👥 #OAV_biz_haqimizda
🔺Farg'onada yer va kadastr nazorati bo'yicha qanday ishlar amalga oshirilmoqda?!
🤙 Far'ona telekanalining "Mobile_Rakurs" loyihasida ⭐️Kadastr agentligi Farg'ona viloyati boshqarmasi va hududiy bo'limlari tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar haqida lavha efirga uzatildi.
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling!
YouTube | Telegram | Instagram | Facebook
Истеъмолчилар фойдасига салкам 1,5 миллиард сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси кенгашининг 2023 йил 9 ойлик фаолият якунларига бағишланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/9900
Айрим турдаги товарларни ишлатиб кўрсатиш, ундан хавфсиз ва тўғри фойдаланишни ўргатиш сотувчининг мажбуриятидир
Бувайда тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Олтиариқ туманилик С.О.нинг истеъмол кредити шартларида харид қилинган скутердаги носозликлар юзасидан Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/9891
Истеъмолчининг икки миллион сўм моддий зарар кўришини олди олинди
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳарнинг А.Навоий кўчасида яшовчи фуқаро А.С. мурожаат қилиб, харид қилинган мебелнинг нуқсонли чиққанлиги ва уни сотувчи томонидан алмаштириб бериш ишлари пайсалга солиб келинаётганлиги ҳолати юзасидан мурожаат қилган.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/9877
Болалар буллингга учраганда уларга ҳимоя ордери берилиши режалаштирилмоқда
«Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/9869
Нуқсонли чиққан шиферларнинг пули истеъмолчига тўлиқ қайтарилди
Бувайда туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Узумзор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи У.Х.нинг томга ёпиш учун харид қилинган шиферларнинг нуқсонли чиққанлиги ва бу борада сотувчига билдирган эътирозларидан натижа бўлмаётганлиги хусусидаги оғзаки мурожаати ўрганилди.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/9863
Фарғона-Баткен: қўшнилар туризм янада ривожланишидан бирдай манфаатдор
Ўзбекистон ва Қирғизистон аҳолисининг умумий жиҳатлари кўп ва улар турли мақсадларда бир-бирларига ташриф буюришни, борди-келди муносабатларини хуш кўрадилар. Ушбу йўналишда эса туризмнинг турли шаклларини ривожлантириш қўл келади. "Қўшнилар" лойиҳасининг бугунги сонида шу ҳақда сўз боради.
Фуқаронинг йўловчи ташиш корхонаси хизматлари сифати юзасидан эътирозлари ўрганилди
Бувайда тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган «Юқори Манғит» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи А.И. ўзи кундалик ишга қатнаши учун фойдаланадиган йўловчи ташиш транспорти корхонаси ҳайдовчиларининг муомаласи ва йўл кира ҳақларидаги тартибсизликлар юзасидан ўз эътирозларини билдириб ўтган.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/9840
Кафолат муддати ичида топилган нуқсон бепул бартараф этилди
Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Даштчўлпон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Б.Ж.нинг харид қилинган совутгичдан кафолат муддатида фойдаланиш жараёнида нуқсонлар кузатилгани ва сотувчи уни бепул таъмирлаб бериш ишларини пайсалга солаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/9826
Мева ва сабзавотларни сақлаш омборлари иқтисодиётни юксалтиришга хизмат қилмоқда
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда мева ва сабзавотларни сақлаш омборлари сони ортиб бормоқда. Қирғизистон бу йўналишда эндигина иш бошлади. "Қўшнилар" лойиҳасининг мазкур сонида биз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларининг имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилувчи совутгич омборлар ҳақида сўз юритамиз.
Истеъмолчи зиммасига юклатилган асоссиз қарздорлик бартараф қилинадиган бўлди
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Чархий кўчасида яшовчи С.С.нинг хонадони асосланмаган қарздорлик сабаб табиий газ тармоғидан узилиб қолганлиги ва ушбу ҳолатга ойдинлик киритилиб, амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/9802
#Tezkor #Mobile_Rakurs
Bayramga bayramona tuhfa
Fargʻona tumanidagi 15-maktabda faoliyat olib borayotgan Shuhrat Oʻrinboyev imkoniyati cheklangan boʻlishiga qaramay, mahoratli rassom. 1-оktabr “Oʻqituvchi va murabbiylar kuni” munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmoniga asosan “Mehnat shuhrati” ordeni bilan mukofotlandi.
/channel/Mobile_Rakurs
/channel/Fargona_trk
#infografika
FARG'ONADA KADASTR SOHASIDA MUROJAATLAR TAHLILI
Kadastr agentligining Farg‘ona viloyat boshqarmasi hamda Davlat kadastrlari palatasi Farg'ona viloyat boshqarmasiga 2023-yil boshidan shu kunga qadar jismoniy va yuridik shaxslardan jami 1 637 ta murojaat kelib tushgan. Bu borada batafsil infografikada tanishib olishingiz mumkin.
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling!
YouTube | Telegram | Instagram | Facebook
Иккинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали ғолиблари аниқланди
21-23 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали катта байрам шодиёнаси билан якунланди. 70 дан зиёд мамлакатдан 260 нафардан ортиқ моҳир ҳунармандлар иштирокида ташкил этилган фестивалнинг ёпилиш тадбирида фестивал ғолиблари ва совриндорлари тақдирландилар.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Жаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал-Қаддумий, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев ва Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов фестиваль ғолибларига диплом ва совғаларни тантанали топширдилар.
“Энг яхши ҳунарманд” номинацияси бўйича:
1-ўрин: Гулнора Oдилова (Ўзбекистон);
2-ўрин: Анахита Алави (Эрон);
3-ўрин: Равшан Норхўжаев (Ўзбекистон).
“Энг ёш ҳунарманд” номинацияси бўйича:
1-ўрин: Абдулло Мирджамолов (Ўзбекистон);
2-ўрин: Абдуллоҳ Мирзааҳмедов (Ўзбекистон);
3-ўрин: Росид Ахмади Рос (Индонезия).
“Энг яхши ҳунармандчилик мактаби устаси” номинацияси бўйича:
1-ўрин: Хасан Умаров (Ўзбекистон);
2-ўрин: Мавлуда Ҳамдамова (Ўзбекистон);
3-ўрин: Нурзад Женбек қизи (Қирғиз Республикаси).
“Қадимий сулола давомчиси” номинацияси бўйича:
1-ўрин: Бахшилло Жумаев (Ўзбекистон);
2-ўрин: Вохид Каримов (Ўзбекистон);
3-ўрин: Марямхон Эргазиева (Ўзбекистон).
“Қадимий ҳунармандчилик турини тиклаган ҳунарманд" номинацияси бўйича:
1-ўрин: Абдулла Наурузбаев (Қозоғистон);
2-ўрин: Зулфия Машарипова (Ўзбекистон);
3-ўрин: Молима Пихигия (Янги Зеландия).
Шунингдек, барча номинациялар бўйича қатор рағбатлантирувчи ўрин эгалари ҳам диплом ва совғалар билан тақдирландилар.
Иккинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали ёпилиш маросими катта концерт дастури билан якун топди.
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Нуқсонли мобил қурилма алмаштириб берилди
Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг Самарқанд қишлоғида яшовчи М.Р.нинг харид қилган мобил қурилмаси нуқсонли чиққач уни сотувчига қайтариб алмаштириб оломаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/9908
Президент Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги воқеалар юзасидан фикр билдирди
—
Президент Шавкат Мирзиёев высказался о событиях на Ближнем Востоке
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Миллатларнинг ноёб маданий меросига айланган ҳунарлар
Қирғизистонда Лайлак гилами, Ўзбекистонда эса Марғилон атласини тўқиш ҳунари ота-онадан фарзандга, устоздан шогирдга ўтиб, кўп асрлардан буён яшаб келмоқда. "Қўшнилар" лойиҳасининг бу галги сонида ана шу анъаналарни давом эттириб, бунинг ортидан эл-юртда ҳурмат-эътибор қозонаётган ҳунармандлар ҳақида сўз боради.
Фарғонада Баткен гуручи севиб истеъмол қилинади
Ҳар йили октябрь ойида Қирғизистоннинг Баткен вилояти Бурганди водийсида дарё бўйида жойлашган қишлоқлар аҳолиси шоли ҳосилини йиғиб оладилар. Ундан тайёрланган гуручни эса Ўзбекистон аҳолиси севиб истеъмол қилади. "Қўшнилар" лойиҳасининг бу галги сонида Баткенда етиштирилган гуручнинг Фарғона водийси аҳолиси учун ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз боради.
Ёғочга жон киритаётган уста ҳунармандлар
Ҳунармандлар ота-боболаридан мерос бўлиб қолган ишларини давом эттирар эканлар, халқларимизнинг бебаҳо маданий мерослари ҳисобланган ҳунарлар асрлар оша яшайверади. "Қўшнилар" лойиҳасининг бу галги сонида ана шундай халқ ардоғидаги ҳунарлардан бири - мусиқа асбобларини ясайдиган усталар ҳақида сўз боради.
Истеъмолчининг мурожаати асосида хонадонидаги интернет тармоғидаги нуқсон бартараф қилинди
Истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчи ўртасида тузиладиган шартномаларда томонларнинг бир қатор ҳуқуқлари белгилаб берилиши қаторида уларга муайян мажбуриятлар ҳам юкланадики, томонларнинг ўз зиммасига олган мажбуриятларини ўз вақтида, тўлақонли адо этиб боришлари келгусида бу борада турли эътирозлар келиб чиқишини олдини олади. Акс ҳолда турли келишмовчиликлар келиб чиқиб, масалага учинчи шахс ёки ташкилотларнинг аралашувига қадар бориб етишига ҳам сабаб бўлади.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/9851
Баткен бозорларида Фарғонада ишлаб чиқарилган қурилиш материалларига талаб ошмоқда
Қирғизистоннинг Баткен области географик жойлашув жиҳатидан чекка ҳудуд бўлгани сабабли бу ерга қурилиш материалларини Бишкекдан олиб келишдан кўра, қўшни давлатнинг Фарғона вилоятидан импорт қилиш қулайроқ. "Қўшнилар" лойиҳасининг бу сафарги сонида биз икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқаларининг аҳамияти ҳақида гаплашамиз.
Фуқаро олти миллион сўм зарар кўришининг олди олинди
Бағдод тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Қашқадарё вилоятининг Касби туманилик У.Х.нинг парранда тухумларини очириш учун инкубатор харид қилганлиги ва уни нуқсонли чиққанлиги ҳолати юзасидан Бош прокуратура ишонч телефонига қилган мурожаати масаланинг ҳудудий тегишлилиги бўйича ўрганилди.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/9834
#infografika
Kadastr agentligi Farg'ona viloyati boshqarmasi tomonidan yer qonunbuzilish holatlari bo'yicha ko'rilgan choralar tuman va shaharlar kesimida quyidagi infografikada tanishishingiz mumkin.
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling!
YouTube | Telegram | Instagram | Facebook
FAKENEWS: МЕДИАДА ЁЛҒОН ХАБАР
Бу материалимизда ёлғон, яъни фейк хабар нима ва у қаердан келиб чиқади ёки кимлар бундан манфаатдор деган қарашларни ёритмаймиз. Балки жамиятга таъсири, оқибатлари ҳақида, қолаверса, турли фейкларга ишониб, дарров хулоса чиқармаслик учун нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида гаплашамиз.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/9819
Фарғона вилоятидаги таълим ташкилотларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қандай бормоқда?
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида ўтказилган тадбирда тизимдаги таълим ташкилотларини 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида жамоатчилик вакилларига ахборот бериб ўтилди.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/9807
Футболни ҳаёт мазмунига айлантирган мураббийлар
"Қўшнилар" лойиҳасининг бу галги сонида болаларга футбол сирларини ўргатиш ишини ўз ҳаёти мазмунига айлантирган, шу иш билан яшаб, умр кечираётган икки мураббий, икки "қўшни" ҳақида сўзлаб берамиз.
Қозонювғич ва биогумус: икки маҳсулот ва икки бизнес
Халқ тилида қозонювғич деб аталадиган люффа ўсимлигини даромад манбаига айлантира олган Қўштепалик тадбиркор ва Фарғонада агрономлик таълимини олган, гулчилик ва биогумусдан даромад кўраётган 70 ёшли Баткенлик онахон, "Қўшнилар" лойиҳасининг мазкур сонида шулар ҳақида сўзлаб берамиз.
Миграция оқимидаги ўзгаришлар: икки оила тақдири
Марказий Осиё халқлари ҳаётида меҳнат миграцияси муҳим ўрин тутиши сир эмас. Лекин сўнгги йилларда дунёда содир бўлаётган турли сиёсий воқеалар, иқтисодий ўзгаришлар ушбу соҳага ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаяпти. "Қўшнилар" лойиҳасининг мазкур сонида худди шундай ўзгаришларга дуч келган икки оила ҳаёти ҳақида сўзлаб берамиз.
#Tezkor #Mobile_Rakurs
“II Xalqaro hunarmandchilik festivali” doirasidagi hunarmandchilik va birodar shaharlar merlari hamda hokimlari uchrashuvlari
/channel/Mobile_Rakurs
/channel/Fargona_trk