Қанча гуноҳингиз бор?
1000 ?
10000?
100000?
10000000?
Ёки чексизми?
Роббингизни ушбу оятига қулоқ тутинг-а! :
«Эй, ўзларини нафсларига (маъсиятлар билан) исрофгарчилик қилган бандаларим! Раҳматимдан ноумид бўлманг. Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни кечирур. Албатта, У кечиримли, раҳимдил Зотдир»
Зумар сураси, 53 - оят
Ва яна ҳадис Қудсийда айтади:
«Эй, бандам! Агар, мени ҳузуримга ширк келтирмаган ҳолингда, Ер қобиғидай гуноҳ билан келсанг (ҳам), Мен сенга, гуноҳингдан ўтиб, Ер қобиғидай мағфират билан йўлиқаман!»
Сизда ҳали ҳам кеч эмас. Энг солиҳ кишилардан бўлиш имкони мавжуд. Шайтон қилиб ўтган гуноҳларингизни ёдга солиб, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлишга чорлайди. Сиз, ундан юз ўгиринг ва Роббингиз томон илдамлаб боринг!
Сизда, Осиё онамиздек бўлиш имкони мавжуд!
Сизда, Усмон ибн Аффондек бўлиш имкони мавжуд.
Сизда, Оиша онамиздек бўлиш вазияти мавжуд.
Сизда, Аллоҳнинг энг суйган бандаси бўлиш имкони мавжуд! Нега ноумид бўлсасиз?!!
Роббингиз «Эй, бандам! Ноумид бўлма» деса ҳам, ноумид бўласизми?!!
Аллоҳ таоло сўзини қайтариб олишдан Покдир. Бандаларига «Ноумид бўлманг, Мен сизларни кечираман!» дедими, албатта, кечиради!
Сиз фақат У сайин қадам ташланг!!!
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
ШУНДАЙ ДЕЙИШИНГ ҚАНЧАЛАР ГЎЗАЛ.
🤲Эй мулк эгаси, ишимни сенга топширдим. Ташвишимни ҳам сенга ишониб айтдим. Мени саодат эшикларини очадиган нарса билан кечиктирмай ҳозироқ хурсанд қилгин. Менинг ва дўстларимнинг ҳамда ҳар-бир амийн деган кишининг қалбига қувонч ҳабарини солгин.
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
☝️ Кўп нарсани кўрган одам тушунмайди, кўп нарсани йўқотган одам тушунади.
☝️ Кўп озор берадиган одамлар кечиримли бўлмайдилар, кўп озор чекканлар кечиримли бўладилар.
☝️ Бахтни нима эканлигини бахтсизликдан юриб ўтганлар биладилар.
Ким такдирни шапалоғини еган бўлса, ўша инсон кўп нарсага эришади.
☝️Намакопни (шўр, тузли, тахир) кўп еган одам, асални қадрига етади.
☝️ Йўқчиликда кун кечирган одам борига сабр-қаноатли бўлади.
☝️Ким тирикликда ўлиб кўрган бўлса у ҳақиқий маънода яшай билади.
•🍁•🍁•🍁•
Инсонни моддий бойлиги дунё -давлатдан ташкил топса, қалбнинг, руҳнинг бойлиги - ҳаёт синовларидан олган сабоғи тобора у қалбнинг синиб хокисор бўлиб бормоғи билан юксалиб боради....
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
#Тарқатинг
Бу видеода дадасини харбий бўлиб ишлагани туфайли бир неча йиллаб кўрмаган фарзандларга дадасини тўсатдан кўрсатилганидаги холатлар! Қандай қувончли холатлар! Кўриб кўзингизга ёш келади...
#Қалб...🌹❤️
Пок қалб олтинга ўхшайди – ҳеч қачон зангламайди ва вақт ўтгани сари қиймати ортиб бораверади.
Агар гуноҳ қилиб қўйсангиз ҳам зинҳор тоатни тарк қилманг!
Нима, икки карра мағлуб бўлмоқчимисиз?!
Кайтинг хеч качон кеч бу́лмайди.
Аллоҳ ўта кечирувчи ва меҳрибон Зотдир...!
