Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive
САНКТ-Петербургда "Бензин қироли" нинг ўлдирилиши ҳақида
1990-йиллар охирида Россия бизнес муҳити таҳликали ва қонли бўлиб қолганди. Ҳар бир йирик бизнесмен тансоқчилардан иборат ҳимоя билан юрар, лекин бу эхтиёткорликлар доим ҳам ёрдам бермасди. Ушу воқеа ҳам ана шундай оғир кунлардан бири бўлган.
Шу куни "Балтик молия-саноат гуруҳи" раҳбари халқ тилида "Бензин қироли" деб аталган Павел Капыш ишга кетаётганди. Уни олиб кетаётган Chevrolet Suburban русумидаги зирҳланган машина Васильевский ороли яқинида, соҳилбўйидаги светофор ёнида тўхтаган пайтида ҳужумга учрайди. Ҳужумчилар тўрт киши бўлиб, икки нафари автомат, иккитаси гранатомёт билан қуролланган, ниқоб ва бронежилет кийган ҳолда пиёда келиб, машинани ўққа тутишади.
Автомат ўқлари машинага зарар етказмайди, лекин РПГлар учун зирҳли машина қйинчилик туғдирмасди. Биринчи портлаш Капыш ўтирган эшикни парчалайди, иккинчиси эса машина салонида портлаб, унинг ҳаётига зомин бўлади. Бир вақтнинг ўзида бандитлар Капышнинг кортежидаги Mercedes 300 машинасида келаётган қўриқчиларга қарата ҳам ўт очишади. Улар ўртасида отишма бошланиб кетади. Лекин қотиллар жиноят қуролларини қолдириб, тезда воқеа жойидан ғойиб бўлишади.
Павел Капыш портлаш ва оғир тан жароҳатлари туфайли ўша жойда ҳалок бўлади. Уни ҳимоя қилган уч нафар тансоқчи оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилади. Ушбу жиноят ҳамон сирлигича қолмоқда.
🌟@nurbekalimov
Че Гевара БМТда чиқиш қилиб, АҚШни танқид қилган ва янги, адолатли инсониятни яратиш ҳақида гапирган. Аммо унинг ҳаёти қандай сирли бўлган бўлса, ўлими ҳам шундай кечди: жасади йиллар давомида яширилди ва кейинчалик Кубага олиб келинди. Аммо Че фақат АҚШни эмас — СССР сиёсатини ҳам танқид қилган. У Совет Иттифоқини “империализмга қарши ҳақиқий курашчи бўлолмаган” деб ҳисоблаган. Бу унинг совет раҳбарлари билан муносабатига таъсир қилган.
Унинг ҳаёти қанчалик ғояларга бой бўлган бўлса, ўлими ҳам шунчалик сирли кечди: Боливияда қўлга тушгач, махфий равишда ўлдирилди ва жасади йиллар давомида яширилди. Кейин эса Кубага қайтарилди.
Агар Че Гевара ҳақида ҳақиқий тарихни билишни истасангиз — видеони тўлиқ кўринг: https://youtu.be/44B4KNW0fp8?si=mR4GeP1bGqjhBEt_
Ботухон ва Европа тўқнашуви ҳақида
1241 йил 9 апрель куни Силезиянинг Легница шаҳри яқинида Европа тарихидаги энг драматик жанглардан бири бўлиб ўтади. Бир томонда Ботухон бошчилигидаги мўғуллар, иккинчи томонда – Польша, Силезия ва Ғарбий Европанинг турли мамлакатларидан йиғилган рицарлар, жумладан, Тевтон ва Тамплиер орденлари.
1240 йил декабрида мўғуллар Карпат тоғларини кесиб ўтиб, Польша ва Венгрия ҳудудларига ҳужумни бошлайди. Боту ўз қўшинларини уч қисмга бўлиб, Польшага Байдар қўмондонлигидаги отлиқ корпусни юборади. У Турск, Хмельник ва Торчекда маҳаллий кучларга аламли мағлубият етказади. Краков, Люблин, Сандомир каби мустаҳкам қалъалар эса қамалда мўғулларнинг замонавий ҳарбий муҳандислигига дош беролмайди.
Қаршилик маркази сифатида Вроцлав шаҳри танланади. Тақводор Генрих II раҳбарлигида шаҳар ҳимоячилари, рицарлар, чех ва морав отрядлари, шаҳар ва қишлоқ кўнгиллилари ягона куч сифатида жамланади. Генрих, фақат ҳимояда ўтириб бўлмаслигини тушуниб, очиқ жангни танлайди.
Жангда иштирок этганлар сони ҳақида аниқ рақам йўқ. Лекин мўғуллар 8–10 минг атрофида, Европа қўшинлари эса 15–18 минг атрофида бўлган, деб тахмин қилинади. Лекин мўғулларнинг ҳаракатчанлиги, разведкаси ва жангдаги манёврли тактикаси уларни рақибларидан анча устун қилиб қўяди.
Легница жанги нафақат Полша ва Силезия, балки бутун Европа учун огоҳлик бўлади. Шарқдан келган тошқин ғарбгача етиши мумкинлигини англатади. Бу жангда мағлубиятга учраган Генрих II ҳалок бўлади, лекин у ўз вақтида қаршилик кўрсатишни танлаб, тарихда ўз номини шараф билан қолдиради.
🌟@nurbekalimov
ТМК – Ўзбекистонни критик минераллар глобал бозорида трендга чиқармоқда
Дунё камёб ер элементлари учун рақобатга киришган бир вақтда, Ўзбекистон ўз стратегик позициясини яна бир бор мустаҳкамлади.
Канадада бўлиб ўтган Камёб ер элементлари уюшмасининг халқаро анжуманида Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) ҳам иштирок этиб, расмий аъзоликка қабул қилинди ва мамлакатимиз дунёнинг энг йирик камёб ер металлари саноати тармоғига қўшилди.
"Бизнинг уюшма бу бирлашиш, ҳамкорлик ва ўзаро ишонч асосида “бир плюс бирни учга айлантира оладиган” шериклик алоқаларини йўлга қўйиш платформасидир. Айнан шундай қадриятлар орқали биз сиз билан ҳамкорликда камёб ер элементлари соҳасидаги глобал жараёнда керакли позицияни эгаллашингизга кўмак берамиз", – дейди уюшма бош котиби Гарет Ҳатч.
“Муаммолар умумий, ечимлар ҳам умумий бўлиши керак” — Қозоғистон экология вазири Тошкентга келди
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” кўргазмаси доирасида Қозоғистон Экология ва табиий ресурслар вазири Йерлан Нисанбаев ва Ўзбекистон Республикаси Экология вазири Азиз Абдуҳакимов иштирокида кўргазма стендлари билан танишув ташкил этилди.
“Биз атроф-муҳитни яхшилашга қаратилган интилишга гувоҳ бўлдик ва бу жуда таъсирли. Бизда умумий ва ўхшаш экологик муаммолар бор ва бугун уларни минтақавий миқёсда кучларни бирлаштириб ҳал қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ”, — деди Нисанбаев тадбир давомида.
Кўргазмада чиқиндиларни қайта ишлаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, барқарор ривожланишга қаратилган йўналишлар бўйича лойиҳалар ҳам тақдим этилди.
🌟@nurbekalimov
O’zbekiston Terma Jamoasi Tarixi!
Bugun 19:30da yangi video!⚡️⚽️
Havolaga bosib, qo’ng’iroqchani itarib qo’yinglar!🛎️
Пиктон шляпаси — Уотерлоо жангининг энг ғалати генерали ҳақида
Бондарчукнинг машҳур “Уотерлоо” фильмида бир ўзига хос қаҳрамон бор — генерал Пиктон. Эски фракда, низомга зид кийимда, бошида эса қора шляпа. Кўпчилик буни ё режиссёрнинг ўйини, ёки хатолик деб ўйлаган бўлиши мумкин. Лекин бу мутлақо ҳақиқий образ.
Генерал-лейтенант сэр Томас Пиктон — уэлслик эксцентрик, ҳақоратли сўзлари билан ҳатто генерал Веллингтонни ҳам ҳайратда қолдирган инглиз қўмондони эди. Кўплаб гувоҳларнинг айтишича, у жангларга расмий мундирда эмас, балки оддий фрак ва қора шляпада чиқарди. Қўлида эса ҳатто оддий соябон бўлган вақтлар ҳам бўлган.
Бу нарсалар тасодиф эмасди. Пиреней яриморолидаги урушда Пиктон кўз касалига чалинган ва шляпа билан зонтик уни қуёшдан ҳимоя қиларди. Қолаверса, ғайриоддий бош кийими орқали аскарлар уни бошқалардан осон танирди. Шуни ҳам унутмаслик керакки, 1815 йилда Наполеоннинг Бельгияга босқинида у инглизларни Ричмонд герцогиняси ташкил этган баллда қўлга туширган. Генералларнинг кўпчилиги жангга балл кийимида чиқиб кетишга мажбур бўлган. Пиктон ҳам эски кийимида жангга отланган бўлиши мумкин.
🌟@nurbekalimov
“Артек” лагери ҳақида
Бундан 100 йил олдин, 1925 йил 16 июнда Қримда пионерлар учун илк лагер — кейинчалик дунёга машҳур “Артек” деб танилган санаторий-лагер иш бошлайди. У бошида ҳеч қандай шон-шуҳратсиз, оддий 4 та брезент палатка билан фаолиятини бошлаган ва унга Москва, Иваново-Вознесенск ва Қримдан 80 нафар бола келган.
Лекин бу кичик лагер ортида катта ғоя бор эди: уни Россия Қизил Хоч жамияти раиси Зиновий Соловьёв ташаббуси билан, туберкулёз билан оғриган болаларни соғломлаштириш мақсадида ташкил этишган. Кейинчалик у пионер ҳаракати ва ёшлар иттифоқи ёрдамида бутун иттифоқ даражасига чиқади.
“Артек” шунчаки дам олиш жойи эмасди, у нафақат соғломлаштириш, балки тарбия, фахр, намунали пионерлик тимсолига айланади. 1958 йилда у ВЛКСМ тасарруфига ўтиб, расман халқаро лагер мақомини олади. 1969 йилга келиб “Артек” 150 дан зиёд бинога, 3 та тиббий марказга, мактаб, киностудия ва 7 минг ўринли стадионга эга бўлган замонавий шаҳарчага айланган.
Совет даврида “Артек”ка йўлланма олиш катта шараф бўлиб, унга фақат ўқишда, фаолликда ва тартиб-интизомда ажралиб турган болалар муносиб кўриларди. Бошқа давлатлардан ҳам минглаб болалар таклиф этилган, бу эса уни жаҳон миқёсида танитади. Турли йилларда бу ерга Гагарин, Брежнев, Индира Ганди, Терешкова, Лев Яшин, ҳатто Саманта Смит ва Бокасса каби меҳмонлар ташриф буюришган.
Албатта, баъзан танқидлар ҳам бўлган. Лагерь кўпроқ “таниш-билишлар” учун очиқ, дейишарди. Мени дадам билан аммам ҳам болаликларида шу лагерда дам олиб келишган. Дадам қандайдир ойга чиққан одам каби гапириб берарди шу лагер хотираларини.
🌟@nurbekalimov
Инглиз тили қайси диалектдан келиб чиққан?
Ҳозирги кунда дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар гаплашаётган инглиз тили аслида бир неча маҳаллий диалектлардан шаклланган. Буюк Британияга англлар, сакслар ва ютлар келганида, улар бир хил тилда гаплашмаган. Уларнинг тилини «қадимий инглизча» деб аташади, лекин бу тилнинг ҳам тўртта асосий диалекти бўлган. Булар: ғарбий саксон, мерсия, нортумбрия ва кент диалектлари.
