nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

Мексика орқали АҚШ га кетаётганларга яна нохуш хабарлар

CNN хабарига кўра, АҚШ га Мексика орқали ўтган бир нечта ўзбекистонликлар у ерда қолиш учун расмий рухсат сўраб мурожаат қилишган. Уларга рухсат ҳам берилган бўлган. Аммо кейинчалик маълум бўлишича, уларни Мексикадан олиб ўтган шахс ИШИД террорчилик ҳаракатига алоқадор бўлган.

Шундан кейин, махсус хизматлар ўша шахс томонидан АҚШ га ўтқазилган барча ўзбекистонликларни пайига тушишган. Уларнинг бирортаси террорчилик ташкилотига алоқадор бўлиб чиқмаган бўлса-да, мигрантлар оқими қаттиқ назорат остига олинган.

Бу воқеа сабабли чегаралардан ўтиш янада қийинлашиб кетиши айтилмоқда.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Соғлик — инсон учун муҳим бўлган восита. Бироқ, сифатли тиббиёт қиммат туриши ҳам бор гап. Авваллари одамларимиз нейрохирургия йўналишларида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказиш учун хорижга бориб келарди. Мамлакатда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган инсонлар кўп. Уларга ўз вақтида, сифатли тиббиёт асосида хизмат кўрсатиш эса сув ва ҳаводек зарур.

Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Адхамжонованинг ёзишича, бугун жарроҳлик ва даволаш ишларининг 40% юртимизнинг 14 та ҳудудларида ҳам амалга оширилмоқда ҳамда марказлар энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланибди.

Яна бир рақамларга эътибор берадиган бўлсак, 100 дан ортиқ хорижий нейрохирург-шифокорлар Ўзбекистонга келиб, маҳорат дарслари ўтказибди. 15 нафар мутахассисларимиз хорижда юқоритехнологик амалиётлар учун ўқиб қайтибди.

Бу соҳада ўзгаришлар қилиниши жуда яхши. Айниқса болалар нейрохирургияси долзарб масала. Бемор болажонларни узоқ давлатларда эмас ўз юртидан чиқмаган ҳолда шифо топиши унданам яхши.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Синган ойналар теорияси ҳақида

Криминологияда мана шу номдаги назария мавжуд бўлиб, америкалик социолог Джеймс Уилсон томонидан фанга киритилган. Унга кўра: "Агар бинода битта синган ойна бўлса ва у алмаштирилмаса, тез орада бу бинода бирорта бутун ойна қолмайди"

Мана шу кўриб турганингиз видеода ҳам бу теория ўз исботини топяпти. "Бирор ерга бир пакет ахлат ташлаб кетсангиз, тез орада у ерда ахлатхона вужудга келади"

Воқеа Андижонда суратга олинган. Мен аввал ахлат ташлашни назорат қиладиган камералар ҳақидаги гапни ўқиганимда бу қанақадир ёлғон бўлса керак деб ўйлардим. Одамларни қўрқитиш ва белгиланмаган жойларга ахлат ташламасликка ўргатадиган айёрлик деб қабул қилгандим.

Аммо бу рост экан. Айни пайтда ўрнатилган видеокузатув камераси қайд этган барча 30 нафар фуқаронинг шахси аниқланмоқда.

Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик учун жисмоний шахсларга 330 000 сўмдан 990 000 сўмгача жарима солинаркан. Бу аслида 3 млн сўмдан 9 млн сўмгача бўлиши керак.

Кимдир ахлат ташлайдиган ер йўқдир, шароит қилинмагандир, ахлат машина вақтида кемаётгандир дейиши мумкин. Туалет йўқ бўлса кўчага чи*иб кетилмайди. Буни унутмайлик.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Спокоен как в полете Боинг🫡

Ўтган ҳафта ЖАР нинг Йоханнесбург шаҳрида БРИКС ташкилоти раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтганди. Шу учрашувлар давомида бир қизиқ воқеа содир бўлди.

Хитой раҳбари Си Цзинпиннинг ёрдамчиси ёки таржимони ундан бироз орқада қолиб кетиб, югуриб келаётганди. Тадбирда ишлаётган тансоқчилар эса уни гўёки Раисга ташланмоқчи бўлган одам деб билиб, тўхтатиб қолишди.

Мени қойил қолдиргани Раис ҳудди илон каби сокинликни сақлаб қолганида бўлди.

