"Uzbekistan GTL" МЧЖ "Коррупияга қарши курашиш менежмент тизими" бўйича "ISO 37001:2016" халқаро стандарт сертификатини қўлга киритди
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Отабек Бакиров:
- Бу каби ҳолатларни бир жойда эмас, кўп гувоҳи бўлганман, йўлни бўйидаги уйларнинг иккала тарафига ҳам қуёш панеллари ўрнатилган, лекин бирортаси ҳеч қаерга уланмаган, тушиб, тўхтаб қарадим, сими йўқ, ростдан ҳам уланмаган, тағин у ердан катталар ўтади, кўрмайдими, сўрамайдими нега уланмаган деб.
Хушнудбек:
- Чиройли турибдими?
Отабек Бакиров:
- Ҳа, лекин чиройли турибди.
Хушнудбек:
- Ҳа бўлди-да, ваҳима қиласиз, нима экан дебман, муҳими чиройли турибди экан-ку. Чирой яратиш қийин.
Муҳрим:
-Ўзи мақсад ҳам шу бўлган менимча, шаҳарларни чиройини очиш.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Президент Шавкат Мирзиёев:
– Бу йил энергетика тизимини яхшилашга барча манбалардан 14,5 триллион сўм бердик. Қандай хомашё, буюм, техника керак бўлса, олиб берилди. Энди соҳа раҳбарлари масъулиятни тўлиқ зиммасига олиб, аниқ режа қилиши ва энергия етказиб беришни кафолатли таъминлаши зарур.
Бугун, 22 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида бўлиб, энергетика тизимининг қиш мавсумига тайёргарлиги билан яқиндан танишди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Иссиқлик техникаси
Зоҳидов. Р.А
Алимова. М.М
Мавжудова. Ш.С
Китобда жисмнинг ҳолати, ҳолат ўзгариш параметрлари, иссиқлик сиғими, термодинамик жараёнлар, иссиқлик узатиш турлари, иссиқлик алмашув аппаратлари, иссиқлик двигателлари, газ ва буғ турбина қурилмаларининг цикллари баён этилган. Ёқилғи ва унинг турлари, ички ёнув двигателларининг цикллари, совитиш ва мойлаш тизимлари кўриб чиқилган.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
"Uzbekistan GTL" стипендиялар дастури учинчи босқич иштирокчилари диққатига.
Имтиҳонлар эртага, 20-ноябрь санасидан бошланади
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Бугун, 16-ноябрь, Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга сафари давомида Бойсун туманида жойлашган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" кони ва Сурхон Газ Кимё Мажмуасига ташриф буюриб, лойиҳа қурилиш ишлари билан танишди
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Насослар ва насос станциялари
© Маҳмуджон Мамажонов
Китоб икки бўлимдан иборат,
- I бўлим, Насослар
- II бўлим, Насос станциялари
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
OOO LUKOIL Uzbekistan Operating Company
Веб-сайт:
lukoil-international.uz
Резюмеларни қабул қилувчи Э-маил:
resume-uz@lukoil-international.uz
Э-маил:
uzbekistan@lukoil-international.uz
Телефон:
+998781404040
+998781404041
Манзил: 100027, Тошкент шаҳри. Олмазор, 1A
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#OAV
Uzbekistan GTL: Istiqbolli korxona dunyoni zabt etish yo‘lida odimlamoqda
Batafsil: Kun.Uz
Telegram| uzgtl.com| YouTube| LinkedIn
"Uzbekistan GTL" kompaniyasi tomonidan ikkinchi marotaba oʻtkazilayotgan "ENG FIDOYI USTOZ II" tanlov dasturi gʻoliblarini tantanali taqdirlash marosimi boʻlib oʻtdi
Batafsil
Telegram| uzgtl.com| YouTube| LinkedIn
Сизнингча бу кулгули (😂) тўғрими?
Лекин, бу "ёмон иш".
Видео бўйича умумий хулосаларим бу ерда
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
🫥 Сурхон Газ - Бойсун Газни Қайта Ишлаш Заводи
Шартнома бўйича инвестор Surhan Investments Limited (Gonkong) ҳисобланади. Шартнома бўйича инвесторнинг бенефициарлари ўзбекистонлик тадбиркор Бахтиёр Фозилов ва россиялик тадбиркор Филатов А.В., шунингдек, акцияларнинг 20 фоизи “Ўзбекнефтгаз” АЖ давлат компаниясига тегишли.
😎 Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Бош вазир Абдулла Арипов “Масдар” компаниясининг бош операцион директори Абдулазиз Ал Обайдли билан Томди туманида қурилаётган шамол электр стансиясини бориб кўрди.