Энг кўп адабий ёдгорликлар ғарбий саксон тилида қолган. Машҳур «Беовульф» достони ва Буюк Альфреднинг асарлари шулар жумласидан. Лекин кейинчалик, айниқса, Лондон марказга айланганидан сўнг, мерсиянинг марказий ва шарқий шевалари асосида янги адабий ва миллий норма шакллана бошлайди.
1258 йилда Генри III нинг халққа йўллаган мурожаатини янги даврнинг биринчи ҳужжатларидан дейиш мумкин. Кейинроқ Уиклифнинг Инжил таржимаси, Чосернинг асарлари ва Уильям Кэкстоннинг босмахонаси орқали Лондон диалекти умуммиллий тилга айланади. Қизиғи, ҳатто ўша пайтда ҳам одамлар тухумни “egges” деб ёзайми, “eyren” дебми, деб ўйланишган — тил турли ҳудудларда жуда фарқ қилган. Уильям Кэкстон шундай ёзади: бир одам деҳқондан тухум сўраб “egges” деса, аёл тушунмайди. Чунки унинг тилида бу сўз “eyren” дейиларкан.
Ҳозирги замонавий инглиз тили, асосан, мерсий диалектига таянса-да, унда бошқа шевалар изи ҳам сақланган:
— -s кўплик қўшимчаси нортумбриядан келган;
— does, goes, makes каби замонавий феъл шакллари ҳам шу ердан;
— bury сўзи ғарбий ёзув, бу ҳам кентча талаффуз, busy эса мерсияча талаффуз билан;
— buy — ғарбий ёзув, лекин мерсияча айтилув.
Кўпчилик дунёда “инглизча” деб атаётган тил тарихи ва диалектлари тўқнашган, уйғунлашган ва минг йиллар давомида шаклланган тилдир. Ҳар бир сўз ортида эса бутун бир ҳудудий ёдгорлик ётади. Шунинг учун инглиз тилини фақат тил эмас, балки жонли тарихий харита десак ҳам бўлаверади.
🌟@nurbekalimov
CHRONICLES OF MEDIEVAL – ЎРТА АСРЛАРНИНГ ҲАҚИҚИЙ "ГЎШТМАЙДАЛАГИЧИ"! 🏰⚔️ Kiber Uz'дагилар бу ўйинни Kingdom Come: Deliverance'га ўхшатишди, лекин кенг миқёсли жангларга урғу берилган! Сеҳр йўқ, фақат лой, қон ва пўлат! 🛡 Реализм ва жанг миқёси муҳим бўлганлар учун!
Тўлиқ видео: https://youtu.be/1YXfxOA5cFs
«MINEX Central Asia 2025» форумига рўйхатдан ўтиш якунланишига оз қолди!
ТМК Сизни 24-25 июнь кунлари Марказий Осиёдаги энг етакчи ва нуфузли соҳа тадбирларидан бири — «MINEX Central Asia 2025» форумида иштирок этишга таклиф қилади.
✅ Ушбу форум критик минераллар бўйича глобал келажак масалаларига бағишланган бўлиб, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинати мезбонлигида ташкил этилмоқда.
📍 Агар Сизнинг фаолиятингиз камёб минераллар, барқарор таъминот занжирлари, яшил трансформация ёки минтақавий шериклик билан боғлиқ бўлса, бу Форум айнан Сиз учун!
📎 Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш: https://2025.minexasia.com/ru/registracziya-slushatelej-foruma-minex-central-asia-2025/
✅ ТМК Сизни «MINEX Central Asia 2025» форумида кутмоқда!
Исроиллик таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Моссад Эрон ҳудудида фаол иш олиб бормоқда ва бу операциялар давомида Эроннинг ҳаво мудофаа тизимларига зарба бериш учун «Spike» танкка қарши ракета комплексларидан фойдаланилган. Мутахассислар бундай ҳаракатлар Боку томонидан қўллаб-қувватланмасдан амалга оширилиши деярли мумкин эмаслигини тахмин қилмоқдалар.
Агар Эроннинг Тоғли Қорабоғ урушидаги ролини эсга олсак, бундай хулосалар асосли бўлиши мумкин. Теҳрон Арманистонни қўллаб-қувватлаган эди, бу эса Исроил ва Озарбайжонга Эроннинг олдинги қадамларига жавобан биргаликда ҳаракат қилиш учун сабаб бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, Эрондаги Моссад операциялари замонавий қурол-яроғлардан фойдаланган ҳолда ва Озарбайжоннинг эҳтимолий иштироки билан мураккаб геосиёсий ўйиннинг бир қисми бўлиши мумкин, бу ерда эски зиддиятлар янги кўринишда намоён бўлмоқда.
Ундан ташқари, Озарбайжон турли каналлар орқали Исроил раҳбариятига Эрондаги озарбайжонликлар истиқомат қиладиган аҳоли пунктларига зарба бермаслик (суратда кўрсатилган), шунингдек, фуқаролик инфратузилмаси ва тинч аҳолига ҳужум қилишдан тийилиш тўғрисида мурожаат юборгани айтилмоқда.
Турли маълумотларга кўра, Эронда 30-40 миллион нафар этник озарбайжонликлар яшайди. Озарбайжонликлар зич жойлашган ҳудудларга зарбалар берилиши эса Озарбайжон учун воқеаларнинг жуда нохуш ривожланиши ҳисобланади.
🌟@nurbekalimov
Че Геваранинг 1960 йилда олинган портрети — тарихдаги энг кўп тарқалган ва кўчирилган сурат ҳисобланади. Альберто Корда томонидан туширилган бу тасвир “Герилла қаҳрамони” номи билан дунёга машҳур бўлди.
Лекин бу сурат қандай қилиб идеализм ва қаршилик рамзига айланди? Ва нега у миллионлаб одамларни илҳомлантирди?
Бу видеода сиз шу тасвир ортидаги ҳақиқий тарих билан танишасиз: https://youtu.be/44B4KNW0fp8?si=mR4GeP1bGqjhBEt_
АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлигининг собиқ раҳбари, истеъфодаги денгиз пиёдалари генерали Кеннет Маккензи Исроилнинг Эрон билан урушда қўйилган вазифаларининг кенгайишини кўрмоқда:
"Мен чиндан ҳам Тел-АвивдаЭрон режимини ўзгартириш масаласи кун тартибига қўйилганин деб ўйлайман. Харбийларда шундай нарса бор, дастлабки ажойиб муваффақиятга эришганингиздан кейин аввал бошида қўйилган мақсадларнинг кенгайиши юз беради ва шу сабабли вазифаларингиз, одатда, янги имкониятлар пайдо бўлиши билан кенгайиб боради.
Шунинг учун, менимча, исроилликлар бу ишга киришганларида, эҳтимол, торроқ доирадаги кампанияни кўзда тутишган, аммо эронликлар ўзларини яхши ҳимоя қила олмаслиги ва исроилликлар эришган муваффақият улар учун янги истиқболларни очиб беради.
🌟@nurbekalimov
АҚШ Исроилнинг урушга қўшилиш илтимосидан сўнг Эронга иккинчи авиаташувчи ва ўнлаб самолётларни жўнатмоқда
АҚШ Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддият фонида Яқин Шарқдаги ҳарбий контингентини кучайтирмоқда. Reuters хабарига кўра, Жанубий Хитой денгизидан минтақага USS Nimitz авиаташувчиси йўл олган. Олдинроқ у Ветнамнинг Дананг портига бориши керак эди, аммо"фавқулодда оператив зарурат" туфайли бу бекор қилинган, деб хабар берди агентликнинг ишончли манбаси.
Кемалар ҳаракатини кузатиб борувчи Marine Traffic сайти маълумотларига кўра, ҳозирда USS Nimitz Сингапур яқинидан ўтиб, ғарб томон йўлини давом эттирмоқда. Яқин Шарқ минтақасида у бортида 36 та F/А-18 ва 12 та F-35 қирувчи самолётлари мавжуд бўлган яна бир Америка авиаташувчиси - "USS Carl Vinson (CVN-70)"га қўшилади. Кема бир ҳафта ичида манзилга етиб бориши кутилмоқда.
Шу билан бир вақтда, АҚШ Америка базаларидан ёқилғи қуювчи самолётларни кенг кўламда Европага кўчирмоқда. Military Watch маълумотларига кўра, 16 июнь куни эрталабгача Европа аэродромлари 30 та КС-135 ва КС-46 самолётларини қабул қилган. Улар Исроил ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолётларига ҳавода ёнилғи қуйиш учун фойдаланилиши мумкин.
Бу Эронга зарба беришни осонлаштириши керак. Илгарироқ, Исроил президент Доналд Трамп маъмуриятига Теҳроннинг ядровий дастурини йўқ қилиш учун Эронга қарши ҳарбий операцияга қўшилишни сўраб мурожаат қилганди. Axios нашриниг таъкидлашича, Исроилга Эроннинг Фордодаги тоққа ўрнатилган уранни бойитиш объектини йўқ қилиш учун зарур бўлган катта бомбардимончи самолётлар етишмаяпти.
Axios суҳбатдошларидан бири АҚШнинг операцияга қўшилиши мумкинлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан телефон орқали суҳбатда бунга рози бўлган.
🌟@nurbekaimov
Қашшағларга "Сусамбил" ваъда қилган маркиз ҳақида
ХIX асрнинг охирида француз аристократи Шарль де Ре “Янги Франция” барпо этиш орзуси билан Папуа Янги Гвинея томон йўл олади. Пруссия билан урушдаги мағлубиятдан кейин у Франция шон-шарафини тиклашнинг ягона йўли деб бошқа ерда мустамлака давлат тузишни кўради. Давлат расмийларининг рад жавобига қарамай, де Ре ўзини бу ҳудудларнинг “шоҳи” деб эълон қилади ва мустақил ҳаракатга ўтади.
1877–1880 йиллар оралиғида у икки экспедиция ташкил қилади ва Янги Ирландия оролида Порт-Бретон номли кичик жойлашув пунктига асос солади. Рекламада бу ер “ҳосилга бой, об-ҳавоси гўзал ва йўллари кенг” деб тарғиб қилинади. 1800 франк ёки беш йиллик меҳнат шартномаси эвазига одамларга ер участкаларини ваъда қилади. Учинчи экспедицияга де Ре 500 нафар колонистни, асосан италияликларни жалб қилади.
Лекин Франция ва Италия бундай ташаббусни сохта деб баҳолайди ва колония ташкил этилишининг олдини олишга ҳаракат қилади. Барибир 1880 йил 9 июлда “Индия” кемаси Барселонадан йўлга чиқади. Уч ойлик оғир сафардан сўнг, колонистлар Порт-Бретонга етиб келганида, ваъда қилинган “жаннат” ўрнига ботқоқлик яқинида жойлашган ташландиқ қишлоқни топишади.
Улар уйлар қуриш ва деҳқончилик қилишга уринишади, лекин безгак, очарчилик ва маҳаллий аҳоли ҳужумлари оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлади. Тўрт ойдан сўнг улар Порт-Бретонни тарк этишга қарор қилишади. “Индия” кемаси уларни Нумега олиб боради. Кейинроқ британияликлар 217 нафар колонистни Сиднейга эвакуация қилади.
Машенник Шарль де Ре Испанияда қўлга олиниб, Францияга топширилади. Суд унга алдамчилик эмас, балки беэътиборлик учун 6 йил қамоқ жазоси тайинлайди. У озодликка чиққанидан сўнг ҳам ўз авантюраларини тўхтатмайди, лекин энди уларнинг ҳеч бири муваффақиятга эришмайди. 1893 йил 29 июлда у вафот этади.
Бугун Порт-Бретондан фақат битта артефакт қолган — ёнғоқ тошдан ясалган қадимий сув тегирмонининг ғилдираги. У энг катта орзулар ҳам фактлар ва режасиз қуриладиган бўлса, саробга айланишини эслатиб туради.
🌟@nurbekalimov
Бухоро: Каштачиликда ботаника эстетикаси
XIX аср Бухоро сўзаналари бу нафақат матога тикилган безак, бу ботаник тафаккурнинг эстетик ифодаси. Бу нақшларда дарахт, чиннигул, пион, хризантема каби флора элементлари рамзий кучга эга бўлган шаклларга айланган. Накшлар орқали давр руҳи, макон поэтикаси ва аёл нигоҳининг гўзалликка талқини ифодаланади.
Бухоро сўзаналари бугун ҳам Марказий Осиё каштачилик мактабларининг эстетик чўққиси сифатида эътироф этилади.
📢 Сўзананинг тимсоллари ҳақида “Қурултой” подкастида фикр юритилди.
➡️ Подкаст https://youtu.be/DlwTGG-lNDY
“Banco Río” да аср талон-торожи
2006 йил, Аргентина. Буэнос-Айрес. Қалбида рассом, спортчи ва марихуана ихлосманди яшайдиган Фернандо Араухо кутилмаганда: “Нега банкни таламаслик керак?” деган фикрга келади. Лекин у зўравонликсиз, хеч кимга зарар етказмасдан амалга ошириладиган жиноятни орзу қиларди.
Фернандо йил давомида дўстлари билан банкни туну кун ўрганади, туннел қазишади, дамба қуришади, қочиш учун резина қайиқлар тайёрлашади.
2006 йилнинг 13 январи, шанба куни ҳаммаси бошланади. Улар банк томон туннелни қазиб тайёр қилгач, банкка киришни олд эшикдан, қўлда қалбаки қуроллар билан амалга оширишади. Полиция келади, лекин жиноятчилар гаровдагилар билан жуда эҳтиёткор муомалада бўлишади – уларга сув, сигарет, телефон беришади, ҳатто бир онани туғилган куни билан табриклашади.
Бу вақтда туннелдаги “Инженер” охирги бетонни ёриб, хазиналарга йўл очади. Жиноятчилар сейфларни очиб, пулларни йиғишади ва шахсий қайиқлари орқали канализация туннеллари орқали кўздан йўқолишади. Банкдагилар учун эса шунчаки бир энлик хат қолдиришади: “Агар қуролсиз бўлсанг, бу бойлар маҳалласида муҳими пул, муҳаббат эмас”.
Орадан 7 соат ўтиб полиция банкга ҳужум бошлайди, лекин қарашсаки, банк бўш. Босқинчилар аллақачон пиво ичиб, телевизорда ўзлари ҳақидаги янгиликларни томоша қилишарди.
Ҳаммаси режадагидай жуда зўр кетаёганди. Лекинигуруҳ аъзоларидан бири Де Ла Торренинг хотини эри уни ташлаб кетишидан шубҳаланиб, полицияга бориб ҳамма нарсани айтиб беради. 35 кундан сўнг жиноятчилар қўлга тушади. Қизиғи, улар анча енгил жазолар олган, айримлари 2 йилга етмасдан озодликка чиқиб кетишган.
Бу жиноят жуда ҳам ғалати ва зарарсиз бўлган — ҳеч ким ўлмаган, пул эгалари суғурта орқали компенсация олган.
Ушбу воқеа ҳақида яқинда бир яхши кино кўрдим. Фильм номи 🎬 Афера века (El robo del siglo, 2020) крепко тавсую.
🌟@nurbekalimov
“Уотерлоо тишлари” — тарихдаги энг ҳайратли “бизнес”
Инсоният тарихидаги дастлабки тиш протезлари ҳали Қадимги Рим давридаёқ пайдо бўлган. Уларни дарахт, металл, морж ёки фил суяги каби материаллардан тайёрлашарди. XIX асрнинг охиригача бундай протезлар фақат ташқи кўриниш учун керак бўлган – овқатланишдан аввал уларни ечишарди. Энг қимматбаҳо протезлар эса ҳақиқий инсон тишларидан ясалганлари эди. Лекин бундай тишларни топиш ҳам қийин, ҳам сифат жиҳатдан яхши эмасди. Асосан жиноятчилар ва эгасиз жасадлардан олинарди.
Лекин 1815 йилда Уотерлоо жанги бу соҳада ҳақиқий бурилиш ясайди. Франция ва коалиция армияси ўртасидаги бу ҳал қилувчи тўқнашувда тахминан 40 минг киши ҳалок бўлади. Кўп марҳумлар ёш, соғлом ва энг муҳими, яхши тишларга эга аскарлар эди. Кўмиб юборишдан аввал уларнинг тишлари ажратиб олинарди. Бу тириклар учун ажойиб хомашё бўлади.
Кейинчалик, протез ишлаб чиқарувчилар йиллаб айнан “Уотерлоо тишлари”дан фойдаланишади. Бугунги кунда ҳам “Уотерлоо тишлари” ибораси орқали кимнингдир бизнес ғояси ортида ётган бемаънилик ва цинизм ҳақида айтилади.
Ҳа, тарих баъзан биз ўйлагандек чиройли эмас.
🌟@nurbekalimov
Илмсиз миллат ўса олмайди
Ҳар доим аждодларимиз, ота-боболаримиз билан фахрланиб ҳеч нима қилмай ёториш уже банально. Шунақа пайт савол туғилади-да, биз ўз фарзандимизга шу меросни беришга неча фоиз тайёрмиз?
Так вот, Республика маънавият ва маърифат маркази “Худойи” деган янги видео чиқарибди. Бу ижтимоий роликни кўриб, бир оила тақдири орқали қанчалик муҳим муаммолар кўтарилганини англадим. Илмдан узоқлашган фарзанд — келажакда йўқотишимиз мумкин бўлган энг катта бойлигимиз.
Роликни тўлиқ кўриш учун шу ерга эзилади: https://youtu.be/T6cydTJ6J78
#yangiruhiyat
🌟@nurbekalimov
🧠 Ахборот таҳдиди — янги замон қуроли.
Ёлғон, манипуляция ва трендлар орқали онгни бошқариш мумкин.
Биргина нотўғри маълумот одамларни чалғитади, қўрқитади ёки хавфли ҳаракатга ундайди.
📱 Ҳар бир “лайк” — бу ҳам танлов. Ахборотга танқидий ёндашинг.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/boBHj7mY8HQ?si=RvK6ij79hTi5dc96
“Биз қул эмасмиз” — 1953 йилги Берлин қўзғолони ҳақида
Бундан 72 йил олдин, 1953 йилнинг июнида Шарқий Берлинда шундай ҳайбатли шиорлар янграган эди: «Биз қул эмасмиз! Эркинлик керак!». Бу Совет Иттифоқи таъсиридаги ГДР (Германия Демократик Республикаси) тарихидаги энг катта халқ қўзғолонининг бошланиши эди.
Ҳаммаси 5 июнь куни кичик бир норозиликдан бошланади — Фридрихсхайн шифохонаси қурилиш ишчилари иш нормаларининг оширилишига қарши иш ташлашади. Лекин норозилик оташи бутун шаҳарга ёйилади. 17 июнь куни Штраусберг майдонида 10 минг нафар одам тўпланиб, сиёсий талаблар қўя бошлашади: Германияни бирлаштириш, эркин сайловлар ўтказиш, сиёсий маҳбусларни озод қилиш.
Кейинги соатларда партия биноларига ҳужумлар, газеталар таҳририятларини эгаллаш, сиёсий рамзларни йўқ қилиш бошланади. Қўзғолон бир кечада Берлиндан бутун ГДР ҳудудига тарқалади.
Ҳокимият эса Совет Иттифоқидан ёрдам сўрайди. Москва тезда ҳарбий аралашув қарорини қабул қилади. Танклар ва “халқ полицияси” намойишчиларга қарши йўналтирилади. Фақат Берлиннинг ўзида ўнлаб одамлар ҳалок бўлади, 1400 нафардан ортиқ сиёсий маҳбус озод этилади. 23 июнгача шаҳарда ўт очиш тўхтамайди.
Расмий ҳисобга кўра, 125 киши ҳалок бўлади. Минглаб одамлар ҳибсга олинади. Бу воқеа нафақат ГДР, балки бутун социалистик лагерда халқ иродаси илк бор ошкора ифода этилган, лекин зўравонлик билан босиб ташланган ҳолат эди.
🌟@nurbekalimov
CNN: АҚШ консулликлари F, М ва J талаба визаларига аризаларни қабул қилишни қайта бошлайди, аммо барча ариза берувчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти синчковлик билан текширилади.
CNN қўлга киритган ҳужжатда айтилишича, "Текширув АҚШ фуқаролари, маданияти, ҳукумати, институтлари ёки асосий тамойилларига нисбатан душманлик муносабатини намоён этаётган; тан олинган террорчилар ва АҚШ миллий хавфсизлигига бошқа таҳдидларни қўллаб-қувватлаётган, уларга кўмаклашаётган ёки оқлаётган; шунингдек, антисемитик таъқиб ёки зўравонликнинг ноқонуний ҳаракатларини содир этаётган шахсларни аниқлаш мақсадида ариза берувчиларнинг онлайн фаолиятини таҳлил қилишни ўз ичига олади".
АҚШдаги террорчилар рўйхатига ҲАМАС ташкилоти, ҳусийлар ва "Толибон" ҳаракати ҳам киритилган.
🌟@nurbekalimov
Наполеон сўнгги ғалабасини қўлга киритган кун
1815 йил 16 июнда Франция императори Наполеон Бонапарт Пруссия армиясини мағлуб этиш ниятида Линьи атрофида жанг бошлайди. Унинг режаси шундай эди: ўзи Блюхер бошчилигидаги пруссларга қарши курашар, маршал Ней эса инглиз қўшинини тўхтатиб, орқадан ҳужум қиларди. Лекин бу режа амалда ишламайди. Ҳарбийлар орасида келишмовчилик ва нотўғри тушунишлар юзага келади.
Жанг бошланганда прусслар 87 минг аскарга эга эди, Наполеонда эса 78 минг аскар бор эди. Тушдан кейин жанг янада қизиб кетади. Француз тўплари прусслар жойлашган уйларни ёқиб, вайрон қилади. Ҳар бир қадам, ҳар бир хона учун жанг бўлади. Наполеон тепадан кузатиб, Нейдан ёрдам кута бошлайди. Лекин унга керакли куч келмайди. Д’Эрлон номли генерал икки фронт орасида қолиб, қаерга ёрдам беришни билмай, вақтни йўқотади.
Кечки еттида Наполеон охирги зарбани бериш учун император гвардиясини жангга ташлайди. Кутилмаганда кучли ёмғир қуя бошлайди. Француз гвардияси прусслар марказини ёриб ўтади. Генерал Блюхер эса шахсан отлиқларини жангга бошлайди, лекин унинг оти ҳалок бўлади ва у оғир тан жароҳати олади. Шунда ҳам у асирга тушмайди ва тирик қолади.
Соат 21:30 га келиб жанг тугайди. Французлар майдонни эгаллайди, лекин прусслар бутунлай мағлуб этилмайди — улар тартиб билан чекинади. Наполеон эса чарчаган армияси билан жангни тўхтатиб, душманни қувишни буюрмайди.
Бу “ғалаба” Франция учун охиргиси бўлади. Икки кундан кейин, Ватерлоо яқинида, Наполеон бутунлай мағлубиятга учрайди. “Кечаги зафар бефойда. Бу биз таниган Наполеон эмас”, — деганди Линьидаги жанг қаҳрамонларидан бири генерал Вандамм.
🌟@nurbekalimov
Оламни титратган касалликка қарши илк ҳақиқий умид яратилиши ҳақида
XX асрнинг ўрталарида полиомелит болалар ва ёшлар орасида кенг тарқалган, оғир оқибатларга олиб келадиган вирусли касаллик ҳисобланарди. Бу вирус асаб тизимини зарарлаб, кўп ҳолларда фалажлик, ҳатто ўлимга сабаб бўларди. АҚШда 1952 йилнинг ўзида 58 000 га яқин ҳолат қайд этилган. Уларнинг минглаб нафари ҳаётдан кўз юмган, яна кўпчилиги умрбод ногиронликка учраган.
1955 йил 12 апрель куни АҚШда катта тарихий воқеа бўлади. Шифокор ва вирусолог Джонас Солк инсониятни полиомелит балосидан қутқариши мумкин бўлган вакцинани оммага таништиради. Бу йиллар давомида олиб борилган узлуксиз тадқиқотлар самараси эди. Солк вакцинаси ўлдирилган (инактив) вирус асосида тайёрланган бўлиб, организмнинг вирусга қарши иммунитет ҳосил қилишига мўлжалланганди.
Дастлабки синовларда 1,8 миллион бола қатнашади. Уларнинг бир қисми вакцина олади, қолганлар эса плацебо (самарасиз дори) қабул қилади. Натижалар ҳайратланарли эди. Вакцина самарадорлиги 90–100% оралиғида баҳоланади. Шундан сўнг оммавий эмлаш кампанияси бошланади. Вакцина 3 та асосий дозада берилади, кейинчалик бу миқдорга қайта эмлашлар (ревакцинациялар) ҳам қўшилади.
Бошланғич эмлашлар мактаб ёшидаги болаларга ва юқори хавф гуруҳидаги одамларга қилинади. Кампания бутун дунёда кенг миқёсда қўллаб-қувватланади. Полиомелитга қарши кураш глобал ҳаракатга айланади. Кейинчалик Альберт Сабиннинг оғиз орқали қабул қилинадиган вакцинаси ҳам жорий этилади.
Солк ўз ихтиросидан ҳеч қандай тижорий фойда олмайди. Унинг: «Полиовирусга патент бўлмайди. Офтобга патент борми?» — деган машҳур сўзлари инсониятга хизмат қилишнинг юксак рамзига айланган.
Бугунги кунда полиомелит кўп давлатларда йўқ қилинган. Бу эса илм-фан, тиббиёт ва инсонпарварликнинг буюк ютуғи сифатида тарихга кирган. Ўзимиздаям поликлиникада бепул қилинади бу вакцина чақалоқликдан бошлаб. Болангизни эмлашларини қолдирмай олинг. Зеро, вакцинанинг вақтинчалик оғриғи касаллик туфайли ўлиб кетишдан яхшироқ.
🌟@nurbekalimov
Эрон тобора даҳшатлироқ мағлубиятга учрамоқда
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ва дронлари Эрон осмонини тўлиқ назорат қилмоқда. Улар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, кўчма ракета комплекслари, режим раҳбарларининг ҳаракатларини кузатиб, уларни мунтазам равишда йўқ қилмоқда. Эроннинг Исроилга қарши ракета зарбалари кучсизланмоқда. Ракеталар сони тобора камаймоқда.
Эҳтимол, АҚШ Исроилнинг Эронга қарши ҳужумларига қўшилади. Кеча Трамп Теҳроннинг сўзсиз таслим бўлишини талаб қилди. Бунга Эроннинг кўз ўнгимизда заифлашаётгани сабаб бўлиши мумкин ва ҳал қилувчи зарба бериш америкаликлар учун нисбатан хавфсиз бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда улар шундай деб ўйлашмоқда.
Яна нималар рўй бериши мумкин?
Ер остида жуда чуқур жойлашгани сабабли Исроил зарбалари учун имконсиз бўлган ягона - Фордодаги ер ости уранни бойитиш заводини вайрон қилиш, олий раҳбарни йўқ қилиш, ҳарбий ва фуқаролик бошқаруви тизимини издан чиқариш, мудофаа саноатини барбод этиш. Агар Эрон режими шундан кейин ҳам омон қолса, шундоқ ҳам инқироз ҳолатида бўлган энергетика тизимига зарба бериш режалаштирилмоқда.
Назарий жиҳатдан, режим бундай шароитда ҳам ердаги кучлар ҳисобига ўзини сақлаб қолиши мумкин. Аммо вақт ўтиши билан бу партизанлар армиясига айланади, давлат бошқаруви маълум эҳтимол билан қулаб тушади ёки ҳеч бўлмаганда издан чиқади. Ишламай қолган банклар, тўхтаб қолган заводлар, ёқилғи танқислиги ва кучайиб бораётган тартибсизлик билан бир вақтда бу охир ёки охирнинг бошланиши бўлиши мумкин.
Ҳатто шундай бўлмаса ҳам, Эронни энди тинч қўйишмайди. Чунки у кутилганидан заиф бўлиб чиқди, унинг осмони рақиблари томонидан тўлиқ назорат қилинмоқда. Бу шуни англатадики, агар исроилликлар маълум вақтдан сўнг зарба беришни тўхтатсалар ҳам, исталган пайтда уларни қайта бошлашлари мумкин ва буни Исроил йиллар давомида Эроннинг иттифоқчилари, айниқса Суриядаги Ҳизбуллоҳ ва Асаднинг позицияларини мунтазам равишда бомбардимон қилиб кўрсатган. Исроил ўз хужумлари билан уларни шунчалик заифлаштиргандики, 2024 йил декабрь ойида қуролли мухолифат 15 йилдан бери эплай олмаётган ишини 15 кунда амалга ошириб, Асад режимини қулатганди.
Эронда бундай сценарийнинг олдини олиш учун тобора камроқ куч қолмоқда.
Суратда Эроннинг Исроилга жавобан қилаётган хужумларида ишлатилган ракеталар сони камайиб бораётганини кўриш мумкин.
🌟@nurbekalimov
Эркинлик тимсоли қай тарзда яралган? Озодлик ҳайкалининг қурилиш тарихи ҳақида
1886 йил 28 октябрь Нью-Йоркда дунёга машҳур Озодлик ҳайкали расман очилган. Франция халқи бу ҳайкални Америка Қўшма Штатларига мустақилликнинг 100 йиллиги муносабати билан совға қилган. Бу рамзий совға икки халқ ўртасидаги дўстлик ва эркинликка бўлган умумий ишончни ифода этарди. Бу ҳайкал қандай яралган?
Озодлик ҳайкалининг асосий муаллифи — француз ҳайкалтароши Фредерик Огюст Бартольди эди. У ҳайкал учун илҳомни Рим мифологиясидаги эркинлик илоҳаси Либертасдан ҳамда маёқ шаклидаги ёруғлик рамзидан олган. Бартольди фигурага аёл қиёфасини беради — у эркинлик илоҳаси, бир қўлида машъал, иккинчи қўлида эса 1776 йилги Мустақиллик декларацияси билан тасвирланган.
Лекин бу лойиҳанинг муҳандислик асослари яна бир буюк франциялик, Гюстав Эйфель (айнан Эйфель минораси муаллифи) томонидан ҳам амалга оширилган. У ҳайкалнинг ички темир конструкциясини лойиҳалаштиради: ҳайкал турли табиат ҳодисалари ва шамолларга чидамли бўлиши керак эди. У жамланма шаклида Францияда тайёрланиб, қисмларга бўлинган ҳолда кемада АҚШга юборилади ва Нью-Йоркдаги Бедлоу оролида қайта йиғилади (ҳозирги Озодлик ороли).
Францияда ҳайкални ясаш харажатлари жамоат маблағлари ҳисобига тўпланади, Америка эса постамент (пойдевор)ни қуриш вазифасини олади. Постамент қурилишида машҳур америкалик публицист Жозеф Пулитцер ўз газетасида кенг жамоатчиликка мурожаат қилиб, маблағ тўплашга ёрдам беради.
Ҳайкалнинг умумий баландлиги 93 метр, тўлиқ мис металлидан ишланган. Тожнинг етти учи — етти қитъа ва денгизнинг етти қисмида эркинлик нури ёйилишини англатади. Ҳайкалнинг оёғи остида эса занжирлар ётган бўлиб, у қуллик ва зулмдан озод бўлиш рамзи.
Озодлик ҳайкали нафақат бадиий ва меъморий мўъжиза, балки Франция ва АҚШ халқлари ҳамкорлигининг, демократик қадриятлар ва инсон озодлигининг абадий рамзига айланди. Бугунга келиб, бу ҳайкални нусхалари дунёнинг кўплаб шаҳарларида учрайди.
🌟@nurbekalimov
🕍 Бухоро яхудийлари: Улар ким ва қаердан келганлар?
Бухоро асрлар давомида турли маданият ва халқларни бағрига олган. Ушбу видео тарихимизнинг кам ўрганилган, аммо жуда муҳим саҳифаларидан бири — Бухоро яхудийлари ҳақида.
🔹 Улар қаердан келган?
🔹 Нега айнан Бухорода яшашган?
🔹 Яҳудийларга қўлланилган 21 тақиқ нималардан иборат эди?
🔹 Улар орасидан қандай таниқли шахслар етишиб чиққан?
📽 Ушбу видеода юқоридаги ва кўплаб бошқа саволларга тарихий манбалар, шахсий тақдирлар ва маданий мерослар асосида жавоб топасиз.
👉 YouTube https://youtu.be/diUusXeUJtY
⏳ Вақтингизни аяманг — бундай видео ҳар куни чиқавермайди!😎
Нетаняху Эрон олий раҳбари Али Хоманаийни ўлдириш эҳтимолини истисно этмаяпти. Буни Исроил бош вазири ABC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Бинямин Нетаняху Али Хоманаийнинг ўлдирилиши можарони кучайтирмайдими, деган саволга жавоб берар экан, Эрон олий раҳбарига ҳужум, аксинча, урушни тўхтатишини айтди.
"Эрон абадий урушни хоҳлайди ва улар бизни ядро уруши ёқасига олиб келмоқда. Аслида, Исроил бунинг олдини олмоқда, бу тажовузга чек қўймоқда ва биз буни фақат ёвуз кучларга қарши туриш орқалигина амалга ошира оламиз."
Шу билан бирга, Исроил ҳақиқатан ҳам олий раҳбарга ҳужум қиладими, деган саволга Нетаняху Исроил "қилиши керак бўлган ишни қилаётгани"ни айтди. Шунингдек, у Исроил Эроннинг етакчи ядро физикаси бўича олимларини нишонга олганини ва уларни "Гитлернинг ядро жамоаси" деб атаганини маълум қилди.
Бундан ташқари, Нетаняху Эрон ядро дастурини йўқ қилиш бўйича Исроилни қўллаб-қувватлаш Америка манфаатларига мос келади, деб ҳисоблайди.
"Биз шунчаки душман билан жанг қилаётганимиз йўқ. Биз сизнинг душманингизга қарши курашяпмиз. Улар Исроилга ўлим, Америкага ўлим деб бақиришади. Биз шунчаки уларнинг йўлига тўҳаноқмиз" деди Нетаняху.
🌟@nurbekalimov
Исроил зарбасидан кейинги Эрон давлат телевидениеси биноси.
🌟@nurbekalimov