🩺Соғлом турмуш тарзининг талаб ва қоидалари аслида оддий:
✅ Тўғри овқатланиш;
✅ Мунтазам жисмоний фаоллик;
✅ вақти-вақти билан шифокор кўригидан ўтиш.
🫥 Инфографикада қўшимча равишда тавсия ва маслаҳатлар келтирилган.
⚠️ Унутманг соғ танда – соғлом ақл.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорлари оширилмоқда.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/10385
Наврўзи олам муборак бўлсин!
Азиз муштарийлар!
Наврўз байрами яшариш ва янгиланиш байрамидир. Наврўзи олам юртимизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин.
Барчамизнинг эзгу орзу-ниятларимиз ушалсин! Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
NUQTAI NAZAR таҳририяти.
Сотувчидан мақбул сифатдаги гиламни алмаштириб олиш мумкинми?
Саволга қисқагина қилиб «ҳа» деб жавоб бериш мумкин, лекин ушбу жараённинг биз билишимиз ва эътибор қаратишимиз керак бўлган ўзига хос томонлари ҳам бор.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/10366
Нуқсонли мобил қурилма янгисига алмаштирилди
Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Деҳқонтўда» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Г.Р.нинг муддатли тўлов шартларида харид қилинган маиший техника ва буюмлардан бирининг носоз чиққанлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/10339
Фарғона вилояти кўчалари электрон харитага киритилмоқда
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/10318
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги иккита мактабда “Телефонсиз мактаб” тизими жорий этилди.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/10312
⚠️ Медиа платформаларда турли видео намойишлари орқали гендер тенглик бузилиши, зўравонликни тарғиб қилиш, таҳкирлаш, жинс бўйича камситишлар қонунчиликда белгиланган тартибга кўра жавобгарликка сабаб бўлади.
❌ Ибратли ёки ҳазил "вайн"лар, роликлар тайёрлашда эътиборли бўлинг! Ўзингиз англамаган ҳолда гендер тенгсизлик ва тоқатсизлик тарғиботига сабабчи бўлманг!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
#Туберкулёздан_холи_Ўзбекистон
Туберкулёз касаллиги ҳақида нималар билиш керак?
Кимлар касалланиши мумкин?
Ҳикоялар ҳақиқий воқеаларга асосланган. Роликда тақдим этилган қаҳрамонлар умумлаштирилган қиёфада берилган. Ҳақиқий шахслар билан ҳар қандай мос келиб қолишлик тасодифдир.
@soglomfargona
Ўзбекистондаги пайвандчи ва электриклар Германияга ишга таклиф этилмоқда
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/10299
Диққат!
Бедарак йўқолган қўштепалик 2 нафар қизлар қидирилмоқда!
Юқоридаги шахслар ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлганларни 102 қисқа рақамига ёки (73) 244-36-22 рақамларига қўнғироқ қилиб хабар беришлари сўралади.
Мебеллар бошқасига алмаштирилиб истеъмолчи муаммоси бартараф этилди
Ёзёвон тумани «Қоратепа» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.К.нинг харид қилинган мебел тўпламидаги нуқсонлар ва ушбу масалада сотувчига қилган мурожаатлари эътиборсиз қолдирилаётганлиги борасидаги мурожаати ўрганилди.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/10274
Жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/10397
Истеъмолчи томонидан келтирилган важлар асосли бўлиб чиқди
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида фуқаро Ҳ. О. нинг ўз тасарруфида бўлган ҳамда анча вақтдан буён ҳеч ким яшамайдиган хонадонга табиий газ тўловларидан асоссиз қарздорлик чиқарилганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/10394
Россияга борётган, ушбу мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки чиқиб кетётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Россия Федерациясининг Москва вилоятида 22 март куни юз берган теракт сабабли бутун мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.
Шу муносабат билан, Россияга борётган, ушбу мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетётган юртдошларимиздан ушбу хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишни сўраймиз.
Хусусан, шахсни тақдиқловчи ва мамлакатда бўлиш ёки ишлаш ҳуқуқини бурувчи ҳужжатларни ўзлари билан бирга олиб юриш, жамоат жойларга сабабсиз бормаслик, нотаниш ёки шубҳали инсонлар билан мулоқотга киришмаслик, телефон ва бошқа қурилмаларда тақиқланган фото, аудио ва видео материалларни сақламаслик, сафар режалаштирилган бўлса, вокзал ёки аэропортга белгиланган вақтдан олдинроқ бориш кабилар тавсия қилинади.
Юртдошларимиз бирор муаммога дуч келганда ёки ўзларини қизиқтирган бошқа саволлар билан мамлакатимизнинг консуллик идоралари ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
Сотувчи истеъмолчини етарли даражада тўлиқ бўлган маълумот билан таъминламагани оқибатида судда ютқазди
Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судида Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти (даъвогар) томонидан истеъмолчи К.И. (манфаатдор шахс)нинг манфаатини кўзлаб жавобгар (Yevro story Fergana MChJ) томон билан шартномани бекор қилиш ҳамда ундан етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўриб чиқилди.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/10383
Хорижда қийин аҳволда қолган юртдошларимиз учун ўтказилётган хайрияларга ишонса бўладими?
Читать полностью…Ўзбекистонда коррупциявий жиноят содир этган шахслар рўйхати тузилиши кутилмоқда
Ўзбекистонда коррупциявий жиноят содир этган шахслар рўйхатини юритиш ва уларнинг давлат хизматига киришларини чеклаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегия лойиҳасида кўзда тутилган.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/10364
15 март – “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни”
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Фарғона вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режаси асосида Фарғона шаҳридаги “ННТлар уйи”да “15-март “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” мавзусида брифинг ҳамда байрам тадбири ўтказилди.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/10347
10 мартдан бошлаб маҳалла ёшлари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2024 йилги мавсумига старт берилди.
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ёшлар учун 2024 йилда 30 га яқин танлов ва мусобақалар ўтказиларкан. Очиғи, ичида ҳеч бир танлов қолиб кетмаган. Йигит-қизларнинг қизиқиш ва интилишларини қамраб олиши мумкин бўлган барча мусобақалар ҳисобга олинибди.
Ёшлардан эса ёшлар йилида фаол бўлиб, танловларда қатнашиш талаб этилади, холос. Унда иштирок этиш учун ҳозироқ 5tashabbus.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш лозим. Омад ёшлар, бу йил сизнинг йилингиз, давлат ўзингизни намоён этишингизга шароит қилиб беряптими, босиш керак!
Президент Шавкат Мирзиёев: Инсон қадрини улуғлаш аввало азизу мукаррама аёлларимизни улуғлашдан бошланади
—
Президент Шавкат Мирзиёев: Уважение чести и достоинства человека начинается прежде всего с уважения к нашим дорогим женщинам
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон гендер тенглиги индексида энг илғор ўзгаришларни амалга оширган давлатлар қаторига кирди
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/10309
Истеъмолчи банк картасидан унинг фамилиядоши кредит тўловига ўтказиб юборилган маблағ қайтарилди
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Марғилон шаҳрида яшовчи Х.Д.нинг олинган кредит маблағи учун амалга оширилган тўловни ўз ҳисоб рақамида акс эттирилмаслиги оқибатида мазкур тўловлардан қарздорлик юзага келганлиги ҳақидаги муаммосини баён қилиб, назорат қилувчи идоралар ва ҳудудий бирлашмага қилган ёзма мурожаати ўрганилди.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/10307
💸 Валюта курсини Марказий банк белгилайдими?
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.
Нуқсон сабаб товарнинг кафолат муддати тугашига тўрт ой қолганда бошқасига алмаштирилди
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Муқанна» кўчасида яшовчи истеъмолчи Ў.Ё.нинг муддатли тўлов шартларида харид қилинган блендерни носоз чиққанлиги ҳолати юзасидан Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/10292
«Истеъмолчилар ҳуқуқларини судгача ва суд тартибида ҳимоя қилиш: хорижий ва маҳаллий тажриба» мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Тадбирда вилоят суди, Рақобат бошқармаси, ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси, ННТлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/10277
🛡#Фейк_хабарлар
🛑 Огоҳ бўлинг Фейк!
——
⚠️ Фирибгарларга алданиб қолманг!
———
Фирибгарлар такроран блоггер, мусиқачи, қўшиқчи Тимур Aлихонов номидан унинг видеотасвиридан фойдаланиб, сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали турли хил кўринишларда Интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган ёлғон хабарларга ИШОНМАНГ.
☝️Унунтманг! “Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади”
❗️ Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.
🛡 Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.
#стоп_фейк_кибержиноятлар
🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 cyber_102">𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