nomoz_va_farz | Неотсортированное

Telegram-канал nomoz_va_farz - 📖 ILMLI KANAL 📖

1910

📆 06.04.2019 ⏰ 12:34 📚 Hayotiy va Ibratli hikoyalar 📔 Xikmatlar xazinasi 🎥 Ibratli Video 📑 She'rlar 🎙 M'aruzalar 🎇 Hayot Vaqt Qadri

Подписаться на канал

📖 ILMLI KANAL 📖

Мувафаққиятлар калити (сири)

Дунё шундай бир уйки, у бир кун кулдирса, эртаси куни йиғлатади. Йиғлатган куни у уйдан ёмони йўқ.
• Иззат-ҳурмат ва шарафга эришишнинг калити Аллоҳга ва Расулига ибодат қилишдир.
• Ризқнинг калити истиғфор ва тақво билан ишлашдир.
• Жаннатнинг калити таровеҳдир.
• Иймоннинг калити Аллоҳнинг оятлари ва яратиқлари ҳақида мушоҳада юритишдир.
• Яхшиликнинг калити тўғриликдир.
• Қалбнинг тетик бўлиши калити Қуръонда айтилганларни ўйлаш, тонг саҳарда туриб дуо қилиб, Аллоҳга ёлвориш ва гуноҳларни тарк этиш.
• Илмнинг калити чиройли савол сўраб, жавобни яхшилаб эшитишдир.
• Мувофаққиятнинг калити сабр қилишдир.
• Нажотнинг калити тақводир.
• Орттиришнинг калити шукур қилишдир.
• Охиратни сўрашнинг калити дунёга ортиқча меҳр қўймаслик.
• Ижобатнинг калити дуо қилишдир.

“Ноумид бўлма” китобидан.

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

Дадасидан меҳр муҳаббат кўрмай улғайган қизлар нафақат қадди букик,балки қалби,кўнгли ҳам букилган,ўксик,ўзини ҳимоя қила олмайдиган,

ҳаққини танимайдиган,
зулмга қарши тик қарай олмайдиган,келин бўлиб борган жойидаги золимларга қарши чурқ айтолмай

“Уйимга кетсам бундан баттар ҳолат бўлади”,деган ўй билан
зулмга ҳам рози бўладиган эзик қиз бўлиб етишади.

Эзманг қизларингизни.
Меҳмонларингизга муҳаббат билан мезбонлик қилинг.
Ахир улар бир неча йиллик меҳмон ҳолос уйингизда.

Жасур,ҳаққини таниган,ўзини ҳимоя қила оладиган қизлар тарбияланг.
Сиз қизларингизни авайлаб-асраб,севиб-ардоқлангки борган жойидагилар ҳам уни
севиб ардоқласинлар...

Дадаси яхши кўрмаган,
дадасидан зулм кўрган,
қаттиқ босим остида катта бўлган,
дадасидан туртки кўрган,
дадаси урган қизлар ҳаётда жуда кўп қоқилади ва доим эзиб ўтилади...

Қизларингизни қаддини,қалбини эгиб қўйманг дадалар!

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

🦋 Аёл тақдири 🦋

Яхши аёл дунёдаги энг яхши одамга турмушга чиқиши мумкин. Муҳаммад алайҳиссаломнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳу мисоли. Бу турмуш Оиша онамизнинг Аллоҳга муҳаббатларини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди.

Яхши аёл дунёдаги энг ёмон одамга ҳам турмушга чиқиши мумкин. Фиръавннинг хотини Осиё розияллоҳу анҳу мисоли. Бу турмуш Осиё онамизнинг Аллоҳга муҳаббатини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди.

Ёмон аёл дунёдаги энг ёмон одамга турмушга чиқиши ҳам мумкин. Абу Лаҳабнинг хотини Умму Жамил мисоли. Бу турмуш уларнинг Аллоҳга исёнини ўзгартирмади ва жаҳаннам вожиб бўлди.

Ёмон аёл дунёдаги энг яхши инсонга ҳам турмушга чиқиши мумкин. Лут алайҳиссаломнинг кофир хотини мисоли. Бу турмуш кофир аёлнинг Аллоҳга исёнини ўзгартирмади ва жаҳаннам вожиб бўлди.

Яхши аёл ҳеч ким билан турмуш қурмаслиги ҳам мумкин. Марям онамиз мисоли. Шунда ҳам Аллоҳ унинг даражасини дунёдаги барча аёллардан устун қилиб қўйди ва жаннат вожиб бўлди.

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

ҲАР НЕНИНГ ХАЙРЛИСИ БЎЛСИН❗️

Бир куни ўлим бир инсоннинг қаршисига чиқди ва деди:
-Бугун сенинг сўнгги кунинг.
Одам шошиб қолди:
— Мен тайёр эмасман-ку.
Ўлим деди:
-Бугун жони олиниши керак бўлганлар рўйхатининг аввалида сенинг исминг қайд этилган.
- Яхши, - деди одам.- Кел, охир сафардан олдин бир ўтириб қаҳва ичайлик.
- Майли,- жавоб қилди ўлим истеҳзоли кулимсираб.
Одам ўлимга қаҳва икром қилди. Қаҳвага бир неча дона уйқу дори аралаштирган эди.
Ўлим қаҳвани ичиб қаттиқ уйқуга толди. Одам эса ўлимнинг рўйхатини олиб, исмини охирги ўринга тиркаб қўйди. Ўлим уйғондию шундай деди: -Сен менга марҳамат кўрсатдинг. Марҳаматинг учун миннатдорчилик билдираман ва ишимни рўйхатнинг энг сўнгидан бошлайман!..

Қадарга ёзилганларни ўчиролмайсан. Қалам кўтарилган. Сиёҳ қуриган. Бу ёзувларни ўзгартиришга ҳар қандай уринма-тиришма, ЎЗГАРМАЙДИ. Қарға ва тўтиқуш азалдан хунук кўринишда яралган. Тўтиқуш кўринишга эътироз қилди ва гўзаллашди. Аммо қарға Яратганнинг розилигидан мамнун ҳолида қолаверади. Бугун тўтиқуш қафасда, қарға эса озод!

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

Қишлоқ аёли...

Пардозни юзлари ҳеч ҳам кўрмаган,
Қиммат ресторанга бир бор кирмаган.
Рўзғорнинг ташвишидан бўйин бурмаган,
Сабрингизга таъзим қилай қишлоқ аёли.

Қўлида икки челак саҳарлаб турган,
Ўн чақирим ҳеч гапмас далада юрган.
Тандиру-ўчоқ билан суҳбатлар қурган,
Сабрингизга таъзим қилай қишлоқ аёли.

Сочлари ранг кўрмайди, рўмол бошида,
Бир этак болалари юрар қошида.
Момо бўлиб улгурди қирқ бир ёшида
Сабрингизга таъзим қилай қишлоқ аёли.

Тонгда туриб кетмон билан чопади ерни,
Ўчоқ ёқиб қўлда ювар тўплаган кирни.
Сўраб кўринг ҳеч сўйламас ичидаги сирни,
Сабрингизга таъзим қилай қишлоқ аёли.

© Оташ Ўрмон

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

​Ҳеч кимсани унақа кичик санаманг. Биласизми ўша одам катта бир тарих.

...Сиз балки унинг босиб ўтган, яхшидек кўринган тарихида ҳатто бир кун ҳам яшолмасмиз..?!
Аммо у яшади.

Сизни эса ўзингизгина биладиган, эсласангиз титроқ босиб, йиғлаб юборадиган йўлингиз бор. Ундаям биров яшаб беролмайди.

Орқага қарасангиз ...юрагингиз орқага тортади, тўғрими?

Қараманг. Бўлди.

Ҳамма чиройли ҳадялар олдинда. Айтим ку ўша қийин ва сизни қийнаган ўтмишга бошқа қараманг.

Ҳа я, агар ўзингиз яхши бўлсангиз Аллоҳ атрофингизга ўзингиздек яхшиларни жамлаб қўяди, ишонаверинг. Нолиманг азизим.. нолиманг!

Ayol_uz sahifasidan

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

Фарзанд ота-онанинг розилигини олиш учун қуйидаги амалларни бажариши тавсия этилади:

1. Аввало, барча ишларда ота-онадан маслаҳат олиш;
2. Ота-онанинг насиҳатларини жону дили билан қабул қилиш;
3. Гаплашганда мулойим, ёқимли сўзлар билан муомала қилиш;
4. Бирор хизмат буюрсалар, “лаббай”, деб уни бажариш;
5. Ўзига хуш кўрган нарсаларни уларга ҳам раво кўриш;
6. Уларнинг олдида баланд овозда
гапирмаслик;**
7. Уларга “уф” ёки “уҳ” демаслик;
8. Ота-онадан олдин таомга қўл узатмаслик;
9. Ота-она кириб келганда ўрнидан туриш ва улардан олдин ўтирмаслик;
10. Ота-она ҳузурида оёқларини чўзмаслик, ёнбошламаслик;
11. Улардан юқорида ўтирмаслик;
12. Ота-она дам олаётганда уларни безовта қилмаслик, олдиларига рухсатсиз кирмаслик;
13. Ота-онанинг кўнгилларини топиб, розилигини олиш;
14. Ота-онанинг озиқ-овқати, кийим-кечаги ва соғлиғидан ўз вақтида хабар олиш;
15. Дуо қилганда ота-онасининг ҳақларига алоҳида дуо қилиш.

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

❗️ Ғийбат қилаётганда энг кўп ишлатиладиган жумлалар:

🗯 Керак бўлса юзига ҳам айтаман;

🗯 Бу ёлғон эмас, ҳақиқатни айтяпман;

🗯 Менга фарқи йўғу лекин билиб қўйинг дедим;

🗯 Ғийбат бўлмасину лекин… ;

🗯 Ибрат бўлсин деб айтаман, фалончи...

- Эй бродарим билингки олов ўтинни қандай ёқиб кул қилса, ғийбат ҳам қийналиб топилган савобли амалларни ёндириб битиради.
Пайғамбар алайҳиссалом: «Бродаринг ёмон кўрадиган нарса билан зикр қилишлигинг ғийбатдир» деб айтадилар.
(📔 Термизий ривояти)

- Сизни гапингиз рост бўлса ҳам, бродарингиз сизни гапингизни эшитганда хафа бўладиган бўлса ғийбат қилябсиз. Унутманг елкангиздаги фаришталар ҳеч қачон ёзишдан малолланиб ёки чарчаб қолмайди. Оғзингиздан чиқган ҳар бир гапни калима-калима ёзиб боришади.

Аллоҳим тилларимизни охиратимизга зарар берадиган калималарни гапиришдан сақласин!

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

Ҳа энди намозхон бўлиб қолдингми?
Кеча ўғри эдингку бировларни нарсаларини ўғирлаб юрардинг!

Жуда ҳам таъсир ва керакли маъруза! Аллоҳим барчамизни тўғри йўлидан адаштирмасин!

☝️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!✔️

╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

#хикмат

Имом ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Эй нафсим, бироз чарчаб, толиққин. Жаннати Фирдавсда кўп-кўп дам оласан, истироҳат топасан”, дер эдилар


🌸☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️🌸

╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

Мулоҳаза...

🌺 Қуръонни ўрганган кишининг қадр-қиммати ортиб бораверади.
Имом Шофеъий

🌺 Хушуъ-хузуъсиз ўқиган намозинг савобсиз машаққатдир.

🌺 Ғазабга берилма! Чегарадан ўтган ғазабнинг аввали телбалик, охири эса надоматдир!

🌺 Агар онанг ака-укаларинг орасидан бирон юмушга сени чақирса, билгинки, Аллоҳ сени ибодатга чорлабди!

🌺 Ҳакимлардан бири:
«Ҳар бир нарса дастлаб кичик бўлади, сўнг катталашади. Лекин мусибат ундай эмас, у катта ҳолда бошланиб, сўнгра кичраяди.
Ҳар бир нарса кўпайган сари қиймати тушади. Лекин одоб-ахлоқ кўпайган сари унинг нархи-қадри ошади» деди.


╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

#тундаликлар.

Мен ўйлайманки, инсон қийинчиликдан қўрқмайдиган инсонларни дўст тутсин.

Улар сизнинг бошингизга иш тушганда энг яхши таскинни айтади.

Таскин айтиш, кўнгил кўтариш-ниманиям ўзгартирарди деманг, вақти келганда шу оддий сўзни ҳам аяйдиганларга дуч келасиз.

Ҳаёт ҳақида нимадир биладиган одам ўйлайманки, сизни ортиқча қийнамайди. Чунки яшашнинг ўзи кишидан катта матонат талаб этади.

Бошидан кўп нарса ўтказган одам сизни пулга топса бўладиган нарсаларга алмаштирмайди.

Бугун тундаликларда шуларни ёздим, кўз олдимдан бир-бир мени ўзига яраша синовли кунларда қўллаган таниш чеҳралар ўтди.

Уларнинг ҳаққига қиладиган дуойим шундай: ҳеч қачон менинг ёрдамимга муҳтож бўлишмасин, Аллоҳ уларнинг ҳаётини қувончли кунларга тўла этсин...

Омон бўлинг, қадрдон!

©️Ummu Zaynab Ummu


🍃🌹🌸АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!🌸🌹🍃


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

☪️Урва айтдилар:
“Мен Оиша розийаллоҳу анҳонинг етмиш минг дирҳамни тақсим этаётганларини кўрдим. Модомики, кўйлакларига ямоқ солардилар (кўйлаклари ямоқли эди)”.

☘️Ривоят этилишича, Оиша розийаллоҳу анҳо бир кунда бир юз саксон минг дирҳамни одамларга тарқатдилар. Вақтики, оқшом кеч бўлди. Оиша айтдилар: “Эй жория! Менинг ифторимни келтир!” Жория унга нон ва ёғ келтирди. Шунда Умму Дурра дедилар: “Бугун тақсим қилиб берганларингиздан бир дирҳамли гўшт сотиб олишга қодир бўлмадингизми?” Оиша жавоб бериб айтдилар: “Агар эсимга солсанг эди, албатта шундай қилар эдим”..

⚜️Хикмат :

Камбағалга садақа берганингда уни муҳтож, ўзингни бой санама. Тўғри, муҳтожга беряпсан, лекин ўзинг ҳам муҳтожсан. Фақат унинг ҳожати сенда, сенинг ҳожатинг эса Аллоҳдадир...✅

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

​Ҳаммасини ташлаб кетиш хоҳиши пайдо бўлганида нима қилиш керак? 😔

Қачондир ҳар бир инсонда шу ҳолат содир бўлади. Шундай вақтда сиз кўтарилаётган тоғнинг охири йўқдек, ҳеч қачон чўққига етиб бора олмайдигандек туюлади. Худди ҳаммаси фойдасиздек.

👉Шундай вақтда - қийинчиликларни рад этмаслик ва ўзингни айбламаслик муҳим. Қийинчиликларни мавжудлигини тан олиш ва ўзингга бироз дам бериш лозим.

Бироз тин олиб, яна йўлда давом этинг. "Керак" бўлгани учун эмас. Балки тушунганингиз учун: ривожланиш шунақа бўлади. Тўсиқлар, ортга қайтишлар орқали, бугун - катта-катта қадамлар билан, эртага эса фақатгина майда қадамларгагина куч топиш орқали.

Ғалаба бу ҳар доим ҳам кечагидан кўра юқорироққа кўтарилиш дегани эмас, балки ҳаммаси пастга тортганда йиқилмасликдир.

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

🤲🏻 АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ

Саноқли кунлардан кейин олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади.

1). «Робби йассир ва ла туъассир. Робби таммим бил-хойри».
Роббим! Осон қилгин, қийин қилма. Роббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин.

2). «Роббишроҳ лий содри ва йассир лий амри ваҳлул ъуқдатан мин лисаний йафқоҳу қовлий» (Тоҳо сураси, 25-28-оятлар)

3). «Робби зидни илман ва фаҳман» Роббим! Илмимни ва зеҳнимни орттир.

Илм олиш ниятида бўлган барча абитуриентлар имтиҳонларни муваффақиятли топширишларини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

​​▪️Бир тижоратчи шайхга ишлари кўплиги сабабли болалари тарбияси қийин бўлаётганидан шикоят қилди.

🔘 Шайх айтди:

🔸«Болаларинга Қуръонни ўргат. Қуръон уларни тарбия қилади.

🔸Уларга намозни ўргат. Намоз уларни ҳимоя қилади.

🔸Уларни садақага ўргат.
Садақа уларни поклайди.

🔸Улар ҳаққида яхшилар суҳбатини топишни сўраб дуо қил. Чунки суҳбатдош таъсир қилувчидир.


☝️Болаларингиз бўйнингиздаги омонатдир.

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

ҚАЙТАР ДУНЁ, БУ...✅

- Ҳа дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми?
- Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунлари режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?!

Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар

- Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб?
- Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улан билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?!

“Фарзанднома” китобидан.

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

​​​​​​​​​​​​👉 «ФОТИҲА» сураси:
АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...

👉 «ЯСИН» сураси:
Охиратда чанқоғингизни қондиради ...

👉 «ВОҚЕА» сураси:
Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...

👉 «МУЛК» сураси:
Қабр азобидан сақлайди ...

👉 «КАФИРУН» сураси:
Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...

👉 «ИХЛОС» сураси:
Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...

👉 «ФАЛАҚ» сураси:
Кулфатдан сақлайди ...

👉 «НАС» сураси:
Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...

👉 «ЮСУФ» сураси:
Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...

✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

Агар сиз ноҳақ бўлсангиз-у, кечирим сўрасангиз - донишмандсиз.

Агар сиз ҳақ бўла туриб ҳам кечирим сўрасангиз - келинсиз...

Хазил.

Ассалому алайкум ва Рохматуллоху ва Барокатух.

Кизлар гулдан гўзал ниятлар билан турмушга чиқади. Аввалига ҳаммаси рисоладагидек кейин вақт ўтиб, турмушнинг “мушт”лари бирин-кетин ўз “марҳамати”дан насибадор қилишни бошлайди.

Турса- ўпоқ, ўтирса – сўпоқ

Қиз бола ўз уйини ташлаб, ўзга хонадонга келин бўлиб тушаркан, у ерда албатта тирноқ остидан кир қидирадиган қайнона-қайнота, ҳеч нарсадан кўнгли тўлмайдиган эр ёки эрининг бошқа қариндошлари билан яшашга мажбур бўлади. Бу бир сизнинг эмас, ҳамма аёлларнинг чекига тушган қисмат!


- Пайғамбар алайҳиссалом “Одамларга аралашиб, улардан келадиган озорларга сабр қиладиган мўъмин, уларга аралашмайдиган, озорларига сабр қилмайдиган мўъминдан яхшидир” деганлар.


-Кизим ,сизнинг олдизда икки йўл бор. Бири эриз билан ажрашиб, бу муаммолардан қайнонанинг кайнапаларнинг зуғумларидан ҳам қутулиш.
Иккинчиси – сабр қилиб оилангни сақлаб қолиш!
Лекин шуни унутманг-ки, инсон ҳаётда яшар экан, истаса-истамаса унга озор берадиган, хафа қиладиган кишиларга дуч келади. Кимдир кимгадир “қалампир едириб” туриши ҳаёт қонуни. Булар бўлмаса бошқаси сизга синов бўлиб, қаршиздан чиқади, барибир. “Э,боре” деб кетиб юборишлик “Қайнопамнинг зулмидан тўйдим” деб ажрашишлик – заифликдир.


Кизжоним,, Пайғамбар Алайҳиссалом сийратларига бир қаранг. Одамлар у зотнинг олдиларига келиб пул талаб қилиб, яна раҳмат айтиш ўрнига “Адолат қилмадинг” деганида ҳам у киши “Йўқолиб кет...” демаганлар. Балки, ўзларига тасалли бериб, “Аллоҳ Мусони раҳм қилсин! Бунданда кўп озор берилганида ҳам сабр қилган эди” деб қўяр эдилар.
Сиз ҳам қайнона ва кайнсингиллардан озор кўрсангиз, эриздан ноҳақ гап эшитсангиз ва ёки ҳаёт йўлизда озорларга учрасангиз, юқоридаги ҳадисни эсга олинг! “Росулуллоҳ Солаллоҳу Алайҳи Васалламга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! Бундан-да кўп озор эшитганларида ҳам сабр қилган эдилар” дейинг.Мени айтди дейсиз, шундай қилсангиз, ҳаётиз анча енгиллашади.

“Боланг тинч – сен тинч” деган гапни ким айтган бўлса ҳам жуда топиб айтган экан.
Бунинг устига бир томоннинг гапини эшитиб ҳукм чиқариш мутлақо тўғри эмас.
Роббимиз бизга инсон ҳиссиёт таъсирида, ғазаб ва жаҳл устида турганида гапирган гапларига эътибор бермаслик кераклигини таълим беряпти.
Кимникидан ўтмабди дейсиз.. Агар ҳаётингиз давом этиши, оилангиз бузилмаслигини истасангиз, бу гапларга кўз юмиб кетишни, жиддий олмасликни ўрганишингиз керак!

Катта хает синовларига бардош бериш купинча кийин кечади.Истисно холатлари хам бор албатта Аммо аксарияти шундай.Хает ункир чункирлари билан юзлашса,бироз машаккатга йуликса инсон узини йукотади,довдираб колади.Шунда сабр,матонат кул келади.Энди хаетга жиддий караш,яшаш учун курашишни,оила аьзоларини кунглини олишни ,утидан кириб сувидан чикишни урганиш керак.
Хулоса узингиздан.
Куконлик АЯ.55еш.

​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

#ПСИХОЛОГИЯ

🌺• Агар ўзини «оқ»лашга астойдил уринаётган кишини кўрсанг, билгинки, демак унинг «қора» жойи бор!
•🌺 Ахир оқни устидан яна оқлашга эҳтиёж йўқки, тўғрими?!
🌺• Агар бошқани астойдил қоралашга уринаётган кишини кўрсанг билгинки у ўз зимистонига шерик изламоқда.
•🌺 Ахир қалбида адоват ва ҳасади бўлмаганларнинг бошқалар билан нима иши бўларди?!
🌺• Зотан, кўз ёш билан пардаланган зулм, ёлғон ва макр юзига тортилган бечоралик ниқоби тарихнинг энг фожеали ниқобидир!

©️ Маҳбубий

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

​ШАРЪИЙ ҚЎШИЛИШДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО📿

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангиз ўз аҳлига (жуфти ҳалолига) қўшилмоқчи бўлса:

‎بِسْمِ اللهِ، اللَّهُمَّ جَنِّبْنَا الشَّيْطَانَ وَجَنِّبِ الشَّيْطَانَ مَا رَزَقْتَنَا

«Бисмиллаҳи, Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтанаа», деса, албатта, агар бундан уларга фарзанд тақдир қилинган бўлса, унга шайтон ҳеч қачон зарар етказа олмайди», дедилар».
(Бухорий ва Муслим ривояти).

Маъноси: «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни йироқ қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсанг (фарзанд)дан четда қилгин».

📖 Ушбу ҳадисдаги дуо шарҳида уламолар қуйидаги фойдаларни эслатиб ўтадилар:

🌿 Аллоҳ номи билан бошланадиган барча ишларда барака бўлур.

🌿 Агар ушбу дуодан сўнг Аллоҳ таоло инсонларни фарзанд билан ризқлантирса, шу дуо орқали гўдаклари шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ топади.

🌿 Шу дуо сабаб шайтон бу бола устидан ҳукмронлик қила олмайди.

🌿 Бу дуо ёрдамида бола турли руҳий касалликлардан паноҳ топади.

🌿 Яна, чақалоқ туғилганда баданида учраши мумкин бўлган турли нуқсонлар ёки жин тегишидан мазкур дуонинг баракотидан фориғ бўлади.

🌿 Умри якунида бу бола тавҳидда – иймон калимаси билан дунёдан ўтишига сабаб бўлади.

Дониёр Файз

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

... ЭРКАК киши уйидан чиқишидан олдин нима қилиши керак..!? Сиз нима деб ўйлайсиз ..?

Келинг бу масала борасида СУННАТларга қараб кўрамиз ....

Ойша родиаллоҳу анҳодан ривоят қилинадики:

~ Росулуллоҳ ﷺ аёлларидан баъзисини ўпдилар, кейин таҳорат қилмасдан намозга чиқиб кетдилар.
Ойша онамиздан бу ҳадисни эшитиб ўтирган кишилардан бири айтдики:
~ Шу сиз бўлсангиз керакда...? деди.

Ойша онамиз ТАБАССУМ қилиб кулдилар.
(Термизий ривояти)

Шарҳ:
... Уйланган эркаклар уйдан чиқишидан олдин аёлини ўпиб чиқишлиги -> гўзал СУННАТлардандур...
Лекин ҳозирги кўпчилик эркаклар шу суннатга амал қилмай қўйишди.

Махрамлар орасида баъзан ҳаёга сабаб бўладиган савол берилса, тасдиқ маъносини ифодаловчи табассум билан жавоб берилса жоиз бўлаябди...

Аёлингиз меҳр мухаббатингизни ҳис қилиб яшашлиги учун, уйдан чиқаётиб албатта, пешонасидан ўпиб :
~ Яхши қолинг онаси, Аллоҳга омонатсизлар.. - деб чиқишлик энг энг гўзал Суннатлардандир...

Ибрат Учун Яқинларингизга Улашинг

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

​​​​ШУНДАЙ БИР КУН КЕЛАДИ

Шундай бир кун келадики, у Кунда ҳамма сизни ташлаб кетади, фақат Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам келиб, сизни шафоат қиладилар. 😢 Шундай экан, у зотга салавот айтишни унутманг! Росулуллоҳ Жума кунида кўпроқ саловот айтишга тарғиб қилар эдилар. Қуйидаги ўнта саловотни Росулуллоҳга жўнатинг.

🍃🌸 Аллоҳумма солли
🍃🌸 ва саллим ъалаа
🍃🌸 набиййинаа Муҳаммад
🍃🌸
🍃🌸 Аллоҳумма солли
🍃🌸 ва саллим ъалаа
🍃🌸 набиййинаа Муҳаммад
🍃🌸
🍃🌸 Аллоҳумма солли
🍃🌸 ва саллим ъалаа
🍃🌸 набиййинаа Муҳаммад
🍃🌸
🍃🌸 Аллоҳумма солли
🍃🌸 ва саллим ъалаа
🍃🌸 набиййинаа Муҳаммад
🍃🌸
🍃🌸 Аллоҳумма солли
🍃🌸 ва саллим ъалаа
🍃🌸 набиййинаа Муҳаммад
🍃🌸
🍃🌸 Аллоҳумма солли
🍃🌸 ва саллим ъалаа
🍃🌸 набиййинаа Муҳаммад
🍃🌸
🍃🌸 Аллоҳумма солли
🍃🌸 ва саллим ъалаа
🍃🌸 набиййинаа Муҳаммад
🍃🌸
🍃🌸 Аллоҳумма солли
🍃🌸 ва саллим ъалаа
🍃🌸 набиййинаа Муҳаммад
🍃🌸
🍃🌸 Аллоҳумма солли
🍃🌸 ва саллим ъалаа
🍃🌸 набиййинаа Муҳаммад
🍃🌸
🍃🌸 Аллоҳумма солли
🍃🌸 ва саллим ъалаа
🍃🌸 набиййинаа Муҳаммад
🍃🌸
🍃🌸 Аллоҳумма солли
🍃🌸 ва саллим ъалаа
🍃🌸 набиййинаа Муҳаммад

Росулуллоҳ ﷺ : «Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.» дедилар
(📔 Бухорий ривояти)

✅ Жума куни саловот айтишни фазилати ҳақида кўпчилигимиз биламиз аммо жума куни саловот айтишликдан Шайтон унуттириб қўяди. Бугун кечгача кўп кўп саловотлар айтиб Аллоҳ олдидаги даражангизни кўтаринг дуоларингиз тез қабул бўлишига эришинг. Ва бу яхшиликлар ўзингизда қолиб кетмаслиги учун яқинларингизга ҳам улашинг.

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

Аллоҳ сени эшитади...

Ҳеч қачон "Ёмон яшаяпман" дема. Аллоҳ сени эшитади ва айтади: "Сен ёмон яшаш нималигини билмайсан" ва сенга ёмонроғини кўрсатади...

Ҳар қандай вазиятда, нима бўлишидан қатъи назар доим "Яхши яшаяпман" деб айт. Шунда Аллоҳ айтади: "Сен яхши яшаш нималигини билмайсан" ва сенга яхшироғини кўрсатади...

Фикр қилинг!


╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
  ❀   TASHNA QALBLAR  ❀ 
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

🎙Sherzod Karim - Sevgini sotganlarga...

╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

Бир ишдан хурсанд бўлсанг, «Алҳамдулиллааҳи роббил ъааламийн» (Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин), дегин.
Ночор қолсанг, «Аллоҳуммарзуқнии ва анта хойрур-розиқийн» (Аллоҳим, менга ризқ бер, Сен ризқ берувчиларнинг энг яхшисисан), дегин.
Зарар кўрсанг, «Лаа илаҳа илла анта, субҳаанака, иннии кунту миназ-золимийн» (Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман. Мен золимлардан бўлиб қолдим) дегин.

Сен ҳам шу амалларни қилганларча савобга эришмоқчимисан? Унда буни ўз яқинлариннга ҳам юбор. Зеро "Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир".

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

ЖИМЛИКДАГИ ОҚПАДАР

Салаф уламоларидан нақл қилинади:
«Агар ота-она фарзанди билан гаплашганда, боламни жаҳли чиқмасин деб эҳтиёт бўлиб ҳар бир гапини ўйлаб гапирса бу бола ота онасига оқ бўлибди»

Чунки гапни ўйлаб эҳтиёт бўлиб гаплашишлик ота она учун эмас, фарзанд учундир.

Аллоҳим ота онамизга оқ бўлиб қолишдан бизни сақлагин.

🍃🌹🌸АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!🌸🌹🍃


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

# премьера

Телба шамоллардек тентирар ҳаёл,
Милтиғин ўқталар менга бир савол,
Ё "ҳа" де, ё "йўқ"де, келмаса малол,
СОҒИНМАДИНГМИ...

Ҳолим расво айлаб борар бу ҳолат,
Тақдир қилмаяпди зарра мурувват,
Асло ранжимайман, ростин айт фақат,
СОҒИНМАДИНГМИ...

Мендек тўлмадими ичинг қарога,
Чора топдингми ё, дард бедавога,
Раҳминг келмайдими ошиқ гадога,
СОҒИНМАДИНГМИ...

Асли бу саволнинг не ҳожати бор,
Соғинсанг, соғиниб келмасмидинг ёр,
Начора, мен ёлғиз Хақдан умидвор,
СОҒИНМАДИНГМИ...

Малика Салимова

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

​​«- Бу боғнинг эгаси сизмисиз? – дея сўрадим у одамдан. Одам ниҳоятда мантиқли жавоб берди:
- Йўқ, мен боғнинг эгаси эмасман. Мен уни барпо этдим, энди ажалим етгунига қадар унга қараб тураман, холос...»

Bilal Civelek, «Suyu Yıkayan Bilge».


Кошки, қўлимиздаги мулкка шу боғбондек муносабатда бўлолсак эди, шайтоннинг «Меники... меники...» номли қўшиғини айтиб юрмаган бўлардик...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Читать полностью…

📖 ILMLI KANAL 📖

Қуръон ўқиётиб нега йиғлай олмаслигингизни биласизми?

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳга шогирдларидан бирининг хабари етиб келди. Унга кўра, у ҳар кеча бедор бўлиб, Қуръонни хатм қилар экан.
Имом уни чақиртириб, унга Қуръонни тадаббур билан ўқишни ўргатмоқчи бўлди.
-Бугун бориб, кечани қоим қиласан. Қуръонни эса менга ўқиб бераётгандек тасаввурда ўқийсан. Гўё мен сени кузатиб тургандек. Нима бўлганини менга айтарсан?
Эртаси куни шогирд имом ҳузурига келди. Тун бўйи ўн порадан ортиқ ўқий олмаганини айтди.
Имом айтди:
-Бугун бориб, Қуръонни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўқиб бераётгандек тасаввурда ўқийсан.
Шогирд келиб, тун бўйи «Амма» порасини ҳам тугата олмаганини айтди.
Имом айтди:
Бугун бориб, Қуръонни Аллоҳ таолога ўқиб бераётгандек фикрда ўқийсан!
Шогирд ҳайрон қолди.
Эртаси куни кўзида ёш, қаттиқ уйқусизлик аломати кўриниб тургандек, қўрқинч билан кириб келди.
-Нима бўлди, болам? сўради имом.

Шогирд йиғлаганча:

-Аллоҳга қасам, тун бўйи «Фотиҳа» сурасини тугата олмадим.

Ибрат...

Қуръон Аллоҳнинг каломи. Уни тилинг билан эмас, қалбинг билан ўқи !

Читать полностью…
Подписаться на канал