Спокоен как ветер на горном склоне. Как лотос в гармонии, как клинок в ладони🙂

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бугун, 2023 йил 26 августдан бошлаб Ўзбекистонда қуйидаги тақиқлар жорий этилди:
— кўча савдогарлари фаолияти;
— тамаки маҳсулотларини махсус жиҳозланган савдо нуқталаридан ташқарида сотиш;
— тамаки маҳсулотларини ёрлиқсиз сотиш;
— "доналаб" сигарет сотиш;
— 21 ёшга тўлмаган шахсларга тамаки маҳсулотларини сотиш.

Бу талаблар "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқалишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисидаги" қонунда белгилаб қўйилган.
Бу қонуний талаблар ижросини таъминлашга маъсул этиб: Ички ишлар вазирлиги, солиқ органлари, божхона органлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментлари тайинланган.

Бундан ташқари, кўча савдогарларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари товарларни тўлиқ мусодара қилиш ва 15 миллион сўмгача жаримага сабаб бўлади.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, солиқ органлари кўча савдосининг чуқур муаммосига эътибор қаратишлари керак. Чунки бу ҳодисанинг бартараф этилиши ўсмирларнинг тамаки маҳсулотларини осон қўлга киритишларини, шунингдек, Ўзбекистонда сигарет контрабандаси камайишига ёрдам беради.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Фатвогарчилик хақида

Шу кунларда 20 аср бошидаги Туркиянинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётини чуқур ўрганяпман.

1920 йилга келиб, Биринчи Жахон урушида енгилган Усмонлилар империяси таназзул ҳолатида эди. Бир томондан инглизлар, бир томондан французлар ва бошқа томондан греклар мамлакатни бўлиб олиш пайида бўлган.

Бунга қарши чиққан энг ёрқин турк ўғлонларидан бири Мустафо Камол Пошо эди.

Харбий генерал рутбасига эга бўлган Мустафо Камол ўзининг миллиятчилари билан Антанта давлатларининг интервенциясига қарши қаттиқ курашган. Туркияни бутун ва мустақил давлат қилиш йўлида ҳаракат қилган ва бўлиниб юборилишига қаттиқ қаршилик кўрсатган.

Антанта давлатлари бўлса мамлакат султони Мехмед VI (Воҳидиддин) ни марионетка қўғирчоғи каби ўйнатиб, уларга қарши турган Мустафо Камолни йўқотиш пайига тушишган.

1920 йил 10 апрель куни, мамлакат расмий шайх-ул-исломи Абдуллох Дуризоданинг фатвоси эълон қилинади. Унга кўра, барча миллиятчилар кофир деб эълон қилинган ва бу диндорлар уларни қиришлари кераклигини англатган.

Шунда Анқара муфтийси Рифат афанди ҳам ўз фатвоси билан ушбу фатво жангига қўшилган. Унга кўра, султон ҳам шайх-ул-ислом ҳам кофирларнинг қўлида қўғирчоқлиги сабабли, уларнинг фатвоси қонуний кучга эга эмаслиги айтилган.

Кўриб турганингиздай, ушбу фатвогарчилик ҳар икки томондан ҳам сиёсий рычагларни бошқариш йўлида қўлланиляпти.

Бу фатволар туфайли содир бўладиган қирғинбаротлар эса ҳали олдинда эди...

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ёш ва муаммо ҳақида

Айрим ёшлар тармоқда ёзаётган муаммоларини хозирги ёшимда ҳал қилиш семичка чақишдай осон иш. Аммо, ўша ёшларни ёшида бу мен учун ҳам муаммо бўлган бўларди.

Айрим қарияларнинг муаммолари ҳам менда йўқ, агар бўлса ечиш жуда осон ёшлигим сабабли.

Да, 33 ёш бу идеал ёш. Эртага бугунгидан ёш бўла олмайсан. Ҳаётни энг ёқимли ёши шу. Дальше меньше)

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Трампни қамоқхонага опкелиб, расмга олиб, 200 минг долдр гаров эвазига қўйиб юборишибди.

Ўғли эса шу расм туширилган футболкалардан сотишни бошлабди адвокатларга пул қилиш учун.

Америка - бизнес юрти.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Президент тадбиркорлар билан учрашувда "камерал назорат солиқчиларнинг қуроли эмас, балки тадбиркорга хатосини кўрсатиб, уни тўғрилашга ёрдам берадиган жараён бўлиши зарур. Ҳозирда эса камерал назорат тўлақонли солиқ текширувига айланиб кетгани сир эмас. Бу эса коррупцияга йўл очиб беряпти", – деган эди.

Хўш, камерал текширув ўзи нима? Камерал текширув – бу солиқ органи томонидан амалга ошириладиган текширув бўлиб, солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботлари, молиявий ҳисоботлар, шунингдек, солиқ органи ўзида мавжуд бошқа маълумотларни таҳлил қилган ҳолда амалга оширадиган жараён.

Бошқа маълумотлар деганда кадастр, паспорт стол ёки нотариус идоралари томонидан солиқ органига тақдим этиладиган маълумотлар тушунилади. Солиқ кодексига асосан камерал текширувни амалга ошириш муддати 60 кун этиб белгиланган.

Камерал текширувда солиқ тўловчидан бошқа молиявий маълумотлар ҳам сўраб олиниши мумкин. Унинг натижаси бўйича солиқ тўловчига талабнома берилади, солиқ тўловчи ушбу талабномага 5 иш кунида асосли эътирозларини билдириши ёки аниқлаштирилган ҳисоб-китобларни топшириб, солиқларни тўлаши лозим.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистонда интернет тезлиги анча яхшиланиб қоганини силарам сезяпсиларми? Томга чиқволиб гаплашишлар анча камайган.

Ҳаммаданам студент ука-сингилларимга мазза бўляпти, биз ўқиган пайтларда реферат учун титул варақни скачать қилишга ярим соат умримиз кетарди. Ҳозир шессекундлик иш.

Бунда UZTELECOM томонидан бутун мамлакат бўйлаб ўтказилаётган кенг қамровли модернизация ишларини ҳиссаси катта. Кстати, халқаро Ооkla® компанияси 2023 йилнинг 1-2 чораги учун UZTELECOM'ни “Энг тезкор мобил тармоқ” номинацияси ғолиби деб эълон қилибди.

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари 5G технологияси билан тўлиқ қамраб олинган. Келгусида барча вилоятларга бу технологияни олиб кириш режалаштирилаётган экан. Баракасини берорсин!😎

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Пригожин капут?

Россиянинг Тверь шаҳри осмонида хусусий самалёт қулагани айтилмоқда. Айрим манбалар самалёт уриб туширилганини билдиришяпти.

Бу самалёт Евгений Пригожинга тегишли экан. Росавияция эса Пригожин ҳам самалет бортидаги одамлар рўйҳатида бўлганини таъкидлади. Ундан ташқари Вагнер гуруҳининг асл етакчиси, Пригожиннинг ўнг қўли, "Вагнер" лақабли ҳарбий Дмитрий Уткин ҳам бортда бўлгани айтилмоқда.

Самалётдаги барча, 7 йўловчи ва 3 экипаж аъзоси ҳалок бўлган.

Путин ҳиёнатни кечирмайди дейишарди... Рост шекл.

Вагнер операсининг финал аккордлари чалинди менимча. "Нибелунглар узуги" нинг энг сўнгги қисми "Худолар таназули" деб номланарди кстати.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

2023 йил 4 сентябрдан қуйидаги 31 та олий таълим маскани талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.

Тошкент шаҳар метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, президент фармонига мувофиқ, республикадаги барча давлат олий ва профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда янги — 2023/2024 ўқув йили 4 сентябрдан (душанба куни) бошланади.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Xalq ichida yuribmiz,
Muammoni ko'ryapmiz.
Ilmga ehtiyoj bois,
Ta'lim krediti beryapmiz.
❗️ Ayollarga befoiz. 
Bakalavr, magistr, 
Xoh to'rtinchi kurs bo'lsin,
Ta'lim krediti hammaga!

Xalq banki kontrakt asosida o‘qishga kirgan, biroq shartnoma pulini to'lashga imkoni bo'lmayotgan talabalarga imtiyozli ta'lim krediti taklif etadi.

Kredit shartlari:
✅ yillik foiz stavkasi:
 - 👩🏻‍🎓 talaba xotin-qizlar uchun - 0%
 - 👨🏻‍🎓 talaba yigitlar uchun - 14%
✅ imtiyozli davr: o'qish davri + 6 oy
✅ kredit muddati: o'qish davri + 7,5 yil*

* Asosiy qarz rasmiy o'qish muddati tugagandan so'ng yettinchi oydan boshlab 7 yil davomida qaytariladi.
 
Batafsil:
🌐 www.xb.uz
✍🏻 @xbcallsupport
📞 1106 

Facebook | Instagram | Youtube | Telegram

Читать полностью…

Alimoff

Ҳозирги тадбиркорларни хавф гуруҳига киритиш тизими ёпиқ бўлиб, интизомли солиқ тўловчилар ҳам қайсидир ҳамкори қачонлардир хато қилган бўлса, унинг учун ҳам жавоб бермоқда.

Ўтказилган сўровларда қўшилган қиймат солиғи тўловчиларнинг 70 фоизи ушбу солиқни қайтаришда солиқ узилиши коэффициентини қўллаш, яъни “tax gap” тизими адолатсиз, кераксиз тизим эканини билдирган.

Энг кўп шикоятлар ҳам айнан “tax gap” билан боғлиқ.

Эндиликда, 1 октябрдан бошлаб, қўшилган қиймат солиғини қайтаришда солиқ узилиши коэффициентини қўллаш амалиёти, яъни “tax gap” бекор қилинади.

Шу билан бирга, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман соҳа вакиллари билан бирга тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтингини жорий қилади.

Келгуси йил 1 январдан бошлаб рейтинги юқори корхоналар:

— барча турдаги солиқ текширувларидан озод қилинади;

- уларга қўшилган қиймат солиғининг ортиқча қисми бир кунда қайтариб берилади;

- қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини вақтинчалик тўхтатиб туриш амалиёти бекор қилинади.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Президент тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда кичик бизнесни манзилли қўллаб-қувватлаш ҳали тўлиқ шаклланиб улгурмаганини таъкидлади.

Давлат раҳбари “Қишлоқ қурилиш банк”ни “Бизнесни ривожлантириш банки”га айлантириш, жумладан, банк ҳузурида ҳузурида ҳар бир ҳудудда жами 14 та кичик бизнес маркази ташкил этиш масаласи ҳақида тўхталди.

Ҳудудлардаги кичик бизнес марказларида ўқиган тадбиркорларнинг лойиҳаларини энг қулай шартларда молиялаштириш йўлга қўйилади. Бунда кичик бизнес лойиҳасининг 10 фоизига тадбиркор инвестиция киритса, 45 фоизига “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг ўзи, қолган 45 фоизи учун давлат кўмагида ресурс йўналтирилади.

Дастурда иштирок этаётган кичик бизнес корхоналари фаолиятини уч йилгача текширишга йўл қўйилмайди.

Умуман, эндиликда ушбу тизимнинг бир марказ орқали назорат қилиниши туфайли тадбиркорлар ҳар тарафлама манфаат кўради.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Маркетолог - ҳар қандай актуал повесткани рекламага айлантирадиган одам бўлса, Машенник - ҳар қандай вазиятни бировни алдаб пулини олишга қаратадиган инсондир.

"Вагнер" хусусий харбий кампанияси эгаси Евгений Пригожинни ўлимидан кейин, оддий россиялик фуқаролар мана шундай хабарлар олишаётгани айтилмоқда. Қисқача таржима қилсак, "Салом мен Евгений Пригожинман, ватан душманлари мени ўғирлаб кетиб, ўрнимга самалетда қиёфадошимни ўлдиришди. Мен Африкадаман, моно картага 30 минг рубль пул ташлавор, бориб ҳаммасини адабини бераман" демоқда.

Албатта, мени анчадан бери ўқийдиган инсонларга бу жуда кулгили ва примитив акт бўлиб кўриниши табиий. Лекин ишонинг, кўп йиллик кузатишларимга таяниб шуни айта олманки, мана шу экстраординар эртакка ҳам ишонувчи лохлар ҳамиша топилади. Лох мамонтмас, у қирилиб кетмаган.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Денацификация - ёлғон устига қурилган пропаганда

Россия Украинага қарши урушини устига мана шу сўзни ойни ёпмоқчи бўлган этак мисол кўп ёпмоқда. Рус пропагандистлари урушни оқлаш, халққа бу урушни маъноси борлигини тушунтириш учун Украинани денацификация қилиш кераклигини қайта қайта таъкидлашмоқда.

