Xon Saroy'дан қулай тўлов услуби!
Тинч ва сокинлиги билан ажралиб турадиган "Ocean" лойиҳамиздан бошланғич тўловни амалга ошириб 2 хонали хонадон харид қилинг ва қолган қисмини ойига 7,9 млн сўмдан тўлаб боринг.
Ҳамёнбоп нархларда хонадон харид қилишга улгуриб қолинг!
Бот орқали боғланиш
Қўшимча маълумот учун
☎️ 712007400
☎️ 555017400
🌐 хonsaroy.uz
Реклама
Тошкент шаҳрида йил бошидан бери юз берган энг яхши янгиликлардан бири — шубҳасиз, янги, қулай ва замонавий автобусларнинг олиб келингани ва фойдаланишга топширилгани бўлди. Афсуски, Транспорт вазирлиги, шаҳар маъмурияти ва бошқа масъуллар ҳалигача масалани охиригача етказа олишмаяпти.
Масалан, электр автобусларни қувватлантириш ҳалигача муаммо бўлмоқда (видео канал ботига келган), автобуслар учун махсус йўлаклар масаласи ҳам ўлда-жўлда қолиб кетди. Автобуслар ҳаракатига халақит бериш, авария ҳолатларини юзага келтириш тўхтамаяпти. Айрим ҳайдовчилар ойлик тўлаш ва рағбатлантириш тизимидан ҳам кўнгли тўлмаётганини айтишмоқда. Ойликларни ўз вақтида олишмаяпти.
Ҳадемай Тошкентда ўқишлар бошланади. Шаҳар транспорти, модомики тайёргарликнинг аҳволи шунақа бўладиган бўлса, бизни яна хаос ва тирбандликлар кутиб турибди. Нега бошланган ишни ўз вақтида ва сифатли якунига етказиш, яхши кетаётган ислоҳотларнинг маромида давом этишига эришиш мумкин эмас? Ўзи шаҳар жамоат транспортининг эгаси ким? Ички ишлар вазирими? Транспорт вазирими? Элга кўринмас шаҳар ҳокимими? Ё яна давлат раҳбари айтиши керакмикин буларга?
Яқинда Мустақиллигимизнинг 32 йиллигини нишонлаймиз. Кинематография агентлиги байрам олди халқимизнинг кайфиятини кўтариш, маданий ҳордиқ олиш мақсадида вилоятлар бўйлаб фильмлар намойишини бошлабди. Тадбирлар шўх куй қўшиқларга уланиб кетиш билан тугамаяпти. Киноижодкоралардан иборат жамоа ижодий учрашувлар ташкил этмоқда экан. Кеча Сирдарёга бориб, у ерда "Бардош" ва "Судя" фильмларини намойиш қилишибди.
Агентлик маълумотларига кўра, киноойлиги 15 сентябргача давом этар экан. Так что секин ошна оғайнилар билан ёки севган одаминг билан кинога борворадиган ерлари😎
✅@nurbekalimov
МУAММAР КAДДAФИ — AСЛИДA КИМ БЎЛГAН?
Xuddi Shunday каналида мазкур шахс ҳақида видео чиқибди. Муҳими ушбу видео бошқаларникига қараганда расмий маълумотлар ва чуқур изланишлар орқали тайёрлангани билиниб турибди
Каддафи — қаҳрамонми ёки диктатор? Шунчаки видеони кўринг ва кейин ҳулоса қилинг.
👉https://www.youtube.com/watch?v=QNAM3EDm1Fs
Баъзан ишхонада ҳамкасблар билан ёки дўстлар билан нима овқат ейиш мавзуси ўртага чиқиб қолади. Кимдир сомса ейман деса, кимдир ошхўрлик қилайлик деб турволади. Заказни битта одам қилиб, кейин хижолат бўбюради сендан минча сендан машинча пул дейишга. 😁
Так вот, Express24 бундай нозик ҳолатларга яхши ечим беряпти. "Биргаликдаги буюртма" функцияси орқали ким нимани истаса заказ қилаверади. Курьер ҳаммасини олиб келади ва у берган чекда ким ўртага қанча пул ташлаши кераклиги кўрсатилган бўлади. Энди 4 кишидан 3 таси сомса ейман деса, сен ошдан кечишинг шартмас, ошхўрларнинг хоҳишлари ҳам Express24 зиммасида🫡
Иловани шу ердан юклаб олишингиз мумкин.
Менга ош канешна😁 Сизларгачи?
Илмий тадқиқотлар асосида епқўйганим ҳақида
Бир пайтлар мамнақа пост қолдиргандим: "Тошкентда ойнинг жуфт кунлари номери жуфт машиналар, тоқ кунлари номери тоқ мошиналар юриши керак. Номерим 335, демак мен 1.3.5,7, итд кунларда юроламан. Сени номеринг 500 сен 2, 4, 6, 8, итд кунларда юрасан. Ўз кунида юрмаган мошиналар мусодара қилиниши керак. Ким за?))"
