Нафақат автомобили метанда юрувчилар, балки барча учун савол!)
Бир нарсани сўрайман сизлардан, фикрларизни ёзиб кетизлар, автомобилимга 80талик метан баллон ўрнатилган, газ тугаб ўчиб қолгач, яни бўш баллонга полни газ қуйдирсам баъзи метанзаправкаларда 44минг-46минг сўмлик атрофидаги газ кетади ва шу газ билан 240-260км босиб ўтаман, баъзи метанзаправкаларда эса худди шу ҳолатда 58минг-60минг сўмлик газ кетади, лекин максимал 220-240км йўл босиб ўтаман.
Ўзимча ўйлайманки, бу метанзаправкадаги расходчикдан бўлса керак деб, яни аслида 1 м³ газ ўтган бўлади, расходчик ўша 1м³ газни 1,1м³ - 1,2м³ ёки шунга ўхшаш қилиб кўрсатади. Сизга қуйиб берган газ аслида унча бўлмайди. Лекин деган жойи бор, иккиси ҳам полни қиляпти, лекин нега бири 40км камроқ йўл босяпти ва қиммат. Буни барча метанда юрувчилар билади, фалон жойни заправкаси яхши, яхши км беради дейди.
Хуллас, сўрамоқчи бўлганим, буни сабаби нима, нега ўртада фарқ бунча катта? Нега баъзилари яхши км беради ва арзон, баъзилари эса қиммат ва км камроқ беради?
Сабабини изоҳларда ёзиб кетсангиз дўстлар. Балки Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Инспекция" ўша жиҳатларига ҳам эътибор қаратар. Ахир нимадир сабаб бўлмаса бундай бўлмайди, шундайми демак қандайдир қонун бузилиши бор у ерда.
Босимга боғлиқ дейишдан олдин, сиз босимга қараб эмас, расходчикдан ўтган газга пул тўлашингизни ҳисобга олинг!
Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz
#Ёшлар_куни
БНҚИЗда ташкил этилган "Ёшлар куни"да ўзим ҳам иштирок этдим, дастлаб куни завод фаолияти билан танишган бўлсак, иккинчи куни Бухорода жойлашган тарихий обидаларда ва муқаддас қадамжоларда зиёратларда бўлдик. Ушбу кунларда соҳа мутахассислари билан ўзаро фикр ва тажриба алмашдик, балки кўплаб дўстлар ҳам орттирик.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлиб ўтган "Ёшлар куни"дан видеолавҳа
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Вакансия
ОБЪЯВЛЕНИЕ О ПРОВЕДЕНИИ КОНКУРСНОГО СОБЕСЕДОВАНИЯ
СП ООО «Uz-Kor Gas Chemical» объявляет о проведении конкурсного собеседования на следующую вакантную должность:
1. Делопроизводитель Цеха склада полимеров (3 разряд, 1 штатная единица).
2. Делопроизводитель Цеха подготовка мешков и расфасовка готовой продукций (3 разряд, 1 штатная единица).
3. Делопроизводитель отдела Управления производством (3 разряд, 1 штатная единица).
Квалификационные требования: среднее специальное или высшее образование.
Должен знать: русский и английский языки, правила ведения делороизводства, обладать навыками работы с компьютером, в т.н. офисными программами, оргтехникой и опыт работы в соответствующей сфере.
Дата и время проведения: 04 июня 2024 года, 09:00.
Место проведения: Республика Каракалпакстан, Кунградский район, поселок «Кырк кыз», жилой лагерь №2 (GS) Устюртского газохимического комплекса.
Кандидатов просим иметь при себе паспорта, резюме, копия диплома об образовании, копии сертификатов уровня знания английского языка в случае их наличия и ручку для письменных работ.
К собеседованию не будут допускаться кандидаты, квалификация которых не соответствуют указанным выше требованиям. Нужно иметь в виду, что Устюртский газохимический комплекс находится в значительном отдалении от административных центров, соответственно, приезд и участие на собеседовании создадут кандидатам определенные трудности и финансовые издержки. Из этого следует, что кандидатам необходимо быть внимательными к требованиям, предъявляемым к участию на собеседовании, и не утруждать себя приездом, если их данные не соответствуют вышеуказанным требованиям.
Со стороны СП резюме кандидатов до проведения конкурсов приниматься не будут ввиду того, что всем будут предоставлены равные права для участия на собеседованиях, и отбор кандидатов посредством предварительного изучения резюме не будет осуществляться. Кандидаты будут представлять свои резюме непосредственно при прохождении собеседований.
Всем кандидатам рекомендуем тщательно подготовиться к собеседованиям.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Do’stim, hammuallifim, podkastdoshim va qadrli akam - Botir Kobilov bugun Harvard Universitetidan doktorlik unvonini oldilar.
Botir aka bilan faxrlanamiz. Vatanimiz, millatimizga Botir akadek olimlar muborak bo’lsin.
Botir aka Harvardda doktorlik qilgan birinchi O’zbekistonlik bo’ldilar.
Bundan ham katta yutuq va zafarlar tilab qolamiz!
Ултра паст олтингугуртли дизел ёқилғиларидан ҳам 3 карра тоза!
"Uzbekistan GTL" заводида ишлаб чиқарилаётган синтетик GTL дизел ёқилғилари бошқа ёқилғилардан таркибида олтингугурт миқдори деярли йўқлиги билан ажралиб туради, бу эса дизел двигателли техникаларнинг эҳтиёт қисмлари, ёқилғи ва мойлаш материалларининг хизмат муддатини ва уларнинг техник хизмат кўрсатиш даври оралиғи оширилишини кафолатлайди.
Ҳар қандай ёқилғилар ёниши натижасида олтингугурт ҳеч қаерга йўқ бўлмайди ва ҳосил бўлган газлар билан бирга ҳавога чиқарилади. Олтингугурт дарахтлар, ер муҳитига қараб ҳавога аралашади, ҳаводаги кислород билан бирикиб олтингугурт диоксидини ҳосил қилади. Бу модда инсоннинг нафас йўллари, ўпкаси ва жигарига жуда ёмон салбий таъсир кўрсатади (болаларга зиёни йўтал, шамоллаш, ачишиш, кўнгил айниши кўринишида айниқса яққол намоён бўлади).
"Uzbekistan GTL" заводида ишлаб чиқарилаётган дизель ёқилғиси таркибида олтингугурт миқдори максимим 5 ppm, ултра паст олтингугуртли ёқилғиларда эса талаб 15 ppm. GTL дизель ёқилғиси энг тоза ултра паст олтингугуртли ёқилғиларданда 3 карра тоза.
Ёқилғи сотиб олаётганда нафақат техникангизнинг, ундандан муҳимроқ бўлган ўзингиз, ота-онангиз, фарзандларингиз соғлиги учун ҳам тоза ёқилғи сотиб олишга ҳаракат қилинг!
Унутманг, саломатлик энг қимматли бойлик!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 2025 йил бошидан бошлаб AI-80 ишлаб чиқариш тўлиқ тўхтататилади
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
📣 “Деҳқонобод калий заводи” АЖ тоғ-кон мажмуасига электр энергетикаси йўналишига 5 та вакант учун танлов эълон қилади:
Вакант йўналишлар, талаблар, қайси электрон почтага топшириш кераклиги ва бошқа батафсил маълумотлар бу ерда
Қўшимча маълумот учун
☎️(75) 612-50-62 телефон рақамига қўнғироқ қилинг!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Илк бор, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва тизим ташкилотларида фаолият олиб борувчи ёшлар ўртасида "Hackathon" ўтказилди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#OGU2024 #OGU
"O‘zbekiston neft va gazi - OGU 2024" 26-Халқаро кўргазмаси доирасида дастлаб, куннинг биринчи ярмида "Ўзбекнефтгаз" АЖ тизим ташкилотлари ёшлари ўртасида заковат интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Унда 27 жамоа иштирок этди ҳамда ғолиблар ва юқори кучли бешлик қуйидагича бўлди:
1-ўрин “Uz-Коr Gas Chemical” қўшма корхонаси
2-ўрин Шўртан газ кимё мажмуаси
3-ўрин “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси
4-ўринда бир хил балл тўплаган "Uzbekistan GTL" МЧЖ ва Муборак газни қайта ишлаш заводи жамоалари.
Куннинг иккинчи қисмида Энергетика вазирлиги тизим ташкилотларининг 14 жамоаси ва "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг кучли 5та жамоалари ўртасида заковат интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Ушбу ўйинда кучли бешлик таркиби ўзгармаган ҳолда тартиби қуйидагича кўриниш олди.
1-ўрин “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси
2-ўрин “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси
3-ўрин Муборак газни қайта ишлаш заводи
4-ўринни бир хил балл тўплаган ҳолда, "Uzbekistan GTL" МЧЖ ва Шуртан Газ Кимё Мажмуаси жамоалари эгаллашди.
Ушбу ташкил этилаётган интеллектуал ўйинлар албатта ёшларининг ўз устида ишлаши, билимларини мустаҳкамлаб, ақлий заковатини оширишга ўзининг катта ҳиссасини қўшади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
«O‘zbekiston neft va gazi - OGU 2024» 26-Xalqaro ko‘rgazmasi doirasida "Eng yaxshi innovatsion startap loyiha" hamda "Eng yaxshi ratsionalizatorlik taklifi" tanlovlari gʻoliblarini taqdirlash marosimidan videorolik.
👇Bizni kuzating:
web-sayt | instagram | telegram | ung_matbuotxizmati">youtube | facebook
#Live
#OGU_2024
Айни дамда «Ўзбекистон нефть ва гази - OGU 2024» 26-Халқаро кўргазмаси доирасида "Энг яхши инновацион стартап лойиҳа" ҳамда "Энг яхши рационализаторлик таклифи" танловлари бўлиб ўтмоқда.
|Web-sayt|Telegram|Instagram|YouTube|
#videolavha
“O‘zbekiston neft va gazi – OGU 2024” 26-xalqaro ko‘rgazmasidan videolavha
______
Видеообзор с 26-ой Международой выставки «Нефть и газ Узбекистана - OGU 2024»
👇Bizni kuzating:
web-sayt | instagram | telegram | ung_matbuotxizmati">youtube | facebook
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов: - "Бутун энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия улуши шу йилнинг охиригача 18% га етказишини мақсад қилганмиз. Буни қилса бўлади ва бунга барча имкониятларимиз етарли".
Айни вақтда Энергетика ҳафталиги доирасида International Hotel Tashkent меҳмонхонаси конференциялар залида "Энергетика сиёсатини Ўзбекистон миллий стратегияси билан уйғунлаштириш" мавзусида сессия бўлиб ўтмоқда.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Бугун, 14 май куни “Ўзбекистон нефт ва гази – OGU 2024” 26-халқаро кўргазмасини очиб берувчи, анъанавий “UNG-YOUTH MARATHON” югуриш марафони ўтказилди.
Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 4 км масофага ўтказилган ушбу югуриш марафонида 500 нафарга яқин ходим қатнашди.
Марафон натижаларига кўра,
Эркаклар ўртасида:
1-ўрин Таниев Нодир Ўзбеккимёмаш
2-ўрин Алимов Қобил МГҚИЗ
3-ўрин Эргашев Достон БНҚИЗ
Аёллар ўртасида:
1-ўрин Ҳошимова Ферангиз БНҚИЗ
2-ўрин Аширова Валерия Узгеофизика
3-ўрин Уракова Малика Ўзбекнефтгаз АЖ
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#ШГКМ #UzGTL
#Ёшлар_форуми
Шаҳрисабз туманидаги Лочин оромгоҳида бўлиб ўтган "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ҳамда "Uzbekistan GTL" МЧЖ ёшлари иштирокида "ЁШЛАР 2024. ҒОЯЛАР ВАҚТИ" нефт-газ ёшлари форуми гулхан ёқилиб, мушакбозлик ва куй-қўшиқлар садоси остида ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Форум катта таассуротлар билан ёдда қоларли ва қизғин руҳда бўлиб ўтди. Бу форумни ҳақиқий дўстлик ва ғоялар форуми дейиш мумкин.
Форумда, Раҳбар ва ёшлар учрашуви, семинар-тренинглар, заковат, шунингдек, шахмат, шашка, стол тенниси, футбол, киберспорт, қувноқ стартлар бўйича спорт мусобақлари бўлиб ўтди. Икки завод ёшларидан ташкил топган жамоалар барча тадбирларда бир бўлиб, бир куч бўлиб ҳаракат қилишди.
Ушбу форумни юқори даражада ташкил этган, форум ташаббускорлари бўлган, "Шўртан Газ Кимё Мажмуаси" МЧЖ ва "Uzbekistan GTL" МЧЖ Раҳбариятига, икки корхона Касаба уюшма қўмитасига, ташкилотчиларга ва барча форум иштирокчиларига катта раҳмат айтиб, ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, катта раҳмат!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
⚡️ 3750 сўм
Энергетика вазирлиги:
2024-йил 1-июндан 1-августгача бир куб метр «метан» газнинг энг баланд нархи 3750 сўм қилиб белгиланди (аввалги нарх 2024-йил 1-апрелгача 3250 сўм, 2024-йил 1-июнгача эса 3350 сўм эди).
Бу дегани, Ўзбекистондаги барча метанзаправкалардаги 1 метр куб метан газининг "потолок" нархи 3750 сўм дегани.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Live
Айни дамда, Шаҳрисабз туманида жойлашган "Лочин" оромгоҳида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар иштирокида "Бахтли келажак сари" шиори остида "Шижоатли хотин-қизлар" форуми бўлиб ўтмоқда.
———
Иқтисодий таҳлиллар шуни кўрсатадики, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш давлатнинг ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий ривожланишида ўзининг катта ҳиссасини қўшади. Ҳар йили мунтазам ўтказиб келинаётган ушбу форум мажмуада аёлларга бўлган эътиборнинг қай даражада юқори эканлигининг яққол далилидир.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
⚡️Электриклар, нефтгазчилар, фермерлар, тез тиббий ёрдам ёки бошқа соҳалар учун махсус кийим бошларни ҳамёнбоп нархларда харид қилинг!
Батафсил маълумот учун +998903137788 рақамига қўнғироқ қилинг.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида "Ёшлар куни" бўлиб ўтмоқда
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси ташаббуси билан тизим ташкилотларида фаолият олиб борувчи ёшлардан иборат делегациясия учун йил давомида "Ёшлар куни" ташкил этилиши ва ушбу кунларда Жамиятдаги ишлаб чиқариш корхонлари ва бошқармаларга экскурсиялар уюштириб борилиши ташкил этилган.
Айни вақтда "Ёшлар куни" доирасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлиб турибмиз. Дастлаб куннинг биринчи ярмида завод фаолияти билан яқиндан танишган бўлсак, ҳозирда корхона маданият саройида завод тарихи ва бугуни ҳақида маълумот берувчи қўйиб берилаётган қизиқарли ролик барчага манзур бўлмоқда. Олдинда семинар-тренинглар ҳамда "Ёшлар куни"нинг иккинчи кунида Бухоронинг тарихий обидаларига зиёратлар режалаштирилган.
Бир сўз билан айтганда "Ёшлар куни" аъло даражада ўтяпти.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Shaffof бренди остидаги газ шохобчалари масъулларига суд ҳукми ўқилди
Бренд мутасаддилари биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун уюшган гуруҳ тузиб, 2018-2023 йиллар давомида қарийб 450 млрд сўм солиқларни тўламаган. Улар 1 трлн 376,5 млрд сўмлик савдо тушумларини яшириб, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини ҳам жуда кўп миқдорда бузган. Иш доирасида 100 дан ортиқ “метан-заправка”, 120 га яқин енгил ва юк автомобиллари хатланди.
Батафсил
⚡️Ғузорликлар учун хушхабар
1-июнь куни соат 19:00да Қашқадарё вилояти, Ғузор туманидаги Шўртан марказий ўйингоҳида "Янги Ўзбекистон битирувчилари" номли гала концерт бўлиб ўтади.
Чипталар нархи 20.000 сўм.
Маълумот учун рақамлар:
904444454; 939334884
Очиқ осмон остидаги бундай концертларга уйдагилар билан ёки битирувчи бўлсангиз синфдошлар билар тушсангиз буни завқи ўзгача.
🔔 Хабар таҳрирланди: Концерт 1-июньга кўчирилди
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Тайинлов
Амонов Эркин Вохидович “Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
———
Амонов Эркин Вохидович назначен на должность начальника Департамента финансового и комплаенс контроля АО «Узбекнефтегаз».
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Quvvat
“Quvvat” taqdimotida quvnoq bolajonlar
👇Bizni kuzating:
web-sayt | instagram | telegram | ung_matbuotxizmati">youtube | facebook
#Innovasion_yechim
📹“O‘zbekneftgaz” AJ tomonidan mamlakatda ilk bor ishga tushirilgan Burg‘ilash ishlarini boshqarish markazining ochilish marosimidan videolavha.
👇Bizni kuzating:
web-sayt | instagram | telegram | ung_matbuotxizmati">youtube | facebook
#OGU_2024 #OGU2024
Ayni vaqtda energetika haftaligi doirasida,
· "O'zbekiston milliy strategiyasiga muvofiq energetika siyosatini uyg'unlashtirish" plenar sessiyasi;
· 26- "O'zbekiston neft va gazi - OGU 2024" ko'rgazmasi va anjumani;
· 17- Xalqaro "Energetika, energiya tejamkorligi, muqobil energiya manbalari - Power Uzbekistan 2024" ko'rgazmasi;
· 4-Xalqaro energetika konferensiyasi kabi bir qator yirik tadbirlar davom etmoqda.
Bizni kuzating ⬇️
💬Telegram | 🌐Website
👍YouTube | 😉LinkedIn
👨Facebook | 📹Instagram
#OGU_2024
Neft-kimyo sektoridagi tarkibiy o‘zgarishlar
Ayni vaqtda Energetika haftaligi doirasida "International Hotel Tashkent" mehmonxonasi konferensiyalar zalida "Neft-kimyo sektoridagi tarkibiy o‘zgarishlar" mavzusida sessiya bo‘lib o‘tmoqda.
Unda "O‘zbekneftgaz" AJ Boshqaruv raisi o‘rinbosari Odil Temirov, "Honeywell UOP" kompaniyasi yangi loyihalar ishlab chiqarish bo‘yicha direktori Igor Solovyev, "Acwa Power Syrdarya" Bosh direktori Mubashar Ahmed va boshqa bir qator kompaniyalar rahbarlari o‘z ma’ruzalari bilan ishtirok etmoqda.
👇Bizni kuzating:
web-sayt | instagram | telegram | ung_matbuotxizmati">youtube | facebook
Ўзбекнефтгаз АЖ Бошқарув раиси Баҳодир Сидиқов: - "Бизнинг асосий мақсадимиз талабга мос табиий газ ишлаб чиқариш ва ҳозирги ҳажмни сақлаб қолиш. Бу учун 200дан зиёд катта-кичик лойиҳаларни амалга оширмоқчимиз, тўғри бу вазифа осон эмас, лекин буни уддалаяпмиз ва бу бугунги кунда ўз натижаларини ҳам бермоқда.
Энергетика ҳафталиги доирасидаги "Энергетика сиёсатини Ўзбекистон миллий стратегияси билан уйғунлаштириш" мавзусида сессия якунланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Баҳодиржон Сидиқов, Озарбайжон Республикаси давлат нефт компанияси - “СОCАР” президенти Ровшан Наджав ва қатор нефт ва газ компанияларининг раҳбарлари ўз маърузалари билан иштирок этди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#OGU_2024
📹Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бутун мамлакат миқёсида илгари сурилаётган аҳолини соғломлаштириш сиёсати "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибдаги барча корхона ва муассасаларида ҳам олиб борилмоқда.
“Ўзбекистон нефт ва гази – OGU 2024” 26-халқаро кўргазмаси доирасида ўтказилган “UNG-YOUTH MARATHON” ҳам ўз атрофига бир неча юзлаб ёшларни бирлаштирди.
👇Bizni kuzating:
web-sayt | instagram | telegram | ung_matbuotxizmati">youtube | facebook
📣 Ertaga, 14-may kuni "O'zbekiston neft va gazi - #OGU 2024" 26- Xalqaro ko'rgazmasi o'z ishini boshlaydi
🔥21 mamlakatdan yetakchi neft va gaz kompaniyalarining keng ekspozitsiyasi sanoatning yangi mahsulotlari va texnologiyalarini namoyish etadi.
📍 “O‘zekspomarkaz” MKK, 1 va 2-pavilyonlar, zal Atrium 1
❗️Beyjni hoziroq qo'lga kiriting 👉 https://bit.ly/OGU_uz_reg
_
📣 Уже завтра, 14 мая, начнет свою работу 26-я Международная выставка «Нефть и Газ Узбекистана - #OGU 2024»
🔥Широкая экспозиция ведущих нефтегазовых компаний из 21 стран представит новинки и технологии отрасли.
📍 Место проведения: НВК "Узэкспоцентр", павильоны №1 и №2, зал Атриум 1
❗️Получите бейдж уже сейчас 👉 https://bit.ly/OGU_ru_reg
| Instagram |Linkedin |Facebook
#ШГКМ #UzGTL
#Ёшлар_форуми
Ёшлар форуми доирасида киберспорт ўйинлари бўйича чемпионат бўлиб ўтмоқда.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz