Беларусь Украина чегарасида қўшин ва техникалар тўплади
Беларусь гўёки ҳарбий машқлар учун Украина чегараси яқинида кўп сонли шахсий таркиб ва ҳарбий техника тўплади. Бу ҳақда разведка маълумотларига асосланиб, Украина ТИВ маълум қилган.
Вазирлик маълумотига кўра, Гомел вилояти, Украинанинг шимолий чегаралари яқинида махсус операция кучлари ходимлари, танклар, артиллерия, реактив тизимлар ва ҳаво мудофааси воситалари тўпланган. Бундан ташқари, Беларусь ҳудудида “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг ёлланма аскарлари ҳам борлиги кўринган.
Украина ТИВ Беларусь ҳукуматига “Москва босими остида фожиали хатоларга йўл қўймаслик” ва ҳарбий қўмондонликка “дўстона бўлмаган ҳаракатлар”ни тўхтатиб, қўшинларни Украина чегараларидан олиб чиқишни айтди.
Вазирлик чегара бузилса Украина “ўзини ҳимоя қилиш чоралари”ни кўриши, Беларусь қўшинларининг тўпланиши “Украина Қуролли кучлари учун қонуний нишон”га айланиши ҳақида огоҳлантирди.
Украина Беларусь халқига қарши ҳеч қандай нодўстона ҳаракатларни ҳеч қачон қилмагани ва қилмаслигини таъкидлаймиз, дейилади баёнотда.
18 август куни Беларусь раҳбари Александр Лукашенко армиянинг деярли 1/3 қисми Украина чегарасига кўчирилганини маълум қилган. У, шунингдек, Брестдан Гродногача мудофаа истеҳкомлари қурилаётгани ҳақида хабар берди.
Ану куни Украинани мустақиллик куни билан табриклаб мусаффо осмон тилаётганди чол 🤬
🧠@nurbekalimov
Фараз қилинг, фарзанд замонавий таълимни рад этадиган, уни зарарли деб биладиган оилада туғилди.
Оила ҳатто замонавий тиббиётга, эмлаш ва дори-дармонга ишонмаса, уларни соғлиққа зарар деб билиб, давони гиёҳлардан ва табиблардан изласа-чи?
Ҳар қандай замонавий технологияни, замонавий санъатни хавф деб қабул қилишса-чи?
Бунақа оилада фарзанд қанақа руҳий кечинмалар ва қўрқув билан яшайди? Бунақа муҳитдан чиқиб кетиш учун нималар қилиш керак?
XXI асрнинг энг шов-шувли романларидан бири Тара Вестовернинг "Талаба" (Educated) китоби "Asaxiy Books" томонидан ўзбек тилига таржима қилинибди. 420 бетлик матн бошидан охиригача ҳаяжон билан ўқилади ва инсонни дунёга бошқа кўз билан қарашга ундайди.
Бунисини албатта ўқиб кўринг!
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/talaba
"Temurning yo'qolgan yoquti" filmi loyihasi taqdim etildi
Samarqandda bo'lib o'tayotgan "Buyuk ajdodlar merosi - Uchinchi Renessans poydevori" VIII xalqaro Kongressi doirasida "Yangi Renessans: madaniy merosni saqlashda kino va medianing o'rni TURKSOY xalqaro forumi ham o'tkazilyapti. Unda bir nechta loyihalar muhokamadan o'tkazildi. Jumladan, Kinematografiya agentligi buyurtmasiga asosan suratga olinishi rejalashtirilgan "Yo'qolgan yoqut" filmi loyihasi ham taqdim etildi. Mazkur filmda Sohibqiron Amir Temurga tegishli bo'lgan qimmatbaho yoqutning sirli tarixi haqida so'z yuritiladi.
Ma'lumot uchun, Samarqandda bo'lib o'tayotgan xalqaro Kongressda dunyoning 35 mamlakatidan tashrif buyurgan 300ga yaqin olim ishtirok etmoqda.
Хитойнинг IM Motors компанияси ён томони билан жойлаша оладиган инновацион машинани тақдим этди
Хитойнинг автомобил саноатидаги етакчи инноваторларидан бири бўлган IM Motors компанияси янги ва инновацион автомобил консептини тақдим этди. Ушбу янгилик автомобил технологияси соҳасида инқилобий ўзгаришларни англатади. IM Motors компаниясининг янги машинаси – ён томони билан жойлаша оладиган автомобил – транспорт дунёсида янги бир даврни бошлаб беради.
IM Motorsʼнинг янги автомобили урбанизация ва тор жойларда ҳайдашга мўлжалланган. Машинанинг энг диққатга сазовор хусусияти шундаки, у ёнбошлаб ҳаракатланиши мумкин, бу эса тор йўллар ва парковка билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда катта ёрдам беради. Технология, айниқса, шаҳар атрофида осонроқ маневр қилиш ва автомобилни керакли жойга тўғри жойлаштириш имкониятини тақдим этади.
Шунингдек, янги автомобилнинг дизайни замонавий ва аэродинамик хусусиятларга эга бўлиб, ён томон билан жойлашиш технологик жиҳатдан илғор. Бу дизайн транспорт воситасининг нафақат ташқи кўринишини, балки ички эргономикасини ҳам оптималлаштиради. Машинанинг ён томони билан ҳаракатланиши учун махсус ишлаб чиқилган механик тизимлар ва сенсорлар, автомобилнинг тўғри жойлашишини таъминлайди, шунингдек, ҳайдовчига максимал даражада қулайлик яратади.
IM Motors компанияси ушбу технологияни янада ривожлантириш ва жаҳон бозорига чиқаришга тайёрланяпти. Бу автомобил консепти транспорт соҳасида катта ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин, чунки у нафақат транспорт воситаларини янада самарали ва қулайроқ қилишни мақсад қилган, балки шаҳар ҳаётининг муаммоларини ҳам ечишга интилади.
Иккита машинани орасига парковка қилиш учун уссохот орқа-олдига юрадиган танишларга юбориб қўямиз😁
🧠@nurbekalimov
Mobiuz мобил оператори технологик имкониятларнинг янги даврини очмоқда! Компания 1-сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги муносабати билан VoWiFi хизматини мамкалатимизда илк бор тижорий фойдаланишга топширмокда.
Ушбу технология 2023-йил компания томонидан ICT Expo квргазмасида илк бор намойиш этилганди ва тест режимида ишга туширилганди. Хозир эса VoWiFi тижорий фойдаланишга топширилмокда.
Батафсил маълумот
Реклама
❗️Оппенгеймерни атом бомбасини яратган машҳур олим сифатида яхши биламиз. Яқинда Голливуд у ҳақида фильм ҳам ишлади. Бироқ Россиялик Игор Курчатов негадир доим иккинчи планда қолиб кетади. Аслида Курчатов атом бомбаси устида Оппенгеймердан кўра кўпроқ тажрибалар ўтказган. Бироқ тақдир тақозоси билан атом қуролиннинг асосчиси деган ном унга насиб этмаган.
Курчатов ҳақида «Худди шундай» жамоаси айнан Россияга бориб, у ерда махсус сон қилишибди. Кўришга арзийди. Курчатов ҳақида ўзбекча маълумотни сизга фақат шу канал беради.
Видеога ҳавола: https://youtu.be/YCtK9kNPVpo?si=l6sF5GyH149dLgfw
Бугун халқаро қуллар савдоси ва унинг бекор қилинишини эсга оладиган кун
23 август куни дунё бўйлаб халқаро қуллар савдоси ва унинг бекор қилинишини эсга олиш куни нишонланади. Бу кун БМТнинг таълим, фан ва маданият бўйича ташкилоти UNESCO томонидан 1988 йилда жорий этилган.
Ушбу куннинг танланиши 1791 йилда Ҳаитидаги қулларнинг қўзғолонинига боғлиқ. Бу воқеа қулликка қарши курашнинг муҳим босқичи бўлган.
Трансатлантик қуллик савдоси XV асрда бошланган ва XIX аср ўрталаригача давом этган. Бу давр мобайнида 15 млндан ортиқ африкалик эркаклар, аёллар ва болалар ўз уйларидан мажбуран олиб кетилиб, Янги Дунёда қулликка сотилган.
Савдо Африка, Америка ва Европа ўртасида бўлган. Қуллар Африкадан олиб кетилган. Америкадаги плантацияларда ишлатилган. Европа эса бу савдони молиялаштириб, маҳсулотлардан фойда кўрган.
1791 йил Ҳаитида қуллар қилган инқилоб Франция колониясининг мустақиллигига олиб келган ва қуллик савдосига қарши глобал курашда муҳим рол ўйнаган эди.
Нега бу кун бунчалик муҳим? Чунки у қулликнинг даҳшатли оқибатлари ҳақида огоҳлантиради ва одамлар адолатсиз равишда қул қилинишининг даҳшатларини ёдга солади.
Қолаверса, қул савдоси қурбонлари, уларнинг авлодлари ва уларга етказилган азоб-уқубатлар учун адолатни тиклашда муҳим рол ўйнайди.
Бу кун замонавий дунёда ҳали-ҳануз давом этаётган расизм ва инсон ҳуқуқларининг топталиши ҳақида бохабарликни оширади. Қуллик савдоси оқибатида олинган стереотиплар ва дискриминация бугунги кунда ҳам мавжудлигини кўрсатади.
Бугунги кунга янаям қизиққан бўлселар, қуллик тарихини акс эттирувчи фильмлар, масалан, “12 йил қулликда” (12 years a slave) ёки “Илдизлар” (Roots) каби фильмларни кўришингиз мумкин.
Яна, қуллик савдоси ва унинг оқибатлари ҳақида китоблар ўқинг, ҳужжатли фильмлар кўринг. Какраз Мартин Лютер Кинг ҳақида ҳам Ютюбда ўзим видео чиқарганман. Унда қора танлиларнинг ўз ҳуқуқлари учун курашларида йўлбошчи бўлган ушбу инсоннинг босиб ўтган ҳаёт йўли ёритилган.
Хуллас, бу кун инсоният тарихининг энг қора саҳифаларини эслатади, келажак учун сабоқ олишга ёрдам беради ва бизни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда янада фаол бўлишга ундайди.
Одам бўлиб келдик, одам бўлайлик дўсларим🫡
🧠@nurbekalimov
Тил ўрганишда ва IELTS имтиҳонларига тайёрланишда энг катта муаммо диққатни жамлаш бўлиб қолган. Биз ижтимоий тармоқлардаги қисқа роликларга шунчалик ўрганиб қолганмизки, тинглаш ёки ўқишга оид вазифаларни бажаришга қийналамиз.
Халқаро даражадаги инглиз тили ўқитувчиси Барно Аcқарова нафақат тил ўрганиш, балки, ўз олдига мақсад қўйиб, унга эришиш, тушкунликка тушмаслик ва тинимсиз ривожланиш сирлари билан бўлишибди.
"Onix" турар-жой мажмуасидан коттежларни гибрид тўлов дастури асосида харид қилинг!
Onix мижозларнинг молиявий имкониятларига мос келадиган манфаатли тўлов вариантини тақдим этади.
Эндиликда, коттежларни гибрид тўлов режаси асосида харид қилишингиз мумкин. Бунда:
✅ бошланғич 30% тўлов;
✅ 20% тўлов — 12 ой давомида ҳеч қандай фоизларсиз:
✅ қолган 50% тўловни эса нақд тўлов асосида расмийлаштирасиз.
Onix коттежлари Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган. Мажмуа майдони 3 гектар бўлиб, 114 та: 1,6 сотихдан 2 сотихгача бўлган коттежларни ўз ичига олади. 🏡
Коттежлар қуриб битирилган ва тайёр кадастрга эга. 📌
📍 Миробод тумани, Эски Отчопар кўчаси, 58Б
☎️ 55 512 22 20
✍️ @onix_kottedj
Реклама
Шу десанглар мен учун Телеграмдаги иқтисодиёт, банк ва молия бўйича крутой каналлардан бири — @Bankir. Бу ерда соҳага доир таҳлиллар, янгиликлар, доллар нимага кўтарилиб кетяпти, олтин нархи бунч тез ошяпти каби саволларга содда тилда жавоблар берилади. Обуна бўлиб кўйинглар
Читать полностью…Лукашенко МДҲ давлатларини худбинликда айблади
Беларусь президенти Александр Лукашенко айрим собиқ совет давлатлари Россияга ҳеч нима таклиф қилмаяпти, аксинча ундан фойда олишга интиляпти, деб фикр билдирди.
Биз Россия билан бир қайиқдамиз. Агар у ағдарилиб кетса, биз ҳам чўкиб кетамиз. Иттифоқчилигимизни яширишга ҳожат йўқ. Биз ўзимизни Россияга ҳеч нарса бермай, ундан фақат олишни истайдиган баъзи давлатлардек тутмаймиз,
Россиядан ёрдам сўрашингиз керак бўлган пайт яқинлашяпти. Қозоғистонда бўлганидек инқироз юз берганда ҳамма Путиндан ёрдам сўрайди. Биз тезкорлик билан ҳаракат қилиб, у ерга кучларни жўнатдик ва тартибсизликларни бартараф этдик,
Қозоғистон ёки Ўзбекистон маҳсулотларини Америка ёки Евроиттифоқда ким кутяпти? Йўқ, улар Россияга сотишга интилишяпти. Бизда умумий бозор бор ва уни йўқотиш мақсадга мувофиқ эмас,
Майли, ўз иқтисодиётларини ривожлантиришсин ва ўз ресурсларига таянишсин. Қандай Франция, қандай Макрон? Эртага у йўқ бўлади ва ҳамма Арманистонни унутиб юборади,
Онгли тушлар ҳақида
Онгли тушлар — бу туш кўраётганингизни тушунадиган ва тушдаги воқеаларни назорат қила оладиган ҳолат. Бунда одам тушида ўзини онгли равишда тан олади ва тушдаги воқеаларни бошқариш ёки ўзгартириш имкониятига эга бўлади.
Тасаввур қилинг, сиз уйқуда муаммоларни ҳал қилишингиз, расм чизишингиз ёки мусиқа яратишингиз мумкин.
Тадқиқотчилар кўпроқ одамларга онгли туш кўриш имконини берадиган усулларни ишлаб чиқишяпти — бу тушларнинг мазмунини одамнинг уйғоқ ҳаётига ўтказа олади.
Улар сўнгги ойларда туш пайти реал ҳаётдаги электр чойнакни ёқиш ва туш ичидан компьютер экранидаги виртуал машинани бошқариш мумкинлигини кўрсатиб беришди.
"Эртами-кечми, ҳар кимга осон бўлган онгли тушларни кўришга имкон берувчи усул ёки воситалар пайдо бўлади, биз бу икки дунёни бир-бирига боғлаш йўлларини қидиряпмиз",
"Бу энг яхши қўшиқ эди. Мен мусиқачи эмасман, лекин миям ва эҳтимол бошқа одамларнинг мияси ҳам, ҳақиқий ҳаётдаги мусиқалардан кўра яхшироғини яратишга қодир”
Бугун бутунжаҳон дангасалик куникан
Дангасалик куни ҳар йили 20 августда нишонланади. Бу кун аслида Колумбиянинг Итагуи шаҳрида 1985 йилда пайдо бўлган.
Байрамнинг мақсади одамларни кундалик стресс ва ишлардан холи қилиб, ўзларини тинчлантириш ва завқ олишга ундаш.
Бу кунда одатда турли маданий тадбирлар, мусиқалар бўлади ва одамлар ўз тўшакларида шаҳар кўчаларида ётиб олиб парад ўтказади.
Бу кунни жорий қилган Карлос Марио Монтоя дангасаликни "тараққиёт двигатели" деб атаган. Унинг айтишича, дангасалик одамларга оддийроқ ва қулайроқ ечимлар топишга ёрдам беради.
Масалан, овқат пиширмасдан ресторанга бориш ёки қўлда кир ювиш ўрнига стиралкадан фойдаланиш.
Хуллас, қолганини ёзишга эриндим. Кеттим байрамни нишонлашга🥱
🧠@nurbekalimov
Илон Маск Рамзан Қодировга Cybertruck бергани ҳақидаги миш-мишларни рад этди
Илон Маск Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга Tesla Cybertruck электр пикапини бергани ҳақида хабарлар тарқалганди. Маск буни рад этди.
“Маск Американинг санкция қилинган душманларига ҳарбий хизматга яроқли машиналар етказиб беряпти”
Сиз шунчалар қолоқмисиз, мен рус генералига Cybertruck бердим деб ўйлайсизми? Бу ҳайратланарли,
Биз ҳурматли Илон Маскдан Tesla кибер юк машинасини олдик. Мен янги технологияни синаб кўрганимдан хурсандман ва амин бўлдимки, унинг “Киберҳайвон” деб номланиши бежиз эмас,
Илон, раҳмат! Грознийга келинг, сизни энг азиз меҳмоним сифатида қабул қиламан! Бизнинг Россия ТИВ бунга қарши бўлмайди деб ўйлайман. Ва, албатта, биз сизнинг янги ишланмаларингизни кутамиз,
Илон, қолоқ одамлар ва сотқин ОАВга эътибор берманг. Улар билан чалғимаслигингиз керак, ишонинг. Янги чўққиларни забт этишда давом этинг. Сизнинг ишланмаларингиз бизга катта ёрдам бермоқда!
ФИФA нинг дастлабки ўйинлари
Ушбу парча ФИФA видео ўйинлар сериясининг бошланишини ёритади. Дастлабки ўйин 1993-йилда EA Sports томонидан чиқарилган "FIFA International Soccer" эди. Ушбу ўйин футбол ўйинлари бозорида янги услублар ва технологияларни жорий этди, графикаси ва ўйин механикаси билан ажралиб турди. Видео, бу дастлабки ўйинларнинг қандай қилиб футболни виртуал дунёда кўрсатиш усулини ўзгартиргани ва ФИФA сериясининг кейинги ривожланишига асос бўлганини кўрсатади. ФИФA нинг дастлабки ўйинлари футбол ихлосмандлари учун янги тажрибалар яратди ва ўйин саноатида катта таъсир қилди.
Тўлиқ видеога ҳавола: 👉https://www.youtube.com/watch?v=KmxWWSzDaCI&t=38s
Юксак давлат мукофоти билан тақдирланган бир гуруҳ диний соҳа ходимлари Халқаро конгресс иштирокчилари томонидан қутланди
Хабарингиз бор, 23-26 август кунлари Самарқанддаги Silk Road марказида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳамкорлигида “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” мавзуидаги VIII халқаро конгресс бўлиб ўтмоқда.
Халқаро конгрессда 35 та давлатдан 300 га яқин машҳур олимлар, етакчи экспертлар, таълим муассасалари ректорлари, музей, кутубхона директорлари, халқаро ташкилотлар вакиллари билан бир қаторда, юртимизнинг етук олимлари, академиклар, уламолар, диний соҳа вакиллари ҳам иштирок этмоқда...
Батафсил: 👉 cisc.uz
Ҳизбуллоҳ Исроилга 320 тадан кўп ракета учирди
Ҳизбуллоҳ 25 август куни Исроил армияси позицияларига 320 дан ортиқ ракета учиргани ҳақида маълум қилди.
Айтилишича, бу Исроилга қарши жавоб зарбаларининг 1-босқичи бўлиб, 11 та нишон тор-мор этилган. Улар орасида “ЦАХАЛ”нинг Майрун, Заатун ва Саҳел базалари ва босиб олинган Голан тепаликларидаги 2 та база, 3 та казарма ва бир нечта кучли нуқталар бўлган.
“Биринчи босқич муваффақиятли якунланди. Бу Исроил ҳудуди чуқурлигидаги асосий нишонга учувчисиз самолётларнинг парвозини таъминлаш учун Исроил казармалари ва кучли нуқталарига ҳужумлар босқичидир. Дронлар режалаштирилганидек учирилди”,
Telegram асосчиси Павел Дуров қўлга олинди
Павел Дуров 24 август куни Францияда ҳибсга олинган.
Маълум бўлишича, у шахсий самолётида Озарбайжондан Парижга борган пайти Ле Бурже аэропортида қўлга олинган.
Дуров Telegram’да модерациянинг йўқлиги, бу мессенжерда бўлаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар, хусусан, гиёҳванд моддалар тарқатиш, болалар порнографияси, фирибгарлик ва бошқа айбловлар билан қидирувга берилган.
У Франция ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда бўлмагани учун унга ҳибсга олиш ордери берилган.
“Павел Дуров тергов изоляторига тушади, у ўзи яратган платформада сон-саноқсиз ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир қилинишига йўл қўйиб берган. Буни бартараф этиш учун ҳеч нима қилмади”, — деган бу масалага яқин манбалардан бири.
Агар қўйилган айблар исботланса, Дуровнм 20 йилга қамашлари мумкин.
Телеграм пишдими энди😐
🧠@nurbekalimov
Туркияда сақланаётган темурийлар даврига оид ноёб Қуръон қўлёзмасининг факсимилеси нашр этилади
Темурийлар даврида Шайх Шамсиддин Бойсунғурий томонидан кўчирилган, бугунги кунда Туркиядаги Турк ва ислом санъати музейида сақланаётган ноёб қўлёзма нусхасининг факсимилеси нашр этилади.
Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) нинг "Буюк аждодлар мероси - III Ренессанс асоси" VIII халқаро Конгрессида маълумот берилди.
Бу йилги Конгресс Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорликда ўтказилмиқда ва асосий эътибор Марказий Осиёдаги ислом тарихи ва санъатига қаратилмоқда.
Лукашенко Украинани мустақиллик куни билан табриклади
Беларусь президенти 24 августда нишонланадиган Украина мустақиллик куни билан украиналикларни табриклади.
У мамлакат халқига “тинч осмон, фуқаролар тотувлиги ва саховатли мамлакатига фаровонлик” тилаган. Шунингдек, у ўзи раҳбарлик қилаётган Беларусни минтақада тезкор хавфсизликни таъминлашда давом этади дея таъкидлаган.
“Беларусь замини самимий ва меҳнаткаш украиналикларга ҳамиша алоҳида ҳурмат ва илиқ муносабатда бўлган. Бизни нафақат умумий тақдир ва оилавий ришталар, балки қўшнилар билан дўстлик ва тил топишиш истаги ҳам бирлаштириб туради”, дейилади Беларусь президенти расмий сайтидаги табрикда.
Лукашенконинг қўшимча қилишича, ҳозирги оғир шароитда мулоқотни давом эттириш ва “славян халқларининг бугуни ва келажаги учун тинчлик тилида гаплашиш” лозим. “Бошқачаси бўлмайди”, деган у.
Беларусь раҳбари бир неча марта Россия ва Украинани ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида муҳокама қилишга чақирган.
Иплос😐
🧠@nurbekalimov
Бугун Oʻzbekistonlik.Students лойиҳасининг навбатдаги еттинчи эпизоди тақдим этилди. Ушбу қисм АҚШнинг энг нуфузли олий таълим масканларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳақида ҳикоя қилади.
Эпизод қаҳрамонлари:
Принcтон университетида таҳсил олаётган Феруза Муҳаммадиева ва Калифорния Университети талабаси Абдиазиз Абдишукуров. Уларнинг ҳикоясини тинглаш сиз учун қизиқ бўлади. Албатта кўринг.
Oʻzbekistonlik.Students лойиҳаси орқали сиз дунё бўйлаб илм излаб, ўзини ва дунёни англаш сафарида юрган ватандошларимизни кашф қиласиз. Жаҳоннинг етакчи университетларида таҳсил олаётган ўзбекистонликлар стереотипларни парчалаб, ҳали ҳеч ким уддалай олмаган ишларни амалга ошираётгани ва миллионлаб тенгдошларига мотивация улашаётганига гувоҳ бўласиз.
Россиянинг Волгоград вилоятидаги 19-сонли жазони ижро этиш колониясини эгаллашда гумонланаётган тахминий террорчиларнинг сурати чапдан ўнгга:
- Ўзбекистон фуқароси Рамзидин Тошев, гиёҳванд моддалар сотиш моддаси бўйича 8 йилга ҳукм қилинган.
- Тожикистон фуқароси Рустамжон Наврузи, гиёҳванд моддалар сотиш моддаси бўйича 7 йилга ҳукм қилинган.
- Ўзбекистон фуқароси Темур Хусинов, соғлиққа қасддан оғир тан жароҳати етказгани учун 6 йилга ҳукм қилинган.
Бугун ушбу реззонанс воқеа рус тармоқларида шов-шув бўлмоқда. Ўзларини Ислом давлати мужоҳидлари деб атаган бу кимсалар қамоқхонадги махбуслар бўлган ва ҳозирда у ерда қўзғолон кўтариб камида 3 кишини ўлдиришган.
Афсуски гумонланувчилардан икки нафари Ўзбекистон фуқаролари дейилмоқда. Россияда ўзи шундоқ ҳам ошиб ётган миллатчилик фони янада кучаядиган кўринади...
🧠@nurbekalimov
Камала Харрис барча америкаликлар учун президент бўлишга ваъда берди
Чикагода АҚШ Демократик партиясининг миллий қурултойи тугади. Қурултойнинг охирги кунида Камала Харрис президентликка номзод сифатида номзодликни расман қабул қилди ва бутун сиёсий фаолиятидаги асосий нутқини сўзлади.
Харрис америкаликларни бўлажак сайловлардан партиянинг хоҳишидан қатъи назар, "аччиқликни енгиш ва олдиндаги йўлни белгилаш учун бебаҳо имконият" сифатида фойдаланишга чақирди.
Бу кеча бизни турли сиёсий қарашларга эга одамлар кузатаётганини биламан. Шуни билишингизни истардимки, мен барча америкаликлар учун президент бўлишга ваъда бераман,
Мен бизни энг олий орзуларимиз атрофида бирлаштирувчи президент бўламан. Бошқарувчи ва тингловчи президент,
Ғазодаги жасадлар учун қабристонларда жой қолмабди
Ғазо секторига ҳужумлар туфайли ҳалок бўлганлар 40 мингтадан ошиб, уларни дафн қилиш учун қабристонларда бўш жой қолмаган.
Фаластинликлар қурбонлар учун қабристонлар ва Ғазонинг марказий ҳудудидан бўш ерлар топиш учун курашяпти. Ғазодаги қабристон ишчиси Саад Ҳасан Баракат умрининг кўп қисмини қабристонларда ўтказгани, лекин ҳеч қачон бунақанги даҳшатли ҳолатни кўрмаганини айтган.
Унинг таъкидлашича, урушдан олдин ҳар куни бир нечта жасад дафн этилган. Октябрь ойидан бери у 1 кунда 70, 80, 100, ҳатто 300 та жасадни кўмган.
“Қабр қазиш учун жой қолмади, жасадларни устма-уст қўйяпмиз. Бу ерда бир эмас, икки эмас, уч қаватли қабрлар бор”,
Трамп эндиги митингда ўқ ўтказмас ойна ортидан нутқ сўзлади
Республикачилар номзоди Дональд Трамп суиқасддан кейин биринчи марта Шимолий Каролинанинг Эшборо шаҳрида бўлган сайловолди митингида сўзга чиқди.
У митинг пайтида ўққа чидамли ойна билан тўсилди. Ўша жойдан олинган кадрларда ойналар тўғридан тўғри унинг олди ва орқасида ўрнатилганини кўриш мумкин.
“76 кундан кейин биз бу штатда ғалаба қозонамиз ва Оқ уйни эгаллаймиз”,
МСК 5 та партияга сайловда қатнашишга рухсат берди
Марказий сайлов комиссияси бешта сиёсий партияга сайловда қатнашиш учун “босилиноради” деган добро берибди.
Силарни билмадиму, мен бу сафарги сайловлардан ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ интрига кутяпман😎
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov
⚡️Қурултой ижодкорлари такроран ўзбек тилининг ўтмишига мурожаат қилишга қарор қилишибди. Баъзан ўзбек тилининг устидаги қуйидагича баҳсларга дуч келамиз: ўзбек тилида форсча сўзлар шу қадар кўпки, унинг туркийлиги қолмаган дейдиганлар учрайди. Бу саволга жавоб топиш учун, шунингдек, ўзбек тилининг қадимги ва бугунги тил алоқаларини тушуниш учун Қурултой жамоаси ўз ўтовига машҳур эксперт Ғайбулла Бобоёровни таклиф қилибди. Кўрамиз.
👉 https://youtu.be/8YmA5NtDAyY
Эски постларимни титкилаб чиққаним ҳақида
Мен аслида демагог ғоялар билан яшашга абcолютно қаршиман. Лекин баъзида 3 ёки 4 йил олдин қандай яшаганимизни, ўша пайтда қандай фикрлаганимни эслаш учун эски постларимни ўқиб тураман.
Так вот, бугун чиққан бир хабар мени яна тарихни эслашга мажбур қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари навбатдаги мажлисда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишнинг ягона тартибига ўтишни назарда тутувчи қонунни кўриб чиқишибди.
Қонун Тошкент шаҳри ва вилоятида бошқача тартиб, вилоятларда бошқача тартиб бўлишига чек қўйиб, ҳамма учун ягона қоидаларни жорий қилади.
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш мақсадида паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни либераллаштириш таклиф қилиняптийкан.
Шу хабардан кейин, 2019 йил декабрда ёзган постимни тофволдим. Ўшанда Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларига 30 кунгача рўйхатдан ўтмай юришга рухсат берилгани бўйича фикримни ёзган эканман. Ўша пайтда вилоятдан Тошкентга келган Эшмат беш кун ичида вақтинчалик турар жойи бўйича рўйхатдан ўтмаса, апкириб қўйишлари мумкин эди.
Бу пост ёзилганидан бироз вақт ўтгач, просписка тизими бекор қилинганини ҳам кўрдик. Энди эса бу тизим янада енгиллаштириларкан.
Оқлемиз и дуо қиламиз. 🤟😎
🧠@nurbekalimov
Америкалик 15 ёшли даҳо Time нашрида “Йил боласи 2024” бўлди – у тери саратони учун совун ишлаб чиққан.
Хеман Бекеле 6 ёшида Эфиопияда яшаб, одамларни қуёшнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишни орзу қилиб, кимёга қизиқа бошлаган. Унинг фикри: совунга саратонга қарши крем қўшинг. У ёш олимлар танловида бу ихтироси билан ғолиб чиқди ва 25 000 доллар мукофот эгаси бўлди.
Энди Хеман совунни сичқонларда синаб кўрмоқда, бу эса орзуни ҳақиқатга яқинлаштиради.
У 2023 йилда "America’s top young scientist" танловида ғолиб бўлган.
Хеманнинг кашфиёти оддий, лекин самарали. У яратган крем саратон ҳужайраларини тўғридан тўғри нишонга олиб, уларни йўқ қилишга ёрдам беради. Ушбу ёндашув ҳозирги даволаш усулларидан фарқли равишда ҳужайраларни аниқ мўлжаллайди ва соғлом тўқималарга зарар етказмайди.
Бу, айниқса, кимёвий даволаш усулларининг оғир ёндош таъсирлари билан курашаётган беморлар учун катта умид бахш этяпти.
Маълумотларга кўра, Бекеленинг бу ихтироси шунчаки илмий тажриба эмас, балки ҳақиқий эҳтиёждан туғилган. У синфдош дўсти билан саратон ҳақида суҳбатлашгач, бу касалликнинг инсон ҳаётига қандай таъсир қилишини чуқур англаб етган.
Ёш ихтирочининг таъкидлашича, у барча одамлар тенг ва тўлақонли ҳаёт кечиришга ҳақли эканига ишонади ва бу ғоя уни илмий изланишлар олиб боришга ундаган.
Бекеленинг ютуқлари нафақат ўз тенгдошлари, балки катта ёшли мутахассислар орасида ҳам эътибор қозонди. У кўплаб илмий конференцияларда маърузалар ўқишга таклиф этилган.
Хеман Бекеле ўз ихтиросини ривожлантириш учун маблағ йиғишга ҳам ҳаракат қиляпти. У келажакда бу усулни кенгроқ миқёсда синаб кўриш ва ундан саратонни даволашда фойдаланишни орзу қилади.
🧠@nurbekalimov
Синфдошлар билан чойхона, CS GO'га боравермасдан фойдали иш ҳам қилиб туриш керак
Так вот, ўқишни бирга давом эттириш мумкин.
Ман доим тавсия қилиб келадиган университет - UBS ўқишга синфдошинг билан борсанг, 10 фоиз "скидка" қибераркан.
Бунақа имкониятдан фойдаланиб қолиш керак. Ҳам эски ошналаринг бирга ўқийсан, ҳам бошқалардан камроқ контракт тўлайсан.
Агар ДТМдан олинган балл бўлса, ўша билан ҳужжат топширишвор, имтиҳонсиз талаба бўласан.
Мана контактлари. Босинглар иккиланмасдан.
qabul.ubsu.uz
+998781132626, +998907894242
Телеграм | Instagram | Веб-сайт
Реклама