Яхши ниятда, ҳаммага яхши бўлсин, тирбандлик бўлмасин деб ўйлаганман, лекин стимулларни хисобга олмаганман. (Кстати, иқтисодий стимуллар ҳақида Стивен Леввитнинг "Фрикономика" циклидаги китоблари яхши билим беради)
Так вот, Мехико дунёдаги энг ифлосланган шаҳарлардан бири ҳисобланади.1989 йилда мамлакат ҳукумати хаво ифлосланишига қарши курашиш дастурини ишга туширди. Янги қонунга кўра, барча автоуловларга навбатма-навбат ҳафтада бир маротаба кўчага чиқишга рухсат берилди.
Яъни, мен айтганимдай тоқ сонли номерлар тоқ кунда, жуфт сонлилар жуфт кунда юриши керак бўлди.
Хўш, амалда нима бўлди? Кутилганидек, купчилик одамлар машина ҳайдаш кунлари чеклангани туфайли вужудга келган ноқулайликдан мамнун эмасди. Уларнинг бунга қарши қандай реакция билдиришини иқтисодчилар таҳлил асосида башорат килиши мумкин эди, аммо улар буни қилмади.
Яна битта автомашина сотиб олишга қодир оилалар иккинчи машинасини сотиб олди ва эски автомобилини хам ўзида ушлаб турди. Энди улар хафтанинг қайсидир кунлари биринчи машинасини хайдаса, биринчи машинасини ҳайдаш тақиқланган кунлари иккинчисини ҳайдарди. Шундай қилиб, улар ҳафтанинг исталган кунида автомобиль ҳайдаш имкониятига эга булди.
Бу эса дастур жорий этилишидан аввалги хаво ифлосланиши даражасидан хам ёмонроқ холатни юзага келтирди, чунки йўлларда эски автомобилларнинг улуши ортди ва улар ҳавони янгиларига қараганда кўпроқ ифлослантирарди.
Янги сиёсат оқибатида йўлларда атроф-мухитни ифлослантирувчи машиналар камайиш ўрнига кўпайди. Кейинги тадқиқотлар ёқилғининг умумий истеъмоли хам ошгани ва хаво умуман тозаланмаганини кўрсатди. Кейинчалик дастур бекор қилиниб, ўрнига автотранспорт воситаларидан чиқадиган газлар микдорини мажбурий тарзда ўлчатиш тартиби жорий этилган экан.
То есть бу эксперимент мен туғилган йилда қилинган, мен эса ўқимаган оми сифатида шу зўр фикр деб ўтган йили кўтариб юровдим. Иқтисодий стимуллар барча нарсани бошқаради. Ишанорилар.🫡
✅@nurbekalimov
Камбағал давлатларда эко активизм бўлмайди. Бўлсаям ўлик туғилган бўлади.
Деб пост ёзган эдим бундан 8 ой илгари. "Уйи исимас экан, тупургани бор дарахтинга - ўз боласини жонини сақлашни ўйлаган одамларни." деганман. "иқтисодий ривожланишсиз экологияга бўладиган муносабат тупурворганский бўлиб қолаверади." деб якунлаганман экан.
Энди мен канешна ўқимаган, тўпори, люмпен пролетариатнинг типик вакилиман, шунчун фикрларимни машнақа қўпол ва бесайқал тушунтираман.😜
Кеча "ёзги қоғоз китоб ўқиш марафони"м доирасида янги китоб бошладим. Профессор Чарльз Уиланнинг дунё китобхўрлари орасида анча оммалашган "Ялонғоч иқтисодиёт" китобини ўқирканман, 8 ой олдин айтган гапларимни такой интеллигентроқ версиясини ўқидим. Қуйида цитата:
Ҳайрон қоларсиз, лекин атроф муҳит учун қайғуриш ҳам "ҳашамат" қаторига киради. Масалан, бой америкаликлар атроф-муҳитни асраш учун камбағал америкаликларга қараганда кўпрок пул сарфлайди. Бойлар бу мақсадда сарфлайдиган пуллар аслида даромадларининг атиги бир қисмидир.
Бу каби ҳолатни мамлакатлар миқёсида хам кузатиш мумкин. Бой мамлакатлар табиатни асраш учун камбағал мамлакатлардан кўра кўпроқ ресурслар сарфлайди. Сабаби оддий: бенгал қоплонининг тақдири ҳақида қайғурамиз, чунки ўзимизни унинг тақдирига дахлдор деб биламиз. Ахир бизнинг уйимиз, ишимиз, тоза ичимлик сувимиз ва албатта итларимиз учун аталган туғилган кун тортлари бор. (Контекст: Муаллиф олдинги бетда АҚШ да итлар учун пишириқлар сотадиган дўконлар ҳам борлигини айтиб ўтганди - Алимов)
Кишини ўйлантириб қўювчи сиёсий савол туғилади: биз, яъни қулай шароитларда яшайдиган инсонлар ўз хоҳишларимизни ривожланаётган мамлакатларга зўрлик билан сингдиришимиз қанчалик тўғри? Иқтисодчилар буни нотўғри дейишади, бироқ биз ҳар доим шундай қиламиз.
"New York Times"нинг якшанба сонида Жанубий Америкадаги қишлоқларда яшовчи аҳоли тропик ўрмонзорларни кесиб, ноёб экосистемани вайрон қилаётгани ҳакида уқиганимда, ҳайрат ва нафратдан қўлимдаги "Starbucks" сутли қаҳвасини тўкиб юборишимга озгина қолганди.
Бироқ мен уларнинг шароитида яшамаяпман. Фарзандларимга безгак ёки очликдан ўлиш хавф солмаяпти. Мабодо болаларим шундай аҳволда қолиб, қимматбаҳо дарахтларни чопиб олиш эвазига оиламнинг қорнини тўйғазишга имкон бўлса, мен ҳам болтамни чархлаб, дарахтларни чопишга киришардим. Нечта капалак ёки қундузни ўлдирганимни ўйлаб ҳам кўрмасдим.
Аслини олганда, узоқ истиқбол ҳақида фикр юритсак, табиатнинг вайрон этилиши охир оқибат камбағал давлатларни янада кашшоқлаштирувчи омил бўлишин тушуниб етамиз."
Мдааа, демак биз ўзига ҳос "замкнутый круг" дамиз. Камбағаллигимиз учун экологияни ҳароб қиламиз, экологияни ҳароб қилишимиз бизни янада камбағаллаштиради.
Муаллиф бундай ҳолатларни кўп мисолларини келтиради ва уларга олим сифатида ўз ечимларинни таклиф қилади. Китоб жуда айжойиб тилда ёзилган, иқтисоддан узоқ бўлган одамларни ҳам қизиқтириб қўйиши аниқ. Унда одди одамга тушунарсиз диаграмма ва ҳисоб китоблар йўқ. Асахийдаги братларимни сай ҳаракати билан бу китоб ўзбек тилига таржима қилинган. Бемалол сотиб олиб ўқишингиз мумкин. Отдуши тавсую. 🫡
✅@nurbekalimov
Чет элда ўқиш, саёҳат қилиш, янги дўстлар орттириш ва дунёқарашингизни ўстириш. Бу ҳозирги ёш авлод учун энг керакли skill’лар. Буни ўзингиз ҳам биласиз.
Лекин муаммо бор. Кимдир ўзига мос университетни топа олмайди, кимдир контрактини тўлай олмайди, кимдир тил билмайди, кимдир маҳаллий таълимдан зериккан ва ҳоказо.
Замон ривожланиб боргани сари имкониятлар ҳам ошиб бормоқда. Фақатгина уни қидириб топишни ва тўғри фойдала олишни билиш керак, холос.
Масалан, 9 йиллик тажриба ва Тошкент шаҳрининг ўзида 12 та филиалга Cambridge ўқув маркази DAY-X тақдимотини ўтказмоқда экан.
Тақдимот давомида ёшлар учун жуда катта янгиликлар бўлиши айтилмоқда. 12-август соат 20:00 дан бошлаб Cambridge YouTube саҳифасида тақдимотни жонли томоша қилинг ва янгиликлардан бохабар бўлинг.
Премера учун ҳавола: https://youtu.be/lDIgap8t2AE
✅@nurbekalimov
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шахноза Холмахматова “динни ниқоб қилиб, “шариатда тўртта хотингача уйланиш мумкин” дея ўзиниям, ўзгаларниям чалғитадиганлар дастидан ёлғиз оналар сони кўпайса кўпаймоқда, аммо камаймаяпти“, деб ёзмоқда. Унинг гапида қайсидир маънода жон бор.
“Кўпчилик болалар катталарнинг айби билан туғилишиданоқ “тирик етим” бўлишга маҳкум бўлиб қоляпти.
“ЗАГС” қоғози бўлмасаям, никоҳ ўқиб қўяётган айрим шахслардан сўрагим келади: Шу шаръий никоҳ орқали барпо бўлаётган оиладаги фарзанднинг насл-насаби, оталик мақоми белгиланишига кафил ёки гувоҳ бўла оласизми?
Аниқ биламан: бола тақдири учун ҳал қилувчи паллада ҳай баракаллачиларнинг ҳеч бири атрофда қолмайди. Аксинча, алимент, мерос масаласида низолашаётганлар сафи кенгайиб боради.
Маълумотларга кўра, 2022 йилда республика бўйича 18 955 та ҳолатда туғилган чақалоқлар ёлғиз она аризаси асосида қайд этилган. Ваҳоланки, 2020 йилда бу рақам 16 564 тани ташкил қилган.
Қонуний никоҳсиз никоҳ тузишга оид диний маросимларни ўтказишга жавобгарлик борми ўзи? Бўлса нимага ишламаяпти?”, – дея муносабат билдирди Холмахматова.
✅@nurbekalimov
Июль ойи нафақат жазирама балки республика бўйлаб тинимсиз электр энергияси ўчирилиши билан ёдимизда қолди. Электрни режа асосида ўчирилиши бу уни иқтисод қилиниши билан боғлиқ эди, июлда электр истеъмоли бўйича бир нечта рекордлар янгиланди. Кўриниб турибдики бу каби юқори талабга тизим ҳалигача тайёр эмас. Энергетика тизимимиз ҳозирги ҳолатда республикани узлуксиз таъминлашга қодир эмас.
Шу ўринда яна ўша амалга ошмай қолган коммунал соҳадаги ислоҳот ёдга тушади. Ҳисоб-китобларга кўра битта истеъмолчи ой давомида ўртача 200 кВт/соат электр энергиясидан фойдаланса давлат томонидан ушбу истеъмолчи учун 135 минг сўм субсидия берилар экан. Худди шундай, 1 м3 газ таннархи 1890 сўм бўлса, иситиш мавсумида 750 м3 газ ёқадиган бир истеъмолчи 1,132 млн сўм субсидия олар экан.
Агар электр ва газ билан истеъмолчини узлуксиз таъминлаш имконсиз масала бўлса унда бу нарсаларни тежаб ишлатиш лозим деган ечим келади. Ҳозирги ҳолатда эса бу нарсаларни тежаган истеъмолчи учун деярли рағбат йўқ. Аниқроқ айтганда уйингизда битта ламочкани ёқиб ишлатгасангизу қўшнингиз уйида ўнта лампочкадан фойдаланса. У ўнта лампочка учун пул тўлаяпти, барчаси адолатдан дейишга шошилманг. Чунки сиз электрни тежаш орқали бир ойда давлатдан 10 сўм субсидия олсангиз, қўшнингиз электрни тежамасдан туриб давлатдан 100 сўм субсидия олади ва бу камида адолатсизлик.
Назаримда ҳукумат ушбу соҳадаги инқироз ҳолатидан келиб чиқиб қарорлар қабул қилиши керак. Истеъмолчини узлуксиз таъминлаш шарти билан субсидия масаласида ўзгартириш киритиш зарур. Яъни бир оиланинг ўртача сарфидан келиб чиқиб субсидия белгилаш ва ундан ортиқ ишлатган истеъмолчига субсидияни қисқартириш ҳақида бош қотириш керак. Истаймизми йўқми, бу биз ҳаракат қилаётган бозор иқтисодиёти учун ҳам, ўзимиз талаб қилаётган узлуксиз электр ва газ масалаларида олдинга одимлаш учун ҳам ягона йўл.
@nurbekalimov
Бехи ҳақида
Болалигим Анжанда ўтган. Қадамингда бехи ўсарди. Кузда мактабга ҳамма бехи опкеларди. Сельсовет, боғча там баниса ва бало баттар ташкилотлардаям ўсиб ётарди. Олиб ердик.
Ҳозир анчадан бери бехи кўрмадим, қачон бехини минде дарахтдан узиб, устидаги тукларини уқалаб, тозалаб еганимни эслай олмайман. Қани бехилар? Нега ошгаям солмай қўйдик? Нега мураббо қилмаяпмиз? Ёки фақат мен емаяпманми бехи?
Комментлар шу ерга
✅@nurbekalimov
🚘10 000 000 сўмгача фойда билан энг яхши машинани харид қилишни истайсизми?
🤩 Унда, @olamavto_uz сизга ёрдам беради. Сиз ONIX Premier 2 автомобилини навбатсиз ва 1 кун ичида қўлга киритишингиз мумкин. Харидларни Trade IN дастури орқали амалга оширсангиз бўлади.
Имкониятдан фойдаланиш ўз қўлингизда!
🚗 @Olamavto_uz — автомобилингизни янгилаш учун ажойиб имконият!
🏃 Шошилинг, автомобиллар сони чекланган.
⠀
Элбек кўчаси, 61/3.
📲+998-71-202-13-12,
📲1312
Humans янги «Супер Ноль» тарифини ишга тушуряпти.
Унда Humans тармоғидаги рақамларга қўнғироқлар учун кунига 20 дақиқа ва Телеграмга 33 Мб текин тақдим этилади — ҳар куни мутлақо текин.
Бу тариф абонент тўловисиз, ҳисобда маблағ бўлмаса ҳам ҳеч қандай шартларсиз ишлайди.
Humans Group асосчиси Владимир Добрынин яқин инсонларимиз доимо ёнимизда бўлишлари керак деб ўйлайди, шу боис бундай тариф яратилган.
Кўпчилик учун бу жуда керакли таклиф бўлади!
👉 Уланиш бўйича йўриқнома ҳаволада келтирилган
Эльдар Асанов Болалар таълими мавзусида яхши пост ёзибди.
Унда болалигимизда ўзбек каналларидан жуда кўп илмий-оммабоп ҳужжатли фильмлар қўйилгани, Жак-Ив Кустонинг фильмлари, National Geographic сериялари ва уларнинг онгимизга таъсири ҳақида тўхталиб ўтибди.
Мен ҳам Эльдар ака билан бир даврнинг одами сифатида бу гапларни тасдиқлайман. Ундан ташқари "3 - сайёра", "23 ярим даража бурчак остида", "Экспедиция" каби илмий оммабоп кўрсатувлар бўларди.
Шомаҳмуд Шорасулов ва Бехзод Муҳаммадкаримовлар овоз берган BBC нинг ҳайвонот олами ҳақидаги туркум кўрсатувлари ҳам бериб бориларди. Айримлари мактабдан келиш соатимга тўғри келгани учун, келибоқ сумкани ирғитиб, твда шуни қўйиб олиб, секин чой-пой, нон- пон қилиб, обед ташкиллаштириб кўриб ўтирардим.
Ўша давр болаларининг умумий эрудициясига жуда катта таъсир қилиб, Асанов айтганидай мактабда чала қолган билимларни тўлдириб борарди шу кўрсатувлар.
Балки озгина ностальгия тўлқинидадирмиз, ўша фильмларни барчасини ҳозирги болалар интернетдан топиб кўришлари ҳам мумкин. Аммо бугун ҳам ТВ ни қамрови бизда интернетникидан юқори. ТВ да шундай кўрсатувларни кўпайиши фойдадан холи бўлмайди.
✅@nurbekalimov
Самарқанд халқаро аэропорти йўловчилар сони бўйича тарихий рекордни янгилади
2023 йилнинг биринчи ярмида Самарқанд халқаро аэропорти 400 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатган. Бу билан тарихий рекордни янгилаган.
Йўловчи оқимининг асосий ўсиши халқаро йўналишларга тўғри келган. Маълумотларга кўра, Москва, Истанбул, Санкт-Петербург, Дубай ва Абу-Дабига парвозлар энг кўп бўлган.
Йилнинг биринчи ярмида ички авиақатновлар ташиш ҳажми 45 975 йўловчини ташкил этган. Тошкент эса энг кўп учадиган ички йўналишга айланган.
2023 йил бошидан Самарқанд халқаро аэропорти ўз йўналиш тармоғини кенгайтирди ва йилнинг биринчи ярмида Самарқанддан парвозлар 6 та ички ва 18 та халқаро йўналишларда амалга оширилди. Улардан Тел-Авив, Ал-Қувайт, Минералний Водий ва Самара биринчи бор очилган янги йўналишлар ҳисобланади.
✅ @nurbekalimov
Ҳар қандай шаҳарни қон томири бу жамоат транспорти ҳисобланади.
Қон томирларидаги тромбларни даволамай туриб турли органларни алмаштиришдан фойда йўқ.
Олдин просто одамлар жамоат транспортидан нолиб шунақа видеолар чиқаришига кўзим ўрганиб қолган экан. Мана бу муаммоларни бирга қўрқмай айтаётган шопр акаларга хурмат. Албатта уларга етарли шароит бўлмаса бу тизим одам бўмайди.
Электробуслар топ. Лекин уларни зарядка ва бошқа тизимларини автобусларни олиб келишдан олдин ўйлаб шароит яратиш керак эди.
Эртага шу братларга шароит қилиб бериши керак бўган братларданам видео чиқиб қосая биздаям муаммолар бор деб янада тепароққа😁
✅@nurbekalimov
Катта болларди китобларига катта чегирмалар кетяптикан😎
Мана шу китобларни иккитасини ёз ичи ўқиб тугатдим ва булар асосида бир нечта постлар ҳам ёзганман. 1, 2, 3
Мамлакатлар таназзули сабабларини бўлса ўтган йили ўқиб, ундан ҳам турли постлар ёзгандим. 1, 2
Так вот, энди бу 3 та китоб атиги 149к сўм бўбқопти. Биз оган пайтда биттаси 100 минг эди😔
Ха майли, Асахийдаги братлар талаба ёшларни ўйлашган шекл. Иссиқ иссиқ перошки каби босамиз тез🫡
Сотиб олиш учун 👉 https://asaxiy.uz/s/uoudekapwzn1zikc
Пейми ва бошқа тўлов операторларига маслаҳат
Приложенияни "Менинг уйим" қисмида "напоминалка" хизматини ишга туширибсизлар, ну типа свет, сув, газ бўйича ойни қайсидир кунига эслатма қўйиш мумкин экан. Ўша куни пул тўла коммуналкага деб эслатади.
Бу яхши. Лекин шу нарсани масалан свет учун 50 минг сўмдан камайса ёки умуман маълум бир суммадан камайса эслатадиган қилиш керак эди.
Мени электрдан учюзи қанчаям минг хаққим бор, шу ҳар куни свет ёқишимизга қараб камайиб боради. Бу пул тугаса, уйимда свет ўчиб қолади.
Так вот, мен санага қараб тўламайман пулни, шу депозитдаги пулимни камайишига қараб тўлайман. Шу 50 мингдан камайса (ёки 10 мингдан) эслатма келиши керак светти пулини тўла деб. Шунда бу функциядан фойда бўлади.
А так шундоғам одамлар ой охирида убу нарса тўлаш кераклигини манетлари билан (юрагини кўрсатяпти) сезишади.
UPD: Айнан мен айтган нарса Пайнет, Узум, Зумрад иловаларида ҳам бор экан
✅@nurbekalimov
65 бола ўлими ва бундай муаммони олдини олишни текин ва осон йўли ҳақида
Хабарингиз бор, Док-1 Макс дори воситаси сабабли 65 нафар гўдак нобуд бўлди. Чоршанба куни «Док-1 Макс» иши бўйича судда айбланувчи хиндистонлик тадбиркор яроқсиз ва ҳужжатлари шубҳали «Кураракс» дорисини ҳам Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш ишлари учун масъул давлат ташкилотида ишловчи амалдорга 33 минг доллар берганини тан олди.
Бу холат юзасидан ҳамма гапирди, кўп қарғалди. Энди муаммога ечим томонини гапирсак.
Так вот, айрим мамлакатларга масалан, Албанияга бориш учун Ўзбекистон фуқароси виза олиши керак. Лекин сизда Европанинг Шенген визаси бўлса, сиз ўша виза билан ҳам Албанияга бораверасиз. Яна айрим давлатларга кириш учун АҚШ визангиз бўлса ҳам кираверасиз. Бу дегани типа шу кучли давлатлар рухсат берганми бу одамга? Демак пули бор, нармалний одам деб қаралади. Ортиқча пул ва вақт сарфлаб сизни текширмайди.
Иқтисодчи Беҳзод Хошимов шунга ўхшаш таклиф беряпти. Дунёнинг ривожланган давлатларида, Европа иттифоқида сотишга рухсат берилган дориларга биз ҳам рухсат беришимиз керак. Агар ривожланган давлатлардан рухсати бўлмаса, бермаслигимиз керак. "Одобни одобсиздан ўрган" постулатларининг минг йилдан бери ўзгармас қоидаси. Биз коррупция ботқоғига ботган жамият ва давлат сифатида, коррупция даражаси кам мамлакатлар берган рухсатномага қараб бераверишимиз керак. Чунки улар халол текширган. 33к олиб штамп босиберавермаган.
Бу иш ҳайрли ишдир.
✅@nurbekalimov
Янги ўқув йили бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Бу борада мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш, педагогларнинг иш фаолиятларини олиб бориши учун имкониятлар ўқувчиларга эса замонавий билим олиши учун шароитлар яратиш сув ва ҳаводек зарур масала.
Айнан таълим сифатини ошириш бўйича депутатларимиз муҳим фикрларини билдирмоқдалар.
Қонунчилик палатаси депутати Дилбархон Мамажанова ёшларни мактаб чоғиданоқ касб-ҳунарли қилиш ҳақида ёзибди.
“2023 йил 1 февралдан бошлаб республика бўйича тажриба синов тариқасида 42 та туман (шаҳар)да жами 126 та мактабда 64 та ишчи касблар, 21 та тадбиркорлик йўналишлари ҳамда 10 та IT ва «креатив индустрия» йўналишлари бўйича 9,8 минг нафар ўқувчилар касбга ўргатилди“ деб ёзади депутат Дилбар Мамажонова.
Яна бир депутат Умидахон Зокирова замонавий фанларни бир неча тилда тайёрланаётганини билдирди.
“USAID ва RTI International ташкилотларининг «Ўзбекистон Баркамоллик учун таълим дастури» доирасида Кембридж нашриётининг 5-11-синфлар учун информатика ва ахборот технологиялари дарсликлари рус, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман тилларига таржима қилиниб, нашрга тайёрланмоқда."
Қандайдир бир шоколаднинг сифати ҳақида одамлар соатлаб баҳслашиши мумкин. Аммо таълим сифати оддий нарсалардан-да чуқурроқ ва таъсири кучлироқдир. Таълим сифатига жиддий эътиборни ҳозирдан қаратишимиз зарур!
✅@nurbekalimov
2023 йил 13-14 август кунлари Тошкентда "Заковат" интеллектуал ўйинининг спорт йўналиши бўйича I Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди
Умуимий соврин жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этган турнирда дунёнинг 14 мамлакатидан: Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Беларус, Арманистон, БАА, Дания, Исроил, Латвия, Германия, Кипрдан ташриф буюрган 55та жамоа иштирок этди.
Олти тур, 90та саволдан иборат турнир кескин курашларга бой ўтди ва ғолиблар қўшимча савол жавоблар ёрдамида аниқланди. Ўйин натижаси:
1-ўрин GG жамоаси (Ўзбекистон-Арманистон-Қозоғистон терма жамоаси, 100 миллион сўм мукофот);
2-ўрин "Борский корабел" жамоаси (Россия, 60 миллион сўм);
3-ўрин Басенжи (Россия ва Қозоғистон терма жамоаси, 40 миллион сўм).
Шунингдек, Осиё очиқ чемпионати доирасида "Брейн-ринг" бўйича турнир бўлиб ўтди. Финалда "Заковат" ўйинларида Ўзбекистон чемпиони "Мистерия" жамоаси ва "Басенжи" жамоалари кураш олиб боришди. Якунда "Басенжи" жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, биринчи Осиё очиқ чемпионати кубоги соҳиби бўлди.
✅@nurbekalimov
Ўзини вояга етмаган ёш боласини Туркия, Миср каби давлатларга хужраларга юборадиганалар ҳам кўпайиб қолганини эшитиб қоламиз. Вояга етмаган болани чет элда назоратсиз қолдириш қандай жавобгарликка сабаб бўлади? Янги қонун 2023 йил 16 июньдан кучга кирипти.
Агар орамизда шунақалар бўлса, каттагина жаримага ҳам пул ажратиб қўйинглар.
✅@nurbekalimov
🎉 "VodiyQuiz" - 1 ёшда!!!😎
Худди кечагидек... Бир йил ҳам ўтиб кетибди. Бу давр мобайнида анжанлик братларим кўўўп интеллектуал ўйинларни ўтказишди. Жуда кўплаб уюшгану уюшмаган ёшларни бир ерга жамаб, вақтларини фойдали ва мазмунли ўтказишга ҳисса қўшишди.
Братларни отдуши табриклаган ҳолда, если чо 16 август куни барчасини бирга ёдга оламиз. 🫡
Барча жамоаларни "VodiyQuiz" нинг 1 йиллик байрам (“Мустақиллик лигаси” ва “KIA-CUP” 15-тур) ўйинига таклиф қилиб қоламиз.
📆 16 август, ЧОРШАНБА
⏰ 19-19 да
📌 “Сарбон” тўйхонаси
Мурожаат учун:
Тел: +998931320010
Телеграм: @vodiyquizadmin
Канал @vodiyquiz
🖼 Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар муаммоларини аниқлаш мақсадида ўтказган сўровнома натижаларини сарҳисоб қилди
📊 Мазкур сўровномада 2 мингдан зиёд тадбиркор иштирок этди. Респондентларнинг 48 фоизи ташкилотларда мурожаатлар ўз вақтида ҳал этилмаслигини қайд этган бўлса, бизнес вакилларининг 30 фоизи коррупция, таниш-билишчилик ҳолатларига дуч келганини кўрсатган. Овоз берганларнинг 24 фоизи давлат ташкилотларида ходимларнинг малакаси етишмаслиги, 18 фоизи эса ортиқча ҳужжатлар талаб қилинишидан нолиган.
📈 Батафсил маълумотлар билан инфографикада танишиб чиқинг 👆
✅@nurbekalimov
Кеча Бакиров Россия ФСБси "Яндех.Такси" маълумотларига исталган вақтда кириш ҳуқуқига эга бўлиши ҳақида пост ёзди.
Хизмат дарҳол барча нашрларга тушунтириш берган. Компаниянинг барча расмий хабарларида айтилишича, Россия қонунчилиги бошқа мамлакатлардаги хизматларга ва унинг фойдаланувчиларига тааллуқли эмас, чунки улар Россиядан ташқарида хизматлар ва дастурдан фойдаланадилар.
Яндекс хизматнинг Ўзбекистонда ишлашига оид маълумотлари ваколатли хорижий (шу жумладан Россия) давлат органлари томонидан фақат расмий сўров орқали ва фақат белгиланган халқаро тартиб-қоидалар доирасида сўраши мумкинлигини маълум қилган. Дунёнинг барча мамлакатларидаги давлат идораларининг сўровлари бир хил тизимда ишлайди: ҳукумат биринчи галда компания рўйхатдан ўтган мамлакатга мурожаат қилиши керак, Яндекс мисолида бу Голландия, кейин эса улар Голландиядаги юридик шахсга мурожаат қиладилар.
Шу билан бирга, бу Европа Иттифоқи эканлигини унутмаслик керак ва у ерда барчаси GDPR тартиби бўйича жиддий кўриб чиқилади.
Алоҳида таъкидлаш лозимки, компания хавфсизлик сиёсатининг юқори стандартларига амал қилади, бу SOC2/3 маълумотларининг хавфсизлиги, мавжудлиги, қайта ишлаш яхлитлиги ва махфийлиги тўғрисидаги халқаро оммавий ҳисоботлар билан тасдиқланган.
✅@nurbekalimov
Тошкентдаги пробкалардан бири. Йўлни кенгайтирсак пробка озаяди деган анти научний фикрлардан воз кечиш керак. Мана кенг йўл ва даҳшатли пробка. Йўлни торайтириш пробка йўқотишни ягона йўли.
✅@nurbekalimov
Ҳозир имтихонлар даври. Ҳар куни турли универларга имтиҳонлар ва мандатлар чиқяпти. Кимдир киряпти яна кимдир кира олмай, бутун умрини мазмунини йўқотгандай сўппайиб ўтирибди.
Бугунги кунда бизни давримиздака бир йил умрни йўқотиш шартмас. Бирига киролмасанг бошқасига бемалол кириш мумкин. Имтиҳонларидан баллингиз паст чиқдими? Ташвишланманг!🫡
Давлат ОТМларига кириш имтиҳонлари (ДТМ) доирасида ташкил қилинган тест синови натижаларига кўра “University of Business and Science” талабаси бўлишингиз мумкин!😎
Яъни сиз сиртқи таълим шаклига имтиҳонсиз қабул қилинасиз!
Эътиборлиси, UBSда сиртқи таълим шаклида ҳам грант асосида таҳсил олишингиз мумкин.
Контракт нарҳлари ҳам жуда яхши экан. Ҳозир Тошкентда болалар боғчасига йилига бундан кўп пул кетади хусусий боғчада юрса😁 Так что босилиноради.
Замонавий ва таълим сифати юқори университетда ўқиш имкониятини қўлдан бой берманг!
➡️ Таълим йўналишлари рўйхати
➡️ UBSни танланг!
📩 Ҳужжатларингизни онлайн тарзда
Qabul.ubsu.uz сайтида топширишингиз мумкин.
☎️ Телефон: +998781132626, +998907894242
Telegram | Таълим рекламаси
Сиёсат ва дин ҳақида
Шу кунларда Мустафо Камол Отатурк ҳақида китоб ўқияпман
Биринчи Жаҳон уруши арафасида қизиқ нарсалар бўлган экан. Ўша пайтда Туркия тепасига келган ҳарбий вазир Анвар пошо германофил одам бўлган. Бугунги интернетдаги комментлар тилимизда "немиспараст".
Ўзи Берлинда ҳарбий атташе бўлиб юрган давридан бери бутун дунёда немис қуролига, немис ҳарбий машинасига тенг келадигани йўқ деб ҳисоблаган. Уруш бошлангач ҳам Туркияни бу урушга Германия тарафидан киришга мажбур қилган. Ўша пайтларда мачитларда фатволар чиққан экан, "Германия ва Австрия Ислом динининг ҳимоячиси, Антанта кофирларига қарши эса жиход вожибдир" деб.😁
Усмонлилар империясининг ўша пайтда галочка учун яшаб турган султони Меҳмед V ҳам бутун ҳалифаликдаги мусулмонларни Антанта копирларига қарши урушга чорлаган.
Энг қизиғи, Усмонлиларнинг араб ўлкаларидаги вассаллари бунга қарши бўлишган. Уларнинг шайҳлари "Англия ислом динининг ҳимоячисидир, Немис копирларига қарши жиҳод вожибдур" деган фатво чиқаришган.
Ҳуллас дин сиёсатнинг қўлида ўйинчоқ бўлган. Ўшанчунам интернетдаги турли диний биннаса "уламо"ларнинг ҳам гапларига қараб яшабериш керакмас. Сен просто қанақадир сиёсий ўйинлардаги мясо бўлишинг мумкин.
✅@nurbekalimov
Ҳаммани оғзида бир гап – Оппенгеймерни кўрдиларми? Қайси кинотеатрда беряптикан? Там, пират варианти қачан чиқади?, и.т.д.
Короче бутун дунёда шов-шув. Спойлерини ўқидим, роса менбоп биографик кинчик экан. Асосан, иккинчи жаҳон уруши, атом бомбасининг илк марта инсониятга қарши қўлланиши ҳақида. Қолганини атай ўқимадим, қизиғи кометта кейин.
Хуллас, кино кўриш бўйича чемпион сифатида силарга бир нарсани айтиппўймоқчиман. Агар кинони маза қилиб, мағзини охиригача чақиб, кайф қилиб кўраман диселар моно материални бир қатор ўқиб чиқилар. Бу мақолада фильмда тилга олинадиган тарихий давр, в том числе фильмнинг ўзи ҳақида қисқача маълумот берилган. "Оппенгеймер" тарихни яхши билмедиганларди миясига жичча оғирлик қилади, озушкаси кўтаралмасдан портлаб кетиши мумкин.😁
Киноманлар уже тушунишди нима демоқчилигимни. Раҳмат айтиш шартмас, босилиноради!🤟
✅@nurbekalimov
Телеграмдаги Лайв каналимда "Википедияда ўқишга одам" рукнида турли тарихий шахсларни исмини ёзиб бораман, қизиққанлар ўзи викига кириб, ўқиб олаверишади. Так вот, яқинда африкалик диктатор Мобутуни ёзгандим, Худди Шундай каналидаги братларим эса бу инсон ҳақида Ютюбда бутун бошли видеоролик қилишибди.
32 йил давомида Африканинг энг бой мамлакатларидан бирини вайрону-талон-тарож қилиб, иқтисодиётни 10 минг фоиз инфляция билан тарк этган Конгонинг собиқ диктатори ҳақидаги роликни қуйида томоша қилишингиз мумкин.
👉🏻 https://youtu.be/lmhq7MGMrPU