Хўш, денацификация ўзи нима? Буни биз Алимов тилида бенацистлантириш, нацистсизлантириш деб таржима қилишимиз мумкин. Яъни, мамлакатдаги нацистларни йўқотиш сиёсати.

Аслида, Украинада ҳам ўша нацистлар Россияни ўзида бўлганидан ҳам камроқ бўлса керак. Бу оддий маргинал гуруҳлар. Бироз аввал ҳаттоки ҳозир ҳам Россия қуролли кучлари таркибида ДШРГ "Русич" номли ультраўнг нацистлардан ташкил топган гуруҳ жанг қилаётгани ҳақида ёзгандим. Ўша нацистлар Украинани бенацистлантиришяптими шунда?

Бугун тармоқларда бир рус аёли "нерусский" аёлни боласини болалар майдончасига ўйнашга қўймаётгани акс этган видео тарқалди. Ундан ташқари, қозоқ қиз билан севишадиган рус йигитни гнобить қилаётган "быдло"нинг ҳам видеоси кенг тарқалди.

Маиший нацизм Россиянинг ўзида ҳам гуллаб яшнамоқда ва урушда енга олмаслик, бутун цивилизациялашган мамлакатлар Россияга қарши турганлиги эса бу нарсаларни янада кучайтириб юбориши аниқ.

Россия давлатини ўзи ҳам мана шундай маиший нацистик чиқишларга қарши курашмайди. Бизда қанақадир муаммо бўлсаю медияда муаммони келтириб чиқарган одамнинг миллатига урғу берила бошласа, давлатимиз тезда буни олдини олишга ҳаракат қилади ва тўғри қилади ҳам. Россияда эса ОАВ лар ҳам дойим " 2 та фуқаромиз 1 та фуқаромизни урибди" деб эмас "2 та кавказлик бир русни урибди" деган сарлавҳаларда ижод қилишади.

Ҳар қандай онг эгасига денацификация пропагандаси тоза ёлғон ва манипуляция устига қурилганлиги ойдан равшан бўлиши аниқ.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Дронлар ҳақида

Бугунги кунда бўлаётган ҳар қандай харбий ҳаракатлар ва урушларда дронларни "хизмати" жуда катта бўлмоқда. Бугунги замонавий урушни учувчисиз бошқарилувчи аппаратларсиз тасаввур қилиш қийин. Тактик жанговор дронлардан ташқари, разведка, диверсия ишларида ҳам майда-чуйда "оддий" дронлар ҳам кенг қўлланиляпти.

Масалан, Украинада ҳам Россияда ҳам шу оддий дронларни бошқариш малакасига эга бўлган кадрларга эхтиёж жуда катта ва бу қондириляпти. Чунки, бу давлатларда урушдан олдин истаган видеоблогер рухсат берилган ерларда дрон ёрдамида видеога олиши мумкин эди ва бу касбни эгаллаган ёшлар жуда кўплиги уруш бошлангач уларга қўл келди.

Мана шу борада бизда ахвол қанақалиги жуда қизиқ менга. Оддий халқ орасида, азмат йигитлар даврасида бу хунарни эгаллаганлар саноқли бўлса керак. Чунки, дрон учирсанг тўўўғри қамаққа марҳамат. Ҳеч бўлмаса харбий билим юртларида, мудофага кўмаклашувчи жамиятларда мана шу касб ўргатилаяпти деган умиддаман.

Кўриб турибмиз, дунё нотинч, прогнозлар эса синиб кетяпти. Фойдали хунарни эса юки йўқ. Тинчлик бўлса шўх куй қўшиқларга уланиб кетадиган тўю-тадбирларни видеога олиб юраверишарди дрончи братлар...

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ушбу расмни кўрган машина хайдамайдиган одам кимнидир мажақлаб кетибди шекилли деб ўйлайди.

Аслида бу машина двигател совутиш тизимига қуюладиган антифриз. Ха у асосан шунақа қизил (пушти) рангда бўлади.

Ўсмирлигимда кўчада авария бўлган, югуриб борганмиз. Қарасам бир машинани тагидан қизил "қон" оқяпти. Шокка тушиб қолганман. Антифриз рангини қизил қилиб ўйлаб топган одам, худодан қўрқинг брат.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Кинокарвон сафари Навоийда давом этмоқда

Кинематография агентлиги Мустақиллик байрами муносабати билан халқ ва киноижодкорлар ўртасида учрашувлар ташкил этаётганини ёзгандим «Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» ойлиги доирасидаги Кинокарвон сафари Навоийга етиб борибди.

