Қандай қилиб "Ўзбекнефтгаз" АЖга онлайн резюме юбориш мумкин?
Сизларга қулайроқ бўлиши учун бу ҳаволадаги видеони видеоформатда ҳам юборяпман.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Бош вазир Абдулла Ариповга 2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берилди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ўзим танийдиган бир яхши инсон маҳалласидаги бир оилани мурожаатини қўйиб беришимни сўраб олдимга келган экан, оилани мурожаатини ўзгартирмасдан ташлаяпман:
Assalomu alaykum Saxovatpesha insonlar O'g'lim Islombek Jigar sirrozi kasalligi bilan 8 oyligidan beri davolanib keladi mana 5 yildan beri davolatmagan shifohonamiz qolmadi 2022 yili Hindiston davlatiga ham borib keldik Hind shifokorlari jigardan biyapsiya amaliyotini utkazishdi natejada jigar xujayralarini ish faoliyati hali yaxshi deb aperatsa qilishmagan edi O'g'limning axvoli utgan yilgiga nisbatan ancha og'irlashdi endi Jigar almashtirish jarrohlik amaliyotini utkazishkerak ekan o'g'limni har ikki uch oyda davolatib turamiz Moddiy tomondan qiynalib qoldik aperatsaga narxi 28 ming $ ekan biz siz Aziz saxovatpesha insonlarning kumagiga muhtojmiz o'g'limni hayotini saqlab qolishda bizga yordam bering iltimos bizga moddiy yordam berolmasangiz mana shu guruppamizga kantaktlaringizni qushib Bering zero siz qushgan kantaktlaringiz orasidan o'g'limni aperatsyasiuchun moddiy yordam beradigan sahiy insonlar bulishi mumkin iltimis befarq bulmangizlar🙏🙏🙏 8600 0610 6492 8061 Ruziyeva Sarvinoz
Ўзбекистон Президенти Хитой миллий нефть-газ корпорацияси раиси билан учрашди
Учрашувда Ўзбекистонда ерости газ сақлаш сиғимларини барпо этиш ва газ етказиш тизимларини модернизация қилиш, замонавий бурғилаш технологияларини жорий қилиш ва нефть-газ тармоғи учун мутахассислар тайёрлаш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
2023-йил 2016-йилга қараганда электр энергияси етказиб бериш 44,6 % га ошган
Ҳар йили Ўзбекистондаги истеъмолчиларга жами қанча электр энергияси етказиб берилганлигини биласизми?
2016 — 2023-йилларда Республика истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш кўрсаткичлари:
➖2016-йил – 45,7 млрд кВт⋅соат;
➖2017-йил – 47,4 млрд кВт⋅соат;
➖2018-йил – 50,5 млрд кВт⋅соат;
➖2019-йил – 52,7 млрд кВт⋅соат;
➖2020-йил – 55,8 млрд кВт⋅соат;
➖2021-йил – 59,1 млрд кВт⋅соат;
➖2022-йил – 62,6 млрд кВт⋅соат;
➖2023-йил – 66,1 млрд кВт⋅соат*.
2023-йили истеъмолчиларга 2016-йилдагига нисбатан 20,4 млрд кВт⋅соат ёки 44,6 фоиз кўп электр энергияси етказиб берилган.
Энергетика Вазирлиги
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Бугун "Uzbekistan GTL" V стипендиялар дастурининг тақдирлаш маросимида, бошловчи дабдурустдан "Бошқарув раиси ташаккурномаси" топширилади деб исм-фамилиямни айтиб қолса бўладими, режада умуман бундай жойи йўқ эди)). Ташаккурномани Бош директоримиз Алишер Шукуралиевичнинг ўзлари топширдилар. Кутилмаган эътибор ва эътироф учун Раҳмат!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
V "Uzbekistan GTL" cтипендиялар дастури "Фаол иштирокчилари" тақдирланмоқда.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Айни вақтда "Uzbekistan GTL" заводида, бешинчи бор ўтказилаётган "Uzbekistan GTL" стипендиялар дастури ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Нефть газ кимёси ва физикаси
С. М Туробжонов
В. Н. Жураев
О. Е. Зиядуллуаев
Д. Х. Мирхамитова
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
⚡️Бензин нархи ошмади
Фақатгина АИ-80 бензин учун қўлланилган солиқ имтиёзи даври тугади
@neftgaz_press_sekretar
AI-80 бензин: 6800 сўм/литр
2024 йил 1 январ кунидан бошлаб автобензин учун акциз солиғини "ноль" ставкада қўллаш бўйича имтиёзли давр тугаши муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги ҳамда “UNG Petro” МЧЖнинг АЁҚШларида AI-80 русумидаги автобензиннинг чакана нархи 1 литр учун 6 800 сўм этиб uzbekneftegaz_ung_lot/5KhSW9-28cE">белгиланди (олдинги нарх 6050 сўм эди)
Яни, бензин нархи, имтиёзли солиқ даври тугаганлиги муносабати билан ошмоқда. Ҳая, 6800 сўм бу “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги АЁҚШлардаги нарх, хусусий АЁҚШлар нархни бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда эркин белгилашади, хоҳласа 7000 сўм, хоҳласа 9000 сўм.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Раҳматни Санжарга айтаймикин ёки Махфузага😐
Муҳими байрам муборак🥳
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
O‘zbekiston Prezidenti umumiy quvvati 2,4 gigavattlik “yashil” elektr stansiyalarini ishga tushirdi.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev 27-dekabr kuni mamlakatimizning oltita hududida 5 ta quyosh va 1 ta shamol elektr stansiyalarini ishga tushirish va tarmoqqa ulashga bag‘ishlangan tantanali marosimda ishtirok etdi.
Bu haqda “O‘zbekiston 24” telekanalida efirga uzatilgan reportajda batafsil tanishishingiz mumkin.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Вакансия
"Eriell Uzbekistan" компаниясига ишга кирмоқчи бўлган талабгорлар учун имтиҳон билетлари, ўзбек ва рус тилларида
Резюме топшириш учун ҳавола, телеграм бот ва электрон почта:
🔹 resume.eriell.com
🔹@eriell_resume_bot
🔹office@eriell.com
Телефон: +998781203287
Факс: +998781203290
Манзил: Ўзбекистон 100081,
Тошкент шаҳар, Гавҳар кўчаси, 151а уй
Наъмуна резуме
(Бу саволлар дизелист ва машинистлар учун)
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Кўпчилик: "онлайн равишда қандай қилиб резюме юбораман, тушунтиринг" - деб ёзишади. Бугун сизларга "Ўзбекнефтгаз" АЖга ва унинг таркибидаги корхоналарга қандай қилиб онлайн резюме юбориш мумкинлигини тушунтириб ўтаман. Марҳамат.
Видеони кўриш: https://youtu.be/hpsgG70e_QQ?si=U0BeuKtt3uH3UzMX
Яна қайси компанияларга қандай қилиб онлайн резюме юборишни билишни хоҳлайсиз?
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Кўпчилик сўрайди: "китоблардан маълумот изласак топишимизга кўп вақт кетади, шу маълумотларни қисқача берилгани йўқми?" - деб.
Бу китобчада сўраганингиздек қисқа-қисқа тушунчалар барчага тушунарли қилиб бериб ўтилган, лекин яхшироқ илм олиш учун китоблардан батафсил ўқишингизни маслаҳат бераман.
Нефть ва газ саноати муҳандислари, янги ишга кирувчилар ва шу соҳага қизиқувчи барча китобхонлар учун қўлланма
Каналга уланиш: @ngi_uz
Нефть-газкимё саноати технологиясига оид изоҳли техник луғат
Муаллиф: Тўрақулова Маржона Қиём қизи
Бу китобда нефть ва газни қидириб топиш, бурғилаш, йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларида қўлланиладиган атамаларнинг ўзбек-рус-инглиз тилларидаги номланиши ва ўзбек тилида изоҳи келтирилган.
Ўзбек тилида бундай китоб йўқ эди, ёки бўлса ҳам кўрмаганман. Муаллифининг айтишича, келажакда бу китобни 3 тилдаги вариантда чиқармоқчи экан. Омад тилаймиз!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
"Ўзбекнефтгаз" АЖ:
Xitoyning yirik neft va gaz kompaniyalari bilan uchrashuvlar o‘tkazildi
Xitoy energetika sanoatining giganti - "CNPC” milliy neft-gaz kompaniyasiga tegishli bo‘lgan "CNODC” kompaniyasi rahbariyati bilan bo‘lib o‘tgan muloqotda kon va konlarni rivojlantirish loyihalari muhokama qilindi.
uzbekneftegaz_ung_lot/Iq872LZpe7x">Batafsil
—
Проведены встречи с крупными нефтегазовыми компаниями Китая
uzbekneftegaz_ung_ru/XPJNL1_4mBk">Подробно
—
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
2023-2024 ўқув йили учун ўтказилаётган V "Uzbekistan GTL" cтипендиялар дастури "Ғолиблари" тақдирланмоқда.
Табриклайман, балли! Омадингизни берсин!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Хабар берганимиздек, айни вақтда "Uzbekistan GTL" заводида, бешинчи бор ўтказилаётган "Uzbekistan GTL" стипендиялар дастури ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
V "Uzbekistan GTL" cтипендиялар дастури "Фаол иштирокчилари" тақдирланмоқда.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
- Ёшларга айтадиган гапим: Ўқинг, илм олинг. Ҳозирги шароитларни қаранг, хоҳлаган илмини ўзлари хоҳлаган кўринишда олиши мумкин. Тил ўрганаман дейдими, касб ўрганаман дейдими барчаси ўз қўлида. Биз талабалик вақтларимиз битта китобни олиш учун ойлаб кутардик ҳозир исталган маълумотни интернетдан топиши мумкин, хоҳ офлайн ўрганаман десин, хоҳ онлайн ўрганаман десин барча имкониятлар бор. Вақтингизни асло бекорга сарфламанг, имкониятлардан унумли фойдаланинг.
Юртимиздаги юзлаб лойиҳаларда қатнашиб, ўзининг катта ҳиссасини кўшган, юқори тажрибали муҳандис-геодезист Муминов Сайдали Қайимович билан интервью
➡️Батафсил
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
"Uzbekistan GTL" жамоаси ходимлари сизларни янги 2024 йил билан самимий муборакбод этади
——
Завод ходимлари турли тилларда сизларга ўз тилакларини билдирмоқда. Топа олармикинсиз, бу ерда қайси тилларда табрик йўлланган? Майли, ҳеч бўлмаса тўртинчи табрик қайси тилда эканлигини топингчи.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
😎 "Uzbekistan GTL" МЧЖ Бош директори Бахадиров Алишер Шукуралиевичнинг янги йил табриги
——
😎 New Year's greetings from Alisher Shukuraliyevich Bakhadirov General Director of "Uzbekistan GTL" LLC
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—
Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ассалому алайкум азиз дўстлар, қадрли юрдтошлар!
Янги 2024 йил билан барчангизни самимий қутлайман!
@Ngi_Uz каналининг сизлар учун заррача бўлса ҳам манфаати тегаётган бўлса бундан хурсандман.
Янги йилингиз муборак бўлсин азизлар!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Вакансия
Деҳқонобод калий заводи Электр цехи релейли муҳофаза бўйича муҳандис лавозимига танлов эълон қилади
Батафсил маълумот: https://uz-potash.uz/oz/vacancy
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” назорат инспекцияси хабар бермоқда:
Жорий йилнинг шу кунига қадар 9 минг 446 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
767 млн кубометр табиий газ (748 млрд 600 млн сўм) ва 335 млн киловатт·соат электр энергияси (251 млрд 900 млн сўм) талон-торож қилинган. Бунинг натижасида давлат манфаатларига жами 1 трлн 500 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Инспекция томонидан истеъмолчиларга давлат хизматларини кўрсатиш бўйича жами 10 минг 369 га яқин обектларнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилиб, 7 минг 364 та истеъмолчининг электр қурилмалари электр тармоқларига уланишига рухсат берилди.
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига тегишли 3 минг 47 та обектнинг электр таъминоти лойиҳалари келишилди.
“Ўзэнергоинспекция” томонидан ўтказилган назорат тадбирларида электр тармоқ хўжалиги обектларининг муҳофаза зоналарида ноқонуний қурилган 9 минг 57 та обект аниқлади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz