#Ёшлар_куни
Айни вақтда "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва тизим ташкилотларининг ёшларидан иборат делегация билан "Ёшлар куни" доирасида "Uz Kor Gas Chemical"га боряпмиз. Йўлда дастлаб "Дауыт ата" зиёратгоҳига тўхтаб ўтганларни ҳаққига дуо қилдик.
Маълумотларга кўра, Дауыт ата Қорақалпоғистон тарихида ёвмитларга қарши курашган қаҳрамон сифатида машҳур. Халқ орасида сақланган ривоятлар ва афсоналарга кўра, Дауыт ата ёвмитларнинг босқинига қарши туриб, ўз юртини ҳимоя қилганлиги билан танилган.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
📣 Эълон #Вакансия
🏭"Деҳқонобод калий заводи" АЖ "электроэнергетика" (5 нафар) ва "технологик машина ва жиҳозлар" (1 нафар) йўналиши бўйича олий маълумотга эга (тугалланган) бўлган мутахассисларни бўш иш ўринларига ишга таклиф этади.
💰Ойлик иш ҳақи 3-4 млн.
🧾24/7 онлайн резюме юбориш учун: @kadr_dkz
☎️Боғланиш учун 75-612-50-62 (душанба-жума кунлари)
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ёш мутахассислар ва олий таълим муассасаларининг битирувчилари диққатига!
Сиз "Uzbekistan GTL" МЧЖга ишга киришни истагидасиз, аммо қандай қилиб ва қаерга резюме юборишни билмаяпсизми?
Сизларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Uzbekistan GTL” МЧЖга ишга кириш истагида бўлган номзодларни онлайн рўйхатдан ўтишлари учун расмий ва ягона jobs.uzgtl.com онлайн платформасидан фойдаланиш бўйича махсус видеоқўлланмани мамнуният билан тақдим этамиз. Видеода ишга киришнинг ҳар бир босқичи батафсил тушунтирилган бўлиб, унда сиз барча саволларингизга батафсил жавоб олишингиз мумкин.
Ишга кириш истагида бўлсангиз фақатгина jobs.uzgtl.com онлайн платформаси орқали рўйхатдан ўтинг, тест синовларини муваффақиятли бажаринг ва корхонанинг истиқболли кадрлар заҳирасига ва жамоаси сафига қўшилинг!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Tashrif
😎 O‘zbekiston Fanlar akademiyasi a’zosi, akademik, O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan fan arbobi, texnika fanlari doktori va professor Nodirbek Rustambekovich Yusufbekov "Uzbekistan GTL" zavodiga tashrif buyurdi
Batafsil
———
😎 Член Академии наук Узбекистана, академик, заслуженный деятель науки Узбекистана, доктор технических наук и профессор Нодирбек Рустамбекович Юсупбеков посетил завод "Uzbekistan GTL"
Подробнее
———
😎 Member of the Academy of Sciences of Uzbekistan, Academician, Honored Scientist of Uzbekistan, Doctor of Technical Sciences, and Professor Nodirbek Rustambekovich Yusufbekov Visits the "Uzbekistan GTL" Plant
Read more
———
Bizni kuzating⬇️
💬Telegram | 🌐Website
👍YouTube | 😉LinkedIn
👨Facebook | 📹Instagram
Бугун, Бош директоримиз Алишер Шукуралиевич таклифига бинонан Кимёгар олим, Ўзбекистон Фанлар академияси аъзоси, Академик, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Техника фанлари доктори, Профессор Нодирбек Рустамбекович Юсуфбеков "Uzbekistan GTL" заводига ташриф буюрди.
Устоз ҳақиқий Ватанпарвар эканлар. Нега дейсизми, илм йўлидан кетиш учун 10000$ ойлик маошли ишга ўтмай, 300$ лик маошли ишга ўтган эканлар. Қойил. Ҳозир ҳам янги китоблар устида изланиш олиб бораётган эканлар. Соғ бўлсинлар, умрлари зиёда бўлсинлар.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Elektr energiyasi uchun to‘lov tizimlari bilan bog‘liq texnik nosozliklar to‘liq bartaraf etildi
Ayni paytda iste’molchilar elektr energiyasi uchun to‘lovlarni istalgan to‘lov tizimlari orqali amalga oshirishlari mumkin.
