#ХИКМАТ...📚
Сирингни икки кимсадан
бошқаси билмасин?
..... Сен ва Роббинг.
Дунёда икки кишининг
розилигини олишликда ҳарис
бул?
..... Онанг ва Отанг.
Қийинчилик ва мусийбатларга
икки нарса билан Аллоҳга сиғин?
.... Сабр ва намоз.
Икки нарсадан ҳеч қўрқма?
.... Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг
ва жонинг Аллоҳга омонат.)
Икки нарсани ҳеч эслама?
.... Бошқасига қилган яҳшилик ва
бошқасидан кўрган ёмонлик.
Икки нарсани ҳеч унутма?
.... Роббингни ва Оҳиратни...
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
Эхсонни Оилангиздан Бошланг...👆
☝️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
Гоҳо ғамгин гоҳида ҳуррам,
Дунё қўшиқ айтиб бормоқда.
Қайда байрам қайдадир мотам,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Кимлар қоқар савоб эшигин,
Ким гуноҳга ботиб бормоқда.
Берилмаган жонимиз текин,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Қанча кунлар ботиб кетилган,
Қанча тонглар отиб бормокда.
Ҳеч кимсани кўнглин ололмай,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Дўсти учун ким ютар захар,
Ким сирдошин сотиб бормоқда.
Биздан фақат яхши ном қолар,
Умр эса утиб бормоқда.
Кимлар зарга бурканиб олган,
Ким бахтини кутиб бормоқда.
Ким боридан айрилиб қолган,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Ким роҳатда яшар бе армон,
Ким дардини ютиб бормоқда.
Ким боғ-роғлар қилар парвариш,
Ким унга тош отиб бормоқда.
Вақт кетади кетмайди ташвиш,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Изларига қарамай зинҳор,
Умр эса ўтиб бормоқда!
Ҳар ким билар ўздан ўтганин,
Умр йўли тугаб бормоқда.
#ЭСЛАТМА....
Азиз диндошим! Намозингизни ўз вақтида ўқиб олинг...😊
⏰ АСР 15:46 (Тошкент вақти)
🕋 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо: 103)
📹 Видео: Инсонлар 0 га тенг..
Гоҳо ғамгин гоҳида ҳуррам,
Дунё қўшиқ айтиб бормоқда.
Қайда байрам қайдадир мотам,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Кимлар қоқар савоб эшигин,
Ким гуноҳга ботиб бормоқда.
Берилмаган жонимиз текин,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Қанча кунлар ботиб кетилган,
Қанча тонглар отиб бормокда.
Ҳеч кимсани кўнглин ололмай,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Дўсти учун ким ютар захар,
Ким сирдошин сотиб бормоқда.
Биздан фақат яхши ном қолар,
Умр эса утиб бормоқда.
Кимлар зарга бурканиб олган,
Ким бахтини кутиб бормоқда.
Ким боридан айрилиб қолган,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Ким роҳатда яшар бе армон,
Ким дардини ютиб бормоқда.
Ким боғ-роғлар қилар парвариш,
Ким унга тош отиб бормоқда.
Вақт кетади кетмайди ташвиш,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Изларига қарамай зинҳор,
Умр эса ўтиб бормоқда!
Ҳар ким билар ўздан ўтганин,
Умр йўли тугаб бормоқда.
🤲Эй Роббим!
Ишларимизни осон қил,
Кўнглимизни кенг қил,
Қалбларимизни нурли қил,
Амалларимизни,
солиҳ амаллар билан якунла!
🤲○Эй Роббим!
Бизларни мусулмон ҳолатимизда вафот эттириб,
Мусулмон ҳолатимизда тирилтир!
Солиҳ бандаларинг билан бирга қил,
Фитналанган,
Шарманда бўлганлар билан бирга қилма!
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
БИР ДАҚИҚАДА 6100 ТА ЯХШИЛИК.
Бир дақиқада Фотиҳа сурасини беш марта бемалол ўқиш мумкин бўлади. Фотиҳа сурасида 122 та ҳарф бор. Бир ҳарфга эса 10 та яхшилик ваъда қилинган. 122х10=1220 та яхшилик Фотиҳа сурасини бир марта ўқишга берилади.
Агар сиз 5 марта бу улуғ сурани ўқисангиз, 1220х5=6100 та яхшиликга эришасиз. Бунча яхшиликни сиз бор йўғи бир дақиқада қўлга киритасиз.
Агар сиз ҳар куни бир дақиқада Фотиҳа сурасини беш марта ўқиб олсангиз, номаи аъмолингизга қуйидагича яхшиликлар ёзилиб боради:
Бир кунда – 6100 та яхшилик.
Бир ойда – 6100х30=183000 та яхшилик.
Бир йилда – 183000х12=2196000 та яхшилик.
25 йилда – 54900000 та яхшилик.
☝️Исбот:
Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръони каримнинг ҳар бир ҳарфини ўқишга бир яхшилик бор. Ҳар бир яхшилик ўнта яхшиликга тенгдир» -деганлар.
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
🎙Sherzod Karim - Senga yetsam...
--------------------------
#изхор
Шундай меҳр бор — таърифлашни имкони йўқ.
Шундай севги бор — изоҳлашни имкони йўқ.
Шундай орзулар бор — сени умидлантиради.
Шундай инсонлар борки — яшашга ундайди.
❤️Ўшаларни биттаси сенсан.
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
Кутишдан ҳам оғир юк борми?
Бор, кутганингни айтолмаслигинг оғирроқ!
Айман Ёғий
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
#РУХИЯТ
Нима учун ақлли инсонлар хафа бўлишмайди?
Ҳаётни хафагарчиликлар учун сарфлаш унчалик тўғри эмас, чунки биз яшаётган ҳаёт жуда қисқадир.
Баъзан бошимиздаги тўлиб кетган муоммоларни сеҳрли дори билан биттада ечилишини истаймаймиз. Бирор нарса доимо нотўғри кетади, ҳудди барча сизга қаршидек туюлади ва у билан курашиш жуда қийиндек кўринади. Атроф рангларсиздек ва ҳамма нарса оқ ва қора бўлиб кўринади.
Биз буларнинг барчаси тезда якунига етиши хоҳлаймиз. Аммо вақт сизнинг хоҳишингиз бўйича тезлашолмайди ёки бирданига ёрқин келажакка ўтиш мумкин эмас.
Хафагарчиликга ўхшаш ҳис-туйғулар сизнинг нафас олишингизга имкон бермайди ва кулранг қоплама билан кўзларингизни ёпади. Лекин бундай ҳис-туйғулардан қутилиш мумкин. Бунинг учун сиздан ҳар куни талаб қилинадиган ҳаракатни қилишингиз керак.
Хафагарчилик қаердан пайдо бўлади?
Сизга яқин бўлган одамларнинг ҳаракати сизнинг талабларингизга мос келмаганда хафагарчилик пайдо бўлади. Улар шундай деб номланади: беҳуда кутишлар.
– Сиз ёрдамга муҳтож бўлганингизда севимли инсонингиз сизни тушунишини кутасиз ва унга бу ҳақида гапиришга ҳожат йўқ деб ўйлайсиз…
– Сиз боланинг отаси боғчадаги ёки мактабда байрам вақтини унутганлари учун хафа бўласиз…
– Ота-оналар сизга ёрдам беришини кутасиз..
– Сиз ўз дўстингиз сизни тушунишини кутасиз, аммо у ўз шахсий муаммолари билан банд…
.. ва яна кўплаб мисолларни келтириш мумкин, аммо уларнинг ҳар бирида умидсизлик ва хафагарчилик мавжуд. Бундан ташқари, агар сизнинг хафагарчилик қанчалик кучлироқ бўлса, у шунча узоқ давом этади.
Нима учун ақлли инсонлар хафа бўлишмайди?
Кутишлар қаердан пайдо бўлади?
Тез-тез хафа бўладиган одамлар, ҳудди атрофдагилар ҳамма инсонлар уларга нимадир қилишлари шарт деб ишонишади.
– Эр хотинининг ётигига қаҳва олиб келиши ва доимо қўлида кутариб юриши керак…
– Болалар ўз ота-оналарига итоат қилишлари ва яхши ўқишлари керак…
– Дўстлар қийин пайтларда ёрдам беришлари керак…
– Ота-оналар болаларни севишлари ва уларга ёрдам беришлари шарт…
Булар сизга танишми?
Агар инсоннинг кутишларига қарши воқеалар содир бўлса, у жуда катта умидсиз ва хафагарчиликка дуч келади. Инсон хафагарчиликнинг сабабларини ташқаридан қидиришни бошлайди. Қидиради ва топади! Ва шу пайтда у ўз қўли билан ўзига зарар етказишини тушунмайди.
Қайта такрорлаймиз: Сиз хафа бўлганингизда, ўзингизга зарар етказасиз ва сиз ўзингиз қилмаган ишни бошқалардан кутасиз👇🏼
🍂 Юракни хижрондан, соғинч асрасин,
🍂 Инсонни Шайтондан, ИЙМОН асрасин.
🍂 Киприклар кўзларни қандай асраса,
🍂 Сизни ҳам АЛЛОҲИМ шундай АСРАСИН!
Хайрли тун, диндошим! ☺️
МУАЛЛИМ
(Ҳикоя)😢
Урушдан кейинги йиллар…
Куз изғирини этни жунжиктиради.
Саҳар қоронғусидан кўча супуришга чиққан аёлнинг хаёли паришон. Момақалдироқ гумбурлагани сайин ичи қалтирайди, оғир ўй миясини пармалайди: “Болаларимнинг усти юпқа, оёғи юпун. Эгни-ку, бир гап бўлар. Кичигимнинг оёғидаги қиш бўйи жанда бўлиб кетди. Шўрлик болам яна оғриб қолмасайди..
У қийналибгина рўзғор тебратади. Ёлғиз ўзи нимаям қилсин, қирққа кирмай беш болани бағрига босганча бева қолган бўлса? Катта ўғлининг топганиям рўзғор ғорига урвоқ бўлаётгани йўқ. Ахир осонми, жўжабирдай жон – унисига етса, бунисига етмайди.
* * *
Муаллим жунжикиб турган болага яқинлашди. Бола айбдорона елка қисиб турар, юзлари ёмғирданми, кўзёшданми ҳўл эди.
– Нега юпун кийиниб келдинг? Оёғинг қалинми ишқилиб? Вой-бў, шу ёмғирда йиртиқ пойабзал билан келдингми?.. Тез уйингга бор, кийимларингни алмаштир, шамоллаб қолма тағин!
Муаллимнинг ичидан бир нима узилгандек бўлди. Ўзининг етим ўтган болалигини эслади. Ўшанда ёмғир шаррос қуймоқда эди. У эски мактабнинг тунука томи тагида жаладан паналаб турибди. Аммо оёқлари жиққа ҳўл, лаблари кўм-кўк. Тишларининг тақиллаётганини билдирмаслик учун жағларини маҳкам қисган кўйи қунишиб олган. Шу пайт ёнига немис тили устози келди, унга ўроғлиқ бир нарса узатди. Кейин оталарча меҳр билан: “Синфхонага кир-да, кийиб ол, ўғлим. Ўртоқларингни киргизмай тураман. Мендан олганингни улар билиши шарт эмас”, деди шивирлаб.
Қалин кийим тафтидан баданига илиқлик югуриб, қаттиқ ҳаяжон ичида янги пойабзални киёлмай қўллари титраётган болакай, устозининг “Бошмоғинг эски бўлса ҳам бутун. Кейинги маошгача амаллаб тур”, дея ўз ўғлини кўндирганидан бехабар эди.
Мактабга юпун кетиб, қалин кийим, иссиқ пойабзалда қайтган ўғлини кўрган онаизори узоқ йиғлаганди…
Оғир йиллар ортда қолди. Бугун у – Муаллим.
Тақдирни қаранг, қаршисида худди ўзининг ёшлигидек ўксик бир бола совуқдан дилдираб турибди. Кўксининг энг нозик нуқтасида бир оғриқ туйган Муаллим бугуноқ унинг уйига боришга аҳд қилди.
Ўқувчиларга уй вазифаларини бериб, дарс тугаши билан кўчага чиқди. Тушлик ҳам қилмади. Ҳали унут бўлиб улгурмаган етимлик йилларини кўз олдида кечагидек гавдалантириб қўйган болакай учун нимадир қилишни ўйлади. Ахир эзгуликдан сабоқ бериб кетган устозига муносиб шогирд бўлишга аҳд қилган эди-ку?! Чуқур ўйга толганча беихтиёр чўнтакларини кавлади…
Деворлари нурай деб турган эскигина уй рўпарасида бир зум тек қотди. Уни униқиб кетган либосдаги аёл қарши олди. Кўзларига мунг чўккан бу аёлга боқиб, онасини эслади…
Салом-аликдан сўнг ўзини таништирди, ҳол-аҳвол сўради. Кетаётиб қўлидаги қоғозхалтани узатди ва: “Бу Баротга ҳадя. Мендан эканини билмасин…” деди-да, ортига қайтди.
Эртаси куни Барот мактабга келмади.
Касалхонага етиб борган Муаллим боланинг оташ-аланга бўлиб ёнаётган пешанасига кафтини босди. У ихрар, ора-сира: “Аяжон, оёғим совқотяпти!” дея алаҳсирарди.
Совуқ буйракларини шикастлабди…
Нимжонгина вужуди хасталикка қарши курашолмади…
Муаллим туш кўрди. Атроф ям-яшил. Борлиқни райҳоннинг муаттар бўйи қоплаган. Шогирдлари билан ўрик гулларига бурканган боғ оралаб боришмоқда. Улар орасида Барот ҳам бор. Оёқларида яп-янги пойабзал. Шўрлик: “Малим¹, энди оёғим совқотмаяпти. Қаранг, аям бошмоқ олиб берди”, дея суюнармиш…
* * *
Ҳаво сарин, осмон тунд. Қабристон ҳар галгидек жимжит. Сукунатни фақат шаррос қуяётган ёмғирнинг алланечук ҳазин оҳанги бузмоқда. Гўё само ичра сузаётган қоп-қора булутлар карвони қабрлар устида кўзёш тўкаётгандек. Бир қарашда оддийгина ҳол – ёмғир Баротнинг қабри узра ҳам ёғмоқда.
Йўқ.
Ёмғир Муаллимнинг ичига ёғаётир.
Ёмғир Муаллимнинг кўзларидан ёғаётир…😢😢
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
ЯНУШ КОРЧАК - Польшалик педагог, ёзувчи ва врачдан фарзанд тарбиясига оид 10 тавсия
1. Фарзандингиздан сиз унга қилган яхшиликларингизни қайтаришини талаб қилманг. Сиз унга ҳаёт бердингиз, ахир у қандай қилиб буни сизга қайтаради? У энди бошқасига ҳаёт инъом этади, бошқаси эса яна бошқасига. Мана шу яхшиликни қайтариш қонунидир.
2. Фарзандингизнинг айнан сиздек ёки сиз ҳоҳлагандек бўлиб етишишини кутманг. Унинг такрорланмас, ўзига хос инсон бўлишига имкон беринг.
3. Ўз камчиликларингизни фарзандингизга сингдирманг. Қариганда тузсиз овқатга кунингиз қолмасин. Нима эксангиз, шуни ўрасиз. Тана дашном килманг. Вазифасини эслатманг, аслида сизни фарзандингизнинг олдидаги вазифаларингиз куп. Фарзандингиз ёши улгайса хам, барбир у СИЗ учун халиям болалигича колади.
4. Фарзандингиз муаммосига паст назар билан қараманг. Ҳаёт ҳаммага тоқатига яраша синов беради. Сизга арзимас бўлиб кўринган муаммо унинг бошида улкан тоғ бўлиб турган бўлиши мумкин. Чунки унинг ҳали тажрибаси йўқ.
5. Асло камситманг! Асло ажратманг! Сизни вазифангиз Оллох берган буюк нематни вояга етказиш.
6. Унутманг, инсон умридаги энг муҳим учрашувлар - болалар билан юзма-юз бўлишликларидир. Уларга эътиборингизни кўпайтиринг. Чунки қаршимиздаги болада келажакдаги қайси шахс яширин эканини била олмаймиз.
7. Фарзандингизга бирон нима қилиб беришга қурбингиз етмаганда, руҳан сиқилманг. Ёдда тутинг, қўлингиздан келмаган иш эмас, балки қўлингиздан келса-да бажармаган ишингиз камчилик ҳисобланади.
8. Фарзанд - ҳаёт берган бебаҳо неъмат.
9. Ўзганинг боласини ҳам севиб, меҳр беришга қодир бўлинг. Ўз фарзандингизга раво кўрмаган нарсани, ўзганинг боласига ҳам раво кўрманг.
10. Фарзандингиз ким ва қандай инсон бўлишидан қатъий назар, истеъдодсизми, омадсизми ёки аллақачон ёши улғайиб қолганми, меҳрингизни дариғ тутманг. У билан бирга эканингиздан хурсанд бўлинг. Чунки то у ёнингизда экан, бу ҳақиқий байрамдир!
Мусофир юртда ҳам ким нимани изласа албатта топади.
Мен ўзим излаганимдан ортиғини ҳам топдим. Ҳаётим давомида излаган сокинликни, пулга сотиб олиб бўлмас ҳис ва туғён, чидам, сабр, Худонинг ҳар бир кунига кўнишни ҳам топдим. Ҳаммани йўқотиб қадрига етар ҳисни туйдим юракдан…
Менинг болалик йилларим етар-етмас оилада ўтди. Буни авваллари ночорлик дердим, энди бойлик деб ўйлайман. Ҳаётда ҳеч қачон биз хоҳлаган нарса бўлмайди. Ҳозир нимаики юз берса-да, тақдирдан деб қабул қиламан. Мусофирлик, хасталик менинг қисматим эди. Мусофирликда энг оғир кечинма ва азоб – соғинч. Қондириб бўлмас чанқоқдек бу ҳис. Юракни то тонг қадар анордек эзғилайди. Кун бўйи қирмиз қондек томчи…томчи…томчи бўлиб томиб ошкор этади. Баъзан тўйиб шароб ичгинг, хеч ким йўқ жойда бор овозда бақириб йиғлагинг келади ҳам… Бундай пайт ўзимни чалғита оламан: шеър ёзаман, мусиқа эшитаман. Қайси бир мусофир қўнғироқ қилиб битмас-туганмас дардини айтганда, ўз кунимга шукур қиламан. Менинг куним бошқаларнинг кунидан кўра яхшироқдек кўринади, лекин мусофирнинг дардлари битта –сабр.
🌹ЕР ЮЗИДАГИ ЭНГ БАХТЛИ ОДАМ - СИЗСИЗ!!!.....
Аллоҳ таоло Қуръони каримда яхшилик ва ёмонлик, бахтлилик ва бахтсизликни баробар тилга олган, дейди уламоларимиз. Шунинг учун, одатда, пессимист (тушкун кайфият) инсонлар ўзларини бахтсиз ҳис қилишлари учун қанча кўп сабаб топса, бахтли сезиш учун ҳам шунча кўп сабаб топилади. Диққат қилинг:
🌹1. Отангиздан онангиз раҳмига ўтган ўн миллион тирик ҳужайрадан фақат сиз тирик қолгансиз. Қолган 9999 ҳужайра ўлган;
🌹2. Кўримсиз бир махлуқ эмас, чиройли инсон бўлиб яралгансиз;
🌹3. Ногирон бўлиб эмас, тўрт мучангиз соғ туғилдингиз;
🌹4. Одамлар бошпанасиз яшаган, ибтидоий даврда эмас, ҳамма шароит муҳайё бўлган даврда дунёга келдингиз;
🌹5. Ҳар қадамда даҳшатли, заҳарли ҳайвонлар хавф соладиган чакалакзорда эмас, мўътадил юртда туғилдингиз;
🌹6. Муттасил жазирама иссиқ ёки доимо қаҳратон совуқ ҳукмрон жойларда эмас, тўрт фасл мукаммал юртда туғилдингиз;
🌹7. Махлуққа эмас, Холиққа сиғинадиган юртда дунёга келдингиз;
🌹8. Қарзларингиз кўп эмас (ибодатларингиз жойида);
🌹9. Кўнглингиз хотиржам. Чунки унга Аллоҳнинг ишқини жойлаб олгансиз;
🌹10. Етимликда туғилмадингиз, ота-онангиз бошингиз соябони бўлиб турибди;
🌹11. Фарзандларингиз соппа-соғ;
🌹12. Жисмингиз соғлом, ўз қўлингиз билан овқатингизни ейсиз, ўз оёқларингиз билан танангизни кўтариб юрибсиз;
🌹13. Пиёда эмассиз, тагингизда уловингиз бор;
🌹14. Юртимиз тинч, тунлари хотиржам ухлайсиз;
🌹15. Бекор қолганингиз йўқ, тайинли иш жойингиз бор;
🌹16. Адашиб, улоқиб юрганингиз йўқ, бошингиз саждада, тилингиз дуода;
🌹17. Маст қилувчи, ақлдан оздирувчи нарсалардан йироқсиз, Аллоҳнинг ишқидан сархушсиз...
Кўрдингизми, ўзингизни бахтиёр ҳис қилишингиз учун қанча сабаблар бор.
Яна нима керак сизга...
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
🌹🍃 Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🦋... Қалби мехру мухаббатда қайноқ, кўнгли тонгдай оқ ва соғинчи дийдорга муштоқ олисдаги Яқинларим!!! Барчангизга янги тонг, янги кун муборак бўлсин!!!
🦋... Яратган қўлласин, мададкор бўлсин,
Ҳар кўрар кунингиз беғубор бўлсин.
Сиз шундай яшанг фоний дунёда,
Васлингизга ЖАННАТ ҳам интизор бўлсин...
🦋... Барчангизга файзу барокатли кун тилаймиз. Ушбу кунингиз унумли ва омадли бўлсин!!!
🦋... Ҳеч кимни эртанги отажак тонг умидидан бенасиб қилмасин!!!
Дуода бўлинглар Қадрлиларим!!!
🌹✔️ Ўз яқинларингизга улашинг!!!🌺
👇👇👇
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
🌹-Бағрикенглик нима?
Биласанми, шундай кичик қалблар бўладики, унга фақат бойлик сиғади ҳолос.
Яна шундай қалблар борки, унга осмон ва ер, инсоният ва ҳайвонот, барчаси сиғаверади. Мана шу қалб кенгдир.
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
РЕАЛ БЎЛГАН ВОҚЕА
(АЯНЧЛИ ҚИСМАТЛАР ҲИКОЯСИ)
Мен қамалиб чиққанман. Тўрт йил саккиз ой қилган жиноятим учун жазо ўтадим. Қамоқ ҳаёти ўзгача. Лекин шундай файзсиз даргоҳда ҳам оташин қалбларни кўрдим. Биз ўша йигит билан қалин дўст бўлиб қолгандик. У узоқ муддатга қамалганди. Билишимча машинада бир «каттакон»ни туртиб юборган. У уйланганига бир йил ҳам тўлмай туриб қамалганди. Иккимиз деярли бир вақтда қамоқхонага келганмиз. У қамалганида хотини оғироёқ экан. Ота бўлганини эшитганида у билан битта камерада эдик. Ўта самимий, оқкўнгил йигит эди у. Уни хотинининг
суратига қараб ҳаёл суриб ўтирганини кўп марта кўрардим. Ҳа, у рафиқасини жудаям севарди...
16 июнь. Унинг учун алоҳида муҳим сана эди бу. Хотинининг туғилган куни. Хотини 4 йил давомида ҳар сафар шу кунда уни кўришга келарди. Бошқа кунлар у рафиқасига қамоқхонага келишга рухсат бермасди. Эҳтимол сиқилишини истамагандир. Унинг ўзи ҳам шу сананинг келишини бир йил кутиб яшарди. Тўрт девор орасида кутиш қандай азоб эканлигини фақат бошдан ўтказганлар билади. Лекин у сира дардини билдирмасди. 16 июнни кутаётганини билардим холос. Сўнгги йил хотини келганида у жуда хафа ҳолатда кириб келди. Икки кун умуман туз тотмади. Кейин билишимча хотини қандли диабетнинг оғир турига чалинибди. Докторлар шол бўлиб қолиши мумкин дейишибди. Нега уларнинг бошига бунақа оғир кунлар ёзилганини ўшанда ҳам тушунмасдим, ҳозир ҳам бу ҳақда ўйлаб ўйимга етолмайман. Қани эди уларни бахтли кўриш насиб этганида. Кўз ўнгимда у тобора сўлиб борарди. Кейинги ойлар ичида хотинидан келган ҳар бир хат уни бир йилга қаритарди гўё. Унинг кўзларида умидсизлик учқун лаган эди ўша кезларда.
Кетишим маълум бўлгач у билан қучоқлашиб хайрлашдим. Укамдек бўлиб қолган йигитга бардам бўлишини, ҳаммаси яхши бўлишини тушунтирдим. Чиқиб унинг оиласидан хабар олдим. Унинг саломини оиласига етказдим. Уларга Аллоҳдан бардош тиладим. Кейин ўз шаҳримга кетдим. Орадан 3 - 4 ой ўтди. Тонгги газеталарнинг бирини ўқирканман қамоқхона ҳақидаги бир мақолага кўзим тушди. Унда қамоқхонадан касалхонада оғир ётган хотинини кўриш учун қочмоқчи бўлган бир махбуснинг отиб ташланганиги ҳақида ёзилганди. Юрагим жизиллаб, газета санасига қарадим:
16- июнь...
Переслано из ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ!!!✔️☑️
УЙ ИШЛАРИГА УЛГУРМАЯБСИЗМИ?
Али розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинди: Фотима розиаллоҳу анҳа ҳамир сабабидан қўлидаги қадоқлардан (терини тагига сув тўпланиб қолишлиги) шикоят қилди.
Мен: Отангга бориб отангдан бир хизматчи сўрасанг эди деб айтдим.
Фотима онамиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломни олдиларига бориб айтган эдилар. Пайғамбаримиз Фотима онамизни олиб Али (р.а) ни уйларига қайтиб олиб келдилар. Ва иккалаларини ўрталарига ўтирдилар. Мен сизларга хизматкордан ҳам яхшироқ бўлган нарсани ўргатайми дедилар.
Ётмоқчи бўлганларингизда 33 марта таҳмид (алҳамдулиллаҳ), 33 марта тасбеҳ (субҳаналлоҳ), 34 марта такбир (Аллоҳу Акбар) айтасизлар. Шу сизларга хизматкордан кўра яхшидир дедилар.
(📚Термизий ривояти, ҳасан)
☝️Шарҳ: Агар сиз уй ишларига улгурмаётган бўлсангиз бунинг иложи зикр бўлаяпти. Албатта бу ҳадисни кофирлар фосиқларни: қандай қилиб хизматкордан кўра ётишда айтилган зикрлар яхши бўлади деб ақли қабул қилмайди. Лекин сиз шу зикрни шак қилмаган ҳолатда ихлос билан айтсангиз, кунингизга ишларингизга Аллоҳ барокот бериб осон қилиб қўяди. Бутун ишларингизга улгурасиз ва яна вақтингиз ҳам ортиб қолади.
Зикрларни фазилати бу билан тугамайди. Кунингизга ишларингизга барокот берилиши билан бирга зикрлар учун вада қилинган улкан савобларни ҳам қўлга киритасиз.
(Абу Холилуллоҳ)
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
Мен ҳам шундай қиламан😉
Болалигимда қиблагоҳим юзимга соқолини сийпардилар. “Юзимга тиконингиз кириб кетди”, деб қочардим. Отажоним билан онажоним роҳатланиб кулар эдилар. Уларнинг юзларида ўша онда акс этган бахтиёрлик туйғусини аниқ-тиниқ эслайман. Руҳиятшуносларнинг бола икки ёшдан кейинги воқеаларни хотирасида сақлаб қола олади, деган назариясидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ўша чоқдаги ёшимни уч-тўртлар деб тахмин қилсак бўлади.
Бундан аён бўладики, ўшанда, мендан кейинги укам туғилган кезларда ҳам ота-онам мени нарироқ қилмасдан эркалатиб қўйган эканлар.
Тўнғич ўғлимиздан кейин қизимиз дунёга келди. Маза қилиб ўйнаб ўтирган боланинг онаси чақалоқни қўлига олганида ғалати бўлиб қолганини сезиб қолдим. Дарҳол уни бағримга босиб юзига соқолимни сурдим. Маъюсланиб турган бола бирданига яшнаб кетди. “Юзимга тиконингиз кириб кетди”, дея қийқириб қочди. Онаси икковимиз хандон отиб кулдик. Бизнинг кулгимиз унинг шодонлигини юз чандон зиёда қилди. Шу чоқда ундан бахтиёр бола йўқ эди дунёда...
Тунов куни гаплашиб ўтириб ўғлим: “Дадам юзимни соқоли билан тимдалардилар”, деб қолди.
Ёдида экан. Аллоҳга шукр!
Демак, у ҳам боласининг юзини соқоли билан сийпалайди, боласи қийқириб қочади, аёли иккови роҳатланиб кулади. Бахтли ҳаёт дегани, бахтиёр оила дегани шу эмасми ўзи!..
💫Дамин ЖУМАҚУЛ
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
Жуфти Халоли билан қовушишда ўқиладиган дуо!
Жисий тарбия ва одоблари❗️
#диққат бу дуони билишингиз шарт!
📥3.1мб
🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
°°💐 ЖУМЪА МУБОРАК...💐°°
🕋🌙🌹 Ғанимат уйғонинг ўтмасин фурсат,
🕋🌙🌹Тавбалар қилайлик умр ғанимат.
🕋🌙🌹Орқага қайтмайди ўтган ҳар фурсат,
🕋🌙🌹Мусулмон аҳлига ЖУМЪА МУБОРАК!
💐💖 💐 Ер юзи сокиндир,тонглар ўзгача,
💐💖 💐 Бу кунда покланар,қари-ёшгача,
💐💖 💐 Ижобат бўлгайдир,эзгу дуолар,
💐🌺 💐 ЖУМЪА МУБОРАК, АЗИЗ ЁР-ДЎСТЛАР!
🕋🌙🌹 Иймоннинг охири нурли келажак,
🕋🌙🌹 Жаннатга калит йўқ намоздан бўлак.
🕋🌙🌹 Ният йўқ савоб иш қилишдан бўлак,
🕋🌙🌹 Тақво эгасига ЖУМЪА МУБОРАК!
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
АЁЛ...!
Ҳаётнинг ҳар қандай шартига кўндинг,
Айт қачон кўксингга тегибди шамол?!
Бола - чақа дединг, рўзғор, иш дединг,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Сен- эрнинг айбини ёпгувчи қалқон,
Оила кўркига берарсан сайқал.
Майлига ҳар кунмас, лекин ҳар замон,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Шаффоф кўзгуларни қўлингга олиб,
Олтин қўғирчоқдек ясангин хушҳол.
Юзингга упа сурт, яхшилаб кийиниб,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Гоҳида дард бирла тилинса бағринг,
Гўё тўлишмайин қолгандай ҳилол.
Қадрингни бунчалар арзон қилмайин,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Кунларни ўтказдинг елиб, югуриб,
Қўй энди кўнглингни ёзгин келақол.
Бугунча ёрнимас, ўзингни севиб,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
ЭРИМ ЁМОН МЕН ЯХШИМАН... 😔
- Эрим билан ажрашганмиз, иккита фарзандим бор, ер участкамни қуришга ёрдам беринг.
- Хўп бўлади, фақат шартимиз бор, сиз ва оилангиз ҳақида суриштирамиз, эрингиз билан ҳам гаплашамиз, шу ҳолатни ўрганиб кейин ёрдам бера оламиз, майлими?
Кўринишидан сипогина юввош турган аёлнинг кўзларидаги маюслик ўрнини қандайдир ҳадик ва қувлик эгалладида овозлари дадиллашиб:
- Вой нимасини суриштирасиз, ажрашгандан кейин мени яхши дейишармиди, мана эримни телефон рақами, гаплашиб кўринг биласиз.
Рақамни тердим:
- Мени олдимга аёлингиз ёрдам сўраб келгандилар, анча қийналиб қолибсизлар, сиз нима дейсиз шунга?
- Э ака рахмат сизга, болаларни тасарруфидан орттира олмаяпмиз, ин ша Аллоҳ баҳордан ишларим ҳам юришиб қолар, хозирча жуда зарур эмас.
- Узр, хотинингиз билан яраштириб қўйсак нима дейсиз?
- Ака, биз ажрашмаганмиз, 7 сотих жойда беш ака - ука яшаймиз, шунга аёлим тезроқ алоҳида бўлиб яшайлик деб ҳар куни хархаша қилавериб жонимга тегди, сиз уй қура олмасангиз мана мен қураман деб уйдан чиқиб сизни олдингизга борибдида.
- Ажрашганмиз деяптику хотинингиз.
- Ээ акаа, иккита болани тирик етим қиладиган даражада пасткаш эмасман, ишонмасангиз уйга келинг, болаларим мен билан бирга..
Аёлга қарадим, аёл ёлғон гапиргани билиниб қолгани учун талмовсираниб қолган эди:
- Синглим, нимага ёлғон гапирдингиз, гунох бўлишини билмабмидингиз?
- Йўқ, рост гапирдим, эрим ўзи ёлғончи, мен намоз ўқийман, нафл намозларимда дуолар қиламан.
- Хуфтон неччи ракъат бўлади?
Аёл астагина шаштидан тушди:
- Онамла бизга намозни ўргатмаганлар, энди ўрганаман.
- Ҳмм, ҳамма гап шунда эканда.
- Нима гап қори ака?
- Аллоҳга итоат қилмаслик, эрга бўйсунмаслик оқибатида ёлғонни ҳам қўрқмай гапиришлик ва баракани кетишлиги иллатлари пайдо бўлишлиги шунданда синглим.
Аёл бирданига гапира кетди.
- Ҳей менга қаранг, келганимдан бери менга маъруза қиласиз, қурсангиз ёнингиздан қурармидингиз, бировларнинг пулига қурасизку, бунча майда гапсиз, жаа гапиришга уста экансиз, керакмас сизни ёрдамингиз, сизсиз ҳам ишим битади.
- Майли синглим, жахлингиз чиқмасин, гапларим малол келган бўлса узр.
- Керакмас узрингиз, қурсангиз қуриб беринг, бўлмаса устингиздан ёзаман.
- Бемалол ёзаверинг, саломат бўлинг.
Аёл шитоб билан ортига қараб кетар экан:
- Синглим, сиз билан яшаган эрингизга орден бериш керак экан деб Аллоҳда инсоф сўраб дуо қилиб қолдим.
Хуллас шунақа гаплар...
Сени Аллоҳ учун севдим...
🍂
Мен сени севиш учун эмас, Севгини нима эканлигини билгин дея, севдим!
Ҳазрати Шамс Табризий
🍃
Мен ошиқ эмасман сенга,
Мен Аллоҳга ошиқман
Майли сени ҳам севдим,
Яратган ҳаққи учун...
🍂
Мен Сени на юрагим ва на ақлим билан севдим. Юрагим тўхташи,
ақлим эса унутиши мумкин. Мен сени руҳим билан
севдимки у ҳеч қачон тўхтамас
ва унутмас.
Мавлоно Румий
🍂
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
Деди:- Меҳр арзонмиди..?
Дедим:- Қиммат эди!
Деди:- Меҳр арзонмиди?!
Дедим:- Қимматли эди!
Деди:- У арзонмиди???
Дедим:- Арзирли эди..!
Ҳаётингиздаги инсоннинг ўрнига бошқа инсон келаркан буни шунчаки санаманг. Орқангиздан қолаётган қалб синиқлари... узоқ -узоқ нидо бериб туради. Осон бўлса демак Сиз ҳеч қачон уни яқин билмагансиз.
Меҳр арзирли эди... Дедим!
✨✨✨ХАЙРЛИ ТУН✨✨✨
Ямоқчи!
Синган қалбларга келганда энг қийин, яна энг камёб касб.
Қалбни ҳамма ҳам синдиришни эплайди, аммо уни ямаш, тузатиш, муолажа қилиш фақат буюклар иши.
Қалбдан кўра қадрли ашё йўқ.
Синдириш осон, аммо ямоқчиси ноёб........
Тилагим, ҳамма нарсангизни яматаверинг, лек қалб "ямоқчи"ларига ишингиз тушмасин!
🌧🌹💔🌹🌧
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