ngi_uz | Неотсортированное

Telegram-канал ngi_uz - Neft va Gaz Ishi

9233

Нефть ва Газ соҳасига оид илмий-оммабоп, креатив канал Муаллифи: Ҳумоюн Худаёров 📨 @kh0107 Реклама: https://t.me/+lPvb-IJlT9gzMTc6 📚Китоблар 📰Янгиликлар 🕵Ваканциялар 📽Видеороликлар 💻Презентациялар Тестлар: @neftgaztest

Подписаться на канал

Neft va Gaz Ishi

“Газпром” ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича стратегик меморандум имзоланди

“Санкт-Петербург халқаро газ форуми – 2023” доирасида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва “Газпром” АЖ Бошқаруви раиси Алексей Миллер ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Унда томонлар ҳамкорликнинг бориши ҳамда истиқболларини кўриб чиқдилар. Хусусан, жорий йилнинг октябр ойида бошланган Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди. Ўзбекистон истеъмолчиларини энергия билан барқарор таъминлашда “Марказий Осиё – Марказ” газ қувурлари тизими асосидаги махсус ажратилган йўналиш алоҳида ўрин тутиши, бу, айниқса, куз-қиш мавсумида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Учрашувда Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Алексей Миллер энергетика комплексидаги ҳамкорлик бўйича стратегик меморандумни имзоладилар. Ҳужжатга кўра, томонлар газ таъминоти ҳамда ташиш соҳасида, шунингдек, углеводородларни геология-қидирув ва қазиб олиш йўналишларида ҳамкорликни янада ривожлантирадилар.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Шавкат Мирзиёев: Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз

Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул
қилдим - Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

📚Газларни қайта ишлаш технологияси жараён ва қурилмалари

Н. Юсупбеков
Х. Нурмухамедов
С. Туробжонов
О. Темиров

Технология, ТМЖ ва Кимё-Технология йўналишларини қисман қамраб олган қимматли китоб

✈️Каналга уланиш: @ngi_uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Янги қувватларни ишга тушириш ва тармоқларни тўлиқ модернизациялашга 52 миллиард доллар инвестиция зарур.

Президент ҳузурида энергетика ислоҳотидаги навбатдаги вазифалар тақдимоти ўтказилди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Комментларда кўп сўралади ишга кириш учун/стипендиялар дастурида қандай саволлар тушади деб. Умуман сиз қаерга, ким бўлиб ишга киришиздан қатъий назар мутахассислигингиз бўйича яхши кадр бўлсангиз қайси савол тушиши сизга фарқсиз бўлади. Кейин бир нарсани билиб қўйганингиз яхши, масалан сиз ТМЖни тугатиб ишга киришда технология йўналишини танлаган бўлсангиз сизга фақат ТМЖни саволлари тушади дегани эмас, бошқа саволлар ҳам берилиши табиий ҳол, масалан, кимё-технология, механика... ва ҳоказо. Албатта сизнинг физика-математикадан ҳам билимингиз синовдан ўтказилади. Тил билиш устуворлик беради ёки бу талаб бўлиши мумкин. Айтмоқчиманки, 10-15 та саволни кўрсатиб ишга киришда фақатгина шу саволлар тушади деб ҳеч ким айта олмайди. Юқорида сизга баъзи йўналиш бўйича умумий саволлар тақдим этилди (бу саволлар олдин ҳам каналга бир неча марта ташланган). Қайтараман, айнан шу саволлар тушади дегани эмас, лекин бу саволларни жавобини билишингиз керак.

Саволларни дўстларизга юбориб, ишга киришда/стипендиялар дастурида шу саволлар тушар экан деманг тағин, бу умумий саволлар, яни худди математикадаги карра жадвали каби.

Савол-жавобли қисқа қўлланма

Кимё-технология йўналиши саволлари

КИП и А йўналиши саволлари

Электр энергетикаси йўналиши саволлари

ТМЖ йўналиши саволлари

Иссиқлик энергетикаси йўналиши саволлари

Жавобларни каналнинг файллар бўлимига ўтиб, китоблардан топишингиз мумкин, ёки google.com хизматингизда

Барчаларингизга омад. Хуллас, ўқинг билим олинг, Чехов айтганидек, инсоннинг истиқболи ҳам, бахти ҳам билимда.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

ТМЖ йўналиши саволлари

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

КИП и А йўналиши саволлари

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бу қўлланмада нефтегаз соҳасига ишга киришда бериладиган баъзи саволлар қисқача жавоблари билан бирга келтирилган

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

🇺🇿Энергетика вазирлиги: “Ўзэнергоинспекция” Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан “Тахиатош нефть базаси” МЧЖда ўтказилган назорат тадбирларида 861 минг 649 литр (8 млрд 203 млн сўмлик) дизель ёнилғисида камомад мавжудлиги аниқланди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Harbin Electric Corporation is looking for a translator who speaks Chinese, Russian and English

+998915070117 for CV

@Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Нефть асосидаги ёқилғи, мой ва муҳим моддалар технологияси

Нурмонов. С
Эшмухаммедов. М
Мирхамитова. Д

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

«Uzbekistan GTL» компанияси томонидан иккинчи маротаба ўтказилаётган «ЭНГ ФИДОЙИ УСТОЗ II» танлов дастури ғолиблари аниқланди. Танлов натижаларига кўра қуйидаги 13 нафар профессор-ўқитувчилар I, II ва III даражали совриндор ва "UzGTL эътирофи" номинациялари бўйича ғолиб деб топилди.

Танловнинг “I даражали соврини” соҳиблари:
Ахмедов Мирзаанвар Моҳиджонович
Бўронов Фирдавсий Эшбўриевич
Авазов Юсуф Шодиевич
Умиров Нурбек Норбутаевич
Шарипов Қахрамон Қандиёрович

Танловнинг “II даражали соврини” соҳиблари:
Холманов Ўткир Уктам ўғли
Қодиров Хасан Иргашевич
Ахмедова Озода Бахроновна
Азаматов Ўткирбек Рашидович
Неъматов Хусан Ибодуллаевич

Танловнинг “III даражали соврини” соҳиблари:
Цуканов Максим Николаевич
Абдураҳимов Илҳом Эшбоевич
Абдурахимова Азиза Уразалиевна

"UzGTL эътирофи" номинацияси совриндорлари:
Шаймарданова Моҳичеҳра Алмардановна
Рўзиқулов Азим Юсупович
Шамсуддинова Винера Хафизовна
Ахмедов Шерзод Содиқжонович

Танловнинг I, II ва III даражали совриндорларининг ҳар бири мос равишда 70 млн, 50 млн, ва 30 млн сўм миқдорда моддий рағбатлантириш ва қимматбаҳо совғалар билан, шунингдек, "UzGTL эътирофи" номинацияси совриндорлари ҳам ноутбук ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар. Танловнинг тақдирлаш маросими шу йилнинг ноябр ойида “Uzbekistan GTL” заводида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ғолиб ва совриндор бўлган устозларни табриклайман, илм нурини улашишдан асло чарчаманг. Бу каби рағбатлантиришлар сизларни янада шижоат ва ғайрат билан самарали меҳнат фаолияти олиб боришингизга мотивация бўлади деб ўйлайман. Доимо соғ ва саломат бўлинг.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Жорий йилнинг 13-14-октябрь кунлари Қашқадарё вилоятида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бугун, 13-октябрь Қашқадарёда Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси биринчи куни қизғин руҳда бўлиб ўтди

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов сўзга чиқиб, бу каби саноат кўргазмалари ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорлар ва республикамиз иқтисодиёти учун манфаатли эканлигини алоҳида таъкидлади.

Кўргазмада "Ўзбекнефтгаз" АЖ, хусусан, "Uzbekistan GTL" МЧЖ ҳам ўзининг синтетик GTL дизель, GTL авиакеросин ва GTL нафта каби юқори сифатли ва экологик тоза ёқилғи маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Эслатма: Ярмарка эртага, 14-октябрь куни ҳам давом этади.
Манзил: Қарши Олимпия ва паралимпия спорт манежи

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Россия энергетика ҳафталиги доирасида “Газпром нефт” ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида тегишли шартнома имзоланди. Унга кўра "Газпромнефт" Ўзбекистон конларида қудуқларни бурғилаш жараёнларини оптималлаштиришга кўмаклашади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

"Uzbekistan GTL" компанияси тасарруфидаги Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган "UzGTL Чиноз Терминали"да махсус тактик-ўқув машғулоти ўтказилди. "UzGTL Чиноз Терминали" фавқуллодда вазиятларни бартараф этишга ҳамда объектни мудофаа қилишга "тайёр" деб топилди

Маълумот учун: "Uzbekistan GTL" компаниясининг юқори сифатли, "EURO 6" стандартларидаги GTL дизель ва GTL нафта синтетик ёқилғи маҳсулотларини Республика товар хом-ашё биржаси орқали, завод ҳамда "UzGTL Чиноз Терминали"дан ҳам сотиб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Биласизми, дизель ёқилғилари мавсумийлигига қараб нечта турга бўлинади? Видеода батафсил.

Октябрь ойидан бошлаб "Uzbekistan GTL" заводида ўта паст ҳароратларда, ҳаттоки -50 градус (минус 50 градус)да ҳам ўз ҳолатини барқарор сақлаб қолувчи арктик турдаги дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилмоқда.

Қиш мавсумида ёқилғингиз музлаб, техникаларингиз ҳам, ишингиз ҳам тўхтаб қолишини истамайсизми, унда арктик GTL дизель маҳсулотларидан фойдаланинг.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

📚 Технологик жараёнларни назорат қилиш ва автоматлаштириш (КИП и А)

Н.Р Юсупбеков
Б.И Муҳаммедов
Ш.М Ғуломов

Дарсликда метрологиянинг асослари, саноат ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнлар (ҳарорат, босим, сатҳ, сарф, концентрация, зичлик, қовушқоқлик, механик катталиклар) ни назорат қилиш усуллари ва асбоблари тавсифланган.

Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш асослари, технологик жараёнларни автоматик ва автоматлаштирилган бошқариш тизимларини амалга ошириш муфассал баён этилган ҳамда автоматлаштиришнинг замонавий техник воситалари, дастурий техник комплекслар ва автоматлаштириладиган объэктларни визуаллаштиришнинг SCADA-тизимлари атрофлича ёритилган.

Кип Автоматика-ТЖА йўналишидагилар учун 733 саҳифадан иборат, қимматли китоб

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Ўзбекистон Президентининг Қашқадарё вилоятига ташрифи тафсилотлари

Батафсил

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Иссиқлик энергетикаси йўналиши саволлари

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Электр энергетикаси йўналиши саволлари

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Кимё-технология йўналиши саволлари

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

"Uzbekistan GTL" компанияси томонидан ўтказилиётган V стипендиялар дастурининг биринчи саралаш босқичи натижалари

Бу йил "UzGTL" стипендиялар дастурида иштирок этиш учун онлайн равишда анкета тўлдирган талабгорлар сони рекорд даражада ўсиб, 3061 нафарга етган.

Илова қилинган файлда иккинчи босқичга ўтган талабалар рўйхати, иккинчи босқич имтиҳонлари жойи ва вақти келтириб ўтилган.

Биринчи босқичдан 1751 нафар талабалар муваффақиятли ўтган, бироқ кичик техник хатолик туфайли аввалги постда тўлиқ бўлмаган 975 талик рўйхат юборилган. Мазкур маълумотда дастлабки 975 талик рўйхат ўзгармаган ҳолда, 1751 талик тўлиқ рўйхат юборилмоқда.

Стипендия танлови тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун hr@uzgtl.com электрон почта манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

⚡️Диққат марафон! GTL night run!

Аҳоли ўртасида оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 22-октябр куни соат 17:00 да Шўртан Газ Кимё Мажмуаси ва Uzbekistan GTL заводидан 3 км масофага «GTL night run» югуриш марафони бўлиб ўтади 🏃‍♂🏃‍♀

Марафонда барча кўнгиллилар иштирок этишлари мумкин. Марафон бир нечта номинациялардан иборат бўлиб, ғолиблар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Марафондан сўнг кўнгилочар концерт дастури бўлиб ўтади🕺💃

✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Harbin electric corporation company is looking for ESHS officer (local) Need project experience
Certificates
Diploma

+998915070117 for CV

@Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

For urgent hiring, HR Manager position. Male/Female with minimum 3 years experience in the same position, good English communication both oral and written. Knowledge of Uzbek labour regulations and familiarity with 1C application. Work is in Shirin with the main contractor of the Syrdarya 2 Power Plant Project.
Telegram: +998915070117

P.S. Фақатгина телеграмдан ёзинг, телефон қилиб безовта қилманг.

@ngi_uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Вакансия

«Uzliti Engineering» МЧЖ лойиҳа-муҳандислик маркази

Компания вакансиялари билан бу ҳавола орқали танишишингиз мумкин: uzliti-en.com/uz/career

Аввало вакансиялар билан танишинг, сўнг ўзингизни бўш иш ўрни талабларга мос деб билсангиз, қуйидаги электрон почта манзилига ўз резюменгизни юборинг

Э-маил: hr@uzliti-en.com

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

🔔Эслатма

Ҳурматли талабалар! Шошилинг!

Стипендиялар дастури якунланишига 1 кун қолди

Ҳужжатлар эртага, 15-октябр 23:59 гача қабул қилинади

Батафсил: t.me/ngi_uz/4022

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Айни вақтда Қашқадарёда Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бошланиш арафасида.

Мазкур ярмарка Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда 13-14-октябрь кунлари вилоятимизда ташкил этилмоқда.

Кўргазмада: Нефть ва газ саноати, электр энергетикаси, кимё саноати, чарм-пойабзал, тўқимачилик, қурилиш материаллари, электротехника ва фармацевтика саноати соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар иштирок этиши кутилмоқда

Барчангизни ярмаркага таклиф этамиз
Манзил: Қарши шаҳри, Олимпия ва паралимпия спорт манежи

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Эълон #ҚАШҚАДАРЁ_ВИЛОЯТИ
ҲУДУДИЙ ТАРМОҚЛАРАРО САНОАТ ЯРМАРКАСИДА ИШТИРОК ЭТИНГ!

Ҳурматли қашқадарёлик тадбиркорлар!

🔸Жорий йилнинг 13-14 октябрь кунлари Қарши шаҳрининг "Олимпия ва паралимпия спорт манежида"да бўлиб ўтадиган "Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмарка"сида иштирок этишга таклиф этамиз!

🔸Кўргазмада: Нефть ва газ саноати, электр энергетикаси, кимё саноати, чарм-пойабзал, тўқимачилик, қурилиш материаллари, электротехника ва фармацевтика саноати соҳасида фаолият кўрсатаётган барча тадбиркорлар иштирок этишлари мумкин!

🔸Тўлиқ маълумот учун:
📞+998752211528, +998912620208.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…
Подписаться на канал