ngi_uz | Неотсортированное

Telegram-канал ngi_uz - Neft va Gaz Ishi

9233

Нефть ва Газ соҳасига оид илмий-оммабоп, креатив канал Муаллифи: Ҳумоюн Худаёров 📨 @kh0107 Реклама: https://t.me/+lPvb-IJlT9gzMTc6 📚Китоблар 📰Янгиликлар 🕵Ваканциялар 📽Видеороликлар 💻Презентациялар Тестлар: @neftgaztest

Подписаться на канал

Neft va Gaz Ishi

Шунчаки тавсия))

Ўқишга кира олмадингизми? Сизга ўзи диплом керакми? Ҳозир бу асло муаммо эмас-ку. Ана, юзлаб хусусий олийгоҳлар бор, исталган бирига, хоҳлаган ўзингиз қизиқадиган йўналишингизга топшириб ўқийверинг. Олдин эди у, ўқишга кира олмаганлар учун ҳамдардлик билдириб, достон-достон маслаҳатлар бериладиган даврлар.

Ҳая, бу гап кўпроқ ота-оналарга тегишли, давлатники билан хусусий олийгоҳлар дипломи бир хил статусга эга, хусусийни дипломи ўтмайди деган гаплар ёлғон. Тағин фарзандингизни ўқишга киролмадинг деб уришиб, барибир давлатникига ўқитаман деб супер-мупер қилиб юрманг дейман-да. Босингизлар, омад.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бугун, 16-август соат 20:00да Қаршида, "Марказий" стадионда Суперлига 16-тур ўйинлари доирасида Қизилқум : Насаф ўйини бўлиб ўтади.

Барчангизни савимли жамоамизни қўллаб-қувватлашга ҳамда ўйинни бевосита стадиондан жонли равишда кўриб, завқ олишга таклиф этамиз.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

📣Эълон!

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарув раиси Маъруфхон Ходжаев жорий йилнинг 16-август куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Маънавият масканида соат 12:00 да жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказади.

Мазкур қабулда истеъмолчиларнинг газ таъминотига оид мурожаат ва таклифлари ўрганиб чиқилади. Муаммоларингиз бўлса айтиш учун айни вақти.

Манзил: Қарши шаҳри, Маркани рўпарасидан ҳокимият томонга кирилади. Локация, https://maps.app.goo.gl/AgmWT1gBsj2QDvDx9

Маъруфхон Ходжаев ҳар бир вилоятда, чекка туманларга ҳам шахсан ўзи чиқиб сайёр қабул ўтказиб чиқяпти. Қайсидир кун Навоий, қайсидир кун Бухоро, Қашқадарёдаги сайёр қабулга ҳам Сурхондарёдан ўтиб келяпти экан.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

"Uzbekistan GTL" МЧЖ заводи

Заводда жазирама иссиқда, қуёш нурлари остидаги кундузи ҳам, олтин нурлари таралиб турадиган тунда ҳам тинимсиз иш жараёнлари олиб борилади. Ходимларимизнинг фидокорона меҳнатининг ҳар бир соати, ҳар бир лаҳзаси заводимизни янги ютуқларга етаклайди. Заводдаги меҳнатимиз орқали юртимиз иқтисодиётига ҳисса қўшаётганимиздан ҳар биримиз фахрланамиз!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Баҳодир полвонни зоти ҳалол, Ооооууууу. 😄

Олимпиада якунланди, халқимиз учун шундай хурсандчиликлар улашгани учун спортчиларимизга раҳмат айтамиз, балли.

Равшан Бурхонов, видеонгизга рози бўласиз))

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Лизизбек ва Асадхўжага гап йўқ, йигитларга раҳмат, ёрворди, балли. Бутун халқимизга хурсандчилик бағишлади.

Ва, Жазоирлик Иман Халифани олтин олганига хурсанд бўлдим, жуда иродали қиз экан.

Қолган спортчиларимиздан ҳам олтин кутамиз ва омадлар тилаймиз.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Азиз талабалар, ушбу постни диққат билан ўқинг!

Жамиятда ўқитувчиларни улуғлаш, ўқитувчи касбини нуфузини ошириш корхонамиз олдига қўйган мақсадлардан бири. Шу сабабли, ўз касбининг етук, талабаларга виждонан дарс ўтадиган ва фидойи ўқитувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида корхонамиз томонидан ҳар йили "Энг фидойи устоз" танлови ўтказиб келинади.

Бу танловда ҳеч бир ўқитувчи мана мен яхши дарс ўтаман деб келмайди. "Энг фидойи устоз"ни сиз азиз талабалар, корхонамизда ишлаётган ходимлар ва стипендиялар дастурида саралаб олинган амалиётчилар аниқлайди.

Ҳурматли талабалар, сиз кимни илмли, виждонан дарс ўтадиган, жонкуяр ва фидойи устоз деб биласиз?

Ҳурматли талабалар, марҳамат, сўровномада иштирок этиб, ўз устозингизни қўллаб-қувватланг ва қайсидир маънода ўз раҳматингизни айтинг.

Батафсил

Сўровномада иштирок этиш

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Сиз ҳам кўрдингизми? Туркиялик олимпиадачи Юсуф Дикеч шу тарзда ўқ отиб, жамоасига кумуш медал олиб берди ва бутун жаҳонга машҳур бўлиб кетди, биринчи ўринни ким олгани эса ҳеч кимга қизиқ ҳам эмас. Ажойиб, баъзан натижа эмас, одамларда қолдирган таассурот тарозида тош босиб кетади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Вакансия #Эълон

“Uz-Kor Gas Chemical” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ишлаб чиқариш талабларидан келиб чиқиб, Электр таъминоти цехига хизмат кўрсатиш шартномаси асосида қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларга суҳбат ташкил этиш мақсадида 2024 йил 29 июлдан 7 августга қадар (шу куннинг ўзи ҳам киради) резюмеларни (маълумотнома-объективка) қабул қилади:

- Электр таъминоти цехи электромонтёри (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида 3 та иш ўрни).

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
Мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумот, тегишли соҳада иш тажрибаси.

Билиши керак:
Электротехника асослари, Реле химояси асослари, Электрмашинаси асослари, Электр жиҳозларини синовдан ўтказиш қоидалари ва меъёрларт, Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари, Истеъмолчилар электр қурилмалари техник эксплуатация қилиш қоидаларини, Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини, Электр энергетика ускуналарига хизмат кўрсатишда юз берган бахитсиз ҳодисалар оқибатида жабрланганларга шифокордан олдин ёрдам кўрсатиш буйича йўриқнома, Аккумулятор батарялари ишчи ҳолати, Электр ўлчовчи асбобларнинг номи, мақсади ва улардан фойдаланиш қоидаларини.

Суҳбатда иштирок этиш учун 2024-йил 29 июлдан 7 августга қадар боғланиш учун телефон рақами кўрсатган ҳолда резюмени vacant.electrical@uz-kor.com электрон манзилига юборишингиз лозим.

Қатъий эслатма: Мавжуд бўш ўринлари талабларига мос келадиган номзодларнинг резюмелари ва ҳужжатлари кўриб чиқилади. Талабларга жавоб бермайдиган номзод резюмелари ва ҳужжатлари қараб чиқилмайди.

Шунингдек, Устюрт газ-кимё мажмуасининг узоқ масофада жойлашганлигини, келиб-кетиш машаққатли ва чиқимли эканлигини ҳисобга олиб, ҳар бир номзод резюмелари ва ҳужжатлари фақат электрон тарзда электрон почта орқали (vacant.electrical@uz-kor.com) қабул қилинади. Бу, ўз навбатида, номзодларнинг келиб овора бўлмасдан, резюмеларини онлайн жўнатиш имконини беради.

Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Тайинлов

Худойберганов Аброржон Акбарович “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газни қайта ишлаш ва газкимё департаменти бошлиғи этиб тайинланди.

А. Худойберганов меҳнат фаолияти давомида Жамият тасарруфидаги корхоналарда бошқарув пулт кузатувчиси, смена бошлиғи, бошқарма бошлиғи, лойиҳаларни таҳлил қилиш гуруҳи раҳбари вазифаларида ишлаган.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Тайинлов

Анваров Жавоҳирбек Ғайратжон ўғли “Ўзбекнефтгаз” АЖ Иқтисод ва режалаштириш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ж.Анваров тайинловга қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Кредитлар ва рейтинг агентликлари билан ишлаш департаменти бошлиғи вазифасида ишлаган.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Ёшлар_куни

"Uz-Kor Gas Chemical" қўшма корхонаси ва Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида "Ёшлар куни" бўлиб ўтди

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси ташаббуси билан тизим ташкилотлари ёш мутахассисларининг ўзаро тажриба ва фикр алмашиш мақсадида ўтказиб келинаётган "Ёшлар куни" ва жойларга "Экскурсия"ларнинг навбатдагиси 24-25-26-июль кунлари "Uz-Kor Gas Chemical" қўшма корхонаси ва Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.

"Ёшлар куни"нинг учинчи куни "Қорақолпоғистон маданияти ва тарихи"га бағишланди. Бу куни ёш мутахассислар "Шилпиқ" тарихий ёдгорлигига ва И.В.Савицкий номидаги музейда бўлиб, қимматли маълумотлар олишди.

3 кунлик "Ёшлар куни" кўтаринки руҳда, аъло даражада ўтди

1-кун видеоси
2-кун видеоси
3-кун видеоси

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси, "Шарқий Бердоқ" сиқув компрессор станцияси бошлиғи Байрон Абатбаевич:

- Устюрт регионида ишлашнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор, қуруқ кунлари тез-тез чанг-тўзон кўтарилади, қишда бу ерлар шамол билан икки карра совуқроқ бўлади, лекин йигитлар ишини яхши кўриб, ишлаб келишяпти, барчаларини фидойи йигитлар десам бўлади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

"Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси"да "Ёшлар куни" бўлиб ўтмоқда

Айни вақтда бир гуруҳ "Ўзбекнефтгаз" АЖ тизим ташкилотларининг ёшларидан иборат делегация "Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси"да ташкил этилаётган "Ёшлар куни" доирасида Бошқармага қарашли конлар ва "Шарқий Бердоқ" сиқув компрессор станцияларида бўлиб турибди. Уларга масъул мутахассислар томонидан газ қазиб чиқариш, бирламчи тайёрлаш ва босимини кўтариб қабул қилувчиларга узатиш жараёнлари ҳақида батафсил маълумотлар берилмоқда.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Ёшлар_куни #Экскурсия

"Uz-Kor Gas Chemical" қўшма корхонасида ташкил этилган ёшлар кунидан видеолавҳа

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси ташаббуси билан тизим ташкилотларида фаолият олиб борувчи ёшлардан иборат делегациясия учун йил давомида "Ёшлар куни" ташкил этилиши ва ушбу кунларда Жамиятдаги ишлаб чиқариш корхонлари ва бошқармаларга экскурсиялар уюштириб борилиши ташкил этилган.

Кеча, 24 июль, Ёшлар делегацияси "Uz-Kor Gas Chemical" заводи, ишлаб чиқариш ҳолати ва завод технологияси билан яқиндан таништирилди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Ўйин якунланди, ғалаба!

🔴 Қизилқум 0:1 Насаф 🔵

⚽️ Ойбек Бозоров, 87

Севимли жамоамиз мухлисларини ушбу ғалаба билан табриклайман, бардавом бўлсин!

Каналга уланиш: @Ngi__Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Масалан, 139 кундан кейин, яни 2025-йил 1-январдан Ўзбекистонда Аи-80 дан бутунлай воз кечилади.

Хабарларда, ноябрьга қадар Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 85/15 нисбатда Аи-80/Аи-92 бензин ишлаб чиқаради дейилганди. Яни, айни вақтда БНҚИЗда ишлаб чиқарилётган бензиннинг 85%и Аи-80, 15%и Аи-92. Ноябрьдан бу нисбат ўзгара бошлайди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Аёллар олий лигаси баҳсларининг 14-туридан ўрин олган Қашқадарёнинг "Севинч" ва Бухоронинг "Бухоро W" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Ҳисоб, 22 : 0
Севинч ғалаба қозонди!

Маълумот учун, Севинч уй ўйинлари Геолог стадионида бўлиб ўтади, ўйинга кириш мутлақо текин.

Яна бир муҳим эълон, "Севинч" клуби 8 ёшдан бошлаб барча қизларни футбол мактабига таклиф этади.
Машғулотлар БЕПУЛ!

Мурожаат учун тел: +998991729708
Мўлжал: Қарши шаҳри, Геолог стадиони

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Ўзбекнефтгаз_кубоги

Футбол бўйича "Ўзбекнефтгаз" АЖ чемпионати ниҳоясига етди. Унда, тизим ташкилотларининг 30 жамоаси иштирок этди, мусобақа ўйинлари йил давомида бўлди ва "Бунёдкор" стадионида финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Мусобақа натижаларига кўра,

🥇🏆 Шуртан Газ Кимё Мажмуаси
🥈 Муборак Газни Қайта Ишлаш Заводи
🥉Ўзбекнефтгаз Бурғилаш ишлари

Ғолиб жамоаларни ва уларни қўллаб-қувватлаб турган корхоналарнинг кўп минг сонли ходимларини ушбу ғалаба билан табриклайман.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Газ таъминоти асослари

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

🥇 Улуғбек Рашитов – икки карра Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган илк ўзбек таеквондочиси!

Табриклайман дўстлар!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

⚡️⚡️⚡️Диққат танлов!

Устозларнинг меҳнатини қадрлаш, жамиятда ўқитувчи касбини нуфузини янада юксалтириш “Uzbekistan GTL” заводининг ўз олдига қўйган вазифалардан саналади. Шу сабабли ҳар йили "Энг фидойи устоз" танловини ўтказиб боради.

Ўтган йилларда давомида 22 нафар устозлар танлов ғолиблари деб топилди ва қуйидагича тақдирланди:

I-ўрин учун 70 млн
II-ўрин учун 50 млн
III-ўрин учун 30 млн

Бугундан, заводимиз томонидан "Энг фидойи устоз III" танловига старт берилди. Сиз ҳам ўзингиз фидойи, ўз касбининг етук мутахассиси ва илмли деб ҳисоблайдиган устозингизни қўллаб-қувватланг.

👉 Батафсил

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

“Метан нархини бозор белгилайди”

1 август куни бош вазир Абдулла Арипов президент топшириғига биноан ёқилғи-энергетика масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Унда метан нархининг юқори чегарасини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди. Эндиликда давлат бу соҳада нарх белгилашга аралашмайди, нархни бозор белгилайди.

Тадбиркорларга нарх белгилашда эркинлик бериш “хоҳлаган ишни қилиш имкониятини” англатмайди. Президент ҳукуматга бозор механизмларини жорий этиш билан бирга, газ нархининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича топшириқ берди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

ПСК "БРИГ" компанияси қуйидаги вакансиялар бўйича ишлаш учун малакали мутахассисларни ишга таклиф этади:

•Электромонтажник — 50 нафар
•Сварщик — 50 нафар

Ходимларнинг ишлаши ва яшаши учун барча зарур шароитлар яратилган, жумладан:

- кунига уч марта иссиқ овқат;
- ротацион шаҳарчада ҳамма учун турар жой;
- комбинезон ва поябзал (мавсумга қараб);
- расмий меҳнат шартномаси;

Иш жойлари:
- Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, проэкт: Бойсун ГПЗ
- Тошкент вилояти, Олмалик тумани, проэкт: МОФ

Резюме юбориш учун телеграм рақам: +998909266169

Сизни қизиқтирган барча саволларга суҳбат вақтида жавоб берилади.

Илтимос, соат 18:00 дан кейин безовта килманг.

Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Тайинлов

Ўтаганов Шуҳрат Холмўминович Кредитлар ва рейтинг агентликлари билан ишлаш департаменти бошлиғи вазифасига тайинланди.

Ш.Ўтаганов шу кунга қадар, "Ўзбекнефтгаз" АЖ Кредитлар ва рейтинг агентликлари билан ишлаш департаменти Кредит мажбуриятларини бошқариш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Диёра — Ўзбекистон тарихида Олимпиада чемпиони бўлган илк аёл спортчи!

Шунингдек, дзюдо спортида олтин олган илк спортчимиз! Яни бунгача эркак спортчиларимиз ҳам олтин ололмаган. Диёра тарих яратди.

Диёра ўз вазни бўйича дунё рейтингида етакчи ҳисобланади, у ўз ўрнини янада мустаҳкамлади.

Табриклайман барчангизни!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

⚡️⚡️Қашқадарё вилоят ҳокими, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Ғузор тумани ҳокими, бошқарма раҳбарлари ва фаол фуқаролар кибер ҳужумга учраганми?

@karimovuz Telegram-канали томонидан ушбу саволга жавоб изланган.

Яна бир янгилик! “Қашқадарёда киберхавфсизлик ойлиги бўлиб ўтмоқда” дея 100 маротаба (қайта-қайта юбориш мумкин) “Youtube”даги видео остига изоҳ қолдирган биринчи 3 киши 100 минг сўм пул мукофотига эга бўлади.

Видеони кўринг👇
https://youtu.be/WIntz8C63w4

Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Ёшлар_куни #Экскурсия

Кеча, 25-июль куни "Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси"да "Ёшлар куни" ва жойларга "Экскурсия"лар ташкил этилди

"Ёшлар куни" доирасидаги бўлиб ўтган экскурсияларда делегация аъзолари Бошқарманинг газ қазиб чиқариш конларига, "Шарқий Бердоқ" сиқув компрессор станциясига, Мўйноқ туманидаги "Орол денгизи", "Кемалар макони" ва "Орол денгизи" тарихий музейига ташриф буюриб, батафсил маълумотлар олишди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

"Uz-Kor Gas Chemical" қўшма корхонасида бўлиб ўтган "Ёшлар куни"дан фотолавҳалар

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Ва биз "Uz-Kor Gas Chemical"дамиз))

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…
Подписаться на канал