200 квт.соат | 100 куба | 500 куба
Нархларнинг оширилишини ва табақаланиши, яни ижтимоий норманинг ўрнатилишини аксарият инсонлар нотўғри тушуниб, салбий қабул қилмоқда, ваҳолангки, аслида бу ўзгаришлар аҳолининг катта қисми, 75-80 %и учун ҳеч қандай таъсири сезилмайди.
Нега? Чунки аҳолининг 75-80%ининг ойлик электр энергия истеъмол миқдори 200 квт.соатдан кам, табиий газдан эса ёзда 100 куба, қишда эса 500 кубадан кам ишлатишади. Шу сабабдан ижтимоий норма учун айнан шу миқдорлар олинган.
Аслида бу қонуни, электр энергиясидан ойига 200 квт.соатдан кам, табиий газдан эса ёзда 100 куба, қишда 500 кубадан кам ишлатаётган сиз ва биз каби аҳоли мамнуният билан қабул қилиш керак. Ахир, сиз ойига 50 квт.соат электр энергияси ишлатсангиз, қўшнингиз эса ойига 1000 квт.соат ишлатса ва иккалангиз ҳам ҳар бир квт.соат учун бир хил сўммада пул тўласангиз, бу адолатданми, йўқ-да, чунки ахир қўшнингиз сиз каби 20та хонадон энергиясини ишлатмоқда.
Яна бир гап, энергетикада охирга марта нархлар 2019-йил 15-августда оширилган эди ва 5 йилдирки нархлар ўзгармай келмоқа. Ўзингиз тасаввур қилинг, ҳаражатлар тинимсиз ошиб боришига қарамасдан, нархларнинг йиллар давомида ўзгаришсиз тутиб турилиши бу тизим катта зарар, гарчи катта субсидиялар берилса ҳам. Бу ўзингизга ҳам аён. Буни биргина 2019-йилдаги нархлар билан айни вақтдаги нархларни таққослаб кўрсангиз ҳам яққол билинади.
Ойига 200 квт.соат ишлатмасангиз нима қиласиз норози бўлиб, масалан бизни оила ойига ўртача 50-90 квт.соат атрофида электр энергияси ишлатилар экан. Айтмоқчиманки, олдин қайси тоифага киришингизни билиб олинг-да. Хуллас, бу узоқ кутилган ва қабул қилинган қарор албатта қабул қилиниши керак эди, балки эртароқ ҳам.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори (иловалари билан)
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
"Ўзбекнефтгаз" АЖ ва тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхонлари бир қатор соҳа мутахассисларига бўш вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилади.
Қандай қилиб "Ўзбекнефтгаз" АЖга онлайн резюме юбориш мумкинлиги бу ерда кўрсатилган видео (/channel/ngi_uz/4255)
Номзодлар 2024 йил 30-апрелга қадар ушбу ҳаволага (https://www.ung.uz/about/vacancy/21/sub/46/1) кириб, анкета тўлдиришлари мумкин.
Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Yoshlar #Tayinlov
😎 "Uzbekistan GTL" MChJning tegishli buyrug‘i bilan Xudayorov Humoyun Asliddin oʻgʻli Jamiyat Bosh direktorining Yoshlar masalalari bo‘yicha maslahatchisi etib tayinlandi
👉 Batafsil
———
😎 Соответствующим приказом ООО «Uzbekistan GTL» Худаёров Хумоюн Аслиддин угли назначен Советником Генерального директора Компании по вопросам молодежи
👉 Подробнее
———
😎 By the corresponding order of Uzbekistan GTL LLC, Khudayorov Khumoyun Asliddin Ugli was appointed as a Youth Advisor to the Company’s Chief Executive Officer
👉 Read more
——-
Bizni kuzating⬇️
💬Telegram | 🌐Website
👍YouTube | 😉LinkedIn
👨Facebook | 📹Instagram
#Breyn_ring
Yoshlar o‘rtasida breyn-ring musobaqasi o‘tkazildi
Toshkent shahridagi “Zakovat” intellektual klubida “O‘zbekneftgaz” AJ Yoshlar ittifoqi tashkilotchiligida “Breyn Ring” o‘yini o‘tkazildi.
uzbekneftegaz_ung_uz/hKv5Rf088YZ">Batafsil
___
Проведен турнир по Брейн Рингу среди молодежи
В интеллектуальном клубе “Заковат” города Ташкент при организации Союза молодежи АО “Узбекнефтегаз” состоялась игра “Брейн Ринг”.
uzbekneftegaz_ung_ru/FAVTpUxLfcz">Подробно
uzbekneftegaz_ung_ru/gRlMy8NNJs3">
👇Bizni kuzating:
web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook
Геологлар куни
День Геолога
Geologists Day
Геологлар учун махсус 🕺
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Метрология, стандартизация, сертификация и качество
Абдувалиев А.А
Латипов В.Б
Умаров А.С
Алимов М.Н
Хакимов О.Ш
Хван В.И
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
📚Метрология, Стандартлаштириш ва Ўзароалмашувчанлик
фанидан лаборатория ишларини бажариш учун ўқув услубий қўлланма
Э.А.Хайдаров
Б.Э.Джумаев
Б.А.Юнусов
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
📚Метрология, Стандартлаштириш ва Сертификатлаштириш
П.Р.Исматуллаев
А.Н.Мак,судов
А.ХАбдуллаев
Б.М.Ахмедов
А.А.Аъзамов
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Президент топшириғи ижроси амалда
12-январь ойи давлатимиз раҳбари томонидан қишлоқ хўжалиги бўйича йиғилиш ўтказилган эди. Йиғилишда қишлоқ хўжалиги ходимлари, хусусан фермерларга барча шароитларни яратиб берилиши ҳақида ҳамда таннархни арзонлаштириш ҳақида сўз борган эди ва "Ўзбекнефтгаз" АЖга таннархни арзонлаштиришнинг асосий омили бўлган ёқилғи нархларини фермерлар учун 15% га арзонлаштириш топшириғи берилган эди. "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси Б. Сидиқов топшириқ ижросини таъмилаш мақсадида 1 ҳафта ичида янгича тизим ишлаб чиқиш ва бирор фермерда ёқилғи бўйича муаммо бўлса тўғридан-тўғри мурожаат қила олиши учун телеграм гуруҳ очилганлигини, унда масъуллар, фермерлар ҳамда шахсан ўзи бўлишини ва фермерларнинг ёқилғи бўйича муаммосини тезда ечилиши ҳақида мурожаат қилган эди.
Хўш, кейин нима бўлди?
Топшириқ ижроси бўйича 19-январдан ярим синтетик K-4 SSDF дизель сотувга чиқди. Фермерлар учун ўша кунни ўзида телеграм гуруҳ очилди. Фермерлар, масъуллар, нефтбаза ва департамент бошлиқларидан ташкил топган ушбу гуруҳда исталган фермер ўз мурожаатини қолдиради ва гуруҳдаги масъуллар тезда ўша фермернинг муаммосини ҳал қилиб беришади. Гуруҳни шахсан Бошқарув раисининг ўзи назорат қилиб, топшириқлар бериб бормоқда. Дастлабки кунлар мурожаатлар кўп бўлган бўлса, айни вақтга келиб фермерлар янги тизим бўйича ишлашга анча ўрганиб кетди. Бу тизимдан фермерлар қанчалик мамнунлигини скриншотлардан ҳам кўришингиз мумкин.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ваччччаааач, 🕺🥳 - 2.
Қашқадарё вилоятида иккинчи маротаба бир маҳалланинг бирваракайига тўртта лойиҳаси "Open budget"да ғолиб бўлди.