2025-йилда тўлиқ ишга тушиши кутилаётган, қуввати 500 МW бўлган Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр стансияси 500 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайди ва 1,1 млн тонна углеводородли ёнилғиларнинг тежалишига олиб келади.
Ўзбекистонда ҳам декарбонизация ишлари яхши кетяпти, буни яна бир муҳим жиҳати табиий қазилма бойликлари тежаб қолинади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ҳурматли обуначилар,
Қуйида икки фазали ажратгичнинг икки хил схемаси келтирилган. Техник жиҳатдан иккала конфигурация ҳам ишлайди, лекин аслида конфигурациялардан бирини хавфсизлик нуқтаи назаридан соҳада амалга ошириш яхши фикр эмас.
Сиз қайси бирини танлаган бўлардингиз? Сабабини изоҳлаб беринг.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
"Биз ўзимизнинг юртимизда қул бўлдик" - DaryoUz сайтида Enter Engineering'нинг эллик мингга яқин ишчилари маош ололмаётгани ҳақида хабар қилинмоқда
“Бу ташкилот раҳбарлари ишчиларини ўйламайди. Қанча одам касал, оиласи бор, лекин пули йўқ. Менинг ҳам кредитларим бор. Тўлай олмаяпман. Чет элдан келган ишчиларга ўз вақтида ойлик беришади. Биз ўзимизнинг юртимизда қул бўлдик”, — дейди бу ҳақда гапирган ишчи.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
⚡2021-йил 29-март куни, соат 12:45 да Индонезияда, кунига 125000 барелл нефтни қайта ишлаш қувватига эга Балонган заводида ёнғин натижасида 4 та маҳсулот сақлаш резервуарлари ёниб кетди. 20 киши яраланган, 1 киши ҳалок бўлган, 3 киши бедарак йўқолган (эҳтимолки, қолдиқлари қолмайдиган даражада ёниб кетган).
Тергов натижаларига кўра, чақмоқ келиб урилиши натижасида резервуарда ёрилиш содир бўлиб, маҳсулот оқишни бошлаган, иккинчи марта чақмоқ урилишида портлаш ва ёнғин содир бўлган, ёнғинни ўчиришга қанчалик ҳаракат қилинмасин, унинг имкони бўлмаган ва резервуарлардаги маҳсулотлар тугагунча ёнғин давом этган.
Бу ҳалокатлар резервуарлардаги (Молниеотвод) чақмоқдан ҳимоя қилиш қурилмасининг доимо соз ҳолатда бўлиши таъминланиши шарт ва зарур эканлигини англатади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятига ташрифи
Видео
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Халқаро талабалар куни билан табриклайман!
Happy International Students' Day!
С Международным днем студента!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Икки ва уч фазали, вертикаль ва горизонталь сепараторы дизайни параметрлари ҳисоботи
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
[Мақол]
1-линия, Марказий Осиё - Марказ магистрал газ қувурлари орқали ён қўшнимиз Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Россияга ҳар йили 5 млрд метр куб газ ўтади
2-линия, Яна худди ўша Марказий Осиё - Марказ магистрал газ қувурлари орқали, Россияга кетаётган туркман газига параллел қувурлардан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга 2,8 млрд метр куб газ келади
3-линиядан, қўшни Туркманистон Эрон орқали Ироққа йилига 9 млрд метр куб газ экспорт қилади
Нега биз тўғридан-тўғри Туркманистондан газ сотиб олиб қўя қолмаймиз? Транспортировка ҳаражатлариям бир неча карра арзон тушади. Туркманистоннинг Россияга газ етказиб бериш шартномаси 2024-йил июль ойида тугайди, имкони борича Туркманистоннинг ўша 5 млрд метр кублик газини Ўзбекистонга импорт қилиш йўлларини топиш керак. Лекин, ё бизникиларга Туркманистондан газ импорт қилиш "ёқмайди", ёки акси. Чунки биз Россиядан газ сотиб олишни бошлашимиздан олдин ҳам Ироқ Туркманистон билан шартнома қилмаган эди.
Балки Россия бизга ўз газини Туркман газидан кўра арзонроққа сотаётгандир, ёки Туркманистондан олаётган 5 млрд газининг 2,8 млрдини йўлда бизга "қолдириб" кетаётгандир, ким билсин.
Буни ёзиб бўлгач, сарлавҳа сифатида халқимиздаги бир мақолни ёзмоқчи эдим, ёзмадим, уни сизга қолдирдим.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
"Uzbekistan GTL" стипендиялар дастури иштирокчилари диққатига
V "Uzbekistan GTL" стипендиялар дастурининг иккинчи босқич, ёзма имтиҳон натижалари эълон қилинди, унга кўра, 242 нафар талабгор якуний, учунчи босқичга тавсия этилган. Учунчи босқич имтиҳонлари жорий, 2023-йилнинг 20-28-ноябрь кунлари суҳбат асосида ўтказилади.
Имтиҳон ўтказилиш жойи ва вақти қуйидаги жадвалда келтирилган.
Якуний босқичга ўтган талабгорлар, балли, табриклайман, омадингизни берсин!
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Деаэратор
Деаэраторлар буғ қозонларига етказиб бериладиган сувни кислород, карбонат ангидрид ва бошқа газлардан тозалаш учун ишлатиладиган қурилма. Термик, кимёвий, десорбцион ва бошқа турлари бор. Деаэраторлар буғ қозонларининг ажралмас қисми ҳисобланади, чунки улар коррозия, шунингдек, оксидлар ёки занг пайдо бўлишига олиб келадиган зарарли газларни самарали равишда йўқ қилади.
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
"Uzbekistan GTL" заводида иш смена асосида ташкил этилган бўлиб, завод 24 соат тўхтовсиз режимда ишлаб туради. 5 кунлик ходимлар учун иш вақти ҳақида видеода билиб олишингиз мумкин.
Манзарани қаранг🤩
Бу видеони кўриб, нега ходимлар баъзан ёмон ишлайди деб ўйлаб қолдим, интернетдан бу бўйича бир қанча тадқиқотларни, уларда ёзилган юзлаб сабабларни ўқиб чиқдим. Сўнг, барчангизга тушунарли бўлиши учун уларни қуйидаги 5 та умумий хулосага жамлаб, муаммо ва ечимлари билан бирга сизларга тақдим этяпман.
Ходимлар қачон ёмон ишлайди?
1. Ходим янги ишда бўлса ва ҳали етарли билим-кўникмаларга эга бўлмаса. Бу ҳолатда ходимни ишининг натижаси ёмон бўлиши мумкин, бироқ бироз кутиш ва вақт бериш мумкин, чунки ишини севса, қисқа вақтда ҳаммаси изига тушиб кетади.
2. Раҳбарият ва ходимлар ўртасида алоқа узилиб қолган бўлса, ходимларни ҳеч ким, ҳеч қачон тингламаса, уларга етарлича шарт-шароитлар яратилмаган ва ойликларда мунтазам кечикишлар бўлса. Бу ҳолатда ходимлардан сифатли ишни талаб қилишни ўзи абсурд. Вақт ўтгани сари фақат ёмонлашиб боради.
3. Иш юкламаси оғир ва доимий стрессли бўлса. Бу ҳолатда юкламага мослаб маошни ошириш ечимдек туюлса-да, вақт ўтгани сайин иш сифати пасайиб бораверади, биргина ечим, юкламани камайтириш.
4. Чириган картошка. Раҳбарият ва ходимлар ўртасида муносабатлар ҳам, маош, шарт-шароитлар ва юклама ҳам, барчаси жойида бўлса-да, лекин ходимлар ёмон ишлаётган бўлса, демак "чириган картошка"ни йўқотиш керак. Бу нима дегани, жамоада шундай бир ёки бир нечта ходимлар бўладики, улар доим ишни ортга тортади, ҳамкасблар ўртасида ишга, раҳбариятга ва ўзаро муносабатларда салбий фикр шакллантиради. Биргина чириган картошка атрофдаги барчасини чиритиб юборгандек, бундай ходимлар бутун бошли жамоа ёки компаниядаги муҳитга салбий таъсир қилади. Бу ҳолатда биргина ечим, тезроқ ўша ходимни аниқлаштириш ва компаниядан узоқлаштириш.
5. Бошқа сабаблар: Оилавий, маиший ва ҳаказо бошқа муаммолар. Бу ҳолат одатда қисқа муддат давом этади ва бироз вақт ўтиб барчаси изига тушиб кетади.
© Ҳумоюн Худаёров
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Texnologiya хештеги остидаги "Uzbekistan GTL" заводидаги қурилмаларнинг ишлаш тамойиллари жойидан ва бошқарув марказидан соҳа мутахассислари томонидан тушунтириб бориладиган янги лойиҳани кузатиб боришингизни тавсия қиламан.
Бу ҳавола орқали компания YouTube саҳифасини кузатиб боринг, янги видеоларни ўтказиб юбормаслик учун обуна бўлишни ҳам унутманг.
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz