nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

20546

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

Кредит тўловини қайта тузилмалаштириш ҳақида

Агар мижоз молиявий ҳолатидаги ўзгаришлар (ишдан бўшаш, соғлиқ муаммолари, даромад камайиши ва бошқалар) сабабли кредит тўловларини ўз вақтида амалга ошира олмаса, у ҳолда банк ёки молия ташкилотига мурожаат қилиб, кредитни қайта тузилмалаштиришни сўраши мумкин.

Қайта тузилмалаштириш шартлари:

-Тўлов муддатларини узайтириш

-Ойлик тўлов миқдорини камайтириш

-Тўлов жадвалини янгилаш

Бундай ечим қарздорни жарима ва ортиқча юкдан ҳимоя қилади. Энг муҳими — муаммони кечиктирмасдан, расмий мурожаат билан вақтида ҳал қилиш.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/5ZtBvtmPrYk?si=SwM5tgP6pWZvosP1

Читать полностью…

Alimoff

Жепа ва Сребреница фожиаси ҳақида

1995 йилнинг ёзи собиқ Югославиядаги фуқаролик урушининг энг ҳал қилувчи босқичларидан бирига айланди. Бу даврда Босния ва Герцеговина ҳудудидаги икки муҳим анклав — Сребреница ва Жепа БМТ томонидан “бошпана ва муҳофаза қилинувчи ҳудудлар” деб эълон қилинганди. Лекин бу ҳимоя қоғозда қолди.

1995 йил 11 июлида Сребреницада серб қўшинлари томонидан 8 мингга яқин мусулмон эркак ва ўсмирлар қатлиоми амалга оширилади. Бу фожиа халқаро ҳамжамият томонидан геноцид сифатида тан олинган.

Шундан сўнг, 1995 йил 25 июль куни Жепа шаҳарчаси ҳам серб қўшинлари томонидан босиб олинади. Бу ердаги аҳоли Сребреницада бўлган ваҳшийликдан сўнг катта хавотирда эди. Жепадаги босниялик ҳимоячилар узоқ вақт кураш олиб боради, бир қисм аҳоли тоғ йўллари орқали қочиб қутилади. Лекин гарнизон оқибатда таслим бўлади.

Жепа ва Сребреницадаги бу қирғинлар халқаро сиёсатда жиддий ўзгаришларга сабаб бўлади. НАТО ана шу воқеалардан сўнг серб ҳарбий объектларига қарши ҳаво ҳужумлари дастурини амалга оширишга киришади. Бу босқич кейинчалик Дейтон тинчлик келишувига олиб келади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

«Желява» авиабазаси — Ер остидаги йўқ қилинган қудрат

Югославия тарихидаги энг сирли ва энг катта ҳарбий иншоотлардан бири бўлган Желява авиабазаси Хорватия ва Босния чегарасида жойлашганди.

1950-йиллар охирида Югославия ҳарбийлари ер устидаги аэродромлар осон нишон эканини тушуниб етадилар ва швед технологияси асосида самолётлар, ХҚМ воситалари ва радиолокация станцияларини ер остига яшириш ғоясига амал қилишга қарор қилишади.

1959 йилда Плешевица тоғлари остида қурилиш бошланади. Атиги 250 ишчи 3 смена меҳнат қилиб, 1968 йилга келиб объектнинг биринчи қисмини, 1978 йилда эса бутун авиабазани ишга туширишади. У “Объект 505” номи билан юритилган.

Базада 3 та самолёт галереяси, зенит-ракеталар, 4 та РЛС, бошқарув пункти, казарма, ошхона ва ҳатто Бихач шаҳригача борувчи ер ости тоннеллари бор эди. Объект мингга яқин инсонни 30 кун мобайнида автоном тарзда сақлашга мўлжалланган. Қувватига келсак, у 20 килотонналик ядровий зарбани ҳам қабул қилиши мумкин эди.

Авиабазада МиГ-21 самолётларидан иборат полк жойлашган, кейинчалик уларни МиГ-29 билан алмаштириш режалаштирилган, лекин Югославиянинг парчаланиши бу режаларга чек қўяди.

1992 йили югослав армияси базани миналар билан портлатади, кейин эса Серб Республикаси армияси қолган қисмларни буткул йўқ қилади.

Бугунги кунда Желява ташлаб кетилган ва миналардан тозаланмаган, кириш хавфли деб топилган ҳарбий майдон. У замонавий муҳандислик мўъжизаси бўлибгина қолмай, бир бутун давлатнинг ҳалокат рамзи сифатида ҳам тарихда қолган.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Нега Рим тангаларида императорлар нуқсонлари билан тасвирланган?

Қадимги Рим тангаларини диққат билан кузатсангиз, императорлар юзлари реал ва ҳаётий чизмаларда акс этганини кўрасиз. Уларда нафақат чақноқ кўзлар, балки икки ияк, чуқур пешона чизиқлари ва қариш аломатлари ҳам беркитилмаган. Бу тасодиф эмас.

Ўша давр санъатида веризм (lot. verus — «ҳақиқий») деб аталган услуб шаклланган эди. Унга кўра, инсон ташқи қиёфаси қанчалик табиий ва ўзгармас ҳолда акс эттирилса, шунчалик юксак баҳоланган. Ёш ўтиши, ожизлик, чеҳрасига чўккан изтироб ва теранлик — буларнинг барчаси тажриба, оқиллик, матонат ва ватанпарварлик рамзи ҳисобланган.

Сиёсий аренадаги раҳбар учун эса нафақат сўз ва амал, балки юзда ҳам катта масъулият ва ҳаёт мактаби кўринган бўлиши керак эди.

Юқоридаги суратда эса III асрдан қолган танга тасвирланган. Унда Пергам подшоси, Атталидлар сулоласи асосчиси Филетернинг портрети акс этган. Унинг икки ияги ва шишган юзи веризмнинг яққол намунаси ҳисобланади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Нега шунча вақт ўтсада Outlast ўйини энг қўрқинчли ўйинлардан бири бўлиб қоляпти? Нега уни даражасидагидек ўйинлар чиқиши қийин? Ўйин тарихи ҳақида Кибер уздаги дўстларимиз видео тайёрлашибди. Тўлиқ видеони қуйидаги ҳавола орқали ўтиб кўришингиз мумкин: Видеони кўриш.

Читать полностью…

Alimoff

«Манбанинг орқасидан оловни ўчириш билан овора бўлиб қоламиз» – IT Park директори сунъий интеллект ҳақида

Сунъий интеллект билан курашиш эмас, у билан ҳамкорлик қилиш керак. ЎзЛиДеПнинг “Тараққиёт нуқтаси” мунозара клубида IT Park директори Баҳодир Аюпов бу масалада кескин ва аниқ позициясини билдирибди.

«ChatGPTга қарши кураш олиб бориш мантиққа тўғри келмайди… СИ ёрдамида курс иши ёки бошқа иш қилинса, буни антиплагиат дастурларида аниқлашнинг ўзи қийин. Уни одам ёзгандек қилиб берадиган дастурлар ҳам пайдо бўлган ҳаттоки. Сиз бир нарсани тўқигунча, технология яна бир қадам илгарилайди», — деди у.

Тўғрисиям. Ҳозирги кун талаб қиляптики, технология билан ишлашни ўрганиш керак. СИни «сносить» қилиш биланмас, ундан оқилона фойдаланиш орқали тараққиётга эришиш мумкин деб ўйлайман мен.

Тўлиқ видеони кўринглар, жуда қизиқ маълумотлар айтилган, мен маза қиб кўрволдим.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Мексика қаҳрамони Панчо Вилья ким эди?

1923 йил 20 июль куни Мексика инқилобининг афсонавий етакчиларидан бири Панчо Вилья ўлдирилган эди.

Асл номи Хосе Доротео Аранго Арамбула бўлган Панчо оддий деҳқон оиласида туғилган. У болалигидан оғир ҳаёт кечирган, етимлик ва зулм уни жанга ундаган. 16 ёшида хожасининг ўғли унинг синглисига тажовуз қилгач, у қўлига қурол олиб, қасос олади ва тоғларга қочишга мажбур бўлади.

Узоқ вақт давомида жиноий тўдалар билан юриб, бойларнинг мол-мулкини талаган, камбағалларга ёрдам берган. Тез орада у халқ орасида машҳур бўлиб, Панчо Вилья номи билан танилган.

У Мексика инқилобида фаол қатнашган, ҳатто генераллликкача кўтарилган. 1916 йилда эса АҚШга юриш қилган ягона XX аср ҳарбий етакчиси бўлган. Ўз жангчилари билан Коламбус шаҳрига бостириб кирган.

АҚШ бу ҳужумга жавобан машҳур генераллар Першинг ва Паттон бошчилигида жазоловчи экспедиция юборади, лекин Вильяни ҳеч қачон ушлай олишмайди. Сабаби оддий, уни халқ жуда яхши кўрарди.

Охири Вилья инқилобдан чарчаб, қуролини ташлайди. Лекин узоқ яшамайди. 1923 йил 20 июль куни унга қарши уюштирилган суиқасдда ўлдирилади. Айтишларича, қотилликда ҳукумат вакиллари ҳам иштирок этган. 1926 йилда унинг қабри очилиб, боши ўғирланган. Ҳанузгача унинг бош суяги топилган эмас.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Римда бўлган тарихдаги энг машҳур ёнғинлардан бири ҳақида

Милодий 64 йилнинг июль ойида Римда «Буюк ёнғин» деб ном олган фожиа рўй берган. Шаҳарнинг 14 туманидан 11 таси оловда ёнади, ёнғинни тўлиқ ўчириш учун 6 кун керак бўлади. Ҳодиса Рим тарихидаги энг ҳалокатли фалокатлардан бирига айланади.

Ўша пайтда император Нерон Анций шаҳрида бўлган. Тарихчи Светонийнинг айтишича, Нероннинг ўзи шаҳарни ёқишни буюрган экан. У актёр кийимида Троя ҳалокати ҳақидаги поэмасини декламация қилган, деб хабар беради манба. Лекин бу версия шунчаки афсона бўлиши ҳам мумкин.

Бошқа бир тарихчи Тацит эса Нерон ёрдам жўнатиб, ўт ўчирувчи гуруҳлар тузганини, сўнгра шаҳарни янгидан қуришни режалаштирганини ёзади. Янги лойиҳаларда бинолар камроқ зичликда ва фақат тошдан қурилиши лозим эди. Қолаверса, император провинциялардан йиғилган яккалик солиғи орқали зарар кўрганларга ёрдам беришга уринади.

Бир неча кун ўтиб, ҳокимият бу фожиа учун христианларни айблашни маъқул топади. Улар оммавий тарзда қамалади ва қатл этилади. Аслида ёнғиннинг бош сабаби Римда жуда тез ва назоратсиз тарзда қурилаётган, одамларга тўла маҳаллалар эди. У ердаги уйлар жуда зич жойлашган ва ёнғин осон тарқаладиган ҳолатда бўлган. Лекин одамлар сабабни излашдан кўра, “жазо бериш”ни маъқул кўрадилар. Шу тариқа, “Нерон — шаҳарни ўзи ёққан телба император” деган ҳикоя кенг тарқалиб, тарихга ҳам шу тарзда киради.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

3,5 км²лик “давлат” Мореснет ҳақида биласизми?

Бугунги кунда Бельгия таркибига кирувчи Кельмис шаҳарчаси XIX–XX асрлар оралиғида бутунлай бошқача статусга эга эди. Бу ерда 1816 йилдан 1919 йилгача “Нейтрал Мореснет” номли кичик давлат мавжуд бўлган. Майдони бор-йўғи 3,5 км² бўлган бу ҳудуд Пруссия ва Нидерландия ўртасидаги келишмовчилик натижасида, ўзини алоҳида нейтрал кондоминиум сифатида юритган. (Тошкентни энг кичкина райони бўлган Яккасаройданам 4 баравар кичкина)

Мореснет Европа харитасидаги бетакрор ҳодиса бўлган. Мамлакатнинг ўз мадҳияси, байроғи ва ҳатто почта маркалари бўлган. Ундан ҳам қизиғи — бу ерда аҳоли фуқароликсиз яшаган, армияга чақирилмаган ва солиқлар паст бўлган. Бир сўз билан айтганда, ҳеч кимга тегишли эмас, лекин ҳамма томонидан кузатилаётган ҳудуд.

Мореснетнинг яна бир хусусияти эсперанто тилига бўлган қизиқиш эди. Турли миллат ва тил эгалари яшаган бу жойда умумий тил сифатида сунъий яратилган, осон ва холис тил — эсперанто қабул қилинган. Шундай қилиб, Мореснет тарихда ўзини эсперанто тилининг илк давлат тили сифатида мустаҳкамлаб қўяди.

Биринчи жаҳон уруши бу “кичик давлат”га барҳам беради. 1919 йилда Мореснет расман Бельгия таркибига ўтади. Лекин бу кичик ҳудуд тарихи ва ўзгача тузилиши билан ҳали ҳам Европанинг ноодатий сиёсий тажрибаси сифатида қизиқ туюлади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тожикистондаги 12-чегара пости жанги ҳақида

Кеча Ютюбда Тожикистондаги фуқаролар уруши тарихи ҳақида муфассал видео жойлаган эдим. Бугун ушбу урушнинг яна бир эпизодига тўхталмоқчиман.

32 йил аввал, Тожикистондаги фуқаролик уруши даврида афғон-тожик жангарилари минтақадаги Россия чегара кучларига қарши йирик ҳужум уюштиради. Бу воқеа 12-чегара ҳарбий базасида юз беради. Ҳозир у тарихга фожиали, лекин мардонавор кураш сифатида кирган.

СССРдан қолган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги таркибидаги Россия чегара қўшинлари, хусусан, собиқ Марказий Осиё округи жангчилари бу ҳужумга қарши тўлиқ жалб этилганди. Чегара базасига 300 нафарга яқин жангарилар миномётлар, реактив қуроллар ва пулемётлар билан ҳужум қилади. Чегара пости бошлиғи катта лейтенант Майборода ва 48 нафар аскар фақат бир БМП ҳамда асосий қуроллар билан ҳимояда турарди.

Тонгда бошланган ҳужум қаттиқ жангга айланади. Командир ҳалок бўладт, БМП ёниб кетади, казармалар вайрон бўлади. Лекин лейтенант Мерзликин қўмондонликни қўлга олиб, захира отрядига йўл очишга қарор қилади. Ўша куни кечқурун чегарани сақлаш кучлари бронетехника ёрдамида ҳужумчиларни сиқиб чиқаради.

Натижада 25 нафар рус чегарачиси ҳалок бўлади, жангарилар томонида 100 нафарга яқин қурбон қайд этилади. 2008 йилда ушбу чегара ҳарбий базаси АҚШ молиявий ёрдами билан қайта тикланади.

Бу воқеа советдан кейинги даврдаги беқарорлик, халқаро сиёсий курашлар ва хавфсизлик чегараларининг аянчли нуқтаси эди. Шу воқеалар юзасидан ҳарбийлар мукофотланади, баъзи вазирлар ўз лавозимидан озод қилинади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

🇹🇯 1992–1997: Бир миллат, бир юрт — беш йиллик фожиа

Тожикистондаги фуқаролик уруши — Марказий Осиё тарихидаги энг оғир, қонли ва дахшатли саҳифалардан бири.

🔹 Қўшнилар бир-бирига қурол кўтарди.
🔹 Минглаб одамлар ҳалок бўлди, миллионлар юртдан қочди.
🔹 Исломий мухолифат ва ҳукумат ўртасидаги кураш бутун минтақага таъсир қилди.
🔹Бу урушда Ўзбекистоннинг роли қандай бўлган?

❗️ Бу видео — фақат тарих эмас. У ҳозирни тушуниш, келажак хатоларини олдини олиш учун муҳим.

🎥 Ҳақиқий воқеалар, архив кадрлар ва инсон тақдирлари — барчаси битта видеода.
Кўринг, улашинг, муҳокама қилинг.

👉 YouTube видеони кўриш

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Yandex Uzbekistan ўз харита ва навигаторида светофор чироқларини реал вақтда кўрсата бошлади 🚥🚘

Эндиликда, агар светофор юк машинаси ёки кўриш бурчаги туфайли кўринмай қолса ҳам, ҳайдовчи унинг қайси чироғи ёнаётганини телефон экрани орқали кўра олади. Бу функция ҳозирча фақат Тошкентда пилот тарзида ишга туширилган — хусусан, Амир Темур проспекти ва Тикланиш ҳамда Гулёр кўчалари кесишмасида. Yandex бу ечимни бошқа жойларга ҳам кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Яқин келажакда компания таймер функциясини жорий этишни режалаштирмоқда — бу ҳайдовчига сигнал алмашгунигача қанча вақт қолганини олдиндан билишга ёрдам беради. Шунингдек, бир неча чорраҳадан тўхтовсиз ўтиш учун оптимал тезликни кўрсатиш имкони ҳам пайдо бўлади. Бу функция манзилга етиб бориш вақти аниқроқ ҳисобланишига хизмат қилади.

Ҳайдовчилар учун бу — вақт ва ёқилғи тежамкорлиги. Шаҳар учун эса — камроқ тирбандлик ва камроқ йўл-транспорт ҳодисалари.

Менга шундай технологиялар ёқади: кўзга кўринмас ёрдамчи каби, ҳаётимизни бир оз енгиллаштиради.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Компьютер ўйинлари оламида ҳар биримизнинг қалбимизда ўзгармас ўрин эгаллаган сеҳрли саргузаштлар бор. Бу ўйинлар нафақат миллионлаб нусхаларда сотилган, балки йиллар давомида муҳокамаларга сабаб бўлиб, янги жанрларга йўл очган афсонавий дурдоналардир. Аммо, ёрқин ютуқлар билан бир қаторда, катта умидлар ва улкан сармоялар эвазига бошланган, бироқ кутилмаганда омадсизликка учраган лойиҳалар ҳам кам эмас: https://youtu.be/TTyo3Myjsfc?si=Gdd1bkssXLodjUKf

Читать полностью…

Alimoff

Яширин иқтисодиёт — иқтисодий ўсиш учун тўсиқ

ЎзЛиДеПнинг “Biznes+” лойиҳаси янги сони Ўзбекистон иқтисодиётининг “сояда” қолиш сабабларига бағишланди. Суҳбат давомида ноқонуний иқтисодий фаолият, қалбаки маҳсулотлар муаммоси, контрабанда ва солиқдан бўйин товлаш ҳолатлари орқали қандай салбий оқибатлар юзага келиши муҳокама қилинди.

Мутахассислар ҳозирги вазиятни яхшилаш учун қандай чоралар зарурлигини таъкидлаб ўтишди.

Тўлиқ видео | аудио

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Канадада «Жигули»ни бензинсиз қолдиришгани ҳақида

1980-йиллар, Канада. Торонто шаҳрида “Star” газетаси журналисти Рик Бреннан ўзининг ВАЗ-2103 машинасини бензин қуйиш шохобчасида тўхтатади. Лекин уни ғалати воқеа кутарди. Ёқилғи станцияси эгаси Нил Шеферд журналистнинг совет машинасига хизмат кўрсатишдан бош тортади. Бу иш Афғонистондаги урушга қарши норозилик акти эди.

Бу ҳолат ўзига хос протест шакли бўлган. Гарчи Канада Совет Иттифоқига қарши иқтисодий санкция эълон қилмаган бўлса-да, урушга муносабат қатъий эди. Ҳатто айрим канадалик бензин қуювчилар совет машиналарига ёқилғи қуйишдан бош тортган, баъзи тадбиркорлар эса компаниялари олдида совет машиналарини тўхтатишни тақиқлашган.

Шу билан бирга, совет машиналари, айниқса, «Жигули» модели (Канадада ва АҚШда «Lada» номи билан машҳур) ўзининг арзон ва соддалиги туфайли канадаликлар орасида оммалашганди. Ҳатто рекламаларда «Бутун бошли машина ярим нархга!» деган шиорлар билан сотувга чиқарилган. Уларни асосан талабалар, овчилар ва балиқчилар ҳуш кўрган.

1979 йилда «Лада» АҚШда ҳам сотилиши керак эди, лекин декабрда СССР Афғонистонга кириб бориши билан АҚШ Конгресси савдо муносабатларини тўхтатади. Канада эса техник жиҳатдан савдони давом эттирган, лекин шундай вазиятлар халқ орасида ижтимоий протест шаклида намоён бўлиб турарди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

195 йил олдин Францияда Июль инқилоби бошланган эди

1830 йилнинг ёзида Франциядаги сиёсий ва иқтисодий инқироз ортидан Бурбонлар сулоласининг ҳукмронлиги тугайди. 1824 йили тахтга чиққан Карл Х мамлакатни ультрароялистлар ғояси асосида бошқара бошлайди. Унинг эркинликларни чекловчи сиёсати, айниқса матбуотга нисбатан қатағонлар, сайлов ҳуқуқини чеклаш ҳамда депутатлар палатасини тарқатиш ҳақидаги фармонлари жамиятда кучли норозилик келтириб чиқаради.

1830 йил 26 июль куни фармонлар расман эълон қилингач, шу куниёқ Парижда босмахона ишчилари, журналистлар ва бошқа фуқаролар иш ташлашади. Эртасига эса бу норозилик оммавий кўча намойишларига айланади. Қисқа вақт ичида қурол омборлари эгалланиб, шаҳарда баррикадалар қурилади. 28 июль куни қўзғолончилар билан армия ўртасида тўқнашувлар бошланади. Лекин армиянинг ўзида ҳам интизом заифлашган, овқат ва сув етишмасди. Кун сайин қўзғолончиларнинг сони ортиб, вазият Карл Х назоратидан чиқиб кетади.

29 июлда Парижда мухолифат раҳбарлари вақтинча ҳукумат тузиш ҳаракатини бошлайди. Шу куни Лувр, Тюильри ва Ратуша қўзғолончилар қўлига ўтади. 2 август куни Карл Х тахтдан воз кечади, аммо унинг ўрнига тавсия қилинган шахс ҳам қабул қилинмайди. 7 августда депутатлар Орлеанлик герцог Луи-Филиппни подшоҳ сифатида таклиф қилади. 9 август куни у расман Франция подшоҳи сифатида тахтга ўтиради.

14 августда эса 1830 йилги янги Конституция — “Хартия” эълон қилинади. У матбуот эркинлиги, парламент ҳокимиятининг кенгайиши ва сайлов тизимининг янгиланишини таъминлайди. Шу билан бирга, анъанавий монархик тартибларни ҳам сақлаб қолади. Янги сиёсий тузум Франция буржуазияси учун “олтин давр”ни бошлаб беради ва 1848 йилдаги навбатдаги инқилобга қадар яшайди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Жанг майдонида аскарлари билан бирга ҳалок бўлган немис қўмондони Генерал Вильгельм Штеммерман ҳақида

1944 йил февраль ойининг сўнги ўн кунлигида Совет армияси томонидан амалга оширилган Корсунь-Шевченковский операцияси тарихга унутилмас қонли эпизод сифатида кирган. Бу Киев яқинида немис армиясининг йирик гуруҳи тўлиқ қуршовга олиниб, қаттиқ жангларда йўқ қилинган ҳал қилувчи операциялардан бири эди.

Қуршовда қолганлар орасида Германиянинг 11-армия корпуси қўмондони, артиллерия генерали Вильгельм Штеммерман ҳам бор эди. Жуда кўп ҳолларда юқори лавозимдаги офицерлар самолёт орқали ўз жонини сақлаб қолишга уринарди, лекин Штеммерман бундай қилмайди. У аскарлари билан қолади, улар сингари тангликни ҳис қилади, гўёки “мен сизлар биланман” деган сўзни ҳаракат билан кўрсатди.

1944 йил 17 февралдан 18 февралга ўтар кечаси Штеммерман ва унинг қўшинлари қор, муз ва ботқоқлар ичида оғир шароитда қуршовдан чиқишга уринади. Айни шунда, жанглар энг авжга чиққан вақтда у артиллерия снаряди парчасидан жароҳатланиб ҳалок бўлади. Унинг жасади 3 кун ўтиб совет аскарлари томонидан топилади.

Маршал Иван Конев, Штеммерманнинг ўз қўшинларини ташлаб кетмаганини ва охиригача жанг қилганини эътиборга олиб, уни ҳарбий шараф билан дафн этишни буюради. У Журжинцы қишлоғидаги қабристонга, айнан унинг ўзи қўмондонлик қилган немис асирлари томонидан, ҳурмат билан кўмилади. Бу ҳолат ўша давр учун камдан-кам учрайдиган инсоний ва ҳарбий қадриятлардан эди.

Совет ёзувчиси Борис Полевой ўша вақтда ҳодиса жойига келиб, шундай ёзиб қолдирган: “Қандай бўлмасин, у штабдаги бошқа юқори мансабли офицерлар каби самолётда қочмади, аскарларини ташлаб кетмади. Улар билан қолди ва аскарларча ҳалок бўлди”.

1964 йилда, уруш тугаганига йигирма йил тўлганида, Германия ҳукумати ва Штеммерманнинг оиласи Совет Иттифоқидан расмий равишда рухсат олиб, унинг жасадини Германияга олиб кетишга муваффақ бўлади. У ўша ерда қайта дафн этилади.

Уруш — фожиа. Аммо унда урушаётган ҳар тарафдан жасур одамларни учратиш мумкин. Штеммерман ана шундай шахслардан бири эди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

🎙 Тарих — бу фақат илм эмас, ҳокимият воситасидир.

Қурултой илмий-оммабоп подкастининг янги сонида минтақанинг нуфузли тадқиқотчиларидан бири, профессор Ғайбулла Бобоёров иштирок этди. Муҳокама мавзуси — Марказий Осиё тарихи дарсликларда.

Бу, бир қарашда, академик масаладек туюлади. Аммо амалда идеологик шакллантириш, хотира сиёсати ва миллий ўзлик конструкцияси масаласидир. Айниқса, мактаб дарсликларидаги талқинлар ва тарихий персонажлар образига ёндашув бефарқ қолиш мумкин бўлмаган масаладир.

📺 Янги сонни кўришни тавсия қиламиз. Унда илмий ва сиёсий қирралар жуда кучли ёритилган.

👉🏻 https://youtu.be/63H7d7FYfso

Читать полностью…

Alimoff

26 июль Ўзбекистон ва Тошкент тарихида нималар бўлган?

1882 йил — Боян-Аҳун вафоти.
Бу куни Тошкентда дунган халқининг машҳур етакчиларидан бири Боян-Аҳун (ислом оламидаги исми — Муҳаммад Аюб Катта Дарин) вафот этади. У XIX асрнинг иккинчи ярмида Хитойнинг ғарбий вилоятларида бўлган мусулмонлар қўзғолонида фаол иштирок этган ва 1877 йилгача улкан сиёсий таъсирга эга шахс бўлган. Тошкентга келганидан кейин ҳаётининг охирини шу ерда ўтказган. Ўпка хасталиги унинг узоқ йиллик ҳаётига барҳам берди.

1889 йил — Тошқин ва ипакчиликка етган зарар.
Шаҳардаги кучли ёмғир ва тошқин оқибатида жами 360 минг рублдан зиёд иқтисодий зарар келтирилган. Айниқса, ипак қурти етиштириш соҳасидаги йўқотишлар катта бўлиб, ўлган қуртлар сабабли 40 минг рубл атрофида зарар ҳисобланган. Бу ўша даврдаги жуда катта иқтисодий муаммо эди.

1925 йил — Жазирама тўлқини.
Тошкент ва Марказий Осиёнинг бошқа шаҳарларида ҳаво ҳарорати 42°C гача кўтарилган. Бу иссиқлик тўлқини Краснооводск (ҳозирги Туркманбоши)дан бошланиб, бутун минтақани қамраб олган. Газеталар буни «ноодатий иссиқ» деб қайд этган, кўплаб касалхоналарда иссиқликдан азият чекканлар сони ошган.

1928 йил — Телеузатувлар тарихи бошланиши.
Бу сана нафақат Тошкент, балки бутун жаҳон учун муҳим. Шу куни Тошкентда Борис Грабовский ва Иван Белянский томонидан дунёдаги илк электрон-нурли найча — кинескоп орқали ҳаракатдаги тасвир узатилиши муваффақиятли амалга оширилган. Бу тажриба телевидение соҳасида илк техник ютуқлардан бири ҳисобланади ва ўзбек илмий меросининг фахри саналади.

1940 йил — «Буюк канал» операси яратилиши.
Машҳур ўзбек композитори Муҳаммад Ашрафий ва россиялик композитор Сергей Василенко ҳамкорлигида «Буюк канал» операси яратилади. Асарда Фарғона водийсидаги сувсизлик муаммоси, Иосиф Сталин номини олган Фарғона канали қурилиши ва ўзбек халқининг сув учун олиб борган кураши акс эттирилган. Бу Сталин даврига бағишланган илк ўзбек операси эди.

1943 йил — Флот куни.
Уруш даврида ҳам халқ руҳиятини кўтариш мақсадида маданий тадбирлар ташкил қилинган. Тошкентдаги «Динамо» сув станцияси (Комсомол кўли)да Флот куни муносабати билан катта спорт байрами бўлиб ўтади. Тадбирда ўт ўчирувчилар винтовка ва граната билан махсус кийимда сузиш номерларини кўрсатишади. Шунингдек, халқона эшкак эшиш, сувга сакраш, сув орқали кўприк қуриш, сув полоси каби спорт мусобақалари томошабинларда катта қизиқиш уйғотган.

1946 йил — «Лукулл Тошкентда» фельетони ёзилган.
И. Рябовнинг танқидий фельетони «Правда Востока» газетасида чоп этилади. Унда СССР Почта ва алоқа вазирлигининг Ўзбекистондаги вакили ўртоқ Калюжний томонидан 22 июнь куни қоидаларга зид банкeт ўтказилгани танқид қилинган. Бу иш партия раҳбарияти даражасида муҳокама қилинган, Калюжнийга расмий ҳайфсан берилган. Бу ҳолат ҳукумат маблағларидан фойдаланишдаги интизом ва назорат масалаларига эътибор кучайтирилишига сабаб бўлган.

Туғилганлар:
– Раҳим Аҳмедов (1924) — Ўзбекистон халқ рассоми, замонавий ўзбек тасвирий санъатига улкан ҳисса қўшган ижодкор. Унинг асарлари Ўзбекистон музейлари ва хорижий коллекцияларда сақланади.

Вафот этганлар:
– Сергей Черников (1944) — математик, Черников теоремаси муаллифи.
– Нелли Атауллаева (1974) — ўзбек актрисаси ва театр санъати устози.
– Левон Абрамян (1988) — ўз вақтида маданият ва фан соҳасида фаол бўлган шахс.
– Руфат Маҳкамов (2018) — ижодкор ва жамоат арбоби.
– Ўктам Умурзоқов (2021) — ўзбек санъати ва таълим соҳасида катта хизматлар қилган инсон.

Р.S. OldTashkent телеграм каналида берилган маълумотлар асосида ёзилди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Хўрланганлар” романига илҳом берган Эжен Видок ким эди?

Бундан 250 йил аввал дунёга келган Эжен Франсуа Видок Франция тарихидаги энг ғаройиб шахслардан бири ҳисобланади. У аввал жиноятчи эди, кейин эса полицияда хизмат қилиб, замонавий хусусий терговчилик асосчиларидан бирига айланди.

Эжен Видокнинг ҳаёти шунчалик драматик ва ноодатий эдики, Виктор Гюго унинг образини “Хўрланганлар” романидаги бир эмас, икки бош қаҳрамон учун асос қилади: қочоқ ва тўғри йўлга қайтган Жан Вальжан ҳам, қаттиққўл инспектор Жавер ҳам айнан Видокнинг ҳаёт йўлидан илҳомланган.

Видок 14 ёшида отасининг барча пулларини ўғирлаб, Америкага қочишни режалаштирган, кейин пулни бир актрисага сарфлаб, армияга ёзилган. Кейинчалик у жуда кўп бор қамалган, дуэлларда қатнашган ва ниҳоят, полицияга ишга кириб, собиқ жиноятчилардан иборат махсус гуруҳ тузган. У биринчи бор жиноятга қарши курашда илмий усуллар — картотека, баллистика, изларни гипсга тушириш каби ёндашувларни қўллаган.

Унинг сўзлари шундай бўлган: “Фақат жиноятчининг ўзи жиноятни енгиши мумкин”. Кейинчалик Видок хусусий детективга айланади ва ҳатто Франция ҳукуматида муваққат юқори лавозимда ҳам ишлайди. Ҳар бир инсон ўз ҳаётини қайта ёза олади — Видок бунга яққол мисол.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

🎬 Миллат учун бало келтирган “оқ олтин” ва ундан халос бўлиш ҳикояси

Ўзбекистон тарихи бўйича қарашларингизни ўзгартириб юборадиган фильм чиқди!

Kun.uz кучли таҳлилий фильм – “Оқ олтин балоси”ни тақдим этди. Бу нафақат ҳужжатли фильм, балки ҳар бир ўзбек оиласида қандайдир асорат қолдирган пахта қуллиги фожиасига доир чуқур тадқиқотидир.

Фильмда йирик экспертларнинг инкор этиб бўлмайдиган хулосалари жамланган бўлиб, улар мажбурий меҳнат, инсонлар чеккан азоб-уқубатлар, экологик фалокат ва энг муҳими, халқимиз бу офатдан қандай қутула олгани ҳақидаги бор ҳақиқатни очиб беради.

Фильм дастлабки дақиқаларданоқ ўзига жалб қилади ва ўйлашга мажбур қилади. У ўтмишни англамоқчи, бугунни баҳоламоқчи ва келажак ҳақида тафаккур қилувчи ҳар бир киши учун муҳимдир.

Фильмни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=dLAP56Ra9kE

Читать полностью…

Alimoff

Эронни ядро қуролига эга бўлиши жуда кўп саволларни келтириб чиқаради. Эронда ядро қуроли бўлиши жуда хавфли. Бошқа давлатларда эмас, айнан Эронда.

Қўштирноқда қизиқ, фойдали подкаст. Бу сон кўпроқ ёқди. Чунки унда ўзим ҳам бор эдим😁

▶️ https://youtu.be/QMudfWICJ5o

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистонда турли миллат ва элатлар биргаликда, тинчлик ва аҳилликда яшаб келмоқда.

Президент ташаббуси билан белгиланган Халқлар дўстлиги куни арафасида 25–31 июль кунлари “Дўстлик” фестивали ўтказилади. Фестивалнинг мақсади — мамлакатда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва тинчликни янада мустаҳкамлаш.

Миллий анъаналарни акс эттирувчи маданий-маърифий тадбирлар Тошкент шаҳри ва ҳудудлардаги санъат муассасаларида бўлиб ўтади. Турли миллат вакиллари ўз ижодий чиқишлари билан иштирок этaди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Қорақалпоғистон Республикасида “Сургил” конида сиқув компрессор станцияси қурилиши якунланди.

Ушбу лойиҳа табиий газни қайта ишлаш ва Устюрт газ-кимё мажмуасига етказиб беришни таъминлаш мақсадида амалга оширилди.

Станциянинг йиллик қуввати 1,8 миллиард куб метрни, кунлик қуввати эса 4,8 миллион куб метрни ташкил этади.

Станция орқали қазиб олинган табиий газ босими оширилиб, кимёвий қайта ишлаш учун юборилади. Мажмуада ушбу газдан полимерлар каби қимматбаҳо маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Лойиҳанинг бош пудратчиси сифатида Enter Engineering компанияси enterengineering/FIAYKwA7iXt">фаолият юритди. Улар томонидан Baker Hughes ишлаб чиқарган икки замонавий газ ҳайдаш агрегати ўрнатилди.

Айни пайтда ускуналарни ишга тушириш ва созлаш ишлари бошланган.

Лойиҳанинг амалга оширилиши орқали нафақат газ қазиб олиш ҳажми ошади, балки ҳудудда иш ўринлари яратилади ва энергия таъминоти мустаҳкамланади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Япониядa ишламоқчи бўлганлар учун зўр янгилик топиб келдим

Ўзбекистонда япон тилини бепул ўрганиб, Японияда ишлаш имкониятига эга бўлиш орзудек туюлиши мумкин. Лекин бу орзуни амалга ошириш учун керакли шарт-шароитлар ўзимиздаям яратилаётгани мени хурсанд қиляпти. Миграция агентлиги ва Япониянинг “Onodera User Run” компанияси ҳамкорликда очган “OUR” академияси орқали ана шундай имконият эшиклари очиляпти.

Бу ерда 6 ой давомида юқори сифатда япон тили ва касбий сир-асрорлар ўргатилади. Яшаш жойи билан таъминлаш ҳам бепул. Яхши натижалар билан битирганлар Японияда ишга жойлаштирилади, ойлик иш ҳақи камида 1000$. Ҳеч қандай тўлов бўлмаса, ўзингни синаб кўришдан нима тўхтатолади дўсм? Имкониятни кечиктирма, рўйхатдан ўт ҳозироқ👉 https://forms.gle/TYsFGpAaMUhJu8sh9

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

926 йил аввал ташкил топган Қуддус қироллиги ҳақида

1099 йил, Биринчи Салиб юришидан сўнг, салибчилар Иерусалимни (Қуддус) эгаллаб, ушбу муқаддас шаҳарда франклардан иборат қироллик барпо этадилар. Бошида у «Қабрнинг ҳимоячиси» деб номланган етакчи томонидан бошқариларди. Лекин Иерусалим қироллиги узоқ яшамайди — давлатчилик асослари заиф, ички бўлинишлар кучли ва ташқаридан тажовуз доимий эди.

Қирол мутлақ ҳоким эмасди — франклар анъанасига кўра, ҳокимият кўпроқ бой ва таъсирли зодагонлар қўлида эди. Салибчилар сони оз бўлган, Европадан ёрдам узлуксиз етиб келмаган. Бу ҳам етмагандай, қироллик ичида тахт талашувлари, ҳатто фуқаролик урушлари ҳам юз беради. Бу беэътиборлик натижасида Иерусалимнинг ўзи ҳам мусулмонлар қўлига ўтиб кетади.

Учинчи Салиб юришида Акр қалъаси қайтариб олинади ва у янги пойтахтга айланади. Кейинги юз йил давомида қироллик фақат денгиз бўйлаб чўзилган кичик ҳудудда сақланиб қолади. 1229 йилда Олтинчи Салиб юриши натижасида император Фридрих II Айюбийлар билан дипломатик келишувга эришиб, Иерусалим, Байтуллаҳм, Носира ва бошқа шаҳарларни вақтинча қайтариб олади. Лекин шартнома талабига кўра, уларни мустаҳкамлаш ёки урушни давом эттириш мумкин эмасди.

Лекин Иерусалим қироллиги ўзи ҳам тез орада ички низоларга ботади (ломбардларга қарши уруш, муқаддас Савва уруши) ва минтақадаги етакчиликни мусулмон Мамлуклар эгаллаб олади. Улар XIII аср охирига келиб, Акрдан ташқари барча салибчилар ҳудудини забт этадилар. 1291 йилда эса Акр ҳам маҳв этилади.

Қироллик йўқ бўлди, лекин титул сақланиб қолди. Ҳатто ҳозирги кунда ҳам христиан католиклар учун Иерусалимнинг «номига» қироли бор.

У Испания қироли Филипп VI ҳисобланади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Улоф Пальме — тинчлик учун жон куйдирган сиёсатчи

Швециянинг собиқ Бош вазири Улоф Пальме ХХ аср сиёсий саҳнасида тинчлик, адолат ва бетарафлик ғояларини қатъият билан ҳимоя қилган камёб сиёсатчилардан бири эди. Унинг ҳаёти ҳам, ўлими ҳам дунё сиёсатини ҳануз ўйлантиради.

Пальме 1969 йилда биринчи марта Швеция Бош вазири бўлади ва ўз сиёсий фаолияти давомида Вьетнам уруши, апартеид, ядровий қуролланиш каби халқаро масалаларда қатъий позицияси билан танилади.

У Америка сиёсатини очиқ танқид қилган, Куба, Хитой ва Совет Иттифоқи билан музокаралар ўтказишга интилган. Унинг сиёсати Швецияни “учинчи йўл” – яъни Ғарб ва Шарқ ўртасидаги бетараф, мустақил сиёсий ўрнини белгилаб беради.

1986 йил 28 февраль куни Улоф Пальме Стокгольм марказида, ўз хотини билан кинодан қайтаётган пайтда отиб ўлдирилади. Унинг ёнида тансоқчи бўлмаган. Бу ҳам унинг халқчил сиёсатчи эканини кўрсатади.

Бу қотиллик Швеция тарихидаги энг йирик сиёсий сирга айланади. Тергов ўнлаб йиллар давом этади, бир неча гумондор қўлга олинади, лекин аниқ жиноятчи 2020 йилга келибгина эълон қилинади. Лекин у ўша вақтга келиб аллақачон вафот этганди.

Улоф Пальме сиёсий жасорат, инсонпарварлик ва адолатнинг тимсоли сифатида тарихда қолди. Унинг ҳаёти шунчаки бир сиёсатчининг эмас, балки тинчлик учун курашган инсоннинг ҳикояси эди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Қотил, бузуқ ва буюк санъаткор — Бенвенуто Челлини ким эди?

Агарда сиз Александр Дюманинг "Асканио" романини ўқиган бўлсангиз, Бенвенуто Челлини (1500–1571) ҳақида етарлича билимларга эгасиз. У ростдан ҳам тарихий шахс бўлиб, Ренессанс даврининг энг баҳсли ижодкорларидан бири эди. У ҳам заргар, ҳам ҳайкалтарош, ҳам зўравон, ҳам даҳо ижодкор эди. Унинг ҳаёти ноёб истеъдод ва бузуқ нафс ўртасидаги тинимсиз курашларга яққол мисол бўла олади.

Челлини флоренциялик мусиқа асбоблари устасининг оиласида туғилган. Отаси уни мусиқачи қилишни истаган, лекин у ёшлигиданоқ заргарлик ҳунарига берилиб кетади. Касб юзасидан ҳам муштумзўрлик қилган Бенвенуто ҳатто ўқишни тугатмай туриб шаҳардан икки марта ҳайдалади.

Унинг ҳаётида доим жанжал ва беғамлик устун бўлган. Римда папа Климент VII унга ишониб, шахсий буюртмалар беради. Лекин Челлини папанинг ўзига ҳам бақирар, муддатларга риоя қилмасди. Ҳатто рақиби заргар Помпеони кўча ўртасида ўлдириб, Неаполга қочиб кетади. У ерда ҳам ғазабини бошқара олмаган Челлини яна бир инсонни ўлдиради.

Унинг қотилликлари чексиз. Бир куни жуда арзимас сабаб билан аркебуза (ўқотар қурол) билан почта қоровулини отиб ўлдиради. Лекин унинг санъатини қадрлаган Франция қироли Франциск I Челлинига паноҳ берган, ҳатто қаср ҳам совға қилган.

Энг йирик асарларидан бири «Медузанинг бошини кўтарган Персей» ҳайкали бўлиб, маньеризм услубидаги бадиий ижод маҳсули ҳисобланади. Бу иш чоғида ҳам ижодкор шогирдларини уриб-сўккани, севгилисини шафқатсиз тарзда азоблагани билан танилган.

Ҳибслар, муштлашувлар ва айбловлар унинг доимий ҳамроҳи эди. Лекин Бенвенуто ўзини ўнглаб, ҳаётининг охирги йилларида уйланади ва Флоренцияда вафот этади. Челлини шахс сифатида қўрқинчли, лекин ижодкор сифатида буюк эди. У ўз тимсолида Ренессанснинг оғриқли ва буюк руҳини жамлаган мураккаб шахс эди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

1990-йиллар бошида Совет Иттифоқи парчалангандан кейин Россияни оғир иқтисодий инқироз қамраб олади.

Янгидан шаклланаётган бозор иқтисодиётида на маош вақтида бериларди, на пенсия, ва на пул қадри қолганди. Шу вазиятда одамлар янги “валюта” ихтиро қилишга мажбур бўлишади…

🥃 Спиртли ичимликлар – айирбошлаш воситасига айланади.

Корхоналар ходимларга пул ўрнига арақ, шампан, ҳатто спирт тарқатарди. Буни баъзи жойларда иш ҳақи деб, бошқа жойларда эса товарлар учун ҳисоб-китоб сифатида ишлатишарди. Масалан ўқитувчи "маош" сифатида 2 шиша ароқ олса, уни дўконда нон ёки шакарга алмашарди.

Арақ ишлаб чиқарувчи заводлардаги ишловчилар иш ҳақини шиша-шиша "товар"да олиб, бозорда сотарди.

Бу иқтисодий тизим йўқ бўлган пайтда жамият қандай қилиб ўзини сақлаб қолганини кўрсатувчи жонли мисолдир.

Расмда "Жасорат" виносини кўриш мумкин. Бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, 19% спиртга эга бўлган жуда машҳур ретро вино. Номни қара, Жасорат🤣

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

🏛 "Уч ном, битта ҳақиқат"

Балхий, Шамс Табризий, Румий — булар бир зотнинг излари, бир ҳақиқатнинг турли ёритилишидир.

Жалолиддин Муҳаммад ибн Ҳусайн — биз билган Румий ўз асарларини шу уч ном билан имзолаган. Бу унинг маънавий саёҳатидаги муҳим босқичларни билдиради:

“Балхий” — туғилган жойи, илмий ва тасаввуфий илдизлари билан боғлиқ.

“Шамс Табризий” — унинг руҳий уйғонишига сабаб бўлган маънавий устозга бўлган муҳаббат рамзи.

“Румий” — ҳаётининг сўнгги чорагида яшаган Коня (Рум) ҳудудига нисбат. Лекин бу ном билан у бутун дунёга танилган.

У 1273 йил, 17 декабрда Коняда вафот этган.

📽 Қурултойчилар Румий йўлини, географик эмас, балки маънавий миграция сифатида талқин қилади.

🎧 Тўлиқ суҳбат: https://youtu.be/ET-ASUck_ns

Читать полностью…
Подписаться на канал