Ўтган, 2023-йилнинг 2-мавсумида маҳалламиздан "Open budget"га 4 та лойиҳа қўйилиб барчаси ғолиб бўлган эди, ҳозиргина жавоби чиққан 2024-йилнинг 1-мавсумида ҳам маҳалламиздан яна 4 та лойиҳа "Open budget"да ғолиб бўлди.
У қандай маҳалла эканки, ҳар сафар ҳам тўртталаб лойиҳа ютадиган - деб қизиқаётганлар учун манзилни айтиб қўяй. Қамаши тумани, Қоратепа МФЙ (собиқ Маркисизм колхози, ҳозирги Азлартепа/Қоратепа/Майда).
Яна ўша гап, давлат қилиб бериши керак эди дея кутиб ўтирмай, имконият берилганда максимал фойдаланиб қолишга ҳаракат қилиш керак. Мана, "Open budget" туфайли бу сафарги лойиҳалар билан жами 30кмга яқин йўлларимиз асфалт бўляпти.
Қанча-қанча йигитлар, маҳалла фаоллари, жонкуяр инсонлар лойиҳа ютиши учун фидокорлик билан ҳаракат қилишди. Уларга раҳмат айтаман, барака топинг, умрингиз зиёда бўлсин.
Шу ўринда, шундай лойиҳа яратиб, бу лойиҳа орқали йўлларимизни асфалт қилиб бериш имкониятини тақдим этгани учун Иқтисодиёт ва Молия Вазирлигига алоҳида ташаккур айтаман.
"Open budget"да лойиҳаси ғолиб бўлганлар, барчангизни табриклайман.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
"Ўзбекнефтгаз" АЖ ва тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхонлари бир қатор соҳа мутахассисларига бўш вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилади.
Қандай қилиб "Ўзбекнефтгаз" АЖга онлайн резюме юбориш мумкинлиги бу ерда кўрсатилган видео (/channel/ngi_uz/4255)
Номзодлар 2024 йил 7-апрелга қадар ушбу ҳаволага (https://www.ung.uz/about/vacancy/21/sub/46/1) кириб, анкета тўлдиришлари мумкин.
Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
3350 сўм
2024-йил 30-март куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 173-сонли қарори билан 2024-йил 1-июнгача "метанзаправка"ларда табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланди (олдин 3250 сўм эди).
Газ нархини ноқонуний равишда оширганларга қатъий чоралар кўрилиши белгиланган. Агар қонун бузилиш ҳолатларига дуч келсангиз қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беринг:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси - 1007;
Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси - 712000286
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Ёшлар_куни #Yoshlar_kuni
"Ўзбекнефтгаз" АЖ тасарруфидаги бошқарма, завод ва ташкилотлар ўртасида биринчи марта "Ёшлар куни" ташкил этилмоқда. Илк маротаба бўлиб ўтаётган ёшлар куни 27-28-29 март кунлари "Шўртан ГКМ" МЧЖ ва "Uzbekistan GTL" МЧЖда ўтказилмоқда. Дастлаб, кеча 27 март куни ёш мутахассислар Шўртан ГКМ билан фаолияти билан яқиндан танишишди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Air Separation Process | Video
Ҳаво таркибидан азот, кислород ва аргон қандай ажратиб олинишини биласизми? Бу жараён ҳақида қисқача видео.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
ПСК "БРИГ" компанияси қуйидаги вакансиялар бўйича ишлаш учун малакали мутахассисларни ишга таклиф этади:
•Электромонтажник — 50 нафар
•Сварщик — 50 нафар
•Администратор — 1 нафар
Ходимларнинг ишлаши ва яшаши учун барча зарур шароитлар яратилган, жумладан:
- кунига уч марта иссиқ овқат;
- ротацион шаҳарчада ҳамма учун турар жой;
- комбинезон ва поябзал (мавсумга қараб);
- расмий меҳнат шартномаси;
Иш жойлари:
- Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, проэкт: Бойсун ГПЗ
- Тошкент вилояти, Олмалик тумани, проэкт: МОФ
Резюме юбориш учун телеграм рақам: +998909266169
Сизни қизиқтирган барча саволларга суҳбат вақтида жавоб берилади.
