Эри бор аёлга тегмайди бало,
Меҳр деган малҳам ҳар дардга даво,
Одам Атосини суйгандек Ҳаво,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар.
Ишонманг забардаст билакларига,
Оғриқлар киритманг юракларига,
Айланинг ҳаммадан керакларига,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар.
Уйим деб, болам деб ўтар ҳар они
Биздек қирқта эмас шўрликни жони,
Ундан аввал қўйиб ёлғиз Худони
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!
Қизғанманг ҳар недан арзон меҳрни!
Ўрганинг сўнгги зар бўлган сабрни,
Ҳеч ердан топмасин сиздек қадрни,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!
Султоним, Бегим деб эркаланг кунда,
Шай туринг аскардек кундаю-тунда!
Сиздан бахтли аёл бўлмагай шунда,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!
Сизни суягидан яратган Эгам,
У ризо бўлмаса босманг бир қадам,
Кўнглига йўл топинг нима бўлса ҳам,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!
Омади кетганда юзига солманг!
Минг бора айланиб, ўргилиб толманг,
Дод солиб бир куни айрилиб қолманг,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!
🌸Малика Салимова
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
ГУНОҲ ҚИЛМОҚЧИМИСАН?
Иброҳим ибн Адҳам шундай дейди:
"Агар гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Аллоҳ кўрмайдиган бирон жойни топ".
Аллоҳ, Аллоҳ! Сен кўрмайдиган, Сени назарингдан пинҳон бўлган бирон макон, бирон ўрин бормикан?
Имом Раббоний раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
"Бандада Аллоҳ маърифати ҳосил бўлгач, гуноҳлардан жирканадиган, уларни қилишдан ҳаё қиладиган бўлиб қолади".
Аллоҳ, Аллоҳ!
Биз ожизларни маърифатинг нурига муносиб қилгин!
Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Ҳар қачон бандага Аллоҳ фазли ва марҳамати етиб турса, гуноҳ қилмайди. Қачон узилса, гуноҳ қилишни бошлайди".
Аллоҳ, Аллоҳ!
Барча гуноҳларимизга иқрормиз. Тавба, истиғфорларимизни қабул қилгин. Бизларни фазл-у марҳаматингдан мосуво қилмагин!
آمين🌼
Аллоҳим раҳматингдан умидвормиз, бизларни Ўзинг рози бўладиган амалларга муяссар қилгин!
آمين🌼
Гуноҳлардан тийиладиган, улардан жирканадиган, мабодо содир бўлиб қолса, надоматли, тавба-истиғфорли бандаларингдан бўлишимизни насиб қилгин!
آمين 🌼
📚Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ
•🍁
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
▪️Ҳаловатнинг 15 сири:
1. -Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг.
Ҳар доим мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг.
2. -Муҳаббат билан яшанг.
Меҳр кўриш учун, энг биринчи, бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак.
3. -Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг.
4. -Эътиборни қозониш завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч беринг.
5. -Ҳар лаҳзани яшашни ўрганинг.
Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг.
6. -Ўрганишда кенг бўлинг.
Бошқаларнинг билими ўзингиздан кўпроқ эканини ўйланг. Ҳаётингиздаги ҳар бир воқеа-ҳодиса бежиз рўй бермаганидан, сизга нимадир ўргатишидан амин бўлинг.
7. -Сабрга одатланинг.
Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади.
8. -Дўстона қўл чўзинг!
Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни доим қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш бахтли бўлишдан аҳамиятли эмас.
9. -Ҳақиқатга бўйин эгинг.
Шикоят қилиб, нолиб, ўзингизнинг, бошқаларнинг кайфиятини бузиш ўрнига, борини борича қабулланишга ўрганинг.
10. -Ўзингизга “жимлик вақти” белгиланг.
Ҳамма нарсадан холи, ёлғиз қолишни хоҳлайдиган пайтларингиз бўлади. Бундай дамлар ўзингизни ўзингиз эшитишингизни таъминлайди, ҳузур беради.
11. -Одамларни тушунишга урининг.
Агар атрофингиздагилар билан тўғри муносабатни шакллантиришни истасангиз, шундай қилишингиз керак.
12. -Камтар, сипо бўлинг.
Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади.
13. -Танқидни қабул этинг.
Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидга тўғри қарашни синаб кўрсангиз, ўзингизни янаям яхши ҳис қиласиз.
14. -Парчаларга бўлинманг.
Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб бекор уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг.
15. -Бахтли эканингизга ишонинг.
Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, унга ҳеч ким ёрдам беролмайди.
#ibrat
Бир аёл имом Лайс ибн Саъд ҳузурига келиб: "Эрим касал бўлиб қолди, озгина асал берсангиз", деди. Қўлида кичкина бир идиш бор эди.
Имом мешга асал солиб беришни буюрди. Хизматкори: "Бу аёл кичкина идиш кўтариб келди, сиз бўлсангиз, мешга солиб бер, деяпсиз", деди.
Шунда имом: "У ҳолатига яраша идиш олиб келди, мен эса, мартабамга яраша беряпман", деб жавоб қилди...
Улуғлар ҳеч қачон паст кетмайдилар, балки пастдагиларни ҳам улуғликка етаклайдилар. Ҳозир бизнинг давримизда ким сўраб келганини ошиғи билан олибди. Бундай қилиш бизнинг хаёлимизга ҳам келмайди. Аксинча, камроқ бериш пайида бўламиз. Шуни бераётганимга ҳам шукур қилсин, деган иддао бўлади ичимизда.
Аллоҳ аҳволимизни ислоҳ қилсин...
📌Абдуғофур Искандар
СУБХАНАЛЛОҲ....
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
🌸Дунёда ҳеч нарса эмас бардавом,
🌸Ғам-ташвиш ҳам бир кун бўлади тамом.
🌸Сабр қил, бошингдан кетар мусибат,
🌸Сўнг эса келади Аллоҳдан раҳмат.
🦋Ассалому алайкум🦋
🌸 ва роҳматуллоҳи🌸
🍃 ва барокатуҳ.🍃
🤲🏻Аллоҳим ғамингизга кушойиш берсин, ҳожатларингизни раво қилсин, муродбахш чоршанба тонггидан бошлаб муродингиз ҳосилини кўришни Яратган Эгам насиб этсин. Барчангизга хайру барокатли кун тилаймиз!
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
🌹БАХТ БУ...
🌹Бахт - одобли бўлмоқдир.
Бунинг мезони, одоб пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга эргашмоқдир.
🌹Бахт - Ҳақни ва халқни рози қилиб севинмоқдир.
🌹Бахт - севганларимизни севинтириб, ҳузур топмоқдир.
🌹Бахт - нафсимиз билан бирга, руҳимизни ҳам севинтирмоқдир.
🌹Бахт - жаннатга элтувчи йўлни танламоқдир.
🌹Бахт - бошқаларни бахтли қилмоқдир.
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
ПОЯБЗАЛ
Кекса отахон ҳар куни маҳалладаги бир болакайнинг яланг оёқ, резина тўп билан футбол ўйнаётганига кўзи тушарди. Бир куни дўконга бориб пойабзал олди ва болага тутқазди:
— Буни кийиб ол, болажоним, сенга деб олдим.
Болажон қувончдан қийқириб юборди ва шу заҳоти пойабзални кийиб олди. Сўнг соч-соқоли оппоқ бобога ҳайрат билан тикилиб:
— Сиз Аллоҳмисиз? - дея сўради.
Кекса кишининг қўл-оёғи қалтираб, лабини тишлади ва:
— Астағфируллоҳ, болам, ундай демагин.
Қўл-оёқчалари кир, қалби дунёдаги энг тоза нарсадан ҳам покиза болакай яна ҳайрат тўла нигоҳларини бобога қадади:
— Унда сиз Аллоҳнинг дўсти экансиз-да! Чунки мен кеча тунда Аллоҳга пойабзалим йўқлигини айтгандим, менга пойабзал юборгин дея йиғлагандим...
Отахон кўз ёшларини кўрсатмаслик учун болани бағрига босди...
Дарҳақиқат ҳаётимизга яхшиликлар Аллоҳнинг суйган бандаларидан келар эканда?
Борингизга шукур яхшилар...
🤲Аллоҳ учун сизга илиндим🤲
📹 🎼🎙 Nahide Babashli Benim hikayem 🥀
🎙Sherni Sitorai Akhror o'qidi
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
Сизни кутмаган жойга ошиқманг, борманг..
....сиз учун ёпилган эшикни таққиллатманг, очманг...
....хақиқийлари сиз билан қолади, сохталари барибир кетади..
....қичқирманг, фарёд урманг, сизни тушунадиганлар оҳиста шивирингизни, гохо сукутингизнида тушунадилар...
....кимга сиз қадрлисиз - улар сиз учун албатта вақт топадилар..
....кимга керак эмассизки - бор вақтинида қизғонадилар...
....ёнингиздаги сиз унга керак бўлган инсонларни қадрланг...
....сиз унга керак эмас одамни қўйиб юборинг, ушламанг...
....Шошилманг. Ҳамма нарсани ўз вақти бор..
....ҳаёт аслида жуда оддий.....Биз уни ўз дунёқарашларимиз билан ўзимиз учун ясаб олган муаммоларимиз билан мураккаблаштирамиз холос...!
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
Ali roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam menga: «Ey Ali, qiyin ahvolga tushib qolganda aytiladigan kalimalarni o‘rgataymi?» dedilar. «Alloh meni sizga fido qilsin, o‘rgating», dedim. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Agar qiyin ahvolga tushib qolsang,
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، وَلاَ حَولَ وَلاَ قُوَّةَ إلاَّ بِاللهِ العَلِيِّ العَظِيمِ
«Bismillahir rohmanir rohiym. Va la havla va la quvvata illa billahil ’aliyyil ’aziym», deb ayt. Chunki Alloh mana shu duo bilan xohlaganicha, turli balolardan xalos qiladi», dedilar».
Ibn Sunniy rivoyatlari
Taqdir taqozosi bilan yoʻqotgan narsalaring sendan
baloni daf qiladi, buni shunday deb bil! Bir ulugʻ zotdan
“Tasavvuf nima?” deb soʻradilar. U shunday javob qaytardi:
“Siqilgan paytda koʻngilda quvonch, farahning boʻlishi!” Alloh
“Yoʻqotgan narsalaringizga achinmang, hatto boʻri kelib
echkingizni yesa ham”, dedi. Bu balo kattaroq balolarni daf
etish, bu ziyon dahshatliroq ziyonlarning oldini olish uchundir.
©Jaloliddin Rumiy “Qalb koʻzingni och”
🥀Биз эртага эрталаб бу хаётда бормизми йўқмизми бунга кафолат беролмаймиз, лекин кечқурин эрталаб уйғониш учун соат қўнғироғини керакли вақтга қўямиз.
Бу УМИД дейилади..!
🌹Ассалому алайкум🌹
🕊Хайрли тонг Азизларим..!
Роббим барчамизга сўнмас Иймон, гўзал аҳлоқ этгувчи тил, доимо яхшилик, васолих амаллага бошловчи фахм фаросат берсин.
🌞Эрта тонгдан ниманики сўраган булсангиз барча дуоларингиз ижобат бўлсин..!
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
#ибратли
🌹ОНАСИНИНГ БЎТАЛОҒИ
Жума намози эди. Фарз намозига туришдан олдин бир отахоннинг ўнг тарафида бўш жой қолди. Отахон орқада турган 14-15 ёшли ўспиринга қараб:
– Ўғлим, сафни тўлдир. Мана бу ерга кел, – деди.
Йигитча тортиниш билан:
– Амаки, мен шу ерда намоз ўқисам, – деди тутилиб. – У ерга бошқа бирортаси ўтар...
Қария ўспириннинг оёқлари тагига тўшалган узун патли гиламни кўрсатиб:
– У ерни юмшоқроқ дея келмаяпсан, шекилли, – деди. Кейин бир оз киноя билан қўшиб қўйди:
– Э, онасининг бўталоғи...
Намозни ўқиб бўлгандан кейин намозхонлар бир-бирларига салом бера бошладилар. Йигитча отахоннинг қўлларидан тутиб муборак жума билан қутлади. Қария ҳам айтган гапидан пушаймон бўлиб кечирим сўради. Йигитчанинг нурли юзларини силар экан:
– Ўғлим, онасининг бўталоғи деганим учун мени кечир. Жаҳл чиқса, ақл кетади, деганлари шу-да, – деди.
Йигитчанинг кўзлари бу сўзлардан ёшга тўлди. Бошини эгиб жавоб берди:
– Сиз тўғри айтдингиз, отахон. Ўша гиламнинг устида намоз ўқишни истаганимнинг боиси, онам вафот қилганларида тобутларига шу гиламни солишганди. У ерда намоз ўқиб, саждага бош қўйганимда, гўё онажонимнинг қучоқларига киргандай бўламан...
💥ХИКМАТ
Эй инсон!
Ҳеч кимни ранжитма!
Сўздан оғир нарса йуқдир...
Инсон бадани кўп нарсани кўтарар, аммо кўнгил ҳар сўзни ҳам кўтара олмас....
🌹Румий
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
#Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хоҳ ўзига қарашли, хоҳ бегона етимни ўз қарамоғига олган киши билан икковимиз жаннатда бирга бўламиз”, дедилар. Мана шу ҳадис ровийларидан бири Молик ибн Анас ибн Молик ишора ва ўрта бармоқларини кўрсатдилар.
Мулкдор биродарлар, фақат пулни ғамини қилмай, уйланинглар.
Мурғак ота мехрига зор болаларни бошини силанглар.
Фақат уйланишдан олдин эхтиёт бўлинглар:
- Онаси хоп бўлади дейишга қодирми, ёки тили узун бўлгани учун ажрашганми эридан?!
#Ибратли_ҳикоялар
Подшоҳни ҳайратда қолдирган деҳқон
Бир куни подшоҳ сайрга чиқибди. Қараса деҳқон шод ва ҳуррамликда қўшиқ куйлаб ер чопаётган экан.
Подшоҳ сўрабди:
― Бу ишингда сени жуда мамнун кўраяпман. Бу ер сеникими дейман?
― Йўқ подшоҳим. Мен бу ерда (кунлик) маошим учун ишлайман.
― Мана шу оғир меҳнат учун қанча маош оласан?
― Ҳар куни тўрт танга оламан.
― Сенга шу етадими?
― Ҳа, албатта, ортиб ҳам қолади. Бир тангамни ҳаёт кечириш учун ишлатаман. Иккинчи тангам билан қарзимни тўлайман. Учинчисини эса бошқаларга қарзга бераман. Охирги тўртинчи тангамни Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қиламан.
― Мен бу жумбоқни тушунмадим.
― Келинг, мен сизга буни изоҳлаб берай, подшоҳим. Яшаш учун сарфлайдиган биринчи тангам, бу мен ва аёлим иккимиз яшашимиз учундир. Қарзимга деган иккинчи тангам эса ота-онамга берадиган эҳсонимдир. Улар мени кичиклигимдан тарбия қилишган. Ва муҳтож бўлганимда мени боқишган. Ҳозир эса улар кексайиб қолишди, ишлашга қодир эмаслар. Ўзимдан бошқаларга деган учинчи тангам билан эса фарзандларимни таъминлайман. Улар то улғайгунларига қадар уларни тарбиялайман, овқатлантираман, кийинтираман. Токи улар улғайгач, биз кексайиб қолган пайтда бизга қарзини қайтаришади. Аллоҳ йўлига деб атаган тўртинчи тангамни эса икки бемор ётган сингилларимга бераман, дебди деҳқон.
ЗАМЗАМ ҚУДУҒИ
Замзам қудуғи ер сатхидан таҳминан 13 метр пастда жойлашган...
Қизиғи шунда-ки, ундан сониясига 8000 литр тезликда сув тортиб олинганида унинг сатхи деярли 50 метр пастга тушиб кетади...
Сув олиш тўхтатилганида эса 11 дақиқадан сўнг, у яна эски сатхига қайтиб олади...
... Аниқроқ ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, қудуқдан дақиқасига 480 000, соатига 28 800 000, суткасига 691 200 000 литр сув олинади...
Энди Исмоил алайҳиссалом даврларидан бери қанча сув чиққанини тасаввур қилиб кўринг. Қанча сув олинмасин, у яна 11 дақиқада ўзини тиклаб олади...
... Олимлар фикрига кўра Замзамнинг булоғи тўхтамай сув чиқариб юборса Ер юзи сув остида қолиши мумкин экан...
Ҳолбуки Замзам сўзининг ўзи ҳам Хожар онамиз айтган «зимом» сўзидан келиб чиққан бўлиб, тўхташ деган маънони англатади...
Замзам сувидан Байтуллоҳга бориб ичишликни хаммангизга насиб этсин!
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
#Биласизми?
Нимага бу ишорани қўллаш тақиқланган?
— Гап шундаки бу белги иблис белгиси сифатида тарифланади. 2 бармоқ иблис шохларини ифода этади. Улар худо ягона эмас унинг шериги бор деган маънони хам беради.
— Билиб билмай, кўр-кўрона, онгсизларча бошқалардан ўрганиш ва такрорлаш ҳайвонга хосдир.
Инсон бўлайлик!
#Ибратли хикоя
Очликдан ўлдирган бойлик.
Яманда содир бўлган жуда шиддатли сел оқибатида ҳамма ёқ вайронага айланди. Сел тинчигач, эски қабрлардан бири очилиб, бир аёлнинг жасади ва катта бойлик ташқарига чиқиб қолди. Қабр тошидаги ёзув бу жасад Химярий хукмдорларидан Зу Шарафнинг қизи Тожа исмли аёлга тегишли эканлигини билдирарди.
Хазрати Юсуф алайхиссалом замонида яшаган Тожанинг жасадида етти марварид гарданлик, билакларида еттитадан қимматли олтин билакузук ва бармоғида ҳам бебаҳо узуклар бор эди. Бундан ташқари, бош томонида жуда қимматбаҳо тошлар билан тўлдирилган бир тобут хазина каби порлаб турганди.
Тобутнинг олд қисмидаги лавхада ёзилган сўзлар жавохирлардан ҳам мухимроқ эди.
"Мен Зу Шарафнинг қизи Тожаман. Ўлкамизда бошланган дахшатли очарчиликка бархам бериш учун тахил (озиқ-овқат) олиб келиш учун Миср молия нозири Юсуфга одам юбордим. Анча вақт ўтганига қарамай юборган одамим қайтмагач, бази кимсаларга бир қантар (50кг) кумуш бериб, қаерда бўлса ҳам бунинг эвазига бир қантар ун олиб келишларини сўрадим. Улар ҳам тополмай қуруқ қайтдилар. Ниҳоят, бир қантар олтин бериб яна бир марта одам юборсам-да, тополмаганлари учун марваридни туйиб емоқдан бошқа чора тополмадим. Бироқ у ҳам менга озуқа бўлолмагани туфайли катта бойлик ичра очликдан ўлим билан юзма-юз қолдим. Менинг бу ҳикоямни эшитганлар холимга ачинсинлар! Ажаб, дунёда мендан бошқа қайси аёл бу қадар мухташам зийнатлар ичида очликдан ўлган экан?..."
00:00●━━──── 00:51
⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻
┅══════════┅
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
Бир куни бир эшак қудуқга тушиб кетди ва одамларни ёрдамга чақириш учун бор овози билан ханграй бошлади. Уни овозини эшитган хўжайини югуриб келди ва уни қудуқдан чиқариб олиш учун қўлидан келганини қилди.
Эшакни қудуқдан чиқариб олишни иложи йўқлигини билгач, хўжайин шундай фикр қилди:
«Эшагим анча қариб қолди, яқин орада кетиб қолиши аниқ, ўзи шу сиз хам ёшроқ ва бақувватроқ эшак олмоқчи бўлиб юргандим, қолаверса бу қудуқ ҳам анча қуруб қолди, уни анчадан бери кўмиб юбориб янги қудуқ қазимоқчи бўлиб юргандим. Нега энди битта ўқ билан икки қуённи урмайин, бирдан эшак ва қудуқни кўмиб қўя қоламан».
Кўп ўйлаб ўтирмасдан қўшниларини ёрдамга чақириб, кетмон-куракларини олиб қудуқни тупроқ билан тўлдира бошлашди. Нима бўлаётганини билган эшак, овози борича ханграй бошлади. Лекин одамлар унинг ханграшига эътибор бермасдан, қудуқга тупроқ ташлашда давом этишарди.
Бир маҳал эшак жим бўлиб қолди. Қачон ки хўжайин қудуқга қараганда ажойиб бир манзарани кўрди. Эшак ўзининг устига тушган тупроқни бир силкиниб, тушириб юбориб, оёқлари остига оларди. Бироз вақт ўтгандан кейин эшак барчани хайратда қолдириб, тупроқларни оёқлари билан тепкилаб-тепкилаб юқорига кўтарилиб, қудуқдан чиқиб олган эди!
Балки сизнинг ҳаётингизда ҳам кўп қийинчиликлар, нохушликлар бўлгандир ва келажакда сизга янгидан янги яхшиликлар келтирар.
Хар қачон сизни кўмишмоқчи бўлиб устингизга тупроқ ташласалар, сиз елкангизга ташланган тупроқни бир силкиб ташлаб ва мана шу тупроқга шукр қилган ҳолатда юқорига кўтарилаверинг.…
Мана шундай қилиб секин-секин энг чуқур қудуқ остидан юқорига чиқа олиш мумкин.
Хар қандай муаммо сизга отилган тошдир. Мана шу тошлар ёрдамида сиз юқори даражаларга кўтарилиб борасиз.
Оддий бешта қоидани ёдингизда тутинг!
Қалбингизни ҳасад ва ёмон сифатлардан халос этинг. Ким сизни ҳақ ёки ноҳақ хафа қилган бўлса барчаларини кечириб юборинг. Аллоҳ таоло барчасини кўриб-билиб турибди.
Қалбингизни хавотирлардан халос этинг! Аллоҳнинг ҳоҳлагани бўлади.
Ҳаётингизни тинч ва хотиржаъм ўтказинг ва борига шукр қилинг!
Кўпроқ беринг!
Камроқ кутинг!
Шунда ҳаётингиз гўзал бўлади!
#ЭҲТИЁЖ
🌿Аёл фақат емоқ- ичмоққа, кийим-кечакка, турар жойга муҳтож бўлмайди, балки у аччиқ изтиробларни ўрнини босадиган ширин сўзга, ҳаётнинг аёвсиз зарбалари ярасини силайдиган меҳрибон қўлга, машаққатларни эсдан чиқаришга кўмак берадиган мушфиқ қалбга ҳам муҳтождир.
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
🌹АЛЛОҲ ЗИКРИНИНГ ЛАЗЗАТИ
Аллоҳ зикрининг хушбўйлиги қалбимга келганида, бирор тил йўқки бу лаззатни баён қилолса. Зеро Аллоҳни зикр этишнинг лаззати ғайри маҳдуд-чексиз ва ғайри фоний - туганмас, бизнинг тилимиз, сўзимиз эса маҳдуд ва фонийдир. Шундай экан, ғайри маҳдуд, ғайри фоний лаззатни бизнинг маҳдуд ва фоний сўзларимиз қандай ифода эта олсин!! Мен лаззатни тарк этинг демаяпман. Аксинча, лаззат олиш учун Аллоҳнинг зикрига шошилинг!! Лаззатни топиш учун кел, доимий лаззат.. покиза лаззат.. мислсиз лаззат.. ғайри фоний, ғайри маҳдуд лаззат!!
Мавлоно Жалолиддин Румий
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
🥀Биз эртага эрталаб бу хаётда бормизми йўқмизми бунга кафолат беролмаймиз, лекин кечқурин эрталаб уйғониш учун соат қўнғироғини керакли вақтга қўямиз.
Бу УМИД дейилади..!
🌹Ассалому алайкум🌹
🕊Хайрли тонг Азизларим..!
Роббим барчамизга сўнмас Иймон, гўзал аҳлоқ этгувчи тил, доимо яхшилик, васолих амаллага бошловчи фахм фаросат берсин.
🌞Эрта тонгдан ниманики сўраган булсангиз барча дуоларингиз ижобат бўлсин..!
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
Намозини шошилиб ўқийдиган инсон, сизга эслатма!
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Банда агар намоз ўқишга турса, унинг барча гуноҳлари олиб келиниб, боши ва елкаси устига қўйилади. Ҳар гал рукуъ ва сажда қилганида устидан гуноҳлари тўкилади”, деганлар.
Имом Табароний ва Байҳақий ривояти.
🧔ЧИН ЭРКАКЛАР
Xaёт надир? Хаёт асли катта поӣга,
Худо берса, аӣланади фақир боӣга
Кунда беш бор, жоӣнамоздан бошқа жоӣга,
Кӯзларидан ёш тӯкмаӣди, чин эркаклар
Ханжар урмас ӯз дӯстининг орқасига,
Қӯшилмаӣди душманларин халқасига,
Бу дунёда Худоӣимдан бошқасига,
Бирор марта тиз чӯкмаӣди чин эркаклар
Хақ уӣига маҳкамлаӣди изларини,
Хар сатангга тикиб юрмас кӯзларини,
Аёл қилиб ӯстирмаӣди қизларини,
Хақдан бошқадан қӯрқмаӣди чин эркаклар
Мушаклари кучга тӯла босса қадам,
Олов чақнар изларидан, юзи кӯркам,
Ёши олтмиш ё етмишдан ошганда хам,
Ёрин ишқ-ла ёндиради чин эркаклар
Қучиб юрмас совуққина "илон"ларни,
Дӯст тутмаӣди юраги ӣӯқ "қуён"ларни,
Ӯзи арслон, жуфт қилади арслонларни,
Шердек насл қолдиради чин эркаклар
Қолиб юрмас душманидан кулгиларга,
Паст кетмаӣди шоқоллар-у тулкиларга,
Барокатлар ёғдирганда, Хақ мулкига,
Саховатин билдиради чин эркаклар
Қалбим безган лаъинлардек жосуслардан,
Осмон ёруғ юлдузлардек фонуслардан,
Фарқ қилади хотин қули, даюслардан
Аёлига чӯқинмаӣди чин эркаклар
Хаёт надир? Хаёт асли, бир сароӣдир,
Бу сароӣда кимдир фақир, кимдир боӣдир,
Хасислар кӯп, аммо улар хотамтоӣдир
Тоатдан юз ӯгирмаӣди, чин эркаклар!!!
🌹АЛЛОҲ ЗИКРИНИНГ ЛАЗЗАТИ
Аллоҳ зикрининг хушбўйлиги қалбимга келганида, бирор тил йўқки бу лаззатни баён қилолса. Зеро Аллоҳни зикр этишнинг лаззати ғайри маҳдуд-чексиз ва ғайри фоний - туганмас, бизнинг тилимиз, сўзимиз эса маҳдуд ва фонийдир. Шундай экан, ғайри маҳдуд, ғайри фоний лаззатни бизнинг маҳдуд ва фоний сўзларимиз қандай ифода эта олсин!! Мен лаззатни тарк этинг демаяпман. Аксинча, лаззат олиш учун Аллоҳнинг зикрига шошилинг!! Лаззатни топиш учун кел, доимий лаззат.. покиза лаззат.. мислсиз лаззат.. ғайри фоний, ғайри маҳдуд лаззат!!
Мавлоно Жалолиддин Румий
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
💰Молининг камайганига қайғуриб,
●Умрининг камайганига қайғурмаган кишидан таажубдаман.
☪Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ.
✨Хайрли тун азизлар.🌙
Азиз диндошим
Ухлашдан олдин қуйидаги муҳим ишларни бажаринг
– Таҳорат қилинг
– Витр ўқиинг;
– «Оятал курсий»ни ўқиинг;
– Ётишдаги зикрларни айтинг;
– Мулк сурасини ўқиинг;
– Одамларни кечиринг;
– Тавба қилинг;
#Эр_ҳурмати
Бир аёл шайх хазратларидан сўради:
- “Мен турмуш қуришимдан олдин кечалари кўп намоз ўқийдиган, кундузлари кўп рўза тутадиган қиз эдим. Қуръон ўқиганимда ажойиб лаззат топар эдим. Ҳозир бўлса тоъат ҳаловатини йўқотиб қўйдим” - деди.
Шайх хазратлари: - “Эрингга эътиборинг кандай?” - деб сўради.
“Хурматли шайх хазратлари! Мен сиздан Қуръон, рўза, намоз ва тоъат ҳаловатидан сўрасам - у, сиз мендан эрим тўғрисида сўраяпсизми?” - дея таажжубланди аёл.
“Ха, шундоқ синглим. Нима учун баъзи аёллар иймон ҳаловатини, тоъат лаззатини ва ибодат асарини топа олмайдилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Аёл киши эрининг ҳаққини адо қилмагунча, иймон ҳаловатини топа олмайди”.
(Имом Муслим ривояти)
┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
🌹🍃🌹🍃Агар бахтсизлик рўй бериб, фалокат содир бўлса, мусибатга дучор бўлган бечоралар "Эй Аллоҳ" дерлар.
🌹🍃🌹🍃Агар талабгорлар қаршисида эшиклар ёпилса, тиланчилар юзларига
парда тўсилиб, унут бўлиб кетсалар, "Эй Аллоҳ" дерлар.
🌹🍃🌹🍃Агар ҳийлалар иш бермаса, йўллар торайган бўлса, орзулар тугаб қолса,
арқонлар узилиб кетса, "Эй Аллоҳ" дерлар.
🌹🍃🌹🍃Агар шу кенг ер сиз учун торайиб кетса, нафсингиз машаққатларни кўтара олмай қолса, сиз ҳам "Эй Аллоҳ" денг.
📚"Ўкинма" китобидан.╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