🌺 Ақлли аёллар
🌸эрларнинг бахти
Бир одам жуда ақлли ва одобли, ислом тарбиясини олган қизга уйланди. Ул одам аёлидан жуда мамнун, уйларида ғалва, ғавғо йўқ.
Бу йигит бир кун дўстининг ҳузурига борди. У ахлоқсиз одамларнинг хотинларини “ундай урдим, бундай урдим”, деб мақтанганларини эшитди. Йигит ҳайрат билан улардан сўради:
– Нега хотинларингизни урасиз? Ҳеч гуноҳи йўқ хотинни уриб бўладими? Дўстлар:
– Дунёда бундан осон нарса йўқ. Уйга бир қадоқ қийма гўшт олиб келасан. Қиймали суюқ овқат тайёрлаб келса, бошқа овқат ейишни хоҳлайман, дейсан, деб ақл ўргатишибди.
Эртаси кечқурун йигит уйига келиб дастурхон олдига ўтирди. Аёли қийма солиб тайёрланган шўрва олиб келди.
У хотинига жеркиб:
– Мен картошка билан қийма ейишни хоҳлайман, – деди. – Қийма ҳам бор, – деди аёли.
– Мен ток баргига ўралган қийма хоҳлардим.
– У ҳам бор.
Ҳожасининг одатларини жуда яхши биладиган одобли хотин эри хуш кўрадиган барча нарсани қўлидан келганча ҳаракат қилиб тайёрлаган ва унинг кўнглини олган.
Эртасига йигит яна дўстлари олдига чиқди. Улар дарҳол қизиқиб сўрадилар:
– Нима бўлди? Хотинингни калтакладингми? Йигит бўлган воқеани айтган эди, дўстлари:
– Сен бахтли экансан, хотининг ақлли, чаққон аёл экан, – дебдилар.
📌Изоҳ ва ўгит:
Иймонли, ахлоқли, яхши феъл-атворли, ақлли мусулмон ҳеч бир гуноҳи йўқ, ҳатто баъзи майда-чуйда, арзимас хатолар учун ҳам хотинига қўл кўтармайди. Бегуноҳ аёлларга қўл кўтариш мусулмонликка ҳам, инсонийликка ҳам сиғмайди.
✍️“Ҳикматлар хазинаси” китобидан
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
💬 ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ ҲАҚИДА
▫️Бир аъробий Қозий Иёс ибн Муовияга деди:
- Хурмо есам, мени дарралайсизми?
- Йўқ, - деди Иёс.
- Сув ичсам-чи, дарралайсизми?
- Йўқ.
- Шароб ҳам шу иккисидан тайёрланади-ку! Қанақасига у ҳаром бўлиб қолади ва нима учун уни ичганлар дарраланиши керак?!
Иёс деди:
- Тупроқ билан бошингга урсам оғрийдими?
- Йўқ, - деди аъробий.
- Бошингга бир челак сув қуйиб юборсам-чи, бошинг ёриладими?
- Йўқ.
- Энди сув билан тупроқни аралаштириб, ундан ғишт ясаб, ғишт билан бошингга урсам нима бўлади?
- Бошим ёрилади.
- Ҳа, яша! Шароб ҳам шундай!!!
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
🅰️RT DECO DESIGN Сизга таклиф қилади:
💥 Интерьер (ички) дизайни
⭐️ Экстерьер (ташқи) дизайни
🍀 Ландшафт дизайни
https://t.me/joinchat/AAAAAEL_JX5q1yHAKqMLUg
✅ Мурожаат учун👇
📱 +998994104010
——————————————
🟢 1000 proektov - Орзуингиздаги уйингизнинг тайёр лойиҳалари
https://t.me/joinchat/AAAAAEJb05MaWoqFcQJMXw
✅ Мурожаат учун👇
📱+998909668030
🔴 Келинг, кўринг ва ҳарид қилинг❗️
#АКЦИЯ #СУПЕРСКИДКА #АРЗОНЛАШДИ
ОНЛАЙИН УЙДА ЧИҚМАГАН ХОЛДА ЗЎР КЕЛДИ😍😍😍👇👇
🛌 ФОСФОРЛИ ✨D3 D5
🛌 ВИЛЮР 💫
🛌САТИН⭐️
🛌 Х/Б☘
. 🛌БАМБУК 🎋
🛍ХАММАСИ НАЛИЧИДА
24/7 САОТ ДАСТАВКА БОР
ЭНГ АРЗОН ПАСТЕЛНИ ХАМ РАНГИ ЧИКМИЙДИ....
НАРХЛАР ПАСТЕЛЛАРГА КАРАБ😍
#НАРХИ ЭНГ АРЗОНИ 90-МИНГ
КИРИБ КЎРИШ #БЕПУЛ
ҚАНИ УНДА САВДОГА
БАРАКА👇👇👇👇👇*
https://t.me/joinchat/AAAAAEuZ1yHxMe2T0EJMLg
2021 ЙИЛДА САВДОЛАШИБ СОТИБ ОЛАСИЗ
😳😱🧨🧨VOY DOD DAXSHAT #SKIDKA 500.000LI KO'YNELA 80.000GA BERVOMAN💣💃
💃TADDAM TADDAM CHOPILA ULGURILA ASAL KO'YNELA ULGURIB QOLILA💋💋🤪🤪🤩
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE9Us4U6qWEBJg-Ccg
••••••••••🍃🌹🍃••••••••••
•••••••••••🍃🌹🍃••••••••
🌹Олтин сўзлар
--- Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини оласан. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб юргин.
--- Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржам бўлганларгина чуқур уйқуга кета оладилар..
--- Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлиб юринг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр қолади..
--- Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина хотираларимиздан ўчира олади..
--- Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан..
--- Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди.
--- Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тушуниб етишимиз БАХТдир.
🌸Кун ҳикмати
Эшикни очиш учун уни итариб кўрамиз, лекин оча олмаймиз. Куч ишлатиб ҳаракат қилиб кўрамиз, очолмасдан заҳмат чекамиз. Сўнгра унинг бошқа томонга очилишини кашф қиламиз. Муаммолар ҳам ҳудди шундай. Сен уларни ақл билан ечишга ҳаракат қил, қўполлик билан эмас..
••••••••••🍃🌹🍃••••••••••
•••••••••••🍃🌹🍃••••••••
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
“Нега улар ўғил туғишади, мен эса мудом қиз туғавераман?.. Улардан қандай кам жойим бор?..”
“Тўрт нафар қизим бор, бир-биридан ширин, ақлли, зукко қизалоқлар онасиман. Улардан нолишга ҳақим йўқ. Лекин тан оламан, ҳеч бир қизим туғилганда хурсанд бўлмаганман. “Яна қизми, нега яна қиз туғилди?” деб ҳўнграб йиғлаганларим ёдимда. Ўғил туғиб, керилиб ётган ҳамхоналаримга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад билан қараганларим эсимда. “Нега улар ўғил туғишади? Менинг эса бу борада омадим чопмай, мудом қиз туғавераман. Улардан қандай кам жойим бор, нега Аллоҳ менга нисбатан бунақа ноҳақлик қилаверади?” деб ўйлардим.
Аслида, эрим бирон марта менга ортиқча гап айтмаган, нега қиз туғдинг, деб таъна ҳам қилмаган. Еганимиз олдимизда, емаганимиз кетимизда, бирон нимага зориқтирмаган, қизларимга яхши қарар, яхши кийинтирар, уларга меҳр берарди. Ҳамма гап менда эди, қизларимга қараб туриб, фақат Худога нола қилардим: “Эй, Худо, менгаям ўғил бер, майли, у бирон нуқсони билан туғилсин, майли, унинг бирон ери кам бўлсин, ногирон бўлсаям майли, фақат ўғил бола бўлса, бас”, дердим.
Д А В О М И👇🏾
ҚАЪДАДА ЎЗИМГА ҚУЛАЙ ТАРЗДА ЎТИРИБ НАМОЗ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
❓САВОЛ:
Ассалому алайкум! Намозда қаъдада чап оёқ устига ўтириб, ўнг оёқ бармоқлар қибла тарафга қаратиб ўтиришда оёқларда ноқулайлик ва оғриқ кузатилади ва кўп ўтира олмайман. Бу ҳолатда (қаъдада) ўзимга қулай тарзда ўтирсам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
✅ ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Суннатни адо қилишга ҳаракат қилиш керак. Оғриқ зўрайса қулай қилиб ўтириш жоиз, лекин бунга кўникиб олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Меҳр - бу инсоннинг энг самимий ва эзгу хислатидир. Кўнглига яқин бўлган кишиларга нисбатан жўш урадиган бу туйғу инсонийликнинг муайян, энг покиза кўринишидир.
Каримжон иш юзасидан узоқ сафарга борди. Қайтишида оила аъзоларига совға олишни унутмади. Уларни жудаям соғинганини ҳис қилди. Каримжон дарвоза ҳатлаб кириб келди-ю, йўлига кўз тикиб ўтирган онажониси билан қучоқ очиб кўришди.
Бир зумда атрофини болалари "дадажон"лаб ўраб олишди. Улар билан суҳбатлашиб бирма-бир совғаларни улашмоқчи бўлди. Биринчи бўлиб совғасини онасининг қўлига тутқазди.
- Болажоним, совғангизни, аввало, отангизга беринг, ҳали замон ишдан келиб қолади.
- Отамга ҳам олиб келганман, онажон. Шу пайт отаси ҳам ишдан келиб қолди. Ота-ўғил қучоқ очиб кўришишди. Отаси дуо қилиб, ўғлини бағрига босди. Каримжон отасига олиб келган совғани узатди.
- Ўғлим, ўзинг соғ бўлсанг бас. Бизга бундай оворагарчиликнинг кераги йўқ. Майли, бизга илинибсан, топганинг олтин бўлсин. Аммо, совғангни, аввало, онангга бер. Уларни рози қил. Каримжон охири совғани икки қўлида ота-онасига тенг узатди.
Хонада шодон кулгу кўтарилди. Кейин қолганларнинг ҳам совғаларини улашиб чиқди.
Меҳр ҳамиша инсонларни бир-бирига яқинлаштиради. Уларга оқибат, соғинч уруғларини сепади. Ота-оналардан ҳам, фарзандлардан ҳам меҳр кўтарилмасин.
Оилангиздан АЗИЗЛАР МЕХР кўтарилмасин...
🥀Яхши гумонда бўлинг!
Мухаббат ва дўстлик – бу иккиси турли фитна – фасодлар бўронига қаршилик ку́рсата олади.
☝🏻Лекин бу иккисини биргина нарса, яьни англашилмовчилик парча - парча қилиб юборади.
❗️ Дуўстларингиз хақида яхши гумонда бўлинг!
©Одилхон Абдурахманов
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
✨Хайрли оқшом азизим🌙
🍃🌺🍃Яхшиям хаётимда
сиз борсиз🍃🌺🍃
°🥀°Бу сӯзларни яқин инсонимизга албатта айта олишимиз керак•🍂•
☘Буни айтишдан сизни нима тӯсяпти.
🍁Ахир хозир айтмасангиз қачон айтасиз.
💐Ахир сиз айтмасангиз ким айтади.
🌹Ёнимиздаги
қадрдонларимизни
қадрлайлик.
🎙ШЕРЗОД КАРИМ
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
○☺️○Бир чимдим табассум🙃
📘Исломий тарбия ўқитувчиси ўқувчидан:
— Исминг нима? — деб сўради.
— Исмим Ясин — деб жавоб берди ўқувчи.
— Унда бизга Ясин сурасини ўқиб бер эй Ясин.
Уқўвчи сурани ёддан билишини айтиб,ўқиб берди.
🌱🌱🌱
Сунгра устоз бошқа бир ўқувчидан:
— Сени исминг нима? — деб сўради.
— Исмим Юсуф, лекин дўстларим мени Кавсар деб чақиришади— деб жавоб берди ўқувчи.
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман.
3 амал бордурки, уларнинг ажру савоби қиёмат куни тарозида оғир бўлади.
Биласизми бу қайси амаллар?
1⃣ (Одамларнинг хатоларини кечириб, АФВ этгувчилар)...
Аллоҳ таоло "Шўро" сурасининг
40 - оятида:
"КИМ (ИНТИҚОМ ОЛИШГА ҚОДИР БЎЛГАНИ ХОЛДА) АФВ ЭТСА ВА (ЎРТАНИ) ИСЛОҲ ҚИЛСА, БАС, УНИНГ АЖРИ АЛЛОҲНИНГ ЗИММАСИДАДИР", деди.
Ва бу амал шунчалик буюклигидан ҳатто унинг ажру мукофотини чегараламади. Бас, чексиз ажрларни қўлга киритмоқчи бўлсангиз кечиримли бўлингиз!
2⃣ (САБР ҚИЛГУВЧИЛАР)..
Аллоҳ таоло "Зумар" сурасининг
10 - оятида:
"ҲЕЧ ШАК-ШУБҲА ЙЎҚКИ, САБР ТОҚАТ ҚИЛГУВЧИЛАРГА АЖР-МУКОФОТЛАРИ ҲИСОБ-КИТОБСИЗ ТЎЛА-ТЎКИС ҚИЛИБ БЕРИЛУР", деди ва ушбу амал учун ҳам ажру мукофотни чегараламади.
3⃣ (РЎЗА ТУТГУВЧИЛАР)..
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: " Аллоҳ таоло " ОДАМ БОЛАСИНИНГ БАРЧА АМАЛИ ЎЗИ УЧУНДИР, ФАҚАТ РЎЗА БУНДАН МУСТАСНО, ЧУНКИ У МЕН УЧУНДИР ВА УНИ ЎЗИМ МУКОФОТЛАЙМАН", дейди" , дедилар".
Бу ерда ҳам ажр чегараланмади.
Қиёмат куни жарчи:
"АЖРЛАРИ АЛЛОҲНИНГ ЗИММАСИДА БЎЛГАН ЗОТЛАР ҚАНИ?" - деб нидо қилганида сабр қилганлар, рўза тутганлар ва одамларни афв этган зотлар нидо қилувчига пешвоз чиқурлар.
Бас, шундай экан
РЎЗА тутингиз,
САБР қилингиз ва одамларни АФВ этингиз!
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
ЭРЛАРНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ АЁЛЛАР!
Эри бор аёлга тегмайди бало,
Меҳр деган малҳам ҳар дардга даво,
Одам Атосини суйгандек Ҳаво,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар.
Ишонманг забардаст билакларига,
Оғриқлар киритманг юракларига,
Айланинг ҳаммадан керакларига,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар.
Уйим деб, болам деб ўтар ҳар они
Биздек қирқта эмас шўрликни жони,
Ундан аввал қўйиб ёлғиз Худони
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!
Қизғанманг ҳар недан арзон меҳрни!
Ўрганинг сўнги зар бўлган сабрни,
Ҳеч ердан топмасин сиздек қадрни,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!
Султоним, Бегим деб эркаланг кунда,
Шай туринг аскардек кундаю тунда!
Сиздан бахтли аёл бўлмагай шунда,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!
Сизни суягидан яратган Эгам,
У ризо бўлмаса босманг бир қадам,
Кўнглига йўл топинг нима бўлса ҳам,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!
Омади кетганда юзига солманг!
Минг бора айланим, ўргилиб толманг,
Дод солиб бир куни айрилиб қолманг,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!
🖋Малика Салимова..
Ажойиб шеър экан, яхшиларга илиндим!😊
Нима учун инсон роҳат ва фароғатда яшаб туриб, сўнгра муаммолар гирдобига тушиб қолади?!
Олимлардан бири бу ҳолатни таҳлил қилиб: “Инсон ғам-ғусса ва маҳзунликка икки жиҳатдан мубтало бўлади:
Биринчиси: дунёга рағбат қилиб, унга қаттиқ муҳаббат қўйиши сабабидан.
Иккинчиси: Яхши амал ва ибодатларда камчиликка йўл қўйиш сабабидан”, деб жавоб берди.
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
Саловот айтмаган уммат ҳақида...
🌹Бугун бошим қотти, етмади ақлим,
🌹Мен қандайин ҳам уммат бўлайин?
🌹Ло ақал бир кунда ўн мартагина,
📿Аллоҳумма солли, дея олмасам.
🌹Вақтни топдим турфа таомлар учун,
🌹Янги-янги мода либослар учун.
🌹Мен қандайин ҳам уммат бўлайин?
📿Аллоҳумма солли, дея олмасам.
🌹Бу тилим қурғур ҳар кун сўйлайди,
🌹Ғийбат-у ёлғондан ҳеч тийилмайди,
🌹Аммо нега суюукли Расулуллоҳга
📿Аллоҳумма солли, дея олмайди.
🌹Ҳар жума кунлари SMS ёзиб,
🌹Бир-бирин табриклаб жаннат тилаймиз.
🌹Аммо на фойда бор, тасбеҳни олиб,
📿Аллоҳумма солли, дея олмасак.
🌹Расулуллоҳ сизни қандай ҳам кўрай,
🌹Ахир сийратингиз тўлиқ билмасам.
🌹Менга ҳам насиб қил, ё Раб, десам-у,
📿Аллоҳумма солли, дея олмасам.
🌹Аллоҳумма соллининг фойдаси катта,
🌹Қиёмат кунида кўп ёрдам берар.
🌹Ўшал кунда қон йиғлаб сўрайдиганим:
📿Аллоҳумма соллини бир марта айтай.
🌹Қиёмат кунида фойдаси йўқда,
🌹Қанча айтсам ҳам бу салавотни.
🌹Уммат бўлмоқ учун Расулуллоҳга,
📿Аллоҳумма соллини минг бора айтай.
🌹Аллоҳим жонимни олмасдан туриб,
🌹Амал қилай ҳар бир суннатингизга.
🌹Майли айтолмасам дунё сўзларин,
📿Аллоҳумма соллини ўлгунча айтай.
🌹📿Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад📿🌹
☝️🍂Дўстларингизга ҳам тарқатинг!
Қуръони каримнинг 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўради", деган жумла ва яна 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўрмайди", деган жумлар келган. Уни қуйидаги тартибда берилган.
Аввалгиси: Яхши кўрадиганлар:
1. "Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси, 195‑оят).
2. "Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади". (Бақара сураси, 222‑оят).
3. "Бас, Аллоҳ тақводорларни яхши кўради". (Оли Имрон сураси, 76‑оят).
4. "Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 134‑оят).
5. "Аллоҳ сабрлиларни севади". (Оли Имрон сураси, 146‑оят).
6. "Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 148‑оят).
7. "Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 159‑оят).
8. "Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Моида сураси, 13‑оят).
9. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади". (Моида сураси, 42‑оят).
10. "Зотан, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севади". (Моида сураси, 93‑оят).
11. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 4‑оят).
12. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 7‑оят).
13. "Аллоҳ эса покланувчиларни севади". (Тавба сураси, 108‑оят).
14. "Аллоҳ адолат қилгувчиларни суяди". (Ҳужурот сураси, 9‑оят).
15. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўради". (Мумтаҳана сураси, 8‑оят).
16. "Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда туриб уруш қиладиганларни яхши кўради" (Саф сураси, 4‑оят).
Иккинчиси хуш кўрмайдиганлар:
1. "Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190‑оят).
2. "Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 205‑оят).
3. "Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 276‑оят).
4. "Аллоҳ, албатта, кофирларга муҳаббат қилмас" (Оли имрон сураси, 32‑оят).
5. "Ва Аллоҳ золимларни хуш кўрмас" (Оли имрон сураси, 57‑оят).
6. "Ва Аллоҳ золимларни севмайди". (Оли имрон сураси, 140‑оят).
7. "Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас" (Нисо сураси, 36‑оят).
8. "Албатта, Аллоҳ хиёнатчи ва гуноҳкор бўлган кимсани хуш кўрмас". (Нисо сураси, 107‑оят).
9. "Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас" (Моида сураси, 64‑оят).
10. "Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас" (Моида сураси, 87‑оят).
11. "Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58‑оят).
12. "Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни хуш кўрмас" (Ҳаж сураси, 38‑оят).
13. "Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас" (Қасос сураси, 76‑оят).
14. "Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас" (Қасос сураси, 77‑оят).
15. "Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас" (Луқмон сураси, 18‑оят).
16. "Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайди" (Ҳадид сураси, 23‑оят).
Ўзимизга ўзимиз савол берайлик. Ҳақиқатда биз Аллоҳ севган амалларни бажариб, ёқтирмайдиган амаллардан четланмоқдамизми?
– Аллоҳ севадиган амалларни ўқинг ва уни ҳаётингизга татбиқ қилинг.
– Аллоҳ севмайдиган амалларни ҳам ўқинг ва улардан четланинг.
– Мана шу нарсаларни амалга оширсангиз, демак ахлоқингиз ва ҳаётингизга Қуръонни амалий татбиқ қилибсиз!
#K
- Siz yoki yaqinlaringizda QANDLI DIABET bormi❓
- Davosini topishni istaysizmi❓
- Unda zudlik bilan videoni ko'ring❗️👆
Mahsulot soni cheklangan👇
📞 +99899 8038886
📲 @Al_hadaya_3
https://telegram.me/joinchat/TeJCyzFcDKe04eX9
Одам боласини шахвати ақлидан устун келадиган болса у ҳайвондан паст даражада болади, агар ақли шахватидан устун келадиган болса фаришталардан ҳам юқори манзилатда болади.
---🍃🎙Абдуллох домла🎙🍃---
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
▬▬▬▬▬ ﷽ ▬▬▬▬▬
Кимдирга мусибат етса ёки оғир хасталикка учраса, баъзи бировларнинг “ана Аллоҳ жазолади”, “фалон қилмиши учун Худо кўрсатди ниҳоят” қабилидаги баҳоларини кўп эшитаман.
Аслида Аллоҳнинг ҳисоб-китоби ва жазоси қиёмат кунида муқаррар экани айтилган. Аммо бу ҳаётдаги мусибатлар ёки мукофотларнинг ҳикмати фақат Унинг ўзига аёндир. Оддий мисол, пайғамбарларнинг ҳаётига қаранг, уларнинг ичида, жуда оғир хасталикка чалинган Айюб ҳам, зиндонга ташланган Юсуф ҳам, камбағал Ийсо ҳам, бадавлат Довуд ҳам, узоқ вақт фарзанд кўрмаганлари ҳам, серфарзандлари ҳам бор. Яъни балким, бу билан Аллоҳ, бу дунёдаги бу фарқларнинг ўша инсоннинг Аллоҳ олдидаги қийматига заррача алоқаси йўқлигини айтмоқчидир, бу дунёдаги мусибатларнинг каффорат ёки жазо эканининг ҳикматини Ўзига қолдириш кераклиги ҳақида ишорадир.
☝️Ўз вақтида пайғамбарларга етган бундай мусибатлар ҳақида мушриклар “фалон бутга исён келтиргани учун худолар жазолади”, “фалон диндан чиққани учун унга мусибат етди” дейишганди.
Уларга ўхшаб қолмайлик.
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
Бир кун ўзимга ўзим савол бердим:
“Аллоҳ мени яхши кўрадими?”
Сўнг, Унинг қулларини яхши кўриши Ўз Каломида зикр қилган бир қанча сабаб ва сифатларга боғлиқлиги ҳаёлимга келди. Саволимга жавоб топиш умидида, ўша сифатлар билан ўзимни солиштириш учун уларни бирма бир эслай бошладим.
Аллоҳ “тақводорларни” севар экан. Аммо, ўзимни “тақводор” дейишга жасорат топа олмадим!
У “сабр қилгувчиларни” севар экан. Сабрим етарли даражамаслигини эсладим!
Роббим “мужаҳидларни” яхши кўрар экан. Менда эса аксинча куч ғайрат кам!
“Муҳсинларни” яъни яхшилик қилучиларни севар экан. Эйвоҳ! Бу сифат менда борми?
Санашни тўхтаттим! Аллоҳ севадиган сифатларни ўзимда топа олмасликдан қўрқдим!
Амалларимни ҳисоб-китоб қила бошладим. Минг афсуски, уларнинг кўпи гуноҳ ва маъсиятлар билан аралашиб кетган...Айнан мана шу онда Роббимнинг: “Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни яхши кўради” (Бақара, 222) деган сўзи ҳаёлимга келди. Бу сўзлар мен ва менга ўхшаганлар учун айтилганини тушундим ва дарҳол тавба қилишни бошладим.
“Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”
Балки, Аллоҳнинг суюкли бандалари қаторига киргандирман...
Шайх Али Тантовий
Турк тилидан Наргиза Султонова таржимаси
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
"Умрдан яна бир куни тугади......."
Дўстларим бугунги ўтган кунингиздан мамнунмисиз?
Ибодатларингизни қила олдингизми?
Яқинларингизга "яхшиям борсиз" деб айтдингизми?
Қанақа яхшилигу, қанақа хато қилдингиз?
Уйқуга кетишдан олдин ўзимизни тавтиш қилиб, эртага бугундан яхшироқ бўлишни мақсад қилайлик.
Истиғфор ва шукр айтиш эсингиздан чиқмасин...
Аллохимга омонатсиз дилга яқиним!
Тунингиз хайрли бўлсин!
Дўстларингизга ҳам улашинг!
⭕️#Ажойиб_маълумотлар...
⭕️Пешобни узоқ муддат ушлаб туриш, қонда натрий етишмаслиги туфайли ўлимга сабаб бўлиши мумкин. Бу «сувнинг заҳарланиши» дейилади.
⭕️Уйқудан уйғонганингизда овозингиз ўзгаради. Сабаби, уйқу пайтида товуш пайчалари қаттиқлашади. Юмшаши учун озроқ вақт керак бўлади.
⭕️Кўп ухлаш, инсоннинг ғами кўп, ўзини ёлғиз ҳис қилишидан ҳам бўлиши мумкин.
⭕️Бирор одатга ўрганиш учун инсонга 21 кун етарли. Ҳар қандай одатдан қутилиш учун ҳам шунча муддат кифоя.
⭕️Инсоннинг эркин, қаттиқ акса бериши, унинг қўрқмас, ҳеч нарсага парво қилмаслини англатади. Яширинча акса бериши, уни ўта уятчан, атрофдагиларга аҳамиятини билдиради.
⭕️Аёлларда, эркакларга қараганда ҳид билиш қобилияти ўткирроқ.
⭕️Аччиқ гармдорини истеъмол қилганингизда, тилингиз тафтини озгина шакар билан сўндиришингиз мумкин.
⭕️Тезлик билан бурилиш кўриш ҳиссини бир неча сонияга тўхтатади. Бу бош айланишидан асрайди.
⭕️Асал ейилгандан сўнг 15 дақиқада қонга аралашади.
⭕️150 гр апельсинда 80 гр аскорбин кислотаси мавжуд бўлиб, инсон учун 1 кунга етадиган «С» витамин билан таъминлайди.
⭕️Инсоннинг заковвати ошган сари, кўп туш кўрадиган бўлади.
⭕️Инсоннинг ўзи билан ўзи гаплашиши уни зеҳнини ўстиради. Биъзиларнинг тушунчасидаги каби, руҳий хасталикнинг аломати эмас.
⭕️Хурмо (финики) дунё бўйича, қуруқ мевалар ичида тишлар учун энг фойдалисидир. У эмаль қаватини мустаҳкамлаб, кариесдан ҳимоя қилади.
⭕️Иситма пайтида билагингизни 5 дақиқага жўмракдан тушаётган совуқ сувга тутиб турсангиз, қон айланишидаги ҳароратни туширади.
#ДУО
Буюк дуо.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу дуони кўп айтар эдилар.
يَا مُقَلِّبَ القُلُوبِ ثَبِّت قَلْبِي عَلَى دِينِكَ
«Йаа муқоллибал қулууби саббит қолбий ъалаа дийника»
♻️ Маноси: «Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот! Қалбимни Ўзингни динингда мустаҳкам қилгин».
♻️ Пайғамбаримиз кўп айтдими демак ниҳоятда муҳим бўлган дуо экан. Сиз ҳам кўп айтинг.
╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