У ерда Саид Мухторов, Хуршид Тўхтаев, Алишер Отабоев, Умид Искандаров, Анжелика Эсимбетова, Дилшодбек Каттабеков каби эл суйган машҳур актёрлар ва аҳоли ўртасида ижодий учрашув бўлиб ўтибди. Шунингдек, ижодий учрашувлар давомида «Осмондаги болалар 3» фильми ҳам намойиш этилибди.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Кўринмайдиган қийинчиликлар ҳақида

Дўстим Фируз Аллаев ёзяпти: "Зўр ғоя келиб, уни амалга ошириб муваффақиятга учраш киноларда ёки бизнес тренерлар ривоятларида бўлади. Бизнесда муваффақият тўққиз марта йиқилиб, ўн марта ўрнидан туришни англатади."

Албатта, атрофдаги одамлар эса ҳеч қачон йиқилганларингни кўрмайди, билмайди, хис қилмайди. Улар сени бирдан кучайиб кетди деб ўйлашади. Чунки ўзимиз ҳам ютуқларимизни оламга жар соламиз, йиқилганимизда эса тишимизни тишимизга қўямиз, онамиз билар, ҳатто аёлимиз билмас омадсизликлар ҳам бўлади.

Бу қийинчиликлар, омадсизликлар фақатгина сенга билинади, кўринади. Ўзинг биласан қандай йўллар босганингни, қандай этикда сувларни кечганингни. Одамлар эса сени шохсупадалигингда пайқаб қолишади. Лойда думалаб ётганинг эса кўринмайди. Чунки биз оёқ остига қарамаймиз. Кўзларимиз қийинчиликларни эмас уларни енгиб ўтган ғолибларни кўришга мослашган.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Россия "денацификация"сидаги дилема ҳақида

Шу кунларда рус медиа оламида Евгений Пригожинни ўлими анча шов-шувли хабар бўлиб янграмоқда. Буни фонида эса яна бир муҳим нарса кўздан қочириляпти.

Россия Мудофа вазирлигининг қошида ДШРГ "Русич" деган бўлинма бор. Улар Украина фронтида урушда қатнашишмоқда. Бу бўлинма энг мараз неонацист ва скинхедлардан ташкил топган бўлиб, символикалари ҳам свастикани эслатади.

ДШРГ "Русич"нинг лидерлари бир неча бор нацист эканликларини тан олишган. Ҳатто украиналик асирлар устидан доктор Менгеле хотираси учун турли тиббий тажрибалар ўтказишни таклиф қилишган.

Яқинда шу группани асосчиларидан бири Ян Петровский Финляндияда қўлга олинибди. Уни Украинага бериб юборилиши кутилмоқда.

Россия ТИВ эса уни қутқариш учун ҳеч қандай ҳаракат қилгани йўқ. Шу сабабли, ушбу бўлинма ўз йўлбошчиларини Россия химоя қилмас экан, улар ҳам Россияни химоя қилмасликка аҳд қилишган, хуллас урушмаймиз дейишаётганмиш.

Нега Россия уларни химоя қилмаяпти?

Чунки, бу одамлар неча йиллардан бери ўзларини неонацист деб атаб келишади. Тармоқда уларнинг Учинчи рейх байроғи билан тушган расмлари ҳам жуда кўп. Россия эса Украинада нима қиляпти? "Бенацистлантириш" сиёсатиними?

Энди расмий Москва ўзларининг яққол нацистларини оммавий ҳимоя қила олмайди. Буни Россия Украинада нацистларга қарши уришаётганига қаттиқ ишонадиган аҳоли тушунмайди.

Демак, Пригожин ўлгани билан Россия ички сиёсатида қарама қаршилик ва норозиликлар тугагани йўқ. Ҳали жуда қизиқ бўлса керак. Кузатамиз.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Кинематография агентлиги бир йилда уч-тўрт марта машҳур актёр актрисалар билан вилоятларда ҳар хил кинокарвонлар ташкил қилади. Буларни навбатдагиси «Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» шиори остида бутун республика бўйлаб ўтказиляпти экан.

Так вот шу кинокарвон Бухорога етиб борибди. У ерда бухороликлар билан учрашувлар ва янги фильмлар намойишлари бўлиб ўтаркан. Улар бунгача Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда бўлиб одамларга қувонч улашибди. Бунақа тадбирлар 15 сентябргача бутун Ўзбекистон бўйлаб давом этаркан 😎

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

IT Park ва Coursera One Million Uzbek Coders асосидаги янги лойиҳани тақдим этиш орқали кучларини бирлаштирдилар. Эндиликда ушбу ҳамкорлик туфайли уйдан туриб дунёдаги энг яхши университетлардан сифатли таълим олиш мумкин.

Курслар нафақат ҳамёнбоп, балки бир қатор имтиёзларни ҳам таклиф қилади. Масалан, таълим учун бўлиб тўлашингиз ёки халқаро сертификат олиш харажатларининг бир қисмини қоплашингиз мумкин.

Шунингдек, талабалар ноутбук сотиб олиш учун фоизсиз кредит олишлари мумкин.

Касбий дунёқарашингизни кенгайтириш имкониятини бой берманг, платформада рўйхатдан ўтинг (https://uzbekcoders.uz/) ва энг яхши ўқитувчилардан таълим олинг.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Энди “сояда” ишлаш вақти ўтди

Ўтган бир йилда кичик тадбиркорлар сони 40 мингтага кўпайиб, 490 мингга, ўрта тадбиркорлар сони 2 мингтага ошган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жамшид Қосимовнинг маълум қилишича, йирик корхоналар сони эса бир йилда 400 тага кўпайиб, 1,5 мингта бўлди. Энг асосийси, тадбиркорларнинг тинкасини қуритган ноқонуний текширувларга барҳам берилди.

Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувида ҳам жорий йилнинг олти ойида текширишлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоиз камайгани, бунинг натижасида тадбиркорларимиз тўғри ишлаш “сояда” ишлашдан кўра афзал эканини тушуниб етаётгани тилга олинди. Текшириш тартибини бузган назорат органларининг 918 нафар мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилди. 69 нафарига интизомий жазо чоралари қўлланилди.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Буюк Британияда катталар учун болалар боғчаси очилибди

Агар сиз 16 ёшдан катта бўлсангиз, унда сиз "Катта болларди боғчаси" га боришингиз мумкин😎

У ерда сиз болаликка шўнғишингиз мумкин. Турли ўйинлар ўйнаб, аппликациялар ясаб, эртакларни тинглаб абеттан кейин ухлаберадиган ерлари боракан😁

Лекин, нархи соатига $12,7 долдр экан😐 Боғчапани севипполишимга йўқ ома😁

Энди умр ел каби елар,
Соғинчларим кўз ёшим элар.
Бир зумгина чорлагим келар,
Болалигим сени соғиндим🥲


@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

❗️ “Янги банк раислигига бизнесга яқинроқ одамни қўйиш керак” — Президент

Президент тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда “Қишлоқ қурилиш банк” “Бизнесни ривожлантириш банки”га ўзгартирилишини эълон қиларкан, банк раиси этиб бюрократ бўлмаган ва бизнесга яқин одам тайинланишини таъкидлади.

Давлат раҳбарига кўра, янги банк арзон кредитлар ажратади, соҳа вакилларини тадбиркорликка ўқитади, уларга лойиҳа қилиб беради, фаолиятини молиялаштиради.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Мураккаб солиқ маъмурчилиги, бизнесга ортиқча аралашиш, тизимдаги коррупция ҳолатларининг барчасидан хабарим бор. Энди бу тизимни тубдан ислоҳ қилиб, солиқ идоралари ходимлари ёндашувларини ўзгартирамиз, лекин бунга сизлар (тадбиркорлар) ҳам ёрдам беришингиз керак. Сизлар ҳам бефарқ бўлмаслигингиз керак, бу ҳақда баралла айтиш вақти келди”, – деди Президент очиқ мулоқотда.

Ўзбекистонда 1 октябрдан ҚҚСни қайтаришда солиқ узилиши коеффициентини қўллаш (tax gap) тизими бекор қилинади.

Бундан ташқари, ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини вақтинчалик тўхтатиб туриш амалиёти бекор қилинади.

