Бугун Тошкентда болалар учун бепул фильмлар намойиши йўлга қўйилибди.
Миллий кино санъати саройида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 10 дан ортиқ фильмлар текинга намойиш этилаётган экан.
Кун давомида сарой ҳовлисида шоу-концерт дастурлари, турли мультфильм қаҳрамонлари иштирокида ўйинлар, қизиқарли савол-жавоблар ўтказилмоқда. Болаларга турли совғалар ҳам тарқатилган.
Фарзандларимиз бизнинг ҳам, юртнинг ҳам келажаги. Уларга яхши тарбия ва таълим бериш билан бир қаторда, мароқли ҳордиқ олишни ҳам ўргатишимиз керак.
Сўнгги кунларда Чубайс ва Россиядаги хусусийлаштириш тарихи ҳақида турли хужжатли фильмлар кўрдим. Бизда ҳам бу жараёнлар бошлангани боис, турли хавотирлар бор албатта.
Россиядаги хусусийлаштириш тарихи 1990 чи йилларнинг бошида режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш йўли сифатида ўйланган эди. Лекин яхши ниятларга қарамай, приватизацияни амалга ошириш кўплаб хатолар ва муаммоларни келтириб чиқарган.
Энг асосий хатолардан бири давлат активларининг жуда паст баҳоланиши эди. Кўплаб корхоналар, айниқса, йирик ва стратегик аҳамиятга эга бўлганлари, паст нархларда сотилганди. Масалан, барча Россия фуқаролари олган машҳур ваучерлар, аслида, уларни ифода этган активларнинг ҳақиқий қийматидан анча арзон бўлган.
Бундан ташқари ушбу жараёнга даҳшатли коррупция аралашган. 1990-йилларда постсовет давлатларида иқтисодиёт ва сиёсатга жиноий тузилмаларнинг таъсири катта эди. Бу кўплаб активлар жиноий элементлар ёки ноқонуний бойиш усулларини қўллаганлар қўлига ўтишига олиб келган.
Приватизация ижтимоий нотенгликни кучайтирди. Ваучерларидан фойдаланиш учун етарли билим ва ресурсларга эга бўлмаган кўплаб фуқаролар уларни арзон нархда сотиб юборишади. Натижада, аҳолининг катта қисми жабрланади, ҳаддан ташқари бойиб кетган олигархлар эса вазиятдан фойдаланиб қолади.
Приватизация жараёни давлат ва жамият томонидан кам назорат шароитида ўтказилган. Оммавий савдолар кўпинча қонунбузарликлар билан ўтказилган ва улар аниқланганида давлат қайтариб олиши бўйича ишлар қилинмаган.
Ғазна каналининг ёзишича 2024-йил 16-майда кучга кирган янги қонунга кўра Ўзбекистонда агар кейинчалик хусусийлаштириш жараёнида махинация қилингани аниқланса ва тасдиқланса, давлат бу мулкни ўзига қайтариб олиши мумкинлиги ҳуқуқи белгилаб қўйилибди.
Давлат яхши бизнесмен эмас. Шу сабабли ҳам хусусийлаштириш жараёни керак, аммо у шаффоф ва очиқ бўлиши ҳамда бошқаларнинг хатосидан ўрнак оладиган ақлли халқ бўлиб, юқоридаги хатоларни такрорламаслигимиз керак.
🧠@nurbekalimov
Дўстимиз Фируз Аллаев 50 та китобдан иборат чегирма нарҳдаги тўплам лойиҳаси қандай амалга ошгани ҳақида жуда қизиқарли пост ёзибди.
Мен ҳам вақтида бу китобдан икки комплект сотиб олгандим. Бири ўзимни уй кутубҳонамга, иккинчиси ўзим ўқиган мактабга совға сифатида. Айнан нарх ва таркибнинг топлиги китобхонни ўзига ром қиладиган жуда яхши лойиҳа ша ҳам.
🧠@nurbekalimov
Xalqimizning sevimli aktyori Ulug’bek Qodirov Iskander Buildings qurilish kompaniyasini tanladi✨
Videoda aktyor kompaniyaning Mavrid Mavzesi loyihasi haqida ma’lumot berdi🤩
⭐️Boshlangìch to`lov: 100 mln dan boshlanadi
⭐️Muddatli to`lov: 3️⃣6️⃣ oy
Loyiha hududida qator qulayliklar:
- yerosti va yerusti avtoturargohlari
- workout zona
- kafe
- do‘konlar
- zamonaviy jihozlangan bolalar maydonchasi
- basketbol maydoni
- velosiped yo‘laklari
- 24/7 kuzatuv kameralari
- har bir blokda 2 tadan lift mavjud.
Murojaat uchun: 👇👇
☎️+998787770011
Telegram 👉 @iskanderbuildings
📍Bot orqali ariza qoldiring
🌐 Sayt 🌐 Инстаграм
Reklama
Имомларни тармоққа чиқишлари тақиқланганмуш деган гаплар юрипти
Сўз эркинлиги клапани очворилган пайтда эл қатори, ҳамма каби имом домлаларимизга ҳам бу сувнинг бир учи етиб келди
Аммо кейин нима бўлганини кўрдик. Умаман олганда мен цензуранинг ҳар қандай турига қаршиман. Мусулмонлар идорасини бу қарори ҳам шу дин йўлида қилинган иш бўлса керак аслида. Чунки, бирор компанияда ишлайдиган ходимнинг ишга алоқадормас вақтида қилиб юрган номақбулчиликлари ҳам компания репутациясига зарар деб баҳоланиши ва у ишдан қувилиши мумкин.
Идора ҳам айрим интернет муллалар орқали анча дискредитация қилинди. Масалан, имомлар хўкматти ёмонлагани йўқ, ёки бирор хокимни танқид қилишмайди, сиёсатгаям қарши гаплар ёзишмайди. Улар шунчаки ўз соҳасида қовун тушуравериб фонни бузишади. Қанча интернет мулла 5 сутка, 15 сутка деган нарсаларга кириб чиқди. Бу эса албатта мусулмонлар идорасига обрў олиб келмайди.
Гўёки эркакларни потенциясини яхшилайдиган дорини рекламасида ҳам шулар орасидаги айрим братлар юришибди. Шахсан ўзим рекламасига қаршимасман, лекин консерваторлар бунақа нарсаларни кечиришмайди. Антиилмий ривоятлар тўқиб, шуни аааа деган фонда айтиб ўтириб онгсиз оломон наздида Алломаи замон бўлиб олганлари ҳам бор.
Албатта бундай вазиятда буларнинг иш берувчиси ўз репутациясини ўйлаган ҳолда қарорлар қабул қилишни бошлаши ҳам табиий эди. Чиқволиб, динга хурмат опкелиш ўрнига ўзига нисбатан халқдан хейт ва прикол опкелишга яраган братларни "хизмат"ларидан шунчаки воз кечилди. Я так вижу.
🧠 @nurbekalimov
Масс-медиа фондига Жаҳонгир Азимов директор этиб тайинланибди
Бу брат 1992 йил бола. Дипломатияни тугатган, АҚШ да ижодий журналистика бўйича магистратурани тамомлаган нармалний кадр.
Уни 2017 йилда Ўзбекистондаги биринчи TEDx, конференцияларини ташкил қилиб юрганда таниган эдим. Кейинчалик «Газета.uz» нашрида ишлаб турли таҳлилий мақолалар ёзарди.
Комил Алламжонов бу йигитнинг фондга директор этиб тайинлангани ҳақида ёзар экан
ОАВни янада эркин қилиш борасида катта режаларимиз бор!
Айтишларича Сирдарёда стадиондаги одамлар устига машина хайдаган манави Captiva ҳайдовчисига безорилик моддаси билан жиноят иши очилганмуш. Бу қасддан одамларни жонига қасд қилишмасми? Жуда ғалати.
🧠@nurbekalimov
Болалар учун бепул фильмлар
Фильмларнинг энг катта аудиторияга эга мухлисларидан бири бу болалардир. Охирги вақтларда хориж кинотеатрларда катта пуллар топаётган кинолар болалар учун ҳам мўлжаллангани учун бундай натижага эришмоқда.
1 июнь — "Халқаро болаларни ҳимоя" қилиш куни муносабати билан Миллий кино санъати саройида иккита фильм текинга намойиш этилар экан. Умуман олганда болалар учун “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” шиори остида тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган экан. Фарзандларни олиб бориш учун идеал вариант.
Намойиш этиладиган фильмлар ҳам ажойиб. Булар 6 ёшдан катта бўлган болалар аудиториясига мўлжалланган, эртак жанридаги “Парининг совғаси” фильми ва Ўзбекистонга сафари чоғида ғаройиб саргузаштлар иштирокчисига айланган москвалик оддий оила ҳақидаги “Қуёш таъми” фильмлари.
Ногиронлиги бўлган шахсларга янги турдаги реабилитация хизматлари кўрсатилади
Ҳозиргина яхши бир хабарни ўқиб қолдим. Так вот, Жаҳон банки Ўзбекистонда ИНСОН лойиҳасини амалга ошириш учун 100 🍋 долдр ажратаркан.
Лойиҳа доирасида 20 минг нафар ногиронлиги бўлган шахсга янги турдаги замонавий реабилитация хизматлари тақдим этилади. Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар, зўравонлик қурбони бўлган аёллар ва ҳатто ногирон болаларни парвариш қилаётганлар ҳам унутиб қўйилмаган. Лойиҳада улар учун ҳам бир қанча янгиликлар бор экан.
Сўнги пайтларда шунақа ижтимоий лойиҳалар кўпайиб қолди. Бу яхши албатта.
🧠@nurbekalimov
Бозорлар нега хувиллаб қолди деган нарса трендга чиқяпти
Супермаркетлар хувиллагани йўқ, кассалар олдида очирид, ҳамма узумдан нарса оляпти, узумхонадан нарсасини оладиган ерда олдин очирид бўмасди хозир эттаям очирд. Одамлар эриняпти бозорга боришга. Ҳамма доставка заказ қиляпти, кредитга оляпти, бозор олдингидай ҳамма ердан арзонроқ деган мавқеини йўқотган. Бозорларда терминал йўқ.
Кийимхоналардаям ўша условний лс вайкикидаги нарсалар бозор нарх, зато ишанчли турецкий, сифатли. Эттаям очирд.
Толпага кир там, одамлар билан мулоқот қил, 2 кмга бозарлигингни кўтариб чиқ пўш аравачилардан хит бўлиб, зачем уйда кофе ичиб ётиб шу нарсаларни опкелтира олсанг? Просто замон ўзгаряпти. Так вижу😁
Эсиларда бўса мана бу трейлерни февраль ойида ташлаган эдим. Бугун ва ниҳоят Баҳодир Ялангтўш фильмининг премьераси бўлди. Бўлганда ҳам бу премьера айнан Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди ва очиқ осмон остидаги амфитеатрда минглаб Самарқанд халқига намойиш этилди. Менам секин ўзимдан самарқандлик ясаволиб кириб кўрбердим.
Фильм премьерасидан яқинда чиқдим. Илк тассуротларим жуда яхши. Айниқса овоз (звук) соундтреклар, гўзал рассомлик ишлари эътиборимни тортди. Актёрлар маҳорати, эпик жанглар, диалоглар ҳам юқори даражада. Наҳот биздаям шундай фильм ишлаш мумкин девордим. Айниқса сюжет линияси дойим оқсаган бизни фильмларда бу ўзига хос янгилик бўлди. Танқид қилишга ҳам етарли жойлари бор. Масалан, бош қаҳрамоннинг ёшликдаги бекграунди очилмагани ва энг охирги жанг саҳнасидаги слоумонинг кўпроқ ишлатилиши.
