Устоз, Мураббийсиз қолганда замон, Зулумотдан қора бўларди жаҳон... Ҳазрати Жомий қуддиса сирруҳу.
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳунинг Мадинада боғлари бор эди, боғнинг ёнбошида эса, ўша вақтда Дамашқ шаҳрида халифа бўлиб турган, Муъовия ибн абу Суфён розияллоҳу анҳунинг ҳам боглари бор эди.
Кунларнинг бирида, Муовия розияллоҳу анҳунинг боғидаги хизматкорлари Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳунинг боғига киришди, бу ҳолат эса бир неча кун такрорланди. Бу ҳолатдан дарғазаб бўлган Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳу Дамашқ шаҳридаги халифа, Муовия розияллоҳу анҳуга хитобан ҳат ёзди, "ана шу вақтда, икки буюк саҳобий ораларида келишмовчилик бор эди"
Абдуллоҳ бин Зубайр дан "жигархўр Ҳинднинг боласи" Муовияга" Сенинг ишчиларинг, боғимга киришмоқда, ишчиларингга айтиб қўй, боғимдан оёқларини изини ўчирсин, акс ҳолда, "ундан ўзга Илоҳ йўқ бўлган Зотга қасамки" сенга бошқа чора кўраман!
Хат инсонларнинг энг юмшоқфеъл кимсаси Муовия розияллоҳу анҳуга етиб келди, хатни ўқиб кўрди... Сўнгра ўғли Язидга айтдики: "Абдуллоҳ ибн Зубайр, менга таҳдид қилиб хат юборибди, сен қандай фикрдасан?"
Ўғли Язид айтдики: "Аввали Абдуллоҳнинг, охири эса сизнинг ҳузурингизгача келадиган қўшинни юборингки, сизга унинг бошини олиб келишсин" .
Муовия розияллоҳу анҳу айтдиларки : "Балки ундан кўра яхшироқ ва меҳрибонроғини қиламан".
Муовия розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳуга мактуб йўллаб, шундай деди: " Абу Суфённинг ўғли Муовиядан Абдуллоҳ бин Зубайр (икки белбоғ эгаси Асмонинг) ўғлига: Аллоҳга қасамки, агарда дунё мен ва сизнинг орамизда бўлганда эди, уни албатта сизга топширган бўлар эдим, агарда менинг боғим Мадинадан Дамашқгача бўлса эди сизга берган бўлардим. Мактубим қўлингизга етса боғимни ва ундаги ишчиларини ўзингизнинг боғингиз ва ишчиларингизга қўшиб олинг, албатта Аллоҳнинг, кенглиги осмонлару ерча келадиган жаннати бордир!"
Абдуллоҳ бин Зубайр розияллоҳу анҳу мактубни ўқигач, кўзларидан ёш оқиб, то соқоллари хўл бўлгунча йиғладилар ва Дамашққа Муовия розияллоҳу анҳунинг ҳузурига бориб, бошини ўпиб, айтди: "Сизни Қурайш ичида мана бундай мартабага кўтарган ҳалимлигингизни, Аллоҳ кетказмасин."
Mayyitning qabrdagi birinchi kundan yigirma besh yilgacha bo‘lgan holati
Avvalgi kechada qorin va farjlaridan hid chiqishni boshlaydi. Subhaanalloh! Odam bolasi dunyo hayotida ko‘p e'tibor bergan va saqlashga tirishgan bu ikki narsa avvalgi kechadan sasishni boshlaydi. So‘ngra, jism ko‘kara boshlaydi. Tez orada butun jasad bir xil rangga kiradi.
Ikkinchi kunda butun tana a'zolari- jigar, buyrak, taloq, ichaklar chirishni boshlaydi.
Uchunchi kunda barcha a'zolardan sassiq hid chiqa boshlaydi.
Bir haftada yuz qismda ya'ni ko‘zlar, tillar, yanoqlar shishaboshlaydi.
O‘n kunda butun a'zolar ishibketadi.
Ikki haftada sochlar va badandagi boshqa tuklar to‘kila boshlaydi.
O‘n besh kunda qora pashsha jasadning hidini besh kilometr uzoqdan seza boshlaydi. Bu orada qabr qurti butun jasadni o‘rab oladi.
Olti oyda faqatgina suyaklarning o‘zi qoladi. Boshqa a'zolarni qurt yeb bitiradi.
Yigirma besh yildan so‘ng bu suyaklar ham chirib, mayda donchalik qismi qoladi. Buning ichida kichkina suyak chirimaydi. Manashu kichkina suyakdan qiyomat kunida qayta tirilamiz...
Mana tunu kun avaylab parvarishlagan jismimizning ahvoli!!
Mana shuni deb Alloh taologa isyon qilgan jismimizning ahvoli!!
Qabr kunda bizga besh marta nido qilib: 1. Men yolg‘izlik uyiman! Quron tilovatini o‘zingga munis qilib kel!
2. Men zulmat uyiman! Kechalari namoz o‘qib munavvar qilib kel!
3. Men tuproq uyiman! Solih amallarni to‘shab kel!
4. Men ilonlar uyiman! Tiryoqing ( ilon zahriga qarshi dori ) ni tayyorlab kel! U BISMILLAHIR ROHMAANIR ROHIYM dir.
5. Men Munkar va Nakir uyiman! Shahodat kalimasini ko‘proq aytib kel!!!
Endi qabrdagi holingni bir tafakkur qilib ko‘r! Qay ahvolga tushasan? Qurtu qumursqalardan qanday qochib qutilasan? Qayoqqa qochasan?
Tavba qil, jigarim!!! Solih amallarni ko‘paytir!! O‘z holingga o‘zing rahm qil!!!
Шляпа қўзғолони.
1925-йилда Мустафо Камол Отатурк "шляпа қонуни" ни чиқарди. Унга кўра бошга шляпадан бошқа бош кийими кийиш мумкин эмас эди. Исломга алоқадор кичкина нарсаларга ҳам қаршиликлар авжида эди. Бу иш Усмонийларнинг ағдарилганидан бир йил ўтиб бўлаётган эди. Кўп уламолар қўлга олинди. Уларнинг олдида шайх, дин олими Муҳаммад Отиф Афанди бор эди. У киши кийим ва тасарруфларда ғарбга тақлид қилишни ҳаром деб чиққан эди. 1926-йил 26-январда шайх "Истиқлол" маҳкамасида муҳокама учун олиб келинди. У биринчи бўлиб шляпага қарши ёзган эди. Чунки 1926-йилнинг 21-январида Гиресун шаҳрида қўзғолон бўлди. Бу "шляпа қўзғолони" деб номланди. Бу қўзғолон Мустафо Камол Отатурк амри билан Турк миллати мажлиси чиқарган "шляпа қонуни" га қарши чиқишни мақсад қилган эди. Бу қўзғолонга Муҳаммад Отиф Афандининг Европа шляпаси, кепкаси ва ҳоказоларни кийишни қоралаб ёзган фикрлари сабаб бўлган эди. Маҳкамада шайхга уч йил қамоқ жазоси берилиши талаб қилинди. Қози Отиф Афандидан ўзини ҳимоя қилиб мактуб битишини ва уни кейинги куни маҳкамага тақдим қилишини сўради. Шайх Отиф Афанди аввалда мактубни ёзди. Кейин уни йиртиб ташлади. Эртаси куни қози ундан мактубни сўради. Шайх унга: "Жаноб, мени ҳимоя қилишга ҳожат йўқ. Чунки мен ўзимни ҳимоя қиладиган ҳеч бир жиноят қилганим йўқ" деб жавоб берди. Оз муддат ўтиб уни дорга осиб ўлдириш ҳақида ҳукм чиқди.
Ҳукм.
Судя махкамада Мухаммад Отиф Афандининг бошидаги оқ дўпписигa ишора қилиб: Бунинг матоси билан шапканинг матоси бирку, нима фарқи бор?! дейди. Шунда Муҳаммад Отиф Афанди судянинг ёнида турган турк байроғига ишора килиб: Бу байрок билан инглиз байроғининг хам матоси бир, аммо буниси мусулмонларники, униси кофирларники, деб жавоб беради. Шу жавобидан кейин уч йиллик қамоқ жазоси урнига дорга осиш ҳукми чиқади ва Шайх осилади... Аллоҳ Таоло шаҳодатини қабул қилган бўлсин! Омин!
Ўқитувчи дарс чоғида ҳалокатга учраган кема ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди...
- Кемада эр - хотин хам бор экан... Улар қутқарув кемасигача сузиб боришди. Биргина жой бор экан...
Эр хотинини итариб юборди... Шунда чўкаётган аёл эрига нима деди...
Қани ким айтади...
Кўпчилик бир овоздан "Сендан нафратланаман", ёки, "Кўзим кўр бўлган экан" деган сўзни айтган деди...
Шу пайт ўқитувчининг кўзи жимгина ўтирган болага тушди...
- Нима деб ўйлайсан, аёл эрига нима деган?...
- Боламизни эҳтиёт қилинг - деган.
- Сен бу воқеани биласанми?- ҳайратланиб сўради ўқитувчи.
- Йўқ, мени ойим ҳам ўлими олдидан дадамга шундай деган - деди.
Ўқитувчи кўзига қалқиб келган ёшни кўрсатмаслик учун четга бурилди...
/channel/hayotiy_saboqlaar
#ЭСЛАТМА
و عن الحسن البصري من لا أدب له لا علم له و من لا صبر له لا دين له و من لا ورع له لا زلفي له .
Хасанул Басрий (рохматуллохи алайх) айтдилар:
- Бирор-бир кишида одоб бўлмаса, у учун илм йўқдир.
- Бирор-бир кишида сабр бўлмаса у учун дин йўқдир.
- Бирор-бир кишида тақво бўлмаса (ورع-вароъа дегани шубхалик нарсалардан сакланишлик) у учун эришиш йўқдир.
@nookatdurdonalari
Кеч бўлса вақтни тўхтатиб бўлмас.... Вақтингиз бор экан отангиз қадрига етинг...
@nookatdurdonalari
Нафс, Пир, Мурийдни ҳоли тамсилланган ажойиб бир видео...
Тасаввуфни завқини билган кўнгилларга тушуниш қийин эмас албатта...
@nookatdurdonalari
ҚАБРДА ЁТГАН ИЛОНЛАР
Aбдулҳамид ибн Маҳмуд Муғилий айтади: “Ҳазрати ибн Aббоснинг олдида ўтирган эдим. Бир қавм келди. Aйтишди: “Биз ҳажга чиққан эдик. Зоти Сафох маҳалласида тўхтадик. Бир дўстимиз ўша жойда вафот қилди. Биз уни дафн қилиш учун зарур нарсаларни тайёрладик, кейин унга қабр кавладик. Лаҳадда бир қоп-қора нарса бор эди, яъни илон ётарди. Кейин у ерни қўйиб, бошқа жойни кавладик, у ерда ҳам ўшандай илон ётар эди, у ерни ҳам ташлаб, учинчи жойни кавладик, у ерда лаҳадни тўлдириб илонлар ётар эди, кейин олдингизга келдик”. Ибн Aббос (Aллоҳ иккаллаларидан рози бўлсин) айтди: “Бу ҳол унинг қилган ёмон ишидандир. Боринглар, уни қабрнинг бир томонига кўмаверинглар. Aллоҳга қасамки, агар ернинг ҳамма жойини кавласаларингиз ҳам, ўша илон чиқиб келаверади. Бу гапни унинг қавмига хабар қилинглар”. Сўнгра у кишининг олдидан жўнадик, уни ўша қабрнинг бир томонига дафн қилдик. Уйга қайтгандан кейин унинг бизларда қолган баъзи матолари бор эди, ўшаларни оиласига келтирдик ва хотиннидан сўрадик: “У нима иш қиларди?” Хотини айтди: “У буғдой сотарди, у ҳар куни ўзига етарли миқдордаги овқатликни оларди-да, кейин қора буғдой похолини унинг ўрнига ташлаб, аралаштириб сотарди”.
Фақиҳ раҳималлоҳу айтади: Бу хабар хиёнатлик иш қабр азобига сабаб бўлишига далилдир. Бу ерда тириклар учун ибрат шуки, хиёнатдан тийилмоқлари керакдир. Aйтиладики, албатта, ер ҳар куни беш марта нидо қилади. Биринчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда юрасан ва ичимга қайтасан!” Иккинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда хилма-хил нарсаларни ейсан ва ичимда сени қуртлар ейди”. Учинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда кулиб юрасан, ичимда ҳадемай йиғлайсан”. Тўртинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда шоду хурсанд юрасан, яқинда ичимда хафа бўласан”. Бешинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда гуноҳ қиласан, яқинда ичимда азобланасан”.
Абу Лайс Самарқандий
Танбеҳул ғофилийн 🌹🌹🌹
🎤Абдулмажид қори домла.
Сураий " КАҲФ".
📀8,5.мб.
⏱49:40.мин.
Do'stlaringizga Ulashing
👇👇👇👇👇👇
A'zo bo'lishni unutmang
@nookatdurdonalari
#Тарқатинг
Ҳолис ТАВСИЯ
Сиз азизлар учун юқорида "Оятал Курсий"ниг фазилату савоблари хақида бир оз бўлса ҳам келтириб ўтдик. Биламиз-ки Бизнинг аждодларимиз ҳар намозларини сўнгида "Оятал Курсий"ни ва тасбех тахлилларни ўқиб ва албатта энг сўнгида Ҳазрати пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловатлар айтиб намозларини тамом қилиб келишган. Шу ўринда хадиси шарифга юзлансак.
«حديث : عن عمر بن الخطاب رضي الله عنه أنه قال : الدعاء و الصلاة معلقان بين السماء و الارض ، و لا يصعد إلي الله منه شيء حتي يصلي علي النبي صلى الله عليه وسلم .
في صحيح الترمذي
Хадиси шарифда келади: Умар ибн Хаттоб розияллоху анху айтдилар: Дуо ва намоз осмону-ерни ўртасида муаллақ туриб қолади, токи Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи ва салламга саловат айтилмагунча Аллох таъолони хузурига ундан бирор нарса кўтарилмайди.
و في حديث آخر: إن الدعاء محجوب حتي يصلي الداعي علي النبي صلي الله عليه و سلم .
الجامع الصغير
Ва бошқа хадисда эса: Албатта дуо хижоблангандир (тўсилгандур) токи дуо ва нола қилгувчи, Набийимиз соллаллоху алайхи ва салламга саловат айтмагунгача.» Шундай хадислар сўзимизни яққол далили бўла олади.
Намознинг "Энг ширин" қисми ҳам бу унинг сўнгида қилинадиган дуолардир.
Лекин минг афсуски, охирги вақтларда Масжидларимизда жамоат орасида айнан "Оятал курсий" ўқиладиган, тасбеху саловатлар ўқиладиган вақтда "Намознинг энг ширин қисми"дан юз буриб чиқиб кетадиган инсонларни кўп учратдик. Агар уларга қулоқ солсангиз, шошаётганларини ёки вақтлари кам эканлигини рўкач қиладилар. "Намозга ажратилган вақт умрдан кетмас, булар Аллох таъалони хазинасидан ато қилинур" дейилганидек, шошаётганлар бир оз сабр қилиб, Оятал курсийни ва дуоларни ихлос билан тугатиб сўнгра саловатларни айтиб чиқсалар, Роббимиз уларни ҳар турли ёмонлигу офатлардан ҳам сақлайди ва вақтларига ҳам барака ёғдириб қўяди. (Инша аллоҳ!)
Масжидларимиз очилиб, бизларни Аллоҳим яна ўз байтига чақирганда мана шундай хато ва камчиликларсиз номозларни тўла-тўкис адо қилиш бахтига муяссар бўлайлик. (Амийн)
#Тарқатинг
@nookatdurdonalari
✨🔻✨🔺✨🔻✨🔺
Гўзал байт
🔊🎧💾📲
Сайидсан Хожасан зинҳор мағрури насаб бўлма.
Ҳазрат Шох Машраб
Алайҳи рохмаҳ.
بسم الله الرحمن الرحيم.
46 - عن ابن عمر رضي الله تعالي عنه أن سيدنا رسول الله صلى الله تعالى عليه وسلم قال؛ " أبَرُّ البَرِّ أنْ يَّصِلَ الرَّجُلُ وُدَّ أبِيْهِ" رواه الإمام مسلم رحمه الله تعالى.
Ҳазрати Ибну Умар розияллоҳу таъала анҳумадан ривоят қилинади, албатта Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу таъала алайҳи ва саллам айтдилар:
- "ЯХШИЛИКНИНГ ЯХШИРОҒИ, КИШИ ЎЗ ОТАСИНИНГ ДЎСТЛАРИ БИЛАН АЛОҚА БОҒЛАШИДУР" дедилар.
Имоми Муслим роҳимаҳуллоҳу таъала ривоят қилдилар.
Аллоҳумма солли аълаа Саййидина Муҳаммадин ва алиҳи ва соҳбиҳи ва саллим.
@durdonadur
МУҲИМ ЭСЛАТМА
Айтадиларки, одамларнинг энг ёмони – ботинида яхшилик бўлмаса-да, одамлар кўзига яхши кўринган кишидир. Агар бу кимса одамлар гумонидаги яхши сифатлар билан хулқини тузатса, унда ҳукм бошқача бўлади.
Ўзининг камолини ҳамда нуқсон-камчилигини кўра олиш комиллик шартларидан бири ҳисобланади. Камолнинг ҳаққи шукр, нуқсоннинг ҳаққи истиғфордир. Бошқача айтганда, ноқисликда давом этаётган бўлса, истиғфор айтиши, камолотини кўраётган бўлса, шукр этиши лозим. Комил – икки кўз соҳибидир… Бу борада ўз нафсини назорат остида тутадиганлар кўп эмас. Аксарият инсонлар: “Бошқалар мени яхши деб билишади-ку..”, дея янглиш хаёлларга бориб ўзларига бино қўядилар, ўзларини яхши кўрадилар. Бу нотўғри аҳволни ўнглаш учун истиғфор лозим. Аллоҳ шунга муваффақ айласин.
Буни ҳам билиб олгин, биродарим!
ИМОМ ШАЪРОНИЙ
📚"Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар" китобидан.
@nookatdurdonalari
Соқол қўйиш ҳақида Ислом, тарих ва фан нима дейди?
1. Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳо: "Соқолни эркак кишига зийнат қилган Зот покдир" деганлар.
Демак, соқол ҳар қайси эркак учун кўрк ва ҳусн берувчи омиллардан ҳисобланади.
2. Пайғамбарлар соқол қўйганлар.
3. Ислом динида ҳалол қилинган амал ва таомларнинг бари инсон соғлиғи учун фойдали эканлиги йиллар давомида бирин-кетин исботланмоқда. Шу ўринда соқол ҳам!
*
4. Австралиядаги "Шимолий Уисленд Университети" олимларининг изланиши натижасида шу маълум бўлдики:
1) Соқол ултрафиолет нурлардан самарали равишда (95%) ҳимоя қилади.
2) Тери ва териости касалликларидан ҳимоя қилади.
3) Тери билан рўй берадиган саратон касалликларидан ҳимоя қилади.
5. Нью-Ёркдаги "Астма ва унда доир касалликлар клиникаси" мутахассислари олиб борган тадқиқот натижасига кўра:
1) Соқол қўйиш астмага чалиниши коэффициентини камайтиради.
2) Соқол аллергик касалликларни олдини олади.
3) Соқол танага кирувчи бактериялардан ҳимояловчи филтер вазифасини ўтайди.
4) Соқол қанчалик узун бўлса - шунча нафас олиш йўллари равон фаолиятда бўлади.
6. Огая штатидаги "Вегснер тиббиёт институти" дерматологи соқолни тиғ билан қириш турли касалликларни келтириб чиқариши, тери нозиклашиб, ўзида турли хил инфексияларни жамлашини таъкидлаб ўтди.
*
7. Соқол қишнинг қаҳратонидан ҳам ҳимоя қилади.
8. Соқол эркакни ёш кўрсатади.
Эркак киши соқолини қиргани сари юзидаги терисини бўшашиб, борган сари бужмайиб боради. Натижада юзига тез ажин оралаб, тез қарий бошлайди.
Соқол ўз ўрнида юздаги терини тетик ва таранг ушлаб туради. Шу сабабли соқолдор эркакларнинг юзлари асосан силлиқ ва ҳушбичим бўлади.
9. Соқол теридаги турли тошма (угри)ларни бартараф қилади.
10. Соқол қўйган йигитлар савлатли ҳамда жиддий кўринадилар.
11. Аёллар орасида ўтказилган сўровлар натижалари шуни кўрсатдики, соқол қўйган эркаклар бесоқолларга қараганда ишончлироқ гавдаланар экан.
12. Муслима аёлларнинг бари турмуш ўртоғини соқоли бўлишини истар эканлар.
*
13. Қадимги Мисрда фақатгина фиравн оиласига мансуб шахслар соқол қўйиши мумкун бўлган. Чунки соқол тарихдан инсонлар учун олийнасаблик белгиси бўлган.
14. Рус князьлигида подшоҳ оиласига мансуб бўлмаган эркаклар соқол қўйса жаримага тортилган.
Оддий халқ бундай шарафга нолойиқ саналган.
15. Мовароуннаҳр диёрида жиноят устида қўлга тушган одамни соқолини қириб, эшшакка тескари ўтказиб, бозорда айлантириш - энг оғир жазо сифатида кўрилган.
Соқоли қирилганларга қиз беришни оталар ўзларига шармандалик деб билганлар.
16. Яқин тарихда ҳам, аниқроғи 1930-йилларга қадар Саудия Арабистонида соқолни қирганлар учун жарима мавжуд бўлган.
*
Мақоламиз якунини қисқа қилган ҳолда айтамизки:
"Соқол қўйинглар - ёшариб юринглар!"
•┈•┈•✿••❁📖❁••✿•┈•┈•
Muhammad said.
@nookatdurdonalari
#Қиссалардан_ибратлар
Африкадаги кишлоқлардан бирига янги имом тайинланади.Ақидавий ва фиқхий масалаларда билими етарли бўлган бу имомни ўзига тўқ оилалардан бири ифторликка таклиф қилади.Имом кетгач уй бекаси хонада турган пулни йўқолганини сезади. Ҳеч қаерда пул йўқ. Хонада эр, хотин ва имомдан бошқа одам бўлмаган.Эр ҳам имомдан бориб пул ҳақида сўрашга истиҳола қилади.Орадан бир йил ўтиб Рамазон ойи уни яна ифторликка чақирадилар. Шунда эр имомдан сўрайди:
- Тақсир сўнгги пайтларда сизга бўлган муносабатим ўзгарганини сезмаяпсизми?
- Нега ундай деяпсиз?
- Ўтган йили кетганингиздан кейин хонадан пул йўколган?!
Буни эшитган имом йиғлаб юборади.
- Нега йиғлайсиз, сиздан шубхюҳаланганимгами?
Имом кўзида ёш билан туриб жавонда турган Қуръон тагидаги пулни олиб кўрсатади:
-Ўшанда шамол туриб пулларни учириб юборди.Уларни йиғиб Қуръон тагига бостириб қўйдим.Мен сизнинг шубҳаланганингиз учун эмас, бир йил давомида қўлингизга Қуръон олмаганингиздан йиғлаяпман, биродар!!
@nookatdurdonalari
#ЭСЛАТМА
و عن بعض الحكماء ثلاثة أشياء تفرج الغصص ذكر الله تعالي و لقاء أوليائه و كلام الحكماء .
Баъзи хукамолар айтдилар:
Уч (3) нарса ғам-ғуссани кетказади.
- Аллох таъолони зикр килмоқ.
- Авлиёларга йўлиқмоқлик.
- Ҳукамоларни сўзларини эшитмоқ.
@nookatdurdonalari
Ас салому алайкум ва рохматуллохи ва баракатух
Устоз Абдулатиф кори домла
Йиглайлик ахли Илмлар
😢😢😢😢😢😢😢
@nookatdurdonalari
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!
✨ @nookatdurdonalari
САҲАР ТУРИШДА БАРАКА БОР
Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?
Мавлоно жавоб бердилар:
— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, сахарлари бедор бўлинг.
✍🏻 Бир киши Иброҳим ибн Адҳам р.ҳ билан тортишар экан шундай деди:
- Барака деган нарса йўқ нарса
- Иброҳим ибн Адҳам р.ҳ: Ит ва қўйларни кўрганмисан?
- Ха
- Қайси бирида туғилиш кўпроқ?
- Ит кўпроқ туғади, бир туққанда еттитагача туғади. Қўй эса учтагача туғади.
- Атрофинга қарасанг қайси бири кўпроқ.
- Қўйни кўплигини кўраман.
- Сўйиб йиладиган, ва сони жиҳатидан камаядиган қўй эмасми?
- Ха
- Манашу баракадир.
- Киши: Нима учун унақа бўлди? (Нима учун итга қараганда қўйда барака бор?)
- Иброҳим ибн Адҳам р.ҳ: Чунки қўй кечанинг бошланишида дам олишни бошлайди ва бомдоддан олдин уйғониб Аллоҳнинг раҳмати тушиш вақтига етишади ва шу вақтда уни устига барака тушади.
Аммо ит эса кечаси билан хуркиб чиқади ва бомдод яқинлашиш вақтида уйқу эсига тушиб ухлайди. Шу билан Аллоҳнинг раҳмати тушиш вақтини ўтказиб юборади ва барака ундан кўтарилади.
/channel/hayotiy_saboqlaar
Жаноби Роббул Изза ўз каломида:
-"Аллоҳ, осмон ва ерларни Нуридир!" деб, марҳамат қилди. Ўзини ўзи, Нур исми билан атади. Кўзни ҳам Нурдан яратди. Ушбу сабабдан, Нурли кўзларга қул бўл, ғулом бўл!
(Девони Кабир)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/nookatdurdonalari
"ОЯТ АЛ-КУРСИЙ" ФАЗИЛАТИ
و عن علي كرم الله وجهه عن نبي صلي الله عليه و سلم قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: 《ما قرئت هذه آية في الدار إلا اهتجرتها الشياطين ثلاثين يوما و لا يدخلها ساحر و لا ساحرة أربعين ليلة، يا علي علمها ولدك و اهلك و الجيرانك فما نزلت أية أعظم منها》.
تفسير روح البيان
Ҳазрати Алий карромаллоху важхаху Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан айтдилар:
- Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: 《Бу оят бирор-бир ховлида ўқилса, ўттиз(30) кунга шайтонларни чиқаради ва шу оят (сабаб) қирқ (40) кеча сехргар бўлган эркаку-аёлни (сехрини) ховлига киритмайди, эй Али фарзандинга ахлинга ва қўшнинга унинг илмини билдиргин чунки ундан улуғрок оят нозил бўлмади》.
Тафсиру рухул баён китобидан
@nookatdurdonalari