Солиқ узилиши деганда солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботида етказиб берувчилар-контрагентлардан олинган ҳисобварақ-фактуралар асосида ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммаларининг акс эттирилиши тушунилади.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Украиналик журналист Дмитрий Гордон Украина томонидан асирга олинган рус ҳарбийлари сақланаётган ҳарбий асирлар лагерида бўлиб, кўрсатув тайёрлабди.

2 соатлик кўрсатув ўйлаш учун юзлаб саволлар қолдириб кетади мияда. Қамоқҳоналлардан ёлланган жангчилар асирга тушса, Россия уларни алмаштириб олишга шошилгани йўқ. Жиноятчилардан қутулгани Путинга фойда, улар шунчаки балласт дейишмоқда.

Энди тасаввур қилинг, Россияда қамоқда бўлган Ўзбекистон фуқароси асирга тушса? Россияга юз йил керакмассан энди. Сени вазифанг ўша ерда мясо бўлиб ўлиб кетиш эди. Ўзбекистонга балки керакдирсан (менга қолса керакмассан) лекин келишинг билан бошқа давлат учун ёлланиб жанг қилганинг учун қамаққа марҳамат.

Гордон кўрсатув ўртасида, шахмат ўйнаб ўтирган бир асир билан ярим соатча гаплашди. Бу суҳбатни эшитиш керак, кўриш керак. Даҳшат.

@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Эндигина тадбиркорлик қила бошлаган маҳалим жуда оптимист эдим. Ўзимга ўта ишонардим, қўлимдан ҳаммаси келиши, йўлимда бирор тўсиқ йўқдай туюларди. Кейин бир ака билан танишиб қолдим, эски бизнесменлардан экан. Тиришиб қийналиб энди фойдага кирай деган компаниясини солиқ текшириб, 4 ёки 5 йил аввалги хатони топиб, жавобгарликка тортибди. Ростанам қонун бузилган, адашмасам, солиқ тўлаш базаси кам кўрсатилган, ва шу банкротликка охирги қадам бўлган.

“Ходимлар маошидан 3 ойлик қарзман, ана бўлади, мана бўлади деб овутиб авраб келаман. Битта заказ келди, шуни бажарсам вазиятдан чиқиб кетишим керак эди. Хомашё олиш учун кредитга олинган машинамни сотдим. Ва шу ерда текширув босди. Амаллай олмадим. Ходимлар, бошқа кўчадаги одамлар олдидаги қарзларимни тўлаш учун Россияга кетдим” деб айтиб берди.

Кечаги Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувидан кейин, ҳовурлар ва хурсандчиликлар сал босилгач, шу воқеа эсга тушиб кетди. Минбардан “Солиқ бўйича тадбиркорларга нисбатан даъво киритиш муддати ҳозирги 5 йилдан 3 йилга туширилади. Бундан ташқари, солиқ ёки кредит қарзини ундириш бўйича суд қарори чиқарилганида, пеня ва фоизлар ҳисоблаш тўхтатилади” деган гапни кўпчилик тилгаям олмади. Аммо бу тадбиркорликнинг қаттиқ нонини татиган любой одам учун катта янгилик бўлди.

Тадбиркор деганда цех ёки дўкон қурволиб, соққани қилиб ўтирган одам келади кўпчиликнинг кўзига. Аслида ҳақиқий тадбиркор оч бўрига ўхшайди, йўлидан нима иш чиқса, қилиб кетаверади, ўзини турли соҳаларда синайди. Ва бу жараёнда солиқ маъмурияти, қонунчиликнинг ўта мураккаб ва оддий одам учун тушунарсизлиги унга панд бериб қолиши мумкин. У пул топсинми, буғолтирлик қилсинми?! Унча мунча бухгалтерларам аслида хато қилиб қўйишади. Сал тажриба орттиргач, аудитор ёллаш мумкин, ўзини ўзи текшириб хатоларни бартараф қилиши мумкин, дейсиз. Қилишадиям. Аммо кўпчилик тадбиркор учун шу хизматга пул тўлаш ҳам критичний бўп қолади жойи келса.

Хуллас, тадбиркор қачондир ўзи учун уверенний бўлиши мумкин бўлган муддат 5 йилдан 3 йилга қисқарибди. Пеня-меняларданам қўрқмаса бўлади. Аввалроқ шу иш қилинганида, масалан, ўша мен эслаган аканинг ҳам ишлари ҳозир беш бўлармиди...

@ nurbekalimov

Читать полностью…
Подписаться на канал