Kelib chiqqan noqulaylik uchun uzr so‘raymiz.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Бироз аввал ижтимоий тармоқда “Ангренда эски ГРЕС ҳудудида ёнғин содир бўлди” сарлавҳали хабар эълон қилинди.
Ушбу хабар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ангрен ИЭС ҳудудида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган. Станция барқарор ишламоқда.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Тайинлов
Ходжаев Маруфхон Мақсудович — “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.
М.Ходжаев бунга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
—————
Назначение
Ходжаев Маруфхон Максудович — назначен Председателем правления АО «Худудгазтаъминот».
До этого назначения М.Ходжаев работал прокурором Андижанской области.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Live #Hamkorlik_uchrashuvi
Joriy yilning 20-iyun kuni Prezident Shavkat Mirziyoyev "muhandislik sohalarida kadrlar tayyorlash va oliy ta’lim muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish masalalari" yuzasidan videoselektor yig‘ilishini o‘tkazdi va bir qator topshiriqlar berdi.
Ayni vaqtda berilgan topshiriqlar ijrosini ta’minlash maqsadida «Shurtan gaz kimyo majmuasi» MChJ, «Uzbekistan GTL» MChJ hamda Qarshi muhandislik-iqtisodiyot instituti o‘rtasida hamkorlik bitimini imzolash, sohada bo‘ladigan yangilanishlar mohiyati haqida keng ommaga yetkazish uchun matbuot anjumanini bo‘lib o‘tmoqda.
Bizni kuzating⬇️
💬Telegram | 🌐Website
👍YouTube | 😉LinkedIn
👨Facebook | 📹Instagram
Қамаши туманининг гўзал ва бетакрор манзаралари
Ўзи Қамаши туманининг қайси вилоятда жойлашганлигини ва шундай мафтункор жойлари борлигини биласизми?
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
8 ой, 200 дан ортиқ жойга топширилган резюме ва ниҳоят яхши иш
Америкадаги дўстимиз Исломбек Уролов ишга кириш учун 8 ой давомида 200 дан ортиқ ўз соҳасидаги ишлар бўйича ҳужжат топширганлиги ва ниҳоят Халқаро Валюта Фондига ишга кирганлиги ҳақида ёзмоқда.
Табриклайман Исломбек, балли!
Биз-чи, нима қиламиз? Компютер хизматлари кўрсатадиган жойга борамиз, эскириб кетган шаблон резюме тайёрлаттирамиз, уни саноқли 3 нари борса 5 та жойга ўша ерни электрон почтаси орқали топширтирамиз ва йиллаб кутамиз, сўнг, резюме орқали ишга кириш имкони йўқ деймиз. Ваҳоланки, жавоб хати ўша биз топширтирган жойдаги э-маилга келган бўлиши ҳам мумкин.
Бирор ташкилотга резюме топшириш учун кимлардандир э-маилини сўраб юрманг, гоогледан фойдаланинг. Ишга резюме топшириш орқали кираётганлар ҳам кўп, ёзиб туришади ўзимга, раҳмат, канализдаги э-маил орқали резюме топшириб ишга кирдим деб.
Хуллас нима демоқчиман, тўртта жойга резюме топшириб қўйиб, йиллаб кутиб ўтирманг, ўзлари илтифот кўрсатиб олиб кетади деб. Бу ерда сизларни айблашдан йироқман, шунчаки э-маил ишлатишни, ишга кириш учун махсус дастурлар бор hh каби ўшалардан фойдаланишни ўрганиб олинг. Кўпроқ жойни эшигини қоқинг, бири бўлмаса бири очилиб қолади. Умидсизликка тушсангиз шу йигитни эсланг, ўрнак олинг, яна ҳаракат қилинг. Омад.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#OAV
27 iyun - Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni
Bugun barchamiz – so‘z erkinligi, axborot makonining jamiyat va davlat uchun ahamiyatini eslatuvchi kunni keng nishonlamoqdamiz.
Bayram munosabati bilan barcha jurnalistlar va blogerlar, ayniqsa, jamiyat faoliyatini yoritishda jonbozlik ko‘rsatayotgan hamkasblarimizni bayram bilan samimiy muborakbod etamiz.
Hurmat bilan,
“O‘zbekneftgaz” AJ jamoasi
👇Bizni kuzating:
web-sayt | instagram | telegram | ung_matbuotxizmati">youtube | facebook
Айни вақтда Шуртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида "Ёшлар куни" бўлиб ўтмоқда.
Дастлаб делегация аъзоларига Бошқарма фаолияти ва тарихи ҳақида маълумотлар берилди, сўнг масъул мутахассислар ҳомроҳлигида Бошқарма музейи, ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати, марказий бошқарув биноси, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти ва технологик жараёнлари билан яқиндан таништирилди. Ҳозирда ёшлар делегацияси Бошқармага қарашли сиқув компрессор станциясига ташриф буюриб, станция фаолияти ҳақида маълумотлар олишмоқда.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Кеча, 26-июнь куни Шўртан газ кимё мажмуасида "Заковат Quiz" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:
1-ўрин - ШГКМ Ёшлар иттифоқининг (Шаҳзод Нормуродовнинг))) "Ютсак Абдукаримни уйлантирамиз" жамоаси
2-ўрин - Ташқи сув таъминоти цехининг "Океан" жамоаси
3-ўрин - Назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш цехининг "Орион" жамоаси.
2 кун олдин Абдикарим билан поездда Тошкентдан бирга келгандик, жуда чуқур ўйда эди, гап буёқда экан-да))
Табриклайман Абдикарим, тўй қачон энди дўстим.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Бурғилаш машина ва ускуналари
М.А. Аминов
М.А. Муртазоев
З. Суннатов
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Яшил энергия
Нефть ва газ захиралари камайиб бораётган бир пайтда, яшил энергияга ўтиш ҳозирги кундаги энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Қуёш, шамол ва бошқа яшил энергия манбааларидан фойдаланишимиз нафақат атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, балки барқарор ва хавфсиз келажакни таъминлаш учун ҳам жуда муҳимдир.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ ҳам яшил энергияга ўтиш бўйича катта ишларни амалга ошириб келмоқда, буни "Uzbekistan GTL" МЧЖ ва Шўртан Газ Кимё Мажмуасида амалга оширилган ишлар мисолида кўришингиз мумкин.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари
Муаллиф: Зокиржон Салимов
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Бугун "Uzbekistan GTL" МЧЖ заводимизда заковат интеллектуал ўйинини ўтказдик.
Ўйинда натижалари қуйидагича кўриниш олди:
I-ўрин "Ишончлилик" жамоаси
II-ўрин "SLU ёшлари" жамоаси
III-ўрин "Ҳаммаси назорат остида" жамоаси
Ғолиб жамоалар Завод маъмурияти ва Касаба уюшмаси томонидан муносиб тақдирланди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Бурғилаш машаққати ёхуд бурғиловчиларнинг шарафли меҳнати
Ушбу видеода очиқ саҳро бағрида, юқори даражадаги иссиқ ҳаво ҳароратида, жазирама қуёш тиғида, оғир меҳнат воситалари билан нефть ва газ қазиётган бурғиловчилар фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.
Қашқадарё вил, Миришкор тум, "Зеварда" кони
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Бугун "Uzbekistan GTL" заводимизда устоз Юсуфбеков билан учрашув бўляпти.
Ўйлайманки, албатта барчангиз устозни китобларини ўқигансизлар
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
“Ўзбекнефтгаз” АЖ компаниялар гуруҳи тушуми 11.4%га ошган
“Ўзбекнефтгаз” АЖ компаниялар гуруҳи тушуми 27 442 млрд сўмни ташкил этди ва бу 2022-йилга нисбатан 11,4 %га кўпдир. 2023-йил ноябр ойидан табиий газ тарифининг ошиши ва “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқариш ҳажмининг 2022-йилга нисбатан ортгани тушум динамикасига ижобий таъсир кўрсатган.
———
“Ўзбекнефтгаз” АЖ компаниялар гуруҳи 2023 йил учун Молиявий ҳисоботи эълон қилинди. uzbekneftegaz_ung_lot/y01pSJc307J">Батафсил
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Тайинлов
Набиев Фитратулло Нейматулла ўғли — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти директори этиб тайинланди.
Ф.Набиев бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Йиғма ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
—————
Назначение
Набиев Фитратулло Нейматулла угли — назначен директором Национального научно-исследовательского института возобновляемых источников энергии при Министерстве энергетики Республики Узбекистан.
До этого назначения A.Набиев работал начальником Cводного информационно-аналитического отдела Министерства энергетики Республики Узбекистан.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
"Ижтимоий норма" ижтимоий адолатданми?
Электр энергияси ва табиий газ учун ижтимоий норма лимити хонадондаги одамлар сонига қараб пропорциональ равишда ошиб бориши керак. Масалан, бир ҳовилида яни бир хонадонда рўйхатда туриб, иккита ёки учта биргаликда яшовчи 15 кишилик катта оила учун ҳам, 4 кишилик кичик оила учун ҳам бир хил ижтимоий норма лимити ўрнатилиши қай даражада тўғри.
Ижтимоий ва иқтисодий адолат мақсад қилинган "Ижтимоий норма" (ижтимоий норма лимитини назарда тутмаяпман) ҳақидаги қарорни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда, хонадонда рўйхатда турувчилар сонига қараб ижтимоий норма лимити оширилиб борилишини таклиф этаман.
Бу таклиф албатта Иқтисодиёт ва Молия вазирлигига.
Азиз дўстлар, Сиз нима дейсиз, фикримга қўшиласизми?
Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz
Азиз ёшлар, ҳурматли тенгдошларим, қадрли дўстларим!
Сизларни бугунги 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан самимий муборакбод этаман. Юксак марраларни забт этишда улкан муваффақиятлар ва омадлар тилайман.
Ёшлар куни муборак бўлсин!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
✨Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, «Uzbekistan GTL» масъулияти чекланган жамиятининг марказий лабораторияси лаборанти Хўжаева Рохилабону Саидусмон қизи «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди.
Табриклайман!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
27-июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан дўстимиз Капитан Каримовни (@karimovuz, @nasafnewsuz) Қашқадарё вилояти ҳокими тақдирлади.
Читать полностью…Шуртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида "Ёшлар куни" бўлиб ўтмоқда
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси ташаббуси билан тизим ташкилотларида фаолият олиб борувчи ёшлардан иборат делегациясия учун йил давомида "Ёшлар куни" ташкил этилиши ва ушбу кунларда Жамиятдаги ишлаб чиқариш корхонлари ва бошқармаларга экскурсиялар уюштириб борилиши ташкил этилган.
Айни вақтда Шуртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида навбатдаги "Ёшлар куни" бўлиб ўтмоқда ва тизим ташкилотларининг ёшларидан иборат делегация Бошқарма фаолияти билан яқиндан танишмоқда.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
📖Нефть ва Газ Конлари Геологияси
Эргашев Й.
Абдуллаев Ғ.С
Қодиров М.Ҳ
Холисматов И.Х
✨ Китоб 20 боб, 475 саҳифадан иборат бўлиб, унда тoғ жинсларининг ва қатлам флюидларининг физик ва кимёвий хусусиятлари ҳамда уларнинг нефть ва газ уюмларини ҳосил бўлишидаги аҳамияти, қудуқларни бурғилаш, керн ва шлам олиш, геологик-геофизик маълумотларни қайта ишлаш, қатламни очиш ва қудуқни тешиш ҳамда конларни ишлатиш системаларини лойиҳалаш, нефть-газни чиқариб олиш жараёнларини бошқариш ҳамда нефть ва газ уюмларини конда геологик нуқтаи назардан тадқиқ қилиш методлари баён этилган.
⚡️Тавсия қиламан, жуда фойдали ва қимматли китоб.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz