Бугун, 24 июнь Тошкент шаҳрида Энергетика вазири Жўрабек Турсунпўлатович ҳамда тизим корхоналарида фаолият олиб бораётган ёшлар ўртасида учрашув ташкил этилди.
"Вазир ва ёшлар учрашуви” расмиятчиликдан ҳоли, ўзаро самимий, очиқ мулоқот руҳида ўтди. Энергетика вазири Жўрабек Турсунпўлатович ёшлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берди, ёшларнинг муаммолари билан қизиқди, таклиф ва ташаббусларини тинглади ва улар юзасидан масъулларга топшириқлар берди.
Учрашувда бир гуруҳ фаол ёшлар тақдирланди. Ушбу ёшлар қаторига мени ҳам муносиб кўришганидан мамнунман.
Ростини айтсам, шахсан Энергетика вазирининг ўзларидан ташаккурнома олиш насиб этганидан хурсанд бўлдим. Раҳмат жаноб вазир.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Резюме топшириш учун керакли электрон почта манзиллари ва веб-сайтлар
Энг кўп сўраладиган саволлар бу - "ишга қандай кирсам бўлади?" ва "қаерга резюме топширсам бўлади" - саволларидир. Сизларга T.me/Ngi_Uz телеграм каналида Ўзбекистондаги бир қанча нефть-газ, энергетика ва тоғ-кон саноати йўналишидаги компанияларнинг резюме топшириш мумкин бўлган ҳаволалари, электрон почта манзилларини ва ваб-сайтларини тақдим этмоқчиман.
1. «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув аппарати
Э-маил: ung@exat.uz
Веб-сайт: ung.uz
2. Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: mngdu@ung.uz
3. Муборак газни қайта ишлаш заводи
Э-маил: mgpz@ung.uz
4. Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: ustyurt@ung.uz
5. Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: gngdu@ung.uz
6. Шуртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: shurtanneftegaz@ung.uz
7. Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Юқоридаги 7 та корхонанинг бўш иш ўринлари билан танишиш ва ушбу https://www.ung.uz/about/vacancy/21/sub/46/1 ҳавола орқали резюме топширишингиз мумкин
_
8. Шуртан Газ Кимё Мажмуаси
Онлайн резюме юбориш: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdH3BpzzSU7FFi-7Iywu0G7583fdayxMCtt2vQcGAG0XelrUQ/viewform
Веб-сайт: sgcc.uz
9. МТО Газ Кимё Мажмуаси
Э-маил: hr@uzmto.com
Веб-сайт: uzmto.com
Битирувчи курс талабари ва магистрлар учун стажировка дастури: intern.uzmto.com
10. Сурхон Газ Кимё Мажмуаси
Резюме учун: resume.sgc-oc.com/login
Э-маил: info@sgc-oc.com
Веб-сайт: sgc-oc.com
11. Uzbekistan GTL МЧЖ
Кадрлар захирасига онлайн рўйхатдан ўтиш: jobs.uzgtl.com
Веб-сайт: uzgtl.com
12. LUKOIL Uzbekistan
Э-маил: resume-uz@lukoil-international.uz
Веб-сайт: lukoil-international.uz
13. "Ўзтрансгаз" АЖ
Э-маил: hr@utg.uz
Веб-сайт: utg.uz
14. Uzliti Engineering
Э-маил: hr@uzliti-en.com
Веб-сайт: uzliti-en.com
15. Eriell
Резюме топшириш:
•eriell.com/career
•@eriell_resume_bot
•resume.eriell.com
•office@eriell.com
Веб-сайт: eriell.com
16. Махсусэнергогаз
Э-маил: info@maxsus.uz
Веб-сайт: maxsus.uz
17. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
Э-маил: info@minenergy.uz
Веб сайт: minenergy.uz
18. Саноат Энергетика Гуруҳи (олдинги Жиззах петролеум)
Резюме топшириш: hr@saneg.com
Э-маил: info@saneg.com
Веб сайт: saneg.com
19. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи
Онлайн резюме топшириш: https://forms.gle/vu2yZhmnQpWtCf7w7
Э-маил: info@bnpz.uz
Веб сайт: bnpz.uz
20. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи
Э-маил: info@fnpz.uz
Веб сайт: fnpz.uz
21. Навоий Кон Металлургия Комбинати
Бўш иш ўринлари ва онлайн резюме топшириш: https://www.ngmk.uz/uz/home/blog/kombinat-to-g-risida/bo-sh-ish-o-rinlari
Э-маил: info@ngmk.uz
Веб-сайт: ngmk.uz
22. Олмалик Кон Металлургия Комбинати
Бўш иш ўринлари ва онлайн резюме топшириш: www.agmk.uz/oz/vacancy
Веб-сайт: agmk.uz
23. Enter Engineering
Бўш иш ўринлари ва онлайн резюме топшириш: ent-en.com/uz/page/karera
Э-маил: info@ent-en.com
Веб-сайт: ent-en.com
24. Uz-Kor Gas Chemical
Бўш иш ўринлари билан танишиш: uz-kor.com/index.php/ru/vakansii
Э-маил: info@uz-kor.com
Веб-сайт: uz-kor.com
25. "Gazli Gaz Storage" МЧЖ
Э-маил: info@gazligs.com
Веб-сайт: gazligs.com
26. "Ўзлитинефтгаз" АЖ
Бўш иш ўринлари: liting.uz/page/15
Э-маил: liting@liting.uz
Веб-сайт: Liting.uz
27. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ
Бўш иш ўринлари: https://hududgaz.uz/page;jsessionid=194B4A441ECCAFBDA10F7386E478A6E5?m=23
Веб-сайт: hududgaz.uz
Э-маил: info@hududgaz.uz
28. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ
Бўш иш ўринлари: het.uz/oz/pages/view/vacant
Э-маил: info@het.uz
Веб-сайт: het.uz
29."Natural Gas Stream" МЧЖ
Э-маил: info@ngstream.com
30. "UzMalOil" ҚК
Э-маил: uzmaloil@mail.ru
Шунингдек, тақдим этилган ҳаволалар орқали компаниялар веб-сайтига киринг, сўнг карьера ёки ваканциялар саҳифасига ўтиб бўш иш ўринлари билан танишишингиз ва резюме юборишингиз мумкин.
Бу маълумотлар кимгадир манфаатли бўлса бундан ғоятда хурсандман. Барчангизга омад.
Телеграм канални дўстларингизга ҳам тавсия қилишни унутманг. Агар сиз бу постни ўқиётган бўлсангиз ва ҳалигача каналга аъзо бўлмаганлар бўлсангиз, ҳозироқ аъзо бўлинг.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ассалому алайкум Азиз Юртдошим!
Сиз ва оила аъзоларингизни Қурбон Ҳайити байрами билан самимий муборакбод этаман. Тинч ва осуда юртимизга кўз тегмасин, барчангизга доимо яхшиликлар ва эзгуликлар ҳамроҳ бўлсин.
Байрамингиз муборак бўлсин!
🎉 "Uzbekistan GTL" заковат терма жамоаси "Ўзбекнефтгаз" АЖ Интеллектуал олимпиадаси учинчи босқичи "Заковат Қуиз" чемпионатида 26 жамоа ичида 1-ўринни эгаллаб, "Заковат Quiz" чемпиони бўлди.
Ёрвордик, аканг кучайди😎👌
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Шукр
Ваҳимага ўрин йўқ!
Аввало, шукр, ҳеч қандай зиён етмабди. Азиз дўстлар, сизларни шахсан туман ҳокими ва вилоят Фавқулодда Вазиятлар Бошқармаси бошлиғи осудаликка чорлаб, барчангизга ваҳимага ўрин йўқлиги ҳақида хабар бермоқда. Ҳеч ҳам ҳавотир олманг. Тезкорлик билан аҳолини хабардор қилган мутасаддиларга респект, барака топсин.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
———
— Тайёргарлик ишларига ўтган йилги 14 триллион сўмга қўшимча яна 14 триллион сўм ажратилиши белгиланди.
— аудитдан ўтмаган корхоналарга газ ва электр оширилган тарифда етказилади.
— Ҳар бир ҳокимга 1 тадан туманни танлаб, электр ва газ тежаш бўйича намуна қилиш топширилди. Ушбу туманларда бу йил 750 миллион киловатт электр ва 550 миллион куб метр газ иқтисод қилинишига эришиш муҳимлиги таъкидланди.
— Йил бошидан вилоятларда 250 та авариявий ўчиш боис айрим жойлардаги истеъмолчиларга электр барқарор етказилмагани таъкидланди. Чунки баъзи кўп қаватли уйлардаги электр қутилар ва ундаги симлар муддатини ўтаб бўлган.
Мутасаддиларга бу борадаги камчиликларни тўлиқ бартараф этиш топширилди.
Ишларни энг оғир маҳаллалардан бошлаб, йил якунигача 30 минг километр тармоқ, 10 мингта трансформаторни яхшилаш вазифаси қўйилди.
— Юртимизда электромобиллар сони охирги уч йилда 10 карра ошди.
Шу муносабат билан электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади.
Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади.
———
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Урганч Давлат Университети талабалари учун “Uzbekistan GTL” заводига экскурсия ташкил этилди
Батафсил
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Тадбир
5 июнь - Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда “Атроф муҳит муҳофазасига барчамиз масъулмиз!” деб номланган байрам тадбири ўтказилди.
Батафсил👉sgcc_uzb/cBSOTneAryF" rel="nofollow">https://teletype.in/@sgcc_uzb/cBSOTneAryF
|Web-sayt|Telegram|Instagram|YouTube|
#Mahalliylashtirish #Forum
😎 Ayni vaqtda "Uzbekistan GTL" MChJ va "Shurtan Gaz Kimyo Majmuasi" hamkorligida o‘tkazilayotgan "Korxonalarni shatakka olish va mahalliy ishlab chiqarishni rivojlantirish" forumi doirasida ikki yirik korxona Rahbarlari, masʼul mutaxassislar va mahalliy ishlab chiqaruvchilar oʻrtasida ochiq muloqot boʻlib oʻtmoqda.
———
😎 В данный момент, в рамках форума «Содействие предпринимателям в развитии местного производства», проводимого совместно с ООО «Uzbekistan GTL» и «Шуртанским газохимическим комплексом», проходит открытый диалог между руководителями этих двух крупных предприятий, ответственными специалистами и местными производителями.
———
😎 At the moment, directors of Uzbekistan GTL LLC and Shurtan Gas Chemical Complex, responsible experts, and local manufacturers are having an open discussion within the framework of the forum "Supporting Entrepreneurs in Development of Local Production," which is being held in partnership with these two major companies.
———
Bizni kuzating⬇️
💬Telegram | 🌐Website
👍YouTube | 😉LinkedIn
👨Facebook | 📹Instagram
Газлаштирилмаган ҳудудлардаги аҳоли учун ўрнатилган ижтимоий норма литмити ўзгартирилиши мумкин.
Депутат Дониёр Ғаниев қиш мавсумида табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда электр энергияси учун белгиланган «ижтимоий норма» миқдорини ошириш масаласини кўтарди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров хонадонларнинг учдан бир қисмида табиий газ йўқлигини қайд этиб, бу масала устида иш олиб борилишини айтди.
Бу ерда тўлиқ кўришингиз мумкин: Видео
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ҳозир "метанзаправка"дан автомобилга газ олдик.
Давления 220 кило! ( 220 кгс/см²).
Ва, барча шу ердан газ олади "яхши км беради" деб.
Ким нимани тушунди?
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
⚡️Маҳаллий тадбиркорлар диққатига!
“Ўзбекнефтгаз АЖ” жорий йилнинг 4 июн куни “Uzbekistan GTL” МЧЖ ва “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ҳамкорлигида маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳамда саноатни ривожлантириш мақсадида “Uzbekistan GTL” заводида бўлиб ўтадиган "Корхонларни "шатакка олиш" ва маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш" форумига барча ишлаб чиқарувчиларни таклиф этади.
Иштирок этиш учун иловада келтирилган жадвални тўлдирилган ҳолда жорий йилнинг 2 июн соат 17:00 га қадар Abdumalik.Kholikov@uzgtl.com электрон почта манзилига жўнатишингизни сўраймиз.
Иловани юклаб олиш.
Қўшимча маълумот учун қуйидаги рақамга мурожаат қилинг: +998882007776
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ҳар бир ташкилот раҳбарларига энергия самарадорлиги бўйича KPI жорий этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 30 май куни иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
How does a PULSATION DAMPENER work? | +ANIMATION
PULSATION DAMPENER суюқлик тизимларида пистонли насослар, компрессорлар ёки бошқа пулсацияланувчи оқим манбаларидан келиб чиқадиган босим ўзгариши ёки пулсацияларни камайтириш учун ишлатиладиган қурилма.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Live
Айни вақтда Тошкент шаҳрида Энергетика вазири ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтмоқда
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
⚽️⚽️ Суперлига. 12-тур
🔵 Насаф 1:0 Нефтчи 🟢
Жамоамиз мухлисларини ушбу ғалаба билан табриклайман🎉✨
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
🎉🥇"Uzbekistan GTL" MChJ zakovat terma jamoasi "Zakovat Quiz" musobaqasi gʻolibi boʻldi
😎 Bugun, 13-iyun kuni Zakovat arenada "O‘zbekneftgaz" AJ Intellektual olimpiadasi uchinchi bosqichi "Zakovat Quiz" chempionati bo‘lib o‘tdi. "O‘zbekneftgaz" AJ va tizim tashkilotlarining 26 jamoasi o‘rtasida o‘tkazilgan intellektual oʻyinda "Uzbekistan GTL" MChJ zakovat terma jamoasi munosib ishtirok etib, faxrli 1-o‘rinni qo‘lga kiritishdi hamda "Zakovat Quiz" chempionlari bo‘lishdi. 2-o‘rinni "Buxoro neftni qayta ishlash zavodi" MChJ jamoasi olgan bo‘lsa, 3-o‘ringa "Uz-Kor Gaz Chemical" MChJ jamoasi ega chiqishdi.
Hamkasblarimizni ushbu muvaffaqiyat bilan tabriklaymiz, gʻabalalar bardavom boʻlsin.
Bizni kuzating⬇️
💬Telegram | 🌐Website
👍YouTube | 😉LinkedIn
👨Facebook | 📹Instagram
#Тайинлов
Бекматов Тўймурод Ҳусанович “Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига директор лавозимига тайинланди.
У бунга қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Конларни ишлатиш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Шаҳрисабз туманида жойлашган Ҳисорак сув омборидан кўп миқдорда сув чиққани ҳамда қуйи оқим йўлларига оқгани сабабли барча масъул ташкилотлар воқеа жойида тегишли ишларни амалга оширмоқда. Хабар беришларича, вазият назоратга олинган.
Тез орада расмий муносабат билдирилади.
———
Бундай вазиятда аҳоли орасида ваҳима кўтарилмаслиги учун тезкорлик билан муносабат билдирилиши керак. Агар жиддийроқ нимадир бўлса, кечиктирилмасдан аҳолини огоҳлантириш керак, барчаси яхши бўлиб, ваҳима қилишга ўрин йўқ бўлса, илоҳим шундай бўлсин, униям тезроқ айтишлари керак. Тинчлик бўлаверсин.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Қадамда шаробхона, оралаб кабобхона,
Лек афсус топилмайди битта ҳам китобхона.
Дорихона ҳам бисёр, гўё бутун эл бемор.
Қалбга шифо бўлгувчи кутубхона йўқ бекор.
———
"Ўзбекнефтгаз" АЖ ташаббуси билан ташкил этилган ушбу бекат-кутубхоналар албатта барча учун манфаатли бўлади. Ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
⚡️Қарши шаҳридаги замонавий шароитларга эга ДАЧАда Counter strike ўйнаб дам олишни истайсизми?
Энди, синфдошлар билан дам олгани узоқ масофа босиб, олисларга кетиш шарт эмас. Қарши шаҳрининг қоқ марказида қулай шароитларга эга дачада сиз мароқли дам олишингиз мумкин.
Дачада Counter strike ўйнаш учун шароит яратилган.
Мурожаат учун: +998987770707
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ташқи ишлар вазирлиги: Ҳозирда, яни 2024-йилда Россия Федерациясида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари сони 2016-йилга қараганда 4 баробар камайган.
Айни вақтда Европа, Осиё-Тинч океани минтақаси ва Кўрфаз араб мамлакатларида меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган юртдошларимиз сони ортиб бормоқда.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Mahalliylashtirish #Forum
😎 Ayni vaqtda "Uzbekistan GTL" MCHJda mahalliylashtirish va kooperatsiya aloqalarini kengaytirish hamda sanoatni rivojlantirishdan maqsadida o‘tkazilayotgan "Korxonalarni shatakka olish va mahalliy ishlab chiqarishni rivojlantirish" forumi boʻlib oʻtmoqda.
———
😎 В данный момент в ООО «Uzbekistan GTL» проходит форум «Содействие предпринимателям в развитии местного производства», целью которого является расширение отношений локализации и кооперации, а также развитие промышленности.
———
😎 These days, Uzbekistan GTL LLC is hosting the forum “Supporting Entrepreneurs in Development of Local Production”. The event aims to expand localization and cooperation relations, as well as promote industrial development.
———
Bizni kuzating⬇️
💬Telegram | 🌐Website
👍YouTube | 😉LinkedIn
👨Facebook | 📹Instagram
⚽️⚽️ Superliga. 10-tur
Uchrashuv yakunlandi!
🔵 NASAF 3:0 LOKOMOTIV 🔴
⚽️ Bobur Abduxoliqov, 9 (1:0), Bobur Abduxoliqov, 49 (2:0), Bobur Abduxoliqov, 68 (3:0)
❌ Sanjar Tursunov, 75 (Lokomotiv)
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида МТО газ кимё мажмуаси қурилишини бошлаб берди
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ўтказилган кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи натижасига кўра, “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга “тайёр” деб баҳоланди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
✨Жонибек деган бир дўстимиз бор, IELTS'дан 8.5 балл олган. Шу келаётган ҳафта IELTS Writing'дан бир ойлик махсус онлайн курс очмоқда. Бу ерда курс ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.
Writing'имни оширишим керак деб юрганлар учун жудаям қулай курс. Жонибек билимли йигит, дарс ўтиши ҳам яхши, тавсия қиламан.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Насаф Насафжоним Насафқизғалдоқ 🥳
Насаф Ўзбекистон суперкубоги соҳиби🔥
Жамоамиз мухлисларини табриклайман 🎉
Ёрворди Насаф 👏✊
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
⚡️Диққат, фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!
Ассалому алайкум ҳурматли обуначилар! Илтимос, қайсидир ҳамкасбингиз ёки танишингиз телеграмдан сизга оғир вазиятда эканлигини ёзиб қарз ёки пул сўраса, олдин ёзишган профилига қаранг, худди ўшанга бирга-бир янги профил бўлса ва ёзишмалар йўқ бўлса эҳтимолки, булар фирибгарлар!
Оғир вазиятда эканлигини айтиб қарз сўраган ҳар қандай танишингиз билан телефонда гаплашиб, фақат унинг ўзигина жавоб бера оладиган бирор маълумот сўраб, жавоб бера олса, сўнг қарз беринг ёки пул ўтқазиб беринг, чунки, сунъий интеллектда исталган овозни ўхшатиш мумкин, лекин улар барча маълумотларни билмайди!
Охирги вақтда шундай ҳолатлар ва ушбу вазиятда алданиб қолиш ҳолатлари жуда кўпайган!
Огоҳ бўлинг!!!
Яқинларингизни ҳам огоҳлантириб қўйинг!
Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz