nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

20546

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

«Кашанда илонлар» — Бразилия армияси қандай қилиб кулгили лақабни фахр рамзига айлантирди?

Иккинчи жаҳон урушида фашистик Германияга қарши курашаётган Антигитлер коалицияси бутун дунёдан иттифоқчилар излаётган бир пайтда, Жанубий Америка мамлакатлари, хусусан Бразилия узоқ вақт бетарафликни сақлаб туради. Бу фақат ташқи сиёсат эмас, балки ички иқтисодий сабабларга ҳам боғлиқ эди: мамлакат урушга аралашишдан кўра, ўз саноатини ривожлантиришни афзал кўраётганди.

Лекин 1943 йил 28 январь куни АҚШ президенти Франклин Делано Рузвельт ва Бразилия президенти Жетулиу Варгас Бразилиянинг Натал шаҳрида учрашади. Бу учрашув тарихий аҳамиятга эга эди. Варгас Америка ёрдами эвазига ўз армиясини фашизмга қарши фронтга юборишга ваъда беради. Бу саноатлаштиришда Бразилияга катта ёрдам бериши керак эди ва Америка ҳам бу имкониятни қўллаб-қувватлайди.

Бироз вақт ўтиб, Бразилия экспедицион корпусини шакллантириш бошланади. Аввалига 100 минг кишилик корпус ташкил этилиши режалаштирилган, лекин реал шароитлар ва ресурслар танқислиги туфайли бу рақам 25 минггача қисқартирилади. Бу жараён жуда секин кечади. Жамоатчилик ва ҳатто аскарлар орасида ҳам умидсизлик кучаяди. 1944 йилда ҳам, корпус ҳали фронтга жўнамаганди.

Ана шу пайтда халқ ичида шундай ҳазил пайдо бўлади: «Илон чекса ҳам, Бразилия армияси урушда қатнашмайди!» Бу бразил халқ мақоли биздаги «Қизил қор ёққанда», «Туянинг думи ерга етганда» деган маъноларда ишлатилади. Яъни, бу умуман имконсиз нарса дегани.

Лекин тарих ўз сўзини айтди. 1944 йил 30 июнида Бразилия экспедицион корпуси тантанали равишда Италиянинг Неаполь шаҳрига тушади. Улар иттифоқчи қўшинларга Италиянинг жанубий фронтида катта ёрдам беришади, Гот линияси деб аталган кучли немис мудофаасини ёриб ўтадилар. Бразилияликлар ҳатто Турин шаҳрини озод қилган қўшин сифатида тарихга кирган. Уруш давомида улар 500 аскарини йўқотади, лекин 20 мингдан ортиқ душман аскарини асирга олишади. Бу жуда катта кўрсаткич эди.

Бу пайтда илгари кичкина юморга сабаб бўлган “илоннинг чекиши” ибораси оммалашади. Бразилия аскарлари ўз эмблемаларига трубка чекувчи илон тасвирини танлаб, уни фахр рамзига айлантиришади. Бу эмблема ҳарбий шараф, сабр ва амалга ошган имконсизлик рамзи сифатида қабул қилинади.

Аввалига ҳазил сифатида айтилган ибора шу тариқа Бразилия армияси матонати ва ғалабаси билан боғлиқ тарихий рамзга айланган. Бугунги кунда ҳам Бразилия тарихида «кашанда илонлар» номи шараф билан тилга олинади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Олий таълим маскани “савдо офис”и бўлмаслиги керак!

Сўнгги пайтларда шаҳар кўчаларида ажабланарли, аммо энди одатий бўлиб улгурган манзарага кўп дуч келаман: биринчи қават — кафе, дорихона, там дўкон, иккинчи қават — олий таълим муассасаси!

Бу қандайдир илм маскани эмас, балки таниқли бренднинг янги савдо нуқтаси ёки сервис марказини эслатади. Илм даргоҳи шунчаки “савдо офис”ига айланиб бораётгани эса жиддий хавотир уйғотмай қўймайди.

Университет — фақат диплом тарқатадиган жой эмас. Унда жипслашган академик муҳит, талабалар ва устозлар ўртасида узлуксиз мулоқот, лаборатория, кутубхона, кампус, манзарали ховли ва сифатли таълим бўлиши керак.

Бир неча биноларда тарқоқ ҳолда фаолият юритиш, бу нафақат жараённи қийинлаштиради, балки ўқув сифатига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Илм излаб келган ва катта маблағ тўлаётган талабалар, қанақадир торговый центрларда эмас, ҳақиқий университет муҳитида билим олиши шарт. Бу уларни ҳам маънавий, ҳам моддий хаққи ҳисобланади.

Давлат бу масалада ўз позициясини аниқ билдириши лозим. Нодавлат олий таълим муассасалари замонавий кампусларга эга бўлиши шарт.

Бир сўз билан айтганда, кўча-кўйдаги тарқоқ ўқув бинолардан воз кечиш, тўлиқ жиҳозланган, замонавий ва ягона кампусларга кўчиш вақти келди.

Масъуллардан вазиятни назоратга олишади деб умид қиламиз.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Иш кутар, бола кутмайди…

Давлат хизматчиси иши билан оиласи ўртасида мувозанатни топа билиши керак. Чунки мустаҳкам қадриятлар иш жойида эмас оилада шаклланади. Боланинг қалби, дунёқараши, ишонч ва тарбияси оилада пишади.

Кунига ўнлаб йиғилишлар, юзлаб ҳужжатлар, минглаб масъулиятлар… Лекин фарзанд учун ўтказиб юборилган бир кечки овқат, биргаликда кўрилмаган бир мультфильм умр бўйи тузалмас бўшлиққа айланиши мумкин.

Якшанба кунини оилага бағишлаш шунчаки дам олиш эмас. Бу фарзандлар билан юзма юз бўлиб гаплашиш, ота-она ва рафиқангиз билан суҳбат қуриш, биргаликда сайр қилиш, хотиржам нафас олиш имкони.

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган ижтимоий ролик орқали ҳам айнан шу ҳақда эслатиб ўтилди: оила даврасида ўтказилган ҳар бир сония инсонни маънан бойитади, руҳан тетиклаштиради.

Бу эса ўз навбатида иш жойида ҳам самарадорлик, фикрлаш равонлиги ва масъулиятни оширади. Ҳақиқий хизмат фақат ишда эмас, оилада ҳам меҳр билан яшашдир.

Хизмат қилинг, лекин оилангиз ҳам бундан баҳраманд бўлсин.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Маълумки, 2025 йил 14 февраль куни Президентимизнинг “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 62-сон қарори билан АТ “АлоқаБанк” таянч “Ёшлар банки” этиб белгиланган.

Бугун АТ “Алоқабанк” нинг бош офисида “Ёшлар куни” байрами муносабати билан ажойиб тадбир бўлиб ўтди.

Банк тизимида бугунги кунда 730 нафар 30 ёшгача бўлган йигит қизлар фаолият олиб бормоқда. Бу умумий жамоанинг 60 фоизидан ортиқ. Банк филиалларида самарали фаолият юритиб келаётган ёшларнинг 150 нафари пойтахтга таклиф қилиниб, улар учун байрам дастури тайёрланди. Ёшлар миллий академик театрда соҳибқирон Амир Темур ҳаётига бағишланган “Адолат фасли” спектаклини томоша қилишди. Шунингдек, “Шаҳидлар хотираси” мажмуасида бўлиб, “Қатағон қурбонлари” музейи билан танишдилар.

Байрам муносабати билан Tashkent City ҳудудидаги “АлоқаБанк” бош офисида инновацион кутубхона ҳам иш бошлабди. Ушбу маскан 1500 номдаги 4500 дона китоб энг зарур китоблар билан тўлдирилган.

Кутубхонада 50 фоиз ўзбек, 35 фоиз рус ва 15 фоиз инглиз тилидаги китоблар жамланган. Банк, молия, бошқарув, бадиий адабиёт, маркетинг ва стартап соҳаларидаги энг сўнгги китоблар дунёнинг турли нуқталаридан — Лондон, Дубай, Бангкок ва Москвадан олиб келинибди. Банк ходимлари ва китобхонлар учун шинам ва қулай муҳитда аудио ва электрон китобларни бепул мутолаа қилиш имконияти яратилган. Ўзим ҳам мазза қилиб бу кутубхонани кезиб чиқдим, ўзимга қизиқ китобларни ўқиш учун белгилаб қўйдим.

“Ёшлар куни”доирасида шунингдек “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди. АлоқаБанк бошқаруви раиси ва ўринбосарлари ёшларни байрам билан қутлаб, уларга банк соҳасида муваффақиятли фаолият олиб бориш бўйича тавсиялар беришди, ёшларнинг муаммо ва таклифларини эшитишди. Дастур давомида ёшлар учун фойдали лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди. Ёш тадбиркорлар билан бевосита мулоқот ташкил этилди.

Умуман банкнинг бош офисида катта лавозимларда ишлайдиган раҳбарларнинг шу чиқишлари, турли вилоятлардаги филиалларнинг ёш ходимларига жуда катта мотивация беради.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Японияда "Twitter лик" қотил Такаҳиро Шираиши қатл этилибди. Бу мамлакатда 2022 йилдан бери илк ўлим жазоси ижроси бўлди

Бу маньяк ижтимоий тармоқда ўз жонига қасд қилишга моил қурбонларни, асосан 15-26 ёшли ёш аёлларни топган. Сўнг уларни уйига таклиф қилиб, "ўлишга ёрдам бериш" ёки биргаликда ўз жонига қасд қилишни ваъда қилган. Тергов маълумотларига кўра, у уйида қурбонларини гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликлар билан беҳуш қилиб, зўрлаган, кейин ўлдириб, жасадларини бўлаклаган.

Иш 2017 йилда фош этилди. Ўшанда 23 ёшли сўнгги қурбоннинг акаси синглиси йўқолганидан кейин шахсий тергов бошлаб, қотилни топган эди. У синглисининг ижтимоий тармоқдаг профилига кириб, унинг Твиттерда "у билан бирга ўладиган кимдир"ни қидирганини кўради. Бу хабарга "Twitter қотили" "Келинг, бирга ўламиз," дея жавоб берган. Унинг манзилини билиб олган йигит зудлик билан маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилади.

Полиция Шираишининг квартирасини тинтиш пайтида музлатгичлар ва қутиларда тўққизта бўлакланган жасадларни топди. Иш кенг жамоатчилик эътиборига тушди. Прокуратура ўлим жазосини талаб қилди, адвокатлар эса дастлаб қурбонлар ўз жонига қасд қилишга моил бўлгани учун "ўзаро келишув" асосида ўлдирилганини важ қилиб кўрсатиб, жазони енгиллаштиришни сўрашганди.

Бироқ кейинчалик Шираиши аслида уларнинг розилигисиз одам ўлдирганини тан олиб, барча жавобгарликни ўз зиммасига олади. 2020 йил декабрь ойида суд уни ўлим жазосига ҳукм қилган ва бугун ҳукм ижро этилди.😵

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

АҚШда Фуқаролар урушида ном қозонган рус офицери ҳақида

Иван Васильевич Турчанинов — ўзига хос тақдири, қатъий қарашлари ва жасоратли ҳаракатлари билан тарихда қолган шахс. Россияда полковник унвонигача етган Турчанинов крепостнойликка қарши бўлгани учун Ватанини тарк этиб, АҚШга кўчиб ўтади. У ерда Жон Бэйзил Турчин номи остида янги ҳаёт бошлайди.

Америкада муҳандислик фаолияти билан шуғулланиб юрган Турчин 1861 йилда Фуқаролар уруши бошланиши билан яна ҳарбий хизматга қайтиб, 19-Иллинойс полкига қўмондон қилиб тайинланади. Унинг қатъий тартиб ва замонавий ҳарбий тайёргарликка бўлган етарли эътибори натижасида тез орада генералликкача кўтарилади. Афсуски, Афина шаҳрини олиш пайтида юз берган талафотли талончиликлар унинг номи атрофида зиддиятли баҳслар келтириб чиқаради. Шу воқеадан сўнг матбуотда у “Девона казак” лақаби билан тилга олина бошлайди.

Урушдан сўнг Турчин муҳандисликка қайтади, муҳожирларга ёрдам беради ва ҳарбий назариялар ёзади. Унинг тактик ғоялари кейинчалик Америка армияси уставларига киритилади. Россияга қайтиш имконияти эса унга берилмайди. Турчин АҚШда, муҳтож ҳолда ва ҳаётининг охирида руҳий хасталар учун мўлжалланган уйда вафот этади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Депутатларни идентификациялаш Face ID, қарор лойиҳаларини тайёрлаш AI орқали– маҳаллий Кенгашлар рақамлашяпти

Энди маҳаллий Кенгашлар иши замонавий технологиялар асосида ташкил этилиши айтиляпти. Президентнинг фармонига кўра, “E-Kengash” платформаси янада такомиллаштирилади ва Кенгаш фаолиятида сунъий интеллект ҳамда блокчейн технологиялари жорий этилади.
Қарорлар эндиликда сунъий интеллект орқали тайёрланади, яъни олдинги намунавий ҳужжатлар ва қонунлар асосида автоматик равишда аниқ ва тез тузилади. Менимча, бунинг натижасида, инсон омили камаяди, бюрократия қисқаради. Ҳужжатлар эса блокчейн орқали хавфсиз сақланади. Демак, уни сохталаштириш ёки йўқотишнинг имкони йўқ. Энг замонавий янгилик эса, энди Кенгаш раиси Face ID орқали идентификациядан ўтиб ҳужжатларни имзолайди.

Бу ўзгаришлар маҳаллий Кенгашлар ишини янада шаффоф ва самарали қилади деб ўйлайман. Депутатлар эса вақтларини қоғозбозликка эмас, аҳоли муаммоларини ҳал этишга бағишлайди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Алифбо — демократия калити

Қадимда ёзув фақат элита — руҳонийлар ёки зодагонлар қўлида бўлган. Алифбонинг соддалашуви, айниқса фонетик алифболарнинг пайдо бўлиши билан оддий одамлар ҳам ёзишни ва ўқишни ўрганиш имконига эга бўлди. Бу эса билимга киришни оммавийлаштирди, фикр билдириш ва ахборот алмашиш имконини яратди.

Шундай қилиб, алифбо — фикр эркинлиги ва тенг ҳуқуқлилик асосидаги жамиятлар, яъни демократиянинг қудратли воситасига айланди.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/8GUZsEKuzXA?si=_tShp-yVcakYBgoJ

Читать полностью…

Alimoff

Парковкадан жасади топилган подшоҳ

2012 йили Буюк Британиянинг Лестер шаҳридаги оддий автостоянка ўз бағрида бутун мамлакат тарихидаги энг баҳсли ва муҳокамаларга бой шахслардан бири бўлган Ричард III нинг скелетини яширгани маълум бўлди. Бу кашфиёт тарихга қизиқувчиларни ҳаяжонга солди ва археологик илмий изланишларда янги саҳифа очди.

1485 йилдаги Босворт жангида ҳалок бўлган Ричард III жасади урушдан сўнг Лестер майдонида ювилиб, Грейфрайерс монастир черковига кўмилган. Лекин Генрих VIII даврида монастир бузиб ташланган ва одамлар унинг суяклари Суар дарёсига отилган, деб ўйлашган. 2012 йилга келиб, археологлар бу ҳудуд, яъни ҳозирги автостоянка аслида монастир жойлашган маскан бўлганини ҳисоблаб чиқишади ва қазиш ишларини бошлашади.

Черковнинг меҳроб қисмида қийшиқ шаклдаги, шошма-шошарлик билан қазилган қабр топилади. Қабрдан сколиоздан азият чеккан, жангда оғир жароҳатлар олиб ҳалок бўлган эркакнинг суяклари чиқади. Унинг бош суягида саккизта, танасида жами ўнта жароҳат аниқланади. ДНК таҳлиллари натижасида бу жасад ҳақиқатан ҳам Ричард III га тегишли экани тасдиқланади.

2015 йил 26 март куни Ричард III расман Лестер кафедра соборида қайта дафн этилади. Маросимда унинг узоқ қариндоши — актёр Бенедикт Камбербэтч ҳам қатнашади. Тарих баъзан шунақа ғайриоддий жойлардан ҳам сўзлайди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Британия армияси афсонаси Горацио Герберт Китченер ҳақида

1850 йил 24 июнь куни Ирландиянинг Листоуэл шаҳарчасида Горацио Герберт Китченер туғилади. У кейинчалик Британия тарихидаги энг машҳур ҳарбий “энциклопедия”лардан бирига айланади. Унинг отаси собиқ ҳарбий, бу эса Китченернинг ҳаёт йўлини аввалдан белгилаб қўйганди. У академияни тугатиб, биринчи жанг тажрибасини Франция армияси сафида олади.

Кейин у Британия хизматига қайтиб, муҳандислик корпусида хизмат қилади. Кипр, Камерун, Миср ва Суданда фаол хизмат олиб боради. 1898 йилда Судандаги Маҳдийчилар исёнини бостиришда асосий шахсга айланади. Замонавий пулемётлар ва артиллерия ёрдамида минглаб исёнчиларни тор-мор этади ва Омдурман жангида катта ғалабага эришади.

Кейинчалик Китченер Жанубий Африкадаги бурларга қарши урушни бошқаради. У ерда партизанларга қарши курашда концентрацион лагерларлар ташкил этади, бу эса кўп сонли фуқароларнинг ҳалокатига сабаб бўлади. Кейин у Ҳиндистон қўшинларига бошчилик қилади, кейинроқ эса Мисрда валиаҳд сифатида фаолият юритади.

Биринчи жаҳон уруши бошланганида Британия ҳукумати унга ҳарбий ишлар бўйича давлат котиби лавозимини таклиф қилади. У миллий армия учун умумий сафарбарлик эълон қилади ва шу орқали юз минглаб кўнгиллиларни армияга жалб этади. Унинг машҳур армияга ёллашга қаратилган пропаганда плакатидаги «Сен Британияга кераксaн!» деган чақируви тарихга кирган.

1916 йилда у Россияга йўл олади, лекин «Гемпшир» зирҳташувчи кемаси Оркней ороллари яқинида немис минасига тўқнаш келиб, ғарқ бўлади. Китченер ҳалок бўлади. Унинг ўлими бутун Британия учун қайғули воқеа эди. Чунки у нафақат ҳарбий, балки миллат рамзига айланиб улгурганди.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бир боғбон тарихи ёхуд Англиядаги илк альп гуллари боғи ҳақида

Кларенс Эллиотт — Буюк Британиядаги машҳур боғбон ва альп ўсимликлари коллекционери. Унинг номи инглиз боғдорчилиги тарихида тошлар орасида яшовчи ноёб ўсимликларни йиққан илк мутахассислардан бири сифатида тилга олинади. Эллиотт ботаникада назарий эмас, амалий ёндашув тарафдори бўлиб, бутун умри давомида табиатдаги деярли барча ўсимлик турларини шахсан парвариш қилган.

1903 йилда у Хартфордширда “Six Hills Nursery” деб номланган боғини ташкил этади. Бу боғ ўз даврида жуда ноодатий лойиҳа эди: у ерда асосан альп ўсимликлари, яъни баланд тоғлар ва қоялар орасида ўсадиган турлар йиғилган ва парвариш қилинган. Эллиотт Швейцария, Кавказ ва Ҳимолай каби минтақалардан ўсимликлар олиб келган. Уларнинг айримлари ўша пайтда Буюк Британияда мутлақ янгилик ҳисобланган.

У нафақат ўсимликларни тўплаган, балки уларнинг иқлимга мослашиши, кўпайтирилиши ва парвариш қилиниши бўйича бой тажриба йиғган. Кларенс Эллиотт ботаника бўйича рисолалар ёзмаган, у ўз билимини амалда — боғда кўрсатган. Шу сабабли унинг боғи кўплаб олимлар, боғбонлар ва ҳаваскорлар учун амалий лабораторияга айланган.

1950-йилларда у ўз коллекциясини Кью ботаника боғига (Kew Gardens) ҳадя қилган. Унинг мероси бугунги кунда ҳам Буюк Британиядаги альп гуллари билан боғлиқ тадқиқотлар ва боғдорчилик йўналишларига таъсир кўрсатиб келяпти.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Коррида — анъанами ё зўравонлик?

Бундан 254 йил аввал, 1771 йили Испанияда тарихида илк бор қайд этилган матадор — Хосе Кандидо Экспозито коррида пайти ҳалок бўлади. Бу воқеа ўша пайтда машҳур бўлиб бораётган буқа жангларининг нақадар хавфли эканини кўрсатиб берганди.

Коррида Испанияда қадимдан шаклланган анъана бўлиб, илдизлари Иберия халқлари даврига бориб тақалади. Улар буқаларни муқаддас ҳайвон деб билишган. Вақт ўтиши билан буқани халқ олдида қурбон қилиш маросимлари саҳнавий томошага айланади. Бу ўйинлар ўрта асрда кенг тарқалади. Подшоҳлар, кабальеролар ва ашрофлар буни ҳурмат билан қабул қилишган.

XV-XVI асрларда коррида деярли ҳар бир байрамнинг ажралмас қисмига айланади. Ватикан томонидан бир неча марта тақиқлар берилганига қарамай, Испания подшоҳлари бу анъанани сақлаб қолишга эришишган.

Корриданинг замонавий шакли XVIII асрда пайдо бўлади. Подшоҳ Филипп V от устидаги жангларни тақиқлагач, буқалар билан пиёда жанг қилиш усули оммалашади. Бу томоша айниқса Андалусияда кенг тарқалади. Вақт ўтиши билан жанг услублари ўзгаради ва асосий иштирокчилар шаклланади: матадор (буқани найза билан ўлдирадиган киши), пикадор (от устидаги найзачи) ва ёрдамчи тореадорлар.

Жангнинг энг машҳур қисми — «ўлим терцияси». Унда матадор буқани чалғитиб, 15 дақиқа ичида уни ўлдириши керак бўлади. Лекин бу осон иг эмас: буқа кўп марта яраланади ва бу томошани қонли, оғриқли манзарага айлантиради.

XX асрга келиб, коррида Испанияда мардлик ва жасурлик рамзи сифатида қабул қилинди. Эрнест Ҳемингуэй каби ёзувчилар ҳам бу ҳақда ёзган. Лекин бугунги кунда Испания ва Францияда корридага қарши жамоатчилик фикри кучайган. Чунки ҳар йили минглаб буқалар ўлдирилади, жангда матадорлар ҳам ҳалок бўлади ёки оғир жароҳат олади.

Шу ўринда савол туғилади: бу томоша ҳақиқатан ҳам ҳурматга сазовор анъанами ёки зўравонлик?

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

🛡 Темур Малик — Мўғулларга бўйсунмаган мардлик тимсоли

🎥 Янги видеомизни YouTube’да — томоша қилишни унутманг!

1218 йил. Мўғуллар Марказий Осиёга ҳар тарафдан ёпирилиб келмоқда. Қўрқув, қочиш ва таслим бўлиш... Лекин Хўжандда бир инсон таслим бўлмади.

Бу инсон Темур Малик эди — эл-юртини охирги дамгача ҳимоя қилган қаҳрамон. У Мўғулларга қарши мардонавор курашди, сўнгра Сирдарё бўйлаб қайиқда урушни давом эттирди. Бу — шунчаки тарих эмас. Бу — ифтихор, бугунги кунимизга ибрат!

📺 Видеони тўлиқ кўринг ва ўтмишдаги мардларни эслаб, руҳланинг:

👉 https://youtu.be/OyH6FiwTKxk?si=8ukNOOYSfAjjtI8_

Читать полностью…

Alimoff

Қадимги юнон аёллари нималар кийган?

Ҳар қандай даврда ҳам аёл гўзалликни яхши кўрган — бу Қадимги Элладада ҳам ўз исботини топади. У ердаги хотин-қизлар ўзлари тўқиган оддий матолардан ҳам ўзига хос нафислик ярата олардилар. Қадимги манбаларга кўра, уларнинг кундалик гардеробида учта асосий кийим бўлган: хитон, пеплос ва гиматион.

Пеплум — энг машҳури. Бу 6 футли кенг тўқима бўлиб, аёл танаси атрофига ўралиб, ён томондан ёпиқ қилиб уланарди. Елкадаги қисмлар иккита тўғноғич билан маҳкамланарди. Матонинг юқори қисми устига тушириб, ўзига хос кўйлаксимон шакл яратиш мумкин эди. Баъзан у белга боғланар, бу эса аёлнинг қоматини янада чиройли кўрсатарди.

Хитон — аёллар пеплос остидан кийадиган яна бир парча мато бўлиб, у кўпроқ танани ўраб турарди. У ҳам узун, бироз оғир ва эркаклар ҳам уни кийишган.

Гиматион — саккиз бурчакли ёпинчиқ бўлиб, у қўшимча иссиқлик ёки зийнат сифатида ташланарди. Жамоат жойларида аёллар юзини беркитиш учун алоҳида ниқобсимон парда — вуаль ҳам тақардилар.

Матолар одатда пахта ва жундан тўқилар, ипак эса фақат бой, аслзода аёлларга насиб этарди. Қизиғи, айрим либослар ўзида афсоналарни акс эттирган — масалан, Елена ўғирланиши ёки Зевснинг Ледага оққуш қиёфасида айтган мафтункор ҳикояси. Бундан келиб чиқадики, қадимги юнон модаси ҳам эстетика, ҳам одат, ҳам рамзлар олами бўлган экан.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

McDonald’s’нинг Германиядаги ўзига хос эксперименти ҳақида

Бугун McDonald’s’ни дунёнинг ҳар бир бурчагида учратиш мумкин, (Тошкентдамас фақат😁) лекин 1990-йилларда у анъанавий шаклдан ташқари ҳам кўп нарсани синаб кўрган. Шунақа лойиҳалардан бири — темир йўлдаги McDonald’s ресторани бўлган.

1992 йили компания Германия темир йўллари (Deutsche Bundesbahn) билан шартнома тузиб, Гамбург–Берхтесгаден қатновида ҳаракатланувчи поезд таркибида махсус McDonald’s-вагонларини ишга туширади. Уларда реал ошхона, қаҳва қайнатгичлар, газли ичимлик аппаратлари, сув иситгичлар ва фритюрницалар билан жиҳозланган таом тайёрлаш жойи ҳам бор эди. Меҳмонлар учун бир неча ўнта ўриндиқ ажратилган, меню эса нафақат стандарт, балки спагетти ва колбасаларни ҳам ўз ичига олган.

Биринчи қарашда қизиқ ғояга ўхшагани билан, амалда лойиҳа қиммат ва мураккаб бўлиб чиқади. Вагон кунига 90 кВт электр энергияси сарфлар, бу эса стандарт меъёрдан икки баробар кўп эди. Овқат маҳсулотларини станциялар орқали етказиш, ходимларни манзилгача жўнатиш, уларга турар жой топиш ва доимий навбатларни таъминлаш харажатни оширади. Шу билан бирга, McDonald’s ҳақидаги “арзон ва тез овқат” деган қараш кўплаб йўловчиларни, айниқса пулдор мижозларни қизиқтирмасди.

1995 йилга келиб, McDonald’s бу ғоядан воз кечади. Бу тажриба узоқ яшамайди, лекин у компания қандай форматларни ўрганганини ва қанчалик янгилик излаганини яққол кўрсатади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Муз тагидан чиқарилган самолёт тарихи — “муз қиз”нинг қайта туғилиши ҳақида

1942 йил. Иккинчи жаҳон уруши қизғин паллада. АҚШ ва Британия ўртасидаги «Болеро» операцияси доирасида 6 та P-38 Lightning жангчи самолёти ва 2 та B-17 бомбардимончи самолёти Англияга йўл олганди. Лекин 15 июль куни ёмон об-ҳаво сабаб улар Гренландиядаги музлик устига мажбурий қўнишади. Экипаж аъзолари қутқарилади, аммо самолётларни ташлаб кетишга тўғри келади. Улар йиллар ўтиб муз ва қор қатламлари остида ғойиб бўлади.

1980-йиллар охирида бир гуруҳ энтузиастлар уларни излашга бел боғлайди. 1992 йилда 82 метр муз тагидан самолётлар жойлашган нуқта топилади. Вақт ўтиши билан B-17 лар қутқариб бўлмайдиган ҳолга келганди, лекин бир нечта P-38 ни эҳтиёткорлик билан чиқариш имкони бор эди. Шу тарзда “Glacier Girl” (Муз қиз) деб номланган биринчи самолётни қутқариш ишлари бошланади.

Махсус пар машинаси ёрдамида ишчилар музни эритиб, 82 метрлик вертикал шахта яратади. Энг қийин босқич самолётни қисмлаб, эҳтиёткорлик билан чиқариш эди. 17 соатлаб ишлаган мутахассислар шахтани кенгайтириб, қисмларни тепага чиқара бошлашади. Охир-оқибат, самолётнинг 80-85% қисми сақлаб қолинади ва Кентуккига юборилади.

У ерда “Glacier Girl” 10 йил давомида таъмирланади ва 2002 йили осмонга қайта кўтарилади. У авиа-шоуларда қатнашади, ҳатто унда Атлантика устида парвоз қилишга уринишади, лекин бу амалиёт муваффақиятсизлик билан тугайди. Қолган самолётларни қутқариш режаси ҳам бор эди, лекин музликлар силжигани ва жарликлар яқинлиги туфайли, 2016 йили операция бутунлай тўхтатилади.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

50 давлат вакиллари БМТ Низомини имзолаган кун ҳақида

Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг инсоният яна бир бор ўзига савол берди: Қандай қилиб янги фалокатларнинг олдини олиш мумкин?

Илгари ҳам шундай уриниш бўлган — Биринчи жаҳон урушидан кейин, урушларни олдини олиш мақсадида ташкил этилган Миллатлар Лигаси (1919) бор эди. Лекин у ўз вазифасини бажара олмайди: Япониянинг Хитойга интервенцияси, Итальян-Эфиопия уруши, Испаниядаги фуқаролар уруши, Зимма уруши каби можароларда Лига том маънода бетараф томошабинга айланиб қолганди.

Шундан сўнг, уруш давридаги иттифоқчилар янги, самаралироқ халқаро ташкилот тузиш ғояси устида ишлай бошлайди. 1945 йил 26 июнь куни, Германия таслим бўлганидан сўнг, 50 мамлакат вакиллари Сан-Францискода БМТ Низомини имзолайди. Ўша йилнинг октябрида у расман кучга киради. Кейинги йили Миллатлар Лигаси бутунлай тугатилади.

БМТ ташкил этилган пайтда 51 давлат аъзо эди. Бугунги кунда эса бу рақам 193 та мамлакатга етди. БМТнинг асосий органи — Хавфсизлик Кенгаши, унинг доимий аъзолари (Хитой, Франция, Россия, Британия ва АҚШ) тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича кафолатчи ҳисобланади. Бир қарашда бу давлатлар устидан туриб турли соҳаларни назорат қиладиган глобал тузилма, ўз аппарати, бюджети ва ҳатто тинчликпарвар кучлари бор.

Лекин бу тизим ҳам идеал эмас. БМТ доимий равишда Ғарб давлатларининг манфаатларига мойилликда айбланади: Ироқ уруши, Югославиянинг бомбардимон қилиниши, Руандада тутсилар геноциди — бу каби ҳолатларда ташкилот ёки сукут сақлайди, ёки ўз тинчликпарварларига аралашишни тақиқлайди. Ёки просто "биз чуқур хавотирдамиз" деб қўяди. Хавфсизлик Кенгашидаги вето ҳуқуқи эса ҳар қандай қарорни тўсиш имконини бериб, нуфузли давлатларнинг геосиёсий ўйинларига йўл очади.

80 йиллик тажриба бир саволни уйғотади: Бугунги БМТ ҳақиқий халқаро ҳимоячими ёки фақатгина катта давлатлар манфаатларини расмийлаштирувчи воситами? Жавоб йўқ.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

80 йил аввал Совет Иттифоқида “Генералиссимус” унвони жорий этилганди

1945 йил 26 июнь куни СССР Олий Совети Президиуми қарори билан юксак ҳарбий унвон — Совет Иттифоқи Генералиссимуси "звания"си жорий қилинади. Орадан бир кун ўтиб бу унвон "Улуғ ватан урушидаги беқиёс хизматлари" муносабати билан Иосиф Сталинга берилади. Расман бу ташаббус Москвадаги «Рессора» заводи ходимларининг мурожаати асосида амалга ошган.

Генералиссимус сўзи лотин тилидан «энг биринчи» деб таржима қилинади. Бу унвон тарихда бир неча мамлакат армияларига қўмондонлик қилган буюк ҳарбийларга берилган. Европа тарихида бу унвон биринчи марта 1569 йил Францияда жорий қилинган бўлса, Россияда эса у XVII асрда пайдо бўлган. Унвоннинг энг машҳур эгаларидан бири граф Александр Суворов эди.

Сталинга бу унвондан ташқари “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” ва “Ғалаба” ордени ҳам берилади. Лекин кейинроқ, Вячеслав Молотовнинг сўзларига кўра, Сталин бу унвонга рози бўлганидан пушаймон бўлган ва атрофидагиларнинг мақтовларга тўла ҳаракатларидан ўзини ноқулай ҳис қилган.

Қизиғи шундаки, Генералиссимус учун махсус форма ва петличкалар ишлаб чиқилган бўлса-да, у расман тасдиқланмаган. Кейинги тарихда бу унвон СССРда ҳам, Россияда ҳам бошқа бирор шахсга берилмаган.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ганди Гитлерга «дўстим» деб мурожаат қилгани ҳақида

Махатма Ганди зўравонликка қарши кураш рамзилигини ҳаммамиз биламиз. У Ҳиндистон мустақиллиги учун қуролсиз курашган ва бутун ҳаёти давомида тинчликни тарғиб қилган. У Адольф Гитлерга икки марта мактуб ёзганини биласизми?

1939 ва 1940 йилларда ёзилган бу мактубларда Ганди дунёдаги янги уруш хавфини тўхтатишга уринади. У Гитлерга “дўстим” деб мурожаат қилган ва уруш орқали мақсадга эришиш одамзотни йўқотишга етаклашини таъкидлаган.

Биринчи мактубда Ганди шундай дейди:

«Сиз инсониятни йўқотишга олиб борадиган урушни тўхтатишга қодир ягона инсонсиз. Бунга қанча нарса қурбон қилинмоқда — шуни ўйлаб кўрдингизми?»


Ганди урушни мақсадга эришиш воситаси сифатида эмас, балки инсон табиатига хиёнат деб биларди. У Гитлерни бундан қайтаришга уринган:

«Мен урушдан онгли равишда воз кечган инсон сифатида, сизга мурожаат қилишга журъат қилдим», — дейди у.

1940 йилда ёзган иккинчи мактубида эса яна шундай деб ёзади:

«Мен сизга “дўстим” деб мурожаат қиляпман — бу оддий расмиятчилик эмас. Менинг душманларим йўқ».


«Сизнинг амалларингиз инсон қадр-қимматига тўғри келмаслиги аён. Аммо биз на Буюк Британия империализмини, на нацизмни қўллаб-қувватлаймиз. Бизнинг кураш қурол билан эмас, қалб билан бўлади».


Ганди Гитлернинг нацизм ғоялари ва геноцид сиёсатидан тўлиқ хабардор эмасди. У ўзининг зўравонликка қарши қарашлари билан ҳатто шундай диктатор билан мулоқот қилишга уринади. Лекин ҳар икки мактуб ҳам жавобсиз қолган. Шунга қарамай, улар Гандининг эзгуликка бўлган ишончи, ҳатто зулм сиймоси билан ҳам мулоқот қилишга тайёрлиги ҳақида гувоҳлик беради. Бу тарихий мактубларни инсон қудрати ва юрак поклигининг ёрқин мисоли, ўша даврнинг мураккаб ахлоқий ва сиёсий танловлари белгиси дейиш мумкин.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Пиктограммалар — ёзувнинг бошланиши

Ёзув тарихининг боши пиктограммалар билан боғлиқ. Одамлар дастлаб фикр ва буюмларни расмлар орқали ифодалай бошлаган. Масалан, қуёш — доира, одам — таёқли фигура билан чизилган. Бу белгилар вақт ўтиши билан абстракт маъноларга эга бўлиб, товушга асосланган ёзув тизимлари — яъни ҳақиқий ёзувнинг пайдо бўлишига замин яратди.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/8GUZsEKuzXA?si=_tShp-yVcakYBgoJ

Читать полностью…

Alimoff

New York Times хабар қилишича: Америка разведкаси Эроннинг ядровий объектларига қилинган ҳужумлардан сўнг унинг бойитилган уран захиралари тақдири борасида бир тўхтамга келмаган.

Тахминларга кўра, бойитилган ураннинг бир қисми Натанздаги объектда сақланаётган эди ва ҳозирда объект шикастлангани, аммо йўқ қилинмагани таъкидланмоқда. Сенатор Линдси Грем Конгрессдаги махфий брифинг якунида операциянинг мақсади бойитилган уран захираларини йўқ қилиш бўлмаганлигини тушунтирди.

Халқаро атом энергияси агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, бойитилган ураннинг катта қисми уруш арафасида Исфаҳондаги объектда сақланаётган эди ва Америка ҳужумидан бир кун олдин лабораторияларга материалларни олиб кирган ёки олиб чиққан транспорт воситалари бўлганлигининг белгилари мавжуд.

Ғарб расмий шахслари АҚШнинг зарар кўрган объектларни қайта ишга тушириш учун йиллар кетиши ҳақидаги баҳолашларини тасдиқлашмоқда. Баҳолашларга кўра, Фордодаги центрифугалар шунчалик қаттиқ шикастланганки, Эрон ўз уранини ядровий қурол ишлаб чиқариш учун зарур бўлган 90 фоизгача бойита олмайди.

Бироқ, бу Эроннинг бирор-бир ядро қуролини ишлаб чиқара олиш қобилияти масаласига нуқта қўймайди. Баҳолашларга кўра, агар эронлик атом олимларининг ҳеч бўлмаганда баъзилари ҳужумлардан омон қолса, у ядровий дастурига етказилган умумий зарарга қарамай, атиги бир неча ой ичида соддароқ ядро бомбасини ишлаб чиқариши мумкин.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Чўл ичида англияликлар орасида саҳро тулкиси Роммель нима қилаётганди?

1941 йил ноябрь охирида нацист Германиясининг Африка корпуси қўмондони Эрвин Роммель Ливиядаги Сиди-Омар йўналишига ўзининг 21-танк дивизиясини қайта жойлаштириш билан банд эди. Йўлда дивизияга тегишли машиналардан бири ишдан чиқади ва натижада барча юқори даражали офицерлар ўлжа сифатида олинган ягона британ юк машинаси “Мамонт”га ўтиришади.

Айнан шу машина уларнинг ҳаётини сақлаб қолади. Чўл шароитида йўлдан адашиш одатий ҳол эди ва Роммельнинг гуруҳи ҳам адашиб, инглизлар назоратидаги ҳудудга кириб қолишади.

Атрофда британ танклари, америка таъминот машиналари ва ҳиндистонлик курьерлар эркин ҳаракатланаётган бўлишига қарамай, ҳеч ким “Мамонт” ичида душман армиясининг юқори қўмондонлиги борлигини пайқамайди.

Эрвин Роммель, ўн нафар офицер ва беш нафар аскар шу тарзда душман орасида хавф остида қолишади. Улар фақатгина эрталаб тўғри йўлни топиб, ўз қўшинларига қайтиб олишга муваффақ бўлишади.

Баъзан тарихни битта машина танлови ҳам ўзгартириши мумкин.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тоталитаризм ҳақида баралла сўзлаган Оруэлл 122 ёшда

Кеча, 25 июнь куни машҳур инглиз ёзувчиси, “1984”, ”Молхона”антиутопияларининг муаллифи Жорж Оруэлл (Артур Блэр) туғилган кун эди. У том маънода инсоний фикр ва сўз эркинлиги учун ёзган, шунга қарши бўлган ҳар қандай тузумга қалами билан рўпара чиққан инсон эди.

Оруэлл бизга «катта оға», «Фикрлар полицияси», «Янги тил» каби ибораларни қолдирган. У ҳатто “совуқ уруш” атамасини ҳам илк бор адабиётга киритган ёзувчи эди. Лекин у тез машҳур бўлиб кетган эмас. Оруэлл собиқ колониял полициячи, сиёсий қарашларидан тортинмайдиган публицист, фашизмни фош қилган танқидчи ва ўзини Испания урушида синаб кўрган идеалист ёзувчи эди.

У кўп йиллар журналистикада ўз қаламига суянади, услубини сайқаллайди. Фақат 1949 йили, у ҳаётнинг оғир босқичида ўзига шуҳрат олиб келган “1984” романини ёзиб тугатади.

Бу асар, Олдос Хакслининг «Ажиб янги дунё»сига қарама-қаршилик сифатида, тоталитар тузумнинг одам руҳи ва онгини қандай заифлаштиришини теран ва даҳшатли тарзда кўрсатади. Асар бутун дунёда баҳсларга сабаб бўлади, айрим жойларда тақиқланади, лекин шундан сўнг у энг кўп ўқилган ва иқтибос келтирилган китоблардан бирига айланади.

Романни ёзаётган пайтда Оруэлл оғир касалликка дуч келиб, кейин узоқ яшамайди — 1950 йили сил касалидан вафот этади. Унинг шахсияти доим турли баҳоларга сабаб бўлган. Ҳатто ҳозир ҳам у Британия махсус хизматларига ишлaган деган қарашлар мавжуд. Лекин шубҳасиз, у ХХ асрдаги энг кучли сиёсий ёзувчилардан бири бўлиб қолаверади. «1984» ва “Молхона” асарлари инсон қадри, эркинлиги ва хавфли келажак ҳақида огоҳлик беради.

Оруэлл, туғилган кунинг билан. Сенинг сўзларинг ҳали ҳам жамиятга ойна тутяпти.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Eco Expo Central Asia 2025” – энг яхши павильонлар ва стартаплар эълон қилинди

“Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида 65 та павильон қатнашди ва улар орасида энг яхшилари аниқланди. Баҳолашда асосий мезонлар — барқарорлик, инновацион ёндашув ва келажакка қараш бўлди.

Вазирликлар ўртасида:
• 1-ўрин — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (“Яшил молия” мавзусида);
• 2-ўрин — Сув хўжалиги вазирлиги (сув тежовчи технологиялар);
• 3-ўрин — Энергетика ва Транспорт вазирликлари (углерод чиқиндисиз инфратузилма).

Халқаро ташкилотлар ўртасида:
• 1-ўрин — Қозоғистон Экология вазирлиги (минтақавий ташаббуслар);
• 2-ўрин — ICBA (қурғоқ ҳудудлар учун инновацион ечимлар);
• 3-ўрин — Хитойнинг Шинжон экология институти ва CAMCE компанияси.

Ҳудудлар бўйича:
• 1-ўрин — Қорақалпоғистон Республикаси (Оролбўйи реабилитацияси);
• 2-ўрин — Самарқанд вилояти (чиқиндилар ва кўкаламзорлаштириш);
• 3-ўрин — Навоий вилояти (саноатга экологик ечимлар интеграцияси).

Тизим ташкилотлари орасида:
• 1-ўрин — Давлат экологик экспертиза маркази;
• 2-ўрин — Чиқиндиларни бошқариш агентлиги ва Чўлланишга қарши кураш агентлиги;
• 3-ўрин — “Яшил лойиҳа” институти.

Стартаплар орасида:
• 1-ўрин: “Aral 1” ва гибрид трактор лойиҳаси — 500 млн сўм мукофот;
• 2-ўрин: “EcoAsfalt” — 300 млн сўм;
• 3-ўрин: “Сув тозаловчи кема” — 200 млн сўм.

Махсус номинациялар:
• Андижон — “Экологик илҳом”;
• Тошкент ш. — “Энг замонавий технологиялар”;
• Наманган — “Энг яшил павильон”;
• Фарғона — “Барқарор ишлаб чиқариш”;
• Жиззах — “Экологик дизайн”, ва бошқалар.

Эътиборли жиҳат: бу кўргазма нафақат технологиялар, балки ғоялар, ёндашувлар ва ҳамкорликлар майдони бўлди. Ҳар бир
павильон — экологик келажакка қўйилган амалий қадам.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбеклар фақат Дубайданмас, АҚШдан ҳам атказ оляпти, фақат виза масаласида.

Хуллас, UZ24.uz да АҚШнинг виза жавоблари бўйича статистика чиқди. Рақамлар, шунчаки, шок. Ортиқча гапирмай, тинчгина кириб ўзинглар рақамлар билан танишганинглар маъқул.

Ҳа, айтганча, каналгаям обуна бўлиб қўйинглар. Бунақа қизиқарли нарсалар кўп чиқиб туради 👉@uz24newsuz

Читать полностью…

Alimoff

METSO, TERAN, OSTIM – ДУНЁ ГИГАНТЛАРИ ТМК БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ
 
MINEX Central Asia 2025 форуми доирасида Ўзбекистонда саноат ва инновациялар йўналишида яна бир муҳим тарихий воқелик юз берди.

Финляндиянинг METSO, Кореянинг TERAN, Туркиянинг OSTIM ҳамда Қозоғистоннинг Ensor Management Consultants компаниялари Ўзбекистон технологик металлар комбинати билан стратегик ҳамда англашув меморандумларини имзолади.

Бу шунчаки меморандум эмас — бу келажакка қўйилган муҳим қадам.

Форум доирасида Ўзбекистоннинг тоғ-кон, геология ва критик минераллар соҳаларида халқаро миқёсда муҳим келишувлар ва янги инвестицион йўналишлар белгиланиши кутилмоқда.

Бу ҳамкорликлар Ўзбекистонни технологик металар таъминотида глобал етакчига айлантиришда яна бир қадамдир.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Олдинроқ халқаро билим берувчи ва дунёнинг топ-10 университетларига тайёрловчи "Гарвардчилар мактаби" ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди.

Мактаб Aл-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати номи билан ташкил этилиб, қабул жараёнлари ҳам ўтказилаётган экан.

Мактабнинг афзалликларига тўхталадиган бўлсак, бу интернат шаклидаги мактаб ҳисобланиб, унда ўқиш бепул. Шунингдек, ўқувчилар ётоқ ва 5 маҳал овқат билан таъминланади.

Бундан ташқари, 10-синф ўқувчилари ҳар йили дунёнинг етакчи университетларига амалиётга ҳам юбориларкан. Мактабни битирганда эса, биз биладиган ўша Кембриж, MIT, Йелл ва бошқа топ университетларга кириши учун керак бўладиган халқаро IB дипломи ҳам бериларкан.

Хуллас, фарзандларингиз дунё кезиб, маза қилиб ўқийдиган жой. Ўқишга ариза топшириш бўйича маълумотларни мана бу ердан топасиз.

Читать полностью…

Alimoff

Доналд Трамп:

"Исроил ва Эрон ўртасида ўт очишни тўлиқ ва бутунлай тўхтатиш бўйича келишув имзоланди (тахминан 6 соатдан сўнг, Исроил ва Эрон ўзларининг жорий якуний операцияларини тугатгач). Бу келишув 12 соат давом этади ва шу муддатдан сўнг уруш тугаган ҳисобланади. Расман Эрон биринчи бўлиб ўт очишни тўхтатади, 12 соат ўтгач эса Исроил ўт очишни тўхтатади. 24 соат ниҳоясига етгач, 12 кунлик урушнинг расмий тугаши бутун дунё томонидан олқишлар билан кутиб олинади."

Эрон Ташқи ишлар вазири Арағчининг жавоби:

"Эрон бир неча бор таъкидлаганидек: Исроил Эронга қарши уруш бошлади, аксинча эмас.

Ҳозирги вақтда ўт очишни тўхтатиш ёки ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича ҳеч қандай келишувъ мавжуд эмас. Бироқ, агар Исроил режими Эрон халқига қарши ноқонуний тажовузини Теҳрон вақти билан эрталаб соат 4 гача тўхтатса, биз бундан кейин жавоб ҳаракатларимизни давом эттирмоқчи эмасмиз.

Ҳарбий ҳаракатларимизни тўхтатиш бўйича якуний қарор кейинроқ қабул қилинади."

Шу сценарийни кеча бир ерда айтган эдим.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сен уйда кондиционер тагида чўзилволиб кўчага чиқейми-йўқми, қуёш мияни қовураяпти-ю деб турган пайтингда, кимдир сен учун шу жазирамани енгиб ўтаётган бўлади. Бу қаҳрамон — курьер братлар. Ҳарорат +40 иногда унданам баланд, аммо улар барибир етиб келади. Сув дейсанми овқатми, нонми, мевами, болага памперсми, хуллас нима керак бўлса, “ҳоп” деб остонагача олиб келиб беришяпти.

Uzum Tezkor эса орамизда шундай инсонлар ҳақидаги — “Курьер ҳикояси”ни бериб боряпти. Уларни ўқисанг бу шунчаки иш эмас, ҳақиқий машаққатли саргузаштлигини биласан: йўлни адаштиришлар, ҳар хил мижозлар, вақти-вақти билан кутилмаган “раҳматлар” ва юракка илиқлик берадиган воқеалар. Ҳар бир курьерда ўзгача ҳикоя ва тажриба.

Яна бир яхши нарса: Uzum Tezkor иловасида буюртмани олгандан кейин курьерларга чойчақа қолдириш мумкин бўпти. “Раҳмат” дегани яхши, лекин кўнгилдагидай иш қилганларга “чойчақа” берилса, унданам яхши. Просто заказди ўзини бериб қўёрмасдан, одамга миндей эътибор ҳам бериб қўйек.

Моно ҳаволада курьерчи битта братти ҳаётий ҳикояси бор, ўқиворадиган ери.

🌟@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

😈 Қўрқинчли фильмлар бу ҳақиқий муҳокама мавзусидир. Кимнинг юраги қаттиқроқ, ким биринчи кўзини пирпиратади?

Одамлар доим “энг қўрқинчли” фильмни топишга уринади. Ҳар кимнинг ТОП рўйхати бор.

Лекин… битта нарсани тан олиш керак: Ҳеч бир топ рўйхат масхарабозларсиз бўлмайди.

🎭 Сусамбилънинг рўйхатида ҳам ўша ярамас, Art the Clown 2-ўринда. Ҳа, ўша совуқ кўнгил, шовқинсиз, аммо шафқатсиз қонхўр. Қўрқинчли бўлиш учун гапириш шарт эмаслигини исботлаган қотил.

Лекин, 1-ўринни айтсам ишонмайсиз... Шунчаки кўрганингиз маъқул.

📺 Видеони томоша қилинг. Диққат билан аммо кўзингизга узоқроқ тутинг

🔗 Ҳавола:https://youtu.be/_dqSF1_8NP0

Читать полностью…
Подписаться на канал