ngi_uz | Неотсортированное

Telegram-канал ngi_uz - Neft va Gaz Ishi

9233

Нефть ва Газ соҳасига оид илмий-оммабоп, креатив канал Муаллифи: Ҳумоюн Худаёров 📨 @kh0107 Реклама: https://t.me/+lPvb-IJlT9gzMTc6 📚Китоблар 📰Янгиликлар 🕵Ваканциялар 📽Видеороликлар 💻Презентациялар Тестлар: @neftgaztest

Подписаться на канал

Neft va Gaz Ishi

Бурғиловчи азаматларимиз нефтгаз қудуқларини бурғилаш бўйича чемпионат бошланиб юборишибди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан бурғилаш жараёнларини рақамлаштириш ва янги ёндашувларни қўллаш натижасида бурғилаш вақтини қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бера бошлабди.

Ўтган йили “Қуйи Шарқий Бердах” конига қарашли, режа бўйича 150 кунда бурғилаб тугатилиши керак бўлган 17-сонли қудуқни бурғиловчи азаматларимиз 82 суткада бурғилаб тугатиб кўйган эди.

Ушбу тажриба 20-сонли қудуқда ҳам қўлланилганда бурғилаш ишлари 83 кунда тугатиб қўйилибди. Қудуқда бурғилаш ишлари 2023-йил 25-декабрида бошланиб, жорий йилнинг 17-мартида якунланибди.

Бу бошланиши, чунки яқин вақтларда қазиб чиқаришдаги янгича ёндошувларнинг тўлиқ ўзлаштирилиши ҳисобига бундай яхши хабарларни тез-тез эшитиб турамиз, албатта. Яна бир гап, битта қудуқнинг муддатидан 60 кунлар атрофида эрта якунлаш камида 13–15 млрд сўм иқтисодий фойда олиб келади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

2024 йил 1 апрелдан акциз солиғи ставкаларининг ўзгариши муносабати билан нефт маҳсулотлари нархлари ўзгармоқда

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 2893-моддасига мувофиқ, 2024 йилнинг 1 апрелидан бошлаб нефт маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги ўзгариши белгиланган, жумладан:

1. Нефт маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги акциз солиғи:

• АИ-80 бензини маҳсулотининг 1 тоннаси учун 303 000 сўмдан 340 000 сўмга (37 000 сўмга);

• Авиакеросин (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 242 000 сўмдан 271 000 сўмга (29 000 сўмга);

• Дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 291 000 сўмдан 326 000 сўмга (35 000 сўмга);
ЭКО дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 262 000 сўмдан 293 000 сўмга (31 000 сўмга);

2. Нефт маҳсулотларини ва суюлтирилган газни якуний истеъмолчига реализация қилишда аксциз солиғи:

• АИ-80 бензин учун маҳсулотининг 1 тоннаси учун 565 000 сўмдан 633 000 сўмга (68 000 сўмга);

• Дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 516 000 сўмдан 578 000 сўмга (68 000 сўмга);

• Суюлтирилган газ маҳсулотининг 1 тоннаси учун 807 500 сўмдан 904 000 сўмга (96 500 сўмга) ошиши белгиланган.

Шу муносабат билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ нефт маҳсулотлари ва суюлтирилган газини биржа савдолари орқали сотишдаги бошланғич нархлари 2024 йил 1 апрелдан бошлаб акциз солиғи ўзгариши инобатга олинган ҳолда шакллантирилган бошланғич нархларда амалга оширилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

ПС: Нархларни “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ўзи ўзгартирмаяпти. Нархлар акциз солиғи ўзгарганлиги учун ўзгармақда. Агар акциз солиғи тушганда нархлар ҳам тушар эди, ошганлиги учун нархлар ҳам шунга мутаносиб равишда ошмоқда.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Сурхон Газ - Бойсун газни қайта ишлаш заводи

15.02.2024

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бугундан барча метанзаправкалар ишлай бошлайди

Табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтгани муносабати билан бугун, 07.03.2024дан эътиборан мамлакатимиздаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раисининг тегишли буйруғи билан Илхамов Жалолиддин Икром ўғли Жамият Бошқарув раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Жалолиддин меҳнатсевар, илмли, соҳанинг ёш ва умидли мутахассисларидан. Омад тилаймиз.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Резюме торшириш учун керакли электрон почта манзиллари ва веб-сайтлар

Энг кўп сўраладиган саволлар бу - "ишга қандай кирсам бўлади?" ва "қаерга резюме топширсам бўлади" - саволларидир. Сизларга T.me/Ngi_Uz телеграм каналида Ўзбекистондаги бир қанча нефть-газ, энергетика ва тоғ-кон саноати йўналишидаги компанияларнинг резюме топшириш мумкин бўлган ҳаволалари, электрон почта манзилларини ва ваб-сайтларини тақдим этмоқчиман.

1. «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув аппарати
Э-маил: ung@exat.uz
Веб-сайт: ung.uz

2. Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: mngdu@ung.uz

3. Муборак газни қайта ишлаш заводи
Э-маил: mgpz@ung.uz

4. Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: ustyurt@ung.uz

5. Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: gngdu@ung.uz

6. Шуртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: shurtanneftegaz@ung.uz

7. Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси

Юқоридаги 7 та корхонанинг бўш иш ўринлари билан танишиш ва ушбу https://www.ung.uz/about/vacancy/21/sub/46/1 ҳавола орқали резюме топширишингиз мумкин
_

8. Шуртан Газ Кимё Мажмуаси
Онлайн резюме юбориш: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdH3BpzzSU7FFi-7Iywu0G7583fdayxMCtt2vQcGAG0XelrUQ/viewform
Веб-сайт: sgcc.uz

9. МТО Газ Кимё Мажмуаси
Э-маил: hr@uzmto.com
Веб-сайт: uzmto.com
Битирувчи курс талабари ва магистрлар учун стажировка дастури: intern.uzmto.com

10. Сурхон Газ Кимё Мажмуаси
Резюме учун: resume.sgc-oc.com/login
Э-маил: info@sgc-oc.com
Веб-сайт: sgc-oc.com

11. Uzbekistan GTL МЧЖ
Кадрлар захирасига онлайн рўйхатдан ўтиш: jobs.uzgtl.com
Веб-сайт: uzgtl.com

12. LUKOIL Uzbekistan
Э-маил: resume-uz@lukoil-international.uz
Веб-сайт: lukoil-international.uz

13. "Ўзтрансгаз" АЖ
Э-маил: hr@utg.uz
Веб-сайт: utg.uz

14. Uzliti Engineering
Э-маил: hr@uzliti-en.com
Веб-сайт: uzliti-en.com

15. Eriell
Резюме топшириш:
•eriell.com/career
•@eriell_resume_bot
•resume.eriell.com
•office@eriell.com
Веб-сайт: eriell.com

16. Махсусэнергогаз
Э-маил: info@maxsus.uz
Веб-сайт: maxsus.uz

17. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
Э-маил: info@minenergy.uz
Веб сайт: minenergy.uz

18. Саноат Энергетика Гуруҳи (олдинги Жиззах петролеум)
Резюме топшириш: hr@saneg.com
Э-маил: info@saneg.com
Веб сайт: saneg.com

19. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи
Онлайн резюме топшириш: https://forms.gle/vu2yZhmnQpWtCf7w7
Э-маил: info@bnpz.uz
Веб сайт: bnpz.uz

20. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи
Э-маил: info@fnpz.uz
Веб сайт: fnpz.uz

21. Навоий Кон Металлургия Комбинати
Бўш иш ўринлари ва онлайн резюме топшириш: https://www.ngmk.uz/uz/home/blog/kombinat-to-g-risida/bo-sh-ish-o-rinlari
Э-маил: info@ngmk.uz
Веб-сайт: ngmk.uz

22. Олмалик Кон Металлургия Комбинати
Бўш иш ўринлари ва онлайн резюме топшириш: www.agmk.uz/oz/vacancy
Веб-сайт: agmk.uz

23. Enter Engineering
Бўш иш ўринлари ва онлайн резюме топшириш: ent-en.com/uz/page/karera
Э-маил: info@ent-en.com
Веб-сайт: ent-en.com

24. Uz-Kor Gas Chemical
Бўш иш ўринлари билан танишиш: uz-kor.com/index.php/ru/vakansii
Э-маил: info@uz-kor.com
Веб-сайт: uz-kor.com

25. "Gazli Gaz Storage" МЧЖ
Э-маил: info@gazligs.com
Веб-сайт: gazligs.com

26. "Ўзлитинефтгаз" АЖ
Бўш иш ўринлари: liting.uz/page/15
Э-маил: liting@liting.uz
Веб-сайт: Liting.uz

27. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ
Бўш иш ўринлари: https://hududgaz.uz/page;jsessionid=194B4A441ECCAFBDA10F7386E478A6E5?m=23
Веб-сайт: hududgaz.uz
Э-маил: info@hududgaz.uz

28. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ
Бўш иш ўринлари: het.uz/oz/pages/view/vacant
Э-маил: info@het.uz
Веб-сайт: het.uz

29."Natural Gas Stream" МЧЖ
Э-маил: info@ngstream.com

30. "UzMalOil" ҚК
Э-маил: uzmaloil@mail.ru


Шунингдек, тақдим этилган ҳаволалар орқали компаниялар веб-сайтига киринг, сўнг карьера ёки ваканциялар саҳифасига ўтиб бўш иш ўринлари билан танишишингиз ва резюме юборишингиз мумкин.

Бу маълумотлар кимгадир манфаатли бўлса бундан ғоятда хурсандман. Барчангизга омад.

Телеграм канални дўстларингизга ҳам тавсия қилишни унутманг. Агар сиз бу постни ўқиётган бўлсангиз ва ҳалигача каналга аъзо бўлмаганлар бўлсангиз, ҳозироқ аъзо бўлинг.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Таълим-ишлаб чиқариш кластери доирасида "Uzbekistan GTL" МЧЖ томонидан талаблар учун стипендиялар дастури, ишлаб чиқариш амалиёти дастури каби йирик лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.

Юқорида қайд этилган лойиҳаларда кўп сонли талаблари фаол билан иштирок этувчи ва юртимиздаги кўплаб компанияларга етук кадрлар етказиб беришда етакчи олийгоҳлардан бири бу Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтидир. Хусусан, ушбу олийгоҳнинг Нефть ва газ факултети Ўзбекистон бўйича санаот соҳасига энг кўп кадр етказиб берувчи факултетлардан бири ҳисобланади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Заковат #Zakovat

Кечга, қани бир ўйлаб кўризларчи деб савол ташлаяпман ўртоқлар, саволга ўша вақтни ҳисобга олиб, мантиқан ёндошсангиз биттада топасиз.

Америка "алфа" флоти кемалари сони 1833-йилда 392 та бўлган бўлса, 1846-йилга келиб ушбу флотдаги кемалар сони 735 тагача ошган. Яна бир муҳим факт, Америкадаги "алфа" флотлари, ўша вақтда мавжуд бўлган бутун жаҳондаги ушбу турдаги "алфа" флотларининг 80 фоизини ташкил этган.

Диққат, саволнинг соҳага оидлигини ҳисобга олган ҳолда, "алфа"нинг нималигини ёки "алфа" флотининг вазифаси нимадан иборатлигини топинг.

Тўғри жавоб эртага эълон қилинади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бугун, 01.03.2024 йил, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, "Бухоро НҚИЗ" МЧЖ томонидан биржа савдоларига жойлаштирилган дизель ёнилғиси миқдори ва нархлари

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

19.02.2024 йил санасидан 29.02.2024 йил санасигача бўлган оралиқда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан биржа савдоларига 15% арзонлаштирилган ҳолатда жойлаштирилиб, сотилган дизель ёнилғиси миқдори ва шаклланган нархлари ҳақида маълумот.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бугун, 27.02.2024 йил, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан биржа савдоларига жойлаштирилган дизель ёнилғиси миқдори ва нархлари

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бугун, 26.02.2024 йил, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан биржа савдоларига жойлаштирилган дизель ёнилғиси миқдори ва нархлари

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

"Uzbekistan GTL" заводининг қиш мавсумидаги иш фаолиятидан видеолавҳа

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

С. Ф. Фозилов | Нефть-Газ маҳсулотларини техник тадқиқ қилиш

Китобда нефть ва газни;

•Электрокимёвий
•Оптик
•Спектроскопия
•Ядро магнит резонанси
•Спектрометрия
•Хроматографик

таҳлил қилиш усуллари ҳақида маълумотлар келтирилган

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Нефть-газ қудуқларини бурғилаш бўйича анимацион ролик

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Улар, сиз-у биз учун, Оиладан узоқда - фарзанд тафти соғинчидан!, Кечани кундузга улаб - кўзлар нуридан!, Ҳаёт учун хавфли манзилларда - ўлим қўрқувларидан! кечиб меҳнат қилмоқда.

Уларнинг меҳнатини қадрлай оляпсизми!?

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бу қўлланмада нефтегаз соҳасига ишга киришда бериладиган баъзи саволлар қисқача жавоблари билан бирга келтирилган

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

💐Ҳурматли аёллар, гўзал қизлар!

Сиз азизларни, 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан "Uzbekistan GTL" Жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Вакансия #Vakansiya

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бурғилашни бошқариш маркази қуйидаги 10 та лавозимга малакали мутахассислар учун очиқ танлов uzbekneftegaz_ung_lot/0JXvhQLN26e">эълон қилади.

• Бурғилашни технологик назорат қилиш гуруҳи раҳбари;
• Қудуқ раҳбари (бурғилаш инжиниринги);
• Бурғилаш ишларини 24/7 назорат қилиш - бош мутахассиси;
• Бурғилаш ишларини оптималлаштириш бўйича гуруҳ раҳбари;
• Қия йўналтирилган қудуқларни бурғилаш ва бурғилаш долотолари бўйича эксперт;
• Бурғилаш эритмалари бўйича эксперт;
• Қудуқларни мустаҳкамлаш ишлари бўйича эксперт;
• Қудуқларни тугатиш бўйича эксперт;
• Қийинчиликлар ва асоратларни бартараф этиш бўйича эксперт;
• Бурғилаш ишлари бўйича супервайзер.

Бурғилашни бошқариш маркази мутахассисларига қўйиладиган квалификация талаблари қуйидагилардан иборат:
• маълумоти: олий;
• маълумоти бўйича мутахассислиги: нефт ва газ иши, қудуқларни бурғилаш, нефт ва газ ҳамда кимё-технология;
• тилларни билиши: ўзбек, рус тиллари – оғзаки ва ёзма нутқ эркин, инглиз тилини билиши устунлик беради;
• иш тажрибаси: нефт ва газ соҳасида камида 5 йил.

Номзодлар 2024 йил 17 мартга қадар ушбу ҳаволага (https://www.ung.uz/about/vacancy/21/sub/46/1) кириб, анкета тўлдиришлари мумкин.

Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бугун, 06.03.2024 йил, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, "Бухоро НҚИЗ" МЧЖ томонидан биржа савдоларига жойлаштирилган дизель ёнилғиси миқдори ва нархлари

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бугун, 04.03.2024 йил, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, "Бухоро НҚИЗ" МЧЖ томонидан биржа савдоларига жойлаштирилган дизель ёнилғиси миқдори ва нархлари

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Диққат, Тўғри жавоб "кит овлаш" флоти эди. Дастлаб керосин ихтиро қилингунча асосан кит ёғидан фойдаланишган. Нефт ва газ саноатининг ривожланиши хусусан, керосиндан фойланишнинг бошланиши катта ўзгаришларга олиб келди, жумладан, китларни қирилиб кетишдан ҳам сақлаб қолган ҳатто.

Тўғри жавоб берганлар: Гули Каримова, Сабиров Ибодулла ва Орифжон Нарманов

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бугун баҳорнинг илк куни. Шукрки, 3 кундан буён қор ёғмоқда, ёғаверсин. Қор барака, қор-у ёмғирлар қанча кўп ёғса йилимиз шунча баракали келади.

Айни кунлардаги совуқ об-ҳаво шароитларига қарамасдан "Uzbekistan GTL" заводимизда иш қизғин кетмоқда. Ишлаб чиқариш жараёнлари барқарор олиб борилиб, маҳсулотлар истеъмолчиларга узлуксиз тарзда етказиб берилмоқда. Бугунги иш жараёнларидан қисқача, 1 дақиқалик видеолавҳа.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Нaсослар, вентиляторлар ва компрессорлар

Норқобилов Адҳам
Узоқов Ахрор
Турақулов Жахонгир

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Zakovat

😎 Бугун “Uzbekistan GTL” МЧЖ ходимлари ўртасида заковат интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди

🏆🥇Биринчи ўрин:
"Саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф муҳит муҳофазаси" бўлимининг “Ҳаммаси назорат остида” жамоаси

🥈 Иккинчи ўрин:
"Автоматлаштириш" бўлимининг “Логика” жамоаси

🥉Учинчи ўрин:
"Савдо ва маркетинг" бўлимининг “Браинсторм” жамоаси

Ташкилотчиларнинг кичик бир аъзоси бўлганим учун ўзим ўйинчи сифатида қатнаша олмадим, лекин, иштирокчиларнинг ўйин давомидаги эмоцияларини кўриб бир олам завқ олдим.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Акмал Рузикулович Жуманазаров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

"Ўзбекнетгаз" АЖ томонидан 19.02.2024 санадан бошлаб мутлақо янги турдаги ЕВРО-K4 SSDF ярим-синтектик дизель ёнилғиси 15% арзонлаштирилган ҳолатда биржа савдоларига чиқарилмоқда.

Бу янги турдаги ярим-синтетик ЕВРО-K4 SSDF дизель ёнилғиси - "Uzbekistan GTL" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган синтетик GTL дизель ва "Бухоро НҚИЗ" томонидан ишлаб чиқарилаётган ЭКО дизель ёнилғиларининг аралашмаси ҳисобланади.

Ушбу ЕВРО-K4 SSDF турдаги дизель ёнилғисининг афзалликлари ва 1 тоннаси неччи литрга тўғри келишини қуйидаги жадвалдан билиб олинг.

Ўзи умуман маҳсулот сотиб олгансиз ва неччи литр талаб қилиб олишни билмаяпсизми. Бу учун қуйидагини билиб олишни ўзи кифоя сизга.

масса (кг) /зичлик (кг/м³) = ҳажм (м³)

1 тонна = 1000кг
1 м³ = 1000 литр

Масалан: ёнилғи зичлиги 800 кг/м³ бўлса, 5 тонна ёнилғи неччи литр эканлигини билмоқчисиз. 5 тонна = 5000 кг

5000/800= 6.25 м³
6.25 м³ = 6250 литр.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бугун, 23.02.2024 йил, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан биржа савдоларига жойлаштирилган дизель ёнилғиси миқдори ва нархлари

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бугун, 22.02.2024 йил, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан биржа савдоларига жойлаштирилган дизель ёнилғиси миқдори ва нархлари

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бугун, 21.02.2024 йил, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан биржа савдоларига жойлаштирилган дизель ёнилғиси миқдори ва нархлари

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…
Подписаться на канал