урушда қанча кўп одам ўлса ўша давлатлар тинчликдан узоқлашиб бораверади. Шунча ўлган аскарларимизни ҳаёти бекорга кетган бўладими сулх тузсак деб қарала бошлайди.

Ушбу уруш бошлангач, адашмасам орадан 1 ой ўтиб ҳар икки давлат вакиллари келишиш учун Беларусьда йиғилишди, кейин Истамбулда учрашишди. Келишувга эса эришилмади.

Орадан 2 йилга яқин вақт ўтиб, ҳар икки давлат келишув режасини кун тартибидан чиқариб ташлаган. Чунки шу кунгача ўлган аскарлари, биродарлари, қуролдошларининг ҳаётини маъносиз якунланганини тан олишдан қўрқади одамлар.

Эри ўлган аёллар, дадасидан айрилган болалар, ўғлидан айрилган оналар энди ҳеч қачон тинчлик тарафдори бўла олишмайди. Улар қасос электоратига айланишади ва чўзилган уруш янада чўзилаверади.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бугун «Киночилар уйи»да (Панорама) Ўзбекистон Қаҳрамони, буюк шоир, шеърларини ёдлаб катта бўлганимиз Абдулла Орипов ҳақидаги фильмнинг премьераси бўлиб ўтганини ва унда қатнашганимизни ёзгандим.

Так вот, Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган кинода Абдулла Ориповнинг болалик йиллари, Тошкент шаҳрида ўтказган талабалик даврлари, ижод намуналарининг илк нашри, унинг шоир бўлиб шаклланишидаги ҳиссиётлари ва туйғулари, шоирга хос севгиси, машҳурликнинг келиши ва Америкада ўтган сўнгги йиллари очиб берилибди.

Кўпчилик фильмни бизам кўрек дейишибди. Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан эртага соат 18:00да Киночилар уйининг барча залларида халқимиз учун ушбу фильмнинг бепул намойишлар ўтказилар экан. Шунингдек, 1 сентябрь куни телеканалларимизда ҳам «Абдулла Орипов» фильмининг премьераси бўлиб ўтади. Хуллас тавсую 😎

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сиёсатчилар ҳақида

Кўпчилик оддий одамлар сиёсатчиларнинг қилаётган ишларию, гапираётган гапларидан ҳайратга тушамиз.

Менимча, биз бунда ўзимизнинг "оддий одамлик" парадигмаларимиз орқали ўйлаймиз, фикр юритамиз. Сиёсатчилар бўлса бу инсонларнинг алоҳида кастаси.

Сиёсатчилар циник бўлишади. Кўп холларда уларда оддий халқда бўлгани каби умум қабул қилинган морал нормалари ва принциплар бўлмайди.

Улар юрган чўққиларда бошқача қонунлар хукм суради ва бунга оддий одамлар қаричи билан қараш маъносиз ишдир.

Наполеон Бонапартни эслайлик, ёшлигида Иоганн Гётенинг "Ёш Вертернинг изтироблари" асарини ўқиб, кўз ёшларини тўккан самимий одам. Хокимиятга келгач эса ташқи ишлар вазири Талейранга "Мақсадларимга эришиш учун дунёда мени қўлимдан келмайдиган ёмон иш йўқ" деганди...

Ҳар қандай сиёсатчи ахлоқ категориялари билан эмас, фақатгина ўзи ва давлати мақсадларига мувофиқ ҳаракат қилади.

@nurbekalimov

Читать полностью…
Подписаться на канал