Умуман олганда эса фильм жуда зўр эмоциялар берди, сюжет динамикаси томошабинни охиргача ушлаб туради, буни амфитеатрдаги одамларнинг 90 фоизи соат 23 гача кетиб қолмасдан охиргача кўрганиданам англаш мумкин. Сарой интригалари зўр кўрсатилган. Тунги жанглар, ёнаётган пайконларнинг учишдаги визуал эффектлари лол қолдирди. Имкон бўлиши билан кўрберишни маслаҳат бераман.
Энг ёққани эса идеологик контекст, Марказий Осиё халқларининг дўстлигига урғу берилиши бўлди канешна🫡
🧠@nurbekalimov
Савиясиз китоблар хавфли — Санжар Назар
Охирги пайт бизда китобга бўлган қизиқиш ортди ва бу албатта яхши.
Ўзи умуман бирор нарса ривожланса, кейин унинг сифати ва савиясига талаб пайдо бўлади. Энди бизда китоблардаги савия масаласи биринчи ўринга чиқяпти. Қанақадир афоризмларга тўлган китоблар. Арзон ўлдим-куйдим мавзулар.
Хурсанд қилишли томони ҳозир бизда жаҳон даражасидаги китобларни ўзбек тилига таржима қилиш ҳаракати бошланган.
Умуман Сигма подкастнинг шу сонида керакли гаплар айтилибди, ўзимга иккита-учта китоб ҳам белгилаб қўйдим.
Кўрворишли жойи: 👇
https://youtu.be/feJXfd0xY5E?si=wAaaBMa2E8P8Epj5
Биздаги любой касаликка қўй ёғи суртиш қаердан кепқолганини тушунгандай бўлдим
Хуллас шу кунларда британ ёзувчиси Конн Иггульденнинг Чингизхон ҳаётига бағишланган 5 томлик романининг учинчи томида кезиб юрибман. Бу томда как раз бизни ўлкаларда тревел шоу суратга оляпти Чингиз брат.
Так вот, мўғулларни ҳаёти қўй билан жуда боғлиқ бўлган. Овқати йўқ, ичимлиги қўй (сути назарда туиляпти гнида бўманглар унақа😁) кийими қўй, ҳатто камонлари ҳам қўй терисини қайнатиб олинадиган клей ишлатиб қилинган. Мўғуллар ҳамиша ўзларига ҳар қандай касалликда қўй ёғи суртган. Синган, чиққан, кесилган, қуролдан яраланган ва ҳатто бўри мўри тишлавосаям қўй ёғи. Соғлом одам ҳам танасига қишда иссиқ бўбюриш учун қўй ёғи суртган бўлса, ёзда хийла найранг там итларни чалғитиш учун сурилган.
Китобдаги бир эпизод ёрқинлик беради шу тезисга. Чингизхонни такой ишанган братишкаларидан бири бўлган Джебе нўён ўз қўшинлари билан Ўтрор остонасида турганида, шаҳарга бошқа тарафдан келаётган Чингиз братти катта ўғли Жўжининг қўшинлари улар тарафга қараб кела бошлайди. Шунда кимдир душманлар, мусулмонлар келяпти дейди. Қуролларини олиб шайланиб туришади.
Шунда бир изтопар разведкачи брат йўқ бу ўзимизникилар дейди. Қаердан билдинг деса қўй ёғи хидидан дейди. Мусулмонлар қўй ёғи суртишмайди таналарига деб гапиради.
Хуллас, бизга мана шу одат ўша мўғуллар давридан қолган нарсалардан бири бўлса керак деган ўй ҳаёл келди.
🧠@nurbekalimov
Хоn Saroy компанияси лойиҳаларини топширишда давом этмоқда! Навбатдаги очилиш маросими 🤩
Юртимизнинг энг ишончли қурилиш компанияларидан бири - Xon Saroy компанияси яна 3 та лойиҳани ўз эгаларига топширди!
Қўшимча маълумот учун:
☎️ 712007400
☎️ 555017400
🌐 xonsaroy.uz
Реклама
Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластин мустақиллигини тан олди
Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре қарор 28-майдан кучга киришини айтиб ўтди. Ирландия бош вазири Саймон Харрис ва Испания бош вазири Педро Санчеслар ҳам Фаластин давлатини тан олганликларини эълон қилишди.
Бунга жавобан Исроил Норвегия ва Ирландиядан ўз элчиларини чақириб олмоқчи деб ёзмоқда France-Presse агентлиги.
Фаластинни мустақил давлат сифатида БМТга аъзо бўлган 193 давлатнинг 130 дан ортиғи тан олган. Ўзбекистон Фаластин мустақиллигини 1994 йилдаёқ тан олган эди.
🧠@nurbekalimov
Одамни ўйлантириб қўйди мана бу гаплар. Дунё олимларига қарасак қанчаси биздан ёки умуман мусулмон оламидан?
Ҳаммамиз кўряпмиз дунё қандай ривожланаётганини. Биздан ёмон шароитдагилар илм орқали юксалиб, қудрат топиб ривожланмоқда. Бизчи? Ихтиролар қиляпмизми? Фарзандларимизни олим, инженер қиляпмизми?
Ухлай олмай ўйланиб ётишга озуқа.
🧠@nurbekalimov
"Диққат савол!" деб номланган подкастимизнинг энг қизиқарли сонларидан бири чиқди
Унда аёллар муаммолари, ечимлар ва таклифлар борасида сўз юритдик. Кўрворишли ери👇
Тўлиқ видео https://youtu.be/vxQX7ObuoRo
Бугун Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан АОКАда матбуот анжумани ўтказилди. Унда импорт қилинадиган транспорт воситасига мувофиқлик сертификати, транспорт воситаси турини маъқуллаш ҳужжати, умумий техник регламент қоидалари ҳақида гаплашилди ва савол жавоблар бўлди
Интернет тармоғида муҳокамага сабаб бўлган тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларида келтирилган “янги тартиб” аслида 2017 йилдан буён амалда эканлиги айтиб ўтилди. Хусусан, Регламентнинг 5-бандига асосан, муомалага чиқарилаётган транспорт воситаларининг мувофиқлигини тасдиқлаш учун транспорт воситалари тури маъқулланади ёки мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади.
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 237-сон қарори билан тасдиқланган “Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламент эканлигини билдиришди. Бу талаблар Европа давлатларида ҳам, ЖСТ талабларига ҳам мос эканлиги айтилди.
Кейин яна бир маълумот, шунга яхшилаб эътибор бериб эслаб қолиш керак. Айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуни талаблари қўпол равишда бузилиб, жисмоний шахсларнинг розилигисиз уларнинг номидан сертификатлаштириш учун аризалар берилган, жисмоний шахс эса ўз навбатида давлат томонидан берилган имтиёзлар (темир дафтар, субсидия, ва б.қ.)дан фойдаланишда қатор муаммоларга дуч келган.
Типа мошина оляпсанакан, демак сен имтиёзга мухтожмассан энди деб реестрдан чиқиб кетган. 😁 Аслида уни номидан фойдаланилган холос.
🧠 @nurbekalimov
Кеча Миллий кино саройида Президент ташаббуси билан суратга олинган «Баҳодир Ялангтўш» тарихий-бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
Фильм Аштархонийлар даврида (XVII аср) яшаб ўтган буюк саркарда, илм-фан ҳомийси, дунёга машҳур Регистон майдони асосчиси Амир Баҳодир Ялангтўшга бағишланган. Фильмни томоша қилиб, Амир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли барчага, хусусан ёшларга ҳам ибрат эканлигини билиб олса бўлади.
Жаҳонгир Аҳмедов режиссёрлигидаги ижодий гуруҳ ўз олдига ушбу тарихий фильм орқали Ўзбекистон тарихини дунёга янада танитиш ва ўзбек халқининг миллий ғурурини кўтариш каби эзгу вазифаларни қўйган. Менимча, фильмни кўрган одам сифатида айта оламанки, «Ялангтўш Баҳодир» фильми бу масъулиятли миссияни бажара олади.
🧠@nurbekalimov
Hurmatli obunachilar, agar siz Rossiyada yashasangiz va ishlasangiz, u holda sizga Tinkoff Black debet kartasini olishni maslahat beraman. U sizga MDH davlatlariga tez va qulay pul o‘tkazish imkonini beradi.
Tinkoff Black kartasini bepul rasmiylashtirish uchun siz Rossiya fuqaroligiga ega bo'lishingiz shart emas.
Kartaning afzalliklari:
• Quyida keltirilgan havoladan o'tib karta rasmiylashtirilgandan so'ng birinchi oy MDH davlatlariga bepul 100 000 ₽ gacha pul o'tkazing. Keyin oyiga obunasiz — 20 000 ₽ gacha, Tinkoff Pro obunasi bilan esa 50 000 ₽ gacha. Undan ko‘piga — telefon raqami bo‘yicha o‘tkazmada o'tkazma summasining 1% miqdorida komissiya
• Tinkoff hisobidan chet eldagi kartaga bir zumda pul o'tkazish. Puldan bankka bormasdan darhol foydalanish mumkin.
Tavsifdagi havoladan o‘ting va Tinkoff Black debet kartasini rasmiylashtiring: https://l.tinkoff.ru/nurbekalimov
Реклама. АО "Тинькофф Банк", ИНН 7710140679, лицензия ЦБ РФ № 2673, erid: 2VtzqviXr7F
Болалар кунида Payme билан орзуларни амалга оширайлик
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Payme қийин вазиятга тушиб қолган болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган акция ташкил этмоқда. Биз турли хайрия ташкилотларига мурожаат қилдик ва болалар чизган суратларни йиғдик, энди уларни иловада табрикнома сифатида кўриш мумкин.
Байрам арафасида биз иловамиздаги «Хайрия» бўлимини ҳам кенгайтирдик, болаларга ёрдам бериш билан шуғулланадиган бир қанча янги фондларни қўшдик. Энди хайрия қилиш янада осонлашди — асосий саҳифадаги баннер орқали «Хайрия» бўлимига ўтиш ва хайрия қилишни истаган фондни танлаш етарли.
Сиз болалар чизган суратлар билан табрикномаларни юборишингиз мумкин, бу орқали болаларни қўллаб-қувватлаб, уларга байрамда қувонч бахш этасиз.
Табрикнома юборинг, фондларни қўллаб-қувватланг ва болалар орзуларини рўёбга чиқарувчи сеҳргарларга айланинг.
Tarixchi olima, falsafa doktori Munira Xotamova:
“Har bitta xalq, oʻzbek, qozoq, qirgʻiz, turkman, tojik – hammasi oʻzini shu mintaqani yaʼni Oʻrta Osiyoni eng qadimgi aholisimiz deb hisoblaydi”
YouTubeʼdagi “QURULTOY” ilmiy-ommabop podkastining navbatdagi sonida olimlar Oʻzbekiston hududidagi shaharlarning tarixi, shaharchilik madaniyatining mintaqamiz tarixida tutgan oʻrni borasida qizgʻin suhbat qurishgan.
Ko‘rish uchun:
👉 https://youtu.be/DNw1MKolDv4?si=K4xgq54U9iI30Ibn
Илтимос, сўровномада қатнашинг.
Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим, бу сизнинг бир неча дақиқа вақтингизни олади! ⬇️
Сўровнома ҳаволаси
Реклама
Телеграмда янгиликларни фейкга текшириш функцияси пайдо бўларкан
Fact Check функцияси сохта янгиликларга қарши курашиш учун янгиликлар ва хабарларга тушунтиришлар қўшади. Твиттердаги Community Notes каби ишлайди шекл.
Аммо мессенжер ахборотни текширадиган давлат агентликлари билан ҳамкорлик қилади дейиляпти. Аслида фойдаланувчиларни ўзига қолдириш керак шу антифейкка текшириб тузатиш киритиш ишларини. Бу твиттерда зўр ишламоқда.
Ва ниҳоят!
Телеграммдаги турли мосор каналлар:😢памагити
🧠@nurbekalimov
Бир пайтлар, дунёнинг энг нуфузли университетларидан бири бўлмиш Британиянинг Кембридж олийгоҳида ўқиган, асосан бой ва аристократ оилаларнинг фарзандлари бўлган ёш йигитлар ўқишни битириб, Британиянинг энг нуфузли вазирликлари ва хавфсизлик тизимларида ишлай бошлашади.
Энг қизиғи, улар дунёда бойлар классига қарши курашган Совет Иттифоқи фойдасига жосуслик қила бошлашади. Бу бешлик тарихга "Кембриж бешлиги" деган ном билан кирган. Бугунги дастуримизда уларнинг тарихи, фаолияти, тақдири ва мотиввларини очиб беришга ҳаракат қиламиз. Бу хронометраж бўйича энг узун роликларимиздан бири бўлди. Чунки масалага чуқурроқ киришга ҳаракат қилдик.
Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡
Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/XzKoSWh38eA
Тирик тарихни яратишга жиддий бел боғланган
Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида ўзбек киноижодкорларининг “Кино — келажакнинг нурли йўли” ижодий форуми бўлиб ўтди. Эътиборлиси унда 400 дан ортиқ кино санъати вакиллари иштирок этди.
Яқинда Президент киночилар билан учрашганини ва бир қатор лойиҳалар муҳокама қилингани ҳисобга олинса, киноижодкорлар топшириқларни бажаришга жиддий бел боғлаган.
Айтишларича, форумнинг асосий қисмида ҳам Президент ташриф чоғида тақдимоти билан танишган “Тирик тарих” дастури ҳақида сўз борган. Тирик тарихни яратиш учун жиддий киришилгани қувонарли.
Экспорт учун минимал қийматни эндиликда ҳукумат эмас ССП белгиламоқда
Сўнгги маълумотларга кўра, экспортчилар ўз маҳсулотини юқори нархда сотмоқда. Бу экспортни тўхтатиш дегани эмас ва бугунги кунга қадар экспорт бир сонияга ҳам тўхтамади. Минимал нархлар белгиланса ҳам маҳсулотлар юқори нархда жўнатилмоқда, бу эса экспортчилар учун қўшимча фойда келтирмоқда.
Буни қуйидаги рақамларда ҳам кўриш мумкин:
Гилос. Минимал қиймат 2,00 эди, амалда эса 2,53 доллардан сотилмоқда (2023-йилда 50 фоизидан ортиғи 0,93 доллардан экспорт - 11 000 сўм қилинган).
Ўрик. Минимал қиймат 1,20 эди, амалда эса 1,75 доллардан сотилмоқда. (2023-йилда 50 фоизидан ортиғи 0,83 доллардан экспорт - 9 600 сўм қилинган).
Лимон. Белгиланган минимал қиймат 0,75 эди, амалда эса 1,23 доллардан сотилмоқда. (2023-йилда 50 фоизидан ортиғи 0,59 доллардан экспорт - 6 800 сўм қилинган).
Олхўри. Белгиланган минимал қиймат 0,90 эди, амалда эса 1,39 доллардан сотилмоқда (2023-йилда 50 фоизидан ортиғи 0,34 доллардан экспорт - 4 000 сўм қилинган).
Шафтоли. Белгиланган минимал қиймат 1,50 эди, амалда эса 2,92 доллардан сотилмоқда (2023-йилда 50 фоизидан ортиғи 2,06 доллардан экспорт - 24 000 сўм қилинган).
Қулупнай. Белгиланган минимал қиймат 1,20 эди, амалда эса 1,27 доллардан сотилмоқда (2023-йилда 50 фоизидан ортиғи 0,78 доллардан экспорт - 9 000 сўм қилинган).
🧠@nurbekalimov
Тадбиркор братларимизга янгилик
Хабарилар бор, бир неча йил олдин тадбиркорларнинг экспорт билан боғлиқ муаммоларини тез ва осон бартараф этиш мақсадида махсус платформа ишга туширилганди. Так вот, ўша платформанинг имкониятлари слишком кенгайтирилмоқда экан.
Энди қандай муаммо бўлса, беҳижолат кечасию кундузи, дам олиш кунисиз шу платформа орқали онлайн мурожаат қилиноради. Платформа орқали юборилган аризалар мутахассислар томонидан тезда ўрганиб чиқилади. Ариза ижросини эса реал вақт режимида кузатиб борса бўлади.
Шунингдек, аризани Савдо-саноат палатаси ва “Ўзбекспертиза” АЖ ҳудудий бўлинмаларида ташкил этилган “Экспорт маркази” шатбларида офлайн тарзда қолдирса ҳам бўларкан.
🧠@nurbekalimov
Ҳозир дунёқарашни ўзгартириш, стереотиплардан халос бўлиб, орзу мақсадларга эришиш учун турли мотиватор ва коучлар билан ишлаш урфга айланди.
Аммо чуқурроқ мулоҳаза қилинса, атрофимиздаги ҳар бир одам бизга ниманидир ўргатиши ва мотиватор вазифасини ўташи мумкин.
Ҳаммаси онгимизнинг кенглиги, қабул қилиш имкониятларига боғлиқ. Онг имкониятларини кенгайтиришдаги энг кучли восита эса китоб. Шахс ривожи, бизнесни бошлаш, инқирозларни енгиб ўтиш каби мавзулардаги батафсил суҳбатни ушбу видеода томоша қилинг:
https://youtu.be/YIGhcOCBH0M?si=Nw7VjsNDD505GzIW
Тасаввур қил, кунлардан бир куни такой телеграм қараб ўтирибсан, бировга зараринг теккани йўқ. Шунда контактларингда сақланган, ўзинг танийдиган "Қўшним Ғишмат" деган аккаунтдан сенга личкада ҳавола келади. "Президент 2 та боласи борларга фитфилион сўм пул тарқатяптикан" там "Алишер Усмонов ўз бойлигини сенга қолдирмоқчикан" деган ёзув билан бирга бўлади у ҳавола.
Дарров ховлиқиб ҳаволани босворасан ва аккаунтинг ухлайди, энди сени номингдан бошқаларга шунақа хабарлар келишни бошлайди. Ёки ҳаволага кириб картангни киритасан мўмай даромад орттириш илинжида, в итоге картангдаги ўзингни бор пулингдан ҳам айриласан.
Так вот, машнақа фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази https://www.fake.cyber102.uz веб платформасини яратибди. Бу сайт орқали саҳифа ёки ҳаволанинг ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олиш мумкин экан.
Шубҳали кўринган ҳаволаларни текшириб кўришингиз мумкин. Бу пулли реклама эмас, тавсия. Портал қай даражада зўр ишлашини ҳозирча билмайман, лекин такомиллаштириб боришса керак.
🧠@nurbekalimov