Илтимос, соат 18:00 дан кейин безовта килманг.
Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz
Бугун, 2024 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 майдан бошлаб аҳоли учун:
Электр энергиясининг кВт.соати 295 сўмдан 450 сўмга;
Газнинг кубаси 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади.
Ижтимоий норма электр энергияси учун 200 квт.соатни, газ учун ёзги мавсумда 100 куба, қишки мавсумда 500 куба миқдорида белгиланади.
Истеъмол ижтимоий нормадан ошганда
Ойлик истеъмол
электр энергияси учун
201-1000 кВт.соатни ташкил этса 900 сўм;
1000 дан 5000 кВт.соатгача 1 350 сўм;
5000 дан 10000 кВт·соатгача 1 575 сўм;
10 минг кВт.соатдан ошса 1800 сўм.
газ учун
ёзги мавсумда (март- октябрь)
101 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
2500 дан 5000 кубометргача 1 950 сўм;
5000 дан 10000 кубометргача 2 275 сўм;
10 минг кубометрдан юқорисига 2 600 сўм.
қишки мавсумда (ноябрь-февраль)
501 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
2500 дан 5000 кубометргача 1 950 сўм;
5000 дан 10000 кубометргача 2 275 сўм;
10 минг кубометрдан юқорисига 2 600 сўм.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Қайси дизель ёнилғисини танлаш керак
Ёнилғининг цетан сони қанчалик юқори бўлса, у шунчалик тез ёнади - бу дизель двигателлари учун катта фойда келтиради. Ёнилғи тежамкорлигидан тортиб, камроқ эмиссия ва яхши қувват ишлаб чиқаришгача ҳамда дизель двигателларининг идеал ишлаши учун ёнилғининг юқори цетан сони калит ҳисобланади.
Цетан сони бу барчамиз биладиган бензиндаги октан сони каби кўрсаткичга ўхшаб кетади (цетан сони ва октан сони бошқа-бошқа нарсалар бу хақида ўзингиз албатта ўқиб олинг). Масалан сиз, АI-80 дан кўра АI-98 ни яхши деб биласиз. Чунки, АI-98 барча кўрсаткичларга кўра АI-80 дан афзалдир. Худди шундай, пастроқ цетан сонли дизель ёнилғисидан юқори цетан сонли дизель ёнилғилари яхшироқдир. Анъанавий дизель ёнилғилари цетан сони одатда 45-50 атрофида бўлса, "Uzbekistan GTL" заводида минимум 70 цетан сонли дизель ёнилғилари ишлаб чиқарилмоқда (лабаратория синовларида цетан сони 76-78 чиқмоқда).
Ана энди нега GTL синтетик (ярим синтетик K4-SSDF) дизель ёнилғилари бозорда харидоргир ва талаб юқори эканлигини билиб олдингиз. Ва яна энг муҳими билиб олдингизки, қайси дизель ёнилғисини танлашни. Албатта, юқори цетан сонлисини.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
✨ 🌙 Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
———
✨ 🌙 С праздником Рамазан хайит!
———
✨ 🌙 Happy Ramadan Eid!
———
🎉 "Uzbekistan GTL" МЧЖ заковат терма жамоаси "Ўзбекнефтгаз" АЖ интеллектуал олимпиадасининг "Брейн ринг" бўйича чемпионатида 27 жамоа ичида III ўринни эгаллади.
Тезкорлик ва билим талаб этадиган ўйинда жамоамиз энг фаол иштирок этган жамоалардан бири бўлди, саралаш ва чорак финал ўйинларида муддатидан олдин ғалаба қозондик ва жамоамизнинг ҳар бир аъзоси бу ғалабаларда ўзининг катта ҳиссасини қўшди.
Заковат аренада бўлиб ўтган турнир атмосфераси жуда ажойиб ва эмоцияларга бой бўлди бу учун ташкилотчиларга ва барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, раҳмат барчага!
Биринчи ўрин: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи
Иккинчи ўрин: "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув аппарати
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Геолог
Геолог - ер билими эгаси, улар бор экан биз ресурслардан фойдаланаяпмиз
Геолог - доимо табиатнинг чиройли жойларида, одамлар дам олишга боришга ҳавас қиладиган жойларда бўлувчи, лекин
Геолог - ёзнинг 50С° иссиғида, қишнинг -50С° қаҳратон совуғида одам оёғи етмас жойларда меҳнат қилувчи
Геолог - минглаб изланишлардан атиги бири кон бўлиши эҳтимоли бор, минглаб муваффақиятсизликларга қарамай қайта -қайта изланиш олиб боришдан тўхтамайдиган
Геолог - тоғда, далада, чўлда нормалдан оғир шароитларда, оиласидан, фарзандларидан ойлаб узоқда яшовчи машаққатли касб эгаларидир
Ҳар бир касбнинг ўз қийинчилиги бор, шу касблар ичида машаққатли ва кўпчиллик орзу қиладиган касблардан бири Геолог касбидир. Бугун Геологлар куни - бугун геологлар, геофизиклар ва геокимёгарларнинг ва шу соҳа вакилларининг касб байрами. У анъанавий равишда апрел ойининг биринчи якшанбасида нишонланади
Ҳурматли Геологлар сизларни бугунги касб байрамларингиз билан табриклаб, соғлик-саломатлик ва муваффакият тилайман. Олиб бораётган матонатли меҳнатларингиз таҳсинга сазовор.
Ҳумоюн Худаёров
@ngi_uz
📚Метрология, Стандартлаштириш ва Сертификатлаштириш
Очилов Т. А
Исматуллаева Х. З
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
📚Метрология, Стандартлаштириш, Сертификатлаштириш ва Сифат
Абдувалиев А.А
Латипов В.Б
Умаров А.С
Алимов М.Н
Хакимов О.Ш
Хван В.И
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Газ хавфи бор ишларни бажаришда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг
Газланган муҳитда олиб бориладиган, идишлар ва агрегатлардан ёнувчи-портловчи газ чиқиши натижасида инсонларнинг заҳарланиши, портлаш ёки ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган муҳитда олиб бориладиган ишлар, газдан хавфли ишлар ҳисобланади. Газ хавфи бор ишларни бажаришдан олдин «Газдан хавфли ишларни хавфсиз олиб боришни ташкиллаштириш бўйича намунавий йўриқнома (https://lex.uz/docs/-1851864)» билан танишиб чиқинг ва унга қатъий амал қилинг.
Хато қилишга ҳаққингиз йўқ, зеро бу хато сизни ўлимга олиб келиши мумкин. Унутманг, хавфсизлик биринчи ўринда!!!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
2005-йил 23-март куни Американинг Техас штатидаги BP (Бритиш Петреолиум) га тегишли Техас нефтни қайта ишлаш заводида нафақат Америка тарихида балки бутун жаҳондаги нефтни қайта ишлаш заводларидаги энг йирик ва даҳшатли портлаш содир бўлди. 180 дан ортиқ ходим оғир жароҳат олди, 15 киши воқеа жойида вафот этди, млрдлаб зарар кўрилди.
Портлашга асосий сабаб ректификатция калоннасида суюқлик миқдори ва босим ошиб кетиши натижасида хавфсизлик клапнлари очилиб факелдан суюқлик ва газ аралашмаси отилиб чиқади ва ўт олиб турган автомобиль учқунидан олов чиқиб даҳшатли портлаш содир бўлади. Албатта, ҳалокатнинг биргина сабаби бу эмас, АҚШ кимёвий хавфсизлик ва хавфни текшириш кенгаши 2 йиллик текширувлар натижасида портлашнинг барча сабаблари аниқлаб, 350 саҳифали ҳисобот тайёрлади ва уни америка халқига ҳамда бошқа корхоналарда ҳам бўлажак хавфларни олдини олишда фойдаси тегади деган мақсадда кенг оммага тақдим этди.
Ҳисоботларни бу ердан юклаб олишингиз мумкин.
Сиз корхонгиз ишлаб чиқариш фаолияти давомида хавфсиз ва талофатларсиз муттасил ишлашини таъминлашингиз учун аввало ходимларингизнинг хавфсизлик техникасига риоя қилишини ва қурилмаларининг ҳар қачон соз ҳолатда ишлашини доимий равишда назорат қилиб боринг. Бу каби бўлиб ўтган фалокатлар сабаблари ва натижалари ҳақида ўзаро фикр алмашиб, таҳлил қилинг. Унутманг хавфсизлик биринчи ўринда.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
ОБЪЯВЛЕНИЕ О СОБЕСЕДОВАНИИ
СП ООО «Uz-Kor Gas Chemical» с 26 марта по 4 апреля (включительно) года принимает резюме и справки-объективки на русском языке (документы, содержащие краткую характеристику работника или кандидата на занимаемую должность) для проведения собеседования на следующие вакансии в Лаборатории неразрушающего контроля.
Инженер-дефектоскопист лаборатории неразрушающего контроля – (3 разряд, 2 штатных ед.).
Инженер-дефектоскопист лаборатории неразрушающего контроля – (4 разряд, 1 штатная ед.).
Квалификационные требования:
- Высшее профессиональное (техническое) образование или среднее специальное образование по специальности;
- Стаж работы не менее 1 года в области неразрушающего контроля;
- Иметь сертификаты O’z DSt 9712-16 по аккредитованным методам неразрушающего контроля;
- Навыки работы на персональном компьютере и с оргтехникой.
- Знание иностранных языков (русский, английский).
Кандидат должен знать:
- Проведение неразрушающего контроля различных материалов и конструкций с использованием соответствующего оборудования и методов, таких как ультразвуковой контроль, визуально-измерительный контроль и капиллярный контроль.
- Оценка и анализ результатов контроля с целью выявления дефектов, измерения их размеров и характеристик.
- Подготовка отчетов о результатах контроля с указанием обнаруженных дефектов, их характеристик и рекомендаций по дальнейшим действиям.
- Соблюдение всех технических норм, стандартов и правил безопасности при выполнении работ.
Для участия в собеседовании необходимо отправить свои резюме и копии соответствующих документов, указав свои контактные данные, на электронный адрес vacant.lnk@uz-kor.com в период с 26 марта по 4 апреля (включительно) 2024 года.
Примечание: Рассматриваться будут только те резюме, справки-объективки и копии удостоверений кандидатов, которые соответствуют указанным требованиям. Резюме и документы кандидатов, не соответствующие указанным требованиям, не будут рассматриваться.
Также просим иметь в виду, что Устюртский газохимический комплекс находится в значительном отдалении от административных центров, что может создать определенные трудности и финансовые издержки для кандидатов при приезде и отъезде. Поэтому принимаются только электронные версии резюме и документы каждого кандидата по электронному адресу: vacant.lnk@uz-kor.com.
*НАПОМИНАЕМ КАНДИДАТАМ, ЧТО ОБРАЗЕЦ РЕЗЮМЕ МОЖНО СКАЧАТЬ ЗДЕСЬ.
Присоединение: @Ngi_Uz
#Ёшлар_куни #Yoshlar_kuni
Хабар берганимиздек, "Ўзбекнефтгаз" АЖ тасарруфидаги бошқарма, завод ва ташкилотлар ўртасида биринчи марта "Ёшлар куни" ташкил этилди. 3 кунлик ташрифнинг биринчи куни ёшлар Шўртан ГКМ заводи билан танишган бўлса, иккинчи куни ва учинчи куннинг биринчи ярмида ёшлар делегацияси "Uzbekistan GTL" МЧЖда бўлишди ва завод билан яқиндан танишиб, делегация аъзолари ўртасида заковат ўйинларини ўтказилди, сўнг куннинг иккинчи ярмида Шўртан ГКМда ёшлар учун ҚВЗ уюштирилди.
Ўйлайманки, 100дан зиёд ёшлар иштирок этган уч кунлик бу экскурсиядан делегация аъзолари ўзлари учун қимматли маълумотлар олиш билан бир қаторда, кўплаб дўстлар орттириб, катта таассуротлар олиб қайтишди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
❗️Бугун сизларга эрозияга учраган задвижка туфайли содир бўлган даҳшатли портлаш ҳақида маълумот бермоқчиман
2018-йилнинг 26-апрелида Wisconsin штати Superior шаҳридаги Husky Energy нефтни қайта ишлаш заводида портлаш ва ундан кейинги ёнғин содир бўлди. Портлаш содир бўлган куни эрталаб соат 5 : 30 да нефтни қайта ишлаш заводи ишчилари заводининг каталитик крекинглаш блокини мунтазам техник хизмат кўрсатиш учун ўчиришни режалаштирган. Юнит ўчирилганда, қурилманинг ўртасида жойлашган задвижка(gate valve)лар ёнувчи углеводородларни ўз ичига олган реактор ва ҳавони ўз ичига олган регенератор ўртасида тўсиқ сифатида ишлатилади. Агар углеводородлар ва ҳаво аралашса, портлаш содир бўлиши мумкин. Воқеа куни эрталаб ишчилар регенерация блокига углеводородлар оқимини тўхтатишга ҳаракат қилишган, аммо задвижкалардан бири эрозияга учраганлиги сабабли ҳаво юқорига яни реакторга, ёнувчи углеводородлар бўлган реакторга оқиб кетишига олиб келади. Ҳаво ва углеводородлар аралашмаси ўша куни эрталаб тахминан соат 10 : 00 да реакторда кучли портлашни келтириб чиқаради. Портлашдан қурилмалар парчалари турли томонга отилади, портлашдан учиб келган бир бўлак металл портлашдан 45 метр узоқликдаги 50 000 баррел асфалтни ўз ичига олган ер усти сақлаш танкини бориб тешади ва асфалтнинг ер бўйлаб портлаш содир бўлган крекинглаш блокигача оқиб келишига олиб келади. Натижада ёнғин кучайиб осмонни қора тутун қоплайди. Портлаш бундан ҳам даҳшатли бўлар эди, агар 15 метр узоқликда водород-фторидли танкка зарар етганида, бироқ унга зарар етмаган. Портлаш натижасида 550 млн $ зарар кўрилган.
АҚШ кимёвий хавфсизлик ва хавфни текшириш кенгаши портлашнинг барча сабабларини аниқлаб, 196 саҳифали ҳисобот тайёрлади ва кенг оммага тақдим этди.
Ҳисобот бу ерда.
Пс: Видеони ҳамкасбларингизга ҳам улашинг, чунки бу каби маълумотлар бошқа корхоналарда ҳам бўлажак хавфларни олдини олишда, атроф-муҳит ва энг муҳими инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда зарур ҳисобланади. Унутманг, хавфсизлик биринчи ўринда.
Ҳумоюн Худаёров
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Азиз юртдошлар!
Барчангизга соғлик-саломатлик, омад ва муваффақиятлар тилаб, Наврўз байрами билан самимий муборакбод этаман!
Қалбингиздаги барча олийжаноб орзу-интилишларингиз рўёбга чиқсин! Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!
Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz