nomoz_va_farz | Неотсортированное

Telegram-канал nomoz_va_farz - 📖 ILMLI KANAL 📖

1910

📆 06.04.2019 ⏰ 12:34 📚 Hayotiy va Ibratli hikoyalar 📔 Xikmatlar xazinasi 🎥 Ibratli Video 📑 She'rlar 🎙 M'aruzalar 🎇 Hayot Vaqt Qadri

Подписаться на канал

📖 ILMLI KANAL 📖

🌙🎊🤲РАМАЗОННИНГ 2-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🌟🤲Қутлуғ РАМАЗОН ойининг иккинчи «ЖУМА»си муборак бўлсин! Рамазонга, Жума кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

🌙🤲Бошлаб олган ЖУМА еунингиз ва Рамазоннинг 9-куни муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌟🤲Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌙🤲ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌟🤲ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌙✨🎊РАМАЗОННИНГ 2-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

​​Стрессдан 5 дақиқада халос бўлиш.

Кутилмаган стрессдан беш дақиқада халос бўлишнинг баъзи усулларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

🔸 "4-7-8" нафас машқини бажариш. 4 сония давомида бурундан чуқур нафас олиб, 7 сония ушлаб турилади ва 8 гача санаб секин-аста оғиздан чиқарилади.

Хатто бир-икки уринишнинг ўзидаёқ натижа бўлади: юрак уриши секинлашади, ҳиссиётлар тиниб, хотиржам фикр юритиш учун имкон пайдо бўлади.

🔸Стрессни таҳлил қилиш.

Стресснинг сабабини тушуниш ва уни таҳлил қилиш стрессдан халос бўлишнинг зарур шарти саналади.

Масалан: "Ҳа, балки мен топшириқни ўз вақтида топшира олмасман. Мабодо шундай бўлса ҳам, бунинг салбий оқибатига чидаш мумкин".

Юз бериши мумкин бўлган энг ёмон ҳолатни таҳлил қилиб кўриб сиз анча хотиржам тортасиз ва тинчланасиз.

🔸Жисмоний фаоллик.

Уйни тозалаш, шкафни тартибга келтириш ёки идиш-товоқларни ювиш - эътиборни бошқа томонга буриш ва бироз бўшашиб, тинчланишнинг энг оддий ва самарали усулларидан биридир.

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

⚡️Эй муслима она, сиз тарихнинг ҳеч бир даврида кўрилмаган, медиа ва техника фитналари ҳар маконда урчиган бир замонда она бўлдингиз ва фарзанд ўстиряпсиз.

Асло унутманг, бу фитналар уйингизнинг ичигача кириб, сизни, жуфтингизни ва болаларингизни ўз домига олаёган улкан таҳликадир. Бу фитналардан фақатгина доимий сергаклик, исломий шуур ва Аллоҳнинг ёрдами билангина сақлана оласиз.

Замонамиз фитналари ва охирзамон мусибатларидан омонда бўлиш учун:

1. Болангизни Youtubeнинг офатидан қўринг, уларни телефон домига ташламанг.
Хархашасидан қутулиш, бемалол сериал кўриш, қўшнилар билан тинчгина лақиллашиш ва уй ишларида ҳалақит бермаслиги учун асло бола қўлига телефон ёки планшетни тутқазиб қўйманг.
Дунёдаги миллионларча оналар ноқобил фарзанд доғида қовурилар экан, сиз учун Аллоҳнинг омонати ва буюк неъмати бўлган болаларингизга Youtubeнинг “оналик” қилишига йўл қўйманг.

Фарзандларини Youtubeнинг ихтиёрига ташлаган ҳар бир она билсинки, боласини енгилтаклик, шармсизлик ва аҳлоқсизликнинг чангалида қолдирибди демак.

2. Болаларингизни компьютер ўйинларидан сақланг.

Бугун болаларимизга таҳдид солаётган энг асосий фитналардан бири компьютер ўйинлари ва “Playstation”лардир.
Болани реал ҳаёдан узоқлаширадиган, эртадан-кечгача компьютер ёки телефонга “ёпиштириб” қўядиган, уларни зомбига айлантирадиган (Аллоҳ сақласину, ўз жонига қасд қилишгача олиб келаётган) компьютер ўйинларига нисбатан эҳтиёт чораларини кўриш, тадбирли бўлиш ҳар бир онанинг бурчи.

3. Болаларингизни чексиз интернетнинг чексиз фитналаридан сақланг.

Қабул қилаётган маълумотининг меъёри ва вақтининг чегараси бўлмаган, оила текширувидан ўтмаган интернет – болангизни ўз балоси билан маҳв этадиган буюк бир офат.

Боладаги интернет эҳтиёжини аниқ муддат ва меъёрлар билан белгиланг. Болангизни ёпиқ эшиклар ортида интернет билан ҳоли қолдирманг. Уларнинг интернетда нималарни ўқиётгани ёки кўраётганини узлуксиз назорат қилинг.
Назорат қилинмайдиган, чегара-тўсиқ қўйилмаган интернетдан фойдаланувчи фарзандлар – ота-оналар ўз қўллари билан ҳалокатга ташлаган бир авлод демакдир.

4. Болаларингизни ҳар турли сериалларнинг фитнасидан сақланг.

Фазандингизни қўлига пультни тутқазиб, дунёнинг бутун аҳлоқсизликларини уйингизга олиб кираётган TV дунёсига ташламанг.

Нимани ва қайси пайтда кўришларига доир аниқ бир назорат механизми яратинг. Уларни енгил-елпи кўрсатувлар, аҳлоқсиз фильмлар ва беҳаё рекламаларнинг таҳликаларидан сақланг.

Бу борада маълумотлар ўқинг, билим олинг, тадқиқот қилинг, мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Яхши фарзандларни вояга етказишимизда Аллоҳ ёрдамчи бўлсин. Амин!

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

#онам.

ОНА ҚЎЛЛАРИ.

Она сизга нималар берганини, нималар илинганини, сизни қайси пайт кўпроқ ўйлаганию, сизга қанча илҳақ бўлганини ҳаммасиниям сезмагансиз...

Овқатига қанча гўшт солганиниям ҳисобини олади, болаларига сузиб, ўзига етмай қолса "қорним тўқ эдия" дейди...

Оёғингиз ўсаётгани сари чамалайди, чамаси келгач, киймай олиб қўйган туфлисини ёнингизга қўяди...

Бўйингиз қанча ўсганиниям сиз сезмагансиз, унинг кўзлари эса буниям ҳисобини олган...

Сочингиз "ойда қулоч, кунда тутам" бўлганини ҳам, қошингизга яқин келиб, туташганини ҳам у илғаган...

Кўз остингиз нега салқидию, кипригингиз тўкилганини ҳам у пайқади.

Мактабдан қайтиб, сумкани қанақа тўппиллатганингизни-да эътибордан қочирмайди сизнинг Онангиз...

Юзингиз нега қизарди-ю, яшириб суртган қош қаламингиз сабабиниям, ҳеч ким сезмаган шабода ҳисларниям Онангиз сезди аллақачонлар...

Балки орқасидаям кўзи борлиги ростдир, балки ростдан ер остида илон қимирлашиниям сезар, балки кўнгилларда кечганини чиндан ўқий олар, қайдам...

Ухламай кўйлак тикибди, сезмадингиз: у ўлчамингизни олмаганди, кийдингиз- лоппа лойиқ!

Шу нарсаларни сираям ўйламагансиз, мана энди шунча йил ўтиб, тунда уйқунгиз қочдию, ақл титиб титкилаб шу нарсаларни сизга эслатди...

Онангизни йўқотдингиз!

Ҳали совумаган кафтларга узоқ тикилиб қолдингиз, ажинларини харитадай ёдлаб олмоқчисиз, унутмаслик учун...

Кўргингиз келганда суратлар, тасвирлар биласиз, сизнинг ҳоҳишингизни беролмайди...

Шунинг учун барини жонли эслаб қолишга тиришяпсиз!

Қаранг-а!

Онангиз Сизни беш қўлидай биларди, сиз эса хатто унинг қўлларини ҳам тириклигида яхшироқ томошо қилмаган экансиз...

©️Ummu Zaynab Ummu

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
☘️

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

ИСТИҒФОР АЙТ!

Бир киши Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб:
— Бизга осмондан ёмғир ёғмаяпти, — деди.
Ҳасан Басрий:
— Аллоҳга истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг бошқаси келиб:
— Фақирликдан қандай қутулсам бўлади? — деди.
Ҳасан Басрий:
— Истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг яна бошқаси келиб:
— Аёлим бепушт, туғмайди, — деди. Ҳасан унга ҳам:
— Истиғфор айт, — дедилар.
Ўша ерда ҳозир бўлган кишилар Ҳасан Басрийга:
— Ҳузурингизга шикоят килиб келган кишиларнинг ҳаммасига истиғфорни тавсия қилдингиз-а? — дейишди.
Шунда Ҳасан Басрий:
— Аллоҳ таолонинг ушбу оятларини ўқимаганмисизлар? — дедилар: "Мен дедимки: «Роббингиздан мағфират сўранглар, албатта У мағфиратли Зотдир. У Зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдиради ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад беради ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилади ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилади".

🌙
🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

#нимадир.

Бир куни ранги бўзарган, ёғолмай турган осмонни ҳам ташлаб кетгимиз келмайдиган кунларга етамиз...

Бир куни ёмғирлар сасини тинглаб, уларга қўшилиб йиғлайдиган кунларимиз келади...

Ташвишимиз озлигида- кимнингдир минғир-синғирлари таъбимизни бузган...

Аммо ташвиш кўпайганида- ана ўша арзимас нарсага жиғибийрон бўлган кунларимиз-аслида яхши кунлар бўлганлигини тушунамиз...

Ёзда қишни қўмсаймиз, қишда эса баҳорга етиб олиш учун кун санаймиз...

Биров бизга- умримиз ана шу истаклар кўйида жуда тез... Жудаям тез ўтиб кетаётганини эслатмайди!

Қучоғимиздаги болакайнинг нафис чеҳрасига, митти қўлчаларига тикиламиз: бу қўлларга қачондир чуқур ажинлар тушади!

Тийрак бу кўзлар ҳали неча бор кулади ва неча бор йиғлайди...
Ҳаёт унга ғамни танитиб, баъзан эса қувончларда авраб улғайтиради...

Биз у пайтда...

Ранги бўзарган, ёғолмай турган... Кўзларимизга қадрдон осмонни ташлаб кетгимиз келмаётган кунларда яшаётган бўламиз...

©️Ummu Zaynab Ummu

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

ЭРНИНГ АЁЛИГА МАКТУБИ

Эй рафиқам..

Менга, сенинг ширин ва оҳиста шивирлашларингни эшитишни хуш кўрадиган эркак, деб қарагин. Менга, сен хоҳлаган пайтингда пул берадиган пул сарфловчи машина, деб қарама. Менга, то эҳтиёжинг тушадиган вақтгача ташлаб қўядиган бир буюмингдек, қарама.

Мендан сенга фақат яхши сўз етишини ва сенла гўзал ишрат қилишни хоҳлашимни мақсад қил.
Билгинки, мен «Қорун» эмасман. Қасрлар ва мулкларга эгалик қилмайман.

Сирларимни қўшниларингга ва дугоналарингга фош қилма. Сен менинг қудуғим ва ёпинчиғим бўл.
Мен билан сўзлашишинг қичқириқ бўлмасин. Мени чақиришинг қағиллаш каби бўлмасин. Мен сен билан қандай бўлишимни истасанг, сен ҳам мен билан худди шундай бўл.

Эй рафиқам…

Бу дунё ҳаёти ҳою ҳаваслар, йўлдан урувчи нарсалар, аёллар, дилхушликлар ва фитналардан иборат. Шу сабаб сен мен учун уларнинг ҳаммасидан афзал бўл. Мени ҳаромдан сақла.

Яратилишинг ва ахлоқингда гўзал бўлгинки, назарим сендан бошқасига тушишидан беҳожат қил. Мулкимни ва фарзандларимни асрагин.
Жисмингдаги мафтун қиладиган ерларинг омонатдир.

Тўй ва муносабатларда фахрланиб, уларни мендан бошқасига кўрсатма.
Ёлғизлигимда ёнимга кел ва менга ошиқлар каби сўйла… Ёлғизлик виждонни ўлдирур.

Эй рафиқам…

Менга итоаткор бўл. Қачонки сени чақирсам, лаббай деювчи бўл. Қачонки сенга сўзласам, гапларимга қулоқ солгувчи бўл. Шаънимни сақловчи бўл… Фарзандларимга гўзал тарбиячи бўл…

Тўйларга зийнатланганинг каби мен учун ҳам зийнатлан. Уйдан ташқарига чиққанингда кийинганингдек, мен учун ҳам кийин. Мени шодлик ва табассум ила қаршила, худди қўшниларинг ва дугоналарингни қаршилагандек.

Баъзида дунё мен учун торайиб, шердек бўкиришим, денгиздек мавж уришим мумкин. Шунда патларини туширган каптардек юмшоқ бўл ва мулойимлик билан ғазабим оловини ўчиргин. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан ўрнак ол…

Эй рафиқам…

Дунё денгиз, охират соҳил ва қайиқ тақводир. Инсонлар эса сафардадирлар. Менинг ҳаққимда Аллоҳга тақво қил.

Эй рафиқам, сендан илтимос…

Сенга бўлган муҳаббатимни нафратга айлантирма. Сенга бўлган садоқатимни адоватга айлантирма. Сенга бўлган ҳурматимни ҳурматсизликка айлантирма. Мени эшит, жаҳлинг чиқмасин.
Агар ҳузурингда ўзим учун жой топа олганимда, сендан бошқанинг қалбидан жой қидирмас эдим.

Хонадон ва фарзандларнинг ғамларидан ҳамда тугамас талабларидан узоқ бўлган, ўзимизга хос бир бурчакда вақти-вақти билан кўришиб турганимизда, дўстларим ҳузурида бедор бўлиб, ўйин кулгу қилмас эдим.

Агар сендан ошиқлар сўзини тинглаганимда, қулоқларим сендан бошқасига мойил бўлиб, завқланиб сакрамас эдим.
Мен учун бир кунгина бойлигим бўлсанг, бошқа бойликларни асло қидирмас эдим.

Сўнги сўзим…

Сен жамики яратилганларнинг саййиди Муҳаммад алайҳиссалом айтганларидек бўл:
«Аёлларнинг қандоғи энг яхшисидир?», дейилди У Зотга.
«Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани. Қачон амр қилса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани», дедилар.

Аллоҳим, ҳолимизни ислоҳ қилгин, бизга бахтиёр оилавий ҳаётни инъом қилгин, омийн……


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

....Омад аёлга боғлиқми.?
Айтишларича, аёлни хурмат қилмайдиган, унга беписанд муносабатда буладиган эркакдан омад юз ўгирармиш.

....Солиҳа аёл шукр қилади. Рафиқни асрашини, ишлари юришишини, соғлигини сўраб дуо қилади.

....Аёл нозик хилқат. Унинг қуввати хофизаси ила фикрлари хақиқатга айланиши тез кучар экан.!

...Аёлни йиғлатманг ~ чунки унинг хар бир томчи куз ёши учун жавобгарсиз.!

....Аёл эркакнинг қовурғасидан яралган.!

...."Хўрланмасин!" ~деб, оёқдан яралмаган.!

...."Эркакдан устун бўлмасин!" ~деб, бошдан яралмаган.!

....Қовурғадан яратилган~ки, "эркак билан ёнма~ён булсин, бир~бирига суянчиқ бўлсин" ~деб.!

....Қўли остидан яратган~ки, "доим ҳимоянгиз остида бўлсин" ~деб.!

.... Юракга яқин жойдан яратган~ки, "мудом....суюкли бўлсин" ~деб !

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

Қайнота

Кечаси боласи яхши ухламади.
Қайнонаси ҳаммасини билди.

Эрталаб ухлаб қолиб, нонушта тайёрлашга улгурмаган келин ўзи ҳам қайнонасининг кўзига балодай кўринишини билди.

Юраги титраб, уйқусизликдан қизариб кетган кўзларини ерга тикиб салом берди.

Бағридаги боласи биғиллаб турарди.

—Чойиззи ичинг! —гўё марҳамат кўрсатди қайнона, аммо қўлидан болани олай демади.

—Эрингиз соат нечада келди?
—Келмадилар, —айбдордек ерга қаради келин.

—Ҳа, майли, юргандир бир кўчада, келиб қолар! Ман акамникига бориб келаман, адажонингиз уйдалар, тушликка лағмон қилинг!

Келин индамади. "Хўп бўлади!" дегани мажоли йўқ эди.

Кечагина у ҳам бировнинг арзандаси эди. Бир йилда ҳам келинга, , ҳам онага айланди.
Қайнонаси кетди...

Худди шу пайт пойлаб тургандек қайнотаси кириб келди.

Бир қўлида чақалоқ, бир қўлида чой дамлаётган келинни кўриб шошиб қолди.

—Болани менга беринг, қизим! Сиз овқатланиб олинг. Кечаси билан йиғлаб чиқди-я тойчоқ, ҳали бир йигит бўлсин. Сизга қалқон, дўст бўлади—бу.

Ажаб, қайнотаси болани қўлига олиши билан овунди. Ичига иссиқ кириб, сал тетиклашгандек бўлди.

Лағмонга хамир қормоқчи эди.

—Керакмас, —деди қайнотаси, мен кўчадан овқат олиб келаман, сиз бирпас ухлаб олинг, болам, мана Сардор ҳам ухлади.

Қайнотаси машинасига ўтириб қаёққадир кетди...

Келин қайнотасининг телефонда ким биландир гаплашаётган овозидан  уйғониб кетди.

Кун пешинга яқинлашиб қолган, кечаси билан йиғлаб чиққан чақалоқ ҳам тинч ухлаб ётарди.

Юз-қўлини ювиб ошхонага кирди.

Дастурхонда турган, устига "Миллий таомлар"  деб ёзилган елим халталардан бирини очди.

Бир марталик идишда кабоб бор эди..

Ҳовлидан эса ҳамон қайнотасининн овози келарди

—Ернинг тагида бўлсанг ҳам етиб кел, бошқа гапим йўқ, болангни дўхтирга ўзинг олиб борасан!

Келин барибир лағмонга хамир қорди. Бу сафар чин юракдан!

Шу уйда уни ушлаб турган одам— Отаси учун меҳр билан овқат тайёрлагиси келарди.

Ташқаридан таниш машинанинг сигнали эшитилди...

"Ҳайрият", деди у.
Эҳтимол ишонмагандирсиз, аммо ҳали ҳам ўзбекнинг чин оталари бор..

Феруза Салходжаева.


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

ИБРАТ УЧУН

Йигит ним қоронғуликда юриб борар экан, юмшоқ, бир нарсага қоқилди. Эгилиб қаради... Ё Аллоҳим, ўзинг омонлик бер... оёқларининг орасида маконидан усталик билан суғуриб олинган бир юрак турарди. Расмлардаги каби тирик ва қонли... Йигит гўё сеҳрлангандек бўлиб, уни ҳовучларига олди ва даҳшатдан ақлдан озаёзди: юрак дук-дук урар ва иссиққина эди.

Йигит, худди қўлларига ёпишиб, бошқа бир аъзоси ҳолига айланган юрақдан қутулишни истар, бироқ ўзи англаёлмаган туйғулар унга тўсқинлик қилаётгандай ҳис этар эди. Бир муддатдан сўнг ўзини сал босиб олиб, юракнинг эгасини топиш учун энг яқиндаги уйнинг эшигини қоқди ва занжир оралиғидан қараган ёш қизга:

— Бу юрак сизники эмасми? — дея сўради. — Ҳозиргина топиб олдим...

Қиз уятчан бир овозда:

— Мен юрагимни уч ой олдин учратганим бир бевафога бердим. Қўшни уйдан сўранг, балки уларникидир, — деди.

Қиз кўрсатган уй кўзни қамаштирар даражадаги ҳашаматли эди. Эшикни очган хизматкорлар уни юқори қаватда ўтирган уй соҳибига олиб бордилар.

Йигит юмшоқ гиламларнинг устига томчилаётган қонларни оёқлари билан ёпишга уринар экан:

— Бу юрак сизникими? — деди. — Ҳали ҳам дукиллаяпти... Уй соҳиби қўлидаги биллур қадаҳдаги шаробдан хўриллатиб бир қултум ичди ва тилла тишларини кўрсатиб:

— Мен юрагимни дунёга сотганман, уковси. Қўшни уйда бир мажзуб (жазбага берилган, Аллоҳ ишқида ақлини йўқотган) бор. У билади бунинг эгасини, — деди.

Тезда совий бошлаган ва борган сайин секин ураётган юракни қўшни пастқамгина уйдаги чолга югуриб олиб борган йигит ҳовлиқиб:

— Бу сизникими? Тезроқ айтинг, бўлмаса, ҳали замон тўхтаб қолади, — дея илтижо қилди.

Чол ўқиётган Қуръони Каримни секин ёпар экан:

— Мен юрагимни ҳамма нарсам билан бирга Аллоҳга бердим, болам, — дея кулимсиради. — Қўлингдагининг эгасини нега ота-онангдан сўрамаяпсан?

— Э, улар ҳар иккалови ҳам қариб-қартайди. Ёш болага ўхшаб ҳадеб хархаша қилаверганларидан, уч кун олдин жанжал кўтариб, уларни ташлаб чиқиб кетдим, — деди йигит.

— Ташлаб чиқиб кетдинг?! Демак, ташлаб қўйдингми?!

Йигит бу гаплар қаршисида лоқайд кўринар эди. Ҳолбуки, қари киши кутилган жавобни анча олдин олиб бўлган эди. У илдам қадамлар билан йигитнинг ёнига келди ва кўйлагининг икки ёқасидан ушлаб, йиртиб юборди.

Йигитнинг чап кўкрагида қўлларида тутиб тургани юрак катталигидаги бир қонли бўшлиқ бор эди...

“Қалбимизнинг нури” китобидан (таржимон Абдуллоҳ Мурод Холмурод ўғли)


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

​​Мухаббат

Ансорийлардан бири Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб айтди:

- “Эй Аллоҳнинг расули, сизни шунчалар қаттиқ яхши кўраманки, агар сизни бир оз кўрмасам, йиғлагим келади.” Ансорий шундай деди-ю, йиғлаб юборди.

- Мана қаршимдасиз, нега йиғлайсиз, дедилар, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.

- Йиғлаётганимнинг сабаби, Сиз жаннатда бошқа набийлар билан бирга бўласиз.
Мен эса, агар жаннатга кирсам, ўзимга ўхшаган оддий одамлар қаторида бўламан. У ерда сизни кўрмасдан қандай яшайман, шуни ўйлаб йиғлаяпман” – деди ансорий.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жавоб бермай, жим туриб қолдилар.

Шунда у зотга соллаллоҳу алайҳи васаллам ваҳий ўлароқ қуйидаги оят нозил бўлди:

وَمَن يُطِعِ اللَّهَ وَالرَّسُولَ فَأُولَٰئِكَ مَعَ الَّذِينَ أَنْعَمَ اللَّهُ عَلَيْهِم مِّنَ النَّبِيِّينَ وَالصِّددِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ وَالصَّالِحِينَ ۚ وَحَسُنَ أُولَٰئِكَ رَفِيقًا

Оят тафсири:

Ким Аллоҳ ва пайғамбарга итоат этса, улар Аллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар — пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга бўлурлар. Улар қандай ҳам яхши ҳамроҳлар - рафиқлардир!
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорийга ушбу оятни тиловат қилиб: “Сиз ҳам мен билан бўласиз,” дедилар
.

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

МАҲФИЙ НИКОҲ ОҒРИҚЛАРИ

Бу галги постим учун ҳеч кимдан изоҳ кутмайман. Билдириладиган фикрларга эҳтиёжим йўқ. Фақат виждонларимизни ишга туширсак бўлди. Дуо ёзилса, майли, унга доимо эҳтиёжимиз бор...

Бир куни қабулимга кўзи ожиз аёлни етаклаб келишди. Ночор оиладан экан. Бир киши совчи бўлибди. Оилали экан. Яхши муносабатда бўлибди, яхши ваъдалар берибди, ишонтирибди. Аёл ҳаётда кўп қийналгани учун унга турмушга чиқишга рози бўлибди. Эркак эса никоҳдан кейин дарров ўзгара бошлабди. Охир-оқибат ҳомиладор ҳолатида ташлаб кетибди.

Никоҳ махфий бўлган. Унинг бузилишига учинчи шахснинг алоқаси йўқ. Кундошнинг ҳам. Бу эркакнинг ихтиёри холос.
Никоҳ гувоҳларидан бошқа бирор шоҳид йўқ. Даъво қилиш фойдасиз.

Энди менга айтинг, бу ожиза шу ҳолатида нима қилсин? Ҳеч вақоси йўқ. Эртага фарзандли бўлса, унга қараш учун кўрадиган кўзи ҳам йўқ.
Инсонни изтиробга соладиган бунга ўхшаш ҳолатлар жуда кўп. Истасангиз, қабулларнинг бирортасида иштирок этишингиз мумкин.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

​#РУХИЯТ

🔖Бахт ўзи нима?
Нега бахт адолатли тақсимланмаган? (Бизни назаримизда)

🗯Аслида бахт, пул, омад барчага баб-баробар адолатли тақсимланган.

🗯Фақат биз қанча миқдорга очиқ бўлсак шунчасини ҳаётимизга кирита оламиз.

🗯Чунки қолгани нореал ҳодиса, кимдир қолган қисмига ҳам эгами тамом—ҳалол йўл билан шунча топиш гумонов—бошлайди ақлимиз ўз ғалаёнини.

🗯Тўғри биз учун ҳозирча эртакдир, лекин ҳозир ҳаётда жуда кўп инсонлар ўз ҳаётини ўзгартириб бахтга, севгига очилишган.

🗯Сиз буни тасаввур қилиш учун океанни тасаввур қилиб кўринг.

🗯Кимдир океандан бир қошиқ, кимдир бир пиёла, кимдир икки пақир, кимдир эса келиб океандан ўз уйи томон канал қазийди, доимо сув кириб туриши учун.

🗯Хўш бунда океанни айби нима?
Сувидан кераклича фойдалана олмасак, жавобгарликни ўз бўйнимизга олишимиз керак назаримда.

🗯Яъни —тўғри ҳозирча имконим шунча, кимдир менга яхшилик қилса ҳам, нияти бошқадиров, ҳозирги замонда биров - бировга шунчаки яхшилик қилишига ҳеч ишониб бўлмайдида деб фикрлайсиз дейлик.

🗯Ҳеч қиси йўқ демак сиз ҳозирча энди шу йўлга қадам қўймоқдасиз.

🗯Дарров ўзингизни айблашга тушманг. Ахир эндигина юришни ўрганганингизда тойиб йиқилсангиз бўлди бошқа юрмайман демагансизку.

🗯Тўғри ҳозирча ижобий фикрлай туриб баъзида оғишлар бўлиб тургандир. Энг муҳими шу йўлга қадам қўя олганингиз.

🗯Шундай эмасми?
Ўзингизга ишонинг, ўзингизни қўллаб- қувватланг.

✔️Фаровонлик, бахт йўлида ҳам ўзингизга имконият беринг.

Ишонинг сиз бунга лойиқсиз!

🌙•🌹АЛБАТТА КЎРИНГ ВА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

​​Бутун танаси шалликка чалинган, таниқли даъватчи Абдуллоҳ Банимиъа айтади:

«Мен аҳволи меникидан кўра оғирроқ бирон кимса бўлмаса керак, деб ўйлардим. Чунки бошимдан бошқа барча аъзоларим фалаж эди. Кунларнинг бирида устозларимдан бири: »Юр мен билан, сенга сенданда ёмонроқ аҳволдаги бир кишини кўрсатаман", деди. У билан бордим. Мен каби шал одамни кўрсатди. Лекин у мендан ҳам оғирроқ аҳволда эди. Чунки у шаллигидан ташқари эшитмас ва гапиролмасди.

-Тасаввур қилинг-га, умуман қимирламайди, эшитмайди ва гапирмайди! -

Шу шал одам билан инсонни йиғлатадиган, мудҳиш бир воқеа содир бўлибти;

Бир куни аҳллари унинг олдига кирса, унинг кийими қон экан. У эса жим йиғлаб ётарди. Қарашса, икки бармоғи кесилган. - Ажабо, нима бўлди бунга? Қандай қилиб бармоғи кесилади?!! -

Билишсаки, унинг бармоқларини сичқон еган. У эса эшитмайди, ҳаракатлана олмайди бировни ёрдамга ҳам чақиролмайди. Сичқон кириб, бемалол унинг бармоқларини еб битиради. У эса аламдан кўз ёш тўкиб, бармоқларига тикилгунча жииим ётаверади!!!

Сенчи?!!

Сенинг бармоқларинг соппа-соғ!!

Сенинг оёқларинг соппа-соғ!!

Сен гапира оласан!!

Сен эшита оласан!!

Барча неъмат бор сенда!!"

Лаа илааҳа иллаллоҳ

Мен бу рисолани ўқир эканман, чуқур нафас олдимда Роббимга ҳамд айтдим - АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!

-----------------------------------

Сиздачи, сизда қандай муаммо бор?

Икром Шариф саҳифасидан

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

.ЗИКР – ИБОДАТЛАРНИНГ АФЗАЛИДИР.

Бу ҳақида Сарвари олам ўзларининг ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қилганлар:
" أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِخَيْرِ أَعْمَالِكُمْ وَأَزْكَاهَا عِنْدَ مَلِيكِكُمْ ، وَأَرْفَعِهَا فِي دَرَجَاتِكُمْ وَخَيْرٍ لَكُمْ مِنْ إِنْفَاقِ الذَّهَبِ وَالْوَرِقِ وَخَيْرٍ لَكُمْ مِنْ أَنْ تَلْقَوْا عَدُوَّكُمْ فَتَضْرِبُوا أَعْنَاقَهُمْ وَيَضْرِبُوا أَعْنَاقَكُمْ؟ قالوا : بَلَى قَالَ : "ذِكْرُ الله" (رَوَاهُ الإمَامُ الطَّبَرَانِيُّ عن أَبى الدَّرْدَاءِ رضي الله عنه)
яъни: “Сизларга Хожангиз ҳузурида амалларингизнинг энг яхшиси бўладиган, даражаларингизни кўтарадиган,  олтину кумушингизни инфоқ қилишдан кўра  хайрли бўлган, душманингизга йўлиққанингизда ўзаро Аллоҳ йўлида урушишингиздан кўра яхшироқ бўлган амал ҳақида хабар бермайми?” – дедилар. Саҳобалар: “Хабар беринг”, – дейишди. У зот: “Аллоҳни зикр қилишингиздир”, – дедилар.  (Имом Табароний ривояти).

Руҳий тарбия уламолари шундай дейдилар: “Аллоҳ таолони зикр қилишнинг тарбиявий аҳамияти ажойиб ва гўзалдир. Биринчидан, Аллоҳнинг зикри қалбингизда У зотга бўлган муҳаббатни уйғотади. Аллоҳнинг муҳаббати эса унинг зикрини кўпайтиришга ундайди. Бу иккиси ўртасида ўзаро мутаносиблик бор экани шундан маълум бўлади”.

Зикрнинг фойдаси ва самарасини санаб адоғига етиб бўлмайди. Зикр аввало – Аллоҳ розилигига эришишнинг воситасидир. У шайтонга зарба бўлиб, унинг кучини заифлаштиради. Ожиз бандага қувват бағишлайди. Қалб ва юзни мунаввар қилади. Зикр ризқнинг мўл ва баракотли бўлишига сабаб бўлади. Инсон ҳаётига мазмун бағишлайди. Қалбни ғафлатдан уйғотади. Гуноҳ ва маъсиятларни ўчиради. Зикр турли тил офатларидан ва бекорчи сўзлардан узоқлаштиради. Бандани дунё ва охират саодатига эриштиради.

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

РУҲИЙ ХОТИРЖАМЛИККА ЭРИШИШНИНГ 15 СИРИ...

1. Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг. Ҳар доим мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг.

2. Муҳаббат билан яшанг. Меҳр кўриш учун, энг биринчи, бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак.

3. Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг.

4. Эътиборни қозониш завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч беринг.

5. Ҳар лаҳзада яшашни ўрганинг. Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг.

6. Ўрганишда кенг бўлинг. Бошқаларнинг билими ўзингиздан кўпроқ эканини ўйланг. Ҳаётингиздаги ҳар бир воқеа-ҳодиса бежиз рўй бермаганидан, сизга нимадир ўргатишидан амин бўлинг.

7. Сабрга одатланинг. Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади.

8. Дўстона қўл чўзинг! Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни доим қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш бахтли бўлишдан аҳамиятли эмас.

9. Ҳақиқатга бўйин эгинг. Шикоят қилиб, нолиб, ўзингизнинг, бошқаларнинг кайфиятини бузиш ўрнига, борини борича қабулланишга ўрганинг.

10. Ўзингизга “жимлик вақти” белгиланг. Ҳамма нарсадан холи, ёлғиз қолишни хоҳлайдиган пайтларингиз бўлади. Бундай дамлар ўзингизни ўзингиз эшитишингизни таъминлайди, ҳузур беради.

11. Олдин қаршингиздаги одамни тушунишга урининг. Агар атрофингиздагилар билан тўғри муносабатни шакллантиришни истасангиз, шундай қилишингиз керак.

12. Камтар, сипо бўлинг. Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади.

13. Танқидни қабул этинг. Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидга тўғри қарашни синаб кўрсангиз, ўзингизни янаям яхши ҳис қиласиз.

14. Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб бекор уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг.

15. Нима бўлганда ҳам бахтли эканингизга ишонинг. Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, унга ҳеч ким ёрдам беролмайди.
Илтимос барчага улашинг

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

​#Ҳадисдан...🍃

Аёлларнинг рашкчи еканлиги ва бундай ҳолатда Еркак қандай йўл тутиши керак...!

Оилавий ҳаётда баъзи хатоларга кўз юмиш:

Умму Салама родияллоҳу анҳодан:
«Бир кун
Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам асҳоблари билан Оиша родияллоҳу анҳонинг уйида ўтирган эдилар.
Умму Салама онамиз бир идишда таом олиб келдилар.
Шунда Оиша родияллоҳу анҳо қўлида бир кичкина тош билан келди-да у билан идишни уриб синдирди. Шунда
Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам иккала бўлинган
идишни бирлаштириб саҳобаларга: «Олинглар!
Еяверинглар, онангиз рашк қилди» дедилар икки
марта. Оиша онамизнинг идишларини Умму Салама
онамизга бердилар, синган идишни Оиша родияллоҳу
анҳога бердилар»

Бухорий ва Насоий ривояти.

Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг
ҳалимлигига қаранг! Оиша родиёллоҳу анҳодан содир
бўлган хатони маломат қилмасдан, аёлларнинг рашкчи
эканлигини билганлари учун «Онанглар рашк қилди»,-
деб маъзур тутдилар.

Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва
саллам идишни тўлатиш билангина чекландилар. Таомни
эса тўлатмадилар, чунки бу таом ҳадя эди. Баъзи ривоятда «Идишга идиш, таомга таом» деб таомни
ҳам тўлатганлар.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

​​АЁЛИНГНИ СЕВ!...

Кўчалардан бахт излама сен,
Севгин, жуфти ҳалолингни сев,
Бошқа ёрни ҳеч кўзлама сен,
Уйингдаги аёлингни сев.

Ой десанг ой, кун десанг кундай,
Сунбул сочи қоп-қора тундай,
Тақдирингни туҳфаси шундай,
Уйингдаги аёлингни сев.

Юрма ёлғон дунёлар аро,
Эркак бўлиб, кунига яра,
Кўзинг кўрми, тузукроқ қара,
Уйингдаги аёлингни сев.

Ўкситмагин, ўтга ташлама,
Шайтоннинг шўр ошин ошлама,
Фарзандларинг кўзин ёшлама,
Уйингдаги аёлингни сев.

Билмайсанми аёл макрини,
Чақса кўргин илон заҳрини,
Келтирмагин оллоҳ қаҳрини,
Уйингдаги аёлингни сев.

Ўтар дунё сен ҳам ўтарсан,
Бир кун охир кунга етарсан,
Сени демай қўйса нетарсан,
Уйингдаги аёлингни сев.

Муҳаббатдир - чин баҳор фасли,
Муҳаббатдир- бахт, тоъле қасри,
Уйингадир фариштанг асли,
Уйингдаги аёлингни сев.

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

​​#мақола

ОБРЎ НИМА?

Мусулмоннинг обрўсини тўкиш ҳаромдир. Инсоннинг обрўсига тажовуз этмоқ унинг ҳаётига, жонига тажовуз этмоқ билан баробар ҳисобланади.

Аслида, обрў нима? У инсон ҳаётида нақадар муҳим?
Киши жамиятда яшаши давомида йиллар ўтиб ўз ўрнини топади. Сўзи ва ўзи ўтадиган мақомга чиқади. Ана шу мақомнинг номи обрўдир.

Обрў мансаб ортидан эмас, балки илм, иш ва хайр ортидан келади.

Обрў Аллоҳнинг синов учун берилган неъматларидан биридир. Обрў ва шон-шуҳрат ёнма-ён ҳисобланади. Обрўнинг шуҳратдан фарқи шуки, обрўнинг моҳияти ҳурмат ва эҳтиромдан иборат. Аммо машҳурлик ёмон ном, хунук қилиқлар билан юзага чиқиши мумкин.

Инсон обрўга эришмоқни мақсад қилиши дурустми?
Обрў учун интилиш риёдир. Мусулмон Аллоҳга мақбул келмоқ учун талпинади. У ортидан эргашган обрў ва шон-шуҳрат билан машғул бўлмайди. Чунки обрў инсонлар тилидаги мақтов билан ўзини кўрсатади. Мусулмон бу мақтовга мутлақо қарамайди. Уни хаёлига келтирмайди. Ўзига айтилган мақтовдан қочади ва мақтовни кўнглининг ичида инкор қилади.

Обрў ортидан қувган инсоннинг гадойдан фарқи йўқ. Гадой тиланчилик билан бўйнига қандай хорликни олса, обрўпараст ана шу зиллатга рози бўлган шахсдир.
Аллоҳ ўзи истаган бандасига обрў беради. Бошқалар бир мусулмоннинг обрўсига путур етказиши мумкин эмас.

Обрўга қилинган ҳужум инсоннинг яширин айбларини очиш, туҳмат ҳамда ҳақоратдан иборат бўлади. Бу ишларни қиладиган инсон пасткаш ва разилдир.
Интернет олами шахсиятларни обрўсизлантириш учун катта воситага айланди. Аммо Аллоҳ азиз қилганни банда хор қила олмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:

«Ким бир мусулмонни шарманда қилса, Аллоҳ уни уйининг ичида бўлса ҳам шарманда қилмагунча жонини олмайди».

Одамлар бир-бирларининг шаънларини сақлашга эътиборли бўлишларини бу масалада тўғри йўл деб айтиш мумкин.

Акром Малик

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

#қатра.

Унутилган шам.

Тун зулмат.

Биргина бўйдор шам тунни бир ўзи ёритиб турибди.

Тонгга яқин кўрадилар: шам пак-пакана бўлиб қолибди, кўз ёшлари қинғир қийшиқ ажинлардек бўлиб ёпишиб кетибди.

Кейинги кунлар чироқ ўчмади. Пакана шам қайердадир болаларнинг ўйинчоғига айланди. Шумтакалар роса асфальтга ишқалаб едириб ташлашибди.

Шу куни тўсатдан яна чироқ ўчди. Ҳамма жой зулматнинг сиёҳига ботди.

Уй эгалари болалар кундузи ўйнаган ерга чиқишиб, пакана шамни роса пайпасланиб қидириб келишди...

Топилмади...

Уй эгаси Ғайбулла магазинчиникига жўнади. Ғайбулланинг деразасини қанча чертмасин, очилмади...

Уйга қайтиб, зулмат хокимга айланган хонадонида ўз тўнига ўралиб ухлади...

Баъзи одамлар ҳам худди шамга ўхшашади. Ўз умрини сарф қилиб кечаларни ёритсада, чироқ ёнгач унинг меҳнатларини бошқалар унутишади.

Худди олдинда бошқа зулмат йўқдек...

©️Ummu Zaynab Ummu

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

#РУХИЯТ

🔖МУЛОХАЗА УЧУН...

🗯Болакай пoйафзалини денгизда йўқотиб қўйибди. Шунда денгиз соҳилига бориб "ДЕНГИЗ ЎҒРИ" деб ёзиб кетибди..!

🗯Сал нарироқда эса балиқчи жуда ҳам кўп балиқ овлабди. Шунда денгиз соҳилига "ДЕНГИЗ САҲИЙ" деб ёзиб, кетибди..!

🗯Ёшгина йигит денгизда чўкиб, вафот этибди. Фарзандидан жудо бўлган она соҳилга келиб "ДЕНГИЗ ҚОТИЛ" деб йиғлаб, ёзиб кетибди..

🗯Кекса отахон келиб, денгиздан жуда ҳам кўп дурлар топиб олибди. Шунда денгиз соҳилига "КАРОМАТЛИ ДЕНГИЗ" деб ҳурсанд бўлиб, ёзиб кетибди..!

Сўнгра денгиз тўлқинлари келиб, ҳамма соҳилга ёзилган ёзувларни ўчириб юборибди...

... Шундай экан, бошқаларнинг гап сўзларига парво қилма. Чунки ҳар бир шахс дунёга ўзининг назари билан боқади..

🗯«Дўстликни» давом эттиришинг учун, ҳамма хатоларни ўчириб ташла. Аммо, хатоларни деб «дўстликни» ўчириб юборма..

🗯Биров сенга «ёмон гап» айтдими?
Сен ҳам «ёмонлик билан жавоб» қайтаришни ўйлама. Балки «яхшилик билан жавоб» беришни ўйла!


🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

Ойимни хам кундиролмадим.

Чунки у кизнинг онаси уйинчи, уни хатто "Мама роза", дейишади.
Ота-онам сураб-суриштириб, буни билиб олишибди.
Нима килай, мен у кизни севаман.
Онаси ёмон булса, кизи азоб  чекиши керакми?
Бизлар якинда фарзандли буламиз.
Унга уйланмасам, онаси мени тинч куймайди.
Бошимга ит кунини солади. Унинг кулидан хар нарса келади.
Яна ота-онамга ок булишни, уй-жойдан курук колишни истамайман.
Мени тушундингми?

Нилуфар бу гаплардан хайрон колди.
- Бу гапларни менга нима дахли бор?
Унда нега менга уйландингиз?
Максадингиз нима?

Нилуфарни оёк-куллари калтирай бошлади.

- Мен сени "киз эмаскан" деб хайдаб юбораман. Шунда ота-онамнинг тили  кисик булиб колади. Мен эса севган кизимга уйланаман. Сен хам бахтингни топасан. Энди тушундингми? -
Улугбекни юзи важохатли тусга кира бошлади.

- Уз максадингиз йулида мени номусимни поймол килиб, курбон килмокчимисиз?
Ота-онамни эл олдида шарманда-ю шармисор килмокчимисиз?
Мен бу гапдан кейин кандай яшайман?
Кандай бош кутариб юраман эл олдида.
Ундан кура хаммага хакикатни айтинг.
Ёки мендан кейин у кизга хам уйланинг.
Мен кундошликка розиман. Лекин иффатсиз деб бахт излаб келган хонадонимдан хайдаманг. Оиламизни шаънини булгаманг,
- Нилуфар йиглади, ялиниб ёлворди. 

Улугбек Нилуфарнинг бугзига пичок тиради.

- Ув, манжалаки, менга акл ургатма. Айтганимни киласан.
Булмаса, улдираман!
Оилангни хам тинч куймайман!
Керак булса, фохишалик килишга мажбур киламан. Севган кизимни онасига айтсам, сени яхшигина пуллайди. Арабгами, туркгами сотиб юборади. Ундан кейин, "кизинг фохиша экан, Эмиратга кочиб кетди", деб дадангни  тириклайин ерга кумаман. Мен уз максадим йулида хеч нарсадан кайтмайман...

Нилуфар опаларига булган вокеани айтиб бергач, аччик кисматидан уксиб-уксиб йиглади. Опалари хам куёвни каргаб, унга кушилиб  йиглашди.

- Номард!
Уз максади йулида сени курбон килибди. Энди биздан куради! - опаси Насиба газаб отига минди.

Акаси ва ота-онасига бор хакикатни айтиб берди.

- Мен уни уз кулларим билан бугизлаб улдираман!
Мурдасини итларга ташлайман!  аканинг кони кайнади. Куллари мушт булиб тугилди.

- Падарингга минг лаънат!
Гулдай кизимни бахтикаро килди.
Бизни пичоксиз суйди! Аллох жазоингни берсин, - Замира  опа юрагини  гижимлаб йиглади.

- Уйингга ут куяман, ифлос! - Комил ака оламга ут куйишга тайёр эди. 

Насиба синглисининг номини оклашга киришди.
Судга ариза билан мурожаат  килди.
Нилуфар тиббий текширувдан утказилди. Боши берк кучага кириб колган Улугбек кизга тухмат килганини тан олиб, хамма вокеани ипидан-игнасигача айтиб берди.

Хамма унга лаънат айтди. Нилуфарни номи, шаъни окланди.

Куёвнинг ота-онаси, кариндошлари келиннинг оиласидан кечирим суради.

- Мени кечиринглар, имкон беринглар. Нилуфарни бахтли киламан, - деди Улугбек хаммадан кечирим сураб.

- Сендай пасткаш, номардга берадиган кизим  йук!
Аллох бизни бир балодан  асради.
Хакикат  карор топди.
Сени Аллохга солдим, - деди Комил ака Улугбекка нафрат билан караб.
Йигит деган номга дог туширдинг.
Лаънат сенга!

Улугбек тухматига яраша конуний жазо олди.

Бундан хам ёмони отаси уни ок килди.

Уйидан кувиб солди.
Улугбек бироз вактдан кейин уша севган кизига уйланди, фарзандли хам булди.

Лекин хотини унга вафо
килмади.
Хотинини хиёнат устида ушлаган Улугбек котилликка кул урди. Хотини ва унинг уйнашини пичоклаб улдирди. Суд хукми билан узок йилга  озодликдан махрум этилди.

- Гулдай кизнинг номини булгагани, тухмат килгани учун Аллох уни шу жазога махкум этди, - дейишди одамлар.

Бир неча йиллардан кейин Нилуфарнинг бахти очилди.
У бир хонадоннинг бахтли бекаси, бир йигитнинг ёри вафодори булди.

Хозир улар бахтли оила булиб яшашяпти. Бундан хам кувончлиси, якиндагина улар угил фарзанд куришди. Бешик туйлар килишди. Хамма нохуш хотиралар ортда колди. Лекин Нилуфар узи хохламаган холда  Улугбекнинг кора килмишини
эслаб, чукур "ух" тортади. Кузлари ёшланади.  Бугунги бахти учун Аллохга шукроналар айтади...


Тамом.

​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

31. У уларнинг макри ҳақида эшитган вақтда, уларга одам юбориб чақирди. Уларга суяниб ўтирадиган жой тайёрлади. Ва ҳар бирларига пичоқ берди. Сўнгра (Юсуфга): «Уларнинг олдига чиқ!» деди. Уни кўрган чоғларида лол қолдилар, қўлларини кесдилар. Ва: «Ё пок Парвардигоро! Бу башар эмас! Бу карамли фариштанинг ўзи-ку!» дейишди.
Бош вазирнинг уйига меҳмонга чақирилганликларидан миш-миш тарқатган аёллар ҳам юқори табақадан эканлиги маълум бўлади.
«У уларнинг макри ҳақида эшитган вақтда, уларга одам юбориб чақирди. Уларга суяниб ўтирадиган жой тайёрлади».
Шаҳардаги аёлларнинг миш-мишларидан хабардор бўлган Азизнинг хотини уларнинг ҳаммасини ҳаммасини меҳмонга чақирди. Ўша вақтнинг урфига биноан суянчиқли ўринларни ҳам тайёрлаб қўйди. Ўзи олдиндан тузиб қўйган режа бўйича:
«ҳар бирларига пичоқ берди».
Меҳмондорчиликда дастурхондаги ноз-неъматлардан кесиб, еб ўтиришарди.
«Сўнгра (Юсуфга): «Уларнинг олдига чиқ!» деди».
Мени маломат қилган оғзи полвон хотинлар сени бир кўриб қўйсин!
«Уни кўрган чоғларида лол қолдилар».
Юсуф меҳмонларнинг ҳузурига чиқди. Аёллар унинг ҳусну жамолини кўриб, бошлари айланиб, лол қолдилар, ҳайратга тушдилар ва беихтиёр, қўлларидаги пичқлар ила:
«Қўлларини кесдилар».
Бу ҳол уларнинг ҳушлари бошидан учганлигининг таналаридаги тамғаси, ҳужжат-далили бўлиб қолди. Азизнинг хотини беҳудага улардан ҳар бирининг қўлига пичоқ бермаган ва кесиб ейиладиган таомларни тайёрламаган эди. Юсуфнинг ҳусну жамолига маҳлиё бўлиш ўзининг бошидан ўтган, шунинг учун бошқа аёлларнинг ҳоли нима бўлишини ҳам яхши билар эди.
Меҳмон аёллар тамоман ўзларини йўқотдилар. Қўллари кесилганини ҳам сезмасдан, ҳайрат ва ҳаёжонларини яшира олмай, беихтиёр:
«Ё пок Парвардигоро! Бу башар эмас! Бу карамли фариштанинг ўзи-ку!», дейишди».
Ана шунда Азизнинг хотини уларнинг бу ҳолини, Юсуфнинг ҳусну жамоли олдида таажжуб ва ҳайрат ила лол бўлганларини кўриб, ўзини ғолиб сезди. Энди у ўзини маломат қилган аёллар устидан кула бошлади.

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

Нос чекасизми?
Мақолани ўқинг!



1. Онкологларнинг берган маълумотларига кўра, тил, лаб ва бошқа оғиз бўшлиғи органлари ҳамда ҳалқумнинг рак билан касалланиш ҳолларининг 80 фоизи (!) нос чекишнинг оқибати экан.

2. Носвой таркибида ҳайвонларнинг гўнги мавжуд бўлгани учун уни истеъмол қилган одам турли ошқозон инфекцияларини ва паразит ҳайвон касалликларини, шу жумладан вирусли гепатит касаллигини юқтириб олиши мумкин.

3. Боғбонлардан сўрасангиз, ўсимликларнинг тагига ўғит сифатида товуқ гўнги солинганда нима бўлишини айтиб беришади: товуқ гўнги жуда кучли бўлади, у ўсимликларни «куйдириб юборади». Шифокорлар бу фикрни тасдиқлайдилар. Носкашнинг организмида ҳам худди шундай кимёвий реакция юз беради, носнинг таъсиридан биринчи навбатда оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардаси ва ошқозон-ичак йўллари жароҳатланади. Узоқ вақт нос чекиш ошқозон яраси ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.

4. Носнинг таркибидаги асосий таъсир қилувчи модда тамаки бўлгани учун носкашларда никотинга ўрганиб қолиш вужудга келади. Нос жуда кўп чекиладиган қирғизистонлик мутахассисларнинг айтишларича, тамакини бундай чекиш сигарет чекишдан ҳам баттар зарарлидир, чунки инсон нос чекканда, айниқса, оҳакнинг оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасига янада кўпроқ таъсир кўрсатиши оқибатида жуда катта дозада никотин қабул қилади. Носвой кучли наркотик боғлиқликни келтириб чиқаради.

5. Қозоғистонлик наркологлар эса носвойнинг баъзи порцияларига тамакидан ташқари бошқа наркотик моддалар ҳам қўшилиши мумкинлигини айтадилар. Натижада носкашларда нафақат никотинга, балки бошқа кимёвий моддаларга ҳам кучли боғлиқлик шаклланиши мумкин.

6. Носвойни қўрқмасдан психотроп моддалар қаторига киритиш мумкин. Нос чекиш ўсмирларнинг руҳий ривожланишига салбий таъсир кўрсатади – зеҳн сусаяди, хотира ёмонлашади, бола бетайин, тутуриқсиз бўлиб ўсади. Носкашлар кўпинча хотиранинг ёмонлашуви, паришонхотирликдан шикоят қиладилар. Сурункали нос чекиш оқибатида ўсмирнинг шахсияти ўзгариб, унинг руҳиятида бузилишлар содир бўлади.

7. Ёш болалар носвой чекишга жуда тез ўрганиб қоладилар. Носкашлик улар учун одатий ҳол бўлиб қолади. Ўсмир тез орада янги, кучлироқ таассуротларни – кучлироқ маст қиладиган нарсаларни истаб қолади. Носвойни ҳам сақич сотиб олгандай осонлик билан сотиб олиб юрган ўсмир тез орада наркотикларга ҳам ўтиб кетмайди, деб ҳеч ким кафолат бера олмайди.

8. Носкашларнинг аксарияти тишларининг тез ишдан чиқишидан шикоят қилишади.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Носвой расман наркотик модда деб эътироф этилмаган, шунинг учун унга қарши курашишда ҳозирча фақат унинг нима эканини тушунтириш билангина чекланиб қолинмоқда.

Ота-оналар, педагоглар, шифокорлар ва умуман ҳар бир бефарқ бўлмаган кишилар бу ифлос модда инсоннинг калимаи шаҳодатини, ояту ҳадисларни айтадиган покиза оғзига солиниши нақадар хунук, ярамас иш эканини тушунтиришлари, жамиятимизда бундай ёт иллатларнинг йўқолиб кетишига ўз ҳиссаларини қўшишса, деган умиддамиз.

#salomatlik75

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

​​ЖаннатНарҳи

Аёл йўлда кетаётиб, ерга нималарнидир чизаётган бир болага кўзи тушиб:

-Ҳой бола нима қиляпсан? - деди
-Жаннатни бўлаклаб сотяпман.

Боланинг бу жавоби аёлни хурсанд қилди.
-Менга ҳам сотасанми?
-Ҳа, сотаман.
-Неча пул туради?
-20 лира.

Аёл болага пулни бериб, ўша куни ухлаб туш кўрибди, тушида аёл жаннатда юрганмиш.

Эртаси кун кўрган тушини эрига айтиб берибди, эри шошилганча ўша боланинг олдига бориб, худди аёли каби савол сўрабди.

-Ҳой бола нима қиляпсан?
-Жаннатни бўлиб сотяпман.
-Менга ҳам сотасанми?
-Ҳа, сотаман.
-Неча пул туради?
-1 000 000 лира.
-Вой, сан нималар деяпсан, кечагина аёлимга 20 лирага сотдинку?
-Амаки сизни аёлингиз жаннатни олиш учун эмас, кўнглимни олиш учун 20 лира бердилар, сиз эса жаннатни олиш учун беряпсиз.

☝️Жаннатга эришиш шунчалик осон, шунчалик қийин, жаннат на арзон на қиммат...
Жаннатни олмоқ учун эзилган, қийналган, зулм остидаги инсонларнинг кўнглини олмоқлик керак.

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

🌸Биласизми, бахт бу - сизни севишларини ҳис қилиш.
Билиш эмас, ҳис қилиш!!!

🌹Аллоҳга яқинлашганингда бахт саодатни қидирмай қўяқол, чунки, ўша пайтда бахт саодатнинг ўзи сени қидириб юрган бўлади!

🌹Бахт бу - сен севган инсон билан эмас.

🌹Бахт бу - сени севган инсон биландир. Сен севган инсон осонгина қўл силтаб кетаверади, сени севган эса осонликча қўйиб юбормайди.

🌹Яратгандан бойликдан олдин соғлик ва бахт сўранг. Чунки жуда кўп бой кишиларда соғлик ва бахт йўқ.

🌹Бахт - ўзингизни бошқалар билан солиштиришни тўхтатган пайтдан бошланади...)

🌹Бахт-саодатга "қаерда яшайсан?", - дейилди.

🌹У: "Аллоҳнинг қазо-қадарига рози бўладиган қалбларда"-деб жавоб берди.

😍Бахт асрай ололган қўлларда гўзал!

🌸✨АССАЛАМУ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ СУБХЛААР...

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

МЕНИ ЎЗГАРТИРГАН САЛОМ

Бир ДАН ходими айтиб берди:

"Ойлик олган куним эди. Қўшимчасига мукофот пули ҳам беришди. Кайфият зўр. Бугун ҳеч кимга жарима ёзмайман дедим-да, ишга чиқдим.

Хизмат жойимда турсам, узоқдан янги иномарка келяпти. Тўхтатдим.
- Ассалому алайкум, ака яхшимисиз?
- Ва алайкум ассалом. Аллоҳга шукр.
- Мошиналар муборак бўлсин!
- Сизга бунданам яхшисини насиб этсин!
- Ака, мен Фалончи Фалончиев... Хизматчилик, ҳужжатларингизни текшириб қўйсак.

Ҳайдовчи бемалол деди-да, ҳужжатларини тақдим этди. Синчиклаб текширсам-да бирон муаммо тополмадим. Базадан штрафларни текширдим: топ-тоза. Шунда шайтон қурғур эски синалган усулингни қўлла, деб қулоғимга қуйди. Ҳайдовчига жиддий қараб:
- Ака нима қоидабузарлик қилганингизни биласизми, - дедим.

Одатда, бунақа пайтда малакасиз ва эътиборсиз ҳайдовчилар ўзини йўқотиб қўяр, уларга биронта навбатчи қоидабузарликни қўйворса бўлаверарди. Ҳайдовчи ака ўзгармади ҳам, ўша-ўша кайфиятда "билмасам" деди. "Тузоққа илинди" дедим ичимда.

- Полосани босдингиз. Протокол қиламизми?

Ҳайдовчи ҳеч бўлмаса мен билан тортишиши, ҳақини талаб қилиши, жилла қурса, "ёзмай қўёвринг, камандир" дейиши керак эди. Иномарка эгаси фавқулодда хотиржамлик билан:
- Қоидани бузган бўлсак, ёзаверинг, - деди.

Тўғриси бунақа хотиржам ҳайдовчини умримда биринчи марта кўриб турибман. Бир тарафдан жаҳлим чиқади, иккинчи тарафдан виждон қийналяпти. Охири мақсадга ўтдим:

- Ғалати одам экансиз, ким нима деса ишонаверасизми? - дедим кулги аралаш. У эса менга шундай жавоб бердики, бошим ғовлаб кетди:
- Ғалати эмасман. Менга Аллоҳнинг саломини йўллаб, гўзал муомала қилган одам мени алдамаса керак.

Жавоб ўқ бўлиб юрагимга жойланган эди. Терс ўгирилдим-да, додлаб юбормаслик учун чуқур нафас олдим. Ҳужжатларни қайтариб берарканман:
-Узр сўрайман, кетаверинг, ҳеч қандай қоидабузарлик қилмадингиз, дедим.

Иномарка эгаси, ҳужжатларни қутига соларкан, ичидан кичик бир атирни олди-да, менга бераркан: "Мана бу ҳадяни қабул қилинг, чин дилдан, умрадан олиб келгандим. Ассалому алайкум!" деди.

Қўлларим қалтираб зўрға олдим. Ерга чўккалаб узоқ ўйланиб қолдим.

Иномарка эгаси менга мўминликни ўргатиб кетган эди. Ўшандан бери бировга ноҳақ жарима ёзмадим, ҳеч кимга ёмон муомала қилмадим...

Давронбек Тожиалиев

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

​🌺🌸🌺Бир куни жаннатда, Кавсар бўйида,
Учрашсак... Орзулар рост бўлса ногоҳ.
Бир ҳовуч сув олиб кафтларингизда,
Менга тутсангиз—а, Ё, Расулуллоҳ.

Дунёнинг ҳотамтой буюк шоҳлари,
Энг ғариб мискинга қилгандек икром,
Сизга фидо бўлсин кўзим гавҳари,
Сиз алик олсангиз мен берсам салом.

Жаннат боғларида боладек кулсам,
Йиғласам боладек бахтдан энтикиб.
Қаерда қолдингиз, кўринмайсиз, деб
Кириб келсангиз—а эшигим қоқиб.

Деворим туташса деворингизга,
Энг яқин қўшним, деб чунон севинсам.
Сиз маъсуд кезсангиз жаннат боғларин,
Мен ҳар бир изингиз кўзимга сурсам.

Беҳиштни нур дерлар, доим мунаввар,
Дерларки, ой, қуёш бўлмайди, илло,
Сиз бирор ҳалқада кўринсангиз гар,
Кўзимни бир лаҳза олмасам асло.

Жаннатда, шаксизки, турфа неъмат кўп,
Шунда ҳам сарасин топсам ахтариб.
Ҳар куни сиз учун бирор идишда
Қаймоқми, асалми борсам кўтариб.

Қанийди, эшикка қўйилган қулдек,
Жилмасам бир қадам остонангиздан.
Икки соҳилларни тутган кўприкдек
Йўл тушса уйимга кошонангиздан.

Қанийди, қанийди жаннат боғида,
Учратсам... Орзулар рост бўлса ногоҳ.
Аллоҳим, лутф этиб мендек ғарибни
Сиз—ла қўшни этса, Ё, Расулуллоҳ...

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

КИШИНИНГ ЎЗ ОИЛАСИГА ҚИЛГАН НАФАҚАСИ ҲАҚИДА

Савбон ризияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Динорларнинг энг афзали кишининг ўз оила аҳлига, Аллоҳ йўлидаги биродарларига ва Аллоҳнинг йўлида минадиган уловига сарфланган пулидир”, дедилар.

Абу Қилоба: “Оила аҳлидан бошладилар. Кичик боқимандаларига Аллоҳ азза ва жалла уларни беҳожат қилгунча нафақа қилган кишидан кўра катта ажрга етадиган одам борми?!” деди.

Шарҳ:
Авваламбор, нафақанинг энг афзали кишининг ўз оила аҳлига қилган нафақасидир. Ундан кейин эса Аллоҳ йўлидаги биродарлари ва Аллоҳ йўлида минадиган уловига сарф қилингани саналади. Чунки аёли ва болаларининг нафақаси ҳар бир оила бошлиғи бўлган эркакнинг зиммасида вожибдир.
Абу Қилоба ҳам мазкур ҳадисни шарҳлай туриб, нафақа қилиш лозим бўлган ўриннинг биринчиси оила деб таъкидлаб ўтдилар. Айниқса, оилада қўлидан иш келмайдиган ёши кичик боқимандалар бўлса, токи улар нафақага қодир бўлгунларича, уларга ғамхўрлик қилиш оила бошлиғи зиммасида бўлади. Ким бу масъулиятдан бўйин товласа, ислом ҳукми бўйича гуноҳкор саналади ва оила аъзолари ҳақдор бўлган нафақа ундан мажбуран ундириб берилади. Оила бошлиғи бу масъулиятини Аллоҳ таоло буйруғини бажармоқдаман, деб ихлос билан очиқ кўнгиллик ила бажарса ҳам оиласини таъминлийди ҳам ажр-савобга эга бўлади.

“Одоблар дурдонаси” китобидан.

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

Султонимга.👑

Эй қалбимнинг султони 👑
Мени, хато қилсам ҳадеб уларни юзимга солиб, мулзам қилаверманг,хатоларимни унутинг, ўзимни эмас.
Оила аъзоларингизга ёмонламанг, уларни мендан кўнглиларини қолдирманг.

Эй умримнинг подшоҳи👑
Менга қўл остингиздаги қулингиздек, чўрингиздек қараманг, маликангиздек қаранг.Бошқа аёлларни менга мақтаманг, фазилатларини айтманг, мени бошқаларга қиёсламанг.
Мен — қизғонса,бегонасираб, ўзини ортиқча ҳис қилиб, узоқлашадиган, юраги музлайдиган, нафрати қўзийдиган ҳилиданман.

Эй ҳаётимнинг ҳомийси 👑
Ишга кетаётганингизда, кўчага шошаётганингизда, мен билан қуюқ хайрлашинг.Бақириб-чақириб уйни тарк этманг.
Чунки сиз кун давомидаги кайфиятимнинг омилисиз.
Сиз кўчада инсонлар билан овора бўлиб, мени унутишингиз мумкин, аммо менинг сиздан бошқа кўнглимни ҳушлагувчи йўқ.

Эй кўнглимнинг кўчасини яшил боғчаси👑
Мен кўчадан келишингизни тўрт кўз билан кутаман,
кўчадан келиб мени эътиборсиз қолдирманг.
Кичкинагина бўлса ҳам ширинлик қистириб келинг қўлтиғингизга.
Чунки мен муҳаббатни ҳадялар билан ҳис қиладиган фитратда яратилганман.

Эй жаннатимнинг раҳбари 👑
Менга сўкинишлар билан, ҳақоратлар билан,
ёмон ҳулқли аёлларга ишлатиладиган сўзлар билан танбеҳ берманг,чунки мен муслимаман,
фарзандларингизни онасиман,
қалбим сўкишларга ўрганиб,
бепарда сўзлардан ийманмайдиган, ҳулқи бузуқ аёлга айланиб қолмай.
Қулоқларимни фаҳшдан қутқаринг, унга ўргатиб қўйманг.
Сиз менга қилаётган муомалани мен фарзандларимга қиламан.
Мен сизнинг, фарзандларимиз эса менинг такроримдир.

🌙•🌹АЛБАТТА КЎРИНГ ВА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

Читать полностью…
Подписаться на канал